ЖЧ-2018 УНВОН ВА МУКОФОТЛАРИ

I. Жаҳон чемпионатида терма жамоалар қуйидаги мукофот пулларига эга бўлишади: 

 

Мукофот пули (АҚШ доллари)

Ҳар бир жамоага

Умумий

Чемпион

38 000 000

38 000 000

2-ўрин

28 000 000

28 000 000

3-ўрин

24 000 000

24 000 000

4-ўрин

22 000 000

22 000 000

Чорак финалчилар

16 000 000

64 000 000

Нимчорак финалчилар

12 000 000

12 000 000

Гуруҳ босқичида қолганлар

8 000 000

8 000 000

ЖАМИ

 

400 000 000

 Ушбу жаҳон чемпионати учун ФИФА қуйидаги жамоавий ва шахсий унвон ҳамда мукофотларни жорий қилган:

II. ЖАҲОН КУБОГИ

- Мусобақа ғолибига финал ўйинидан сўнг ЖЧ кубоги совринини ФИФА президенти  топширади. Чемпион жамоа Россиядан мазкур Кубок билан ўз мамлакатига қайтади. Кубокка ғолиб жамоа номи ўйиб ёзилади.

- Жаҳон кубоги ФИФА мулки ҳисобланади. Ғолиб давлат мазкур совринни бус-бутун сақлаш учун жавобгар ҳисобланади. Талаб қилинган пайтда уни ФИФАга қайтаради.

- Ғолиб жамоанинг ҳар бир аъзосига жаҳон кубогининг кичрайтирилган нусхаси тақдим этилади.

- Мусобақада биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган жамоа аъзоларига ФИФАнинг махсус дипломи топширилади.

- Мусобақада дастлабки 3 та ўринни эгаллаган жамоанинг ҳар бир аъзосига (50 комплект) олтин, кумуш ва бронза медаллари а дипломлар тақдим этилади.

- Шунингдек, финал ва 3-ўрин учун баҳсда иштирок этган ҳар бир расмий шахсга бир донадан медаллар тақдим этилади.

III. FAIR PLAY («ҲАЛОЛ ЎЙИН») СОВРИНИ.

Ушбу соврин мусобақа давомида махсус регламент асосида аниқланади ва уни қўлга киритган жамоанинг ҳар бир аъзоси ва расмий шахслари диплом билан тақдирланади. Бундан ташқари миллий футбол федерацияга 50 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилади.

IV. ОЛТИН, КУМУШ ВА БРОНЗА БУТСАЛАР:

- Олтин бутса мусобақада энг кўп гол урган футболчига берилади. Агар икки ёки ундан кўп футболчиларнинг урган голлари сони тенг бўлса, унда ҳар бир футболчининг голларга ассистентлик қилгани (бу ФИФАнинг махсус техник гуруҳи томонидан ҳисобланади) инобатга олинади. Шунда ҳам ғолиб аниқланмаса, футболчиларнинг майдонда ўтказган вақти ҳисобланади ва майдонда энг кам вақт ўйнаган футболчи ғолиб деб топилади.

- Кумуш ва бронза бутсалар соҳиблари тўпурарлар баҳсида иккинчи ва учинчи ўринларга эгаллаган футболчиларга берилади.

V. ОЛТИН, КУМУШ ВА БРОНЗА ТЎПЛАР:

Мусобақанинг энг яхши футболчиларига ушбу соврин тақдим этилади. Ғолиб номини аниқлаш тизимига ФИФА кейинчалик ойдинлик киритади.

VI. ОЛТИН ҚЎЛҚОП

- ФИФАнинг илмий-техник гуруҳи хулосасига энг яхши дарвозабонга тақдим этилади.

VII. ЭНГ ЯХШИ ЁШ ФУТБОЛЧИ

- ФИФАнинг илмий-техник гуруҳи хулосасига кўра аниқланади.

Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика