Мантиқут-тайр (II- қисм) [Farididdin Attor]

Мантиқут-тайр (II- қисм) [Farididdin Attor]
Мантиқут-тайр (II- қисм) [Farididdin Attor]
Ўттиз Биринчи Мақола
Бошқа Бир Қуш Саволи
Бошқа бир қуш Ҳудҳуддан сўради:
— Ул Подшоҳ ҳузурида инсоф ва вафо қандай қадрланади? Ҳақ таоло мени инсофу адолат туйғуси билан сийлаган, бировга бевафолик ҳам қилмадим. Агар бир одамда бу сифатлар жамланган бўлса, маърифатда унинг мартабаси қандай бўлади?

Ҳудҳуднинг Унга Жавоби
Ҳудҳуд деди:
— Инсоф нажот султонидир, кимки инсофли бўлса, у беҳуда вайсақи гаплардан қутулади. Агар сен инсоф билан иш қиладиган бўлсанг, бу бир умр намоз ўқиб, саждага бош қўйиб юришдан кўра яхшироқдир. Жаҳонда одамларга беғараз инсоф билан муомала қилиш, зимдан бйлдирмай ҳожатларни чиқаришдан кўра улуғроқ савоб, яхшироқ жавонмардлик йўқ. Кимки ошкоро равишда инсоф кўрсаца, бундай одамда риё кам кўринади, ёдингда тут. Ҳақ йўлига кирган футувват мардлари бошқалардан инсоф талаб қилмайдилар, аммо ўзлари инсофда устувор бўладилар, борларини бағишлайдилар.

Аҳмад Ҳанбал Ҳикояти
Аҳмад Ҳанбал - ўз даврининг пешқадам имоми эди, унинг шарҳу фатволари таърифу тавсифдан баланд эди. Пайғамбарнинг мусаффо илмини ўрганиш учун дарс олишдан фориғ бўлгач, дарҳол Бишр Ҳофийнинг қошига келарди.
Аммо Аҳмадни Бишр олдида кўрганлар уни қаттиқ маломат қилардилар, яъниким:
— Ахир сен олам имомисан, сендан донороқ, олимроқодам йўқ. Ким сўз айца, эшитмай, ўзингни четга оласан, лекин шу боши яланг, эгнида жанда дарвеш олдига келасан. Бунинг маъноси нима?
Аҳмад Ҳанбал деди:
— Мен ҳадис ва фиқҳ илмида тенгсизман. Илмда мен ундан устунман, билимим кўп, ва лекин у Аллоҳни мендан кўпроқ билади. Эй ўзининг инсофсизлигидан бехабар одам, тариқат аҳли, улуғ валийлар инсофига бир лаҳза боққил.

Ҳиндистон Шоҳининг Маҳмуд Ғазнавий Қўлига Асир Тушгани
Ҳиндларнинг қари бир подшолари бор эди. Султон Маҳмуд билан жангда асир тушди. Уни банди қилиб Маҳмуд олдига келтирдилар. Султон уни афв этди ва ҳиндлар шоҳи мусулмон динини қабул қилди. Мусулмончиликда Аллоҳни яқиндан таний бошлади, икки оламдан кечиб, Аллоҳ ёдида ибодатлар қиладиган бўлди. Бир хаймада хилватда танҳо ўтириб, Аллоҳ ишқида тунни кунга, кунни эса тунга улаб нола қиларди. Ҳар доим ўртаниб йиғларди, туни кундуздан, кундузи тундан ҳам оғир кечарди. Унинг зор-зор нола қилиб йиғлашлари Маҳмуд қулоғига етди.
Султон уни ҳузурига чақириб деди:
— Сен нега бунча йиғи-сиғи қиласан? Кўп оҳ-воҳ қилма, хоҳласанг мулкингни ўн баробар қилиб қайтариб бераман. Агар сен шоҳсен, сенга оҳу нола, йиғлаш ярашмайди.
Ҳинд шоҳи деди:
— Эй султон, мен мулку мол, мамлакат ва тахт учун йиғлаётганим йўқ. Менинг йиғимнинг сабаби шуки, қиёматкуни Зулжалол мендан:
— Эй бадаҳцу бевафо, мендай холиқингга жафо қилиб, то Маҳмуд бир жаҳон лашкар тортиб олдингга келмагунча, мени ёд этмадинг. Бу вафоу ваъдани бузиш эмасми? Шундай экан, сенга ўхшаганларга беҳисоб лашкар билан ҳужум қилиш лозим, токи ўзларингни ва ўз Рабларингнинг ҳақини таниб олсаларинг. Лашкар ҳужумига дуч келмай, мендай дўстингни ёдга олмадинг, энди айт, сени дўст деб атайми ёки душманим дейми? Қачонгача мендан вафо кўриб, эвазига менга жафо қиласан? Вафодорлик шарти бундай эмас. Агар Ҳақ таолодан шундай хитоб еца, нима деб жавоб бераман? Бу хижолат ва шармандаликка қандай чидайман? Эй султон, бу қариянинг йиғлашига боис шудир.
Инсоф ва вафодорлик сўзини эшит, эзгулик девонидан мана шу тариқа дарслар ўқи! Агар вафодордирсан, йўлга чоғлан, бўлмаса бир жойда ўтириб, бу ишдан қўл тортгин. Вафо маъносидан ташқарида бўлган жами нарсалар жавонмардлик бобида раво эмас.

Ҳақ Таолонинг Бевафо Ғозийга Қаҳру Итоби
Бир ғозий (ислом аскари) бир бутпараст кофир билан жанг қилаётган эди. Жанг намоз вақтига тўғри келганидан ғозий кофирдан намозни ўқиб олишга муҳлат сўради. Кофир рози бўлди ва ғозий жойнамоз тўшаб, намозини адо этди. Кейин ўрнидан туриб яна жангга киришди.
Шу пайт кофирнинг ҳам тоат вақги бўлиб қолганди, у ҳам мусулмондан муҳлат сўраб, бир тозароқ жой топмай, бутнинг олдида сажда қила бошлади. Ғозий душманининг боши ерда эканлигини кўриб, пайтдан фойдаланиб, қилич билан уни чопмоқчи бўдди.
Шу лаҳзада осмондан овоз келдики:
— Эй аҳду паймонни бузувчи бадкирдор, аҳдга вафойинг шуми? Сен намоз ўқиётган маҳалда у тийғ уриб бошингни кесмади-ку? Агар у муҳлат сўраб ибодат қилаётганда сен қилич торцанг, бу номардлик ва жоҳиллик бўлади. Сен аҳди вафо қиласану, аммо унга риоя қилмайсан. У сенга бундан олдин яхшилик қилди, сен эса ёмонликка чоғландинг, бундан бошқа номард-лик қилма, зеро жавонмардликнинг биринчи шарти аҳдга вафо қилмоқдир. У яхшилик қилса, сен ёмонлик қиласан, ҳолбуки бу инсонийлик нишонаси эмас.
Ўзингга нимани раво кўрсанг, бошқаларга ҳам шуни тила. Сен кофирдан вафо ва омонлик кўрдинг, агар сен мўмин бўлсанг, вафодорлик қил. Эй мусулмон, сен ҳали мусаллам (итоаткор) эмассан, вафодорликда кофирдан камсан. Ғозий ушбу сўзлардан титраб, ўрнидан туриб кетди ва уятдан терга ботди. Қиличи қўлидан тушиб, кўзига ёш олди. Ғайридин уни бу аҳволда кўриб, нега йиғламоқдасан, деб сўради. Ғозий деди:
— Мени чақириб, сўроққа тутдилар. Сен туфайли бевафо деб таъна қилдилар, мен бундан ҳайрону лолман.
Ғайридин ҳам бу сўзни эшитгач, бўзлаб йиғлади. Деди:
— Ўз дўстига ожиз бу душмани учун танбеҳ берадиган Жаббори карим вафодорлик бобида шунча қаҳру итоб қилар экан, мен бевафо нима қиламан, менинг гуноҳим, бевафолигим беҳисоб-ку. Менга калимани ўргат, токи ислом динига кирайин, ширкни куйдириб, шариат аҳкомларини бажарайин. Минг афсуски, кўнглимга банд солиб, шундай раҳмли Аллоҳдан бехабар бўлиб келдим.
Эй беадаб, ўз матлубинг билан талабда шунча бевафолик қилган экансан, аммо энди фалак томигача етадиган сабрни танла, токи ҳамма айбингни Аллоҳ таоло юзингга қараб бир-бир баён эцин.

Юсуф Алайҳиссалом Биродарларининг Қаҳатчилик Йилида Мисрга Келишлари
Юсуфнинг ўнта ака-укалари қаҳатчилик йилида нон топиш мақсадида Мисрга келдилар ва Азизи Миср ўрнида вазирлик лавозимини эгаллаган Юсуф уларни қабул қилди. Ака-укалар Юсуфни танимадилар, чунки у парда орқасида ўтирарди. Улар қаҳатчилик йилида бошларидан кечаётган оғир аҳволдан нолиб гапириб бердилар ва ундан ёрдам беришни сўрардилар. Юсуф олдида бир мис лаган бор эди, у қўлини лаганга урган эди, лаган овоз чиқарди, гўё у ҳам нола қиларди. Юсуф оғаларига қараб деди:
— Бу овознинг маъносини билдиларингми?
Ўнта оға-ини бир-бирларига қараб, ожиз бўлиб қолдилар, сўнгра дедилар:
— Эй ҳақшунос азиз, ким ҳам лаган овозининг маъносини англабди?
Юсуф деди:
— Мен биламан бу овоз нима деятганини. Лаган дейдики, сизларнинг ҳусну жамолда ягона бир укангиз бор эди, унинг номи Юсуф эди, бир отадан дунёга келган эдиларинг. Юсуф ораларингда яхши хулқи билан ажралиб турарди.
Юсуф шундай деб иккинчи марта лаганни чертди ва деди:
— Энди демоқдаки, ҳаммангиз Юсуфни қудуққа ташладиларинг, кейин гуноҳсиз бўрини гувоҳликка олиб келдиларинг.
Кейин у лаганни учинчи марта чертди, овоз чиқаргач, деди:
— Лаганнинг бу овози дейдики, отангизни айрилиқ аламида куйдирдиларинг. Ой юзли Юсуфни Миср савдогарига арзимас пулга сотдиларинг. Бу ишни кофирлар ҳам ўз биродарига нисбатан қилмайди. Эй қаршимда турганлар, Аллоҳдан уялмадингларми?
Оғалар бу сўзлардан гангиб қолдилар, уятдан терга ботдилар. Улар Юсуфни сотганда аслида бутун жаҳонларини сотган эдилар. Юсуфни қудуққа ташлаганда эса ҳаммалари бало қудуғига тушган эдилар.
Кимки бу қиссадан хулоса чиқармаса, қалб кўзи кўр, ўзи эса жоҳилу нодондир. Сен шу қиссага маҳлиё бўлиб, менга алоқаси йўқдеб анграйиб қолма. Чунки, эй бехабар, бу қисса сенинг ҳам қиссангдир. Нимаики сен бевафолик юзидан қилган бўлсанг, ошнолик шартига риоя қилмаган бўлсанг, бу Аллоҳга аёндир. Агар биров бир умр лаганни черца, сенинг ношоиста ишларинг маълум бўлиб бораверади.
Ҳаракат қилиб, уйқудан уйғонгил, ўз ботинингга назар сол. Шуни эсда тут ва тайёр тургинки, тонгла қиёмат куни сенинг ўзгаларга етказган барча жафоларинг, хатоларинг, кофирликларингни кўз олдингга келтириб кўрсатурлар, бир-бир санаб берурлар. Ўшанда тос - лаган шунчалик баланд чалинадики, унинг овозидан ақлу ҳушингни йўқотажаксан.
Бу тўнтарилган тосга ўхшаш осмон остида қачонгача айланасан, ундан кеч, чунки у қон тўлдирилган тоғорага ўхшашдир. Тоғора тос ичида гирифторсан ҳануз, ўзинг ҳам чўлоқ чумолига ўхшайсан. Агар тоғора ичида қолиб кецанг, ҳар дамда бошқа бир овоз сенга эшитилади. Эй Ҳақшунос одам, қанот чиқариб, водийларни учиб ўт, бўлмаса тоғора овозидан расво бўласан.


Ўттиз Иккинчи Мақола
Бошқа Қушнинг Саволи
Бошқа бир қуш Ҳудҳуддан сўради:
— Эй, раҳбару пешво, Унинг ҳузурида густохлик — беадаблик равоми? Агар биров беадаблик қилиб қўйса, кейин уни азим қўрқув чулғаб олади. У ерда густохлик қилиш мумкинми, айт, маъно дури сочиб тушунтириб бер буни.

Ҳудҳуднинг Жавоби
Ҳудҳуд деди:
— Кимки аҳлият, яъни валийлик тоифасидан бўлса, Ул зот асрорининг маҳрами бўлади. Агар у густохлик қилса, бу раводир. Чунки бундай орифи асрор Подшоҳнинг сирини саклаб юрувчидир. Аммо, ажабки, сирни сақловчи софдил киши густохлик қиладими? Йўқ, албатта. Адаб чап томондан бўлса, ҳурмат ўнг томондандир. Бир нафас густохлик бунда раво бўлиши мумкин. Туя боқувчи киши саҳроларда юради, у ахир шоҳга сирдош бўлолмайди-ку. Агар туякаш роз аҳлидай густохлик қиламан деса, имондан ҳам, жондан ҳам ажралади. Лашкардаги одам подшо олдида густохлик қилишга журъат этадими?
Агар ажамлик ўйноқи кўрина бошласа, унинг густохлиги шодлигидандир. У ишқ ғалабаси авжида девона кабидир, ҳатто ишқ зўридан сув устида чўкмай юраверади. Ишқ савдосида ўртанган киши ҳавода учаётгандай, қўллари қанот, оёқлари тахти равондай бехуду бепарводир, у ҳамма нарсани Ҳақ деб ўйлайди ва ҳатто сувни ҳам, ўзини ҳам, Раббини ҳам унутади. Унинг густохлиги муҳаббатининг ҳаддан зўрайиши натижасидир. Унинг густохлиги нақадар ёқимли ва яхши, чунки у бамисоли олов девонадир, - бир даста оловдир, олов! Олов йўлида бирон нарса бутун, саломат қоладими? Мажнун кишини маломат қилиш мумкинми? Агар сенда мана шунақа девоналик юз берса, ниманики десанг, эшитмоқ жоиз.

Бир Девонанинг Xуросонда Амид Қулларини Кўргани Ҳикояси
Хуросонда давлату бойлик зиёда бўла бошлади, чунки бу ерда бир амид (қавм сардори) пайдо бўлди. Юзлари ойдай чиройли юзта турк қули бор эди, ҳаммаси ҳам сарвқомат, қимматбаҳо кийимлар кийган, олтин-кумуш, дуру гавҳар, тақинчоқлар таққан, заррин ҳалқалари тунни ёритадиган, белбоғлари ҳам жавоҳирли, минган отлари ҳам безакли эди. Шу маҳал бир жанда кийган, оёқяланг, оч девона узокдан қулларни кўриб, ёнидагилардан бу ҳурлар тўдаси ким, деб сўради. Шаҳар каттаси жавоб бериб деди: «Булар бизнинг шаҳримизнинг бузургвор сардорига қарашли қуллардир». Девона буни эшитиб, бошидан ҳуши учди, димоғидан тутун чиққандай бўлди. Кейин осмонга қараб деди: «Эй буюк Аршнинг эгаси! Сен бандани сийлашни амиддан ўрган!»*
Сен агар шу девонадай густохлик қилиш пайида бўлсанг, ўйлаб кўр. Аввал шу улуғ дарахтга ярашиқ новда ва япроқ бўлишга интил. Агар бундай баланд дарахт шохининг япроғи бўлмасанг, густохлик қилиб кулгига қолма. Девоналарнинг густохлиги яхши, агарда улар шамъ атрофида айланиб ёнишга чоғланган ошиқлардай бўлсалар. Бундайлар тариқат йўли нима эканини ҳам билмайдилар ва кўролмайдилар, ёмон нима, яхши нима, фарқига бормайдилар. Улар фақат Улуғ Подшоҳ ёдида ўртаниб яшайдилар, холос.

Яланғоч Девона Ҳикояти
Бир яланғоч девона қиш фаслида йўлда кетарди, ёмғир қор аралаш ёға бошлади. Яланғоч, бадани жиққа ҳўл, совуқдан титрарди. Борадиган жойи йўқеди, юра-юра бир вайронага етиб олди. Вайронага кириб, пана бир жойда ўтирган эди, томдан бошига бир ғишт келиб тушди. Боши ёрилиб қон оқа бошлади. Шунда у осмонга қараб деди:
— Қачонгача подшолик ноғорасини чаласан, бундан яхшироқ ғиштинг йўқмиди менинг бошимга урадиган?
Кимки жонини кўнглига хуш ёқадиган маҳрам деб топса, дарахт каби бу йўлда яшнаб кўкаради. Ё Унинг даргоҳида камол топади, ёки бу йўлда кўнгил девонасига айланади. Ҳар кимки Ул дилнавоз Ёрнинг девонаси бўлса, кўнгли нимани хоҳласа, ноз билан Унга изҳор этади.

Бир Кишининг Қўшни Эшагини Сўраб Олгани Ҳикояти
Коризда ишловчи бир камбағал одам бор эди. У буғдойини тегирмонга олиб бориб, ун қилиб келиш учун қўшнисининг эшагини сўраб олди. Тегирмонга боргандан кейин юкни тушириб, эшакни ташқарида қолдирди, ўзи эса кеч бўлгач ухлаб қолди.
Шу пайт бўри келиб эшакни еб кетди. Эшак эгаси камбағалдан ундан товон тўлашни талаб қилди. Бироқ эшакни омонатга олган одам: эшагингни бўри еди, бўридан товон талаб қил деб туриб олди.
Иккаласи жанжаллашиб югуриб мироб — коризлар бош-лиғи олдига келдилар ва воқеани айтиб, товонни ким тўлаши лозимлигини сўрадилар. Мироб деди:
— Кимки бу оч бўрини саҳрога қўйиб юборган экан, албатта товонни ўша тўлаши керак. Икковларинг ҳам товонни Ўшандан талаб қилинглар. Ахир у яратади ва нобуд қилади, юз минглаб қўй ва эшаклар-нинг бўрига ем бўлишини у амр этади. Бўрини яратган Унинг ўзи экан, бу ногаҳон балолардан ҳам У қутқаради. Э Раб, У ажойиб товонлар тўлайди, аммо У қилган ишга бандалар товон тўламайди.
Миср аёлларини кўрдингми, не ҳолатга тушдилар, чунки улар Юсуфнинг жамолини кўрган эдилар. Агар бир девона подшо давлатхонасидан бахт топса, ҳолати ўзгарса, ҳеч ажабланма. Шу ҳолатда девона ўзлигини йўқотади, орқа-олди, пасту баланд, бору йўқнинг фарқига боролмайди, ҳатто кўз солиб қарашга ҳам ҳоли етмайди. Бу ҳолатда девона фақат Ундан сўзлайди, Унга сўзлайди, холос. Нимаики хоҳласа, Ундан хоҳлайди, У билан истаги битади.

Мисрдаги Қаҳатчилик Йилида Бир Девонанинг Густохлиги Ҳикояти
Миср мамлакатида бирдан қаҳатчилик бошланди. Қаҳатчилик шу даражада қаттиқ эдики, одамлар «нон-нон» деб жон берардилар. Йўлларда одамлар ўлиб ётарди, бир қисм кишилар ўликлар гўштини еб жон сақлардилар. Бир девона бу аҳволни кўриб, деди:
— Эй дунёу диннинг Эгаси, ризқинг етишмас экан, камроқ ярацанг бўлмайдими?
Дилини Илоҳга берган бедиллар ишқ ичра худу бехуд, шавқ оловида ҳамиша куйиб юрадилар, улар ўз вужудларидан ҳам безорлар.
Девоналардан содир бўладиган густохликни карам ва саховат девони афв этади. Унинг сўзи маъқул бўлмаса ҳам кечирадилар, уни яхшиликка йўядилар. Ҳар дам унга яхши муомала этадилар, агар фикри яхши бўлса, мукофотлайдилар. Аллоҳ ошиклари нуқсондан покдирлар, худди дарахтлардай илоҳий шамолда рақс тушиб турадилар. Xудди дарахт каби оёқчари лой (ер) дадир. Шу зайлда Унга яқинлик камолотига эришадилар. Кимки бу даргоҳнинг беадаби — густохи бўлса, узр сўраса, яна огоҳу ориф бўлади. Бу даргоҳда рост эмас, мабодо эгри сўзласа ҳам, лекин унинг узрини ширинлик - сидқидиллик тилаб туради.

Ёш Болалар Тош Билан Урадиган Девона Ҳикояти
Бир юрак-бағри эзилган девона бор эди. Чунки кўчада юрса, ёш болалар орқасидан тош отиб урардилар. Охир бир ҳаммомнинг гулханхонасига бориб, бир бурчакда дарича остида ўтирди. Бирдан ҳавони булут қоплаб, дўл ёғди ва дўл дарчадан кириб девона бошига урилди. Xона қоронғи эди, дарича борлиги ҳам сезилмасди. Шу сабаб девона дўлни болалар отаётган тош деб ўйлади. Зеро, у жала билан тошни фарқлай олмасди. У нега мени шу ерда ҳам тинч қўймадилар, деб номақбул сўзлар билан сўка бошлади.
Бирдан шамол эшикни очиб юборди ва қоронғи гулханхона ёришиб кетди. Шунда девона бошига тош эмас, дўл келиб урилганини билди ва ўзининг сўкишларидан уялди. Деди:
— Ё раб, бу гулханхонам қоронғи эди, хато қилдим, кечир. Агар бирор девона шунақа вайсаса, сен итоб этиб жазолама. Бу ерда ётган киши ишқингда ҳушсиз, мастдир, кимсасиз, беқарору бедил бир девонадир. Умри нохушликда ўтади, ҳар дамда бошида минг ғам. Сен унинг таънасини афв эт, девона ошиғингни жазолама. Агар қоронғи кулбааарга назар ташласанг, барча тавба қилганларни кўрасан.

Воситий Ва Унинг Жуҳудлар Гўрини Кўргани Ҳикояти
Воситий йўлда кетаётиб, жуҳудлар қабристонидан ўтар экан, дилида ҳар хил фикрлар пайдо бўлар, дер эди:
— Бу жуҳудлар узрлидирлар, яъни уларни кофир деб бўлмайди, аммо буни бировга айтиб бўлмайди.
Бу фикрни бир куни овоз чиқариб айтган эди, бир қози эшитиб қолди. Қози ғазабланиб, уни қозихонага чақирди. Воситийнинг сўзи қози фаҳмига лойиқ эмас эди, шу боис бу сўзни мутлақ инкор этди, Воситийни тушунмади ва фикрини қабул қилмади. Охири Воситий қозига деди:
— Эй қози, бу вайронкор қавм сенинг ҳукминг бўйича узрли бўлмасалар-да, аммо ғайбни билгувчи Аллоҳванд ҳукми бўйича бу замон маъзур - кечирилгандирлар.


Ўттиз Учинчи Мақола
Бошқа Бир Қуш Саволи
Бошқа қуш айтди:
— Мен токи тирик эканман, Унинг ишқига лойиқ ва ярашиқман. Ҳамма нарсадан воз кечиб холи бўлганман, шу боис доимо Ҳақ ишқининг лофини ураман. Жаҳон халқларининг барини кўрганман, ҳеч кимга боғлиқлик жойим йўқ, чунки улардан алоқани узганман. Менинг ишим Унинг ишқида ёниш, холос. Бундай ишқ савдоси ҳар кимнинг насиби бўлмайди. Ёр ишқида шундай бандаманки, гўё жоним ҳеч нарсага ярамайдигандай бўлиб қолди. Мен учун жондан кечиш, Жонон юзи ёдида жоми май ичиш вақти келди. Унинг жамоли билан жон кўзини равшан қилиб, висолига етиб, қўлимни бўйнига қўймоқчиман.

Ҳудҳуднинг Унга Жавоби
Ҳудҳуд деди:
— Бундай даъво ва лоф билан Қоф тоғида Симурғ ёнида ўтириш мумкин эмас. Ҳар дамда Унинг ошиғиман деб лоф урма, зеро У ҳеч бир кишининг қопига сиғмайди. Агар Унинг давлатидан бир енгил шамол — насим сен томон эсса, сен шунга минг шукр қилиб, йўлида ҳарир парда тўша. Шунда У сени хурсанд бўлиб, ўз йўлига тортади ва сени ўз хилватгоҳида ёлғиз ўтқазиб қўяди. Сенинг ҳозирги севгинг озор беришдир, ҳолбуки Унинг ишқи — севгиси сени барча лофу даъволардан халос этиб, Мажнун қилиб қўйиши аниқ.

Муриднинг Боязидни Тушида Кўриши
Султонул орифин Боязид Бистомий дунёдан рихлат қилганда, муридларидан бири уни тушида кўрди. Мурид ундан сўради:
— Эй, шоиста пир, Мункиру Накир сўровлари-дан қандай ўтдинг?
Боязид деди:
— Улар номимни тилга олгандан кейин, мен бечорадан Аллоҳ ҳакида сўрадилар. Уларга дедимки, бу саволга жавоб бериш қийин, бунинг жавоби на менга, на сизга аниқ. Чунки агар Аллоҳйим у десам бу сўз мен томондан бир ҳавас-орзу, холос. Аммо агар сиз бу ердан Парвардигор ҳузурига бориб, Ундан менинг ҳолимни сўраб билсангиз эдич яъни У мени ўз бандаси деб қабул қилармикин, агар бандам деса, унда менинг номим ҳам, шоним ҳам мавжуддир. Лекин агар мени бандалари қаторида санамаса, унда менинг иқрорим бефойда, унда мен ўз бандимда ҳалокман. Биров билан оғизда осонгина боғланиш мумкин эмас. Агар мен Аллоҳга яқинман деб даъво қилаверсам, бундан нима фойда? Агар Унинг бандидаги банда бўлмасам, уни Аллоҳйим деб лоф ура оламанми? Уни Парвардигорим деб таслим бўлганман, аммо У мени бандам деб айцагина тинчийман.
Агар Унинг шарафидан ишқ насиб этилса, сен шунга лойиқсан. Лекин сенинг ошиқлигинг шунга ярашами, лаёқа-тингга муносибми? Агар У сен билан хушмуомалада бўлса, сен шодликдан ёниб кетишинг керак. Эй кўзи очилмаган одам, иш мана шундайдир, бошқача эмас, бехабар кишининг бу сирдан хабардор бўлиши қийин.

Ошиқ Дарвеш Ҳикояти
Бир дарвеш бор эди. Ишқ зўридан зорланиб, ўтга тушган парвонадай беқарор эди. Ишқи тафтидан жон қийналса жонининг ўртанишидан тили сўзга келмасди. Ишқ олови жонидан ўтиб дилини ёндирар, мушкул устига мушкул бошига ёғилар эди. Йўл ўртасида беқарор бўлиб, ҳўнграб йиғларди ва бу сўзларни айтарди:
— Рашк оташида жону дилим куйди, йиғлай десам, кўз ёшларим ҳам қайноқдир.
Бир нидо келдики:
— Бу масалада лоф урма, У билан ёлғондан яқинлашиб ёпишиб олгансан.
Дарвеш деди:
— Мен қачон Унга ёпишиб олдим, У менга ёпишиб олган, агар билсанг. Мен бечора бир нотавон кимманки, Уни севсам, менда бу журъат қайда? Мен ҳеч нарса қилганим йўқ, нимаики қилган бўлса Унинг Ўзи қилди. Кўнглим қонга тўлгач, фақат Унинг ёдида тепадиган бўлди.
Ҳотифдан овоз келди:
— У сенга назар солиб, сенга юк юклади, сен буни овоза қилма, кибру ҳавога берилма. Сен токи бу улуғ қудуқ ичрасен, бир дам агар бу ҳақда овоз чиқарсанг, эй ғулом, У сен билан ишқбозлик қилмайди. У ишқни Ўз сунъи-асрору ҳикмати билан ўйнайди. Сен йўқсан ва ҳеч ишда ҳам эмассан, бу ишни Унинг Ўзига қўй, чунки сунъи Сонеъ билан қоришиб маҳв бўлади. Агар сен ўзингни ўртага солсанг, ҳам имонинг ва ҳам жонингдан ажраласан.

Султон Маҳмуднинг Гулханий Риндга Меҳмон Бўлиши
Бир кеча султон Маҳмуд ёлғиз ўзи шаҳар айланишга чиқди, бир ҳаммом олдидан ўтаётганида гулханда исиниб ўтирган риндни қўрди. Султон ринднинг олдига борди. Xурсандлик билан ринд уни култўда устига ўтқазди ва гулханга ўтин ташлай бошлади. Сўнгра султон оддига қотган нонларни қўйиб меҳмон қилди, султон ҳам дарҳол қўл узатиб, нондан ея бошлади. Султон ичида:
— Агар бу гулханий ринд аҳволидан нолиб, мендан узр сўрамоқчи бўлса, унинг бошини узиб ташлайман, - деган фикрни ўгказди. Лекин бундай бўлмади. Подшоҳўрнидан туриб кетишга чоғланаётганда, ринди гулханий деди:
— Жойимни кўрдинг, ётар-турарим, «айвону қасрим»дан хабардор бўлдинг. Мен учун сен чақирилмаган меҳмон бўлдинг, мени хурсанд қилдинг. Агар қўнглинг тиласа, марҳамат қилиб яна келавер. Агар биз бўлмасак ҳам хушвақт бўл, гулханийнинг иши эса тараша билан гулханни ёқиб туриш, холос. Сен учун мен кам ҳам, кўп ҳам эмасман, балки арзимас тарашадирман. Сенга баробар бўлишга менга йўл бўлсин.
Султон Маҳмуд ринднинг гапларидан хурсанд бўлиб, яна етти марта унга меҳмон бўлди. Охирги марта келганида султон ринди гулханийга деди:
— Шунча сенга меҳмон бўлдим, нонингни едим, ахир сен ҳам мендай подшодан бирор нарса тила.
Гулханий деди:
— Агар бу гадо ҳожатини баён эца, шоҳ уни адо этадими?
Султон деди:
— Ҳожатингни менга айт, хоҳласанг подшоҳлик берай, шоҳлик кил, бу гулханхонани тарк эт.
Ринд деди:
— Ҳожатим шуки, шоҳи жаҳон аҳён-аҳён мана шундай меҳмоним бўлиб турса, мен учун сенинг юзингни кўриб туриш подшоликдан афзал, оёғингнинг тупроғи бошимдаги тожимдир, билсанг. Сенинг қўлинг остида шоҳлар, беклар кўп, аммо бирортаси гулханда исиниб кун кўриш шарафига муяссар бўлганми? Сен билан гулханхонада ўтириб суҳбатлашиш боғу гулшани бор саройда подшолик қилишдан яхшироқ. Менга давлат шу гулхан туфайли етишди, агар бу ердан кўчиб кецам, куфрони неъмат қилган кофир бўламан. Бу ерда мен сен билан висол айшидаман, буни икки олам мулкига алиштирмайман. Бу гулханим сен билан равшан экан, сендан яхшироқяна нимани сендан тилайин? Агар ниманидир Сендан афзал деб, Сени унга алмаштирган жонга ўлим тилайман! Менга шоҳлик ҳам, хусравлик ҳам керак эмас, Сендан тилаганим Сенинг ўзингсан, холос. Шоҳим Сенсан, шу бас, менга шоҳлик берма, гоҳ-гоҳ менинг меҳмоним бўлсанг, минг розиман.
Аллоҳ ишқи сен учун етарли, бошқа талаб-ташвиш, иш-юмишнинг кераги йўқ, у - сеники, демак, Ёрнинг ғами -улуғ давлат. Агар кўнглингда ишқ бўлса, васлини ундан тила, Унинг этагини маҳкам ушлагин. Ишқ ҳам янгиланиб, кучайиб боришга муҳтож, чунончи хазина ҳам оз-оз янги жавоҳирлар билан тўлдирилиб туриши керак. Киши кўнгли ўзига ўхшашдан совийди баъзан, қара, денгиз бепоён бўлса-да, қатралардан ташкил топган.

Бир Саққо (Сувчи)Нинг Бошқа Саққодан Сув Сўрагани Ҳақида Ҳикоя
Бир саққо қўлида сув тўлцирилган идиш бўла туриб, олдида юриб кетаётган бошқа саққодан сув сўради. Ҳалиги одам деди:
— Эй бехабар, сувинг бўла туриб, нега бошқа кишидан сув сўрайсан?
Деди:
— Эй нодон, бир қултум сувингдан бер, чунки ўз сувим қўнглимга урди.
Дарҳақиқат, Одам Атонинг кўнгли аввалги кўҳна нарсалар билан тўқ эди, бироқ янгилик бўлгани учун буғдойга дадил қўл урди. Эскиларнинг ҳаммасини бир дона буғдойга сотди (алмаштирди), бор-будини буғдойга сарфлади. Жаннатдан бадарға қилинди, аммо қалбида улуғ бир дард қодди, шунда ишқ келиб қалби эшигини қоқди. Ишқ шуласида арзимас, ожиз бўлди, эски ҳам, янги ҳам йўқолди. Ўзи ҳам ўзини маҳв этди. Ҳеч нарсаси қолмагач, ҳеч, яъни йўқлик билан танҳо қолди, қўлида нима бор бўлса, йўқлик йўлига сарфлаган эди. Мана шу одамнинг ўзига ўзи ёқмагани, ўзи ўз кўнглига урганидир. Бунинг оқибати ўлимдир ва бу иш бизнинг ишимиз эмас, ҳар қандай киши ҳам бунга журъат этмайди.


Ўттиз Тўршнчи Мақола
Бошқа Бир Қушнинг Саволи
Бошқа бир қуш Ҳудҳуддан сўради:
— Мен ўзимни камолга етган киши деб ҳисоблайман. Ҳам илм ўрганиб камол ҳосил қиддим, ҳам оғир риёзатларни бажардим. Шундай экан, муродим шу ерда ҳосил бўлғувси, бу жойимдан ажралиб, сафарга чиқишим шарт эмас. Олдида тайёр хазина бўла туриб, уни излаб тоғу саҳроларни кезишга чоғланган одамни кўрганмисан?

Ҳудҳуднинг Унга Жавоби
Ҳудҳуд деди:
— Эй табиатан иблис хислатли, кибру ғурурга берилган одам, манманлик туфайли ўзингни йўқотибсан, шу боис ҳам мақсаддан узоқсан. Сен ўз хаёлларинг билан мағрур бўлганинг учун маърифат талаби нима эканини билмайсан. Жонинг ҳали нафсинг чангалида, миянгда девлар ва даррандалар ғужғон ўйнайди, хом тасаввурлар ва хом хаёлларга гирифторсан.
Бугина эмас, ўзинг ҳам яхлит хомхаёлсан. Сенга йўлда кўринган нур нур эмас, балки нор (олов)дир, ишқинг, завқу шавқинг ҳам хаёлдан туғилган, айтган гапларинг эса тахмину гумон ёки сафсатадир.
Йўлдаги бу ёруғликка алданма. Сенинг нафсинг ҳали сен билан бирга, шунинг учун огоҳ бўлгин: одам бундай тиг кўтариб турган душман (нафс) билан бирга юриб омон қоладими? Агар сенинг тасаввурингда нафсдан бир ёруғлик пайдо бўлса, у сен учун худди чаён чаққан жойга карафс қўйгандай бўлади!1 Сен бу нажас нурга алданиб юрма, модомики қуёш эмас экансан, ўзингни зарра деб бил! Йўлнинг қоронғилигидан қўрқувга тушиб, ноумид бўлма, аммо йўлдаги нурни Қуёш деб ҳам билма.
Эй азиз, токи ўз хаёлларинг билан банд экансан, қабул ва рад этишлар, эъзозу камситишлар ҳеч нарсага арзимайди. Вужуд (мавжудлик) хаёлларидан ташқари чиқсанг, мавжудлик дои-раси чизиғи сендан узоқлашади. Агар сенда вужудинг -борлиғинг тасаввури сақланиб турса, шу билан ўралашиб тураверсанг, Йўкдик - Илоҳиёт олами учун яроқди ҳеч нарсага эга бўлмай юраверасан. Бу йўлда агар сенда борлиқ (дунё) бўлса, демак сен ҳали ғўрсан, бутпарасцан, кофирсан. Агар ана шу борлиғингга бир нафас берилсанг, орқа-олдингдан ўқ ёмғири ёғилажак, токи бор (тирик) экансан, жон азобига маҳкумсан. Яъни жонинг изтиробу қийноқда эканлигига, орқангдан юз хил таъна-маломатлар келишига сабр қил, чида. Агар сен ўзинг илоҳий борлиқ сари келадиган бўлсанг, турмуш минг хил маломатни орқангдан ошкор этади.

Шайх Абубакр Нишопурий Ҳикояти
Шайх Абубакр Нишопурий хонақодан чиқиб, муридлари билан йўлда кетмоққа эди. Шайх эшак минган бўлиб, суҳбатдошлари пиёда келарди. Шу пайт эшак орқасидан ел чиқарди. Бу елдан шайхнинг ҳолати ўзгарди, бир наъра тортиб, тўнини йиртиб ташлади. Муридлари ҳам, атрофда кузатиб турган одамлар ҳам бунинг маъносини тушунмадилар. Сал ўтиб, муридлар бу ҳолнинг сабабини ундан сўрадилар.
Шайх деди:
— Орқа-олдимда суҳбатдошларим, муридларим йўлни тўлдириб келаётганини кўриб, кўнглим кўтарилди. Шунда ичимда: алҳақ, шайхлик мартабасида Боязид Бистомийдан кам эмасман, бугун ажойиб бир ораста тартибда жонини фидо этувчи муридлар ёнимда ўраб олишган бўлса, шубҳасиз бундай улуғворлик ва шавкату савлат билан маҳшар куни бошимни баланд кўтариб юражакман. Мана шу фикр кўнглимдан ўтган дамда эшак орқасидан ел чиқарди. Яъни: кимки бу борада лоф урар экан, эшак унга ана шундай жавоб беради. Шу сабабдан бирдан ҳушёр тортиб, жонимга ўт туташди, аҳволим ўзгариб шундай ҳолатга тушдим.
Токи сен кибру ғурур ичрасен, ҳақиқатдан беҳад узоққасан. Ўзбошимчалик, манманликни яксон эт, ғурурни куйдир, нафсинг ҳузуридаги бор нарсаларни куйдир. Эй ҳар бир рангдан ўзгариб турадиган, ҳар тола сочингда ўзга бир фиръавн яширинган киши, агар сендан бир зарра сақланиб қолса ҳам, нифоқу низо учун сен юз нишона қолган деб ҳисобла. Сен агар манманлик касалидан халос бўлсанг, икки оламни ҳам ўз душманинг ҳисоблашинг мумкин. Агар сен бир кун «мен»ни фоний этолсанг, агар ҳаммаёқ қопқора тун бўлса ҳам, сен равшан эрурсан. «Ман» дема, манманликдан юз бало қўзғалур, манманлик охир-оқибат иблисликка мубтало қилур.

Мусонинг Иблисдан Рамз (Яширин МаъНо) Сўрагани Ҳикояти
Ҳақ таоло Мусога деди:
— Эй Мусо, Иблисдан яна бир рамз сўра.
Мусо Иблисни йўлда учратганда, ундан рамз сўради. Иблис деди:
— Мана бу бир сўзни доим ёдингда тут: менга ўхшаб мардуд бўлмаслик учун ҳеч қачон «мен» дема. Агар Мусо номи билан керилиб яшасанг, қасамки, сен Аллоҳга банда бўлолмайсан. Бу йўл охиригача бебахтлик ва номурод-ликдан иборат, кишининг яхши номи бадномликдадир. Бу йўлда ўзини бахтиёр ҳисобловчи кишидан бир дамда юз хил манманлик бош чиқаради.


Покдин Кишининг Бошловчи Учун Қоронғилик Афзал Деган Сўзи
Бир поқдин одам айтди:
«Бошловчи киши учун қоронғи-ликда эшик бор, бу ёруғликдан кўра яхшироқ. Қоронғиликда у саховат денгизига буткул чўмади ва демак, вужудидан бирер қисми денгиздан ташқарида қолмайди. Зеро, шу денгиздан унинг бир қисми ташқарида қолиб, зоҳир бўлса, шунга мағрурланиб, куфрга берилади. Неки ҳасад ва ғазабдан сенда бўлса, буни пири комиллар кўзи кўради, сенинг ўз кўзинг буни кўролмайди. Сенда аждар, илонлар билан тўлиқ гулхан бор, сен ғафлатда қолиб, уларни қўйиб юборгансан. Кеча-кундуз уларни парвариш этасан, уларнинг тўймас иштаҳаси домидадирсан, фитналарига гирифторсан. Агар сен ботинингдаги палидликларни кўролганингда, бунақа ғофил ўтирмас эдинг».

Бир Кишининг Итдан Ҳазар Қилмагани Ҳикояти
Бир шайхнинг олдида бир ифлос ит юрарди. Шайх ундан ҳазар қилмас, ит кийимларини ҳидлар, қўлини ялар, ёнида ўтирарди. Бир киши савол бериб деди: «Эй поклар поки улуғ шайх, нега сен бу итдан ҳазар килмайсан?» Шайх деди: «Бу итнинг зоҳири палид, бу менинг ботинимга таъсир қилолмайди. Унинг зоҳирида аён нарсалар бу гадонинг ботинида яшириндир. Менинг ичим итнинг ташқариси каби бўлгач, қандай қилиб ундан қочайин, зеро бунда иккимиз баробармиз?
Ичингдаги палидлик озгина бўлса ҳам, юз нажасни ювсанг-да, уни йўқ қилиб бўлмайди, у сени палидлик сари етаклайверади. Бандадаги озгина палидлик нажас, хоҳ сомон устига қўй уни, хоҳ тоққа юклагил, барибир йўлга ғовдир.

Ўз Соқоли Билан Машғул Бўлган Обид Ҳикояти
Мусо замонида бир обид бўлиб, кеча-кундуз ибодат қилар экан. Аммо кўнглида бир илоҳий завқу шавқ қўзғолмас, қалбида заррача нур йўқ эди. Унинг чиройли соқоли бўлиб, ҳар замон соқолини тараб турар, шундан роҳатланарди. Бир кун у Мусони узоқдан кўриб қолди ва унинг олдига бориб деди:
— Эй, Тур тоғида Ҳақ билан сўзлашган зот, мен учун ҳам Ҳақдан сўраб бил: нега шунча ибодат қилсам-да, кўнглимда завқу ҳол йўқ?
Алқисса, Мусо Калимуллоҳ яна Тур тоғига борди ва обиднинг саволини етказди. Ҳақ деди:
— У ўз соқоли билан машғул бўлгани учун Бизнинг васлимиздан бенасиб бўлиб қолди.
Мусо Тур тоғидан қайтиб келиб, обидга бу сўзни айтди. Обид соқолини юлиб йиғлай бошлади. Шунда Жаброил Мусо ҳузурига келиб, деди:
— Обид ҳали ҳам соқол билан машғулдир. Соқолини безаганда ҳам ташвиш ичра эди, соқолини юлаётганда ҳам бенасиб қолди.
Ҳақ ёдисиз бир нафас олмоқ ҳам хатодир, эгрилик ичида Ундан узоқлашсанг ҳам, тўғриликда бўлсанг ҳам У билан бўлгин. Эй ўз соқолидан ташқарига чиқолмаган, соқол билан овора бўлган, дунё ташвишлари дарёсига ғарқсан, аввал соқол ғамидан қутулгин, сўнгра ишинг ўнгидан келади. Шунда сен соқолинг билан бу ишқ дарёсига ғарқ бўласан ва соқолни-да унутасан.

Дарёга Чўкаётган Соқоли Катта Одам Ҳикояти
Бир нодон одамнинг катта соқоли бор эди. Нима бўлдию, тўсатдан дарёга чўкиб кетди. Бир одам соҳилда унинг чўкаёт-ганини кўриб, қичқирди:
— Эй, фалон, бошингдаги халта-тўрвангни чиқариб ташла, енгил бўлиб сузиб чиқасан.
Дедики:
— Бу тўрва-халта эмас, балки менинг соқолимдир, менингташвиш-ғамим шу соқолимдир.
Соҳиддаги одам деди:
— Бу соқолинггаю бу ташвишингга тасанно. Ахир у сени хору зорликда ўлдирадиган бўлди.
Эй, эчки каби соқолига маҳлиё одам, уялмайсанми бу ишингдан. Соқолни катта қўйгунча, илм ўргансанг, Аллоҳ ёдида бўлсанг бўлмасмиди? Токи сенда нафс белгилари, шайтоний туйғулар мавжуд экан, демак, ҳали баданингда Фиръавнлик ва Ҳомонлик бор. Мусодай Аллоҳ муҳаббатини қозон, дунё юзига жун тортиб беркит, сўнгра Фиръавннинг соқолидан тутиб маҳв эт. Бу Фиръавн соқолини маҳкам тутиб, мардларча уни енггин! Оёғингни тўғри қўйиб, ўз соқолинг баҳридан ўт, қачонгача соқол ғамидасан, Ҳақ йўлини танла! Соқол сенга нуқул ташвиш келтирса ҳам, бир нафас уни парвариш этишдан тинмайсан. Дин йўлида мардона юрадиган киши соқолига меҳр қўймайди. Ўзингни ўз соқолингдан озод эт, соқолингни улуғ йўлнинг супургисига айлантир.
Дил қони билан риёзат чекканлар дунё дарёсига чўкмайди, фақат дили Аллоҳга боғланган, ишқ оловида тобланганлар бу дарёдан қутулади. Кир ювувчи офтобни, деҳқон сувни кўрмаслиги мумкин, аммо дилу жони Ҳақ йўлида бўлган одам Унинг ҳузурига эришади.

Тўнини Ювса Осмонни Қора Булуг Қоплайдиган Сўфий Ҳикояти
Бир сўфий бор эди, қачон тўнини ювса, оламни қора булут қопларди. Бундай ҳолда тўн яна қоп-қора кир бўларди, қанча ювса ҳам кетмасди. Сўфий ишқор олиб келиш учун баққол олдига кетди, ишқор билан кирни тозалаб ювмоқчи эди. Шунда қора булут яна пайдо бўлиб, оламни зулмат босди. Сўфий деди:
— Эй қора булут, яна нега пайдо бўддинг? Кет бошимдан, чунки мен ишқор эмас, балки мева сотиб олмоқчиман. Мен баққолдан яширинча мева-чева олмоқчи эдим, сен қаердан билдинг ишқор олишимни? Сенинг дастингдан неча марта ишқорни тупроққа тўкиб ташладим, энди сендан батамом қўлимни совун билан ювиб қўлтуққа урдим, кет.


Ўттиз Бешинчи Мақола
Бошқа Бир Қуш Саволи
Бошқа бир қуш айтди: «Эй номдор Ҳудҳуд, менга айт: сафарда нимадан хурсанд бўлай? Ошуфталигим камайсин учун бироз рушдъ бўлсайди кошки. Узоқ йўлда кишига рушд керак, бўлмаса йўл азобидан зада бўлади, нафратланади. Менда Ғайбнинг қабули ва рушди йўқ, айбларим билан одамларни ўзимдан бездираман.

Ҳудҳуднинг Жавоби
Ҳудҳуд деди:
— Токи бор экансан, йўлда бўл, шоду хуррам-ликда юр, кўнглингни чўктирма. Одамлар гапига парво қилма, ўзингни эркин ҳис қил. Шу билан жонинг қувнайди, ғамга ботган жонингни хушу хуррамликда тутиб юр. Икки оламда мардлар шодлиги Ундандир, бу чархифалакнинг айланиши, тириклик, ҳаёту ҳаракат Ундандир. Шундай экан, Унинг хурсандлигида яшаб юр, фалак каби Унинг шавқида ҳаракатда бўл. Эй хоксор одам, айт, Ундан яхшироқ сени шодлантирадиган яна нима бор?

Тоғда Яшайдиган Девона Ҳикояти
Тоғда ажиб бир девонаи мажнун бор эди, ёввойи ҳайвонлар, йиртқичлар билан бирга яшарди. Гоҳ-гоҳида унда шундай бир ҳол юз берардики, ўзини буткул унутарди. Иигирма кун ҳол ичра бўлар, бу шундай ҳол эдики, уни шарҳлаш қийин эди. Йигирма кун тонг саҳардан то шомгача рақс қилиб айтарди:
— Иккаламиз ёлғизмиз, бошқа ҳеч ким йўқ. Бундай андуҳсиз, ғамсиз шодлик кимда бор? Кимнинг дили У билан бирга бўлса, ўлмайди, дилни Унга бер, Дўстни дўст севади. Унинг шавқига дилинг мубтало бўлса, сенга ўлим раво эмас.

Ўлим Яқинлашганда Йиғлаётган Ошиқ Ҳикояти
Бир ошиқжон бераётган пайтда йиғларди. Ундан бунинг сабабини сўрадилар. Деди:
— Шунинг учун йиғлаётирманки, дилим У билан бирга бўлгач, қандай қилиб ўларман?
Йўлдоши дедики:
— Дилинг у билан бирга экан, агар ўлсанг, бу ажойиб ўлим бўлади.
Ошиқ деди:
— Кимниким дили Аллоҳ билан бирга бўлса, агар у ўлса ҳам, бироқ ўлим унга раво эмас. Дил У билан висол эца, унинг ўлиши маҳолдир.
Агар ана шу сир билан шод бўлсанг, жаҳонга ҳам сиғишинг даргумон. Ҳар кимки Унинг борлигидан дили шод бўлса, борлиғидан маҳв бўлиб, озод бўлади. Абадий шоддикни Дўстдан олгин ва гул каби ғунча ўрами ичида яшириниб ол.

Етмиш Йил Ҳолда Турган Бир Азиз Ҳикояти
Бир азиз деди:
— Мана етмиш йилдирки, шоду хурсандман ва ҳол шавқидан масрурман, зеро борлиғимни эгаллаган Зулжалолу Зулжамол Аллоҳвандим бор. Бу Буюк Аллоҳ билан боғланганман.
Агар сен айб излаш билан машғул бўлсанг, қандай қилиб Ғайб гўзаллиги билан қувнайсан? Эй айб қидирувчи! Сен айбни кўраверсанг, ҳеч қачон кўзинг Ғайбни кўрмайди. Аввалида сен халқни айблаш, таҳқиру ғийбатлари-дан қутулгин, кейин эса Мутлақ Ғайб ишқи билан хурсанд бўл. Бошқалар айбини қилни қирққа бўлиб қидирасан, аммо ўз айбингга келганда, кўзинг кўрмайдиган, қулоғинг эшитмайдиган бўлиб қолади. Агар ўз айбингни топиш билан шуғуллансанг, айбли эсанг-да, мақбул бўласан.

Қопга Солинган Маст Ҳикояти
Бир маст одам ҳушини йўқотиб ухлаб ётарди. Шароб, яъни аччиқ сув унинг ишини саранжомлаган, у ҳам шароб-нинг додини берган эди. Ҳам тинитилган софидан, ҳам лойқасидан қўп истеъмол қилиб, хароб аҳволда ўзини билмай ётарди. Бир ҳушёр одам бу ҳолни ёқтирмай, уни қопга солиб елкасига кўтариб йўлга тушди. У бу беҳушни яшайдиган манзилига олиб бориб қўймоқчи эди. Шу пайт йўдда бошқа бир маст дуч келиб қолди. Буниси йўлда учраган одамга шилқимлик билан тегажоқлиқ қиларди. Қоп ичида турган аввалги маст иккинчи мастнинг хароб аҳволини кўриб деди:
— Эй фалон, агар яна икки пиёла ичганингда, мен каби тоғма-тоғ юрардинг.
У ўзганинг айбини кўрарди, аммо ўзиникини кўролмасди.
Бизнинг ҳаммамизнинг аҳволимиз ва ишларимиз, бундай олганда, бундан ортиқ эмас. Агар ишқдан озгина хабаринг бўлса эди, барча айбларни фазилат ҳисоблардинг. Айб қидиришинг ва айбнигина кўришинг - бу ошиқ эмаслигингдандир. Дарвоқеъ, сен ошиқлик равишига лойиқ эмассан.

Бир Эркакнинг МаъШуқасидан Айб Топгани
Бир шерюрак, душманлар додини берадиган эр киши бор эди, бир неча йил бир аёлга ошиқ бўлиб юрди. Ул аёлнинг бир кўзида тирноқ учидай кичкина оқ нуқтаси бор эди. Аёлга кўп марта диққат билан қараган бўлса ҳам бу оқликдан эркак бехабар эди. Ошиқ боши ишқ шавқи қиёмида ёр кўзининг айбини илғармиди?
Бир вақт эркакнинг аёлга нисбатан ишқи камайди, ошиқлик дардига дармон топилгандай, аёлга бўлган муҳаббатида нуқсон пайдо бўлди. Аёлга бошқача қўз билан қарайдиган бўлди шекилли, унинг кўзидаги оқ доғни илғаб қолди. У аёлга деди:
— Кўзингдаги оқ доғ қачон пайдо бўлди?
Аёл деди:
— Сенинг муҳаббатинг камайган кундан бери шунақа бўлди. Сенда ишқаро нуқсон пайдо бўлгач, менинг кўзимда ҳам шу сабаб нуқсон пайдо бўлди.
Кўнглингда васвасадан минг ғавғо бор. Аввал ўз айбингни кўр, эй кўнгил кўзи басир одам! Қачонгача бошқалардан айб қидирасан, ўз ёқангни ҳидлаб, ўз айбингни қидирсанг-чи. Ўз айбинг ўзингга аён бўлиб, оғирлигини сезсанг, бошқалар айбига парво қилмайдиган бўласан.

Муҳтасиб Ва Маст Киши Ҳикояти
Муҳтасиб май ичиб маст бўлган одамни жазолаш учун уни таёқбилан урарди. Мастдеди: «Эй муҳтасиб, сен тўполон қўтариб, ғавго қилма. Чунки сен мени бир ҳаром ўлган молдай бу ерга келтириб, йўл ўртасида ташладинг. Кўринадики, сен мендан мастроқдирсан. Аммо сенинг мастлигингни биров кўрмайди. Инсофи бор одамни мард дейиш мумкин, инсофи бўлмаса у фосиқи беор кабидир. Менга жабру жафо қилишни тўхтат, ўзингни ҳам бироз қамчилаб, инсоф-адолатни ўрган.

Ўттиз Олтинчи Мақола
Бошқа Бир Қушнинг Саволи
Яна бир қуш деди:
— Эй раҳнамо, Унинг ҳузурига етганда, Ундан нима талаб қилайин? Менга Унинг нури етиб, жаҳо-ним равшан бўлганда, Ундан нима исташни билмайман. Эр одам учун илтимосини олдиндан билмоқ яхши, шундай илтимос бўлсинки, ҳар қандай истак-хоҳишдан улуғроқ бўлсин. Оламда энг зўр огоҳлик бу - Аллоҳдан нима тилашни билмоқ, албатта.

Ҳудҳуднинг Жавоби
Ҳудҳуд деди:
— Эй жоҳил, Ундан огоҳ эмас экансан. Сен Ундан нима хохдасанг, талаб қилавер. Кимки Унинг эшиги тупроғидан хабар топса, у ердан қачон орқасига қайтибди? Унинг хилватхонасига мушарраф бўлган одам, зарра-зарра Унинг ошносига айланади. Албатта, кишига огохликни илтимос қилиш яхши, огохлик ҳар қандай истакдан улуғдир. Агар сен бутун оламда Ундан огоҳ бўлсанг, фақат Унинг Ўзини истайсан, чунки Ундан яхшироқ бошқа ҳеч нарса йўқ.

Бу Али Рўдборийнинг Ўлим Пайтидаги Сўзлари
Шайх Бу Али Рўдборий ўлими яқинлашган вақтда деди:
— Интизорликдан жоним оғзимга келди. Зеро, фаришталар осмоннинг барча эшикларини очиб, жаннатда менга тахт тайёрлаб қўйибдилар.
Қудсий фаришталар булбул каби ёқимли овоз билан хониш қилиб демоққалар:
— Эй ошиқ, ичкари кир, шукр этиб, шоду хуррам қадам қўй, чунки ҳеч ким бундай ҳурматни кўрган эмас.
Шайх давом этди:
— Гарчи бу ином ва муваффақиятдир, лекин менингжоним изланиш - таҳқиқда давом этади. Чунки жоним дерки, мен бу инъомлар, мукофотларни на қилай, узоқ умримда интизор бўлиб қутганим булар эмас. Ниятим шаҳват аҳли каби пора учун бош эгадиганлардан эмасман. Сенинг ишқинг жоним билан бирга яратилгандир, мен бу ерда дўзахниям, биҳиштни ҳам билмайман. Агар мени қуйдириб, қулимни совурсанг ва Сендан ўзга ҳеч ким топол-майдиган бўлсам ҳам, мен фақат Сени дерман, на дин, на кофирликни билгайман. Агар сен мендан кечсанг ҳам, мен кечгайман ва сўзимда тураман. Мен сени истайман, сени дейман, сенга талпинаман: Сен — менинг жоним, жоним эса Сеники! Бутун оламда менинг ҳожатим — излаганим Сенсан, бу дунёю у дунём ҳам Сенсан! Бу дилнинг ҳожати учун васлингдан ноумид қилма, мен билан бирга бир нафас бирлаш, моҳиятимни моҳиятингга қўш. Агар менингжоним қилча сендан бош торца, уни Ўзинг билан олгин, мендан бир «ҳой» нидоси, Сендан эса бир «ҳай» демоқ кифоя.

Ҳақ Таолонинг Довуд Алайҳиссаломга Xитоби
Ҳақ таоло Довудга хитоб қилиб деди:
— Эй пок Довуд, бандаларимга айт: «Эй, тупроқдан яратилганлар, агар менда жаннат ва дўзах бўлмаса, сизларнинг менга бандалик қилишларинг чиройли чиқмайди. Агар нурдан ҳам, нор (олов)дан ҳам ҳеч нишона бўлмаганда, сизларнинг мен билан ишларинг бўлмай қоларди. Мен шундай азим истеъдод - қудрат эгасидирманки, менга қўрқув ва умиднингҳожати йўқ. Аммо агар қўрқув ва умид (хавфу ражо) воқеъ бўлиб турмаса, сизларнинг мен билан ишларинг бўлмай, мени унутасизлар. Мен шундай абадий ва азалий Аллоҳманки, жон ичига олиб юришларинг ва сиғинишларингга муносибдирман. Бандамга айт: ғайр (Аллоҳдан бошқа нарсалар)дан қўл торцин ва ўз истеъдоди даражасида бизга итоат этиб, сиғинсин, Биздан ўзга нимаики бўлса, ташлаб юборсин, синдириб куйдирсин ва кулини совурсин, токи ғайрдан ғубор ҳам қолмасин. Шундай қилсанг, барчасидан қутуласан. Агар шундай қилмасанг, токи борсан, барчадан қон ичиб юрасан. Агар сени жаннат ва ундаги ҳурлар билан машғул қилган бўлса, билки, бу билан У сени ўзидан узоқлаштириш учун қилди.

Аёз Ва Султон Маҳмуд Ҳикояти
Султон Маҳмуд ўзининг хос қули Аёзни ҳузурига чорлаб, бошидан тожини олиб, унинг бошига кийгизди ва ўзининг тахтига ўтқазди. Султон Аёзга қараб деди:
— Шоҳликни сенга бердим, лашкар ҳам сеники. Энди сен шоҳлик қиласан, бу мамлакат ҳам сенга қарашли. Бу менинг истагим, барча сенга итоат этади, давлат қўлингда, давру даврон сур.
Аъёнлар, лашкарбошилар буни эшитиб, ғайрлик ва ҳасаддан жонларига титроқтушиб, кўзлари олайди. Дер эдилар:
— Ҳеч бир подшоҳ қулига бундай эҳтиром кўрсатмаган. Бу мисли кўрилмаган воқеа!
Аммо ҳушёр Аёз султоннинг бу ишидан шу соатда зор-зор йиғларди. Ҳамма ҳайрон эди.
Дедилар:
— Сен тентакмисан ёки ақлинг кетиб нимага эга бўлганингни кўрмаяпсанми? Сен султонликка эришдинг, энди шоду хуррам бўлиб, бахтиёр ҳаёт кечир.
Аёз ул қавмга бундай жавоб берди:
— Сизлар ҳақиқий ҳолни тушунмайсиз-лар, савоб йўлидан узоқсизлар. Шоҳ бу билан мени ўзидан узоқлаштирмоқда, бундан бехабарсиз. Менга ўзга нарсалар билан машғул бўлишга амр этиб, ўзи билан машғул бўлишдан узоқлаштирмоққа. Агар бутун дунёни менинг ҳукмим остига ўтказса ҳам, мен бир лаҳза ундан узоқлашолмайман. Нима иш буюрса қиламан, аммо ундан бир нафас узоқлашишга тоқатим йўқ. Менга султонлик ҳам, мулку давлат ҳам керак эмас, унинг дийдори менга бас.
Эй инсон, сен бир динорга баъзан дийдорни алмаштира-сан, ҳолбуки Аёз Унинг юзини деб подшоликдан воз кечди! Агар сен талабгор ва ҳақшунос одам бўлсанг, бандалик расму одобини Аёздан ўрган. Эй кеча-кундуз йўлда маҳтал қолган, биринчи қадам билан чекланган одам, сен танбал ва суст иродалисан, ваҳоланки, ҳар кеча Жабарут олами авжидан сен учун даъватлар тушар, сен эса худди ўлик каби карахцан, на кундуз, на кеча бир қадам олға силжийсан. Улуғворлик авжидан сен томонга пешвоз чиқди, сен эса орқада қолиб, эътироз этдинг. Эй аттанг, сен бу ишнинг марди майдони эмассан, бу дардни сенга айтиб бўлмайди. Токи жаннат ва дўзах фикри сенда бор экан, сен бу сирни англамайсан. Жаннат тамаъи ва дўзах қўрқувидан батамом қутулсанг, бу давлатнинг тонги сен учун отажак. Давлат гулшани бу ашоб аҳли учун эмас, чунки жаннат ҳужралари донишмандлар учундир. Сен эса хомлигинг сабаб гоҳ бу эшик, гоҳ у эшикни қоқасан. Ҳаммасидан кеч, бунисига ҳам, унисига ҳам қўнгил қўйма. Ҳар иқкисидан воз кечсанг, якка — озодсан, шунда ожиз бўлсанг ҳам, мардонавор қадам қўясан. Доимо Унинг дийдорига лойиқ бўласан, кеча-кундуз яқин ва ҳамсоя бўлиб қоласан*.

Робия Адавиянинг Муножоти
Робия Аллоҳвандга мурожаат қилиб деди:
— Эй сирларни билгувчи зот, душманларга дунё ишларини бер, дўстларга абадий охиратни бер. Мен эса бу иккисидан ҳам озодман. Агар дунё ва охиратдан холи бўлсам майлига, ғам емайман агар ўзингга бир дам ҳамдаму мунис эцанг, менга берганинг ана шу қашшоқлик етади, зеро Сендан Сенинг Ўзинг менга басдир. Агар икки оламга зарра ҳавасим - рағбатим бўлса, ёхуд Сендан бошқа бир нарса истасам — кофирдирман. Кимдаки Кулл — барчани жамлаган зот бўлса, шу Куллга тегишли бўлади, кўприк остидаги етги дарё ҳам уники бўлади. Нимаики бор ва нималар яна бўлғусидир, уларнинг мисли — ўхшаши бор, аммо фақат Аллоҳнинг ўхшаши — мисли йўқдир. Ундан бошқа нимани изласанг, ўхшашини топишинг муқаррар. Фақат Унинг ўхшаши, тенги, ташбеҳи, тимсоли йўқ!

Довуд Пайғамбарга Улуғворлик Xитоби
Олий сирлар пардасидан осмону ернинг Яратувчиси Довуд пайғамбарга хитоб қилиб деди:
— Жаҳонда яхши, ёмон, ошкора ёки яширин нимаики бор, унинг ўрнини босадиганини топасан, фақат Менинг ўрнимни босадиган, эваз бўладиганни тополмайсан. Менинг ўрнимни босадиган ҳам, тенгдошим ҳам йўқ. Мени алмаштириш — эваз этиш мумкин эмас экан, менсиз бўлма, сенинг жонинг учун мен етарлиман, сен жону тан бўлароқ иккига бўлиниб юрма. Сен учун энг зарурийси менман, зарурийдан бир дам ғофил бўлма. Менсиз бир лаҳза жон бақосини тилама — бу мумкин ҳам эмас, мендан ўзга нимаики сени тиласа, уни рад эт.
Эй Жаҳондор талабида юрган, бу ғам билан дили банд бўлган одам, икки жаҳонда сенинг мақсадинг Удир, имтиҳон қиладиган маъбудинг ҳам Удир. У сени бу азобу серташвиш жаҳонга алмаштирмайди, шундай экан, сен ҳам жаҳонда Уни нарсаларга алмаштирма, сотма. Нимаики сен уни Ундан ортиқдеб билсанг — бу бутдир, агар жонингни Ундан ортиқ деб билсанг - кофирдирсан. Кимки жонини жононидан ортиқ деб билса, унинг дарди доимо дармонсиз қолади. Жон нима деган нарса, сен уни ҳужжат қилиб келтирма, жон ўлса, ҳақ ўз ишқи билан уни тирилтиради ва Абадиятга шерик қилади.

Султон Маҳмуднинг Суманот Бутини Синдиргани Ҳикояти
Маҳмуднинг лашкари Ҳиндистонни босиб олиб, Суманот шаҳрига кирганда, Лот деган улкан бутни топдилар. Ҳиндийлар бутни қайтариб олиш учун унинг эвазига бут вазни баробар олтин ва жавоҳирлар ваъда қилдилар. Аммо султон бунга парво қилмай, катта бир гулхан ёқиб, бутни куйдиришни буюрди. Сардорлардан бири султонга:
— Шуни куйдиришдан кўра эвазига олтинларни олиш афзал эмасмиди, деб қолди.
Маҳмуд деди:
— Қиёмат куни мени бут савдогари деб жазолашларидан қўрқдим, Парвардигор: Озар (Иброҳимнинг отаси, бут ясовчи) ва Маҳмудни бирга жазоланглар, Озар буттарош бўлса, Маҳмуд бутфурушдир.
Дейдиларки, Маҳмуд Суманот бутини куйдирганда, ичидан йигирма ман гавҳар чиқди, шоҳ гавҳарларни хазинага қўшиб, деди:
— Лотнинг сазоси шу, бу гавҳарлар эса менга Аллоҳдан мукофотдир.
Барча бутларингни бирма-бир синдириб ташла, унинг эвазига гавҳар дарёсига эга бўласан. Дўст шавқида нафсни бут каби куйдириб юбор, токи пўст ичидан беҳисоб маънавий гавҳар ташқарига оқиб чиқсин. Жон қулоғига «Аласту би раббиқум?» Азал кунидан мен сизнинг раббингиз эмасманми, бонги янграса, «бали» (ҳа) дейишдан кечикма! Сен азалдан «аласт» аҳди билан боғланган, «бали» дейишдан бошқа сўз айтма. Эй аввал бошда «аласт»га иқрор бўлган, охирига келиб буни инкор қиласанми? Сен аввал бошда аҳду паймон (мисоқ) билан боғланган одамсан, қандай қилиб охирига келиб «оқ» бўлмоқчисан? Заруратинг Удир, шундай экан, У билан бўл, ахд қилдингми — вафо қил, бузғунчилик қилма!

Султон Маҳмуднинг Ҳиндлар Қўшинини Тор-Мор Қилгани Ҳикояти
Дейдиларки, султон Маҳмуд Ҳиндистонга юриш қилди. Ҳиндистонга етиб келганда, ҳиндларнинг кўп сонли қўшинини кўриб, уни бироз ваҳима босди. У қўшинини жангга тайёрлаб, деди:
«Агар бу урушда зафар қучсам, қўлга тушган жамики ўлжаларни қаландар дарвешларга бўлиб бераман. Маҳмуд жангда ғалабага эришди ва беҳисоб бойликни қўлга киритди. Бу бойликни кўриб султон аъёнлари, қўшин аҳли ҳам ҳайрон эди. Қимматбаҳо нарсаларнинг ҳар бири ҳикмацҳунос донишманднинг ҳам ақлини лол қолдирарди. Султон яқинларидан бирига айтди: «Бу ғанимат — ўлжани дарвешларга тақсимлаб бер. Чунки бошидан буни Ҳаққа назр килдим ва бу аҳцимда собит тураман».
Яқинлари дедилар:
— Шунча молу мулкни ҳунарсиз, саёқ кишиларга бериб юбориш ўринлими? Бу молни қўшинга бўлиб бериб, уларнинг кўнглини кўтар, ёинки хазинага қўшиб юбор.
Шоҳ Маҳмуд иккиланиб қолди, шунда у бир девонасифат дарвешни кўриб қолди, у дунё ишларига қўл силтаган бўлса-да, аммо донишманд киши эди. Шоҳузоқдан уни кўриб, оддига чақирди. Ўзича деди:
— Бу девонадан маслаҳат сўраб кўрай, у тўғрисини айтади, чунки у султондан ҳам, лашкарийлардан ҳам озод одамдир.
Подшо девонани чақириб воқеани унга айтди. Аллоҳ йўлида ошиқу девона бўлиб юрган бу дарвеш султонга қараб деди:
— Эй подшоҳ, ишинг икки арпа донаси устида экан. Агар У билан ишинг бўлмаса, сен ҳам ҳеч нарсанинг андишасини қилма. Аммо агар У билан яна муомаланг бўлса, алоқани узмоқчи бўлма-санг, унда бу ўлжалардан арпа донаси қадар камайгирмасдан Унга, яъни Унингдўстлари дарвешларга тогшшр. Ҳақ сенга нусрат берди, тўғри йўл қўрсатди, У ваъдани бажарди, сен нега бажармаяпсан?
Оқибат Маҳмуд ўлжани дарвешларга бағишлади ва саховатпеша султон номини олди.


Ўттиз Еттинчи Мақола
Бошқа Бир Қушнинг Саволи
Бошқа қуш деди:
— Эй Илоҳ ҳузурига йўл топган пир, у ерда қандай молу мулк қадрланади, қайси бойлик муомалада бўлади? Агар айцанг, шунга қараб иш тутайлик, яъни нима керакли ва раво бўлса, шуни олиб борайлик. Ахир шоҳларга қимматбаҳо, нафис туҳфалар элтурлар, ҳадиясиз одамни хасис деб мазаммат қилурлар.

Ҳудҳуднинг Жавоби
Ҳудҳуд деди:
— Эй, савол бергувчи, агар фармонга итоатни хуш кўрсанг, у ерда нимаики бўлмаса, шуни олиб бор. Агар сен бу ердан бирор нарса олиб борсангу, бу нарса у ерда бўлса, бу иш албатта чиройли эмас. У ерда илм бор, руҳоний фаришталар тоати ҳам беҳисоб кўп. Сен жоннинг оташию дил дардини олиб бор, чунки у ерда буни биров кўрсатмайди. Агар дард билан дилдан бир оҳ чиқса, ошиқнинг куйган жигар ҳидини Даргоҳгача олиб боради. Xос жойгоҳ сенинг жонингнинг мағзидир, жонингнинг пўстлоғи эса бўйсунмас нафсингдир.
Агар оҳинг хос жой — юрак мағзидан чиқса, мард дарвешнинг ҳоли жами алойиқлардан халос бўлади.

Зулайҳонинг Юсуфни Зиндонга Юборгани Ҳикояти
Зулайҳо эъзоз ва ҳашамат эгаси бўлгани боис Юсуфни зиндонбанд этиб сақлади. Бир қулга айтдики, зиндонга бориб, Юсуфнинг орқасига эллик чўп ургин. Шундай қаттиқ урки, Юсуф оҳ десин ва мен бу оҳни эшитай. Аммо қул зиндонга келиб Юсуфни кўргач, раҳми келиб урмади. Бир пўстинни кўриб, қўлини пўстинга қаттиқ ураверди...
У пўстинни ҳар гал урганида, Юсуф зорланиб қаттиқ нола чекарди. Зулайҳо Юсуф овозини узокдан эшитар экан:
— Эй фалон, қаттиқроқ ур, - деб буюрарди. Пўстинни савалаётган одам Юсуфга деди:
— Эй Юсуф, Зулайҳо сенга боқиб баданингда жароҳат қўрмаса, мени азобга солади. Сен яланғоч бўлиб мана бу ерга ётгин, токи мана бу чўп билан урайин ва изи қолсин.
Юсуф кийимларини ечиб яланғоч бўлди, гўё шу пайт етти қават осмон ларзага келгандай бўлди. Қул таёқни даст кўтариб шундай урдики, Юсуф тупроққа ағнаб тушди ва юракдан «оҳ» дея фиғон чекти. Зулайҳо бу «оҳ»ни эшитгач, қулга деди:
— Бас қил уришни, чунки бу нола юракдан чиққан эди. Бундан олдинги оҳлари арзимас, ёлғон эди, аммо унинг бу оҳи жон ичидан чиқди.
Агар мотамда юз киши вовайло деб фиғон чекса ҳам, лекин дардли нола ажралиб туради. Ҳалқа — тўдада юз ғамли одам бўлса-да, аммо мотамзаданинг фиғони уларга бошдир. Сен токи соҳибдард одамга айланмагунча, мардлар сафида мард дарвеш бўлолмайсан. Кимнинг қалбида ишқ олови ёнган бўлса, у кечасию кундузи бетоқат ва беқарордир.

Хожа Ва Унинг Софдил Ғуломи Ҳикояти
Сирлардан воқиф хожанинг бир софдил ғуломи, хизматкори бор эди. У ярим кечадан то субҳ — эрта тонггача ухламай, намоз ўқиб чиқар эди. Xожа унга дедики:
— Не кор қилурсан, оқшомдан то саҳар ўзингни бедор қилурсан. То қуёш чиққунига қадар намоз ўқурсан?
Ғулом хожасига бундай жавоб берди:
— Мен сенинг дардинг кўгшигини кўриб турибман. Дарди, ғами кўп одам ҳар вақг бедор бўлади, хотиржам ухлолмайди. Сенинг дардинг кўп, эртаю кеч бедор бўларсан. Агар бир одам бедор бўлса, бошқа одамлар ҳам унга бедорлиқда ҳамкор бўлмоғи керак.
Агар кимдаки шу дард ва шу ҳасрат бўлмаса, у мард одам эмас, у билан хок-тупроқнинг фарқи йўқ. Кимки ўзгалар дардини баҳам кўрса, бундай одамда дўзахга тушаманми ёки беҳиштга бораманми, деган ташвиш ҳам бўлмайди.

Абу Али Тусий Ҳикояти
Абу Али Тусий аҳд пири эди. У талаб водийсининг жидду жаҳд қилувчи муршиди эди. У яшаб турган жойида энг азиз ва энг етук инсон эди. Айтар эдики: Эртага (тонг-ла қиёматда) дўзах ахли зор-зор йиғлайди. Жаннат ахли эса сўроқсиз яхшилиги ошкор бўлади. Булар жаннат васли завқидан хушдил, улар эса ўзларининг оғир ҳолидан ғамгин бўладилар. Ўша вақтда жаннат аҳли барчалари фирдавс хушбўйидан баҳраманд бўлиб, беҳишти бокамолда беқиёс офтоб жамолни кўрадилар. У соҳибжамолнинг тенги йўқ, унинг гўзаллиги олдида саккиз ҳулд-жаннат уялади. Бу жамол ёруғлиги ўлганларга жон бағишлайди. Унинг нури ёруғлиги олдида жаннатдан ҳам ному нишон қолмайди.
Жаннат аҳли ўз ҳол-аҳволини шундай билдирдилар. Дўзах аҳли буларга жавобан бундай дедилар:
— Сизлар фирдавси жинонга (жаннат бағрига) кириб, ўз аҳволингиз ҳакида чунонам кўп сўзлар айтдингиз. Биз, нохуш жой - дўзах ашоблари ҳар қадамда оташ селига ғарқмиз, юзимиз қоралиги барчага ошкор. Бу етмагандай, ёр жамолидан бенасиблигимиз ҳасратидан қийналамиз. Сизлар ёр жамоли равшанлигидан бизни огоҳ қилиб, ҳолимизни баттар оғир қилдингиз. Ҳар доим оташ олдида ишлаётганлар оловга ўрганиб қолганидек, биз дўзах оташларига ҳам сабр қилаётган эдик.
Лекин сизлар Ҳақ таоло жамоли ҳақида бизни огоҳ қилганингиздан кейин қайғу-ҳасратимиз кучайди. Кимнингки қайғу-ҳасрати кучайса, куч-ғайрати ҳам зиёда бўлади.
Эй инсон, агар жароҳатинг охиратда завқу роҳат келтирса, жароҳатнинг қайғу-ҳасрати сен учун фойдалидир. Сен яшаб турган манзилинг мажруҳлик, жароҳатлар келтирса, руҳ ҳаловатидан маҳрумлик келтирса, бу дунё қонли жароҳатларга тўла эканлигини ўйлагин.

Бир Чолнинг Набий Жойнамозида Ибодат Қилишни Сўрагани Ҳикояти
Бир чол ниёзмандлик билан набийдан жойнамозингизда намоз ўқиб олай, деб сўради. Xожа унга рухсат бермади.
— Ҳозир қум ва тупроқ қизиб ётибди,— деди қария. — Агар қизиб турган жойга юзимни қўйсам, куйиб, доғ бўлиб қолади.
Набий деди:
— Ҳар бир мажрухнинг юзи қуйиши мумкин. Юзи куйганлик ҳеч гап эмас, дили куйганлик фазилатдир. Саждагоҳга куйган дилингни нисор қилсанг, ҳақ таоло сенга назарини солади. Дардлар майдонига доғли, куйган дилингни келтиргин, токи аҳли диллар доғли дилингни кўриб, мардликни ўргансинлар.


Ўттиз Саккизинчи Мақола
Бошқа Қушнинг Саволи
Бошқа бир қуш Ҳудҳудга деди:
— Эй, доно йўлбошчимиз, бу водийда сарсонликда кезиб, юзимиз қорайиб кетди. Пир деган бу тариқа сиёсат қилмайди. Эй рафиқ, бу йўл ҳали узоқми. Агар яқин бўлса яна неча фарсанг йўл юрамиз?
Ҳудҳуд жавоб берди:
— Биз етти водийдан ўтамиз. Етти водийдан ўтганимиздан сўнг Шоҳ даргоҳига етамиз. Бу йўлга кирмаган одам унинг узоқ-яқинлигини билмайди. Инсон бу узоқ йўлнинг бошига келмай туриб, узоқ-яқинлигидан огоҳ бўлмайди. Биз борадиган жой бошдан-оёқ йўқлик жойидир. Эй бехабар, бу йўлнинг водийларини билмасанг, энди билиб ол.

Сулукнинг Етти Водийси Баёнида
Бу йўлнинг бошланишида Талаб водийси бор.
Сўнг Ишқ водийси борки, у беканор, чексиз, чегарасиздир.
Учинчи — Маърифат водийси.
Тўртинчи — Истиғно водийси.
Бешинчи — пок Тавҳид водийси.
Олтинчи — машаққатли Ҳайрат водийси.
Еттинчи — Фақру фано водийси. Бу жуда узоқ, йўқлик водийсидир. Агар кўшиш, саъй-ҳаракат қилсанг, офат келтирувчи феъл- равишларинг йўқолади, мабодо озроқ бир қатра қолса ҳам, у Қулзум денгизи янглиғдир.

Аввалги Манзил - Талаб Водийси
Талаб водийсига қадам қўйганлар билсинки, бу жойда ҳар замонда юз малолат, машаққат, ҳар нафасда юз бало, офат учрайди. Бу жойда дунё тўтилари пашшага айланиб қолади. Бу водийда инсон ҳад-чегарадан чиқмаслига, йиллар давомида тоат-ибодат ва эзгу ишларга жаҳд-ғайрат талаб қилиши зарур. Бу жойда қалб бир ҳолга келиши, мол-мулк, бойлик талабидан воз кечиши зарур. Бу водийда инсон бағри қонга тўлади, кўнглидаги барча ҳою ҳаваслардан айрилади. Қўлида ҳеч вақоси қолмайди. Дил ҳар қандай фитна, тамаъ, кудуратлардан покланса, ҳақ ва ҳақиқат нуридан равшан бўлади. Дилингда шу нур борлиги ошкор бўлса ҳақ йўлида бир талабинг минг талабга айланади. Агар шуларга чидам, матонат кўрсацанг, бу йўлдаги оташ азобларидан, яна юзлаб нохуш водийларнинг машаққатларидан қутуласан. Бу юдийда ҳақ йўлида бошингни бериш ҳам сен учун хуш келади, оқибатда хуш, гўзал соқий қўлидан бир журъа (пиёла) май оласан. Бир журъа бода ичганингдан сўнг сенда икки олам ташвиши ҳам қолмайди. Ташна лабинг билан дарёга шўнғийсан. Жонон сендан май учун жон талаб қилса, жон бериш сенинг орзуйинг бўлиб қолади. Жонингдаги аждаҳо сенга қўрқинчли бўлмай, пашшадай ожиз бўлиб қолади.
Шундан сўнг куфр ва иймон биргалашиб олдингга келса, ҳар иккисини хуш кўриб, эшик очасан. Лекин, улар хонаи дилга кирганида кўрасанки, куфр ҳам, дин ҳам йўқолади (Буларнинг баҳсидан ҳам қутуласан). Чунки энди сен учун у томон ҳам, бу томон ҳам бўлмайди, яъни борлиқни унутасан.

Одам Xилқати Ясалиши Ва Шайтоннинг Унга Сажда Қилмагани Ҳикояти
Амру бин Усмон Маккий Каъбада, бу номани қалам билан битиб қўйди. Яъни Ҳақ таоло Одамни сув ва тупроқдан лой қилиб ясаб, унга жон киритди. Истадики, малоика-фаришталар хайлига бу ажойиб хабарни еткизай ва бу не асар — ижод эканлигини уларга билдирай. Айтди:
— Эй осмон руҳлари, барчангиз бу ажиб хилқат — Одамга сажда қилинглар.
Барча фаришталар ул зоти пок — Одамга якдил ва яктан бўлиб таъзим қилдилар. Шу пайт Иблис келди ва деди:
— Мен Аллоҳдан бошқа ҳеч бир кимсага сажда қилмайман. Одамга бош эгмайман, бўйин ҳам эгмайман. Агар бошимни танимдан жудо қилсалар ҳам ғам емайман, чунки Аллоҳдан
бошқага бўй эгмаганимдан шод бўламан.
Ҳақ таоло Иблисга деди:
— Эй иймон йўлининг жосуси, сен бу ердаги (жаннатдаги) жойингни ўзинг ўғирладинг (яъни, жаннатни бой бердинг). Сен кўриб турган хилқатда (Одамда) бир ганжни яширганман.
Сипоҳ, лашкар кўрмаслиги учун ганжни ҳеч ким билмай-диган жойга яшириш - шоҳлар одатидир. Баъзи инсонлар бу ганж қаердалигини билмайдилар. Лекин мард одамлар ўша ганжни ошкора кўрадилар.
Агар шу вақтда сенинг бошингни танингдан жудо қилсам, ҳамма олам сен ҳақингда гапиришини хоҳламайман.
Иблис Аллоҳга тавба қилмай, (такаббурлик билан) деди:
— Ё Раб, мен бандангга истаган жазоингни бер, бу ишим учун истаган чорангни кўр.
Аллоҳ Иблисга деди:
— Сенга бир безак берай, бўйнингга лаънат тавқини илай, номинг каззоб бўлиб, то қиёматгача муттаҳам бўлиб яша.
Шундан сўнг Иблис деди:
— Менга не берсанг - ганжи пок, лаънати эканим равшан бўлса, не бок.
Шу тариқа у (Иблис) Аллоҳ лаънатини ўзига раҳмат деб, бу менга абадий қисмат, деб билди. «Майли, мен лаънати бўлай, ҳаётда барча егуликлар тарёк эмас, уларда заҳар ҳам бор. Гарчи барча халқ раҳмат талаб бўлса, мен беадаб, сенинг лаънатингни бошга кўтариб юрай. Лекин бу лаъанатинг учун мен Одамга раҳмат демайман, мен ҳам Одамни лаънат олувчи ишларга бошлайман. Бандаларинг шундай ишлар қиладики, гуноҳлари учун сен ҳам уларни лаънатлайсан ва улар лаънатингни раҳмат деб билмайдилар. Мен имоним кучли бўлиб (сендан ўзгага сажда қилмаганим учун) лаънатландим.
Талаб водийсига кирган толиб билсинки, толиблик — барча шайтоний ҳой-ҳаваслар устидан ғолибликдир. Агар кеча ва кундуз шу голибликни топмасанг, талаб йўлида нуқсондир.

Шиблийнинг Ўлар Чоғида Айтганлари
Шайх Шиблий ўлар чоғида жуда бетоқат бўлди. Кўзини юмиб олган,ънимагадир беҳад интизор эди. Белига ҳайрат зуннорини боғлаб олиб, култўда устида ўтирарди. Гоҳи кўзининг ёшини кулга оқизар, гоҳида кулни бошига сочарди. Бир киши ундан сўради:
— Шундай бир назъ ҳолатида зуннор боғлаб олган кишини кўрганмисан, бу қандай ҳол?
Шиблий деди:
— Ёниб ўртанмоқдаман, нима қилай, қандай йўл тутай, ғайрат ўтида ёнаяпман, на илож топай? Жоним икки оламдан кўзини юмди, аммо ҳозир Иблис нафратидан куймоқда.
Иблисга юборилган «лаънатий» хитоби рост экан, аммо буни одамга нисбат беришдан қийналаман.
Шиблийнинг жигар-бағри ўртанар, ташна ва беҳолликда азобда эди, чунки у бошқа кишиларга гуноҳни раво кўрмас
Ушбу ҳикоят бундан олдинги ҳикоят мазмунини давом эттиргани учун, Аттор бу ерда ҳам Иблиснинг Одамга сажда қилмай, такаббурлик қилганига ишора қилмоқаа. Яъни: одам тупроқ ва руҳдан таркиб топгани Аллоҳнинг иродаси, бунинг сабабини Унинг Ўзи билади. Одам Иблис қутқулари (шубҳа, гумон) билан ҳам қурашиши, Аллоҳ сари талабда бўлишдан тўхтамаслиги керак эди. Агар Шоҳ сенинг вужудингга тафовутни (хилма-хилликни) раво кўрган бўлса, нима ҳам қилар эдинг, эй йўловчи, ахир сен тош билан гавҳар эмассан? Агар гавҳардан азиз ва тошдан ҳам хор бўлсанг-да, Шоҳнинг сен билан иши бўлмайди. Тош ва гавҳарга дўст ҳам, душман ҳам бўлма, фақат шуни билгилки, бу Унинг қўли билан барпо этилгандир. Агар маст маъшуқ сенга бир тош оца, бу бегонадан гавҳар олгандан кўра афзаддир. Мард йўловчи Аллоҳ талабида интизор бўлиб, юз жонни йўлда нисор қилиши лозим. Бир лаҳза талабдан тинчимасин, бир нафас ҳам осуда бўлмасин. Агар бир лаҳза талабдан тўхтаса, у бу йўлда беадаблик қилган муртад (рад этилган) бўлади.

Мажнун Ҳикояти
Бир азиз одам кўчадаги тупроқ ўртасида дард чекиб, у ёқ-бу ёққа югураётган Мажнунни кўрди ва сўради:
— Эй Мажнун, бу йўлда нимани излаяпсан? Мажнун жавоб берди:
— Лайлини излаяпман. Ҳалиги одам ажабланиб, деди:
— Бу тупроқда Лайли нима қилади, у оқар сувлари бор пок ва оромбахш жойда бўлади.
Мажнун жавоб берди:
— Мен Лайлини ҳамма жойдан излайман. Лайли йўқ жой оқар сувлари бор, оромбахш бўлса ҳам мен учун ёмон жойдир.


Юсуф Ҳамадоний Ҳикояти
Тариқат рўзғорининг имоми, жон-руҳ асрорининг соҳиби, яхшилик, эзгулик бунёдкори Юсуф Ҳамадоний айтган эдики:
— Басират кўзи ҳар қанча узоқ ва баланд-паст жойларни кўра олади. Бу йўлда (талаб йўлида) йўқолган Юсуфидан хабар сўраб, дард чекаётган Яъқуб каби интизор бўлиш зарур. Шунда толиб ҳар икки рўзғорда (бу дунё ва у дунё ҳаётида) кашфиёт топмаса ҳам, тавҳид асрорини излашдан зинҳор чалғимайди. Мардлар сабрталаб ва меҳнатталаб бўладилар. Аҳли дардлар барчаси сабрли бўладилар. Эй толиб, бу йўлда излаганингни топмасанг ҳам сабр қил, ахир шу йўлни топганинг ўзи етарли-ку.
Агар қорни очлигидан қон ютаётган болани кўрсанг, сен ҳам у билан бирга қон ютгин (қийналгин). Сенга бу йўлда таҳният - табрик, мақтовлар келмаса ҳам, қон ютиш, изтироб, азият чекишдан тўхтамагин. Агар ёр васлига етиш шодлиги бўлмаса ҳам, сенда ҳижрон мотами бўлсин. Агар ёр жамолини кўролмасанг ҳам, унинг асрорини излайвер. Агар сенда талаб бўлмаса, талаб йўқлигидан уял, шарм қил, шунда ҳар он уятли бўлмайсан, яъни уятли ишлардан узоқбўласан.

Чин Тоғи Устида Тошга Айланган Мард Ҳикояти
Бир одам Чин тоғида тошга айланди. Ҳар замон кўзидан заминга ёш оқизарди. Зор-зор кўз ёшлари ҳам заминга тўкиларди ва тошга айланарди. Шундай тошларки, агар бу тошлар булутга аралашса, ундан надомат жоласи ёғиларди, бу одам Чинда машҳурдир, борсанг излаб топгин. Бу одам илм ҳайкали эди. Лекин илм ҳиммациз одамларнинг қўлига тушса, илм ундайларнинг қўлида мўминлар учун кофир қўлидаги тош каби кулфат келтиради.
Аслида бу дунё машаққатли тор бир саройдир. Бундай тор ва қоронғи жойдан қутулиш учун илм чироғи сенга раҳнамо бўлсин. Илм жавҳари сенга жонфизой (жонбахш) бўлиб, йўл қўрсатади. Агар сен илмсиз бўлсанг, бошдан-оёқ қоронғиликда қоласан. Жаҳонгир Искандар (устози Арастудан узоқлашгани сабабли) раҳбарсиз қолди (ва фожеага учради).
Агар сен илм жавҳари атрофида айланаверсанг, уни топмасанг ҳам, пушаймон бўлмайсан, хушнудлик топасан. Охиратда бахциз бўлгандан кўра бу дунёда ёмон ишлардан пушаймонлик топиш ҳам яхшидир.
Бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам жон фақирдир. Билсанг, бу дунёда жон-руҳ ғариб ва у дунёда тан заифдир. Шу заифлиқдан қутулишни истасанг, ғариб руҳ яшаётган жойдан ташқарига чиқ (тоғу даштларга чиқ), ана шу жойлар хос одамларнинг жойидир*.
Агар ана шу хослар манзилига ецанг, ҳар қадамингда, ҳар нафасда юз турли сирларга ошино бўласан. Мабодо бу йўлда сенга насиба еца ўзлигинг (манманлигинг) йўқолиб, бошингдан оёғинггача навҳа-йиғига айланади. Кечаю қундуз шубҳали таом ейишдан сакдан.
Талаб водийсида нени излаётганингни равшан бил, камликни, камтаринликни талаб қил. Кундузи кам е, кечаси кам ухла. Шунда ўлсанг ҳам гўринг нурга тўлади.

Меҳна Шайхи Абу СаъИднинг Жон Чиқар Вақтидаги Аҳволи
Меҳна шайхи Абу Саъид қабзи азим — жон чиқар вақтида саҳрода эди, кўзи ёшли, дили пора эди. У олисда мол боқиб юрган ва нуроний юзли бир қишлоқи чолни кўрди. Шайх Абу Саъид у тарафга юрди ва салом бергач, унга жон чиқар вақтидаги ҳолини тамомила шарҳлаб берди.
Пир унинг сўзларини эшитиб, бундай деди:
— Эй, Абу Саъид, талаб йўлида сенга Ҳақ таоло сабр-тоқат берсин.
Агар Чин қуши пайдо бўлиб, ердан минг йилда бир марта дона чўқиб, йиғадиган бўлса, шу тарзда юз бора жаҳонни айланиб парвоз қилиб келса, не чанд узоқ замонлар ўтганда ҳам, биз юрган, пастликлардан то Арши мажидгача йўл шу қадар узоқ бўладики, жон димоғига ҳатто Аршнинг бўйи - ҳиди ҳам етиб келмайди.
Абу Саъидки, Арши аълодан шу қадар узоқда экан, ҳақ йўл толиблари доимо сабр-қаноат билан яшасинлар. Бу йўлда ҳар қандай инсон сабрга толиб-талабгор бўлолмайди. Талаб қўнгил ичида мушк-нофа каби яшириндир, мушк-нофа олиш учун оҳунинг қони тўкилишини ҳамма ҳам билмайди. Агар талабнинг ичкарисида бўлсанг, бу қонли дунёнинг ташқарисига чиқ.
Агар ким ҳақиқат талаби йўлига кирмаса, унинг бадани тиригу кўнгли ўлик, мурдордир, жонли эмас, сурати девордир. Ганжу гавҳарни қўлга киритмоқчи бўлсанг талаб йўлига кир, бу йўлда жазирама иссиқҳам, роҳатбахш салқинлик ҳам бор. Ганжу гавҳар топиб хурсанд бўлишни истаган одам билсинки, ганжу гавҳар (садаф ичида) яширин, пинҳондир. Лекин ганжу гавҳарга сиғинган одам бутга сиғинувчи бўлиб қолади. Xазина-ни мағиз каби ичингда сакда, ёнғоқ мағзидай ҳоли танг бўл, бедил бўл. (Маърифат, ҳақиқат) талаб қилу, масту лояъ-қил бўл.1 Талаб водийси йўлида пок ва дилхаста бўл.

Султон Маҳмуд Ва Xокбез Мард Ҳикояти
Бир куни Султон Маҳмуд сипоҳи билан тоғ йўлида бораётган эди, тупроқустида ўтирган дарвешга кўзи тушди. У одам ғайрат билан ўртага тупроқ йиғиб, тупроқдан тоғ ясар, гоҳида боди саманд — кучли шамол келиб, у йиғнаб қўйган тупроқни ҳар томонга сочар эди. Аммо у одам яна тупроқ йиғаверар эди.
Султон бу ғалати одамни ёқтириб қолди, унга раҳми келиб деди:
— Эй мажнунсифат одам, сен елкангга жуда оғир юк олибсан, бу заҳматли ишдан кўра олам хирожини йиғиш осонроқдир. Яхшиси, подшоҳ бўл, бениёз бўлиб, ҳеч кимга муҳтож бўлмайсан.
Тупроқ йиғувчи подшоҳга деди:
— Менга шу иш ёқади, бу ишимдан яширилган хазинани топгандай қувонаман. Менга бировнингдавлати керак эмас. Шу тупроқ — менинг давлатимдир. Токи жоним бор экан, шу ишимни қилавераман.
Дарвеш шу тарзда охират эшигини очар, кўнглига нур сочар эди.
Кўз қорачуғларинг ҳали ёпилмаган, эшиклар ҳали очиқлик вактида Ҳақ жамолини талаб қил.


Ҳушидан Айрилган Одам Ва Робия Ҳикояти
Бир бехуд — ақлдан озган одам осмонга қараб:
— Эй Аллоҳ, менга эшигингни оч! — деб хитоб қилар эди. Буни кўриб ўтирган Робия унга деди:
— Эй ғофил, сен учун у эшик беркдир, у очилсин десанг, юзингни ҳақ ишларга бур ва муродингни савоб ишлардан изла.


Ўттиз Тўққизинчи Мақола
Ишқ Водийси
Шундан сўнг Ишқ водийси келадики, у водийга етиб келган инсон ишқ оташига ғарқ бўлади. Аммо ошиқ учун бу ерда оташ эмас, айшу роҳат бор. Бу оташга ғарқ бўлган ошиқ
юзи қизиб-ёнади, саркаш бўлади, чақмоқ чақиб, жаҳонни ёндирса ҳам парво қилмайди. У энди диндорми, кофирми, бунинг ғамини емайди. Узоқ ва яқин, яхши ва ёмон, у томон ва бу томон билан ошиқнинг иши йўқ, унга барибир.
— Эй, мубоҳий (ўзига барча ишлар рухсат этилган, деб ўйловчи), ишқ ҳақидаги сўзлар сен учун эмас, эй муртадий (Ҳақ даргоҳида ўзи ва қилган ишлари рад этилган), завқли жон ҳақидаги сўзлар сен учун айтилмаган. Ошиқ учун барча эшиклар очиқ, у дўст висолига етгани учун нозланади, эркаланади.
Бошқаларга яхши ишлари учун мукофот эртага (қиёматдан сўнг) деб ваъда қилинган бўлса, ошиқ учун бу мукофот ва у орзу қилган жой нақд ва бугун берилган.
Ишқоташида бир бора ёнмаган одам бу сўзларни қайдан билсин, маъшуқининг ғамхўрлиги ошиқнинг кўнглини ўстиришини, дилига куч-қувват беришини қачон билади?
Инсон вужудида бу жавҳар товланмагач, дил қуши ягона ёр ишқида парвозланмагач, у заиф қаердан қувват олсин? Дарёнинг балиғи саҳрога чиқиб қолса ҳолсизланиб ташна бўлса, ишқи йўқ одам дарёнинг ичида бўлса ҳам мажолсиз, ҳолсиздир.
Ишқ савдосида устод йўқ, ошиқлик ишида ақл-модарзод йўқ. Ишқ бор жойда оташ-олов яқин ва ақл узоқдир. Ишқ келса, ақл қочади. Сўзу гудоздан (маломатдан) аниқ жони иситмада куйиб-ёнади. Агар одамзодга ғайб оламини кўриш фазилати ато қилинса, ишқнинг асли шудир. Агар бир барг ишқдан хаста бўлса, бандидан узилиб йўлга тушади.
Агар сенинг кўнгил кўзинг очилса, ғайб оламини қўрсанг, сен жаҳондаги ҳар бир заррага сирдош-ҳамроз бўласан. Агар ақлинг кўзига ишқ назар солса, на бошингни, на оёғингни кўраоласан.
Ишқ оламида мард бечора, уфтода бўлади, инсон ишқда озода бўлади (Бу дунёнинг ўткинчи ташвишларидан қутулади).
Эй, Аттор, сен ҳаётда бечора, камтарин эмассан, мурда кабисан, ишққа лойиқ эмассан. Ишқ йўлига кирган мард одам бу йўлда вужуди ўлигу, дили тирик бўлсин, маъшуқига ҳар нафасда юз жонини нисор эцин.
ХОЖА БАРГЎДАК ФАҚОИЙ ИШҚИ ҲИКОЙАТИ
Бир хожа хонумонсиз, овора эди, исми Фақоий ва бечора эди. Ишқи ғолиблигидан савдойи эди. Ҳаёти пурғавго, расвойи эди.
У ҳеч вақоси йўқ дарвеш эди, лекин дард ичра бедилу бири юз ва беш эди.1 Гарчи у ўз нонини тамомила ўзгаларга бериб юборган ва ўзи оч қолган бўлса ҳам жони сероб, кўзи тўқ эди. У жуда қўп нонга етишган бўлса ҳам, борини бериб юборар, эвазига фақо-фақирликни тотар эди. Доимо бир тани очликда ўтирса ҳам, ҳар дамда юз тани билан фақирликни еб, роҳатланар эди.
Бир одам хожа Фақоийдан сўради:
— Эй ошифтакор ошиқ, ишқда сероблик нима, шуни ошкор қилгил.
Хожа айтди:
— Ошиқюз олам жаҳон матоҳи бўлса ҳам борини биргина фақо (фақирлик) учун бериб юборади.
Марднқнг иши доимо шундай бўлса, у ҳеч қачон ҳолсизланмайди, йиқилмайди. Чунки у ишқ ва дард билан овора бўлиб, бошқасини билмайди.

Мажнун Ва Лайли Ҳикояти
Аҳли Лайли, яъни унинг қабиласи, қавм-қариндошлари Мажнуннинг келишига йўл бермадилар. Шу атрофда, саҳрода бир чўпон қўй боқиб ўтирган эди. Мажнун чўпоннинг қошига келиб, остига тўшаб ўтирган пўстагини бериб туришини сўраб, ялинди. Чўпон бу қўримсиз, жулдур пўстакни нима қиласан, деди. Мажнун айтди:
— Эй бағри кенг, яхши одам, шу пўстакни менга берсанг, мен уни ёпиниб, қўйларинг галасига қўшилиб, Лайлининг маҳалласига бораман, ўзини топмасам, бир муддатдўстимнинг бўйи, хуш ҳидидан баҳраманд бўламан.
Эй дариго, дардга мардона бўлайлик. Мардлар каби дардларга тўлайлик. Оқибат, Мажнун чўпоннинг эски пўстагини олиб, унга яшириниб, қўйларга қўшилиб, дўстининг маҳалласига йўл олди. Лайлининг қавмига яқинлашгач, Мажнун ўрнидан туриб, завқ-шавқ билан уни чақирди. Сўнг ҳаяжон зўридан ҳушини йўқотди, лекин ишқ шарбатини тотди.
Мажнуннинг ортидан қўйларини ҳайдаб келган чўпон унинг масту хароб, тупроққа ҳушсиз ётганини қўрди. Юзига сув сепиб, ҳушига келтирди. Ишқ оташида ёнаётган бу лабташна олдида бир бор ўтирди.
Эртасига Мажнун саҳронишин қавмлар — саҳройилар орасига қўшилди, бу қавм билан бир тан, бир жон бўлиб кетди. Саҳройидан бири Мажнунга деди:
— Эй сарфароз, олижаноб! Бу саҳрода жамоасиз, ялангоч қолибсан, дўстлик ҳаққи, сенга кийим-бош берайлик, майли десанг, ўтовимдан тез кийим келтирай.
Мажнун айтди:
— Дўстга ҳар қандай кийим лойиқ эмас, ҳеч бир либос шу пўстак каби азиз эмас. Шу қўй пўстаги мени ёмон кўздан ва қуёшнинг куйдиришидан асрайди. Бу пўст (пўстак) дўстимнинг ҳиди — бўйини олгани учун менга ўз пўстим (терим)дай кўнглимга яқин бўлиб қолди. Дил бу пўстдан дўст розини (сирини) топади, ўз ичида мағзини асрамаса, пўстнинг қадри бўлармиди?
Ишқда одам ўзлигидан кечиши, фақат дил сифатларидан ўзгани маҳв этиб (йўқотиб), хатолар хиралигини тарк этиши керак. Агар ишқда куйиб-ёнмасанг, жонбозлик кўргизмасанг, бу сарафроз оламга»қадам б*осмаганинг яхши.

Ошиқ Аёз Ҳикояти
Бир камбағал ринд Аёзга ошиқ бўлиб қолган эди. (Саройдаги) ҳар мажлис, суҳбатда шу ҳақда гап-сўз бўлар эди. Аёз отланиб, кўчага чиқиши билан ҳалиги ҳақшунос (Ҳақни таниган) ошиқ ринд унинг ортидан югурар эди. У мушк-бўй (мушк ҳидли Аёз) майдонга келганида, у тарафда югураверар, бу ишидан сира уялмас эди.
Бир гадо Аёзга ошиқ бўлиб, унинг атрофида гирдикапалак бўлиб юрганини яқинлари султон Маҳмудга айтдилар.
Маҳмуд бу сўзларни эшитиб, эртасига ўша жойга борди ва ошиқ гадо Аёз атрофида югуриб юрганини кўрди. Бу манзара гўё чавгон ва гўй ўйнаётган дўстларни эслатарди. Аёз чавгон (тўп сурувчи таёқ) эди, ошиқ ринд кичкина копток — гўйга ўхшаб, пиддираб чопар эди. Султон Маҳмуд у томонга яширинган жойидан қараб, кўрдики, унинг жони (азиз дўсти Аёз) ошиқ гадога тескари қараб, сарой томонга юз бурган эди. Гўё чавгон тўпдан-гўйдан қочар, гўй-копток чавгон (Аёз) атрофида саргардон югурар эди.
Султон Маҳмуд бу ҳолни кўриб, кудди ва ошиқ гадога раҳми келиб, унга:
— Эй гадо, подшоҳ билан май ичишни, ҳамкосалик қилишни истайсанми?— деди.
Ринд султонга деди:
— Гадо ҳам, наъим-давлатманд ҳам ишқибозликда камтарин бўлади. Камтаринлик — гадонингдавлатидир. Агар гадо шоҳга ҳамсоялик — қўшничилик қилса, бор бойлиги —
сармоясидан айрилиб қолади. Ошиқҳаммадан, ҳаттохешлари, қариндош-уруғларидан ҳам фориғ бўлишни хохлайди. У, касаллигу соғликдан, озлик ва кўпликдан озода яшайди. Ақл бу йўлга, бу жойга келма дейди. Лекин ишқ уни бу йўлга этаклайверади.

Бир Арабнинг Қаландархонага Боргани Ҳикояти
Бир киши Арабистондан Эрон (Ажам)га келди, ажамли-ларнинг одатларидан таажжубда қодди. Бир қун у кўча айланиб шаҳарни томоша қиларди, рўпарасидан бир қаландархона чиқиб қолди. Қаландархонага кириб қараса, бир тўда риндлар бир-бирларининг оёғига бош қўйиб ётар, эгнилари юпун, баъзиси яланғоч, аммо икки оламдан бехабар маст эдилар. Ҳаммаси қиморбоз фирибгар, палидликда бир-биридан баттарроқ. Ҳар бирининг қўлида қуйқа май кўзаси, кўзалари-дан дурда (қуйқа май)ни ичиш учун талашардилар.
Араб бу тўдани кўриб қизиқиб қолди, эшикни очиб уларга яқинлашди. Яқинлашди дема, балки акду жонини бало селига топширди де. Қаландарлар уни кўриб, авраб ақлу ҳушини олдилар. Ҳаммаси бир овоздан унга қараб: «Эй фалон, ичкарига кир» дедилар. У ичкарига кирди, уни ўртага олиб май қуйқаси (дурда) ичирдилар. Араб бир ичишда маст бўлиб қолди, ўзини унутиб, шижоату мардлиги ҳам маҳв бўлди. Унинг кўп мол-мулки, олтин тўла халталари бор эди. Булар-нинг ҳаммасини бир нафасда ўмариб кетдилар. Сўнгра бир ринд келиб яна бир дурдали май ичирди ва кейин уни қаландархонадан чиқариб юборди. У ҳеч вақосиз афтода, яланғоч, оч ва ташна ҳолда зўрға ўз юрти Арабистонга етиб олди. Унинг яқинлари дедилар:
— Бунча ошуфта, паришонсан, олтинларинг — бойлигинг қани ёки уйқудамисан, девона бўлиб қолдингми? Бойликла-рингдан айрилибсан, Ажамга бориш сен учун хосияциз бўлибди. Ўғри — қароқчилар йўлингни тўсдими, бўлмаса молинг қани, тушунтириб бер, токи ҳолингни билайлик.
Деди:
— Йўдда оҳиста кетаётган эдим, бирдан бир каландар учраб қолди. Бошқа ҳеч нарсани билмайман, олтинларим кетди, қашшоқ, ночор бўлиб қолдим.
Дедилар:
— Ўша қаландарни таърифлаб бер.
Деди:
— Таърифи шуки, у ҳақда сўз сўзлама» (Сўз орага сиғмайди).
Аъробий фано бўлган эди. Ҳамма саволлардан қутулиб, улар ичра йўқолган эди.
Сен ё оёғингни ичкарига қўй ё бошингни қутқар, ё жонни қутқар ёки жон билан қабул қил уни. Агар сен ишқ сирларини жон билан қабул қилсанг, жонни бағишлаб, бошни ишқдорига берасан. Жонни бағишлаб, ялангоч қолганингда сўз (савол)дан ҳам қутуласан, покланасан.

Ошиқ МаъШуқини Ўлдиришга Қасд Қилгани Ҳикояти
Бир соҳиб камол, олиҳиммат одам бор эди, у бир соҳибжамолга ошиқ бўлиб қолди. Тақдир тақозоси билан маъшуқ оғир дардга чалинди, озиб-тўзиб ранги заъфарондай сарғайди. Равшан қунларда ҳам кўнгли зим-зиё, қоронғи эди. Дард уни қийнар, ўлими яқинлашиб борарди. Бу ҳақда ошиққа хабар етказдилар. Ошиқ бу хабарни эшитиб, қўлида пичоқ билан маъшуқа қошига югуриб келди ва деди:
— Нигорим ўз ажали билан ўлмасин учун мен уни ўз қўлим билан ўлдирмоқчиман.
Одамлар унга дедилар:
— Жиннимисан, бундай қотилликда нима ҳикмат бор? Беҳудага қон тўкма, қўй бу ишни, унинг умри оз қодди, ҳадемай жони узилади. Ўликни ўлдиришдан нима фойда, ўликнинг бошини фақат аҳмоқ жоҳиллар кесади.
Ошиқ деди:
— Агар ёрим менинг қўлимда ўлса, қиёмат куни, барчангиз гўрдан туриб, маҳшарга тўпланганингизда кўрасиз, ўзим ўчирган бу шаъмни ёқаман ва дўзах оташида ёнаман. Майли, одамлар мени сўхта ва қотил деб атайвериш-син, бу жойда ҳам, у жойда ҳам бари бир ёнаман.
Жонбоз ошиқлар ҳар икки оламда бахтга етишол-майдилар, қўли қисқа бўладилар. Лекин улар бу дунёда севганини орадан кўтариш билан дили бу дунёнинг барча ташвишларидан озод бўлади. Ўз қўли билан ўз жонини йўқ қилган одам охиратда хилватда ўз жонини топади. Ёр билан хилватга етишган одам жумла оламнинг барча сиррини ҳам кашф эта олади.
Агар мардларда талаб пайдо бўлмаса, бундай хилватга етишолмайди.

Иброҳим Ҳалилуллоҳ Ва Азроил Ҳикояти
Бир вақт Иброҳим Ҳалилуллоҳ (касалланиб) ўлим тўшагида ётиб қолди. Азроил унинг жонини олишга келди. Лекин ҳазрати Иброҳим осонликча жон бермай туриб олди ва Азроилга деди:
— Подшоҳимга қайтиб бориб, Ҳалил жонини беришга рози бўлмаяпти деб айт.
Азроил бориб айтган эди, Ҳақ таоло деди:
— Яна у жойга бориб, Ҳалилга айтгин: - Эй, шамъи жаҳон! Мен барча одамларнингжонини оламан. Барчани бирма-бир тиғдан ўтказаман. Ҳақ йўл ошиқлари жонбоз бўлиб, ўз жонларини маъшуқига нисор қиладилар-ку. Сиз нечун жонингизни хожангиздан аяйсиз! - деб сўрагин.
Азроил қайтиб бориб, шу сўзларни айтган эди, Ҳалилуллоҳ яна жон беришга қўнмади ва бундай деди:
— Мен жонимни сиз Азроилга эмас, Аллоҳнинг ўзига топшираман. Аввалги вақтларда (Намруд одамлари) мени ўтга ташлаётганда ҳазрат Жабраил келиб, ёрдам бермоқчи бўлди. Мен рози бўлмадим. Менинг ҳимоячим Аллоҳдир! - дедим. Ўшанда ҳам мен Жабраилга қайрилиб қарамадим. Ҳозир ҳам фақат Аллоҳга жон беришга розиман. Чунки у мени йўқдан бор қилган, ўзи жон берган. У ўзи берган жонни ўзи олсин, шунда мен хушнудлик билан жон бераман. Агар ул зот жонимни олишга фармон берган бўлса, мен жонимни ҳам, икки жаҳонимни ҳам қўшқўллаб топшираман.


Қирқинчи Мақола
МаъРифат Водийсининг Баёни
Қушларнинг кўз ўнгида Маърифат водийси кўриндики, унинг боши ҳам, охири хам йўқдай эди. Маърифат водийсига келганлар унда мухталиф турли-туман йўлларни топдилар. Ҳар кимса ўзи топган йўлни тўғри деб билар, бошқаларнинг йўлларини тан олмас эди. Ҳар бири ўзи топган йўл билан фахрланарди. Бу йўллар зохирда хам, маънода ҳам бир-биридан фарқланади. Баъзилар маърифат йўлида тани учун, баъзилар жони учун толибдир. Тан йўлчиси бошқа, жон йўлчиси бошқадир.
Тан билан жон нуқсон ва камол каби, тараққий ва завол каби бир-биридан фарқланади.
Маърифат йўли кенг ва бепоён бўлиб, бу йўлда фил ҳам, ўргумчак ҳам ҳамроҳдир. Бу йўлда ҳар ким қурби етганича ўз камолини ва ҳасби ҳолини топади. Бу водийда парвоз қилгувчилар турли соҳаларда камолотга эришадилар. Турли тарафларга сайр қиладилар ва ҳеч бир қуш ҳаргиз бошқасига ҳам равиш — ўхшаш парвоз қилмайди.
Маърифат водийсида йўловчилар турли мақсадларга етишга интиладилар. Биров бу йўлда меҳробни топади, бошқа биров бутни - санамни топади.
Маърифат офтобидан дили ёришган одамлар — ҳақиқат манзилига етиш учун чандон машаққат, риёзатларга бардош берадилар. Бу дунё гулхани буларга гулшан бўлиб қўринади.
Маърифат водийси охирида пўстни, пўчоқни эмас, балки мағизни, моҳиятни кўролганлар ҳар нарсанинг ичидаги яширин зарраларни ҳам равшан кўради. Аммо кўпчилик нигоҳи ниқоб остида не сир-асрорлар борлигини офтоб каби равшан кўролмайди. Ниқоб остидаги юз минг сир-синоатдан бирини кўриш учун юз минглаб мард инсонлар гум бўлиб, йўқолиб кетадилар.
Бу йўлда комилликка эришганлар учун дунёнинг ниқоби шаффофланиб, ғаввослар денгиз ҳайвонларини кўргандай, олам сир-синоатларини кўрадилар. Бу водий йўлида камол топиш учун минглаб одамларнинг тиконлардан қони тўкила-ди. Бу йўлда мабодо Арши мажид (улуғ Ҳақ таоло) ёр бўлиб, мадад берса, бир соатда оғир мушкулларни ҳал этиш мумкин.
Эй Ҳақ йўлчиси, бу водийда камол топай десанг, ўзингни илму ирфон денгизига ғарққил, ва бу йўлда чин ва ёлғонни, яхши ва ёмонни фарқ қил!
Агар бу жаҳон мулкидаги қонли доғларни ювиб, тозала-моқчи бўлсанг, то абад яшасанг ҳам умринг етмайди. Яхшиси (мол-дунёда эмас) илм-маърифатда султонликка интил. Кимки илм-маърифат оламида завқланиб маст бўлса, жаҳондаги барча халқларга султон каби мартабаси улуғ бўлади. Бундай одам жаҳон мулкида фаришта — малак каби фалакларда парвоз қилади.
Агар бу дунё ҳаёти - рўзғорининг ташвишлари кўплиги-ни билсанг, беҳад, беканор маърифат олами шарбатларидан ичиб, завкланиб яша. Агар билсанг бу дунё дарду иллатларга ботиб, касалланиб ётиб қолган. Сен соғ яшай десанг, бу олам ташвишу иллатларини ташлаб, йўлга туш, маърифат оламида парвоз қил.

Султон Маҳмуднинг Вайронада Бир Бедилни Кўргани
Бир куни Султон Маҳмуд вайроналарни айланиб, бир бедил, девонани кўрди. У сочлари тўзғиган, ғам-андуҳга ботган, бағрини тошга бериб ётган эди.
Бедил девона шоҳни кўриб, деди:
— Юз дуринг бўлса ҳам, бу ердан узоқ бўл. Сен подшоҳ эмас, дунҳиммат, пасткаш, Аллоҳнинг берганига қаноациз, куфрони неъмат одамсан, яхшиси йўлингдан қолма.
Султон Маҳмуд девонага деди:
— Мени кофир дема, аввал икки оғиз суҳбатлаш, кейин кофир десанг майли.
Девона айтди:
— Ҳали ҳам тушунмадингми, эй бехабар. Агар билсанг барчамиз тупроқданмиз, охири яна тупроққа айланамиз. Ушанда сен билан мен яқин бўлишимиз мумкин.


Қирқ Биринчи Мақола
Истиғно Водийси
Шундан сўнг Истиғно водийси келади. Бу водий сифати бениёзлик, ҳеч кимга муҳтожлиги, эҳтиёжи йўқликдир.
Бениёзлик, Истиғно шамоли эсса, инсон кўнглида бир зумда мулку мамлакат ҳам елга соврилади. Бу жойда етги дарё қуриса, бир томчи ёмғир кам бўлиб қолмайди. Етти юлдуз учиб йўқолса, бир учқун сочилгандай. Истиғно водийсида саккиз жаннат хароботдай. У ерда етти дўзах музлаб қолгандай кўринади. Бу жойда чумоли филдан кучли. Бутун бир карвон одамларининг йўқ бўлиши бир қарғанинг учиб, қўнишидай. Бу водийда кечаси бир одамнингчироғи ёниши учун юз мингяшил либосли одамлар куйиб, ёнади. Бу ерда ҳазрат Нуҳ умрининг бир соатида юз минг қоракўзнинг умри тамом бўлади. То Бараҳим (Иброҳим) каравотига ухлашга ётгунича, юз минглашкар чарчаб, йиқилади. То калимулло сохибдийда (Мусо а.с.) Тур тоғига қарагунча, юз минг чақалоқбешикдан тушиб юриб кетади. Токи Исо — Масиҳ маҳрами асрор бўлгунича, юз минг халқ бўйнига зуннор боғлайди. То Муҳаммад Мустафо бир кеча меърожга кўтарилгунча юз минг жон ва дил вайрон — торож бўлади.
Бу дунёда бир дарёга минг жон чўкиб кеца, Истиғно водийсида бепоён денгизда бир томчи йўқолгандай бўлади. Юз минг одам ухлаш учун ёстиққа бош қўйса, офтобдан бир зарра нур ё соя тушгандай бўлади. Агар фалаклар ва юл-дузлар (афлок ва анжум) тўкилиб тушса, Истиғно водийсида дарахтдан бир баргтўкилгандай кўринади. Агар тун осмонида ой ҳар ойда йўқолса, бу водийда чўлоқ чумоли чоҳ қаърига йиқилгандай бўлади. Икки олам бирдай йўқ бўлса, замон қумларидан бир зарра йўқолгандай. Дунёда девлар ва одамлардан асар ҳам қолмаса, Истиғно водийсида бир қатра ёмғир томчиси йўқолгандай. Барча одамлар ўлиб, танлари тупроққа айланса, бу водийда ҳайвоннинг бир мўйи тўкилгандай. Бор оламдаги жузъ ва кулл (якка ва умумий) табоҳ, вайрон бўлса, Истиғно водийсида бир қушнинг пари узилиб тушгандай. Бир йўлда бораётганларнинг кўпчйлиги йўқолса, етти дарёдан бир томчи сув йўқолгандай кўринади.

Чоҳга Қулаб Ўлган Йигит Ҳикояси
Хуросонда бир барно йигит бор эди, ҳуснда гўё тўлин ой эди. Юсуфдай хушчирой бу йигит қазои тақдирдан бўлиб, чоҳга йиқилиб ўлди (Юсуфни Аллоҳи ҳақ таолонинг фаришталари асраган эди, лекин хуросонлик бу чиройли, нодир йигитни асрашни ҳеч ким сўрамаган эди). Йигит чоҳга йиқилганида, унинг устига тупроқ тўкилди, оқибат бу инсон тупроқ билан баравар бўлди. Унинг ҳоли ва рўзгори ўзгарди, иши мушкулланиб, қони елга соврилди.
Бу хушсийрат, соҳибжамол йигитнинг исми Муҳаммад бўлиб, унга икки дунё бир қадам бўдци (Шундай азиз номи ҳам уни ажалдан қуткаролмади).
Отаси бу аҳволни кўриб дод солди:
— Эй, фарзандим, кўзимнинг нури, жону жаҳоним, эй Муҳаммад, бир лаҳзагина лутф айлаб, бир оғиз сўзингни айтиб кет! Сўзла, Муҳаммад, сўзла, фарзандим.
Аммо ҳеч бир инсон бу хитобга жавоб бермади. Шундай деб, ота ҳам жон берди.
Дунёнинг бундай ишларидан куйиб-ёнмагин, эй соҳибназар солиҳ. То Муҳаммад сўзлади, одам ҳам куйиб-ёнди. Бу сўзларни (оятларни) Одам ато ҳам, унинг зурриёди — авлодлари ҳам сўзладилар. Ҳақтаоло номини жузъиёт (барча) ҳам сўзлади. Сўзлади деву пари, инсон, малак. Сўзлади тоғ, замин, дарё, фалак. Юз минглаб инсонлар тани хок-тупроқ бўлишини билиб, сўзладилар. Бу сўзларни (оятларни) айтган юз минглаб инсонларнинг жони покланди.

Юсуф Ҳамадоний Ва Унинг Сўзлари
Юсуф Ҳамадоний тариқат йўлидаги чашма, йўлчиларнинг кўрар кўзи эди. Пок сийна, дили (будунё хавфу хатарларидан) огоҳ эди. У айтар эдики, дилни ювиш, поклаш арши аълонинг буюрган ишларидандир. Бу оламда нелар мавжуд бўлса, яна келгусида бўладиган барча нарсалар, абадий ҳаётдан бир зарра, ҳаёт дарёсидан бир қатрадир. Келгуси абадий ҳаётда бу дунёдаги фарзандлар ҳам, бойлик, омад ҳам фойда бермайди. Эй, салим (соғ-саломат, етук, оқил инсон) бу водийда йўл юриш осон эмас, эй, лаъим (пасткаш одам), жаҳолатинг (билмаслигинг) сабабли бу юдийда юришни осон деб ўйлайсан. Агар бу юдийда юзта раюн йўл бўлса ҳам, дилинг қон бўлса, бу юдийда бир манзил сари бироз юришга ҳам қийналасан.
Бу жаҳонда ҳар қандай йўлни босиб ўтиш учун биринчи қадамни (яъни, қайси йўлга кираётганингни) ўйлаб босиш керак. (Назар бар қадам). Ҳеч бир солик ўз йўлининг охирини кўролмайди, охирига етишга дармони, куч-қуввати етмайди.
Мабодо бу йўлда бир ит каби доимо югурсанг ҳам абадият қўнғироғининг бонгини эшитмайсан. Бу йўдда юзинг (қора бўлса) юволмайсан, на тинчиб туроласан. Бу йўлда мардлигинг ҳам, зотинг — насл-насабинг ҳам иш бермайди. У ерда ишларинг мушкуллашади.
Лекин юришда давом этавер, чунки тўхтаб туришдан фойда йўқ. Бунда кўп сўзлама, кўп ўйла ва хомуш бўл. Xомушлик — мардликдир. Бу ерда инкорни ва хиёнатни тарк эт. Сўзлашни тарк этиб, ишлашни ўрган. Озми, кўпми, доимо иш қил. То фармонинг - қувватинг бор экан, умринг поёнига етмай туриб, ишнинг поёнига ет. Агар ишлашга дармонинг етмай қолса, бекорчи (ҳеч кимга кераксиз) бўлиб қоласан.
Кўнглингга ёқмаган (бўлмағур, нохуш) ишларни тарк эт. Ишингни қилсангҳам, қилмасангҳам ўзингдуруст (яхши) бўл. Сенга таниш ва нотаниш ишлар бор. Таниш, яъни яхши билган ишда одам қучли бўлади.
Бениёз, қаноатли одамни қўр, у хоҳ мутриб (қувонтирувчи созанда), хоҳнавҳагар (йиғлаб, йиғлагувчи) бўлсин, бировларга ялинмайди, аксинча, бошкаларнинг унга иши тушади.
Истиғно барқи (чақмоғи) у водийни ёритади, бу чақмоқ тафтидан юз жаҳон аҳлининг ҳоли енгиллашади. Бу ерда юз жаҳоннинг ташвиши тупроққа соврилади. Бу водийда жаҳоннинг ўзи йўқолса ҳам аҳамияциздир.

Ҳаким Али Ал-Итлоқ Мунажжимга Юлдузлар Олами Равшан Кўрингани
Дил кўзи ўткир, назаркарда бир ҳаким, мунажжим бор эди. У ўз олдига сопол тахта-лавҳани қўйиб, унга нақшу нигор: собиту сайёраларга тўла осмонни ва заминни чизиб қўйган эди. Бу ҳакимга тахта нақшларида юлдузлар ва буржлар, уларнинг ҳаракати ва табиати, ботиши ва балқиб кўтарилиши - уружи равшан кўринур эди. Унга бу юлдузларнинг аввалги ўринлари, саодат келтирувчи вақтлари, одамларнинг вафоти ва туғилишига таъсири билинар эди. Ҳаким ситораларнинг қачон нахс келтириши ва қачон бахт-саодатга етказишини ҳисоблаб билар эди.
Баъзан ҳаким қор-ёмғирда бу нақшу нигорлар ўчиб кетмасин деб, уйига олиб кириб қўярди. Сувратда бу оламнинг нақшлари ўзаро алоҳида эдилар. Ҳакимнинг илми сабабли унга шу лавҳада самовий мавжудотлар кўринарди. Агар илмсиз киши қараса, бу оддий сопол тахта эди.
Эй солик, сенга шундай яширин хазиналар очилиши учун илм ёр бўлсин, агар сенга илм ёр бўлмаса, ситоралар ўрнига уйинг бурчагида ётган гард-чангни кўрасан.
Агар илм сенга ёр бўлса, барча инсонлар, эркак ва аёллар, икки оламда ноЛгу нишони бўлмаган мавжудотлар сенинг қошингга келади.
Агар бу водий йўлида сенга сабр-тоқат ёр бўлмаса, ҳамма тоғларни кезсанг ҳам илм қасрини тополмайсан.

Аҳли Роз Пири Ва Ҳотиф Ҳикояти
Аҳли роз — сир аҳлидан бўлган бир азизга бир лсиши олами асрор - сирлар оламидан гапириб бер, деди. Пирга хотифдан бундай овоз келди:
— Кўнгиллар зангини тозаловчи эй пир, сен не тиласанг, ижобат бўлади, нимани сўрасанг оласан! Xоҳласанг пайғамбарликни берай!
Пир айтди:
— Умрим бино бўлиб кўрдимки, анбиё-пайғамбарлар каби улуғ зотларнинг бошига доимо бало, ташвишлар ёғилади. Улар қаерда бўлсалар биринчи бўлиб, ранжу балога учрайдилар. Набийларнинг насибаси қайғу, кулфат экан, мард ғариблар қачон умрларида роҳат кўрар экан, билмадим.
Мен бўлсам иззат-ҳурмат кўришни ҳам, хорлик кўришни ҳам истамайман. Фақат ожизлигимдан қутулсам эди. Мехтар (пайғамбарлар, азизлар) насибаси дарду ранж экан, уларга толе юлдузи ганж-хазина ўрнига ранж, қайғу етказар экан. Набийлар иши серғавғо, менинг бу ранжу балоларга тобу тоқатим етмайди.
Сўнгра пир олам асроридан айтиб бер, деб сўраган одамга деди:
— Мен жон куйдириб гапирганим билан сен ўзинг учун (охиратда нажот топишинг учун) фойдали бўлган ишларни қилмасанг, менинг сўзлаганимдан фойда йўқ. Лекин олам сирларидан хабар топмасанг, хавфу хатар денгизига йиқил-санг, қаҳр-ғазаб наҳангидан огоҳбўлмасанг, қайси сулук йўлига киришни ҳам билмайсан. Бу сирлардан огоҳ бўлишингга сендаги кибр ва ғурур-пиндор монелик қилади, бу аҳводда хавф-хатар денгизидан қайси сохилта чиқиб олиш йўлини ҳам билмайсан.

Оёғи Асалга Ботиб Қолган Пашша Ҳикояти
Дарё тарафдан келган пашша бир чеккада асал тўла косани кўриб қодди. У завқланиб, жон-дили билан асалга ўзини урди. Бундай лаззатли таомни шоҳ ҳам, гадо ҳам емаган деб, пашша асални еяверди. Пашша асални ўртасидан еган эди, тўйиб қолиб, четга чиқмоқчи эди, оёғи оғирлашди. Чиқишга ҳаракат қилган сари баттар аҳволи оғирлашар эди.
Биз ҳам баъзан очкўзлик килиб, чуқурга, чоҳга тушиб қоламиз. Бақириб-чақирсак, бизни эгамнинг қаҳри ўлдиради. Агар ҳаддимизни билмасак, бизни асалнинг заҳри ўддиради.
Агар бировга бир жав - арпа берсак, иккита қилиб қайтаришни истаймиз. Ширин бўй - ҳидни мол, дунё ичидан эмас, мол-дунёнинг ташқарисидан излайлик. Бу водийда инсон бир нафас ҳам ғамдан фориғ бўлмайди. Бу водийда мард ўзидан ўзгага суянмайди. Эй, дунё молига ошуфта, маҳлиё бўлган одам, булар орасида сенинг қўл-оёғинг асалга ботгандай, ҳолинг оғирлашади. Бас, бу ёзада - чўлда оғир юкларингни камайтир. Жону дилингни мол-дунё занги — ташвишларидан озод қил. Агар мол-дунёга сажда қилсанг мушрик бўласан, мушриклардай энг ғофил бандалардан бўласан. Фақр йўлига жонингни соч ва дилингни бағишла. Ана шунда Истиғно водийсига етиб, ҳар қандай муҳтож-ликдан қутуласан.

Итбоқар Қизга Ишқи Тушган Шайх Ҳикояти
Хирқа кийган ва номдор бир шайх ит боқувчи соҳибжамол қизни кўриб, ошиқу беқарор бўлди. Шу дилбар ишқида ҳоли забунлашди. Дили дарё мавжидай қонга тўлди. Шайх у гўзалнинг жамолини кўриш умидида кечаси ёр кўчасидаги итлар орасига қўшилди.
Кизнинг онаси бу сирдан огоҳ бўлди. Шайхни ўз ҳузурига чақириб, деди:
— Эй шайх, дилинг гумроҳ бўлди. Агар бо-шингда шу ҳавас бўлса, менга итбоқар бўлиб хизмат қиласан. Бир йилдан сўнг сени меҳмон қилиб, қизимни никоҳлаб бераман.
Шайхнинг у қизга ишқи сира пасаймади, хирқасини ташлаб, итбоқарлик чопонини кийди ва бу ишга бел боғлади. Итларни боқиб, бозорга олиб борди. Бу ишда ва қиз ишқида неча йиллар ўтганини билмай қолди.
Шайх билан ҳамнафас бир сўфий дўсти бор эди. Ўша сўфий шайхга таъна-дашном бериб, деди:
— Сен уч йил итбоқарлик қилдинг, мардларнинг марди бўддинг. Энди бу ишни бас қилсанг бўларди.
Шайх деди:
— Эй ғофил, қиссадарозлик қилма (кўп гапирма), бу қисса пардаси ортида не сир-асрор борлигини фақат Ҳақ таоло билади. Бу ишларнинг ҳаммаси сенинг ҳам бошингга тушиб қолиши мумкин, шунда таъналаринг ўзингга қайтади. Итлар менинг қўлимдан сенинг қўлингга ўтади. Бу ишқ ҳақида дилимдаги дардларни айцам, гап қўпаяци. Дилим қонга тўлганини айцам етарли. Беҳуда гаплардан кўра, сирлар дарёсидан бир марта ичсангиз, менинг дардларимдан огоҳбўласиз...

Ҳикоят
Шайхнинг муриди бу ҳикояни эшитиб, деди:
— Шайхнинг сўзларида нозик маънолар (нуқталар) бор, бу ҳаққа узоқ гапириш мумкин. Агар сизлар бу замонда юзингизни ювсангиз (покиза бўлсангиз), шу орада мен бир кеча нозик маъноларни айтаман.

Муножот
Эй, Аллоҳйи зул-жалол, бизга яхши неъматларингдан ато қил, караминг денгизи - каломинг булоқларидан ичир, илм-маърифат шаробидан бизни сархуш қил, қулоғимизга ҳақиқат садоларини эшиттир. Дуоларимиз ҳам Сендан, уларнинг ижобати ҳам Сендан. Иймонимиз куч-қудрати, маҳобати ҳам Сендан. Эй, парвардигоримиз, кенгликлар султони, хато гаплар айтган бўлсак, ўзинг тўғрила. Орзу, ҳавасларни дўст тутганимиз учун Сенинг йўлингдан адашсак, бизни тўғри йўлга сол, хом, чала фикрларимизни пишиқ, пухта қил. Бизни Бурҳони Муҳаққиқ (Қуръон) нуридан баҳраманд эт. Нозик, теран маъноларга бой каломинг билан истасанг, нажосатни мушк, атрга айлантирасан, истасанг, мастларни ҳушёр қилиб, нозик маъноларни тушунгувчи қиласан.


Қирқ Иккинчи Мақола
Бешинчи Манзил - Тавҳид Водийси Баёнида
Шундан сўнг Тавҳид водийси келади, бу тажрид (ривожла-ниш) ва тафарруд (ёлғизланиш) манзилидир. Бу чўл-биёбонда барча сирлар бир ёқадан бош чиқариб, юзларини равшан кўрсатади.
Ҳаётда кўп нарсаларни кўрсанг ҳам, оз нарсани кўрсанг ҳам Тавҳид йўлида барчаси бир нарса эканини кўрасан. Яратгувчи бир бўлгач, оламлар ҳам бир, уларнинг ичидаги нарсалар ҳам ҳамиша бирдир. Оламда бир нарса бўлмай, кўп нарсалар бўлса ҳам сенга фақат бир нарса насиб этади (бу — йўқлиқдир). Агар азал ва абад ўртасида ҳар қанча йўл юрсанг (ҳар қанча яшасанг) ҳам ҳадни — чегарани ва ададни билмайсан. Азал ҳам, абад ҳам жовидон, мангу бор, улар орасидаги нарсалардан қачонлардир ҳеч нарса қолмайди. Ҳеч нарса эмас деганимиз ҳамма нарсалардир ва ҳамма нарсалар деганимиз ҳеч нарса эмасдир. Азалий мавжуд зотдан бошқа ҳамма нарсалар ҳеч нарса эмасдир.

Луқмон Сарахсий Ҳикояти
Луқмон Сарахсий деди:
— Эй Илоҳ, мен қариган, сарсон ва йўлини йўқотган одамман. Таомилга кўра, қариган қулни хурсанд қиладилар. Яъни унинг қўлига озодлик хатини бериб, қўйиб юборадилар. Эй Подшоҳим, сенинг қуллигингда сочим қордай оқарди, бандаликда қачонгача ғам чекаман, мени хурсанд эт, қариб қоддим, озодлик хатимни бериб, эркинлик бағишла.
Ҳотифдан овоз келдики:
— Эй ҳарам хосларининг хоси, кимки қулликдан қутулмоқчи бўлса, унинг ақли ва юмуш — вазифалари йўқолиши керак. Бу иккисини тарк этиб, сўнгра йўқла, қадам қўй.
Луқмон Сарахсий деди:
— АИлоҳим, мен мудом Сени истайман, ақл ва юмушларим, орзуларим бутқул йўқолсин, вассалом». Сўнгра у ақл ва орзу-истаклардан буткул қутулди -жунун ичра рақсга тушар, ўзини билмасди. Шунда у дер эди: «Билмадим, энди мен кимман, энди қул эмасман, лекин нимаман? Менда қуллик йўқолди, лекин озодлик ҳам қолмади, дидда бир зарра бўлса ҳам гам ёки шодлик қолмади. Сифациз бўддим, лекин сифациз эмасман, ориф бўлдим, аммо маърифатим йўқ. Мен — Сенми ёки Сен — Менми — билмадим. Сенда маҳв бўлдим (ериб йўқолдим) ва менинг «менлигим» йўқолди.

Бир МаъШуқнинг Сувга Тушиб Кетгани Ҳикояти
Бир маъшуқ тўсатдан дарёга тушиб кетди, ошиғи уни қутқариш учун дарҳол ўзйни сувга отди. Улар иккаласи бир-бирига етишгач, маъшуқ ошиқдан сўради: «Эй бехабар, мен бу оқар дарёга тушиб кетдим, сен нега ўзингни сувга отдинг?» Ошиқдеди: «Мен ўзимни сендан айри билмаганим учун сени дарёда кўриб, ўзимни ташладим. Кўп йиллар ўтдиким сен менсан ва мен сенман — иккаламиз бир кишимиз. Сен менсан ёки мен сендурман - қачонгача иккилик фикридасан. Иккимиз бир одаммиз. Агар мудом сен мен бўлсанг ва мен сен бўлсам, икки тан бир тан бўламиз, вассалом. Токи иккилик бор экан, шериклик (ширк) нишонаси бор бўлади. Иккилик йўқолиб, бирлик вужудга келса - тавҳид пайдо бўлади. Сен унда йўқолиб кет — тавҳид шудир.

Султон Маҳмуд Ва Аёз Лашкар Назардан Ўтказилаётган Кунда
Дедиларким, саодатли хурсандчилик бир кунда султон Маҳмуд ўз лашкарларини сафга тортиб назардан ўтказмоқчи бўлди. Кенг далада ададсиз фил ва отлиқлар, пиёда сипоҳилар сафланди, шоҳ отга миниб лашкарни кўздан кечирди. Аёз билан Ҳасан унга ҳамроҳ эдилар. Гўё олам жанг филлари ва найза кўтарган сипоҳларга тўлгандай эди. Дунё бундай ҳайбатли лашкарни кўрмаган эди. Маҳмуд хурсанд бўлиб, Аёзга қараб деди:
— Эй ўғил, қўрдингми, буларнинг ҳаммаси меники, аммо буларнинг ҳаммаси сеники, сен эса менинг султонимсан». Аммо Аёз бу сўзга эътибор қилмади, қандай бўлса, шундай ҳолатда тураверди. Шоҳга ўз пайтида ташаккур демади, гўё султоннинг сўзлари унга тааллуқли эмасдай эди.
Шунда Ҳасаннинг жаҳли чиқиб, Аёзга қараб деди:
— Эй Ғулом, шоҳсенга бу қадар эҳтиром кўрсатмоқда. Сен эса ҳеч нарса эшитмагандай жим турибсан, бу ҳурмацизлик ахир. Сен ерга эгилиб таъзим қилишинг ва миннатдорчилик билдиришинг керак. Сен ҳурматни билмаяпсан, шоҳ олдида ўзингни муносиб тутмаяпсан.
Алқисса, Аёз Ҳасаннинг бу сўзларини эшитгач, деди:
— Бунга икки сабаб бор. Биринчиси шуки, йўл-йўриқни билмасдан подшоҳ олдида таъзим ва хизмат қилган киши ёки хор бўлиб, унинг олдида тупроққа бош қўйиши керак ёки унинг олдида зор-зор илтижо қилиб сўз айтиши лозим. Шоҳдан қўп бўлиш ёхуд унга тенг бўлиш — жоҳилликдир. Мен ким бўлибманки, бу даргоҳга бош урсам, ўзимни унга тенг деб билсам? Мен унинг бандасиман, мени бандам деб сийлаган бўлса, бу унинг ҳиммати. Мен кимманки, фармон берайин, фармон — унинг фармонидир. Ғолиб шоҳ ҳар кунгидай, бугун ҳам ўз бандаси Аёзга марҳамат қидди. Икки олам унинг номига хутба-дуо ўқисалар ҳам, билмадим, унга арзирли мукофот бўлармикин? Мен бу намойишу кўргазма майдонида қаерда ҳам қўринардим, мен ҳеч кимман, нега пайдо бўлайин? Унга хизмат қилиш, олдига келишга менда журъат қани, ким бўлибманки, у билан баробар турсам?
Ҳасан Аёздан бу сўзларни эшитгач деди:
— Офарин сенга, эй ҳақгўй Аёз! Инсоф билан айтганда бу замонда шоҳнинг ҳар қандай инъомига лойиқсан.
Кейин Ҳасан дедики:
— Иккинчи сабабни ҳам гапир.
Аёз деди:
— Бунисини сенинг олдингда айтиш ножоиз. Агар подшо билан мен бирга бўлсак, бу сўзни айтарман, чунки бу икки маҳрамга тааллуқлидир. Сен бунга маҳрам эмассан, сенга қандай қилиб айтаман, ахир сен султон эмассан-ку.
Шундан кейин шоҳ Ҳасанни лашкар томон жўнатди. Шоҳ ва Аёз иккаласидан бошқа киши йўқ эди, хилват ҳосил бўлдики, унда «биз» ва «мен» қолмаганди (бегона йўқ эди). Ҳасан бу орада бегона соч толасидай эди, лекин бу соч толаси олиб ташланди. Маҳмуд деди:
— Иккаламиз хилватдамиз, сиррингни айт, ўшал айтмоқчи бўлган хос сўзингни менга айт.
Аёз деди:
— Шоҳ лутф камоли-ла ҳар качон мен мискинга карар экан, бу қарашнинг порлаши нурида вужудим бус-бутун йўқолиб, эриб кетади. Шоҳнинг офтоби шуъласи зиёсидан шу дам покланиб нурга айланаман. Менда вужуд деган нарса, ном қолмайди, шу аҳволда қандай қилиб сажда қилайин? Агар сен ўша дамда олдингда мени қўриб турсанг-да, бироқ у мен эмас, балки сенсан. Сен бир эмас, агар юз лутф кўрсацанг ҳам, буни сен гўё ўзингга қиласан, чунки мен — мен эмасман, сенман. Офтоб шуъласида йўқолган соя қачон ва қандай қилиб хизмат қилиши мумкин? Сенинг бу Аёзинг сенинг, қўйингда бир соядай гап, у Сенинг юзинг офтобида йўқолпи Банда ўзлиги ва ўзидан фоний бўлгач, демак, ундан нишон қолмайди, сен уни нима қилсанг қил, чунки у энди йўқдир.


Қирқ Учинчи Мақола
Олтинчи - Ҳайрат Водийси Баёнида
Шундан кейин олдинда Ҳайрат водийси бошланади. Бунда дард ва ҳасрат сени чулғаб олади. Бу ерда ҳар нафас бир тиғдай санчилади, ҳар дамда юз пушаймонлик юз беради. Оҳ, дард, ўртаниш бор бунда, кеча ва кундуз бордай, аммо на кеча бор, на кундуз. Ҳар кимнинг сочлари тубидан ҳеч бир тийиғсиз қон сизиб чиқиб, ерга томади. Бунда солик ғаму андуҳ олови ичида қолади, дард ичра таҳайюрда ўртанади. Солик қандай қилиб манзилга егишни ўйлаб ҳайрону паришон булади, таҳайюр ичра йўлини йўқотади. Ҳайрат йўлида маҳву мот бўлиб, ўзини йўқотади, ўзининг борлигини ҳам, коинот-ни - дунёни ҳам унутади. Кимниким жонига тавҳид^ақам урса, бутун борлиқ маҳв бўлиб, ўзи ҳам йўқолади. Агар унга: «Бормисан ё йўқмисан, оламда машҳурмисан ё тубандамисан — кимсан, ўрталикдамисан ёки барчадан ташқаридамисан, денгиздами, соҳилдамисан, аёнмисан ёки беркинганмисан, ҳар иккиси бўлсанг, ё сен у эмассан, ё у сен эмас-ку?» деб сўрасалар, у бундай жавоб беради:
— Аслида мен ҳеч нарсани сезмайман (билмасман), буни ҳам, уни ҳам билмайман. Ошиқман, аммо кимга ошиқлигим билмайман, мусулмон ҳам, кофир ҳам эмасман, бас кимман? Аммо ишқимдан огоҳ эмасман, кўнглим ишқ билан тўлган, айни вақтда у бўм-бўш ҳам.

Бир Ғуломнинг Шоҳ Қизига Ошиқ Бўлгани
Бир Ҳусрав (шаҳаншоҳ) бўлиб, офоқ (уфқлар), кўп мамлакатлар унинг фармони остида эди. Унинг қасри-айвонида бир моҳ — қизи булиб, ҳусн-жамолда париларнинг рашкини келтирарди. У қиз дилбарликда баҳорни ва сарв ҳамда гулни эслатарди. Унинг дардида юз дил мажруҳ, нозик баданидаги ҳар бир мўй руҳга ўқ бўлиб санчиларди. Уни кўрганлар жаннат - фирдавсга киргандек бўларди, ажмо қошларининг қавси-камонидан тир борон-ўқлар ёғдириб, сийналарга доғ соларди. Қошлари ҳуснига санохон эди. Наргисдай хумор кўзлари мижгонлари ўқига учраган ҳушёрлар ҳам маст бўлиб йиқиларди.
Бу ой юзли узроваш, хуршид чеҳра гўзалликда сипеҳр-фалак моҳидай эди. Дур ва ёқут лаблари жонга қут-мадор, бундан руҳул-қуддус фаришталар ҳам мабҳут-ҳайратда эдилар. Xанда қилиб жилмайганида лабларининг оби ҳаёти ташна мардлар жонининг закоти эди. Яноғидаги кулгичининг чуқурини кўрган одам сарнигун бўлиб, чоҳга қулар эди. Бу моҳчеҳранинг тузоғига сайд бўлиб илинган одам беарқон боғланиб, чоҳга тушар эди.
Шаҳаншоҳ хизматида ҳам бир ой юзли ғулом (навкар, соқчи) бўлиб, унинг жамолини кўрганлар қуёш ва ойнинг заволини кўргандай, оламни ғавғога тўлдирар эдилар. Бу хуршид юзли (навкар) даврасида кўча-кўйга чиққанида одамлар назарида қуёш ҳам хира тортгандай бўларди.
Бир куни тақдирдан бўлиб, шоҳ қизи ана шу ой юзли ғуломни қўриб қолди ва қўнглида бир оҳ тортди. Дили беқарор бўлиб, қонга тўлди, бошидан ақлу ҳуши учди. Ул йигитнинг ишқида қизнинг ақл-ҳуши кетиб, ишқ зўрлигидан ширин жонида аччиқлик ва шўрлик пайдо бўлди.
Қиз андиша, ибо билан ўзини қўлга олишга шунча уринса ҳам ишқ ва фироқ оташида жони куйиб - ёнаверди.
Адо қилмиш қизни бу ишқ ва фироқ, Жон бўлди асири дарду, дил пур - иштиёқ.
Шоҳ қизининг икки гўзал канизаги бўлиб, иккаласи созанда ва хонанда — мутриба эди, ашула айцалар, хуш овозлари олий мартабада эди. Сарой булбуллари бўлган барча созандалар бу икки мутрибанинг Довудий лаҳни гўзал овозига жонфизой эдилар.
Жону танида қарори қолмаган ой юзли қиз ному нанг (уят, андиша)ни йиғиштириб, мана шу канизакларига мушкул ҳол-аҳволини баён қилди. Жонон гар ишқини яқинларига ошкор қилмаса, жони танини тарк этиш эҳтимоли бор эди. Ой юзли деди:
— Агар ғулом йигитга ишқимни айтмасам, адои тамом бўламан. Дабдаба, ҳашаматимда зиён кўрсам ҳам, ўшал ғулом йигитга етишмасам ҳолим оғирлашади. Агар ҳолимни сиз яқинларимга айтмасам, дилим қарори йўқолиб, ҳалокатга учрайман. Сабр ҳақида юзлаб китоблар ўқиганим бекор бўлиб, энди бесабру беқарор бўлдим. Шундай бир чора-тадбир топингларки, у йигитни яширин қошимга келтиринг-лар, токи мен у шўх сарвнинг васлидан баҳра олай. Лекин йигит бу ерга қандай келганини ўзи билмасин. Агар шу мақсудим ҳосил бўлса, жонимнинг кори битар, дилим ти-лаги — комига етар эди.
Хуш овозли канизаклар шоҳ қизининг бу сўзларини эшитдилар ва:
— Эй, бекамиз, дилингни хуш қил, биз бу ишни уддалаймиз, бу кеча у йигитни қошингга келтирамиз, дедилар ва бир ажойиб иш қилдилар. Кечаси гўзал канизаклардан бири ғулом йигитнинг ҳужрасига бориб, унга шароб жомини тутиб, соз чалиб, ашула айтиб, кўнглини олди. Яна ва яна май тутиб, йигитни пайваста меҳмон қидди. Ғулом йигит маст бўлиб, ақл-ҳушини йўқотганида, бошқа канизаклар келдилар ва сиймбар, икки оламдан бехабар ғулом йигитни кўтариб, яширин йўллар билан шоҳ қизининг
ҳузурига етказдилар.
Ярим кечада ярим маст йигит бироз ўзига келиб, кўзини очганида ўзини жаннатмонанд қаср боғидаги бир чодир меҳмонхонада, заррин тахт устида, шоҳ қизи — ой юзли ёри билан ёнма-ён ўгирганини кўрди.
Мушк-анбар ҳиди ўн шаъмли чодирни ёритар, уд новда-лари ёниб, атрофга хушбўйлик таратар эди. Йигит бу ерда самовий санамларни кўриб, жону тани ақлу жони билан видолашди. Унинг назарида барча эшиклар ўртасида шоҳ қизи шамъ нурига чулғаниб, хуршид турарди. Бу ўртада ҳамма шод ва муродига етган ғулом йигит қиз чеҳрасига боқиб, ҳушини йўқотган эди. Қалби ишқ билан лиммо-лим, тили лол эди. Бу ерда жон ҳам, ақл ҳам бу оламда эканлигини тушунмай, ҳайронликда қолганди. Кўз олдида дилдор рухсори, қулоғида мусиқори - созанданинг хуш оҳанглари. Димоғида мушк-анбарнинг хушбўйи, оғзида дилдор лабининг оташи ўйи эди. Шу ҳолатда шоҳ қизи ғулом йигитга май тўла қадаҳни пайдар-пай узатар, йигит уни ичиб, газаги учун қизнинг ширин лабидан бўса олар эди.
Йигит кўзлари гул юзда, қиз эса севиклисига етишганидан севиниб йиғлар, буларнинг аҳволини кўрганлар ҳайрон эдилар. Қиз гоҳ уялиб ерга қарар, гоҳ йигитга нигоҳ ташлаб йиғлар эди. Кўз ёшлари сел бўлиб окар эди. Гоҳ шакар лабидан бўса берар, гоҳ бу бўсадан жигарига туз сепилар эди.
Гоҳ саркаш, ўжар зулфи каби ҳоли паришон, гоҳ ишқ дарди уни сеҳр-жоду қилиб, ҳушидан айирган эди. Ғулом, навкар йигит май таъсиридан ва қизнинг дилнавозлиги, меҳрибонлигидан маст бўлиб, гоҳҳушини йўқотар, шоҳяна ҳушига келар эди.
Висол ва май таъсирида йигит масту беҳуш бўлиб, ўтир-ганича, Машриқдан субҳ келганини, тонг отганини ҳам билмай қолди. Тонг отиб, шаббода (гуллар атрини сочганида, йигит қаерда ўтирганини ҳам унутиб ухлаб қолди).
Канизаклар бахтиёр йигитни ҳеч кимга билдирмай яна ўз жойига, ҳужрасига олиб бориб қўйдилар. Бир мунча вақт ўтгач, йигит ўзига келиб, кечаси кўрганларини эслаб, не воқеа бўлганини тушунмай, ҳайрон бўлиб қолди. Кечаси кўрганлари ростдан бўлганми ё тушида кўрдими, билолмай, жигари хунга тўлиб, сўнг бошига етди. Йигит тоқацизланиб, ўзини қўярга жой тополмай, танидаги либосини йиртиб, тепа сочи тикка бўлиб, аламидан бошига тупроқ соча бошлади. Тироз шамъи (туркистонлик) бу йигит қиссасини сўраганлар-га айтар эдики, бу қиссани яна айтишга кучим етмайди.
Мен висол қувончидан сўнг ҳижрон, фироқ дардига чидай олмай, масту хароб бўлганимни кўрдим. Ҳеч кимса ҳатто тушида ҳам бундай аянчли аҳволга тушмаса эди. Мен бошимдан ўтган бу воқеани ўнгимда кўрдимми, тушимда кўрдимми, билолмай ҳайронман. Ўша кўрганларим мен учун ғаройиб сир бўлиб қолди, бу сирни ҳеч кимга айтолмайман. Фақат шуни менга айтадиларки, ўшандай бир ой юзли бор ва ўшандай бир боғ бор, деб эшитганмиз, лекин ўзимиз кўрмаганмиз.
Йигит айтар эдики, у воқеанинг ҳаммасини ўзим кўр-димми, бошқа биров кўрдими, бундай воқеани мастликда кўрдимми ва ё ҳушёрликда бировдан эшитдимми, билолмай, дармондаман ва музтарман. Мен кўрганларимни ҳамма одамлар эшитмаган.
Оқиллар айтар эдиларки, йигит бу воқеани тушида кўрган, сўнг ўнгимда кўрдимми, ё тушимда кўрдимми, деб девона ва шўрида бўлиб қолган.
Йигит айтар эди:
— Мен бу воқеани хаёлимда кўрдимми, тушимдами, уйғоқликдами, огоҳ эмасман. Жаҳонда шундай ажабтовур воқеалар бўлар эканки, улар ошкорами, ниҳон-яширинми, билиш қийин. Бу ҳақда айтолмайман, лекин айтмасдан ҳам туролмайман. Бу воқеани шу орада кўрдимми ва ё нариги дунёдами. Жоним қайси замонга бориб, қайтиб келган? Мен ўша (бахтли) замонимдан заррача нишона топмадим.
Мен у замонда ҳақ камолидан бир соҳибжамолни кўрган эдим, бу замонда ҳеч кимса у ҳолдан нишона кўрсатмади. Унинг офтобмонанд чеҳрасидай гўзал юзнинг заррасини ҳам тополмадим. Валлоҳи олам бис-савоб (бундай сирни Аллоҳ билгувчидир)-
Ўша воқеани аввал кўрганим ҳақида кейинчалик нима дейишни ҳам билмай қоддим. Мен у бахтиёрликни қайси оламда кўрдим экан, ҳар икки олам орасида сарсон-саргар-донлиққаман.

Девонанинг Олам Ҳақидаги Саволи
Бир девона азиз марддан сўради:
— Бу олам ва бу ҳасратхона ҳақида сўзлаб бер.
Азиз жавоб берди:
— Бу олам номлари кўп, донғи ҳам баланд, уятли, номусли ишлари ҳам бор. Ниҳоллари ҳам турли рангларда мева беради. Агар бир киши барча ниҳолларнинг меваларини эзиб, шарбатини чиқарса, бир хил рангдаги мумга айланади. Агар ким бу шарбатни ичса, ҳар бир мўйи маст бўлиб, бошқа ҳеч нарсани билмай қолади. Бу одам учун энди турли-туман рангларнинг фарқи қолмайди. Унга ҳамма нарса бир бўлади. Чунки бу ерда ҳамма бир ҳолатда бўлади, турлича эмас. У эрда мен ҳам, сен ҳам бир вақтда (қабрдан) турамиз.


Қизининг Қабри Устида Йиғлаётган Она Ҳикояти
Бир аёл қиз фарзандининг қабри устида йиғлаб ўтирарди. Шу пайт бир йўлчи шу тараъфга қараб, йиғлаётган аёлни кўрди ва деди:
— Эй она, бу йиғлашинг Ҳақ таолога хуш келмайди, сен мард эркаклардан сабоқ ол ва мардона бўл. Йўқолган дуринг энди жуда узоқда, инсон қайғу-кулфатга сабр қилиши керак. Сабрсизлик яхши эмас. Агар бу ҳолнинг нималигини, яъни, табиий ҳол эканлигини билганингда бу қизни йўқотганингда йиғламасдан, топганингда йиғлашинг керак эди.

Қиёмат Куни Ҳақида
Бу қисса қайғули, кечаю кундуз қабр олдида мотамзада бўлиб ўтириш аҳволни янада мушкул қилади. Она айтди:
— Рўзғоримнингдуридан айрилдим, унингқаерга бориши маълум эмас. Шу сирдан огоҳ эмаслигимдан ҳайронман ва гирёнман.
Аёлнинг бу сўзларидан гумгашта йўқолган фарзандининг бўии-ҳидини олгани сезиларди. Қизига қўшилиб, ўзи ҳам гум бўлган - йўқолгандай эди.
Мен (Аттор) бу Ҳайрат водийсидан бўй ололмадим, ҳасратим олдида қон ва ўлим ҳам менга хушбўй туюларди. Бу Ҳайрат водийсида дил тийра ва борадиган манзил ҳам норавшан эди.
Одам кўп йиғласа ақл-ҳушидан ҳам айрилади, лекин кибру ҳаво - пиндор эшиги ёпилади.
Бу жойда инсон бошидан ҳуши учади, ўзлигини (манманли-гини) ҳам йўқотади. Агар инсон бу водийда ҳақ йўлини топиб олса, борлиқ оламнинг асл маъносини ҳам топади.

Сўфий Ва Йўқолган Калид Ҳикояти
Бир сўфий йўлда бораётган эди, бир одам калидимни йўқотдим, уни ким топиб олди, деб гапираётганини эшитиб қолди. У одам айтар эдики, уйимнинг эшиги берк ва мен кўчада, тупроқустида қолдим. Агар эшигим доим ёпиқ қолса, мен ғам-ғуссада қоламан. Бу аҳволда касал бўлиб қолишдан қўрқаман. Эшигим шу майдонда, лекин у очилмайди.
Сўфий айтдики:
— Ҳар ҳолда сенинг манзилинг ва эшигинг бор экан. Эшик ёпиқ бўлса-да, сен шу ерда ўтираверсанг, бир кун у очилади. Сенинг ишинг осон экан, менинг ҳолим душвор, бу ҳаётда ҳайратли ишлардан дилу жоним куяди. Менга на оёғим, на бошим иш бераяпти. Ҳанузгача на калидим, на эшигим бор.
Кошки бу сўфий шошилмаса, сабр қилса, ёпиқ ёки очиқ эшикни ҳам топар эди. Баъзи одамларга хаёлдан бошқа насиба йўқ. Одамзод ўзи нима ҳолда эканлигини билмайди. Ҳар ким у қиламан, бу қиламан, деб гапиради-ю, ҳеч нарса қилмайди. Ёки аввал килган яхши ишларини ҳозир қилмайди. Ҳар киши Ҳайрат водийсини топса, у жойда ҳар нафасда юз жаҳон қайғу, ҳасратни топади.
Фойда топаман деган одам бу водийда ҳайрату саргашта-ликни топади. Бу ерда йўқолган нарсанинг пайидан тушиб изласангиз, уни сира тополмайсиз.
Мен бу йўқлик сирини билмайман, кошки бу сирни билсам, ҳайрон қолмас эдим. Бу водийда мардлар ҳаётдан шикоят қилмайдилар, балки борига шукр қиладилар. Ҳайрат водийсида гоҳ куфр иймон бўлиб қўринади, гоҳ иймон куфр бўлиб кўринади.

Шайх Насрободий Ҳикояти
Шайх Насрободий бир дардга йўлиқди. У қирқ марта ҳажни бажо қилган, барча мардлар ичида мард эди. Энди сочи оқарган, тани заифлашган вақтида ғалати қилиқ чиқарди. (Ҳинд жўгилари — ёгалари каби) яланғоч, фақат кичик иштонда, бўйнига зуннор боғлаб, кафтини очиб, гадо ҳолига тушди. Дили Аллоҳвандга тобе, жисмига ўт туташган эди.
Шайх не сирларни билишини даъво ва лоф қилиб, габрлар оташгоҳи атрофида айланиб, уни тавоф қилар эди.
Шайхни бу аҳволда кўриб (қайғурган) бир одам бундай деди:
— Эй, бузурги номдор (машҳур аллома), умр охирида бу не кору шармисорлик? Кўп марта ҳаж қилган, кўпларга раҳнамо, сарвар бўлган одам ҳосил йиғиш вақтида кофир бўлиб юрибсиз. Аҳли дил назарида бу ишингиз ақли хомлик ва бадномликдир.
Қайси шайх сиз каби бу йўлга кирибди, охиратдаги оташгоҳ нималигини унутдингизми? Шайх жавоб берди:
— Аҳволим оғир, кўнглимдаги оташ азобидан вужудим — жисмим хонаю деворлари йиқилган. Шу оташ туфайли мен ўз хирмонимни ҳам, нангу(уят, ҳаё) номимни ҳам унутганман. Ўзим
қилган ишларнинг қайси яхши, қайси хийла эканлигини билмай қолдим.
Жонимни қийнаган шу оташ туфайли бир замон номимни ҳам, шарму ҳаёни ҳам йўқотдим. Каъбадан ҳам безор бўлдим ва шу ҳолга гирифтор бўлдим. Аллоҳм, сенинг ҳайратли ишларинг кўп. Шу жой атрофида айланиб, сен берган ҳасратларингни унутмоқчиман...

Ёш Муриднинг Тушида Ўз Пирини Кўргани Ҳикояти
Дили офтобдай чарақловчи бир ёш мурид бир кечаси тушида ўз пирини кўрди ва унга бундай деди:
— Дунёда бўлаётган ишлардан ҳайратдаман ва дилим қон бўлиб ўтирибман. Сен айтган ўша жойда ишлар қандай экан? Сен сафарга кетганингдан сўнг фироқингда дил шамъини ёндирувчи кечалар узайди. Сен кетгач, бу ердаги ишларга ҳайратланиб, жону дилим ёнмоқда. Бу жойда сирли ишлар кўплигидан ҳайратдаман. Эй устоз, у ёкда ишларинг қандай, шу ҳақда гапириб бер!»
Пир айтди:
— Бу ерда ҳам (ғалати ишлардан) ҳайрон ва маст бўлиб қолдим. Қўлим, кафтим дандон тишга айланиб, мугуз бўлиб қолган. Биз бу ерда зиндон ва чоҳ қаъридамиз. Бу жойда биз сизлардан ҳам ҳайронроқдирмиз. Бу ердаги азоб-уқубатлар шу қадар ҳайратлики, мен чекаётган азоб-уқубатларнинг бир заррасини дунёдаги юздан зиёд тоғлар ҳам кўтаролмайди.


Қирқ Тўртинчи Мақола
Еттинчи Манзил. Фақр Ва Фано Водийсининг Баёнида
Ҳайрат водийсидан кейин Фақр ва фано водийсига етилади. Энди шу ҳақда сўз айтиш раводир.
Инсон худди шу водийга етганида хотири дунё ишларидан фаромуш, гунг, соқов, кар ва беҳуш бўлиб қолади.
У водийда юз минг сояни бир қуёш йўқ қилгандай, инсонга соя ташловчи феъл-атвор, иллатлар ҳам йўқолади. Бу борлиқденгизида фикр-ўйларинг мавжланади, денгизда нақшлар йўқолса, фақр ва фано денгизида бу нақшлар (яхши фазилатлар) доимий қолади. Фақр ва фано денгизида ҳар икки оламнинг нақши бор. Ҳар қанча гапирган билан бу дунё савдолари тугамайди.
Фақру фано оламида бундай савдолар йўқ бўлиб, дил таскин топиб, осуда, тинч бўлиб қолади. Чунки бу ерда йўқоладиган ҳеч нарса йўқ. Аксинча, аввал йўқолган нарсалар бу ерда яна берилади. Аввал кўринмаган сирли нарсалар бу ерда равшан кўринади. Бу ерга пухта, пишган, етук соликлар ва мардларнинг мардлари келадилар. Тулкилар, айёрлар, дард майдонидан кетиб қолганлар бу ерда йўқ.
Инсоннинг биринчи қадами хато бўлса, унинг кейинги қадамларидан ҳам фойда йўқ. Бу ерга келганларнинг барчаси хато қадам қўйишдан аввалроқ манманлигини йўқотиб, гум бўлганлардир. Булар аввалги, келган жойига қайтишни ўйлаб, чодирларини (уй-жойларини) ўгга ташлаб, икки оламни бир тупроқ деб билганлар. Булар (етишганлар) икки оламда турли сувратлар яксон бўлиб, бир сифатга келишини билганяар.
Баҳри кулл — олам денгизига бир палид нарса тушса у йўқолади, саховат, қўли очиқлик (базл) эса йўқолмай қолади. Агар покдил одам бу денгизга тушса, унинг вужуди йўқоладию, руҳи йўқолмайди. Бундай покдил инсон бу денгизда мавжланиб, завқланади, зеболанади. Покдил одамга дунёда бор бўлса ҳам, йўқ бўлса ҳам бари бир. Унинг ақлу хаёлида дунё ишлари бўлмайди.

МаъШуқ Тусий
Бир кеча маъшуқ Тусий бир муриди билан сирли суҳбат қуриб, деди:
— Ҳар доим ёниб ўртаниб юр. Агар ишқ оловида батамом ўртансанг, бир тола сочдай нозик, заиф бўласан. Сенинг шахсинг сочдай заифу зор бўлса, ўшанда у ёр зулфидан жой олади. Кимки унинг кўйида соч толасидай бўлса, шубҳасиз унинг сочида бир тола сочга айланади. Агар сен йўлни биладиган ва кўзи ўткир одам бўлсанг, сочнинг сочга уланганини кўра бил ва ҳайратлангин. Кимки ўртадан кўтарилса (қеца), демак у йўқолади (фоний бўлади), агар у фанодан ҳам фано бўлса (фанодан ўтиб кеца), демак бақо мақомига етади. Агар сенда остин-устун бўлган бундай кўнгил бўлса, сирот кўприги ва унинг остидаги ёндирувчи дўзах оловидан ўтиб ол. Олов ёғ ва чироқдан қарға қанотидай тутун чиқарса, ғам ема. Агар бул оловга ёғ тегса, (у ёниб) ёғли вужудни ҳам маҳв этиб, руҳга ўтиб кетади. Агарчи қуйдирувчи олов томонга йўл бошласа-да, аммо ўзлигини Қуръон қолипига айлантиради (яъни инсон вужуди Куръон маънолари учун муносиб жойга айланади). Агар сен ўшал Олий даргоҳга етишмоқчи бўлсанг, аввал ўзингни ўзлигингдан чиқар (озод қил), сўнгра адам — йўқлик сари йўлга кир. Йўкликдан тикилган тўнни кийиб ол, фано тўлдирилган косани симир. Нарсадан халослик хирқасини эгнингга ол, (абадийлик) либосини устингга ташла. Йўқлик оёғини йўқолиш узангисига қўй, йўқлик оламига ҳеч нарсасиз бўлиб от сур. Барҳам топиш камарини боғла, арзимасликлардан ўзингга белбоғ қил. Кўзларингни юм (йўқот) ва яна тез очгил, кейин кўзларингга йўқлик сурмасини қўй. Кам бўлгин (фақирлик қил) ва яна фақрга интил, бир нафас камликдан ор этма, бу кам бўлишда ғам чекма. Шу ҳолда осуда бўлиб йўл бос, токи камлик (йўқлик) оламига етгайсан. Агар сенда бу оламдан килдай асар қолса, демак, бу оламдан килча хабардор эмассан.
Агар сенда ўзликдан қилча асар қолса, ёмонлигинг етги денгизни тўлдиришга етади.

Парвоналар Ва Шамъ Ҳикояти
Бир кеча парвоналар йиғилишиб, шаъмни кўриш иштиё-қида баҳслашдилар, шаъмга етишмоқчи бўлдилар. Ҳаммалари маслаҳатлашиб, битта парвонани матлуб - шамъ ҳузурига юборишга аҳд қилдилар, токи у шамъ қанақалигини кўриб, қайтиб келиб бизга хабар берсин, дедилар. Шу мақсадда бир парвонани қаср томонга юбордилар, у узоқдан қасрга яқгапашиб, бино ичида шамъ нурларини кўрди ва қайтиб келиб, шамъ ҳақида ҳикоя қила бошлади, ўзи тушунганча шамъни таъриф-тавсиф этди. Парвоналар ичида бир зийрак доноси бор эди, у парвона ҳикоясидан қониқмади. Деди: «Сен шамъдан огоҳ эмассан». Бошқа парвона қаср томон учиб, эшикдан ичкарига кирди ва шамъга яқинлашиб, нурни ҳис этди, қанот қоқиб, шамъ нури-ла ўйнади, шамъ нурларига кўмилди -мағлуб бўлди. Кейин ҳамроҳлари ёнига қайтиб келиб, бир қадар сирларни баён этди - шамъ висолидан сўзлади.
Аммо зийрак парюна айтди:
— Эй азиз, айтганларинг унинг нишони эмас, сенинг гапларинг билан олдинги парвона айтган гаплар орасида фарқ йўқ.
Шунда шамъ ишқида масту беҳуд бошқа парвона йўлга тушди. У учиб бориб, рақс этиб, гир-гир айланиб, тўғри шамънинг устига ўтирди. Унинг қўл-оёғи, бадани олов билан бирлашиб кетди — ўзини йўқотди ва Унга қўшилиб бир рангга кирди. Олов уни бошдан-оёқ қамраб олиб ёндирди, бутун вужуди оловдай қизил рангга кирди.
Буни кўриб турган зийрак парвона деди:
— Мана бу парво-нанинг иши ҳақиқий ишдир. У Ҳаққа етди, энди у ўзидан хабардор эмас.
Токи жисму жонни унутмасанг, баридан кечмасанг, Жонондан хабар тополмайсан. Кимки қилча ўзидан нишона қолдирса, юз далил кўрсатмасин, у Улуғ Даргоҳдан огоҳ эмас, Жонон висолига маҳрам бўлолмайди. Барча борлиқдан кечсанг, бу Даргоҳга сиғасан.

Ухлаётган МаъШуқини Кўрган Ошиқ Ҳикояти
Бир ошиқ маъшуқасини соғиниб, ошуфталикдан беқарор бўлиб, уни кўришга борди. Бориб қараса, маъшуқаси тинчгина ухлаб ётган экан. Буни кўрган ошиқнинг оҳу фиғони чиқиб, кўнгли бузилиб, севгилисига гинахонлик қилиб, руқъа (хат) ёзиб, унинг ёстиғи остига қўйиб кетди.
Бир вақт маъшуқаси уйғониб, ошиқ қолдирган хатни кўрди ва ўқиб, дили қонга тўлди. Мактубда бундай сўзлар ёзилган эди:
— Ки, эй хомуш, агар кумуш сирғага харидор бўлсанг, уйғон (сенингтилло сўзингни эшитмоқчи эдим), мард зоҳид тунда ухлолмайди. Ҳақ таолога банда бўлсанг, тонг отгунича бандалик фарзини адо қил. Агар хаста бўлсанг (дардинг бўлса) ухламас эдинг. Ухлаб ётган маъшуқа ошиғини фақат тушида кўради. Мард инсон кундузини бод-паймо бўлиб, (елдай тез ўтказиб) кечаси тўлин ойдек нур сочади. Нур сочмайдиган ой асл ой эмас. Ошиқ кўзи ҳам ой кабидир. Агар бу янглиғ ой ишқдан лоф урса, ёлғондир.
Агар маъшуқа ошиғи билан сўзлашмаса, ўзи билан ўзи сўзлашадими? Агар бу сўзлардан жаҳлинг чиқса, ноаҳиллар каби (аразлаб), роҳатланиб ухлайвер.

Ошиқ Посбон Ҳикояти
Бир посбон — соқчи йигит бор эди, бир гўзалга ошиқу зор эди. Кечаю кундуз уйқусиз ва беқарор эди. Уйқусиз ошиқнинг ҳамдами бўлган дўсти унга ҳайрихохлик билан деди:
— Эй уйқусиз дўстим, кечаси бироз уҳла. Ошиқ посбон айтдики:
— Посбон кечасини ёр ишқи билан ўтказади. Соқчи иккидан бирини: ё уйқуни, ё ошиқликни танлаши керак. Баъзилар уйқуни ўзига лойиқ деб билади: Мард посбон эса ошиқликни танлайди. Соқчиликда ухлаб қолган қанча сарбозлар бошидан айрилди. Агар мен озгина ухлаб қолсам, эл-юрт (омма) нотинч ва заиф бўлиб қолади.
Ҳар кеча ишқ мени имтиҳон қилади. Ишқ посбонга ҳам посбонлик қилади. Гоҳ келиб, мени қамчилайди. Гоҳ юзимни ғам билан қора қилади. Агар уйқусиз ва ҳур ошиқ бир дам ухлаб қолса, ўша замон ишқ ундан узоқлашади. Бутун кеча халқ осойишини йўқотади, агар посбон ухлаб қолса, халқ оҳу фиғон қилади.
Ошиқ посбоннинг дўсти айтдики:
— Эй ишқ оташида куйган ва тобланган йигит, бутун кеча бир лаҳза кўзингда уйқу бўлмади.
Ошиқсоқчи деди:
— Посбон ухлаши яхши эмас. Ошиқнинг юзи кўз ёшидан бошқа сув билан ювилмайди. Агар соқчи уйқусиз бўлса, бошқа ошиқларнинг кўзи ёшли бўлмайди.
Аслида уйқу ташқаридан келмайди. Уйқу ичкаридан келса (кўнгил ухлаб қолса) сув ташқаридан келади. Ошикдик посбон билан дўстдир. У туфайли посбоннинг кўз ёши дарёдай бўлса, уйқу лашкари бу жойдан қочади.
Посбон ошиқликдан яхшилик топади, уйқусизликдан ҳаёт мағзини топади. Эй мард йигит, агар жўянда (бахт изловчи) бўлсанг, ўйлаб кўр, кўп сўзловчи (гўянда) бўлсанг, ухлаганинг яхши.
Эй ошиқ, дил кўчасида посбон бўл, дилингни турли ўғрилардан эҳтиёт қилиб, сақла. Агар дил уйига ўғри тушса, йўлингни йўқотиб қўясан. Дилинг гавҳарини ўғрилардан сақла.
Агар сен шундай сифатли посбон бўлсанг, дилинг маърифат чироғидан равшанлашади. Мард инсонлар ҳаётнинг қонли дарёсидан маърифат ёрдамида соғ-омон чиқади. Агар дардли инсонлар, уйқусизлар кўпайса, дил бедор, ҳушёр бўлади. Кам ухласанг, дилинг ишкда вафодор бўлади.
Агар кўп гапираверса, жавонмардлик дарёга чўкиб, йўқолади. Чўкканларнинг эса фарёди ҳам етиб келмайди.
Ошиқлар абадият йўлида бошловчилардир. Муҳаббатдан маст бўлганларнинг ҳаммаси уйқудадирлар. Ошиқ аёллар ҳам мардларнинг мардидир. Улар ишқ майидан етарлича ичганлар.
Ишқ завқини топганларнинг кўнгли равшан, улар ҳар икки оламнинг калитини топганлар. Ошиқ аёл мард эркак каби улуғ инсондир. Агар эркак ошиқ бўлса, у теран, чуқур дарёдир.

Аббоса Ва Унинг Ишқ Ҳақида Айтганлари
Аббоса бир ошиқ йигитга бу сўзларни айтди:
— Эй марди ишқ, агар сенда ишқдардидан бир зарра бўлса ҳам, шу дард сени тоблайди, чиниқтиради. Ишқда аёл билан эркак бир узвни ташкил этади. (Яъни, ҳар иккиси бир аъзодек). Агар ишқ дарди аёлда бўлса, у бу соҳада эркак билан тенгдир. Аёл сенинг одам фарзанди эканингни кўрмайдими, эркакларнинг мардини Марям туққанлигини эшитмайдими?
Агар зарур, керакли нарсаларни билмасанг, ишларингга ҳаргиз йўл очилмайди (кушода бўлмайди). Агар мулк (маърифат, фазилат) қўлингга кирса, унингҳосилига ҳам эга бўласан. Яхши ҳосил келса, дилинг бой бўлсин. Бу (маърифат) қандай мулкли-гини тушуниб ол ва бу давлатга шукр қил. Бу оламда зарра яхшилик топсанг дин, иймонингдан. топасан.


Абул-Ҳасан Нурийнинг Жавоби
Бир покдин ва софдил одам шайх Абул-Ҳасан Нурийдан:
— «Биз Ҳақ таоло висолига (жамолига) етишгунимизча қандай йўлларни босиб ўтамиз? - деб сўради.
Абул-Ҳасан Нурий бундай жавоб берди:
— Сен айтган манзил шунчалар узоқки, олдинда нор - оловли ва нурли манзил бор, булар ўртасида етти дарё учрайди. Ҳар бир дарёнинг оралиғи жуда узоқ, жуда ҳам узоқ. Ана ўша етти дарёдан ўтганимиздан сўнг қирғоғига етиб бўлмай-диган бир улуғ денгиз келади ва ундаги бир баҳайбат наҳанг бир дамда етти дарёнинг сувини ичиб қўяди.
Биз яшайдиган икки олам (дунё ва охират) ўша наҳангга ўхшашдир, у вақги келса ҳар икки оламдаги барча халқни бир нафасда ютиб юборади. Бу наҳангнинг боши ҳам, думи ҳам бизга кўринмайди. Мана шу икки оламни писанд қилмайдиган, боши ва охири қўринмайдиган наҳанг Истиғно денгизида сузади.


Қирқ Бешинчи Мақола
Қушларнинг Симурғни Излаш Йўлида Ҳориб, Ҳолсизлангани
Сўнгги юдийга етиш олдидан қушлар сарнигун ва жигархун бўлиб, ҳолдан тойдилар. Барчалари билдиларки, бу камонни тортиш жуда мушкуддир. Йўл бошида жуда кўп, сон-саноқсиз бўлган қушлардан бу манзилга етиб келгунларича, озгина ва мажолсиз бир гала қолди, булар ҳам йўлдаги ҳайратлардан беқарор бўлиб, танларида мажоли қолмади. Бу қушлар баландлик ва пастликлардан неча йиллаб йўл юрдилар. Узун умрларини шу танлаган йўлга сарфладилар. Бу йўлда улар шу қадар кўп талофатлар кўрдиларки, буни шарҳлаш осон эмас.
Сен ҳам, эй икки олам йўлчиси, босиб ўтган йўлларингга гоҳи-гоҳида қайрилиб қара, бу йўлнинг нақадар азоб-уқубатли эканлигини ўйла.
Бу ерга етиб келгунча қушлар қанчалар қон ютдилар. Охирул-амр, йўл охирига жуда катта сипоҳ-қўшин бўлган қушларнинг ҳар мингдан бирлари етиб келдилар.
Йўлда баъзилари дарёга ғарқбўлдилар. Баъзилари йўлини йўқотдилар. Баъзилари тоғ чўққиларига чиқолмай, пастда қолиб кетдилар. Баъзиларини газандалар чақиб ўлдирди. Баъзиларини офтоб урди. Жазирама иссиқдан баъзиларнинг қанот-қуйруқлари куйди. Баъзиларига йўлбарс ва шерлар ҳужум кидди. Баъзилар қўрқувдан ўлди. Баъзилари душманлар қўлига тушиб қолди. Баъзилари сувсиз чўлда ташналикдан хароб бўлди. Баъзилари дона - ризқ (ширин таом) орзусида тузоққа тушиб қолди. Яна баъзилари ҳуши оғиб, девона бўлиб қолди. Яна баъзилари йўл машаққатлари, азобларига чидол-май, узр-маъзур айтиб, қолиб кетдилар.
Қушларнингбаъзилари йўлдаги ажойиботларга, томошаларга ва кўнгилхушликларга қизиқиб қолиб кетдилар.
Оқибатда бир олам қушлардан жуда озчилиги (мингдан бири) бу манзилга етиб келдилар. Xуллас, бу ергача етиб келган ўттиз қуш (Симурғ) қанот-қуйруғи тўзғиган, дили шикаста, тани мажруҳ бўлиб қолган эди. Ана шу ўттиз қуш кўзи олдида акл-идрок ва маърифатда аъло, васфи ва сифат-лари бениҳоя бўлган, чеҳраси офтобдай нур сочиб турган бир улуғ зот пайдо бўлди.
Бу зот истиғно нури билан шу қадар ёруғ нур сочар эдики, у минг офтоб нурига тенг эди. Бу нурлар юз жаҳонни куйдир-гудек эди. Қушлар бу зотнинг нурли жамолидан ҳайратга тушдилар ва тиз чўкиб, бошларини эгдилар. Улар ул зотга арзи-ҳолларини изҳор қилдилар:
— Эй офтоб талъат, улуғ зот, дариғоки, биз йўл бошида жуда кўп эдик. Йўл машаққатлари, азоб-уқубатлардан ҳолсизланиб, хароб ҳолга тушдик. Бу манзилда (сенинг назарингда) юз жаҳон бир тупроқ заррасича экан, биз бу даргоҳда барчамиз бедил, чала сўйилган қушлардек, на тирик, на ўлик бўлиб, бор-йўкдигимиз ҳам номаълум бўлиб қолди.
Олий даргоҳдаги офтоб жамол, улуғ зотнинг иззатли хизматчиси (човуши)1 қушларга қараб бундай деди:
— Эй сиз, Ҳайрат водийсидан бу ергача аранг етиб келган, болу парингиз ва жону танингиз куйган афтодаҳол қушлар, сизлар қайси шаҳардан, қайси ўлкадан ва қайси денгизлардан ўтиб келдингиз, сизларнинг номингиз нима, нечун оромингиз йўқолди?
Бечораҳол қушлар бундай жавоб бердилар:
— Биз бедил ва беқарор, сарсон-саргашта, раҳм-шафқатга муҳтож қушлар Симурғ исмли олижаноб қушни бизга подшоҳ бўлсин, деб сўрашга келганмиз. Биз аввал жуда кўпчилик эдик, одил подшоҳни топиш умидида узоқ ва машаққатли йўлларни босиб ўтдик.
— Подшоҳимиз бизга лутф-марҳамат кўргизиб, шояд тилагимизга рози бўлса, биз ўзимизни бахтли ҳисоблар эдик. Шу пайт олий зотнинг фариштаси қушларга қараб, бундай деди:
— Ки, эй бечора, саргашталар, қийналган, қон ва тупроққа беланган оғушталар, айтишингизча, юз минглаб сипоҳдан кичик бир тўда бу ергача етиб келибсизлар. Гўё сон-саноқсиз чумолилар ўзига подшоҳ излаб, елиб-югургандай бўлибди. Лекин афсуски, сиз излаётган подшоҳ бу ерда эмас.
Бу сўзларни эшитиб, ўттиз қуш хафа бўлиб, умидсизликка тушдилар, гўё абадий уйқуга кетган мурда ҳолига тушдилар. Барчалари олий зотдан илтимос қилдиларки:
— Энди бизнинг қайтиш йўлларимизда ҳам омон қолишимиз учун бир ҳаворий-раҳнамо, йўлбошчи топиб беринг. Чунки бизнинг орамизда бундай йўлбошчи йўқ, — дедилар.

Мажнун Бошқаларнинг Мақтовидан Лайлининг Дашномини Яхши Кўргани Ҳикояти
Мажнун айтар эди: кўпчилик мени мақтаб, офарин айтадилар. Лекин мен ҳеч кимдан мақтов эшитишни хоҳламайман. Менга бошқаларнинг мақтовидан кўра Лайлининг койиши, дашном бериши ёқади.
Бошқаларнинг юз мақтовидан Лайлининг бир дашноми хуш ёқади, унинг бир гинахонлиги мен учун икки олам мулкидан ҳам аълодир. Сенга мақсудимни айцам, эй азиз, бошқалар мени иззат-икром қилиб, сийлашидан кўра, Лайли мени хор қилганини яхши кўраман. Чунки иззатпарастликни (мақтовни, бошқалар ҳурмат қилишини) яхши кўриш бир барқ, яшин-чақинга ўхшайди, у барча одамларнинг дилидаги камтаринлик илдизини қуритади.
Иззатпарастлик жонимизни юз бора куйдиради. Шундай экан, инсон гоҳ иззат кўрса, гоҳ хорлик кўрса, бунга қайғуришдан фойда йўқ.
Иззат топмай жони қуйган бир гуруҳ одамлар айтдиларки: «Бизнинг жонимизга ўт туташган, лекин (ажабки), парвона оташдан нафратланмайди, аксинча, у шамъ оташидан ҳузур топади. Ёр васлига етишмасак, биз куйиб-ёнамиз. Биз ишқ даргоҳига етишмасак ҳам, бу йўдда етишганларнинг оёғи теккан тупроқни ўпиб тавоф қилсак арзийди.

Паррандаларнинг Парвона Билан Баҳс-Мунозараси
Ҳаёт рўзгоридаги жумла паррандалар парвона қиссасидан хабар топдилар. Паррандалар айтдиларки, шамъ висолини орзу қилиш, бу йўлда ўзни қийнаш жаҳолатдандир.
Паррандаларнинг бу сўзлари парюнани масту хароб қидди ва у паррандаларга бундай жавоб қилди:
— Мен шамъ ишқида мудом бедилман, агар унинг васлига ецам тамом бўлишимни биламан. Ишқ барчани мард қилади, ишқ бошдан-оёқ дард-ҳасрат дарёсига ғарқ қилади. Гарчи истиғно (ҳеч кимдан ҳеч нарса тиламаслик, орият, андозадан ташқари, мақтовли бўлса ҳам, Xожиб (юзини яширган) лутфи-карами бизнинг юзимизни ёруғ қилади. Ишққа ҳар лаҳза Аллоҳ жамолидан юз парда очилади.
Агар жаҳонни ҳижобсиз, пардасиз кўрсак, ҳолимиз бахтга пайваста бўлиб, нур устига нур ёғилади. Ёр жамолига якинлик-ка-қурбатга етишганлар у даргоҳнинг ҳайбати ва иззатидан нишона қўрадилар.
Ўша жойда ҳаммаларининг олдига (қисматлари ҳақида) руқъа-хат, ёзув қўйилади:
— Бу хатни барчангиз охириғача ўқинглар, — деган фармонни эшитадилар. Бу ёзувда барчаларининг ҳаёги, босиб ўтган йўли баён қилинган бўлади. Уларнинг ҳоли чеккан машаққатларидан маълум бўлади.

Юсуфнинг Оғалари Мисрга Боргани Ҳақида
Юсуфнинг ҳуснига рашк қилиб, юлдузлар ҳам исириқдай куяр эдилар, шундай йигитни оғалари арзимас танга, чақага сотиб юбордилар, Миср азизи Юсуфни савдогарлардан қиммат баҳога сотиб олди ва арзон сўрадилар, деб севинди.
Савдогарлар Юсуфни оғаларидан сотиб олганларида улардан шу ҳақда тилхат олган эдилар. Бу хатга ўн оғаси имзо чеккан эди. Савдогарлар кейинчалик зарур бўлса Юсуф-нинг оғаларини гувоҳликка чақиришлари мумкин эди.
Миср азизи Юсуфни сотиб олганида ўша тилхатни ҳам олган ва бу пурқадр қимматбаҳо ҳужжат Юсуфнинг қўлига тушган эди.
Йиллар ўтиб, Юсуф подшоҳ бўлиб қолди. Бир вақт — Канъонда қаттиқ қаҳатчилик бўлганида, Юсуфнинг оғалари дон, ғалла, нон излаб, Мисрга келдилар.
Юсуф оғалари келганини билиб, уларни ўз ҳузурига чақирди. Оғалари келдилар, лекин Миср подшоҳи Юсуф эканлигини билмас эдилар. Унинг юзини кўрганда ҳам танимадилар.
Оғалари шоҳ ҳузурига дон, ғалла олар эканмиз деб, севиниб келцилар. Юсуф оғаларини иззат-икром билан кутиб олди (меҳмон қилди). Оғалари қаҳатчиликдан жон асраш учун чора излаб келганларини айтдилар.(Юсуф уларни меҳмон қилди.) Сўнг уларга:
— Эй инсонлар, менинг қўлимда ибронийча ёзилган бир хат бор, бутун дунёдан келганлар бу хатни ўқий олмадилар. Эҳтимол, сизларга бу хат таниш чиқар. Агар шу хатни ўқиёлсангиз, сизга дон ҳам, нон ҳам берилади,— деди.
Оғалари бу сўзларга хурсанд бўлиб:
— Эй шаҳриёр, бизга тезроқу хатни қўрсатинг, — дедилар. Юсуф оғаларига ўзлари ёзган тилхатни берди.
Улар хатга кўзи тушгач, ўз қиссаларини ўқиб, хижолатга тушиб, кўнгиллари бузилиб, адои тамом бўлдилар.
Бу хатдан оғаларнинг вужудлари ларзага келди. Улар не ҳодиса юз берганини тушунмай, оғир аҳволга тушиб, кўз олдилари қоронғилашди.
Барчалари афсусланиб, ғам-қайғуга ботдилар. Улар энди чоҳдаги Юсуф ҳолига тушдилар.
Юсуф улардан
— Нечун, бу хатни ўқиб, хомуш бўлиб қолдингиз, хатни кўриб, гўё беҳуш бўлиб қолдингиз?—деб сўради.
Оғалари унга:
— Эй подшоҳ, бу хатни ўқитгандан кўра, бизни калтаклаб, гарданимизга урганинг яхшироқ эди!— дедилар.

Кампир Ва Ибн Сино Ҳикояти
Бир кампир Абу Али ибн Сино олдига бориб, унга қимматли совға бериб, буни мендан туҳфа сифатида қабул қил, деди. Ибн Сино туҳфани олмай, мен Аллоҳдан ўзгадан ҳеч нарса олмасликка аҳд қилганман, деди. Кампир дарҳол жавоб бериб, деди:
— Эй Абу Али, аҳвал (кўзига нарсалар иккита бўлиб кўринадиган одам) кишилардай бирни икки кўриш одати сенда қачон пайдо бўлди? Агар сен дарвеш кўзи билан қарасанг, бу ерда ғайр (Ҳақдан ўзга) йўқ, зотан билсанг, Каъба билан дайр (насронийлар ибодатхонаси) орасида фарқ -зиддият йўқ. Сен бу йўлда қатий аҳд қилиб, ишқ оловида тобланиб, эриб ҳал бўлган мардлардан эмассан, шу боис аҳваллардай кўзингга ғайр кўринаверади.
Аслида солик мард дил чегараси ҳаддига еца, Ҳақ йўлидан юриб, шу манзилга етиб келса, Ҳақдан ошкора сўз эшитади ва вужуди ҳам шу манзилда мустаҳкам туриб қолади. Шунда дарвеш бир лаҳза бўлса-да Ҳақдан ўзгани қўрмайди ва жаҳонда ундан ўзгани танимайди-билмайди. Шунда дарвеш ҳам Унда, ҳам Ундан, ҳам У билан бирга бўлади. Ва ҳам айни вақтда бу уч ҳоддан ташқарида бўла олади. Кимки Ваҳдат дарёсида йўқолмаса, у ҳар қанча одам шаклида бўлса-да, аммо комилликка эришган шахс бўлолмайди.
Ҳунарманд, комилми ёхуд нуқсону айбли кишиларданми, кимки бўлса, ғайб олами қўйнида унинг қуёши бор. Бир кун келиб ул қуёш, ўша одамни ўзи билан қўшиб олади. Кимки ўз қуёшига етишса, аниқ билгилки, у ёмон-яхшидан қутулади. Токи сен бордирсан, яхши-ёмон бу ерда сен билан биргадир, сен Ҳаққа йўқолсанг, яхши-ёмон савдоси ҳам йўқолади.
Аммо агар сен ўз вужудингда тураверсанг, бу узун йўлда яхши-ёмонни кўраверасан. Нарса-моддалар билан кўринадиган бўлсанг, ўз вужудингга гирифтор бўлиб тураверасан. Кошки энди худди аввалгидай (жаннатда яратилган Одам Атодай) пок бўлсанг, яъни борлиқдан қутулган бўлсанг. Ёмон сифатлардан буткул пок бўл. Шундан кейин кафтдаги ел ва тупроқдай бўл (Яъни енгил ва покиза бўлгин, чунки инсон асли тупроқдан яратилган ва руҳ — ел билан тирилган). Жисмингда қанчалик нажас-палидликлар, нопокликлар борлигини қаердан биласан? Илон ва чаёнлар жисминг пардаси ичра сен билан биргадирлар, улар ухлаганлар, жим турибдилар. Агар сен уларга қилча ижозат берсанг, ҳар бири юз аждарҳо-дай бош кўтаради. Ҳар бири учун илон тўла бир жаданнам бор, токи сен бу жаҳаннамни бўшатмасанг, нафс илонининг иши давом этаверади. Агар сен булардан покпаниб чиқсанг, тупроққа тоза тупроқдай қўшиласан. Аммо тупроқ остидаги илон-чаёнлар қиёмат кунигача сени чақиб турадилар.
Эй Аттор, бу мажозий сўзлардан тавҳидга ва сирлар оламига етиб кел. Агар солик мард бу манзил-мартабага еца, манзил ва солик бирлашиб йўлдан кўтариладилар, чунки улар энди Унинг соясида йўқоладилар, энди У пайдо бўлади. Солик энди соқов бўлиб қолади, чунки У гапиради. Жузв (қисм) юриб Кулл (бутун)га қўшилиб, бутун бўлди, аксинча Кулл жузвга айланмади. Бу шундай бир шакл — суратки, унинг на аъзолари бор, на жони, уни сифатлаб — таърифлаш мушкул. Тўрт унсур тўрт унсурликдан чиқади, юз минг оламу зарралар ҳаракатга келиб, қўшилиб уйғунлашиб кетади. Бу ажойиботлар сиррининг мактабида юз минг ақл ожизу ночордир. Ақл бу ерда эшикда мунғайиб қолади, у гўё онадан кўру кар туғилган гўдакдай бўлиб қолади. Кимки бу сирдан бир зарра англаган — топган бўлса, у икки олам мулкидан юз ўгиради. Бундай одам дунёда бир соч толасидай бўлса-да, агар у Ҳаққа эришса, қадр топади. Агар у Кулл бўлмаса-да, аммо эътиборлидир, вужуд бўладими ёки вужуди йўқоладими -бу ўша одамдир — комил шахсдир.

Шаҳзодага Ошиқ Бўлган Дарвеш Ҳикояти
Бир подшоҳнинг ой юзли, хуршидваш, Юсуф каби зебо ўғлони бор эди. Ҳеч бир инсон зотида бундай нодир ҳусну жамол, иззату ҳашамат йўқеди. Барча фуқароларга у севимли, дилбанд эди. Аллоҳванд берган бу ҳусну жамолга барча эл ошиқу банди эди.
Шаҳзода отланиб, офтобдай товланиб, кўчага чиқса, шаҳар айланса, кечаси осмонга ой чиқиб, ҳамма ёқни ёрит-гандек эди. Унинг ҳусну жамолини ҳар қанча таъриф қилган билан унинг бир соч толасини васф қилганча бўлмас эди. Агар тимқора сочи ороланса оламни қоронғилик босиб, юз минг дил чоҳга қулагандек, Тароз шамъига бошини урган парвоналардек куяр эдилар. Агар шоир бу Юсуфжамолнинг ҳуснини эллик йил васф эца ҳам шарҳлашга ожиз эди. Шаҳзода наргис кўзларини бир лаҳза юмса, жумла олам бетоқатликдан ёниб, ўртанар эди. Агаг^шакардай ширин бир ханда, табассум қилса, баҳор келиб, юз минг гул очилгандай бўларди. Оғзи шундай кичик, билинмас эдики, йўқ деб ўйлаш мумкин эди. Агар шаҳзода эл орасида юзидан пардани кўтарса, унинг ҳар мўйи юз одамнинг бағрини қон қиларди. Бу ўғлон фитнаи жону жаҳон эди.
Мен уни қанча васф эцам, камлик қилади. Васфимга нисбатан бу шаҳзода-нинг фазилатлари кўпдир.
Агар ўғлон отланиб, қаср ташқарисига чиқса минг дилга рахна солар, унинг йўлини ҳар лаҳза минглаб ошиқлари зор-интизор пойлар эдилар.
Бир ҳушини йўқотган, ўзидан бехабар дарвеш, гадо бор эди. У шаҳзодага ошиқ бўлиб, бошидан ҳуши учган, кўзи маъшуқидан бошқани кўрмас эди. Гадо маъшуқ ишқидан орқа ва олдиндагини кўрмас,ъжонидан ҳам қўлини ювган (воз кечган) эди. Ишқ ғамининг тухми-уруғи униб, ўсиб, гуллаб-яшнаб, жони ва дилини босиб қолган эди.
Дарвеш гадо кечаю кундуз шаҳзоданинг йўлига кўз тикиб ўтирарди. Кўзига жумлаи жаҳон халқи кўринмас, дийдаи гирён (йиғлар) ва ўз ғамидан ҳеч кимга сўз айтмас эди. Тани ишқ оташида ёнар, на таом ер, на ухлар эди. Дунёда ҳеч инсон бундай дарду ғамга учрамаганди.
Дарвеш кеча ва кундуз кўзларидан гоҳ заррин, гоҳ кумуш нуқрадай ёш тўкиб, ёр йўлида мунтазир ўтирар, кўнгли яримта эди.
Дарвеш гоҳ-гоҳида шаҳзодани узоқдан кўриб қолар, ана шунда сабру тоқати йўқолар эди. Ул ой юзли узоқда пайдо бўлса, бозору майдон ғавгога тўлар эди. Жаҳонда юз бора жанжал-тўполон (рустахез) бўлиб, кўпчилик халқ бу ердан қочар эди.
Сипоҳи-лашкари шаҳзода яқин келишига бир фарсанг1 қолганида бонг уриб, халқни хабардор қиларди. Бонг товушини эшитган гадо шу заҳоти тиз чўкиб, бошини ерга қўяр эди. (Шаҳзода бошига оёғини қўйишини орзу қиларди.)
Дарвеш шаҳзодани кўрмай қолса, ғашликдан қон йиғлар, вужудидан ҳуши ташқарига учиб кетарди. Унинг вужуди юз минг кўзга айланиб, маъшуқини кўришга зорланиб турарди. Унинг кўзлари абри навбаҳор (илк баҳор булутидай) ёш тўкар, кўз ёшлари гўё Нилга айлангудай эди. Гоҳ мажолсиз оҳ чекар, гоҳ вужуди ёнгандан кўз ёши қуриб қолар эди. Ярим сўйилгандай, ярим ўлик, ярим жон эди.
Дарвеш ўлар ҳолатга етганида шаҳзода келиб қолар ва у маъшуқи ортидан соядай эргашар, қуёш атрофида ер айланаётгандай эди.
Бир куни шаҳзода отланиб, сипоҳи билан келиб қолди. Дарвеш гадо уни кўриб, бир наъра тортди ва ҳушидан кетди. Ҳушига келганида бор вужуди ёнар эди. Неча бор жони ўртаниб, ҳушидан кетиб, ҳушига келиб турди. Жоним ёнмоқда, сабру токатим қолмади, дер эди. Саргашта мард шу сўзларни айтиб, дарди кучли эканидан бошини тошларга урар эди. Шаҳзода яна бир бора келганида дарвеш гадо уни кўриб, яна ҳушидан кетди. Ҳушига келганида кўзидан қонли ёшлари оқар эди. Шаҳзоданинг човуши (навкар, беги) гадонинг бу ҳолидан огоҳ бўлди ва подшоҳ ҳузурига бориб, қонли воқеани айтиб берди:
— Эй шаҳриёр, бир дарвеш ринд шаҳзода ишқида беқарор бўлибди.
Бу хабардан подшоҳ ғазабланиб, жаҳл устида деди:
— Тез боринглар, ўша нобакорни оёқ-қўлини боғлаб, боши эгик ҳолда келтиринглар!
Подшоҳхайли (беклари) шу замон отландилар ва гадонинг атрофини ҳалқа қилиб, қуршаб олдилар ва оёқ-қўлини кишанлаб, осиб ўлдириш учун дор остига келтирдилар. Кишан-лардан бадани қонаб кетган эди. Xалойиқдарвешнингдарду қайғусидан огоҳ эмас эди, шу туфайли бу ерда унга бирорта шафоатхоҳ ҳам йўқ эди.
Подшоҳнинг бир вазири бор эди, у ҳам дарвешнинг оҳу ҳасратидан хабарсиз эди. Шу вазирдан дарвеш ўлим олдидан дор остида бир марта ибодат қилиб, саждага бош қўйишга муҳлат беришини сўради. Ғазабнок вазир майли деб рухсат берди.
Дарвеш ўз юзини тупроқ юзига қўйиб, ибодат бошлар экан, сажда қилгани ҳолда Ҳақ таолога муножот қилди:
— Эй илоҳим, бу бегуноҳ бандангни подшоҳим ўлимга ҳукм қилди. Сендан тилагим шуки, ўлмасимдан аввал бир марта шаҳзоданинг гўзал жамолини кўрсам, шундан сўнг юз минг жоним бўлса ҳам беришга розиман. Подшоҳим сенсан, эй илоҳим, бандаларинг ҳожатини бергувчи (ҳожатхоҳ) ўзингсан, ошиқ ҳам ўзинг, ишқ учун жон олгувчи ҳам ўзинг. Сенинг бандангман, агар ошиқлигим кофирлик бўлса, майли менга жазо бера қол. Сен юз минглаб ҳожатмандларнинг ҳожатини раво киласан, шулар қатори мен бандангнинг ҳожатини ҳам раво қил, мақсудимга еткиз.
Ишқ йўлида зулм кўрган (мазлум) дарвеш шу тариқа Аллоҳи таолодан ҳожатини тилади ва кўз олди қоронғилашди.
Шу ерда пинҳон - яшириниб турган вазир бу сўзларни эшитиб, гадонинг дилидаги дардини тушунди ва фақирга ҳамдард бўлди. Подшоҳ қошига борди ва йиғлаб туриб, гадонинг Ҳақ таолога қилган муножотини унга айтиб берди. Сажда ҳолатида дарвеш ҳожатини сўраганини айтди.
Подшоҳ афтодадил бечора дарвешнинг дардини тушунди, бу ҳол унга хуш келди ва гуноҳкорни афв этди. Шаҳзодани холи жойга чақириб, дарвешнинг дарду ҳолини тушунтирди: «Дарвеш сенинг оёғингга бош қўйишни орзу қилар экан, сен ҳозироқ дор остига бор ва гадонинг кўнглини ол, саргашта беморнинг дардига даво қил, яхши сўзлар айтиб, уни мустаманд қил, сен бедилга у дил берибди, қаҳрингни тотган одамга лутф қил, заҳрингни тотган одамга роҳат бағишла (дўстлик қил). Дилинг рахшини (тулпорини) гулшан томон бур, сўнг ҳузуримга қайтиб кел.
Юсуфжамол шаҳзода отасининг фармонига итоат қилиб, дарвеш гадонинг олдига, дор остига бориб, унинг ёнига ўтириб, уни висолидан баҳраманд қилди. Бу оташин хуршид юзли йигит, бу ичи гавҳарларга тўлиқ дарё бир қатра суви билан ўликни тирилтиришга, беморнинг бошини ўз тиззасига олиб, юпатишга чоғланди.
Шаҳзода дор остига борганида қиёмат қўзғалгандек бўлди. У дарвеш гадони ҳалокат ёқасида кўрди, сарнигун-егик боши тупроқюзида эди. Унинг қонли кўз ёшларидан гўё тупроқда гуллар очилгандай эди. Оламдаги барча қайғу- ҳасратларнинг ҳосили гўё шу ерда эди. Дарвешнинг бу аҳволини кўрган шаҳзода ҳам ўзини йўқотди, қонли тупроқ устига йиқилди. Унинг кўз ёшлари қонли тупроқни ҳўл қилди.
Шаҳзода сипоҳ кўзи олдида йиғлашдан уялиб, яширин йиғлаб, оҳ тортмоқчи эди. Лекин шу вақт беихтиёр кўзидан ёши равон бўлиб, юз минг дардининг даласи ҳосил берди.
Ҳар ким ишқига содиқ бўлса охири маъшуқи унинг бошига келади. Эй инсон (Ф. Аттор), агар сенга ишқда содиқлик насиб эца, маъшуқинг сенинг ҳам қошингга келади. Охири хуршидсиймо шаҳзода гадонинг бошини тиззасига олиб, лутф кўргизиб, хуш келувчи, ёқимли сўзлар айтди. Гадо шаҳзоданинг овозини эшитиб, унинг юзига узоқбоқди. Ишқда барча йўлларнинг тупроғи бир бўлди-ю, шаҳзоданинг юзини кўриш бир бўлди.
Ёниб турган ўтни дарё сувига ташласалар, дарё учун бунинг таъсири кам бўлади. Шу тобда дарвеш оташ бўлди-ю, дарёга (шаҳзодага) яқин келиб, унга деди:
— Эй шаҳриёр, жоним оғзимга келди, мен сенинг қўлингда ўлишни орзу қилган эдим, мақсудимга етдим.
Шу сўзларини айтиб, дарвеш жон таслим қилди, гўё у бу оламга сира келмагандек эди. Бир наъра тартиб, хурсандлик билан маъшуқига жон бахшида қилди.
Дилбарнинг висолига етган одам унга жонини бериш нелигини билади. Ҳақ висолига етишган одам мутлоқ фоний бўлиб, ўзлигини йўқотади.
Соликлар дарди ишқ дарёсига шўнғиб, фано бўлиш — йўқолиш нималигини яхши биладилар. Эй сен, вужудинг йўқлик билан (жонсиз лой билан) бирга бино бўлган, лаззат-роҳатинг алам-ғам билан аралаш қилиб қорилган, зеру забар бўлиб, йўқолиш муддати келгунича ўз вужудинг — руҳингдан хабар топ. Кутилмаган барқ — яшин чақинидан ўлсанг қўлинг очиқ кетади.
Фано бўлгунингча кўзингдан абадий оламни тўсиб турган пардани олиб ташла. Йўқ бўлувчига ипакли кийимлар не ҳожат? Агар сен бу кимёни (фонийликни) қўлга киритишни истасанг бир нафас борий таолонинг назарига тушишга интил. Манман-лик фикрини хаёлингдан чиқар. Аввало ақл-ҳушли, андишали бўл. Охирги дамларингда дарвешдай бўл, камоли завққан беҳушдай бўл.
Менда менлик ҳам, ғайрилик ҳам қолмасин. Ақлу ҳушим камлигидан шарр ва хайрни — яхшилик ва ёмонликни ажратолмайман. Бир бора ўзимдан воз кечолсам эди, бунинг учун бечораликдан бошқа чора йўқ.
Фақру фано офтоби менга нур сочса эди, ҳар икки олам мен учун барибир бўлиб қоларди. Йўқлик офтобининг шуъласини кўролсам, сувга қўшилган сувдай бўлолсам эди. Баъзан излаганимни топаман, баъзан топганимни йўқотаман. Маҳв бўлай, гум бўлай, ҳеч ҳам бор бўлиб қолмай. Соя бўлай, заррача бу дунёга печакдай ўралашиб қолмай.
Қатра, томчи каби сирлар баҳри-денгизида йўқ бўлиб кетай. Бу замонда ҳақиқат оламидан бирор қатра топмадим.
Ҳар кимсанинг ўлиши ҳали фано эмас, бу олам ташвиш-ларидан қутулсам менга шу бас. Кимлардир бу оламда ойдан ойга (йилдан йилга) ўтиб яшашни истайди, бу оламдан йўқо-лишни ҳеч ким истамайди. Жумла одамларга беҳушлик керак, ҳуши жойида бўлса улар (мол-дунёни) кам ва кўп деб, талашиб юрадилар.

Сўфийнинг Мушт Егани Ҳикояти
Бир сўфий бемақсад йўл юриб борарди. Бир тошбағир одам унинг орқасидан бориб бир мушт урди. Сўфий кўнглида алам билан бошини пастга эгди ва ҳалиги одамни «Сени Аллоҳ урсин» деб қарғади. Сўфийга жабр этган одамнинг ўлганига ўттиз йил ўтган бўлса ҳам, аммо сўфий ҳамон уни қарғарди. Бир дарвеш сўфийга қараб деди:
— Эй сўфийлик даъвосини қиладиган одам, сени урган киши аллақачон ўлиб кетган, у сени эшитолмайди, гапиролмайди ҳам. Ўни қарғашдан уялмайсанми, сен токи бунақа ўзинг ҳақингда дам урар экансан, Аллоҳга ҳамдам бўлолмайсан. Бир соч толасидай ўзлигингдан намуна қолса ҳам Унга маҳрам бўлол-майсан. Бир тола сочдай орада (вужудинг) қоладиган бўлса, юз оламча масофа миқдорида Ундан узоқсан. Кимки ўзидан бехабар бўлса ва ўзлигидан асари қолмаса, жамоат орасида бўлса ҳам, у Ҳақдан хабардордир. Агар сен бу манзилга етмоқчи бўлсанг, бир соч толасидай сендан асар қолса ҳам, бу ерга етишинг мушкул. Бор-будингни оловга ташлаб ёндир, кўйлак-иштонингни ҳам ёндир. Ҳеч нарсанг қолмагач, яланғоч бўлиб ўзингни ўтга ташла. Ҳеч нарсам қолмаса, кафанлигим нима бўлади, деб қайғурма. Ҳамма нарсанг, вужудинг куйиб кул бўлгач, сен халос бўласан, мусаффо руҳдай енгил хилқатга айланасан. Эй йўл кишиси, агар Исо этагига илинган игнадай сенда мол қолса хам билгилки, йўлингда юз йўлтўсар қолади. Агар киши Исо каби юкини кўчага олиб чиққанда ҳам, игна унинг йўлини тўсиши мумкин. Ул даргоҳга йўл олганда, бу дунё вужуд пардаси бўлар экан, демак мол-мулк, от-улов, мартаба — мансаб бунда кераксиздир. Неки қўлингда бор бирин-кетин баҳридан ўт, кейин ўзинг билан ўзинг хилватда ўтириб суҳбат қур ва Аллоҳ ёдида бўл. Ўзингдан қутулиб, ички оламинг — хотиринг жамъ бўлгач, сен яхши-ёмон тушунчаларидан қутуласан (ташқари чиқасан). Яхши-ёмон тушунчасидан қутулсанг, ошиқ бўласан, демак, ишқ фаносига лойиқ бўласан.

Китоб Сифати Ҳақида
Эй Аттор, оламга ҳар дамда юз минг сирлар мушку анбар ҳидини таратдинг. Жаҳон уфқлари сендан атрга тўлди, хушбўй бўдди, жаҳон ошиқлари сенинг шеъринг туфайли ғулғула ва ҳаяжондадирлар. Гоҳида мутлақ ишққан дам урдинг, гоҳида ошиқлар навосининг пардасини чертдинг. Сенинг шеъринг ошиқларга бойлик — қувват бўлди, уларга ҳамишалих зийнат берди. «Мантиқут-тайр» ёхуд «Мақомоти Туюр» асари охирита етди, сен учун Куёшдан нур олиб вояга етган фарзанддай бўлди. Бу асар хайронлик йўлининт мақомотидир ёки саргардонлик деюнидир.
Эй ўқувчим, дардли дил билан бу девонга кир (китобни варақла), жондан кечиб бу айвонга қадам қўй. Жон кўринмай қолган ана шундай майдонда, балки майдон ҳам кўринмай қолган (вақтда), агар дард билан унга кирмасанг, унда бир гард-ғубор ҳам сенга юз кўрсатмайди. Кўнглингда агар дард қўзголиб, мақсад сари интилсанг, агар қадам ташламоқчи бўлсанг — мақсад сари қадам қўй. Ноумидлик — бахцизлик озиқанг бўлмай туриб, ҳайрон қалбинг қайта тирилармиди? Сен дард ҳосил қил, чунки дармону давойинг шу дарддир. Икки оламда жоннинг дориси ҳам шу дардцир. Эй йўловчи, менинг китобимга шоирлик ва кибру ҳаво билан боқма. Дафтаримга ишқ дарди юзасидан қара, шунда юздан бир дардимга ишончинг ортар балки. Бу йўлга кирганларга дард юзасидан боққан кишигина бизни тушунади, ҳамдард бўлади, ишқдавлатига эришади.
Зоҳидлик ва соддаликдан воз кеч, бошига иш тушган одамда дард бўлсин, дард унга чин йўлни кўрсатади. Кимдаким ишқ дарди бўлса, у дармон истайди. Чунки дармон истаган кишида жон қолмайди. Мард солик ташна, оч ва уйқусиз бўлади, шундай ташна бўладики, ўзини гўё ҳеч қачон сувга етолмагандай сезади, чунки у Ҳақ дийдори ташнасидир.
Кимки бу сўзларни англамаса, демак, дард бергувчини англамабди, ошиқликдан ҳам қилчалик хабардор эмас. Кимки буни ўқиса, тариқатга бўйинсунади, Ҳақ йўлига кўнгил қўйиб, ишини шунга қуради. Буни англаб топган одам бахтиёрдир.
Сурат аҳли менинг сўзимга шайдо, аммо маъно аҳли менинг сирларимнинг эгасидирлар. Бу китоб айёмнинг зийнати безагидир, хослар ҳам, авом ҳам ундан насиба олади. Агар кўнгли муздай қотган одам ҳам бу китоб билан танишса, олов бўлиб, пардани ёриб чиқади. Менинг назмим шундай бир ажиб хосиятга эгаки, у ҳар лаҳзада яна кўпроқ насиба бағишлайди. Агар сен қайта-қайта ўқисанг, борган сари қўпроқ ёқиб қолади. Ноз тўшагида тўрда ўтирган бу уй келин-чаги юзидан пардалар аста-секинлик билан, бирин-кетин очилади. Қиёматгача мендай беҳуду телбаларча қоғоз устига қалам сурган одам йўқ. Ҳақиқат денгизидан дур олиб одамларга сочувчиман, сўз мен билан тугади, нишонаслмана шу китоб. Агар ўзимни ўзим мақгашга тушсам, биров буни қабул қилолмайди. Лекин инсофи бор одам менинг қадримни билади, зеро менинг тўлин ойимнинг нури яширин эмас. Ўз аҳволимни бир қадар пардали қилиб айтдим, аслида сўзим-нинг ўзи ҳолимни баён этиб турибди. Ҳалқ эътиборига ҳавола қилганларим — халқнинг бошига тож бўлса, буни қилмасам қиёматгача армонда қолардим. Ушбу маънолар сиррини халқ тилида битдим, уни қиёмат қунигача эсдалик бўладиган қилиб ёздим, шунинг ўзи етарлидир.
Агар бу тўққиз фалак уқаланиб тушса ҳам, аммо менинг асарим кам бўлмайди, зиён кўрмайди. Бу китоб кимга йўл кўрсаца, у одам кўзи олдидан пардаларни кетказади. Бу китобни ўқиганлар муаллифни дуо қилсинлар.
Бу бўстондан гул олиб, элга сочдим, эй дўстлар, яхшилик билан мени ёдга олинг. Ҳар бир шоир удумга биноан ўзи хохлаган тартибда сўз жилвасини бериб, ўтиб кетди. Нима қилай, мен ҳам ўтганлар мисоли жон қушини ухлаганларга жилвалантирдим. Агар сен узоқ умр ухлаган бўлсанг ҳам, бу сўздан бйр нафас дилинг безор бўлажак. Шубҳасиз, шунда биламанки, мақсадимга эришаман ва ғаму андуҳим унугилади. ЎзимНи бир чироғдай ёндириб, жаҳонни шамъдай равшан қиддим. Токи жаннат шамъи ёруғлик сочсин деб тутунларим-дан димоғим чароғ токчасидай қорайди. Кундўзи овқат емадим, тунлари уйқум қочди, қалбим ёнишидан жигаримда сув қолмади. Кўнглимга дедимки, эй вайсақи, бунча гапира-сан, жим туриб асрор излагин. Кўнглим дедики, ўт-олов ичра ғарқман, айб этма, агар сўз сўзламасам, ёниб кетаман. Жонимнинг денгизи юз хилда тўлкинланади. Шундай ҳолатда бир дам жим туришим мумкинми?
Бу билан бирор кишига мақтанмоқчи эмасман, шуниси борки, бу билан ўзимни ўзим машғул этаман. Унинг дардидан дилим холи бўлмаса хам, аммо Унга лойиқ мард бўлолмадим, мен ул мард эмасман деб неча бор айтдим-ку! Агар шундай десам, фахру ғурурга берилган, манманлик қилган бўламан. Буларнинг бари беҳуда афсонадир, одамлар иши манманлик-ла қорилган. Бу беҳудалар билан машғул бўлган кўнгилдан нима ҳам чиқарди. Юз марта жон таркини қилиб, бу беҳудалардан тавба қилиш керак. Жон учун қачонгача жафо чекиш лозим, яхшиси жонни бағишлаб, жим бўлмоқдир.

Подшо Билан Вазирнинг Ўғли Ҳикояти
Дунёни эгаллаган бир қудратли подшоҳ бор эди. Етти иқлим мамлакатлари фармони остида эди. Искандардай жаҳонгирликда машҳур бўлиб, лак-лак лашкари бор эди. Унинг саройи шавкати ойга етар, ой эса бу подшоҳҳузурида юзини тупроққа қўйгандайди. Бу подшоҳнинг бир доно вазири бўлиб, олижаноблик ва тадбиркорликда ном чиқарганди. Бу вазирнинг эса бир барно, хушсурат ўғли бор эди. Унинг ҳусну жамоли олам аҳлини лол қолдирган эди. Ҳусну камол билан бирга бағоят дилкаш, хушсухан ва дилфириб эди. Агар у кундуз куни кўчага чиқса, одамлар орасида ғавго қўтарилар, қиёмат бўларди, шу боис кўпроқ кечаси шаҳар айланарди. Унинг юзи қуёшидан баҳра олишга одамлар муштоқ эдилар, лекин висолига етишишнинг иложини тополмасдилар. Бу гўзал ўғлоннинг ҳуснини шарҳлашдан қалам ожиз, ҳар қанча таъриф-тавсиф қилсам ҳам, фақат бир зарра мадҳини қилган-дайман.
Алқисса, ўшал подшоҳ шу барно йигит ҳусну жамолидан масту беҳуд, ошиқи беқарор эди1. Шоҳ агарчи қудратли бўлса-да, аммо ишқ ғамида ҳилолдай афтода эди. Вазир ўғлига шу даражада ошиқ бўлдики, ўзини унутарди, ақлу ҳушидан ажралгандай эди. Агар ўғлон бир лаҳза олдидан кеца, шоҳнинг кўнгли бузулиб, қонли ёшлар оқизарди. На дилида қарори, на фироқда сабри қолганди. Доимо, кеча-қундуз бирга бўлгиси келарди. Шоҳ йигитнинг юзига боқиб тўймас, қўзларидан нур эмгандай роҳатланарди. Йигитни ёнидан силжитмасликка интилар, ота-онаси олдига ҳам юборгиси йўқеди. Йигит ота-онасини кўргиси келса ҳам, шоҳнинг қаҳридан қўрқиб, бормас эди. Лекин бу орада бошқа қисса чиқиб қолди.
Сарой яқинидаги бир хонадонда бир гўзал қиз бор эди. Жамолидан қуёш андеша қиларди. Вазирнинг ўғли шу қизни қўриб, унга ошиқ бўлиб қолди. Бир кеча иккаласи келишиб, хилватда бирга бўлдилар. Шоҳ бундан бехабар эди, қазодан шоҳ шу кеча маст эди. У ярим кеча уйғониб, қўлида дашна хонасидан чиқди. Йигитни излашга тушди, аммо уни топмади. Оқибатда йигит ва қиз ўтирган жойга етиб келди. Ўғлон ва қизнинг бир-бири билан муҳаббат оғушида суҳбатлашиб ўтирганларини кўрди. Шоҳ бу аҳволни кўриб, рашк ўти қалбини ўртади. Султон маст эди, ўз маъшуқини бошқа билан ўтирганини қўриб, ғазабга келди:
— Қандай қилиб мендай жаҳонгир султонни қўйиб, бошқа билан бўлади, менинг маъшуқим ўзгалар билан суҳбат қуради, бу аблаҳлик, мендан қўрган лутфу марҳаматни ҳеч кимдан кўрмаган, мукофоти шу бўлдими, дўстликка вафо қани, мен хазиналар калидини унинг қўлига бериб қўйганман, ҳамма улуғларни унга таъзимда бўлишга буюрган, ўзимга ҳамдард, сирдош деб ҳисоблаган бўлсам, келиб-келиб бир гадойнинг қизи билан хилватда ўтирса, қандай чидайман бунга. Ҳозироқ бунинг жазосини бераман», дея дарҳол вазир ўғлини банди зиндон қилишга буюрди. Унинг қумушдай мулойим ва тоза баданини тупроққа белади, калтаклатиб мажруҳетди. Кейин дорга осиб, одамларга ибрат қилиб қўрсатишга буюрди. Деди:
— Аввал унинг терисини шилиб олинглар, кейин бошини қуйига қилиб дорга осинглар. Токи бундан кейин подшоҳга яқин бўлган киши бегоналарга қарамайдиган бўлсин.
Ул ўғлонни судраб, хору зор этиб, гуноҳкорлар жазолана-диган жойга олиб чиқдилар. Шу пайт вазир ўғлининг аҳволидан хабардор бўлиб, оҳу нола чекиб деди:
— Эй отасининг жону жигари, бу қандай шум тақдир бўлди, қандай бало сени йўлдан урди? Нега подшоҳ сенинг душманингга айланди?
Ўнта хизматкор қул ўғлонни дорга осиб, шоҳ амрини бажаришга тайёргарлик қўрардилар. Вазир қуллар олдига келиб, уларни гапга олди ва ҳар бирига бир қимматбаҳо дур бериб, деди:
— Подшо бу кеча маст ҳолдадир, агар у ҳушёр бўлса, қилган ишидан пушаймон бўлиб, бетоқатлик дардида ёниши аниқ. Шоҳ бу фармонни бажарганларни ҳам омон қолдирмайди.
Қуллар дедилар:
— Шоҳ келиб дорда ҳеч ким йўқлигини кўрса, дафъатан бизнинг бошимизни олади ва танамизни дорга осади.
Шунда вазир ўлимга ҳукм этилган бир жиноятчини келтириб, терисини шилдирди ва танасини бошини тубанга қилиб дорга остирди, унинг қонидан атроф қизил рангга бўялди. Ўғлини бир жойга яшириб қўйди ва оқибати нима бўлишини кута бошлади.
Эртасига подшоҳ мастлиги тарқалиб ҳушёр бўлди, аммо ғазаби ҳали босилмаган эди. У қулларни чақириб, фармон ижросини сўради. Ҳаммалари:
— Бу нобакор йигитни қаттиқ жазоладик, жасади терисиз суффа устида дорда осилган турибди деб жавоб бердилар. Шоҳ бу сўзларни эшитиб, хурсанд бўлди. Xизматкор қулларнингҳар бирига тўн кийдирди. Ҳар бирининг хизмат даражасини кўтариб қўйди.
Яна дедики:
— Бу итнинг танаси дорда узоқ осилиб турсин, хор бўлсин, токи бу нобакор палиднинг ишидан замона аҳли ибрат олсинлар.
Шаҳар аҳли бу қиссани эшитиб, шоҳ қаҳридан норози бўлдилар. Кўп одамлар дор остига келиб назар солардилар, бироқ жасад кимники эканини таниёлмасдилар. Қонга беланган қип-қизил гўштни кўрардилар ва раҳмлари келиб қўз ёши қилардилар. Шаҳар аҳли ул моҳнинг мотамини тутарди, барчанинг қалбида дарду алам ва лабида оҳу надомат бор эди,
Шоҳ бўлса, бир неча кун ўтгач, дилдорини соғина бошла-ди, ўз қилмишидан пушаймон бўлди. Ғазаби камайиб, ишқи зўраяверди, шердил шоҳни ишқ чумолидай заиф ҳолга келтирди. Шавкатли шоҳ энди тахтда эмас, хилватда нола қилиб ўтирарди. Аламдан ичар, хаёлига ёрини келтирар, ҳажру айрилиқ юрагини эзарди. Оқибат тоқати тоқ бўлиб, оҳу вовайло чекишдан тинмасди. Фироқ дарди ичра жони қийналар, муштоқликда ўртанарди. Пушаймону афсуслар чекар, ўзини ҳар томонга ташлаб, ёқа йиртар, кўзидан ёш ўрнига қон оқизарди. Иш шу даражага бориб етдики, таом ейиш, шарбат ичишни ҳам канда қилди, тунлари ухламади.
Яширин равишда дорнинг остига бориб, ул ўғлон ҳолига йиғлар, ишлари, ҳусну жамоли, сўзларини бир-бир ёд этарди. Мурданинг қонларини юзларига суртарди. Бутун кеча дор остида зор-зор йиғлаб, тонг отганда қасрга қайтарди. Шу зайдда қирқ кеча-кундуз ўтди, подшоҳ рамақижондай озиб, вужуди қилдай озиб кетган эди. Охири ўғлон ёдида касал бўлиб ётиб қолди. Ҳеч ким оғиз очиб шоҳга сўз қотишга журъат қилмасди. Қирқ кеча-кундуз азоблардан кейин бир кеча ўғлонни тушида кўрди: ўғлоннинг ойдай юзи кўз ёшига беланган, оёқ учидан бошигача қонга чўмган эди.
Шоҳ деди:
— Эй жонга жон бағишловчи латиф инсон, нима сабабдан қонга ғарқбўлдинг?
Ўғлон деди:
— Сенинг ошнолигинг туфайли шундай ҳолга тушдим, бевафолик қилиб, шу аҳволга солддаг. Мен гуноҳсизни теримни шилдинг, шу вафодор кишининг ишими, эй подшоҳ?! Дўст ўз дўстига шуни раво кўрадими? Ҳеч бир кофир бундай ишни қилмайди. Энди сендан юз ўгирдим, қиёматда сенинг жазонг муқаррар. Ацолат ва ажрим куни келганда Парвардигор сендан менинг қасдимни олажак.
Шоҳ ўғлондан бу жавобни эшитгач, кўнгли ғаш бўлиб, уйқудан уйғонди ва сапчиб ўрнидан турди. Қалбида ғалаён қўзғолди, мушкул устига мушкули ортарди. Девоналардай ўзини йўқотди, ғам дарёсига шўнғиди, дод солиб йиғлай бошлади. Дер эди: «Эй самарасиз, сабил қолган жону дилим, на жон қолди қўдда, на дил. Бу ўғлон (руҳи) мени излаб келибдир, демак, мени зор-зор қийнаб ўддиришга келибдир. Мен каби ўзини ўзи расво қилган ким бор, ким ўз қўли билан бундай ишни қилибдир, ахир? Ўз маъшуқини ўлдирган мен каби одам қонига беланса арзийди. Бир боқсанг-чи, эй ўғлон, қаердасан, ошноликни буткул унутма. Мен ёмонлик қилдим, аммо сен ёмонлик қилма, зеро бу ёмонликларни мен ўзимга қилдим. Мен сени деб ҳайрон ва ғамбодаман, сени деб тупроғинг устида бошимга тупроқ сочмоқдаман. Эй менинг жоним, сени қаердан излайин, ҳайрону саргардон ошиғингга раҳм қилгин. Агар мен бевафодан жафо кўрган бўлсанг-да, лекин сен вафодорсан, менга жафо қилма. Мен бехабар сенинг қонингни тўкдим, энди сен менинг жоним қонини тўкаяпсан. Маст эдим, шу боис бу хато содир бўлди, балки қазо ҳукми-да мен туфайли амалга ошди.
Агар сен мендан олдин тўсатдан кетган бўлсанг ҳам, сенсиз мен дунёда тирик қолишим гумон. Сенсиз бир нафас ўзимни билмайман, умрим ҳам охир бўлмоқда, билсанг. Мен ўлимдан ва танани тарк этишдан қўрқмайман. Агар жоним абадий узр сўраса ҳам бу узрни сўраб адо қилолмайди. Кошки биров бўғзимга тиғ уриб кессайди. Ўшанда балки кўнглимдан бу пушаймонлик дарди кетармиди? Xолиқо, жоним бу ҳасратда куйди, бошдан-оёғим ҳасрат ўтида ўртанди. Энди менда фироққа тоқат қолмади. Қачонгача жоним ёр ёдида куяди? Эй одил Аллоҳ, жонимни олиб мени бу дарддан халос эт, бошқа мажолим қолмади.
Шундай ҳасрат чекавериб, шоҳ охир жим бўлди. Жимжитликда ҳушидан кетиб йиқилди. Охир-оқибат иноят муждаси етиб келди, шикояту зорликлардан кейин шукрлар етиб келди. Подшоҳнинг дарди ҳаддан ошган вақтда, вазир ўша ерда эди. У ўғлини ювинтириб, озода кийинтириб, кейин шаҳаншоҳҳузурига жўнатди. Подшоҳул ойни кўргач, шундай ҳолга тушдики, уни тасвирлаб бериш қийин. Шоҳтупроққа, ўғлон эса унинг оёғига йиқилди. Бу ажойиб учрашувни ҳеч ким кўрмаган эди. Бундан кейин нима десам бетаъсирдир, айтмаганим яхши. Шоҳҳижрон дардидан қутулгач, иккаласи хос айвонга қараб йўл олдилар. Бундан кейинги воқеаларни биров кўрмади, зеро бу ерда аёлга ўрин йўқ.1 Ҳар ким ҳар нарса сўзлаши мумкин, у эса албатта бошқаларга ҳикоят қилади. Гўё кўзи кўр бу ҳолни кўргандай, кар қулоқ эшит-гандай қабилидаги гап. Мен кимманки, бу воқеанингшарҳини қилсам, агар буни шарҳ эцам, хатини жон билан битардим. У ерда бўлмай, буни қандай изоҳлай, ундан кўра оғзимни юмиб юрганим маъқул. Агар олдингилардан (салафлардан) ижозат бўлсайди, улар менга шарҳ этишни буюрган бўларди-лар. Бу замон озгина сўз айтдим, холос, аслида иш — амалга ўтайин, сўзни тугатдим, вассалом.

Қушларнинг Симурғни Излаб Келиб, Ўттиз Қушни - Ўзларини Кўргани Ҳикояти
Сўнгги манзилга етганда, ўттизтагина қолган қушлар зор-интизор боқдилар.
Аммо улар излаб келган йўлбошчи кўринмасди, улар қараган томонда ноёб ва бепоён нақш каби сирли бир ёзув-хат пайдо бўдди. Бу ёзув-хат бутун борлиқни эгаллаб олгандай эди.
Қушларнинг жуда оғир аҳволда бениҳоя машаққатларга, талафотларга учраб, ҳолдан тойган бўлсалар ҳам, бу сирли хатга умид ва шодлик билан боқдилар.
Лекин ўзлари ҳали билмас эдиларки, уларни севинтирган бу нарса, янада чексиз машаққатдан иборат эди. Улар гўё Юсуф бир ноёб нарса топаман деб, югуриб бориб, чоҳга қулаб кетганидай эди. Юсуф у чоҳда алам, қайғу ва ташналиқдан азоб чеккан бўлса-да, лекин охири подшоҳ бўлган эди. Бу зиёратчилар эса ҳам чоҳга тушган, ҳам гадо, ҳам оч-яланғоч қолган эдилар. Агар Юсуфни оғалари бир неча танга-чақага сотган бўлсалар, буларни ҳеч ким текинга ҳам олмас эдиг
Бу ҳолни англаб, булар уят ва ҳаяжондан вужудлари эриб, тўтиёга айлангандек бўлди. Ҳаммалари ёниб, куйиб, покландилар ва нурга аралашиб кетдилар.
Булар шу тариқа олий ҳазратнинг нурига етишдилар. Фанодан сўнг бақога ўтилганида янги жон қандай бўлиши шу вақтгача булар учун сир бўлиб келган эди. Улар шу вактгача бу ҳолнинг нималигини билмас эдилар. Булар шу йўл билан авваллари қилган ва қилмаган гуноҳларидан сийналари покланиб, офтоб жамолга яқинлашдилар.
Қушларнинг кўз олдида бепоён оина — кўзгу пайдо бўлди. Шу кўзгуга қараб, улар ўзларини Симурғ - ўттиз қуш ҳолатада кўрдилар.
Бу ҳолатдан улар янада ҳайратга тушиб, нималар бўлаётганини тушунмай қолдилар. Улар қайта-қайта кўзгуга қараб, фақат ўзларини - ўттиз қушни - си мурғни кўрар эдилар. Улар гоҳ кўзгуга, гоҳ ўзларига қараб, Симурғ ўзлари эканига ҳайратда эдилар. Улар ҳар икки томонда2 фақат ўзларини кўрар эдилар. Ҳар икки томонда бирорта кўп ё бирорта кам эмас эди. Барчалари ҳайрат уммонига ғарқ бўлиб, фикрсизликдан тафаккур томонга ўцалар-да, бу не ҳол эканлигини англашга ожиз эдилар.
Шу аснода улар олий зотдан тилсиз йўсинда «биз» ва «сен» сўзларининг маъносини, бу азим сирни очиш (кашф этиш)ни сўрадилар. Олий зот ҳам тилсиз йўсинда жавоб бердики, «Мана шу оина (кўзгу) олий зотдир, сизлардан ҳар бирингиз кўзгуга қараб, ўзингизни кўрасиз, бу кўзгуда сизларга жонингиз баданли ва баданингиз жонли бўлиб кўринади. Сизлар излаб келган Симурғ шу кўзгуда кўрганин-гиздир. Сизлар қирқтами, элликтами, олтмиштами, барибир кўзгуда борингиз кўринади. Буюк сир пардаси фақат сиз кўра оладиган даражада очилади. Кўп нарсалар бошингиздан кечса ҳам, ўзингиз кўрасиз ва ўзингизни кўрасиз. Ўзингиз қандай бўлсангиз, шундай кўринасиз.
Кўпчилик кўрган билан бир одам кўрганининг фарқи бор. Чумолининг кўзи билан Сурайёни кўриб бўлмайди. Чумолининг назари сандонни, филнинг назари дандонни (ўз тишини) кўра олади. Ҳар кимнинг билгани ва кўргани у билганича ва кўрганича эмасдир. Асл ҳодисалар моҳияти одам гапирганича ва эшитганича эмасдир.
Сизлар босиб ўтган водийларни ҳамма ҳам босиб ўтолмай-ди. Сизлар қилган ишларни ҳар ким ҳам қилолмайди.
Сизлар кўзгуда ўттиз қуш — Симурғни кўриб, ҳайрон қоддингиз. Бедил, бесабр ва бежон бўлиб қолдингиз. Биз сизларга қўрсатган ўггиз қуш ҳақиқат қушларининг гавҳаридир. Онангиз қучоғида ўзингизни кўргандай, бизнинг бағримизда юз турли иззат ва нозни топасиз.
Олий зот элчиси шу сўзларни айтиб, қуёш нури тушганда соя йўқолганидай, ғойиб бўлди.
Менинг сўзларим ҳам қушларнинг йўлидай узайиб кетди. Лекин бу сўзлар билан ҳам буюк сирнинг илдизига етиб бўлмайди. Шунинг учун сўзимни мухтасар қилай. Энди қушлар учун йўл ҳам, йўл кўрсатувчи, раҳнамо ҳам қолмади.

Искандар Ва Арасту Ҳикояти
Искандар дин йўлида жон бергач, Арасту хитоб қилиб деди:
— Токи тирик эдинг панду насиҳат қилардинг, аммо бу кунги ўлиминг халқ учун охирги панд - ибратдир.
Эй кўнгил, ҳаёт гирдобидан ва бунинг орқасидан келадиган ўлимдан ибрат ол, ғафлатдан бедор бўл. Мен (Аттор) қушлар тили, нутқини бир бошдан сенга сўзладим, эй бехабар, буни англагил! Ошиқлар орасида қушлар гўё эшикдирлар, улар қафас (дунё)дан ажалдан олдин парвоз қилиб чиқадилар. Ҳаммаси учун бошқача шарҳу баён бор, чунки қушларнинг тили ўзгача тилдир. Бу қушларнинг барчасининг тилини билган одамгина Симурғ олдига иксир (ҳикмат жавҳари)ни келтира олади. Юнонлар ҳикмати — фалсафаси ичида сен руҳоний мардлар давлати — маърифатини таний олармисан? Юнонлар ҳикматидан батамом қутулмасанг, дин ҳикматида, мард бўлолмайсан. Кимки ишқ йўлида юнон фалсафаси - ақлий билимга таянса, у дин қоидаси — девонида ишқдан огоҳ эмасдир. Бу ерда Ҳақ маърифати йўлида «қуфр»нинг «к» ҳарфини «фалсафа»нинг «ф» ҳарфидан яхшироқ кўраман. Зеро агар бу куфр яна парда бўлса, сен буни англаб куфрдан сакланасан. Аммо агар ул жадал (диалектика) илми йўлтўсарлик кила бошласа, кўпроқ огоҳ — оқил одамларни йўлдан уради. Агар юнон ҳикматига дил боғлаган бўлсанг, Умари Форуқ каби ёниб, динни ҳимоя қилолмайсан. Дин шамъи юнон ҳикматини ёндириб юборди, шу боис дин шамъини бу илм (юнон фалсафаси) билан ўчиролмайсан. Эй, дин одами, Ясриб ҳикмати (Муҳаммад расулуллоҳ дини) ўзга илмлар йўлини тўсди, энди дини ислом йўлида Юнонистон илми устига тупроқ сеп.1
Эй Аттор, қачонгача гап сотасан, ахир сен бу мушкил ишнинг марди эмассан, ундан кўра ўз вужудингдан пок бўлиб, буткул ташқари чиқ, тупроқ узра тупроқдай тўкил, кўзга кўринма! Токи сен бор экансан, ҳар бир хасга поймол-сан, агар йўқолсанг — фано бўлсанг одамлар бошига тож бўласан. Сен фано бўлгин, токи барча йўловчи қушлар Улуғ Даргоҳга етиб ол, деб йўл бўшацинлар. Сенинг айтганларинг ҳар кимга йўл кўрсацин. Шу сўзлар сенга ҳам раҳнамо, пир бўлсин. Йўлга кирган қушлар назарида ҳеч ким бўлмасам-да, бироқулар иши, аҳволини сўйладим, шу басдирки, ушбу карвон орқасидаги чангдан менга ҳам ғубор еца, мен ҳам шу дард аҳлига бир қисм бўлиб қўшилсам.

Ёши Улуғ Пир Ва Сўфий Ҳикояти
Ёши улуғ пир бир сўфийга ҳақ йўлида яшовчи мард инсонлар ҳақида анча сўзларни айтиб берди:
— Яхши сўзларни айтгувчи тил ёқимлидир, бундай сўзларни одамлар доимо бир-бирларига айтиб юрадилар. Бу сўзларни бахтиёр одамлар эшитган бўлсалар ҳам, мен бу қиссани жону дилим билан сизларга айтиб бераман.
Мен ҳаётда Ҳақ таоло еткизганларига шукр килишдан бошқа бойлигим йўқ, лекин шукр бойлиги баъзиларнинг заҳарли сўзларидан минг бор яхшироқдир.
Камина жумла девоналарнинг девонасиман, бу сўзларим аклга бегонадир. Мен неларни биламану, неларни гапираман, ажабо, йўқолган қандай нарсаларни излайман, ажабо?!
Молу давлатни тарк этганлар ҳақида, ҳамоқат ва ғафлат илмларидан дарс берганлар ҳақида сўзлайман.
Баъзилар менга:
— Эй йўлини йўқотган одам, қилган гуноҳларинг учун узр сўра, — десалар, балки бу сўзларини рост деб билмайман, балки, рост деб, юз йилгача узр сўрайман.
Ҳаёт йўлимда баъзи дамларда ишим май ичиш бўлса ҳам, мен шеърият майини ичганман. Мени доимо шу йўлда десалар тўғри айтадилар. Ҳали ҳам шеърият юрагимда дард, ҳам бағрим саргашта.
Шу ҳам аникки, ҳужжациз, ҳосилсиз (мевасиз) шеърлар айтиш жаҳолатда яшаётганларнинг ишидир. Жаҳонда бир дилкаш маҳрам дўст топмаган бўлсам-да, дилимдаги дарду ҳасратларимни шеърим билан баҳам кўрганман.
Агар, сен (ей, ўқувчим), сирларга қизиқувчи ва маъно-ларни очувчи бўлсанг, дилинг қонга тўлиб ва қон тўкиб, сирли жумбоқларни топувчи бўлсанг, мен дилингдаги шак-шубҳа, гумонларнинг бошини кесиб, «қон тўкаман» ва «қон тўкувчи» (ўткир) сўзлар айтаман. Менинг теран, чуқур маъно-лар денгизимдан сув ичмоқчи бўлсанг, «қон ҳиди» келувчи сўзларимни тингла.
Бидъат заҳридан касал бўлган одам бу юксак сўзларни шифобахш дори тарёк деб билсин. Гарчи Атторман ва тарёкли дорилар берурман, аслида дилим ток новдасидай қуруқшаб қолган. Xалқ орасида бенамак (тузсиз сўзлар айтувчи) бехабарлар (билимсиз, жоҳиллар) бор. Ўшалар туфайли мен жигарим қонини ичаман. Гарчи суфрамда қаттиқ нон бўлса ҳам, кўзим ёшларидан янги «шўрваларни» ичаман.
Дилим суфрасини баъзан йиғиштириб қўйсам-да, гоҳи-гоҳида ҳазрат Жабраил меҳмонга келиб туради. Руҳул-қуддус мени ўзига «ҳамкоса қилади» (Маърифат майини беради).
Қачонгача, ҳар қандай мудбирлар-бадбахтлар билан нон-тузни баҳам кўриб юраман? Ҳар доим нохуш (яъни, ақлсиз, ҳушсиз) одамлар билан нон ейишни хоҳламайман. Озгина нон ва нонхуруш бўлса, менга кифоя. Ғиноул-қалб, кўнгил оҳангларим мен учун жонафзо, ҳақиқат - мен учун канзи лояфнодур.
Бой, бадавлат одамларнинг ҳар қанча - хазинаси бўлса-да, мендан ҳаржиҳатдан паст, тубан одамлардир. Изид-таолога шуқрлар бўлсинки, менга ҳар қандай носоз, айбли неъматларни бермайди. Дилимдаги дардларни ҳар ким билан баҳам кўрмайман, ҳар қандай бўлмағур ишлар учун Аллоҳвандимнинг номини тилга олмайман. Ҳеч бир золим билан таом емайман. Тахаллусим (Аттор)ни ҳар қандай китобга қўймайман.
Олимнинг меҳнати мамдуҳ-мақтовлидир, жисмим қувва-ти руҳ қувватидандир, шу менга кифоя. Ўз юкимни ўзим кўтараман, ўз нонимни ўзим топиб ейман. Xалқнинг (бўлмағур) ишларидан озодман, юз бало ичида яшасам ҳам шодман. Бадхоҳ, ёмон ниятли одамлардан фориғман. Баъзан номимни ёмонга чиқарсалар ҳам, яхшига чиқарсалар ҳам сабр қиламан. Мен ўз дардларим билан дармондаман. Барча уфқларга қўлим (ақлим) етади. Гоҳида дардларимни ҳеч ким тингламаса ҳам, дунёнинг ишларидан ҳайрон қолсам ҳам майли. Энг муҳими, жисмим ва жоним йўлдадир, келгусида жисмим жонимга етишади деб умид қиламан. Қисматим шу дардларда ва дариғолардадир, бошқа жойда эмас.

Йўлчининг Ўлими Олдидан Айтган Сўзлари
Йўлчилардан (ҳақ йўлчиси, соликдан) жон чиқар вақтида дўстлари:
— Нечук ҳолдасан? - деб сўрадилар. Ҳақ йўлчиси жавоб берди:
— Умрим йўлида охират озиғини ғамламадим, мева ҳам, баргҳам бермадим. Xижолатли феълим сабабли қўлимда фақат лой ва тупроқ қолди. Охирида топганим гўримга қўйиладиган бир ғишт бўлди. Тўплаб йиққан кийим-кечакларимдан шу жанда ва кафанлигим қолди.
Аввало мени қўз ёшларим билан ювинглар. Охиримда бошим тагига бир ғишт қўйинглар. Кафаним кўз ёшларимга оғушта, пешанамга ёзилганини кўрмоққаман. Пок танимни кафаним ёпиб турса, тезроқ тупроққа қўшиламан. Кичик бир чуқурда (гўрда) ётганимда бошимга тупроқдан ўзга ёғин ёғмайди. Афсус, бир дона (уруғ) эмасманки, тупроқдан униб, ўсиб яшасам. Соя қуёш висолини орзу қилади, лекин бу савдо жуда қийин, амримаҳолдир. Бу ишнинг қийинлиги сояга ошкор-маълум бўлса-да, у шу мушкул ишни сира хаёлидан чиқариб ташлол-майди. Менинг ҳам аҳволим офтоб ёруғини орзу қилган сояга ўхшайди. Мен бу мушкул ишни хаёлимдан чиқаролмайман.
Инсон ўлганидан сўнг ёлғиз қолади, дарё сувига ғарқ бўлса ҳам лаби қуруқшаб, бир томчи сувни томизадиган одам тополмайди.
Менга энди ҳеч ким ҳамроз ва ҳамдам бўлолмайди, энди ҳеч ким ҳамдард ва маҳрам бўлолмайди. Менда энди ҳеч бир ҳиммат ва хирс каби майллар ҳам қолмайди. Энди руҳим ҳаловатида зулмат-ғашлик бўлмайди. Энди дилимни ҳеч ким ранжитмайди, мен ҳам ҳеч кимнинг дилини ранжитмайман.
Энди мен султон дастурхонидан луқмани ҳавас қилмайман. Эшик огасига ҳам шоҳ даргоҳига киритинг деб, ялиниб-ёлвормайман. Энди дилимда халқдан узоқлашиб, ёлғизланиб қолишдан ташвиш бўлмайди. Менинг аҳволимда ҳамма нарса остин-устин бўлган.
Пир шундай деб, ўз ҳол-аҳволидан хабар берди.

Покдин Йигит Ва Унинг Сўзлари
Бир покдин йигитдан бундай сўзларни эшитдим:
— Камина ўттиз ёшга тўлдим, шу йилларда гоҳ яхши, гоҳ ёмон кунларни кўрдим. Исмоил каби ғам чекмадим. Ахир, Ҳақ амри билан отаси унинг бошини олмоқчи эди. Шу ёшдаги ҳар бир йигит умрида бир лаҳза бўлса-да, ўзини Исмоилдай ҳис эца эди. Ахир инсон Исмоил каби табиати бўлса экан.
Аллоҳнинг розилиги учун нима иш қилсам экан, деб кеча ва кундуз зор-интизор шаъмдек ёнаман. Гоҳ абри навбаҳор, яъни илк баҳор ёмғиридай кўз ёши тўкаман.
Эй биродар, сен шаъмнинг ёруғини яхши кўрасану, унинг боши оташда эканини кўрмайсан. Менга ташқаридан қараб турган одам ҳам охират йўлини ўйлаб, дилим ёниб-куяётга-нини билмайди.
Гоҳида ўзимни чавгоннинг гўйи — тўпидай ҳис этаман, бошим қаерда, оёғим қаердалигини билмай, сарсонман. Ўз вужудимдан (охират, иқболим учун) ҳеч фойда кўрмадим. Вужудим фойда топгандир, лекин мен топмадим.
Эй дариғо, (Ҳақ йўлида) бирор дўст-ёрим йўқ. Беҳуда, бефойда, бекорчи ишлар билан умримни зоеъ қилмоқдаман. Яхши, хайрли ишларга қувватим етмаслигини биламан. Лекин буни билганимдан фойда йўқ. Шу вақтларда, бу замонда мен каби ожиз ва бечора йўқ, Ҳақдан ўзга мен учун чора қилувчи ғамхора йўқ.

Мансур Ҳалложнинг Кули Ҳикояти
Ҳалложни қатл этиб, гулханда куйдирдилар ва у ишқда омади келгани учун бир ҳовуч кулга айланди. Ҳагто унинг кули ҳам тилга кириб, «Анал-Ҳақ» деди. Бу билан кул ҳам ошиқлик мартабасига етди.
Шайхнинг кулидан шундай садо чиққан вақтида, бу сўзни айтган зот қани, у ўлса ҳам ўзининг сўзини рост деб билмоқда, деб ажабландилар.
Кулдан бундай садо чиққанини бу ерда йиғилганларнинг ҳаммаси эшитди. Унинг сўзини эшитиб, бу ҳолни ўз кўхаари билан кўрдилар. Ҳамма одамлар аввал Ҳалложга:
— Бу сўзларинг афсонадан бошқа гап эмас, борар жойинг вайронадан бошқа жой эмас, - деган эдилар. Лекин кўрдиларки, асл айнимас экан, асл мустағни ҳеч кимга эҳтиёжсиз ва пок экан. У зот-нинг бир қисми (кули) қолган бўлса ҳам, қолмаган бўлса ҳам, у сўзидан қайтмас экан. Асл қуёш абадий сўнмас экан. У айтдики: на зарра, на сояман.

Қушларнинг Фанодан Сўнг Бақо Ҳолига Етишгани Ҳикояти
Фано ҳолатида қушлар узоқ вақтларини ҳушсиз, гўё йўқликда ўтказдилар. Улар бу ҳолатда юз минг қарн1, эҳтимол ундан аввал ҳам, кейин ҳам яна шунча замонларни ўтказдилар.
Қушларнингузоқзамонлар бехудликда, йўкдикда қолган-лари беҳуда кетмади. Уларнинг ниёзмандлиги, Ҳақ таолога ёлворишлари яхши ҳосил берди. Вақти-соати етиб, барчалари яна ҳушларига келдилар. Фанодан сўнг улар бақо ҳолатига, абадий ҳаётга етишдилар.
Фано ва бақо ҳақида ҳаргиз одамлар на эски гапни, на янги гапни айтоладилар. Бу ҳақда сен не десанг ҳам ўзинг бил-ганча гапирасан ва бу гапларинг ҳақиқатдан жуда узоқ бўлади. Бу ҳолнинг васфу хабарини жуда узоқ шарҳлаш мумкин. Лекин ашоб-саҳобаларимиз бу йўлнинг мисолини (фанодан сўнг бақога етишувни) шарҳлаб берганлар. Улар бақо қайси жойда эканлиги ҳақида янги китоб ёзишлари керак эди.
Фанодан сўнг бақо асрорини билганлар ҳам буни айтол-майдилар. То ўзинг вужудинг ва ё руҳинг билан йўқликдан абадийликка, бақо манзилига қадам қўймагунингча, у манзил нелигини билмайсан. У манзилга бормагунингча, сен учун фано ҳам йўқ, бақо ҳам йўқ. Бу йўлнинг аввалини ва охирини бил-маганинг учун сенга бу ҳақда гапириш фойдасиздир.
Йўкликдан бор бўлиш қандайлигини инсон ҳали бир томчи нутфа ҳолида экан, у Аллоҳнинг қудрати билан парвариш қилиниб, юз бора иззатланиб ва нозланиб, оқил ва корсоз -ишларингни созловчи томонидан вужудга келтирилдинг. Сўнг у вужуд воқифи асрор (Аллоҳ)га хуш келса, унга керакли маърифатни ҳам беради.
Оташда ёниб, маҳв этилган бир ҳовуч кул ҳам қўли очиқ зот томонидан иззат-ҳурмат кўради. Уни яна йўл тупроғига қўшади. У аллақанча вақт йўл тупроғида фоний бўлиб ётади. Бу орада йўл унга юз турли сирларни айтади. Бу сирларни йўл гоҳ у билан, гоҳ усиз айтади.
Шундан сўнг Ҳақтаоло уни (осмонга учириб) бақо ҳолига мушарраф қилади. (У ёмғир билан ерга тушиб, гул ё бошқа ўсимлик бўлиб униб чиқади). Узоқ вақтлар хорликда ётгани унга иззат келтиради.
Сен бу сўзлардан нимани тушундинг, сен ўзинг аввал қайси ҳолатда эдинг? Аллоҳнинг қудрати билан сен иззат ва ақл топдинг. Агар, сенинг жонингни энг олий шоҳ рад эца, сен элга шоҳ бўлсанг ҳам бақо манзилига етолмайсан.
Фано ҳоли маъносининг тагига етмаган одам ҳақиқий бақони кўролмайди. Аввал руҳинг кўп замонлар хорликда бўлсагина, бир замон келиб, номинг боқий бўлиб, абадий иззат-ҳурмат топасан.
Борлиққа етишиш учун йўқ бўлишинг керак, ўзингни доимо бор деб ўйласанг, бор бўлиб қолмайсан, абадий йўқ бўласан. Xор-зорлик ва фано-йўқликни кўрмаганлар боқийлик иззат-ҳурматига ҳеч қачон етишолмайдилар.

Бир Жавонмард Тушида Шиблийни Кўргани
Шайх Шиблий бу Xароб дунёдан кетганидан сўнг бир жавонмард уни тушида кўрди ва ундан:
— Эй некбахт, Ҳақ таоло сени қандай кутиб олди? - деб сўради.
Шиблий деди:
— Мен ҳақ даргоҳида ҳисоб берйшда шунчалик қийналмоқдаманки, бундай ожизлигимни, зайф ва навмидлигимни душманим ҳам кўрмасин, дейман. Яхшики, дунёдаги ҳаётимда гоҳи пайтларда бечора бўлиб қолгандим, худди шу ҳолим учун Аллоҳйим менга бир марта раҳмат назари билан қарайди деб, умид қилдим. Xолиқо, бечоралигим учун раҳм қил, дедим, — сен ожиз, бечора, чўлоқчумолига ҳам раҳмдилсан. Мен ҳам шундай бечораман-ки, ўзимнинг қаердан келганимни, қаёққа боришимни ва кимлигимни ҳам билмайман.
Бекасе, бедавлате, беҳосиле, Бенавое, беқароре, бедиле, яъни, бечораман, давлацизман, илмсизман, навосиз, карорсиз, дилсизман. Умрим жигархунлик билан ўтди, ҳеч кимга баҳра етказмадим. Не иш қилсам, барчасига товон тўлайман. Жоним оғзимга келганида дину дунёйимни бой бердим. Менда на суврат ва на маъно қодди. Икки ўртада сарсон ва ҳайронман.
Саргардон ва музтар, на кофир, на мусулмонман.
Тор эшикдан ўтолмай, танг аҳволга гирифторман. Юзим пиндор (такаббурлик) деворига урилди.
Фақат бечоралигим учун бу эшик менга очилди, заррача афтодалигим йўлимда раҳнамо бўлди. Ахар ҳар банда дунёда ҳаётда йўл озиғи (тоат, ибодат, хайрли ишларни) жамғармаса, бу ёкда оҳ чекиб, кўз ёш тўкишдан фойда йўқ экан. Бу ёққа келмай туриб, дунё ҳаётида оҳ чекиш, йиғлаш керак экан. Инсон ҳаётлигида чекилган оҳлар бор гуноҳларни ёқиб, йўқотар, тўкилган кўз ёшлари ҳисоб дафтарига гуноҳ деб битилган сиёҳларни ювиб юборар экан.
Ҳаётда дарё кўз ёши оқизганларга бу ёқда гўзал ҳурлар манзили насиб этар экан. Агар кимки ҳаётлигида дийдаси хунбор - қонли кўз ёш тўкмаса, бу ёкда Ҳақ таоло менинг бу одам билан ишим йўқ деб, юз ўгирар экан.

Пир Ва Руҳ Қуши Ҳикояти
Шогирдларига устозлик қилувчи пир (бир кеча тушида) жуда кўп рухдарни кўрди. Ҳаётда нақдиналарини (молу давлатини) яхши ишларга сарф қилган одамларнинг руҳлари у оламда бошқа руҳларга амир, подшоҳ эканлигини билди. Пир у қавмдан (руҳлардан) нақдларингизни қандай ишларга сарф қилган эдингиз, деб сўради. Руҳоният аҳлидан бир мард инсон бундай жавоб берди:
— Эй пири роҳ, бу гўзал жойга ҳаётда дардманд бўлиб, оҳ чекканлар келган. Аслида дили пок одамлар дунёда дарду ҳасрат билан яшайди, оташин оҳ-фарёд ва қайноқ кўз ёшларини тўкади. Фақат бир-икки марта дард чеккан билан мақсад ҳосил бермайди.
Бу сўзларни тинглаб, пир ўзига деди:
— Ё Раб, менга ҳам ашк ва оҳни ёрий, дўст ва мададкор қил. Агар дард чексам, кўз ёш тўкмасам ҳосилсиз қоламан. У дунёда оҳ ва кўз ёшлардан хушбўйлик (равоҳе) таралар экан. У жойда шу матоҳ қимматбаҳо экан. Ё Раб, жону дилимдан айтган дарди қайғули сўзларимни қилишни насиб айла.
Бу дунё чоҳида, зиндонда банди каби яшайман, жисмим гуноҳларга олуда — аралашми, билмадим, лекин дилим меҳнат билан ҳориб-чарчаган. Гарчи олис йўлга яхши ва ёмон ишларим аралашган ҳолда чиқдим, илоҳо, ўзинг мени афв этиб, бу зиндон ва чоҳдан чиқаргайсан.

Абу СаъИд Меҳна Ва Маст Киши
Ҳақ йўлининг мардларидан бўлмиш Абу Сайид Меҳна бир куни хонақоҳ боғида шогирдлари билан суҳбатлашиб ўтирган эди, ногаҳон бир маст киши келиб, уни беҳаё ва носазо сўзлар билан сўка бошлади. Маст одам гоҳ ғазабнок, гоҳида беқарор, ошифтаҳол қўз ёш тўкар эди. Яна носоз сўзларининг пардасини созлар, яна йиғлаб, бадмастлик қилар эди.
Шайх Абу Саъид бу бадмастни кўриб, шафқат-мурувват юзасидан унинг ёнига келди ва деди:
— Эй маст, бу табаррук жойда нечун ғавғо, тўполон қиласан, нима гапинг бўлса, мана менга айтавер.
Маст одам шайхга қараб деди:
— Сенинг дўстинг Ҳақ таоло бор. Лекин сенинг ҳақ йўлига бошлагувчи дастгиринг, устозинг йўқ. Сен ўзингни мард ва бошқаларга Мир деб, ўз атрофингга одамларни йиғасан. Яқинда менинг қулим билан бирга йўлдан ўтардинг. Чумоли ҳам ўз қавмига бошлиқ ва амир бўлади. Сен ҳам чумоли кабисан, ўзингни амир чоғлайсан. Мени шогирдинг қаторида ҳам кўрмайсан. Бу сенинг устозинг йўқлигидандир.
Маст одамнинг бу сўзлари шайх Абу Саъидга қаттиқ таъсир қилди. У ҳам қўз ёш тўкиб, мастнинг оёғига йиқилиб, деди:
— Сенда ўзимнинг барча камчиликларимни, ёмонликларимни кўрдим ва ўзимни тузатдим. Бинобарин, сен менга устоздирсан.

Бир Азизнинг Ҳақ-Таолога Муножоти
Бир азиз Аллоҳга муножот қилиб, деди:
— Эй зулжалол, фардо (тонг-ла қиёматда) ҳашр даштида (маҳшарда) мендан «Эй орқада қолган, умринг йўлидан бу ерга нима олиб келдинг?»— деб сўрасанг, айтаманки, «Эй илоҳ, зиндонда ётганлар озодликка чиқса, у жойдан нима олиб келиши мумкин? Зиндонда бахцизликка ғарқ эдим, қўл-оёғим боғлиқ, ҳайронликда эдим. Сенинг даргоҳингта у ёқдан бир кафт тупроқ олиб келдим. Чоҳинг ва зиндонинг бандиси эдим. Ҳеч кимга сотмаган2 кўзим, сенинг фазлингдан тўқилган либосим бор. Поклигимга ҳам гард-ғубор аралашган, мусулмонлигим ҳам тупроққа қорилган.
Аввал бошдан танам лою тупроқдан эди. Қилган ишларимдан баъзилари хўб (яхши), баъзилари хунук, нодуруст эди. Эй ягона Аллоҳм, мени офарида қилишни (яратишни) раво кўрибсан, энди марзанинг (дўзах ва жаннат чегарасининг) қайси тарафига чақирсанг, ўшанга сазоворман».

Низомулмулкнинг Жончиқар Вақтидаги Ҳоли Ҳикояти
Ўлим тўшагида ётган Низомулмулк бундай деди:
— АИлоҳим, умрим елдай ўтиб, сенинг даргоҳингга бормоққаман. Ё Xолиқ, ё Раббим, бу дунёда неларни кўрган бўлсам, шуларни айтаман. Ҳаётда барча янги нарсаларга харидор бўлдим, ўшаларга дўст-ёр бўлдим. Сени таниб, сенга харидор (талабгор) бўлдим ва ҳеч қачон сенинг номингни сотмадим.
Умримизнинг охирги дамларида бизни ўзингга харидор (талабгор) қилгин, нодўстлар орасида бизни ўзингга дўст-ёр қилгин. Охирги нафасимизда ҳам бизни ўзингга дўст қилгин. Сўнгти нафасда ҳам сендан ўзга дўстни хоҳламайлик.
Ўша вақтда (жоним чиққанида) покдил дўстларим гўримга тупроқ ташласин. Ўша соатда ўзинг мени қўллаб, ҳолимни дуруст қилгин. Ўша лаҳзада ҳам фазлинг этагини тутиб, йиғлайман.

Сулаймон Ва Чўлоқ Чумоли Ҳикояти
Чун Сулаймон бир қанча риёзатлар чекиб камолга етганида (пайғамбарлик насиб этганида) унинг оёғи остида ожиз ҳолда қолган чумолига бундай деди:
— Эй менинг оёғ остимда қолган, қон ва тупроққа аралашган жонивор, қандай қилиб бу ҳолга тушдинг?
Чўлоқ чумоли шу вақт унга бундай жавоб берди:
— Ғишт ва тупроқ орасида тор гўрга тиқилганман. Ҳаётимдаги барча пок умидларим кесилган. Эй пок зот, тупроқ остида қолганим майли эди, лекин энг ёмони, бу ғишт юзимга коинотни тўсиб қўйди. Агар менинг ҳолимни тушунган бўлсанг, фазлинг билан мен томонга қараб, юзимни очиб қўйгин. Юзимдан тўсиқни олиб ташлаки, барча томонлар кўриниб турсин.
Эй, шоҳ, мен (Аттор) гуноҳларим, айблариям кўп бўлиб, юзингга қараёлмасам-да, мени очиқ юзли қилгин. Ахир сен энг карамли, карими мутлақсан. Яхши ва ёмон ишларим бўлса-да, даргоҳингга очиқ юз билан борай.

Абу СаъИд Меҳнанинг Ҳаммомга Киргани Ҳикояти
Шайх Абу Саъид ибн Абул-Хайр Меҳнавий бир куни ҳаммомга кирди.
У билан бирга куч-қувватга тўлган, аммо маърифати кам, хом йигит ҳаммомга кирган эди. Йигит баданини намойиш этиб, шўхлик қилиб, шайхга мақтанди:
— Эй пок зот, жавон-мардлик қанақа бўлишини менга айтиб бер.
Абу Саъид айтдики:
— Жавонмардлар шўх жойини яширади, халқ кўзига кўрсатмайди.
Бу жавобдан ҳалиги йигит хижолат чекиб, ўзининг нодонлигига иқрор бўлиб, шайхнинг оёғига йиқилди. Йигитнинг истиғфор айтиб, тавба қилгани шайхга маъқул келди ва уни дуо қилди:
Холиқо, парвардигоро, мунъамо,
Подшоҳо, корсозо, муқрамо.
Ё Раб, Олам халқи орасида жавонмардлар сенинг фазлинг дарёсидан майсаларга сочилган шабнамлар каби (покиза)дир. Сен ўз зотингда қойими мутлақсан, сенинг сифатларинг жавонмардларда хам топилмайди. Барчамиз ҳам умримизда қўп шўхлик, шарм-хаёга зид ишлар қиламиз. Илоҳо, бизни шундай ишлардан ўзинг асра.

Китоб Xотимаси
Изид-таолога беҳад, беҳисоб ҳамду санолар, сипос-мақтовлар айтамиз ва шукронамизни ошкор этамиз. Жонимиз сенга ҳамду сано бўстонида, кўнглимиз сенинг буюк сифат-ларингдан масту ҳайратда. Дил сенга шакардай ширин овозли тўти каби мадҳу санолар айтади.
Дил сенинг ишқинг билан маст булбулдай хушнаю. Лекин сенга муносиб мадҳу сано айтолмай ожиз ва ҳасратдан бенаво.
Сўнгра Аллоҳнинг жондўсти, мужтабо1 расулига дурудлар-саломлар айтамиз. Аллоҳнинг неъматларини ададсиз, сон-саноқсиз ёд этамиз. Аллоҳ севимли дўсти — расулига доимо қалбларни ёндирувчи сўз2 ва дард бергандир. Расулуллоҳга доимо дуруд айтиш — дардимизга малҳам, жонимизга даводир.
Илоҳо, сенинг ишларингга барча жонлар лолу ҳайрондир. Расулинг ҳам сенинг дийдорингга ташнаю гирёндир. Илоҳо, Сен унга лутфу марҳамат билан қара, у Сейинг жамолингни кўришга мушарраф бўлсин.
Дил Сенинг қудратингдан ҳайратланганида фарида, ёлғиз қолади, гоҳ ҳамд айтиб, гоҳ дард чекади. Ҳақ таоло мадади билан лутф-марҳамат эшиклари очилади. Аллоҳ тавфиқи билан бу асаримни беш юзу саксон учинчи йилда3, муборак рўзаи-рамазон.ойининг сешанба куни, чошгоҳ вақтида ёзиб тугатдим. Бу ишни ёзган вақтларимда Ҳақ таоло каминага осойиш, сафо ва завқ, вақтихушлик бахш этди. «Расули Зулжалол» сўзлари бу асарни битказиш таърихи бўлди.
Бу асарда Аттор мардлар, азизлар ҳақида суханлар, сўзлар айтди. Эй ўқувчим, сен ҳам ўша мардлар, азизларни яхшилик билан эсла.
АИлоҳо, Сенинг тавфиқинг билан бу асарни тугатишга муваффақ бўлдим, валлоҳи аълам бис-савоб (Бу ишнинг савобини Аллоҳ билгувчидир).

Изоҳ Ва Шарҳлар
Намруд буйруғи билан ҳазрат Иброҳимнинг гулханга отилиши, Аллоҳ фармони билан гулхан гулшанга айланиши воқеасига ишора. («Қуръони карим»дан.)
Ҳазрат Мусо қавмлари билан Мисрдан қочаётганида Аллоҳ фармони билан денгиз вақтинча иккига бўлиниб, йўл очилишига ишора. («Қуръони карим»дан.)
Фиръавн Намруд Аллоҳга қарши уруш очганида, Аллоҳ-нинг бир нимжон пашшаси унинг миясига кириб, азоблайди. Фиръавн бошига гурзи билан уришни буюради. («Қуръони карим»дан.)
Макка мушриклари қувлаб келаётганида Муҳаммад с.а.в билан ҳазрат Абубакр ғорга яширинадилар. Шу пайт Аллоҳ фармони билан бир ўргумчак ғор оғзини ўз тўри билан беркитади. Мушриклар қайтиб кетадилар. («Қуръони карим», Анкабут сураси.)
Сулаймон пайғамбар лашкари билан бораётганида чумолиларни босиб кетмаслик учун тўхташи ва чумолилар раҳбари билан суҳбатда унинг акдига қойил қолишига ишора. («Қуръони карим», Наҳл сураси.)
Ҳазрат Исо а.с. вафот этгач, самога кўтарилаётганида кафанидаги бир тўғноғич унинг парвозига тўсқинлик қилади. (Қуръон, Инжил ва Ҳадисдан).
Қуёшнинг қизариб ботишига ишора.
Нажмиддин Кубро назар қилган итнинг азиз бўлганига ишора бўлса керак - тарж.
Бағдод халифалари — аббосийларга ишора (Мансур, Xорун ар-Рашид, ал-Маъмун ва б.)
Мусо а.с. фиръавн сеҳргарлари билан баҳслашган вақтида унинг асоси аждаҳога айланиб, сеҳргарларнинг илонларини мағлубиятга учратади. («Таврот» ва «Қуръон»дан.)
Нуҳ пайғамбар дуоси билан Аллоҳ тўфон юборганида осмондан, ердан ва ҳатто тандирдан сув ёпирилиб келганига ишора. («Қисас ул-анбиё»дан).
Солиҳ пайғамбарнинг мўъжизаларидан, Тоғу тош ичидан туя чиқиб, бир вақтда тева туғиб, сут берган. («Қуръони карим».)
«Наба» («Хабар») сурасида Ер, Осмон, тоғлар, Қуёш, Ой, Кеча, Кундуз сифатлари айтвдганига ишора. («Қуръони карим».)
«Ҳаво... ҳеч нарса устидан турмайди» - бу сўзлар моддий олам, Ер юзидаги ҳаёт ўткинчи, омонат деган маъноларни билдиради.
Одамлар эса кўринмасдирлар — олам катталиги шу қадар чексиз ва Аллоҳ шу қадар улуғ, қудратлики, буларга нисбатан одамлар шу қадар ожизки, уларни йўқ деса ҳам бўлаверади.
Рим шоири Лукреций Кар ҳам «Нарсалар табиати» асарида олам улуғворлиги олдида одамлар, уришаётган жангчилар кўринмасдир», дейди.
«... Аммо у сенинг нишонинг эмас», одамлар акли шу қадар чекланган-ки, Аллоҳнинг буюклигини билса ҳам, бу билими шу қадар камки, гўё Ул зотдан зарра нишона топмаган билан тенгдир. Ҳатто, фалак шунча кўзлари -юлдузлари бўлса ҳам Аллоҳнинг улуғворлигини кўришдан ожиздир. Юлдузлардан беҳад кичик бўлган инсон эса Аллоҳнинг нақадар улуғлигини тасаввур ҳам қилолмайди. Бу сўзларни Фаридуддин Аттор илоҳий илҳом ҳолатида айтган.
«... ақлдан эмас». Фаридуддин Аттор фикрича, Ҳақтаолони ва руҳий оламдаги гўзаллик ва буюкликни акл билан англаб бўлмайди, уни дил билан, мусаффо қалб билан англаш мумкин.
Пайғамбарларга, шаксиз, илоҳий олам сирлари-дан айримларини англаб, келажакни башорат қилиш заковати, қобилияти берилган, лекин барчасини (куллни) Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди.
«Ло»дан бошқа ҳеч нарса топмади...» Инсон тўлиб-тошган ҳаёт дарёсининг устида «мавжлангани» билан мақтанади, лекин ҳаётнинг асл дурру жавоҳирлари мавжда эмас, дарё тубидадир.
Лабларингни боғла... Яратувчининг оламларни, ҳаётни қандай яратганлигини билишга инсон ақли ожиздир, яхшиси - инсон ўзини турли иллатлардан поклаб, Яратганга шукроналар айтиб яшаши керак.
Инсон илоҳий сирлар оламидан ташқаридадир. Агар, ичкарида бўлса, бу оламда ахмоқона, гуноҳ ишлар билан, вайронгарчилик билан, жабр-зулм қилиш билан ўзини дўзахга тайёрламас эди. Шу сабабли, софдил инсонлар бу дунёда машаққатда яшайдилар.
Фаридуддин Атторнинг сирли сўзларидан: Ҳатто Шайтон ҳам кибру ҳавосини ташлаб, Аллоҳнинг қудрати билан, пайғамбарнинг даъватига қулоқ солиб, охири мусулмон бўлиши мумкиндир, лекин инсон ўзи гуноҳ ишларни кўпайтириб, ўз айбини шайтонга тўнкамоқда. Бу сўз шариат пешволари назарида куфрдай кўринади. Аслида Шайтон лаънатланган бўлса ҳам, Аллоҳдан ўзгага сажда қилмаганини Ибн Арабий, Жалолиддин Румий каби авлиёлар тўғри деб ҳисоблайдилар. Буни англашга кўпчиликнинг ақли етмайди ва бу ҳақда ҳаммага гапириб бўлмайди.
Муҳаммад расулуллоҳ с.а.в. ўтмишдан ва келажакдан хабардор эди, маъносида.
Муҳаммад расулуллоҳ с.а.в. га меърож кечаси тўртинчи осмонда барча пайғамбарлар таъзим қилганлар (Қаранг: Муҳаммад Ғаззолий. Кимиёи саодат.)
Меърож кечаси Муҳаммад с.а.в. нариги дунё-охиратга бориб, дўзахлар ва жаннатлар аҳлининг аҳволидан хабардор бўлиб қайтганига.ишора. Пайғамбарни наът айтиб улуғлаш адабий анъана бўлиб7ъСу соҳада ҳам Фаридуддин Аттор барча мутафаккирларга, валийларга ҳам устоздир. Алишер Навоий устоз Атторни беҳудага насф этмаган.
Ҳижрат бошланишида Муҳаммад с.а.в. сафдоши Абубакр Сиддиқбилан яширин йўлга чиққанлар. Мушриклар буни билиб қолиб, буларни қувиб етаёзганида иккаласи ғорда яширинган, Аллоҳнинг қудрати билан бир ўргумчак тўр тўқиб, ғорни яширган. Душманлар ўргумчак тўрини кўргач, бу ерга ҳеч ким кирмаган, деб ўйлаб қайтиб кетганлар. Бу ерда яна ҳазрат Абубакрнинг кам сўзлаши ҳам мақталмоқда.
Қуръони карим ҳазрати Усмон ибн Аффон даврида китоб ҳолига келтирилган ва мукаммал тўрт нусхадан бошқалари йўқолган.
Ҳазрат Али ибн Абу Толиб тиб илмида ҳам моҳир бўлган. Унинг тиббий маслаҳатлари ҳозиргача сақланиб қолган. (Қаранг: Сарвар Очил. Ҳазрат Али - шеър ва илм сарвари. Эрон Ислом республикаси. «Ал-Аллоҳ»; Минҳож. Теҳрон—Тошкент. 2004.)
Умрининг охирларида Фаридуддин Аттордан пайғамбар саҳобаларидан Ҳазрат Алидан бошқасини тан олмайди, деб, шиаликда айбламоқчи бўлганлар. Аммо, бу саҳобалар ҳақидаги бу ажойиб сўзлар айбловчиларнинг ноҳақлигини кўрсатади.
Фаридуддин. Аттор қудратли подшоҳларга йўл кўрсатувчи қуш Ҳудҳуд тимсолида пайғамбарнинг йўлбошчилигини тасвирлайди.
Солиҳ пайғамбардан кофир қавмлар мўъжиза кўрсат деб талаб қилганларида, у Аллоҳ қудрати билан тоғ ичидан урғочи туяни чиқарганига ишора. (Қаранг. Рабғузий. Қисас ул-анбиё», Т. Ёзувчи, 1990 йил, 55-бет.)
Фаридуддин Аттор Симурғ тимсолида ўттиз қушдан -ўттиз вазири бўлган адолатли подшоҳнинг мажозий тасвири-ни беради. Бу тимсолда гўзалликни, санъатни улуғловчи Моний таълимотининг таъсири ҳам борга ўхшайди (тарж).
Бу ерда гул ўткинчи, зоҳирий, ташқи гўзаллик тимсоли. Ф. Аттор зоҳирий эмас, маънога ошиқликни ёқлайди.
Мазкур ҳикоятда ҳам Фаридуддин Аттор ўткинчи, бебақо ва бевафо гўзалларга ошиқбўлишни қоралайди. Бу ерда соқол ҳажви ўткинчи гўзалнинг ошиқни масхара қилишини кўрсатади.
Жаннат аҳлининг жигар ейиши. Тасаввуф фалсафасига кўра, ошиқ жаннатни эмас, Ҳақ жамолини орзу қилади. Жаннатни орзу қилувчиларнинг шу ҳақда қайғуриб, жигар-бағри эзилишига ишора бўлса керак.
Бу фикр икки оламдан ҳам воз кечувчи риндлар, хароботийлар таълимотига алоқадорга ўхшайди.
Ҳазрати Сулаймон ва узуги тимсолида бу дунёдаги энг қимматбаҳо жавоҳир ҳам мангу ҳаёт олдида арзимас эканлиги айтилади.
Ҳумой, Ҳумо қуши подшоҳлар, тождорларга мулку салтанат бериши ҳам бу оламда олий бахт кўринса-да, Фаридуддин Аттор фикрича аҳамияциз ва ҳатто азобларга сабабчи-дир — бу ҳам тасаввуф таълимотининг муҳим ғояларидан бири.
Бу ҳикоятда дунё подшоҳининг севимли қулига муносабати барча оламлар подшоҳи — Ҳақ таолонинг севимли қулига меҳрибончиликлари олдида арзимаслиги, ҳатто жабр-зулмдан холи эмаслиги очиб берилади.
Бу ҳикоятда зарга, тиллога ҳирсу ҳавас куфр ва бутпарастлик эканлиги маънолари очилади.
Мазкур ҳикоятда оламдаги барча мавжудотлар Олий Руҳнинг сояси, зарралари деб ҳисобланувчи пантеизм фалсафаси тасаввуфга ҳам хослигини кўрамиз.
Тасаввуфий ишқдаги куфр маънолари шариатда куфр саналса-да, тариқат ва маърифатда куфр эмас, илоҳий ишқ аҳлининг ақл-хушдан айрилиши деб тушунилади. Шу сабабли бўлса керак, Ибн Сино дунёвий ишқни иллат, касаллик деб, руҳий ишқни эса ҳаёт жавҳари деб билади. (Қаранг: Ибн Сино. Ишқ рисоласи.)
Шайх Санъон қиссаси - Фаридуддин Аттор ва А.Навоий асарларининг энг гўзал саҳифаларини ташкил этади. Мазқур қиссада — вужудий ва руҳий гўзалликнинг илоҳий, муқаддас эканлиги, ошиқ учун барча дин ва мазҳабларнинг фарқи йўқлиги, ишқнинг халқаро ва динлараро аҳиллик ва дўстлик сабабчиси эканлиги тасвирланади.
Ақл-ҳушдан айрилиб, дилдан севиш -тасаввуфда фазилат, тиббиётда эса иллат, касаллик ҳисобланади. Эркак одамнинг гўзал йигитни севиши деганда тасаввуф тариқатида Аллоҳнинг жамолига ошиқлик тушунилади. Шариатда бу куфр ва иллат, гуноҳи кабира. Тасаввуфда гўзал йигит — одамзод эмас, Ҳақ таоло жамоли маъносида келади.
Бу ҳикоятда буюк салтанат бунёдкори, Ҳинд элини мусулмон қилиш учун 17 марта юриш қилган султон Маҳмуднинг бир ўта камбағал оила боласига олий ҳиммати тасвирланган. Низомулмулкнинг «Сиёсатнома» асарида султон Маҳмуд, гоҳ золим қароқчилардан элни қутқарувчи, гоҳ турли унвон, мартабаларни деб, ноҳақ ишлар қилувчи сифатида тасвирланади. Аслида ҳам султон Маҳмуд Ғазнавий турли фазилатларга ҳам, нуқсонларга ҳам эга бўлиб, асосий иши — дини исломни кенг ёйган қаҳрамон — Ғозийдир. «Маҳмуд ва ўтинчи чол» ҳикоясида у олиҳиммат, инсонпар-вар, одил подшоҳ сифатида тасвирланган.
Авлиёлардан Ҳабиб Ажамий кароматига бағишланган бу ҳикояда айтилган пирни улуғлаш фикри шариатда оқланмайди. Қотил пир назари тушса ҳам қотилдир, уни жазолаш адолатлидир.
Бу ҳикоят маънолари жуда мураккаб. Бутпараст одамнинг не сабабдан окданиши тушунарли эмас. Бу ишдан ҳазрат Жаброил ҳам ажаблангани табиийдир. Лекин Аллоҳ таоло барча сирларни билгувчидир.
Бу ҳикоятда вужуд ҳам, руҳ ҳам муқаддас, пок бўлиши керак, деган ғоя илгари сурилган.
Шиблийнинг бу иши рамзий бўлиб, мардликни унутган эркакларга танбеҳ учундир. Кейинги ҳикоят ҳам шу ҳаққадир.
Бу ҳикоятларда баъзи одамлар ўз гуноҳлари учун Иблисни айблаб, ноҳақ туҳмат қилиши қораланади.
Муҳаммад пайғамбар с.а.в. бир бадавлат одам билан гаплашиб турганида камбағал — динсиз савол сўраши, расулуллоҳ уни менсимай юз ўгиргани ва Аллоҳдан танбеҳ эшитганига ишора.
Аслида инсон охиратга бораётганида сафар озиғи — унинг бу дунёда қилган тоат, ибодати, яхши, савоб ишлари бўлади.
Бу ҳикоятда Ҳақ таоло фармонига асосан дунё ҳаётица азоб чекаётганлар яхши амал қилади, давлатманд одамлар фақат мақтаниш учун ибодат қиладилар, деган маъно яширинган.
Қулнинг шоҳона тўн енгига юзидаги чангни артиши Аллоҳ еткизган неъматни менсимай, қадрсизлантирга-ни деб тушунилади.
Ҳазрати Мусо билан Фиръавн сеҳргарлари баҳс-мунозара қилган вақтида сеҳргарлар ҳақ динга ўтиб имон келтириши Тавротда ҳам, Қуръони каримда ҳам келтирилган. 139-бетга. Бу ғоя (фалак қўғирчоқбоз, инсонлар — қўғирчоқ) Умар Xайём ва Паҳлавон Маҳмуд рубоийларида ҳам равшан ифодаланган. Лекин Паҳлавон Маҳмуднинг жавонмардлик, футувват тариқати чин инсонларни қўғир-чоқ бўлмай, оламни яхшилик томонга ўзгартирувчи, фаол инсон бўлишга ўргатади.
Имом Аҳмад Ҳанбал — аҳли сунна вал -жамоага хос тўрт илғор мазҳабдан бирининг асосчиси. У гўзал хулқли, ўта камтарин бўлиб, имом ал-Бухорийга ҳам таъзим қилиб, ҳадислар ёзган қўлини ўпган ва уни турли иғволардан ҳимоя қилган.
Бу воқеанинг тарихий асоси бор. Юз йиллар давом этган салб урушлари вақтида мусулмон баҳодирлари масиҳийларга ва уларнинг баҳодирлари мусулмон жангчиларга ибодат вақтида жангни тўхтатиб, имконият берганлар. (Қаранг: Усома бин Мунқиз. Ибрат китоби. Арабчадан Исматулло Абдуллаев таржимаси.)
Бу воқеа ҳам ҳақиқатда бўлган, шу ҳақда Тавротда ва Қуръони каримда етарли сўзлар бор. Юсуфнинг оғалари охири хорланадилар.
Девона бу сўзларни алам устида айтган. Аслида Арш эгаси — Аллоҳ ўз бандаларини сийлашда бу ерда мақталган амид - лашкарбошига нисбатан юз минг чандон ҳимматлироқдир. Шу сабабли Фаридуддин Аттор девонанинг сўзини густохлик деб тўғри айтади.
Фаридуддин Атторнинг бу ҲИКОЙАТИда Жалолиддин Румий ва Алишер Навоийда ҳам учрайдиган барча миллатларга ва ғайридинларга Аллоҳнинг бандалари деб ҳурмат билдириш, динлараро бағрикенглик бор.
Мазкур ҳикоятда султон Маҳмуд Ғазнавийнинг қудратли подшоҳ бўла туриб, гулхан ёқувчи билан дўстона суҳбатлар қуришидан бу подшоҳ ҳақида баъзи тарихчиларнннг таъна, маломатлари ноҳақ бўлиб кўринади. Султон Маҳмуд шоир Фаридуддин Атторнинг устозларидан бири — Абул-Ҳасан Ҳарақонийга ҳам тавозеъ билдириб, зиёрат қилган.
Ўтмишдаги баъзи атоқли уламолар Иблисни фақат бир Аллоҳга сажда қилиб, бошқага (Одамга ҳам) сажда қилмаганини Аллоҳга фақат Шайтон ширк келтирмаган деб, у ҳақда ижобий фикр билдирилган. Лекин Аллоҳ билгувчироқдир!
Бу ҳикоятда бошқаларнинг айбини топиб жазоловчиларнинг ўзларида ҳам кўп гуноҳлар борлиги, аммо улар ўзига жазо бермасликлари қораланади.
Фаридуддин Аттор бу ҳикоятда Аллоҳ дўзахлар ва жаннатларни оқилона мақсад билан яратгани ҳақида Аллоҳ сўзларини келтиради, аммо, ҳикоят хулосасида бу фикрга қўшилмай, Робия Адавия каби «Дўзахлар ва жаннатларни йўқ қилишни маъқуллайди. Софдил мусулмонларнинг кўпчи-лиги дўзахдан қўрқиб, жаннатни орзу қилиши, шу сабабли ёмонликлардан тийилиши Қуръони карим сураларининг асосини ташкил этади. Аммо, дўзах ва жаннатга бепарво қараб, Аллоҳни севиш - айрим хосларнинг фикридир. Xослар жуда озчиликни ташкил этади.
Илм ўрганиш* айниқса иймон ва руҳни поклайдиган, маърифатни зиёда қилувчи фойдали диний, маънавий илмларни ўрганиш барча мусулмонлар учун фарздир. Ф.Атгор бу ҳикоятда машаққатли шароитларда ҳам илм билан фидокорона шуғулланган одамни мажозан, ўзига ҳайкал қўйган, қаҳрамон деб улуғлайди.
Бу ғаройиб ҳикоятда ошиғини оғир дард, қийноқдан халос этишни истаган маъшуқанинг руҳий кечинмалари тасвирланган. Аммо бу иш исломий шариатда оқланмаса-да, ҳозирги вақтда бутун дунё олимлари ўлишга қийналаётган одамга «ёрдам бериш» (ехтеназия) масаласида баҳслашмоқдалар.
Мазкур ҳикояда ёш, ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган ўсмирнинг чоҳга йиқилиб ўлиши тасодиф бўлса-да, унинг соғ-омон юрганида зарур, муқаддас сўзларни (айниқса, иймон-еътиқод калимасини ва бошқа гўзал маъноларни айтолмай кетиши жуда қайғули экани дилимизга кучли таъсир қилади. Ҳикоянинг яна бир, яширин мақсади инсон қисқа умрида жуда кўп енгил, саёз, беҳуда, зарарли сўзларни айтиши бахцизлик эканлигини билдиришдир.
Мир Алишер Навоий устоз Фаридуддин Муҳаммад Атторнинг шу фикрлари таъсирида бўлса керак, Низомий, Дехлавий, Жомий ижоди абадий яшашига умид билдирар экан, агар бу устозларнинг номи йўқолса ёки улар -фоний бўлиб, йўқ бўлиб кецалар, мен ҳам уларнинг изидан йўқолай, деб лутфу садоқат биддириб, «Қуръони карим»нинг «Каҳф» сурасида 300 йил ғорда ухлаб қолган ғариб ўсмирлар тақдирига ишора қилиб, ёзади:
Каҳфи фано ичра алар бўлса гум, Мен ҳам ўлай арбааҳум, калбуҳум...
Яъни, «Улар фано ғорида йўқолсалар, мен ҳам буларнинг тўртинчиси - ити бўлай» маъносида.


AvvalgiII- qism Keyingi
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика