Публицистик асарлар [Abdurauf Fitrat]

Публицистик асарлар [Abdurauf Fitrat]
Публицистик асарлар [Abdurauf Fitrat]
Ёпишмаган гажжаклар
(Ўртоқ Бойбўлатовга очиқ хат)[1]
Дўстим, ойлар, йиллар тиришиб, бир асар чиқарған муҳаррир[2] дўстларнинг шу асар ҳақидағи муҳокамаларини тинглашдан, асарнинг камчиликларини ўрганишдан, албатта, мамнун бўлади.
Менинг «Ўзбек адабиёти намуналари» аталған арзимас бир асарим[3] ҳақинда фикрингизни билдирмаслик учун анча уриниб, 3-сон газетни тўлдирганингизни кўриб мамнун бўлдим[4], ўқиб ҳам чиқдим. Ҳамма гапдан бурун Сизга ташаккуримни билдираман. Лекин бахтга қарши мақолангизни шунчалар кенгайтиргансизким, кенглиги асл мақсаднинг йўқолишиға сабаб бўлған. Бизда болалар орасида «Кўзим кўрмайдир» деган бир ўюн бор: Бир бола кўзини қаттиқ боғлағандан кейин қўлиға узун бир таёқ олиб, ўртада туради. Бошқалар унинг оёғини олмоқ учун атрофдан ҳужум қиладилар. Таёқли бола таёғини кўтариб «кўзим кўрмайдир» деб, тез-тез айланаберадир, таёқ кимга тўғри келса, шунга тегадир. Мақолани ёзғанда сизнинг қаламингиз ҳам шул кўзи кўрмас боланинг таёғига ўхшаған: айланған, айланған, кимга тўғри келса, шунга теккан, орада менинг китобим унутилган, жуда оз ўрин олған.
Ҳар ҳолда мақолангиз кўбрак менинг шахсимга қаратилғани муносабати билан жавоб тарзида эмас, дардлашув шаклида бир нарса ёзаман. Менинг асаримни бошлаб тартибиға эътироз қилғанингиз кўриладир. Адабиёт тарихимизни қоплови[5] «Феўдализм», «Савдо сармояси» каби даврларға ажратишимға қарши каби кўринасиз. Лекин ўз фикрингизни, яъни қандай тақсим қилиш лозимлигини ёзмағансиз. Адабиёт мутахассиси ёки адабиёт тарихи билан машғул бир одам бўлса эдингиз, шу баҳона билан сизга «ёпишмоқ» мумкин эди. Лекин мен биламанким, сиз адабиёт тарихининг одами эмассиз, мақолангиз эса тасодифий бир ҳодисадир. Шунинг учун бу тўғрида маъзур кўраман сизни. Лекин шуни айтиб ўтаманким, адабиёт тарихини тақсим қилишда марксизм усулининг талаб қилғани йўл менинг тақсимимдир. Бу тақсимни ўзбек адабиёти тарихиға тадбиқ қилишнинг ўзи катта ҳам янги бир иш. Бунинг ҳудудини тайин қилишда баъзи янглишларнинг бўлуви мумкин. Лекин уларни кўрсатиб, исбот қилиб, сўнгра тил текириш[6] керак эди. Сиз мақолангизда бу томонға яқинлашған даврларни бир-биридан ажратған хусусиятларнинг йўқлиғидан шикоят қилғансиз, лекин сиз ҳар даврнинг намуналарини ўқидингизми? Масалан: «Савдо сармояси» даври билан «Феўдализм» даврининг намуналари орасидағи Шаклда ва мазмундағи айирмаларни кўра олдингизми? Ёки кўриб, қаноатланмадингизми? Қаноатланмаган бўлсангиз сиз бу даврларни бир-биридан ажратган қандай хусусиятлар истайсиз (ки намуналари бўлмасин). Масъаланинг бу томонларидан (яъни энг муҳим ва фойдалиқ томонларидан) мақолангиз сукут қиладир. Ҳолбуки, шу томонларни очиқ кўрсатганингиздагина менинг китобимнинг камчиликларини кўрсатган ва менга бир нарса ўргатган бўлур эдингиз. Буни ҳам сизнинг адабиёт тарихининг одами бўлмасдан тасодифан майдонға чиқғанинғизга бағишлайман. Мақолангизда чиғатой адабиёти ва унинг пролетар адабиётига асос бўлиши тўғриларида кўбрак туриб, бор кучингиз билан ҳужум қиласиз. Фитрат сўз бошида «Чиғатой адабиёти пролетариат адабиётиға асос бўладир деган» деб, қоравул қичқирасиз, ҳатто менинг бош сўзимда ўзингизга ёрдам қилгудек кўринган бир-икки жумла ҳам келтирасиз. Чиғатой адабиётининг пролетар адабиётиға асос бўлишини даъво қилмоқ нари турсин, бош сўзимда чиғатой адабиётини мафкура ёғидан ярамағанини сўйлаганман. Менинг «намуналар»им босилмаса эди, сиздан бошқа ҳеч кимнинг қўлида унинг нусхалари бўлмаса эди, бош сўзимдан кўчирганингиз бир-икки жумланинг балки сизга фойдаси бўлур эди. Нима чораки, китоб Ўзбекистонда босилиб тарқалған. Сизнинг мақолангизни ўқуған ҳар ким менинг бош сўзумни ҳам ўқуй оладир. Ўқуғач, сизнинг менга туҳмат қилиб турганингизни ҳам онглайдир. Мен сўз бошимдағи ибораларнинг масъалаға дахлдорлиқ қисмини тамоман кўчираман, янгидан ўқишингизни ва эътирозингизни шунга таяндириб, янгидан майдонға чиқишингизни талаб қиламан: «Биз ўзбекларнинг ва, умуман, Ўрта Осиё туркларининг тарихига оид арабий, форсий, туркий тилларда бир кўб асарлар ёзилған. Бироқ бу асарлар бизнинг сиёсий ҳаракатларимизни тор бир рамкада кўрсатмакдан бошқа ишга оз ярамакдадир. Халқимизнинг, ўлкамизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳоллариға оид хабарларни бу асарлардан истаб топиш жуда қийиндир, баъзан мумкин ҳам бўлмайдир, чунки йўқдир. Адабий тарихимизни текшириш эса, мана шу камчиликларни тўлдиришга катта ёрдам қиладир. Феўдалларнинг, умуман, ҳоким синфнинг омма билан муносибатларини, оммаға қарашларини, зиёлиларнинг, шоирларнинг ҳоким синфга муносибатларини, ҳоким синф фойдасиға қараб оммани қандай овутғанларини, олдағанларини, ҳоким синфнинг кайф-сафони (Бобирча, «айш ва фисқи») қайси даражаларға чиқарғанларини ёлғиз адабиёт тарихимизда кўришимиз мумкиндир.
Бундан бошқа, тарихий санъаткорларимизни текшириш, уларнинг тажрибаларидан қўрмоқ истаганимиз пролетар адабиёти учун фойдаланиш ҳам кераксиз бир ҳаракат бўлмайдир. Мана шу қисқағина изоҳот бу китобни қандай тилак билан тартиб қилғанимизни билдирған бўлса керак.
Мана шу сўз бошимда менинг томонимдан айтилган гаплар. Мана шу гапларга эътирозингиз бўлса, айтишга ҳақлисиз. Йўқса, менинг сўзларимни бош-оёғини кесиб ташлаб, ўз мақсадингизга яроқлиқ бир ҳолға киргизиб, сўнгра эътироз қилишингиз илмий бир ҳаракат саналмайдир.
Китобимнинг 3-бўлимиға «Савдо сармояси» даври исмини берғанимдан ҳам рози бўлмайсиз, шу истилоҳотнинг охирида каттакон бир ? (сўроқ) аломати қўясиз. Биз темурийлар даврини «савдо буржуазияси» даври деймиз. Темурийларнинг жаҳонгирлиги(ни) Ўрта Осиё савдо сармоясининг тараққийси билан изоҳ қилмоқчи бўламиз. Бунинг учун қўлимизда етарлик материаллар бор. Сиз шунга рози эмаслигингизни чиройли бир савол аломати билан ифода қиласиз, бу даврни нима деб атамоқ тўғрисида фикрингизни билдирмайсиз. Сиз шуни унутасизки, савол аломати қанча чиройли бўлса бўлсин, илм учун бир нарса бермайдир. Бизнинг фикримизга қарши экансиз, фикрингизни билдиринг. Айтинг-чи, темурийлар даврига қандай исм берасиз?
Бундан сўнг мақолангизда менинг таржимайи ҳолимни текширишга киришасиз. Менинг бир вақтлар мутасаввиф, панисломист, пантуркист бўлғанимни турли далиллар билан исбот қилмоқчи бўласиз. Пилонингиз яхши. Мақтанарлиқ пилон, агар сиз менинг «Намуналар»имни бурунги панисломистлигимнинг, пантуркистлигимнинг давоми эканини, бу асарим билан мазкур фикрларнинг биттасини ўзбек оммасига тақдим қилғанимни исбот қила олса эдингиз, ишингиз кўб муваффақиятли чиқар эди. Лекин буни қила олмағансиз. Бу кун бир кўб кишиларнинг мозийлари ҳақида гапириш мумкин. Лекин, бу гапиришгина етарли эмас. Уларнинг мозийлари билан бугунги ишлари орасидаги муносибат ва алоқани кашф этиш керак!
8-, 10- йилларда (яъни, 18-20 йил бурун) ёзилған асарларимдан шоҳидлар келтирасиз. Азизим, менинг қўлимға қалам тутиб, асар ёзғанимга йигирма йил тўлғанини ўзингиз ҳам эътироф қиласиз. Бу йигирма йил орасида мен ўзбекча, тожикча юз ўн печатний листлик асар ёздим (мақолалар ҳисоб эмас). Буларнинг ҳаммасини Шўро ҳукуматиға, пролетариат мафкурасига ярарлиқ асарлар эканини ҳеч даъво қилмадим ва қилмайман-да. Ишнинг бу томонини онгламоқ учун таржимайи ҳолимни ўзимдан тингланг.
Мен Осиёнинг энг қора диний марказларидан ва қора бир усули идораға тобеъ бўлған Бухорода 1884 йилда туғилдим[7]. Биринчи тарбияни эски усулдаги диний бир мактабдан олдим. Мактабдан чиқғач, диний бир мадрасага кириб олдим, намоз ўқидим, мутаассиб бир мусулмон эдим. Ҳатто Бухорода янги бошланған жадидлар ҳаракатиға қаршилиқ ҳам қилдим. Сўнгралари жадидлар ҳаракатиға оралашдим. У замондағи зеҳнияхнинг таъсири эски жадидларнинг ташвиқ ва ёрдами билан Туркияга таҳсил учун бордим. Мана шу вақтларда мен диний реформа тарафдори эдим: динни фан билан келиштириш, фанға тўғри келмайтурган хурофот қисмини диндан чиқариш, динни тозалаш хаёллариға ишонған эдим. Воқеан эса, панисломизм ғоясининг чуруган бир хаёл эканин кун сайин оча бордим. Панисломизмнинг бўлмағур хаёл эканини онглағач, пантуркизм хаёлиға берилдим. Бу вақтларда ёзғаним асарларда диний реформистик фикрлар кўрилиб турадир. Сиз эса, мазкур асарлардан менинг мутасаввиф эканимни чиқарасиз. Тасаввуф билан озғина таниш бўлса эдингиз, у китобларда мазкур маслакнинг асарини кўра олмағанингизни ўзингиз онглар эдингиз.
Мен ҳеч бир вақт тасаввуфга мансуб бўлмадим. Лекин адабиёт тарихини текширучи бир муаллим бўлғаним сифати билан тасаввуфни жуда кўб текширдим. Бу кун тасаввуфнинг ҳар томонини, энг қоронғу сирларини биламан. Ҳатто, шу кунларда «Ўрта Осиёда тасаввуф тарихи» исмли бир китоб[8] вужудга келтирмак учун тиришмакдаман. Тасаввуфнинг қандай заҳарли, қандай зарарли бир маслак эканини ҳар кимдан ҳам яхши билиб олғанман. Лекин ҳеч вақт мутасаввиф бўлмаганман.
Сўнгралари ҳаёт мени пантуркизмда қотиб қолишда қўймади. Мен ўзбек миллатчисига айландим. 17-18-йилларда Ўрта Осиёда пантуркизм ҳаракати кенгаймоқда эди, айниқса, Тошкентда пантуркизм фикри билан суғорилган турли тўдалар ташкил бўлди.
Турк тилларини, турк адабиётини бирлаштириш шиори остида «иш» кўрилди. Мактабларда усмонли адабиёти она тили дарслари ўрнида қабул қилинди. Мана шу ҳаракатга қарши ўзбек тили, ўзбек адабиёти шиорлари остида «Чиғатой гурунги» ташкил қилинди. «Чиғатой гурунги» ўзбек миллатчилиги: ўзбек тили, ўзбек адабиёти шиорлари остида пантуркист тўдаларга ва шунга берилған ўнг жадидларга қарши курашди. Сиз «Чиғатой гурунги» пантуркист эди» деб қичқирасиз. Айниқса, шу кунларда «Чиғатой гурунги»ни пантуркист дейиш мўда ҳолиға кириб борадир. Ҳолбуки, «Чиғатой гурунги» ўз замонида пантуркизм, панисломизм ҳаракатлариға қарши курашмоқда эди. Сизга иккита факт кўрсатай: бутун мактабларимизда «Умумий турк тили, умумий турк адабиёти» шиорлари ҳукм сурганда «Чиғатой гурунги» ўзбек тили, ўзбек адабиётини ўргатиш учун Ҳадрада пулсиз дарс беришни эълон қилди. Муаллимликка мен, Шокиржон Раҳимий, Қаюм Рамазон тайин этилдик. Дарсга бир кўб муаллимлар давом этмакчи бўлиб келдилар. У вақтларда Тошкент маориф шўъбасида пантуркистларнингтўдачилик ёрдамчилари ҳукм сурар эди. Мана шулар бир дарсдан кейин бизни қувдилар, талабаларни тарқатдилар.
Бир кеча «Чиғатой гурунги»нинг мажлиси бўлған эди. Гурунг аъзолари томонидан ёзилган асарларни ўқиб, муҳокама қилмоқда эдик. Тошкентнинг энг катта ташкилотининг бирида турған бир ўртоқ[9] винтовка кўтариб келиб, мажлисимизга бирдан кирди. «Чиғатой гурунги»нинг мақсадини сўради. «Сиз динга қарши фикр тарқатар экансиз, Муҳаммад пайғамбарнинг меърожини инкор қилар экансиз» деб тафтишга киришди ва бизни «мундоқа йўлсиз ҳаракатлар»дан манъ қилиб кетди. Мана буларнинг ҳаммаси пантуркистларнинг иғвоси билан бўлар эди: «Мен «Чиғатой гурунги» пролетар мафкурасини ташир эди» демайман, буни даъво қилиш жинниликдир. Тузук, «Чиғатой гурунги» бевосита сиёсат билан машғул бўлмоқни истамади, ёлғиз тил, имло, адабиёт билан шуғулланди. Лекин унинг айрим аъзолари ўша вақтда сўл миллатчи эдилар. Шунинг учун айта оламизким «Чиғатой гурунги» жадидларнинг сўл қаноти бўлиб, у жадидлардан тил, имло, адабиёт ва динга қарши ҳам пантуркизм ва ўзбек миллатчилиги билан ажралар эди. Мана бу тафсилот «чиғатой гурунги»нинг кўрсатилган илмий ишларда пантуркист, панисломистларга нисбатан инқилобий йўл тутганини кўрсатади. Агар сиз «Бу илмий тўгаракнинг аъзолари ўзбек миллатчилари эдилар, шунинг учун бу тўгарак қарши қурулған бир ташкилот эди» десангиз, нон орасидан кир изламакдан бошқа бир иш қилмаған бўлурсиз. «Чиғатой гурунги» 20-йилларғача давом қилди. Бу вақтғача унинг ўз олдиға қўйған илмий юмушлари бажарилган эди. Янги имло шўро маориф комиссарлиги томонидан мактабларга киргизилган шўро ҳукумати томонидан «Ҳар миллатнинг мактаб тили ўз она тилида бўлсин» деб эълон этилган асос билан ўзбек тили таъмин этилган эди. Бир тарафдан, коммунистлар фирқасининг миллий масъалани тўғри ҳал қилмоқда бўлғани ва мустамлакачилик асосларини емиришда кескин йўл тутгани кун сайин очиқ кўрина бошлаған, ўзбек миллатчиси бўлиб туришда ҳам маъқул бир сабаб қолмаған эди. «Чиғатой гурунги» тарқалди. Унинг аъзолари битта-битта ўз хатоларини эътироф қила-қила фирқа сафига ўтдилар ва бор кучлари билан бу кунгача хизмат қилмоқдалар.
Эмди ўзимнинг дин билан муносибатим ҳаққинда сўзлашайлик. Мен юқорида айтғаним каби бир вақтлар диний реформа тарафдори эдим. Динни хурофотдан ажратиш деган хаёлга берилған эдим. Мана шу диний реформа кетидан юриш, мени динсизлиққа[10] олиб борди. Дин хурофотдан ажралса, нари томонда ҳеч бир нарса қолмағанини кўрдим. Диннинг фан билан ҳеч бир вақт келиша олмағанига ишондим ва шунинг натижасида диндан қайтдим, динга қарши фикр тарқатдим. Менинг динсизлигим ўзбеклар ва тожиклар орасида ҳаммадан бурун, ҳаммадан кўбрак машҳур бўлған. Бу нуқтани инкор қилиб бўлмайди. Динсиз, худосиз бўлған бир кишининг мутасаввиф бўла олмаслигини онгламоқ учун жуда оз бир муҳокама кучининг сизда борлиғини, рухсат берсангиз, қабул қилайлик.
Мақолангиз бир ерида мени Туркия султониға мактуб ёзиш билан айблайсиз. Мен умримда Туркия султониға мактуб ёзмадим, бу менга тамоман туҳмат! 1908 йилда ёзғаним бир асаримда Бухоро хонлигида ҳукм сурган диний таассубни ва шунга таянган идора усулини эслайсизми? У вақтда Бухорода бир калла 2 тийин эди. Ҳибс қилиш, ўлдириш, сангсор[11] қилиш кундаги одатлардан эди. У замонларда китоб ёзишнинг ўзи «кофир»лик эди. Мен шу вақтларда биринчи асаримни ёздим[12]. Бухоронинг идора усулини, таълим-тарбия усулини, бир кўб расмий идораларни танқид қилдим. Бу китоб Бухорода тарқалар эди.
Унинг ноширлари бўлған Бухоро жадидларини таҳликага туширмаслик учун амирға қаратиб бир сўз боши ёздим ва шунинг билан, гўё, танқиднинг унга эмас, маъмурлариға оид бўлғанини кўрсатдим. Бу замондағи Бухоронинг жавоби эди. Шунинг билан мени Бухоро амирининг тарафдори дейиш ҳам мумкин эмас, меним Бухоро амирига қарши ҳар вақт курашганим ва курашган ташкилотларга раҳбарлик қилғанимни билмаган йўқ.
Сўнг тўрт-беш йилда ёзғаним «Арслон», «Умар Хайём» каби асарларимни, ҳатто танқид қилғанингиз «Намуналар»дағи даврлар тақсимини шу йўл билан олиб боришга тиришдим. Мазкур ишларимда янглишлар бўлуви мумкин. Лекин буларни(нг) воқеаларини таҳлил қилганда бўлған янглишлардан ҳисоб қилиб, танқид қилиш, хато жойларни кўрсатиш керак. Ҳар бир янглиш янги янглиш деб ўйланган нуқтани, менинг йигирма йил бурунғи панисломистлигим билан изоҳ қилиш тўғри илмий бир ҳаракат бўлмайдир. Азизим, Ўрта Осиёнинг оламға маълум бир маданияти бўлған, бу маданиятнинг туркий асарлари қолған. Бу асарларнинг ҳаммасиға бирдан «ахлатлар» дейиш, сизнинг муҳокамангизнинг кирлигидан чиққан янги бир истилоҳ бўлса керак.
Мен ўзимнинг йигирма йиллик мутолаам, жуда кучсиз бўлмаған кутубхонам соясида шу йўлда ишламоқдаман. Албатта, ишларимда янглишлар бўлуви мумкин. Янглишларимни жой-жойи билан кўрсатиш керак, кўзни юмиб, оғизни очиб сўкишнинг илмий фойдаси йўқ.
Мақолангизда катта ҳарфлар билан «Маориф ва ўқитғучи» журнали Фитратнинг ношири афкори эди дейиш мумкин» деб ёзасиз. Буниси эмди уёт! «Маориф ва ўқитғучи» Рамздан бурун бор эди. Рамз замонида ҳам давом қилди. У ҳар вақт маориф комиссарлигининг ношири афқори бўлиб давом қилди. Журналнинг бутун давом муддатида мен ёзған мақоламнинг сони ўнга бормайдир. У қандай қилиб менинг ношири афкорим бўлсин?! Бироз ўйланг, Ўзбекистоннинг марказида фирқа ва шўро идораларининг кўзлари остида чиқған бир журнал уч-тўрт йил менинг ношири афкорим бўлади-ю, шуни сиздан бошқа ҳеч ким онгламайдими? Сиз бу демагўги билан кимни таҳрир қилғанингизни ўйладингизми?!
«Маориф ва ўқитғучи» журналида Яссавий ҳақида ёзғаним мақоладан сўз очасиз[13]. Мен у мақоламда Яссавийни санъат ёғидан, мафкура томонида қаттиқ танқид қилдим, унинг зарарли эканини, унинг таъсирига қарши курашмоқ кераклигини сўзладим. Ёлғиз унинг баъзи шеърлариға олданиб, унинг йўқсуллар томонида турғанин қабул қилмоқчи бўлдим. Сўнгралари эса, фикримнинг янглиш эканини онгладим. Сизга ёқмаған «Намуналар»имнинг муқаддимасида Яссавий ҳақинда бошқача фикр юргиздим. Сиз «Намуналар» ҳақинда танқид ёзмағанингиз ҳолда Яссавий ҳақинда унинг муқаддимасидағи сўзларимдан кўз юмиб, «Маориф ва ўқитғучи»даги мақоламға ёпишасиз.
Бундан кейин Чиғатой адабиётининг «мундарижаси» ва «шакли» ҳақинда фикр юргузасиз. Бошлаб Чиғатой шоири деб Навойи билан Яссавийни кўрсатасиз. Азизим, сизда чиғатой сўзига қарши қизиқ бир ҳолат пайдо бўлған, ўзингизга ёқмаған ҳар кимни чиғатой деб сўкмоқчи бўласиз, ишнинг бу қадари чегарани ошишдир. Яссавий Чиғатой шоири эмас. У Чиғатой адабиётидан бурун ўткан бир шоир. Сўнгра Навойидан намуналар олғанда менинг тартиб қилғаним ва сизнинг танқид қилғанингиз китобдан олмайсиз-да, Навойининг ўз девонидан, диний мавзудаги байтларни оласиз. Сизнинг у намуналарингизни кўрган киши менинг китобимдан олғанингизни гумон қиладир-да, менга ҳужумларингизни қисман ҳақли кўрадир. Сиз ҳам шуни истайсиз. Ҳолбуки, Навойининг динсиз бир шоир эканини мен даъво қилмадим. Унинг диний парчалари бор ҳам кўбдир. Лекин менинг «Намуналар»имдаги асарлари бу қатордағи асарлар эмас.
Навойидан олған байтларни таржима қилишингиз бир оз «вадудона» бўлған, кўби тўғри эмас. Сўнгра Навойи билан Яссавийдан берганингиз намуналарға суяниб, «Чиғатой адабиётининг шаклидан ҳам фойдаланиш мумкин эмас» дейсиз. Лекин сиз шакл билан вазнни бир-биридан ажрата олмағансиз. Шакл деб вазн билан айрим сўзларни оласиз. Ҳолбуки, шаклга ифода тарзи, мажоз, истиора ва шеърнинг бутун (поетик) хусусиятлари кирадир.
Навойининг вазнидан фойдаланиш, албатта, мумкин. Мундан бошқа(си) Яссавийнинг вазнидир. Яссавий ва Яссавий мактаби шоирларида бармоқ вазнининг чиройлик намуналари бор, фойдаланиш мумкин. Сиз Яссавийни чиғатой шоирларининг аруз вазнида ёзғанлари ўйлаб, шу хатоларға тушгансиз. Ҳатто кўчирганингиз Навойи билан Яссавий шеърлари орасида бўлған вазн айирмасиға ҳам диққат қилмағансиз...[14]

1919
Бухоро вазири Насруллоҳбей парвоначига очиқ мактуб
Очиқ мактуб[15](Эй Вазоратпаноҳ[16], биз тартиботи жадидага муҳтожмиз)
Аниқдирки, ҳеч қайси миллат ҳеч бир замонда бизда бўлганидек юрти хароблик, халқи фалокат, аёнлари пасткашлик, идора аҳли фасод, золимларнинг қон сўриши, ажнабийлар калакалари, истиқболининг мушкуллиги каби иллатларга мубтало бўлмаган! Бутун мамлакат ва миллатни шу аҳволга келтириб қўйдикки, дунёдаги энг қийин ва ташвишли кунларда яшаётган одамлар ҳам бизнинг аҳволимизга маъюс тортиб, қон йиғламоқдалар. Ҳар қанча кўз ва қулоқларингизни беркитиб олсангиз ҳам бу қадимги ислом миллатининг фарёди ва бу муқаддас мамлакатимизнинг хароблигига ачинмай туролмайсиз. Лекин бу жимгина ачинишдан не фойда? Бу кетма-кет келаётган мусибатлараро Сиз каби комил шахснинг ҳаракатсиз ачиниши ва сукут ҳолати қачонғача давом этади? Бу кун мазлум ислом миллатининг энг ойдин фикрли зиёлилари жаҳолат ва ғафлатнинг икки отига миниб ўз камситилишининг пайини қирқиш учун чопмоқдалар. Муқаддас ва меҳрибон она ватанимизнинг ўз ҳақини таниган фарзандлари зулм темир панжасидан тортиб уни фано саҳросига[17] томон тортмоқда. Бу кун залолат ва гумроҳлик занжирининг асири бўлган бизнинг ҳолимизға Ҳазрати Раббъ ул-иззатнинг[18] раҳми бўлиб юборилган Сизсиз ва бизнинг тождор олий ҳазрат падари меҳрибонимизни[19] ҳозирги ва келгуси мушкулликлардан Сизгина хабардор эта оласизки, (амир) бизнинг ишларимизни назоратига Сизни жалб этган. Яъни Ҳазрати Холиқнинг карами ва адолатпарвар подшоҳимизнинг лутфи Сизни нафақат бу умри паришон ва истибдодпеша бўриларга ўлжа бўлиб, қўрувчисиз қолған қўйларға меҳрибон чўпонликка эмас, балки уларнинг ишларини танзим қилиш[20], тартибга солиш учун юборғандир. Биз Сизнинг ишга тайинланган кунингизни ўз ҳаётимизнинг муқаддимаси деб билдик ва ишга маъмур бўлиб киришган кунингизни ўз миллий байрамларимиздек нишонладик. Таассуфки, бугунга қадар интизор кўзларимизни қанчалар тикмайлик, истиқболимизнинг саодати учун ташаббус бўладиган бирор ишни Сиздан кўрмадик.
Эй, меҳрибон она Ватаннинг баркамол фарзанди!
Эй, Бухоро эзилган миллатининг бесабот тарафдори! Сиз умр бўйи ўзининг ноз ва тантаналарга бой оғушида Сизни тарбиялаган азиз ва муқаддас ватанингизнинг ишларини хароблик ва паришонликнинг қора кунларига улоқтириб қўйиб, унинг остидан ўт ёқиб келаётган балоларга мубтало қилиб, нега жим ўтирибсиз?! Ҳамиша ҳақ динимиз ва шаръий Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг адолатлари соясида тинчлик ўрнатиб келинган ватанимиз кимсасизми ё хароб ҳолдами қолди! Минг хил хавфу хатарларга дучор бўлди! Соатма-соат Сизга умидвор тикилган кўзларимиз юмилмоқда. Сиздан ёрдам ва нажот амалларини кутишдан толмоқда. Сиз нега жим ўтирибсиз? Шу мазлум ислом умматининг умиди, ҳаётимизнинг баракоти Сизнинг сайъ-ҳаракатингиз ва ҳимматингиздир. Бу бахтсиз ислом миллатининг хизмати ва муқаддас шаръий Динимизнинг мустаҳкамланиши, албатта, Сиздан лозимдир. Бу муқаддас хизмат йўлида бир дам бўлсин сусткашлик қилишга Сизнинг ҳаққингиз йўқ! Сўзингизнинг нуфузи ва улуғвор таъсири бўлгани ҳолда бу куфрони неъмат хабаридан ожизлигингизнинг маъноси нима? Нима сабабдандирки, сиз ўзингиздан лозим хизматларни ошкор, очиқ қилмайсиз? Турли фирқалар орасида улуғ ишларнинг ташаббускори бўлаётган ўша ҳиммат арбобларининг Сиздан не устунлиги бор? Не монеълик борки, тартиботи жадида воситаси билан миллий саодатимизнинг янги истиқболли йўлларини очиб, қадримиз ва тақдиримизни аъло даражада шарафлай олмайсиз? Бир зоти комилнинг ҳаққи учун Ватанимиз ҳамдўст ва ҳамдин кишиларга тўла бўлса қанчалар савоб?! Бир миллатнинг ҳаёти учун қайғуруб, Аллоҳнинг фазлу карамига сабаб бўлмоқдан қайси шуҳрат ортиқроқдир? Раият орасида Сизга нисбатан ихлос ва муҳаббат бор, бу Яратганнинг карамидирки, Сизни фавқулодда нуфуз соҳиби қилиб бошимизга юборди. Олий ҳазрат тождор падари бузрукворимиз, адолатпарвар подшоҳимиз бизни тарбият ва танзим[21] этмак амрини Сизга берган. Не тўсиқки, Сизни бу муқаддас хизматдан қайтарсин?! Магар бошқалар ғафлатда қолған бўлсалар, Сизда ғафлат қилманг. Бошқалар ғафлатининг ташвиши Сизнинг ғафлатингизчалик бўлмайди. Наувзибиллоҳ[22], бундай муқаддас вазифани бажаришда сусткашлик қилсангиз эртага интиқом олғучи Аллоҳнинг ҳузурида нима деб жавоб берасиз?!
Нуширавон[23] намўрд ки номи неку гўзошт (Нуширавон ўлмади, чунки яхши ном қолдирди).

1910
Шарқ сиёсати
[24]
Бир кун қон тенгизларинда ботған, тамуғ ўтларинда кўмилган Шарқ бир кун тинчлик ва тараққий бешиги эди. Бу кун оёқлар тагинда эзилган Шарқ бир кун маданиятнинг йўлбошчиси, билим ва ҳунарнинг ўчоғи эди. Оврўпа дунёси ваҳшат ва билмаслик чўлларинда обдираб[25] шовқин-тошқиғ! юрар экан, Шарқ дунёси бутун инсоният оламини саодат ва тинчлик ўчоқлариға эришдурмак учун иш кўруб турар эди. Оврўпа(да) бир маҳалла оқсоқоллиғи йўқ экан, Шарқнинг «кўзқучинос», «бараҳма», «исо», «зардушт» ва Муҳаммадлари бутун одам ўғулларини бир нуқтада тўплаб тўғри ва билгили йўлға киргузмак учун тиришар эдилар. Чинлилар ёзиш учун қоғоз ясағанда оврўпалилар ўнг-сўл қўлларини бир-бириндан айира олмас эдилар. Замон бузғунлариндан қутулуб тарих дунёсинда қолған Хитой маданиятининг излари бу кун даҳи оврўпалиларни ҳайрон қилмоқдадир. Бу кун тирикликнинг ҳар ёғиндан қарағанда тараққий ва саодатнинг сўнг босқичини босиб ўтган оврўпалилар орасинда Ҳиндустонда бўлиб ўтган маданият замонларини кўрмагани учун қайғурған билғучилар бордир. Оврўпалилар дин ва килисо[26] таассублариға берилиб, билмасликнинг энг теран чуқурлариға тушған чоғда араблар, мусулмонлар, Юнон, Эрон ва Ҳиндустонда кўмулуб қолған маданиятни тиргуздилар. Ҳинд ва Юнонда унутилиб қолған билим, ҳунар, ҳикмат ва фалсафани бир ўрунда тўпладилар. Андалус, Миср(ни) бирор маданият мактаби, тараққий ўчоғи, билим бешиги қилдилар. Бағдодда - араб санъатчилари соат ясаб, Оврупаға юбарғанда Париснинг[27] у палладағи ангеллари[28] «бу қути ичида шайтон»лар бор деб соатни ташлаб қочған эдилар. Бугунги маданият ва мағрур Оврупанинг шаҳарларинда қам тинчлик ва осойиш йўқ экан, Бағдоддан Туркистонғача тинч ва осуда бормоқ мумкин эди. Мусулмон маданиятининг эгалари ёлғуз ўзларининг эмас, бутун бошарият дунёсининг тинчлик, тараққий ва саодати учун тиришар эдилар. Унлар ҳозирғи маданий йиртғучилар[29] каби ўзлариндан бўлмаған миллатларни ҳайвон санамас эдилар. Тўғридурким, мусулмонлар даҳи бошқа миллатларға қаршу уруш очдилар: тўғридирким, мусулмонлар дахи бошқаларнинг ўлкаларини олурға тиришдилар ва олдилар, лекин унларнинг жаҳонгирлиқлари бу кунги маданий Оврўпанинг жаҳонгирлиғи каби олинган ўлкаларнинг улусларини таламоқ, эзмак, йиқитмоқ учун эмас, унларни янглиш йўлдан қайтармоқ, унларнинг орасинда кириб «ҳақ» дея топилган ўз фикрларини унларга қабул этдирмак, бутун дунё улусини «ҳақ» ва «ҳақиқат» теграсинда тўпдамоқ учун эди. «Байтулмуқаддас»ни, Мисрни, Андалусни, Истанбулни олған мусулмон ҳуқуматларининг у ерлардаги халққа берган ҳуқуқлари, қолған ривоятлари тарих бетлариндан ўчурилмақдадир. Араб бошлиқлари бир ўлкани олғанда у ердағи улуснинг тинчлигини сақламоқ учун бироз қўшун қўяр ва шул қўшуннинг чиқимлари учун бироз солуғ олар эдилар. Бироқ ёвнинг юрушиға чидамасдан шул ўлкани ташлаб чиқмоқчи бўлғанда улус оқсоқолларини чақуруб «биз бу солуғ оқчаларини тинчлигингизни сақламоқ учун сиздан олған эдик. Бундан кейин тинчлигингизни сақлай олмаймиз, шунинг учун бу оқчаларингиз бизға ҳаромдир» деб олған солуғларини қайтариб кетар эдилар. Африқоға кирган мусулмонлар Амриқо ва Африқони босқон маданий оврупалилардек ерли халқни битирмак учун тиришмадилар. Унларға маданият бердилар. Амриқоға қўноқ бўлуб кирган Оврупа маданийлари Амриқо ерли халқини битираёздилар, буни билмаған йўқдир. Африқони босиб олған Оврупа жаҳонгирлари у ердаги қора халқни ўлат каби ўлдуруб туралар. Ҳолбуки, мусулмонлар Африқонинг Жазойир, Тунис, Фас[30] каби ўрунларини олғач, у ерларни тараққий этдурдилар, халқини тинчлантурдилар, унлар И дан буюк одамлар етушдирдилар. Шарқ ўзининг тарихи, сиёсати, ҳунари, инсофи, адолати, ахлоқи ва хидмату эътиборлари билан унча юксалмиш, у қадар тараққий этмиш эдиким, тасаввури ҳам бизнинг мияларимизға сиғмайдур. Шарқ маданий йиртғучи эмас эди. Шарқ бошқаларнинг халқларини олмас эди. Шарқ башариятнинг юксалиши учун тиришар эди. Шарқ маданият ўчоғи, инсоф бешиги, ахлоқ мактаби, билим мадрасаси эди. Биз, шарқлилар, башариятга қилған хидматларимиз учун бу кунги қонли Оврупаға қарши яхшиғина махтана олурмиз. Биз, шарқлилар, маданият йўлинда тутдигимиз хидматларда давом этганда букун башарият дунёсини кўб юксак мавқеъларда кўрмак мумкин эди. Негаким, Шарқ билим, ҳунар йўлинда Оврупа жаҳонгирларидек ўртоқ қони ичмак ва орқадош уйин таламоқ учун эмас, инсонлик дунёсини юксалтирмоқ учун тиришар эди. Ёзуқлар, эсизларким, Шарқ ўз йўлинда давом эта олмади, маданият тарихининг энг буюк ва энг тугал қоидатариндан бири шудир: бир улус тирикчилигининг ҳар тўғрисинда юксалиб, тараққий қилиб тинчланса, бирор ёқда кучлироқ бирон бири кўринмаса, ўлкаси кенгайиб, оқчаси кўпайса, ул улуснинг бора-бора ахлоқи бузулур, тотлиғи йўлдан чиқа бошлар. Биз, шарқлилар, даҳи тинчлик ва роҳат сўнгинда бузулиб қолдиқ, йўлдан оздик, эзгу тилакларимизни унута бошладик. Билим ва ҳунардан юз қайтардик, бирлик ва ахлоқдан айрилдук, оқчаға берилдик, оқчаға сотилдук, шунинг сўнгида Хитой, Турк, Форс, Араб ва Ҳинд мамлакатлариндан ҳар бири ўз қўнуғи билан, ўз навбати билан тинчлик ва тараққий босқичлариндан қуллиқ, йўқсуллиқ чуқурлариға юмалаб туша бошладилар. Шарқнинг бутун ишлари онгсиз беклар, тушунчасиз хонлар, миясиз муллалар, билимсиз эшонларнинг қўлиға ўтди. Бунлар Шарқнинг бутун тузук ва интизомини бузуб юбордилар. Хонлар ўз қоринларини тўйдирмоқ учун халқни бир-бири билан урушдирдилар, мамлакатнинг жонли ва муҳим ўрунларини сотдилар, муллалар ўз иставлариға «дин» отини тоқиб бозорға чиқардилар, дин, тангри, пайғамбар, учмох ва тамуғ орқали Шарқ халқини талай бошладилар. Шарқнинг тараққий йўли кўмулди. Саодат ва тинчлик эшиклари боғланди, саодатнинг энг юксак тепасига чиққан Шарқ йўқсуллиқнинг энг теран чуқуриға тушди. Шарқнинг Хитойи, Эрони, Турони, Арабистон билан Ҳиндустони бариси бир туртки ўт билан, билмаслик ва ғафлат ўти билан ёниб битди. Шарқ ғафлат ва билимсизлик тамуғлариға юмалаб ётатурған чоғда Оврупа кўзи уйқусиндан янгигина тура(р) эди. Оврупалилар узун ва зарарли ғафлат уйқусидан уйғонгач, оч қолған йиртғучилар каби Шарқ устига отилдилар. Дунёнинг энг ёғли бир бўлаги бўлган Шарқ йиртғучи ҳайвонлар орасинда қолған семиз, лекин кучсиз бир қўй ҳолатини олди. Оврупа йиртғучилари Шарқнинг ҳар ёниндан солдурдилар. Тиш, тирноқлариға илинган ерларини йиртиб, узуб олабердилар. Бояқиш Шарқ ўз жонини қутқарғали кўб тиришди, тебранди, қичқирди, додлади, югурди, ҳамла қилди, қочди, қўрқутди, ялинди, эсига келган ҳар йўлға кириб кўрди. Бирор осуғ[31], бирор унум, бирор фойда кўра олмади, нега-ким, унга охсум[32] бўлған йиртғучиларнинг кучлари кўб, тиштирноклари ўткир эди. Англизлар Ҳиндустонни ютдилар, Мисрни босдилар. Аданга келиб Арабистонға қўл узатдилар. Рус империалистлари Қафқасиёни таладилар, Туркистонга кириб, Хитой, Афғонга, Эронга кўз тикдилар. Франсўзлар Тунис билан Жазойирни ғасб этиб, Фаластинга юкундилар. Ўзининг ибтидоийлиги билан тинчгина яшаб турған бояқиш Африқо қитъаси Оврупа жаҳонгирлари орасинда бўлинди. Бу олиш-беришларнинг ҳеч бири урушсиз бўлмади. Оврупанинг оч «қирғий»лари ўзларининг билимсиз, жоҳил деҳқонларининг бошлариға нўхталар[33] солиб Шарқға тортдилар, унлар бирор нарсани онгламасдан Шарқдағи ишчи ва деҳқонлар узра солдурдилар, унларнинг ёзуғсиз тинчгина ётған орқадошларини урдилар, ўлдурдилар, таладилар, талатдилар. Шарқнинг ёзиғсиз кишиларини ўз бойлариға қул қилиб бердилар. Оврупанинг ишчи ва деҳқонлари бу олиш-беришдан нима қозондилар? Битмас яралар, туганмас қайғулар, бошқа ҳеч йўқ...! Оврупа жаҳонгирларининг Шарқ сари юришлари бошқаларнинг қонини тўкуб ўз қурсоқларини тўлдирмоқ, ўзгаларнинг уйини ёндуруб, ўз қозонларини қайнатмоқ учун эди. Лекин унлар тилакларини улусға билдирмас эдилар. «Шарқ халқи ваҳшийдир, уларни маданийлашдурмак учун борармиз», «Шарқ халқи билимсиздир, унларға билим тарқатмоқ учун борармиз», «Шарқ халқини хоч буйруқлариға[34] бўйсундирмак учун борармиз», деб ўз ишчи ва деҳқонларини алдаб, бизим устимизга юборур эдилар. Унлар бу ёлғон баҳона ва сўзларни ёлғуз ўз аскарлари орасинда эмас, биз шарқлиларға ҳам уялмасдан айтиб туралар: «Сиз, шарқлиларға маданият йўқдир, сизлар ибтидоий ваҳший кишилар эрурсиз, сизни ислоҳ этмак, тартиб бермак, ўқутмак, маданийлашдурмак керақдир, бу иш бизнинг (яъни Оврупанинг) вазифаларимиздир. Ер юзининг энг обдон бўлаги бўлған Шарқни ишга солмоқ, башарият дунёсининг энг катта йиғини бўлған шарқлиларни ваҳшатдан қутқармоқ бизга фарздир. Мана шунинг учун биз (оврупалилар) Шарқға келдик. Шарқ ҳукуматларининг бир қисмини олдик ва қолған қисмини ҳам олмоқчи бўлуб турамиз» деярлар. Бу сўзларнинг Шарқ тўғрисиндағи бир қисми тўғридир. Воқеан, билимсиз қолмишдир, Шарқ Оврупаға қарағанда кўпдан-кўп орқада қолмишдир. Лекин Оврупанинг Шарққа маданият бериши ёлғондир. Оврупа жаҳонгирлари Шаркдан олған мамлакатларда тараққий ва маданият деган нарсани қатъиян кўргузмадилар, кўргузмакка тиришмадилар. Оврупанинг бизга берадиган нарсалари белгилидир: сафоҳат, ахлоқсизлик, қумор ва шаробхўрлик. Шарқнинг дин ва одатлариға қатъиян тўғри келмаган фоҳишахоналарни ўлкамизда Оврупа жаҳонгирлари очдилар. Бутун башарият ҳаётиға, маишатиға, ишига раҳналар солғучи шароб дўконлари юртимизға шул Оврупа бойлари «ҳиммати» билан қурулди. «Фаранга»[35] деган қўрқунч касал Шарқға Оврупа жаҳонгирларининг босқинлари билан келди. Хулоса: Оврупа жаҳонгирлари Шарқға бугунгача ахлоқсизлиқ ва бузуқлиқдан бошқа бир нарса бермадилар.
Шарқға маданият мактаблари, инсоният мадрасалари очармиз деб келган Оврупа жаҳонгирлари фоҳишахона ва майхонадан бошқа бир нарса очмадилар. Ажабо, Оврупа жаҳонгирлари бу ишларини билибми қилдилар, билмасданми қилдилар? Албатта, билиб қилдилар, жўрттага қилдилар. Унларнинг тилаклари бизға маданият бериб, бизда маориф тарқатиш, бизни тараққий этдурмак эмас, турли фоҳишахоналар, майхоналар очиб, бизнинг ахлоқимизни бузмоқ, бизнинг соғлиғимизни хароб этмак ва уруғимизни қурутуб, бизни ишдан чиқармоқ ва ўз қўллариға муҳтож қилиб қўймоқдир. Унлар Шарқхалқини бутун йўқ қилиб, Шарқни ўзларига моя[36] қилмоқчи эрурлар: Оврупа жаҳонгирларининг бир «кулгули» ва «йўқ этур» сиёсатлари Шарқнинг мусулмон дунёсининг ҳар ёғинда бир турлигина жорийдир. Англиз бойлари Ҳиндустон халқини битирмак учун қандай тадбирлар кўриб, қайси йўллар билан кетсалар, франсузлар Жазойир ва Тунис халқини битирмак учун шулгина тадбирларни кўриб, шулгина йўллар билан кеталар.
Оврупа жаҳонгирлари Шарққа туткан сиёсат йўллари шунлардир: Шарқнинг ахлоқини бузмоқ, кўнглини диний ва миллий муқаддасатиндан[37] совутмоқ, шарқлилар орасинда айрилиқ ва ёвлиқ солиб бир-бирлариға қилич чекдурмак, шарқлини ишсиз, ялқов, оч ва яланғоч қилиб ўзлариға қул этиб олмоқ, ювош-ювош шарқлининг қўлиндан ер ва қимматли нарсаларини юз турли ҳийлалар билан тортиб олмоқ, Шарқ халқини турли йўллар билан секин-секин йўқ қилмоқ...! Англиз ва франсуз жаҳонгирлари томонидан Хитой, Ҳинд ва Мисрда очилган фоҳишахона ва майхоналар, юборилган пўплар ва миссионерлар, очилган мактаблар, бариси шунинг учундир. Русия Николай ҳукумати бизнинг Туркистонимизда ҳам шул тадбирларини кўрмадими?
Оврупа жаҳонгирлари дунёнинг энг ёмон зулмини қилатуруб, ўзларини одил ва инсонпарвар айтдилар. Қани, кўрайлик-чи, бунлар бизнинг мусулмон ва Шарқ дунёсиға қандай адолат қонунлари тутуб, қандай инсониятпарварона ишлар қилғанлар? Оврупа жаҳонгирларининг қоидалари, буюк қурсоқлилари, Шарқдан кўб ер олғанлари англиз ҳукуматидир. Шарқнинг олтун хазиналари бўлған Ҳиндустон қитъалари англизлар жаҳонгирининг қўлидадир. Лекин бу ҳокимлик адолат қонунлариға мувофиқ тенглик негизларига қараб кўрулмаган. Бу қаров қонли ҳокимликнинг асоси зулм ва инсофсизлиқдир. Ҳиндустоннинг эгалари бўлған ерли халқ билан қўноқ бўлуб келган икки-уч қадрсиз англиз орасинда тенглик йўкдир. Ҳиндустонда ерлилар учун бошқа, англизлар учун бошқа маҳкамалар бор. Ерлилар учун айри зиндонлар, англизлар учун айри турмалар бор. Англизлар учун ясалган маҳкама, турмалар қонунли, адолатли, ҳафз сиҳатиға[38] мувофиқ ва тинч ясалган. Ерлилар учун қурулған маҳкама ва зиндонлар эса тартибсиз, бузуқ, золимхона, қоронғу ва қўрқунч бир шаклда қурулған. Ерлилар учун тузанган «жазо» қонунлари англизлар учун тузулган қонунлардан кўп фарқлидир. Бир пичоқ кўтариб юрган, бир англиз итига тош отган, бир товуқ ўғирлаган бир ерли тутулса, неча ойлик қоронғу ва кирли турмаға буюруладир. Бир ҳиндлини ўлдурган, бир бонкани урган англизга эса энг қулай, энг кичкина бир жазо бериладир ёхуд авф этиладир. Ҳиндустонда бир англиз итига тош отиб, олти ой зиндонга буюрилган ерли кўбдир, лекин юз ҳиндлини ўлдуруб, қонун ёнинда масъул бўлған бир англиз топилмайдир. Англиз жаҳонгирларинингҲиндустондағи пилонлари Ҳиндустон халқини оқчасиз, яп-яланғоч қўюб ҳалок этмақдир. Англиз ҳукумати Ҳиндустондан йилда 4 юз эллик милйўн сўм оладир. Оврўпанинг сиёсати қонунлариға қарағанда ҳар ўлкадан ҳукумат хазинасиға кирган оқчанинг шул ўлканинг ободлиғи ва тараққийси учун сарф бўлиши лозимдир. Англиз ҳукумати шул оқчадан милйўнғача сўмини Ҳиндустон маорифи йўлинда сарф қиладир. У ҳам Ҳиндустондағи англиз болаларини ўқутмоқ учундир. Икки юз милйўн сўмини Ҳинд англиз бўюнтуруғи остинда сақлағучи Ҳинд аскарийга сарф қилиб, қолғанин ўз қопчуғига тиқадир. Шунча оқчадан Ҳиндустон халқи учун бир чақалиқ фойдё йўқдир. Ҳар йили Ҳиндустон халқининг юздан учтаси очлиқдан ўлуб кетадир. Ўзларини инсоният ошиғи атаган англиз жаҳонгирлари бунга кулубгина қарамокдан бошқа иш кўра олмадилар. Унларнинг Ҳиндустонда қозониши кунда йигирма сўм, ҳиндлиники кунда бир сўмдир. Бунинг сабаби нимадир? Англизнинг қўлини бунча очиб, ҳиндлининг қўлини бир-бирила боғлаған кимдир? Бир ҳиндлини бир англизча ишламақдан манъ қилған қувват қайси қувватдур. Шубҳа йўқким, англиз ҳукуматидир. Англиз жаҳонгирларининг Мисрда юрутған сиёсатлари Ҳинддағи сиёсатлариндан яхшироқ эмасдир.
Ўзларини дунёнинг энг маданий, энг инсофли ва инсонпарвар деб топилган Фарансия жаҳонгирларининт зулмларини кўрган киши англизларга раҳмат айтмасдан тура олмайдир. Қирқ-эллик йилдан бери усмонли ҳукуматиндан тортиб олдиғи Тунис ва Жазойир мусулмонлариға қарайлик, унларнинг ҳолларини кўз олдина кетурайлик. Фарансиянинг жаҳонгир ҳукумати ўзининг бутун маъмурлари билан Тунис, Жазойир мусулмонларини йўқ қилмоқ учун онт ичганга ўхшайдир. Ҳуррият, мусовот[39] ва ҳуқуқи башарнинг бешиги бўлған Фарансиянинг қонунлари Жазойир билан Тунис кунига солмаган, Тунис ва Жазойир ҳавосинда тириклик қилиб юрган мусулмонлар ҳуррият ва инсоният ҳомийси бўлған - фарансузларнинг боғланган қўллари ва бўғозланган тутқунлари эрурлар. Фарансиянинг энг яқин бир қишлоғинда солинган мактабининг изи ҳам Туниснинг энг катта бир шаҳринда топилмайдир. Фарансиянинг энг аҳмоқ бир боласига берилган сўз эрки (сўз ҳуррияти) - Жазойирнинг энг улуғ бир файласуфиға ҳам берилмайдир.
Тунис, Жазойир мусулмонлариға «ҳуррият», «ҳуқуқ», «адолат» деган анқо қушлари қўлға солмайлар. Фарансиянинг маъмурлари ва юзбошилари Туниc ва Жазойирга келганда илон каби оғули, шайтондек ёвуз, сомондай енгил, «Қорунға» ўхшаш бой бўлуб қоларлар. Тунис ва Жазойир халқининг номуслари билан ўйнаб, жонлари билан тижорат қилиб турарлар. Туниснинг экин ерлари мусулмонлариндан бутун олунуб фарансуз бойлариға берилган, ерли халқнинг қўлинда экин ери сира қолмаған, барисини фарансуз бойлари алдаб-сулдаб, қўрқутиб, уриб олғанлар.
Бу кун бутун Тунис экинчилари фарансузнинг энг қадрсиз хидматчилари бўлуб ишлайлар. Фарансузларнинг бутун фикрлари Тунис ва Жазойир мусулмонларини иш қилиб йўқотмоқ ва унларнинг ерларига эга бўлмоқдир. Оврупа жаҳонгирлари бир миллатни йўқ қилмоқ учун ҳаммадан бурун у миллатнинг миллий ва диний ахлоқини бузалар. Ундан кейин миллий тилини чуруталар. Фарансузлар Жазойир ўлкасинда бу ёвуз фикрларини бироз юрута олмишлар. Бундан олти йил бурун Тунис ва Жазойирға саёҳат учун борғани мисрли бир ёзғучи ўз саёҳатномасинда шул сўзларни ёзадир[40]: «Фарансия бузуқлиғи Жазойирнинг кентларинда унча таъсир қилмаған бўлса ҳам, шаҳар кишиларига хўб ёмон таъсир этган. Миллий ахлокдарин, дан асар йўқ, миллий тиллари йўқола ёзған, Жазойир халқининг бир бўлаги ўз тилларини сира билмайлар. Фарансузча гапуралар, бир бўлаги билсалар ҳам, тугал билмайлар. Гапурсалар сўзларининг ярими арабча, ярими фарансузча бўлуб чиқадир. Яна шу мисрли сайёҳ айтадир: «Бир яғинчоқларига[41] бордим. Яғинчоқда ҳозир бўлған кишиларнинг бариси араб эди. Бироқ сўйлашлари фарансузча бўлар эди. Танишларимдан бирига айтдимким: мана шул мажлисда бироз гапирсам бўлурми?
Танишим: Қайси тилда гапурасан?
Мен: Арабча.
Танишим: Бунлар бирортаси ҳам арабчани онгламайдир.
Мен: Бунлар араб эмасларми?
Танишим: Араб, лекин ўз тилларини унутганлар...!
Мана шул сўзларнинг ҳар бири фарансузларнинг туб тилакларини яхшиғина билдирадир.
Оврупалилар, айниқса, фарансуз ва англизларнинг тилаклари бизни битирмақдир. Биз унларға қанча дўст бўлсак, қанча яхшилик қилсак, ўз жонимизни йўлларинда қурбон этсак, яна бўлмас, унлар бизга яхши кўз билан қарамаслар, бизни битирмак фикрини ташламаслар, ниятиким, умумий урушнинг биринчи йилларинда Тунис мусулмонлари Фарансия ҳукуматиға мурожаат қилдилар: «Қанча аскар истасангиз берармиз, ҳаммамиз уруш майдонлариға бориб ёвларингиз билан урушармиз, жонимиз ва молимиз билан сизга кўмакчи бўламиз. Сиз ҳам бизга ўз фарансузларингизга берилган ҳуқуқни берингиз! Бизга ўгай кўзи билан қарамангиз, Фарансияда юрутулган адолат қонунларини бизнинг ўлкада ҳам юритингиз, дейлар. Фарансия ҳукумати қабул этмади.
Ҳиндустонлилар ҳам шул урушда англиздарға қанча хидмат қилдилар, қонларини англиз фойдаси йўлида сувдек тўкдилар. Ҳинд мусулмонлари ўзларининг халифалари бўлған Туркияга ҳужум этдилар, Дардония[42] ёнинда қанча диндошларини шаҳид этдилар. Англиз ҳукумати ёлғузғина шул ҳинд оқчаси ва шул ҳинд қўшуни[43] билан Олмония ва Туркияни енга билди. Уруш битгандан кейин англиз ҳукумати шул жонкуяр ҳиндлиларга қараб: «сизнинг кўмагингиз билан шунча иш бўлди, мана бу ҳақни олинг, сиз маним дўстларимсиз» дейдими? Албатта, йўқ...! Бу кун ҳинд халқининг уйи яна шул англиз тўпи билан йиқилиб ётар, бу кун ҳинд улусининг боши яна шул англиз қиличи билан кесилиб турадир.
Шул беш йиллик уруедда Эрон ҳукумати англиз йўлдошлариға кўб яхшилик қилди. Диндошлари бўлған туркларга қўшилмади, қўшилған қабилаларға «ёғий» деб қаради, ёв муомаласи қилди. Англиз қўшиниға йўл берди. Уруш битгач, малъун англизлар унга хўппокда[44] бермадилар. Эрон вакилини сулҳ мажлисига киргазмадиларким, Эрон истиқлолини қабул этмадилар демакдир. Эрон шоҳини Лўндирага чақирдилар. Шоҳ Лўндирага бориб, эҳтимолким, англиз кучи остинда Эрон истиқлолининг ўлум қоғозинда қўл қўюб келар.
Русия императўрлик ҳукуматининг бизга қилған зулмлари англизнинг Ҳиндустонда қилған зулмлариндан қолишмас эди.
Оврупа жаҳонгирларининг бунча ҳақсизлиқлари, бундай ёвузлиқлари ёлғуз мусулмон дунёсиға эмас, бутун Шарқға қарши эди. Неча юз йилдан бери чет ёқға чекилган «оч қорним, тинч қулоғим» деб ўтурған сиёсат дунёсининг ҳеч бир ишига қатнашмаган Чин халқининг дағи роҳати шул Оврупа жаҳонгирлари томонидан бузулди. Бундан қирқ-эллик йил бурун Жопўниё халқи ҳам шул Оврупа жаҳонгирлари томонидан эзилиб тура эди.
Оврупа жаҳонгирлари Шарқдан, тўғридан-тўғри ўз қўллариға ўткан ўлкаларигагина бу зулм ва бу инсофсизлиқларни қилмадилар. Бу кунгача қўллариға ўтмаган ўз бошли, мустақил Шарқ давлатларини ҳам эздилар, таладилар. Англиз, фарансуз жаҳонгирларининг Туркия ўлкасинда қилған ишлари давлатлар ҳуқуқиға, инсоф ва адолат қонуниға бутун мухолифдир. Букун ҳар эронлининг юрагини очиб кўрганлар англиз ханжари билан очилган кўб яраларни кўрарлар. Туркиянинг тошлар ва кесаклариндан ҳар бирини кўтариб қарағанлар Оврупа қиличи билан тўкулган қон томчилариға учрарлар. Туркиянинг доҳилий ишлариға қўл узатмоқ, Туркиянинг тараққий йўлини боғламоқ, Туркия ҳукуматининг эътиборини йўқ қилмоқ оврупалиларға ўйинчоқ бўлуб қолған эди. Мустақил, бетараф ва сулҳчи бўлған бояқиш Эрон ўлкаси Англиз ва Русия жаҳонгирларининг оқчалари билан ҳозирланган ихтилол[45] ва исёнлар ва ўз бошли бўлған бу ҳукуматнинг доҳилий ишлариға қўл узатмоқға кимсанинг, «бошқа бир давлатнинг» ҳақи йўқдир. Лекин, бу қонун Шарқдавлатлариға юрутулмайдир. Оврупанинг энг қадрсиз ва энг сойиғсиз[46] кичкина бир ҳукумати бўлған Қорабоғ ҳукумати Шарқни қадрли ҳукумати бўлған Туркиянинг дохилий ишларига қотиша, қўл узота эди. Оврупанинг инсофи, маданий давлатлари унинг бу ишига кулубгина қарай эдилар. Тунис ва Жазойирда мусулмонларни сойимлиги ва муқаддас шайхлари хонақоҳ ичиндан тортилиб, дор ёғочига осиддилар. Туркияга тобеъ бўлған «Қариб»[47] отасиндаги мусулмонларнинг ёзуғсиз болалари она қориндан чиқатуруб ўтга солиндилар, мустақил бир Шарқ давлати бўлған Эроннинг буюк мужтаҳид[48]лари Русия ва Англиз кўнсулларининг тилаклари билан дорға осилдилар. Николай ҳукумати замонида рус қўшини Имом Али Ризонинг[49] шарафина тўпга тутдилар, англизлар бутун мусулмон дунёсининг муқаддас имоми бўлған Ҳазрат Алининг равзасига[50] тўп отдилар, инсофли ва маданий (!) Оврупа давлатлариндан бирортаси ҳам товуш чиқармади. Лекин Туркияда бир арманининг бурниндан ёлғондан қон чиқғанда Истанбул соҳили Оврупа уруш кемалариндан тўлар эди. Бу маданий йиртғучилар Истанбулни олиб ваҳший мусулмонларни (!) у ердан қувмоқчи бўлар эдилар. Бунча зулм, бунча инсофсизлиқ ва бунча ваҳшийликдан Оврупа жаҳонгирларининг тилаклари ўлкалари олинмай қолған Шарқ давлатларини ҳам битурмак, бутун Шарқ ерларини олиб Шарқ халқини қул қилмоқ эди. Бу иш Оврупа жаҳонгирларига бир оз қийин тушди. Шарқ ҳукуматларини битурмак, Шарқ ўлкаларини босмоқ қулай эди, бироқ олинган ўлкаларни ўзаро бўлушмак қийин эди. Қайси мойли бўлагини ким олар эди, суяксиз таъмли ўрунлари кимга тегар эди. Оврупа жаҳонгирларини кўбрак тушундирган нарса мана шул улашмоқ эди.
Оврупа жаҳонгирлари шул масъалани эсга олгач, ишлари қийинлашди. Мойли бир кесим эт устига йиғилган оч итлар каби бир-бирига қарашлари ўзгарди, кўзлари қотиша бошлади, ҳар бири ўзгасига отилмоқ, уни эзмак етади. Шарқнинг энг ёғли қисмлари бўлған Миср ва Ҳиндустон англиз қўлинда эди. Шунинг учун бошқа жаҳонгир давлатлар шунга кўз тикдилар. Ҳар бирлари шул мойли кесимларни англиз тирнок дариндан тортиб оларга тиришдилар. Русиянинг Туркистонни олиши, Фарансиянинг Мисрга истиқлол тиловлари, Олмониянинг Туркияга яхшиликлари барчаси шул «Ҳинд учун кураш» деган масъаладан чиқған эди. Йўқса, Фарансиянинг Миср мусулмонлариға дўстлиги Олмониянинг Туркияга дўстлиги каби ёлғон ва бўш эди. «Ҳинд учун кураш» деган масъала бора-бора улғайди, «Шарқ учун кураш» шаклини олди. Оврупа жаҳонгирларининг ҳар бири бутун Шарқға ҳоким бўлмоқ учун ўзгасининг кўзини чиқармоқчи эди. «Шарқ» деган бу гўзал севгили хонимни бутун ўзиники қилиб олмоқ учун энг тиришган давлат Русия императўрлиғи эди. Русия жаҳонгирлари Қафқас ва Туркистонни олғандан кейин Ҳиндустон сари икки йўл ҳозирлаған эдилар: «Истанбул ва Миср орқали Ҳиндустон», «Афғонистон ё Эрон орқали Ҳиндустон». Англизлар Русия жаҳонгирларининг бу тушунчаларини онглаған эдилар, Шунинг учун бор кучлари билан Афғон, Эрон, Бухоро, Туркия ҳукуматларининг ўз бошлилик (истиқлол)ларини сақлашга тиришдилар, бироқ Русиянинг кучи кундан-кун кўпая бошлади. Русия шул ҳолға келдиким, бу кун-эрта Ҳиндустонга юруш қиларини ҳар ким сезди, Ҳиндустонни англизлардан тортиб олариға ҳар ким ишонди. Бу «бало»дан қутулмоқ учун англизларга биргина йўл қолған эди: ишқилиб, Русиянинг бошига бир таёқ урмоқ. Англизнинг шайтон сиёсати учун бу иш қийин тушмади. Англизлар Жопўниёга ёндошдилар. Жопўниёни Русия узра солдилар. Русия жаҳонгирлари тегишли таёқни Жопўниёдан еб, сулҳ қилғандан кейин англиз билан онглашмоқ ва келишмакнинг кераклигини билдилар. Англизлар билан сўйлашиб онглашдилар, мушоҳадалар ясадилар.
Оврупа жаҳонгирлари бир йўла бир-бирлари билан ёв бўлуб, бир-бирила уруша берганда бунинг сўнгги ўзлари учун яхши тушмас эди. Шунинг учун баъзилари ўзаро сўйлашиб келишдилар, уюшмалар ясадилар. Русия, Англиз, Фарансия давлатлари бирлашиб «илашган уч давлат» («еътилофи мусаллас» давлатлари) бўлдилар. Олмониё, Италия, Австрия-Можористон давлатлари бирлашиб «уюшган бир давлат» («иттифоқи мусаллас» давлатлари) ясадилар. Бу давлатлар сўздагина умумий сулҳни сақламоқ, умумий урушнинг йўлини боғламоқ учун ясалған бўлсалар ҳам ҳақиқатда буюк ва санкарсиз бу уруш учун тайёрлик кўруб тура эдилар. Бу икки «давлатлар тўдаси» («ҳайъати дувалия»)-дан ҳар бир топқон бойликлариндан кўбрагини уруш яроқлари тайёрламоқ йўлинда ҳормай, тинмай сарф қилар эдилар. Билим ва ҳунарнинг кўмаги билан шаҳар сингари кемалар, томуғ кўринишли тўплар, тоғ гавдали учғучлар ясаб тура эдилар. Бунларнинг бариси дунёнинг тараққийси учун эмас, кучсизларни эзмак учун, Шарқни ютмоқ учун эди. Бояқиш Шарқнинг ютулмаған давлатлари ўзлари учун энг осиғли йўл деб шуни топдиларким, Оврупада бир-бириға қарши ясалған шу икки тўдани орасиндағи душманлиқдан фойдаланиб, ўз борлиқларини сақласунлар. Бир кун англиз ва йўлдошлариға ёлбордилар, бир кун Олмония ва ўртоқлариға ялиндилар. Шул иш билан ҳурликли, қоронғулар орасинда ўз борлиқларини сақлай олдилар. Шарқ ва Ғарб ишлари шул йўлларда юруб келатурғанда 1914 да Сарой ўрамлариндан биринда «серб» йигитининг тўппончасиндан бир учқун чиқиб бутун дунё ёнғинига сабаб бўлди. Бутун Оврупа жаҳонгирлари орасинда очилган бу қонли уруш Шарқ мазлумларига кўб яхши фурсат беради, Шарқнинг қутулиш соати келган эди. Шарқнинг бунда вазифаси катта-кичик, мусулмон, мажус демасдан бирлашмак: бир-бирининг қонини ичиб турган Оврупа йиртғучилари қаршисиндан бир куч ва бир қўл бўлуб чиқмоқ эди. Билимсиз қолған Шарқ бу тўғри йўлни кўра олмади. Бу фурсатни ҳам қочирмас. Шарқли яхшиликни унутмас. Шарқли сиздан бир яхшилик кўргандан кейин сизга тирсак кўрсатмас. Шарқда сармояга эътибор билан оврўпа даражасинда капитализмчилик йўқдир. Шарқ Улуслари кўбчилик эътибор билан экинчи ва ишчи эрурлар. Шарқ экинчилари орасинда рус алповутлари янглиғ эгалари топилмайдир. Шунинг учун Шарқ уйғонгач, сутсиолизм асослариндан қаттиғ суратда бош тортмас. Тўғрисини айтғанда Русия хукумати Шарқ билан келишмак ва иттифоқ этмакка мажбурдир.

1919
Жоҳилона таассубға мисол
Мақола[51]
Бухоро шаҳрининг ўрамларина[52] ушбу мазмунда бир эълон ёпишрилған эди: «Янги чиқған жадидлар болаларимизнинг эътиқодларини бузалар, мунлар ҳунарларинда ҳеч ким боласини ўқутмасин, ўқутса шул кишини ўлдиражакмиз, жадидлар живлашуб[53] ўлтурмасунлар, агарда живлашуб ўтурсалар, биз онларнинг бошларини кесармиз, жадидлар намоз бирла рўзани, закотни ўтамайлар, мунлар кофирлар, қонлари ҳалол» (Бу эълонла бир ҳадисда[54] ёзилған).
Бошқа мамлакатларда мундай маъносиз, имлоси бузуқ, ахмоқлиқ аломати бўлған эълонлар, ёзувларнинг аҳамиятлари бўлмасада, Бухоро каби ўрунда афкори умумиянинг мундан мутаассир бўлуви мумкин. Шул сабабли мундай жоҳилона таассубға қарши илтифот этмай қолув бизнинг учун мумкин тугул[55].
Ёзув ёза билмай туриб, шу ший эълон ёзувлариға «жадид»ларнинг маслаклари нинди[56] нарсадан иборат эканлигини биддирурға ҳожат бор.
Бухоролиларнинг тижорат, ахлоқ ва илм, саноат ва ҳунар, маишат жиҳатларинда бутунлай ортда қолғанлиқларини «еълон» ёзучилар билмасаларда, бошқалар билалар. Тижорат майдонларинда, таҳсил мадрасаларинда, ахлоқ тўғивларинда[57] ўз ишларининг қоидасини ва зибарини[58] бир яҳудий қадар билувчи онгли кишимиз йўқ. Дунёнинг телефон ва телеғроф ҳамда темур йўллар каби фанний мўъжизаларини кўруб-да шунларнинг сирларини ўгранурға тиришучи одамимиз йўқ. Ҳатто мадрасаларимиздан чиқуб-да бир жамоатнинг кофирлигини эълон этучиларимиз-да дуруст ёза билмайлар.
Шу ҳолни яратуб, бундан ризо бўлуб туручи бирғина мусулмонда бўлмаса керак. Мана шу ший[59] равишда бўлған ижтимоий хасталикларимизға даво изловчилар «жадид»лардир.
Жадидлар «миллатимиз, халқимизнинг бу даражада тубан қолувларини, шу ший мартабада ёмон кунларға тушуларини нодонлиғлари сабаб бўлди, бизнинг учун ўқув, илм ва маърифатға ёпишув(имиз) лозим. Ватанимиз, мамлакатимиз ва миллатимиз илм нури бирла ёқтурсун, дин ҳам дунё илмлари бирла жиҳозлансун. Бу ҳол энди бизнинг учун фарз бўлди, эски мактабларда саккиз йиллар ўқуб-да. Эрон халқтарининг ичкилик ва ишқ каби сафоҳатлариндан иборат бўлған адабиётдан бошқани билмовчи болаларимиз янги мактабларга кируб дин ҳам дунё учун фойда бературған лозим нарсаларни ўқисунлар, ҳисоб ва ёзув билсунлар, тўрт гурли фан ўқир учун мадрасаларимизда ўн саккиз йил ётуви шогирдларимиз ўн икки йил мадрасани-да тамом шартина етишдуруб ўн беш фан ўргансунлар, мадрасадан чиқуб-да бошқаларни акфор[60] қилуш тугул, балки мусулмон қилуб эълон ёзучидаримизнинг имлоларини киши кулдурмак даражада бузуқ бўлмасун, савдоларимиз ҳунар ва саноатимиз, экунчилик[61] ишларимиз букунги каби забун ҳолда турмасун, балки тузалсун яхшилансун!» дейлар. Муни «жадид»лар шуйтиб равишда сўйлайлар ва шу ший йўлда юрийлар.
Ушбу мақсадларимизға эришур учун биз «жадид»лар Бухорода мактаблар очдиқ, лекин Бухоро ҳукумати неқди фалсафаға кўрадур[62] бизнинг мактабларимизнинг давомини мусоада[63] қилмади, яшатмади. Шул кундай берли биз мактабсиз қолдуқ.
Мундан сўнг: «Мактаб йўли бирла бўлмаса бошқа бир йўл бирла тиришуб қарайлиқ!» деб тижорат йўлина кирдик ва Бухоро ҳукуматидан рухсат олуб бир китобчилук ширкати ва бир кўмоч нарсаси ширкати[64] тузувдик.
Китобхонамизда газит ва журналлар бирла бирликта ҳадис ва тафсир ҳамда дарс китоблари келтуруб эски мадрасатарнинг шогирдларика уч юз ҳақ бирла дарс китоблари сотдирамиз. Кўмоч ширкати даҳи юз молларини уч юз баҳо бирла сотуб фойдасини(нг) кўбиси «жадид» бўлмаған ширкатлар орасинда тақсим этўб турадир. Демак, бизнинг ижтиҳодимиздан[65] «жадид» бўлмаған ва «жадид»ларни яротмай турған одамлар фойдаланалар.
Энди «жадид»лик маслакинда бўдғанларнинг ўз ҳолларини-да бир оз таъруф қилайлик:
Бу «жадид»ларнинг кўбраклари эски мадрасаларда, дарсларини энг яхши равишда тамом этучилар бўлуб ораларинда бу кунда зўр мударрислар ва олимлар бор. Мунлар тафсир ва ҳадис дарслари ўқуталар, ўқутмағанларида дарс ўқитув лозим бўлғанда ўқитувға маҳтаддирлар. Мунлар юзлар бирла ҳадиси шарифларини хатосиз ёдлағанлар ва дуруст онглайлар. Энди Пайғамбардан ривоят этилатурған бир ҳадисни-да дуруст ёза билмаған, имло ҳунариндан-да маҳрум одамлар чиқсунлар-да шу шундай одамларни акфор этсунлар, акфор бирлагина қаноат этмай, қонлари ҳалол бўлув бирла фатво берсунлар. Шу шийми инсоф? Буми мусулмонлиқ?
У отиш ўйновчилар[66], ароқи ичучилар ва бутун амрларини фисқу фужур йўлида ёздиручилар Бухорода оз тугул. Милйўнлар Сирла инсонларнинг қонларини сув каби оқузиб туручи ва ғоз минглар бирла болаларини, хотунларини етим ва кишисиз қолдиручи бу кунги зўр суқишдан ибрат-ла ҳамма кайф ва сафо мажлислари қуруб мусулмон болаларини ўйнатучилар-да кўб. Шу шийдай халқлар озғина-да тақтиъ қилинмағанлари ҳолда ислом ва мусулмонларнинг тараққийси учун тортишучилар акфор қилинсунлар, қонлари мубоҳ кўрилсун! Диёнат шу шийми? Буми одамчилик?!
Қуръони карим мусулмонлиғни даъво қилиб салом беручиларни акфор қилудан манъ этадир. Мусулмонларни акфор қилучилар билсунларки, «Мусулмон кишиларини акфор қилучилар агарда шул киши кофир бўлмаса, ўзлари кофир бўлурлар» мазмунида ҳадиси шарифлар Бухорий[67] бирла Муслим[68] саҳиҳларинда бор.
Эълончи афандилар, фитна қўзғатучи ўрнинда Қуръон бирла Ҳадис ўқуб шундай олий сўзларни ўргансалар ва билған нарсаларини дуруст ёзарға тиришсалар яхшироқ ва мусулмончароқ бўлур эди.
Бу мақолани ёзувимиз ўлимдан қўрқувдан тугул. Биз ўлумдан қўрқмаймиз. Ҳақ йўлда ўлдирилув ва ўлув ботиллиқ[69] узринда яшовдан яхшироқ. Хайрлироқ. Биз муни Қуръони каримда ўқуб шунға аён кетурганмиз. Балки муни ёзувдан мақсадимиз бухоролиларни инсофға даъват этув ҳамда ҳукуматимизнинг диққатини жалб қилувдир. Ҳукуматимиз мундай масъаладан сукут этмасун, балки бу ишни тафтиш ва тадқиқ қилсун эди. Агарда айб бизда бўлса, тейишли жазони берсун, йўқса шундай эълон ёзучиларни топуб майдонға чиқарсун. «Онларға тейишли жазо берсун эди» демаймиз. Жазо бермасун, балки танбеҳ ва насиҳат қилсун.
«Онларға жазо бермасун» деган сўзимни виждоним, иймоним бирла ёздим. Чунки шул одамлар-да, саодатлари ва тараққийлари учун тортишатурған миллатимизнинг кишиларидир. Модомики, биз бу миллатнинг бахтиёр бўлувини орзу қиламиз, эълон ёзуб ёбишдиручиларнинг саодатлари-да бизнинг учун матлубдир. Бизнинг маслакимиз муҳаббат ва маърифат ҳамда марҳаматга бино қилинадир.
Дуруст, агарда бу тўғрида биз гуноҳли тугул эсак, ҳукумат тафтиш этуб шул эълон ёбишдиручиларни топсун, аммо жазо бермасун, балки насиҳат йўлиндан онларға Сиз мундай фитналар қўзғатиб юрмангиз! Мундай йўқ ишлар бирла шуғулланув ўрниға мактабга қируб ёзув ўрганингиз. Имлонгизни тузатингиз, мундан шу илмлари комил одамлар ҳузурина боруб тафсир ва ҳадис ўқунгиз десун...

1917
Бухорода инқилоб
Мақола[70]
«Дунё ҳаводис[71] ўчоғидир» демишлар, тўғри бир сўз.
Йигирма саккиз(инчи) февралда Русияда ҳуррият бўлди, императўр Николай тахтдан тушурилди. Кўнсул Миллер Когондан Бухорога кируб, «Наминор» ҳавлисида ўтурди.
Халқ оғзинда янгиғина бир сўз тушуб қолди: «Бухорода ҳуррият бўлар экан. Муни ёшларнинг билаги билан рус қўнсулхонаси қила(р) экан».
Кўнсул Миллер Бухоронинг баъзи жамоалариндан баъзи одамларни ёниға киргузиб гапурди.
Шул чоғларида қозикалон Бурхониддин билан раис Абдуллоҳхўжа Садур[72] ва муфти Асқар Маснаф[73] маҳдум қатл этилдилар. Бунларнинг ўрнинда Муҳаммад Шариф махдум қозикалон ва Абдулсамад махдум раис бўлдилар. Бу ҳодиса Бухоро халқининг қизғин бир ҳаяжоинига сабаб бўлди.
Апрелнинг еттисинда амиримиз бир баённома чиқордилар. Апрел саккизида Бухоро ёшлари бойдоқ[74] чиқориб муборакбод қилдилар. Муллалардан бир жамоа чиқиб шул бойдоқ чиқорғанларни кофир деб ўлдурмоқчи бўлдилар. Ҳукумат ёшларнинг бирини[75] тутуб етмиш беш таёқ урди.
Апрел тўққузда қушбеги одамлари ёшларнинг уйларини босдилар. Топғанларини кетуруб «обхона» деган рутубатли бир маҳбусда қамадилар ва иккитасини яна ҳукумат амри билан етмиш беш таёқдан урдилар. Ёшлар қочиб Когонга чиқдилар. Абдулҳамидхон раисликдан тушди. Маснаф махдум раис бўлуб келди. Самарқанддан рус солдатлари келиб обхонадаги ёшларни қутқорди.
Мана шунлар бир-икки ҳафта орасинда бўлуб ўтган ҳодисалар. Ҳар бири - бир маъно! Мен аниқ биламанким, шул ишларнинг ҳақиқат ҳикматлариндан руслар билан ёшлар ва Бухоро беклариндан бошқа кимса хабардор бўлмади. Бухоро халқи на муллабаччалари, на саҳройилари, на косиблари бу қоронғу воқеалардан бирор нарса онглаёлмадилар.
Тўғридир: ҳар ёнга югурдилар, истамаймиз, «ўлдирамиз, ғазо[76] қиламиз» дедилар.
Нимани истамадилар, кимни ўлдурмоқчи бўлдилар, кимнинг ғазосиға чикдилар? Бунларни онглағанлари йўқ!.. Мана бул рисолани[77] шунларни онглатмоқ учун қўлимға олдим. Негаким, тилагим ҳақиқатни халқға онглатмоқдир.
Ҳақиқатни бутун очиб онглата билмак учун бул рисолани уч бўлакка тартиб этдим:

Бухоронинг ҳоли.
Фитна соатлари.
Ёшларнинг тилаклари.
Иликотимиздағи[78] ишларнинг буюкроғи, албатта, экинчилик, яъни деҳқонлиқдир. Биз бу ерда ҳукуматимиз билан деҳқонлар орасиндағи ишларни арз қиламиз. Бухоронинг деҳқончилик ерлари тўрт турлидир. Амлок[79], мулки ҳур[80], вақф[81]. Бухоро ерларининг тўртдан бири мулки ҳур билан вақф бўлса, бошқаси амлок билан мулки ҳирожий[82]дир.
Мана Бухорода шул амлокни нечук олалар: Бухоро ҳукумати Бухоро теваракиндаги туманларнинг амлокини олмак учун амлоқдорлар тайин қиладилар. Аммо вилоятларнинг амлокларини бекордан оладилар. Ҳар вилоятнинг беги ўз вилоятиға амлоқдорлар қўядир. Ҳар амлокдорнинг неча оти, сайиси[83] ва хизматкори бордир. Бутун шунларнинг муҳаррифлари[84] бечора деҳқонларнинг устинадир. Амлокдорлар Бухоро ерларини икки турли истифо[85] қилалар. Биринчиси «хасбар»[86], иккинчиси «хирман». Туманлар, Чаҳоржўй, Кармина, Хатирчи, Миёнкал ерларини «хасбар» тариқи билан истифо қилалар. Бухоронинг бошқа вилоятлари хирман тариқи билан истифо қилинадилар. Бу тариқларнинг иккиси дахи ямондир. Иккисиға ҳам золим ва инсофсизлик кўб бўладир.
Хасбар тариқи шудир: экин етишгандан кейин амлокдор ўз одамлари билан бало қўшуни каби истифоға чиқадир. Кечалар навбат билан деҳқонларнинг уйлариға қўнуб, кундузлар истифо қиладир. Ҳануз хирман қилмаған устига келиб ҳеч бир нарсани билмаган йўлдошлари билан тахмин қилуб бир нарса ёзадир.
Хирман қилинмаған, бичилмаган экинларнинг қанча чиқорини билмак албатта куч: мундай тахминлар ҳеч тўғри чиқмайдир. Ё амлокдорларнинг ва ё деҳқонларнинг ҳақи албатта кетадир, лекин бизнинг амлокдорлар ўз ҳақларини бошқаға ўткармайлар, балки деҳқоннинг ҳақиға жавр қиларға тиришалар. Бечоранинг ўн ботмонлиқ экинини йигирма ботмон тахмин қилуб дафтарда ёзалар.
Хирман истифоси шудирким, деҳқон экинини бичиб, хуббидан[87] чиқориб хирман қиладир ва амлоқдор жанобларини кутиб турадир. Амлокдор келмагунча бола-чақаси очлиқдан ўлса ҳам меҳнат қилиб етиштирган ҳосилиндан озғина ололмайдирлар. Олсачи, боши балода қоладир икки чорак олса, амлокдор хабар олиб келадир ва бечорани ёғочларға осиб қамчинлар билан уруб, уч-тўрт ботмоннинг оқчасини оладир. Истифо замони келгач, амлокдор жаноблари одамлари билан чиқиб юқорида ёзғанимиз каби хирманлар орасинда кезиб, тахмин қилиб дафтарларда ёзадир.
Амлокдорлар тахмин қилиб ёздиқлари ҳосиллардан бошлиқ ҳақини шул чоғда олмайлар, ёлғуз тахмин қилиб кеталар. Деҳқон хирманини кўтарадир, масалан, буғдойни элтиб, арзонлиқ чоғинда юз тангадан сотадир. Вақтлар ўтуб буғдой юз элли(к) тангага чиқғандан кейин амлокдор бошлиқ ҳақини талаб қиладир. Ул вақт бечора деҳқонларидан юз элли(к) тангадан пул оладир.
Энди бир деҳқонни кўзимиз олдинда кетуриб шу ишларни унинг устинда юритайлик, кўрайлик нима бўлар. Масалан, Турсун отли бир деҳқоннинг тўрт танобғина ери бор, кеча уйқусизлиқлари, кун очлиқлари орасинда югуруб, чопиб, иссиқ-совуқ демай, қўш боғлар, хирман совурар, ўн ботмонғина буғдойни хирман қилиб ҳозирлаб қўяр, лекин бола-чақалари очлиқдан ўлса ҳам амлокдор бек келмагунча шунча меҳнат билан ҳосил бўлған буғдойиндан бир ҳовуч ололмас.
Олса, бир ҳовуч еринда бир ботмон буғдойни йигирма ботмон тахмин қиларлар. Кафсан, от еми, мирзоёна[88] - нималар дебон бир ботмонча буғдойни олиб кетарлар. Бечора Турсун қолған тўққиз ботмон буғдойни кўтарадир. Бозорга элтиб, юз тангадан тўққиз юз тангага сотадир. Ҳафта, ойлар ўтуб буғдой нархи 150 тангага чиқғач, амлокдор бек ҳақларини талаб қилалар ва Турсунбойни йигирма ботмон буғдойнинг учдан бири бўлған олти ярим ботмон буғдой учун бозор нархи юз элли(к) тангадан тўққуз юз етмиш беш танга оларлар. Мана бозорға бечора Турсун бир йиллик меҳнат қилиб чиқардиғи буғдойдан етмиш беш танга зарар тортиб чиқадир.
Лекин иш шунча битдими? Йўқ, яна бир буюк масъата қолди: Турсун-ку ўз буғдойининг пулларини неча ойдан еб битирған эди. Амлокдорга бу тўққуз юз етмиш беш тангани қаердан топиб берди? Ҳиндилардан, яҳудийлардан ё ҳинди табиат мусулмонлардан фойдага кўтариб берадир. Бизнинг деҳқонларимизнинг уйини куйдирган қайдадир? (Муни кейинроқда арз қиламан.) Эмди кўрайлук, қани, бу ҳукумат билан шу амлокдор беклар ким, бечора деҳқондан имкони(ча) меҳнат қилиб, чиқардиғи ҳосилни бутун оларлар, бирор кун, бирор йўл билан шу деҳқоннинг бирор ишига кўмак қилурми? Албатта, йўқ.
Ҳатто бутун қўлимиздан тортиб олдиқлари экинларнинг суйини ҳам кетуруб бермайдир. Шунинг учун ҳам деҳқоннинг уйини куйдирадилар.
Йилда бир дафъа арикдарни қазмоқ керакки, бу ишни бухоролилар «ҳашар» дейлар. Арикдан сув ичатурған бутун деҳқонлар йилнинг олти ойинда шул ҳашар учун кунда бир мардикор (ишчи) бергулидир. Бера олмасалар бир мардикорнинг кундалик оқчасини ҳукуматға бергулари лозимдир. Муҳорабадан[89] бурун бир мардикорнинг кундалиги 10 танга эди, аммо шу кунларда қирқтанга (олти сўм). Ўн таноб ери бўлған бечора бир деҳқон ҳар йилнинг олти ойинда ё бир мардикор тутиб ҳашарға берадир ва ё шу мардикоркинг олти ойлиқ оқчасини ҳукуматға берадир, бошқа чораси йўқдир. Бир мардикорнинг шу кунларда олти ойлиғи 7200 тангадир. Аммо илгари 1800 танга бўла(р) эдики, бу ҳам бечораларға оз оқча эмасдир.
Тухумға[90], ҳўкузға, от аробаға пул берган бечора деҳқон ҳар йил ҳашар учун мунча оқчани қаердан топиб берадир?
Олдиғи ҳосилданми? Уни-ку амлокдор олиб кетди, бечора деҳқон бу оқчани ҳиндилардан фойдаға кўтариб берадир. Бундан бошқа пойтахтнинг атрофиндаки ерларға сувни адолат юзасиндан бўлиб бермак учун бир мироб (яъни сув беги) бор, бу одам сувни тақсим қилиб бермак еринда қўнуғини (навбатини) деҳқонларға сотиб турадир. Сув беги жаноблариға йилда бир неча дафъа оқча бермаган деҳқонлар сув ичолмайлар.
Закола
Бухоро хонлиғинда икки турли закот бор: биринчиси мол закоти. Шаръий бўйинча ҳар мусулмон ўз оқчасиға йилда бир дафъа закот берадир. Лекин Бухоро савдогарлари ўз оқчалариға йилда беш-олти, ҳатто ўн дафъа закот бералар: масалан, бир савдогар Бухородан йигирма минг тангалик мол олиб, Қаршиға элтиб сотса, бир закот берар. Яна у ердан шу оқчаға мол олиб Бухороға келса, бир закот берар. Ва яна Бухородан шу оқчаға мол олиб Қаршиға қайтса, бир закот берар. Шундайин ўн йўла кетиб, келса ўн йўла закот оларлар. Бунинг зарари ёлғуз савдогарнинг ўзинда бўлса сўз йўқ эди. Чунки савдогардир, бойдир, озғина кўброқ оқчаси кетса ҳам зарар қилмайдир. Лекин у савдогар бу ортуқ ердаги закотларни мол устиға қўйиб сотадир. Демак, бундан ҳам қашшоқлар ҳам деҳқонлар зарар торталар.
Иккинчи закот - качи закотидир[91]; қўй билан качидан олинадир. Қўй билан качининг закоти ҳақиқатан қирқдан бир бўлса ҳам, саррофона, котибона[92] ва, билмасам, нималар деб йигирмадан бирга тушуриб қўялар. Бунлардан бошқа чакана закоти[93] деб нисобға эришмаган қўйлардан шариатға махолиқзакот олалар. Закоти олинған қўйлар ва качиларнинг таниндаки йўниндан[94] дахи закот олмокдари кўб буюк масхаралиқ эмасми?
Закотда зулмларнинг каттароғи шулким: қўй ва качи закотини дафтар юзиндан оларлар. Масалан, ўтган йили маним қирқ қўйим бор эди. Келиб дафтарда ёзиб закотини олиб кетдилар. Сўнгра маним қўйларим ўлди ёинки сотиб битирдим. Бу йил бирта ҳам қўйим йўкдир. Лекин закотчи бек келгач, дафтарни очиб кўралар, ким, маним отимда қирқ қўй ёзилған; иши битди, мендан бир закот олиб кеталар. Қўйим йўқдесам онинг дафтарида бор деярлар «бор эди, лекин сотиб битирдим» десам тингламайлар. «Йўқ, бермайман» десам уриб, осиб ола(р)лар[95].

(«Ҳуррият», 1918 йил, 69-72, 75-сонлар)
Англиз ва Туркистон
Мундан икки ой бурун «Туркистонда англиз мудофаасини сақтамоқ учун Чин қўшуни келмоқчи эмиш» деган бир хабар чиқғанда «Ҳуррият» газетаси икки мақола ила фикрини билдирган[96] ва Туркистон сиёсийларини уйғоқлиққа чақирған эди. Бу кун иш бир оз очилди: Туркистонға англиз вакилларими, англиз жосусларими кела бошладилар.
Бу вакиллардан Когонда Сапар Бадлўф[97]нинг уйига қўнған бир ҳиндли Парнаснинг рус расмий доираларинда бердиғи маълумотга қарағанда бир одам ҳинд инқилобчиларидан эмиш. Ҳиндустонда инқилоб чиқармоқ учун болшевиклар билан музокара қилғали келган эмиш. Шарқнинг эски ҳукуматлариндан бириси айдиғи учун рухсат берилса, бечора ҳукуматини кўрмоқчи эмиш.
Бунларнинг юқори доираларға ҳам сўзлари шу эса биз бунларға «яшурун бир мақсад учун келган жосуслар» деб қарарға мажбур қолурмиз. Юқори доираларга тилакларини очибғина айткан бўлсалар, у вақт бунларнинг болшевиклар билан музокара қилғали келган вакиллари айдуқлариға шубҳа қолмас. Ҳар ҳолда масъаланинг шу нуқтаси маълумдирким бунлар жосус бўлсалар ҳам вакил бўлсалар ҳам тилаклари бирдир. Бунларнинг иккинчиси бир Ҳиндустонни олмоқчи бўлғанлар. Бунларнинг кўзлари бизнинг юртимиздадир.
Англизлар билан Туркистон орасинда Афғон ва Чин ҳукуматлари бордир. Ажабо Британия тулкилари Туркистонимизға бурунларини суқмоқучун Чин ҳукумати биланми онглашадилар. Афғон ҳукумати биланми?
Оғиз хабарлариға қарағанда, ҳар иккиси билан ҳам онглашған, ҳатто Афғон ҳукумати билан иттифоқи кучлироқға ўхшайдирлар. Лекин биз шул Афғон ва Англиз иттифоқини қабул қилмаймиз.
Маълумдурким: бу кун Герман ва Турк давлатларининг биринчи душманлари англиздир. Герман ва турк давлатлари олдида Туркистоннинг англизларга кечмакиндан русларға қолмоғи яхшироқдир. Бир вақтлар ўзини турк давлатининг бир кашиши[98] атаған Афғон ҳукумати турк сиёсатига шунча молик бўлған бир масъалани қабул қиларми?
Англиз билан иттифоқ этмак - герман ва туркга қарши чиқмоқдир. Афғон ҳукумати бу йўлга кирарми? Англиз ҳийласининг таъсири буюкдир, эҳтимол ким, Афғон ҳукумати ҳам олданғандур, лекин бизнинг умидимиз бошқадир.
Афғон ҳукуматининг урушға қотишмоғи мумкиндир, унинг кучи бордир, эҳтимолким, вақти дахи бўладир, лекин биз умид қиламизким, Афғон ҳукуматининг бу ҳаракати англиз фойдаси учун эмас, герман ва турк пилонлариға мувофиқ бўлмоқ шарти билан ўз фойдаси учун бу ҳаракат Ҳиндустонға қарши бўлғулидир.
Аммо Англиз ва Чин иттифоқи мумкиндир. Чин ҳукумати Жапун тазйиқотиндан қутулмоқ ва ўлкасининг рус нуфузи остида қолған қисминда ўз ҳуқуқини тасдиқ этурмак учун Англиз давлатининг турли хизматлариға ҳозирдир.
Эмди масъаланинг бошқа бир жиҳати қолди. Туркистонни дахи Ҳиндустон каби ютмоқчи бўлған англизлар бу уруш майдонидан қандай чиқарлар? Мағлубми? Мағлуб чиқарлар эса, Туркистонни қайси куч билан сақларлар?
Ўз ҳийлалариға ишонған чидамли англизлар ўзларини шул муҳорибадан оз зарар билан соқғина қутқармоқ учун албатта бир пилон чизған ва шул пилонларига ишонғандирлар. Мана шул нуқтаға биноан, сулҳдан бурун Туркистонни олиб душманларини «амру афу»[99] қаршисинда қўймоқ ва сулҳ мажлисинда кирганда Туркистонни қайтариб берарға мажбур бўлсалар ҳам унинг ўрнинда бошқа ёқдан бирор нарса сақламоқ фикринда бўлсалар керак.
Аммо бизнинг фикримизга кўра, англиз ҳукуматининг бу урушдан оз зарар билан соқғина қутулмоғи мумкин эмасдир. Германиянинг оғир ва ёмонроқ зарбаси англизларнинг бошлариға инар[100]. Англиз ҳукумати бутун ишдан чиқмайин бу урушдан чиқолмас. Шул суратда Туркистоннинг толеъи[101] нимадир?
Уни туркистонлиларнинг ўзлари тайин қиларлар, аммо иттифоқ ва иттиҳод айтиб бутун фикрларини бир нуқтада тўплағандан кейин!..

(«Ҳуррият», 1918 йил, 29 март, 82-сон)
Туркистонда руслар
Ислом маданияти тарихининг олтунли, юлдузли япроғларидан буюк бир қисми, шубҳа йўқдирким турклар тўғрисида ёзилғандир.
Юнондан Румоға[102], Убадан Константанияга[103] кўчиб келгандан кейин таъсир этиб, таассублари тарафидан қўл-оёғи боғланиб қолған маданияти билан улум ва фунун Бағдод салтанатининг эгалари бўлған аббосийлар тарафидан[104] тургизилди ва тарбиёт кўрди.
Ул чоғларда ер юзини бахтли муҳаббат кабилари қоплаған аббосийлар салтанати ёлғизғина сиёсат негизи эмас, улум ва фунун тенгизи ҳам эди.
Аббосий салтанати нифоқ, низў, ахлоқсизлик, ғурур, исроф ва зулм каби кўб ижтимоий касалларга тутулиб ўлғандан кейин унинг меросини яна ислом сиёсати билан ислом маданиятини ўз қўллариға олиб турклар сақладилар. Аббосийлардан сўнг улуғроқ ислом салтанатларини турклар қурдилар. Аббосийлар қўлидан чиқиб яна эгасиз қола бошлаған маданиятни турклар асрадилар.
«Бизнинг Туркистонимиз эса мана шу буюк турк улусининг бешиги бўлмоғи билан ифтихор қилади...» Ёлғиз шуми?.. Аббосийлардан сўнг ислом салтанатиға қоровуялиқ қилған турк хоқонларининг охири ва улуғларида бўлған Темур янглиғ турк қаҳрамонини Туркистон етиштирди. Яна аббосийлардан кейин «маданияти башария»ни бошлари узра кўтарган турк олимларининг каттаконлари бўлган Абу Али[105], Улуғбек, Жавҳарий[106] ва Форобий каби ҳикмат тиракларини Туркистон чиқарди.
Афлотунлар чоғинда Афина, Румо салтанатида Румо, аббосийлар хулофотинда Бағдод қанча тараққий қилған бўлса Темур ва Улуғбеклар замонида Самарқанд шунча тараққий қилған эди.
Бир кишининг миясиға чоғирнинг қандай таъсири бор эса, бир миллатнинг миясиға дахи салтанат ва маданият ичгусининг шундайин таъсири бордир. Салтанат, бойлиқ ва маданият ичгулари бизнинг миямизни бузди, бизни маст этди, қўлимиздағи салтанат қиличи билан маданият дафтарини бир ёнға қўйиб сафоат чолғуларини олдиқ. Урдик, чолдик, ичдик, йиқилдик, ёндик ва шунлар учун бир-биримиз билан урушдик...
Мана шул чоғларда эдиким: Русия давлати бизнинг ўлкаларимизни келиб босди. Ортуқ биз Туркистон турклари Оврўпа маданияти ташигучи бўлған рус миллатиға йўлиқған бўлдик. Маданий руслар билан қоришиб унларнинг далолати Оврўпанинг маданий ва ижтимоий усулларидан таъсир олмоғимиз керак эди.
Шуни ҳам айтиб ўтайлукким мундай бир таъсирни рус миллатининг авом табақасиндан олмоғи(ми)з мумкин эмас эди, чунки бизнинг авомимиз унлардан юз маротаба маданийроқ эдилар (ҳозир ҳам шундай). Русларнинг ўқуған, тарбияли кимсалариндан сосиализм ва қардошлиқ маслакинда юрғанлар ҳам императорлик ҳукумати тарафиндан қувилиб, қисилиб турғанлари учун бизга бирор таъсир қўёлмас эдилар.
Қолди: рус миллатчилари, рус бойлари ва рус пўплари билан шунларнинг қоровули бўлған император ҳукумати. Биз туркистонлилар ёлғиз шунларнинг қўлинда қолдиқ. Не кўрган бўлсак шунлардан кўрдик.
Энди кўрайлик қани: шунлар бизнинг тараққийимиз ва Оврўпа маданиятидан таъсир олмоғимиз йўлинда бирор иш қилдилар ёхуд қилмоқчи бўлдиларми?!
Рус капиталистлари билан рус пўпларининг содиқ ва ишончли қоровуллари бўлған эски Русия ҳуқушти элли(к) йил орасида, Туркистондағи турк болаларининг фойдалариға бирор иш кўрдими, кўрмоқчи бўлдими?
Мана шул саволга, Малтаассуф[107], «йўқ!» дан бошқа бир жавобимиз йўқдир. Юртимиз: элли(к) йиллик бир идорайи аскария остида турдиғи учун биз Оврупанинг маданий миллатлари билан кўришолмадик, унларнинг ижтимоий ва иқтисодий фикрлариндан истифода қилолмадиқ. Бизнинг кўзларимизни очдурмаслик учун фикри очиқ тотор қариндошларимизнинг дахи Туркистонда мактаб очмоқлари манъ этилди.
Бизнинг диний ва миллий ҳиссиётларимизни ўлдурмак тилаги билан Ўстраумов каби мутаассиб пўпларнинг идорасинда газит[108] чиқарилди, мактаб очилди, лекин ўз миллатимиз ва диёнатимизни онглатмоқ учун ўз тарафимиздан очилған мактаблар ва газитлар боғланди, шаръий маҳкамаларимизнинг ҳуқуқ ва салоҳиятларидан буюк бир қисми ғасб этилди.
Маҳкамаларда, уйларда, йўлларда, тижорий ишларда, ҳатто вагон арбаларинда Туркистон ерлисининг ҳуқуқи Туркистон мусофири бўлған рус ва арманидан тубанда тутилди.
Бухоро ва Хива ҳукуматларининг дохили истиклоллариға, миллий номуслариға турли баҳоналар билан тажовузлар қилинди. Бу икки ҳукумат ўз ўлкаларинда ўз ҳукмларини юрутолмас бўлдилар. Мамлакат ва миллат қоидалариға бу икки ҳукумат тарафиндан сира бирор ҳаракат содир бўлмади, содир бўлғанда ҳам неча қизғин нўталари ва золимона таҳқир билан йўллари олинди.
Элли(к) йилда(н) бери шундайин ҳақсизлиқлар ва зулмлар орасида бўғулиб келган Туркистон букун ўз мухториятини Ҳўқандда[109] эълон қилди. Ҳўқандда ижтимў этган[110] Туркистоннинг тўртинчи қурултойи ўз баённомасинда «Федаратса асосига қурулған Русия жумҳурияти ила бирликда қолғани ҳолда Туркистон мухторияти» деган сўзни ёзиб, Рус ҳукуматиға содиқ қолдиғини билдурди.
Шунинг ила баробар «Туркистонда ақлият ташкил қилған миллатларнинг ҳуқуқтарининг ҳар жиҳатдан сақланмоғини ҳам тантанали суратда» эълон этилиб, адолат байроғини кўтарди.
Элли(к) йилдан бери шунча зулм орасинда қолған Туркистон бу кун ўз мухториятини шунча адолат ва садоқат билан эълон қилибдир. Билмадик нечундурким, ҳозирда иш бошинда адолатчи болшевиклар муни қабул қилмай туралар..!

(«Ҳуррият», 1918 йил, 63-64-сонлар)
Қайта нашри: «Шарқ юлдузи», 1992, 4-сон, 183-184-бетлар. Нашрга тайёрловчи ва сўз боши муаллифи Ҳ. Болтабоев.
Бухоронинг ҳоли
Бухоро ҳукумати ва Бухоро амирининг уч юзи букун ўртаға чиққан, «мафъиу-л-замири[111]» маълум бўлғайдир.
Русия инқилоби. Императорнинг тахтдан тушгани, рус ҳукуматининг халқ қўлиға қўчдиги Бухоро ҳукуматиға инқилобнинг ҳақиқати ва инқилобчиларнинг тилакларини билдурди. Инқилобчиларнинг ҳимоясиға сиғинған ёшлардан Бухоро ҳукумати бироқ қўрқди. Кўб ўйловлар, тушунчалар ва қарорсизликлардан сўнг белгули бир қарорға келди. Ўзи учун икки йўл тайин этди: виждон ва имонларини сотатурған «оқча қули» афандиларни сотиб олмоқ ва олтун тузоқға тушмас ёхуд олтунға қарамасларини турли баҳоналар билан у дунёға юбормак!
Бундан биринчи йўлни амирнинг ўзи қабул қилиб, иккинчисини қушбегисига[112] ҳавола этди.
Амир жаноблари юборған «еҳсон»нинг қобуғини очиб ярамас, арзимас кимсаларга меҳрохўрлик[113], тўхсобалиқ[114] рутбаларини бағишламоқ, ҳатто фоҳиша хотунлариға мадраса мутаваллиликларини бермак йўли билан ўзига тарафдор тўплаб турубдир. Қушбегиси эса, ангиз исиюн[115] мазмунини эсга келтирур йўллар билан ёзиқсиз, гуноҳсиз кимсаларни маҳв қилмоқ ила машғул!
Ҳукуматдан бўлмаған ва кўнглидагини тилинда олған мазлумларни ўғрилик туҳматила тутдириб, қинаб[116] иқрор қилдирмоқ баҳонаси билан яланғоч қоринлариға юз-икки юз таёқ урғандан кейин тарбуз суйи ичирадир. Бечоралар тарбуз суйини ичкандан сўнг шишиб ўларлар!.. Сўнг бир ой муддатда шу сурат билан ўлганларнинг сони юз элликдан ортмишдир.
Яқинларда яна қушбегининг пилони[117] билан бўғдирилған икки ёш бухорийнинг шаҳодатларини газитга ёзған эдик[118], бу кун олдигимиз хабарға кўра, Бухоро амири амлокига, иккинчисининг аклиға буюк бир муосийлар[119] берибдир. Яъни бу жиноятнинг ўз иши ва ҳуқуқини ҳаракати билан исбот қилибдур. Мана шу сўнг ҳодисалар, зулмлар ва инсофсизлиқлар Бухоро ҳукуматининг «маъфиу-л-за-мири»ни онглатадир. Ортиқ Бухоро ислоҳоти йўлинда чин кўнгил ва ўз тилаги билан баённома чиқарған бир «жинояли»[120] ва у баённомани юрутмоқ учун тайин бўлған бир «вазуротпаноҳи»[121] йўқдир. Бунлар ёлғон ва бўш сўзлардир. Бунлар зулм қуллари билан қурулған тузоқлардир. Бунларға ишонмоқ ўзимизни алдамоқдир.
Энди Бухоро ёшлари учун лозимдирким «баённома - ҳамма бунга кўмак этмак»[122] шиорини мияларидан чиқарғайлар. Бухоро инқилобини истар эсалар, инқилобчиларға ярашур ҳаракатлар қилғайлар. Яхши сўзлар билан, тавозелар билан, ёлборишлар билан Бухоро ҳукуматини йўлга кетурмак бўлмас. Золимнинг «...» табиатига ўхшаш бир табиати бордир: қочғанга қувар, қувғанга қочар. Золимларнинг шу табиатларини, шу «аҳволи руҳия»ларини кўзда тутмайин ҳаракат қилатурғанлар(нинг) хато йўлдадирлар, зарар кўрарлар. Қўрқмайин, тортинмайин кескинроқ ҳаракат қилмоқ керак бу кун: Русия харобаларидан чиқған Қафқос, Туркман, Тотор, Туркистоннинг мухтор ҳукуматлари Бухоро ёшлиғига[123] ҳар жиҳатдан кўмак қиларлар. Адолат, ҳуррият ва машварат билан идора бўлатурған бу мухториятли ислом ўлкалари ёнинда Бухородағи зулм ҳимоянинг йиқилури муқаррардир. Мунча адолат ва ҳаққоният қуёшлари билан ёруған, ойдинлашған бир қитъанинг ўта сохта, инсофсизлиқ қоронғуси туролмас, йўқолур.

(«Ҳуррият», 1918 йил, 62-сон)
Мухторият
Туркистон мухторияти... Темур хоқонининг чин болалари ёнинда, туркистоннинг тубчак турклари орасинда, мундан ўғурли[124], мундан муқаддас, мундан суюнчли бир сўзни борлиғига ишонмайман.
Туркистон туркининг қонини қайнатғучи, имонини юксалтгучи бир қувват бор эса, ёлғуз шу сўзда бордир: Туркистон мухторияти.
Элли(к) йилдан бери эзилдик, таҳқир этилдик, қўлимиз боғланди, тилимиз кесилди, оғзимиз қопланди, еримиз босилди, молимиз таланди, шарафимиз юмурулди, номусимиз ғасб қияинди, ҳуқуқимизға тажовузлар бўлди, инсонлигимиз оёқлар остига олинди, тўзимли турдик, сабр этдик.
Кучга таянган ҳар буйруғга бўйинсундик, бутун борлиғимизни қўлдан бердик. Ёлғиз бир фикрни бермадик, яшрун турдик, эмгакларимизға ўраб сақладик: Туркистон мухторияти!
Маҳкама эшикларидан йиғлаб қайтғанда, ёруқсиз турмаларда ётғанда, йиртғучи жандармнинг тепгуси билан йиқилғанда, юртларимиз ёндурулғанда, диндошларимиз осилғанда онгимиз йўқолди, миямиз бузилди, кўзимиз ёғдусиз қолди, бирор нарсани кўролмадик. Шул чоғда, тушкун руҳимизни кўтармак учун шул қоп-қоронғу дунёнинг узоқ бир еринда ойдин бир юлдуз ялқиллаб тура(р) эди. Бирор нарсага ўтмаган кўзимиз шуни кўрар эди. Ул нима эди? Туркистон мухторияти!
Биз аниқ била(р) эдикким, золим Николай ҳукумати қанча яшарса яшасун, адолат ошиқи бўлған... рус демократияси, ҳақға таянган бир инқилоб, ҳар миллатнинг ўз ҳақларини қайтарур.
Инқилоб бўлди. Русиянинг «қўшма халқ жумҳурияти» усули билан[125] идора этилури жарланди. Шул эълон узра ясалган Украина, татар ва бошқа миллатлар мухториятлари тасдиқ этилди. Қўнуқ[126] Туркистонники эди. Туркистоннинг тарихий хонбалиқлариндан иккинчиси бўлған Хўқанд шаҳринда тўпланған Туркистон қурултойи 27 нўябрнинг «миллий лайлатурқадримиз бўлған» ярим кечасинда Туркистон мухториятини эълон қилди.
Лекин шуниси борким, бир миллатнинг мухторияти ёлғуз бир съезднинг эълони билан тамом бўлмас. Мухториятни олмоқ ва сақламоқ керакдир. Съезд ўз ишини қилди. Қолғанлари бутун миллатнинг вазифасидир. Мухториятни сақламоқ учун куч лозим. Мухториятни бажармоқ учун ақча керақдир. Буларни миллат ҳозир қилсун.

(«Ҳуррият», 1917 йил, 5 декабр).
Мақола «Фан ва турмуш»нинг 1990 йил, 10-сонида (30-31-бетлар) қайта нашр қилинган нашрга тайёрловчи Ш. Турдиев.
Сиёсий ҳоллар
Мусибат устина мусибат! Русиянинг ҳозирги ҳолини очиқ тасвир этмак учун мундан ярашароқ[127] сўз йўқдир. Ўзгаришдан[128] сўнг Русиянинг ҳар тарафиндан очлиқлар, ёнғинлар, талонлар, ўлумлар, ўлдурмалар бўлуб турған чоғда бирда чиқиб қолған ғолибия мағлублиғи билан бунинг устиға тортилмас бир юк бўлуб чўкган Риғо[129] кетишини кўзда олсак ва бунлар орқасиндан босиб келган Болтиқ мағлублигини ўйласак, Русияни мусибат устинда мусибат босаётибдир. Русия амринда эмдиги туёкларин остинда ётибдир деярға бизни мажбур қилур. Воқеа Риғо каби чидамли бир қўрғоннинг уч кунда кетмаси Болтиқдаги кимсаларнинг чопибғина англамаси, ёлғуз иштаҳаларни эмас, ўз истиқболларидан русларнинг ўзларини даҳи маъюс қилур, рус кучиндаги эътимод[130] ва эътиборларни тубиндан чурутур ҳодисалардан эди. Ортиқ русларнинг охирлари қолған бўлса, бутун-бутун муттафиқлариға[131] қолған эди. Руслар «еҳтимолки, муттафиқларимиз ўз майдонларина орқаси айсимас[132] юрушлар қилиб, бизни ўзигагина ундурурлар» деб ўйлай эдилар.
Рус сиёсийлари шундай бир умид билан уруниб турмоқда экан, бирдан Италия қўшуни бузулди. Олмонлар Италия узра темур юмруқларини ундирдилар[133] ва Италия қўшуни ўз бошини олиб, Олп тоғлари орқасига чиқорға мажбур бўлади. Олмонлар, йўллари узра Италия қўшуниндан минг бўйла кучлироқ бир монеъ[134] бўлған Олп тоғларин ошиб, Италия саҳролариға индилар. Ортиқ Италия ўлкасининг ҳар ёнига олмон қўшуни учун йўллар очилди...
Италиянинг бу қўрқунч мағлублиғи ёлғиз италёнлар учун эмас, руслар учун дахи буюк бир мусибат бўлди. Чунки ёнғинларинда, бадбахтлик лойқаларинда ботиб қолған Италиянинг қўлиндан ололмаған муттафиқлар қўшуниндан Русия учун кўмак кўзлайикнинг маъносиз бир эдугини янгидан исбот қилиб берди. Бунинг натижасинда Русияда янги бир бало бош кўтарди, болшевик балоси!
Болшевиклар иккинчи йўла қўзғалдилар. Бу қўзғалишлари биринчиси каби бўлмади. Бу дафъа буюк иш қурдилар. Петроғрадни олиб, Керенскийни Русиянинг содиқ болаларини охтариб топиб, тўплаб кетурмак учун майдонлариғача кетарға мажбур этдилар. Сўнг хабарларга кўра, Керенский теваракдан тўплаб кетурдиги қўшун билан болшевикларни енгмиш ва Петроғрадни унларнинг қўлиндан янгидан олмишдир.
Олмиш, аммо болшевик балоси бошқа бир тарафдан бош кўтарди: Тошкандда тўрт кунлик қонли бир урушмадан сўнг, у ерни керенскийчилардан бўшатди. Эҳтимолки, Керенскийнинг Петроғраддаги ғолиблиғи Тошканд мағлублиғини эътибордаи тушурар; эҳтимолки, Керенский Петроғрад ишини тузатгандан кейин Тошкандни дахи янадан олур. Лекин шунларгина билан болшевик кучининг йўқ бўлурини умид этмак тўғри эмас. Болшевикларнинг иккинчи чиқишлари билан биринчи чиқишлари орасидаги айирбодни кўрган кимсалар учинчи бир чиқишнинг қандай бўлурини онглаб олсалар керак.
Биз туркистонийлар учун ҳар ҳолда керенскийчилар билан болшевиклар орасиндағи курашнинг битиб кетмадигини кўзда тутиб, ўз йўлларимизни шунга кўра тайин этмак керакдир. Биламизки, ҳозирда курашиб турган бу ойги фирқанинг ҳар бири ҳурриятчидир. Иккисининг ҳам бизга зарарли тушунчалари охирда йўқдир. Зеро, бунлардан биронтаси истибдод тарафдори эмасдир. Телбалик қилиб чопибғина бунлардан бирини ёқламоқ фойдали бўлиб чиқмас. Русияда истибдод тарафдорлари чиқмагунча мусулмон кучини сарф этмак хатодир. Ҳурриятчи икки партия орасинда бўлатурған урушларға қотишмоқ, бунлардан бирини ёқлаб ўзгасидан юз қайтармоқ эҳтиётсизлиқдир. Бунларнинг ҳам бизнинг сўзимиз шу бўлғулидирки: биз мусулмонлар сизнинг ҳеч бирингиздан нафрат қилмаймиз. Бизнинг миллий ватаний ҳақларимизни ғасб этмак фикрига тушмагунча биз ҳеч бирингизга душман бўлмаймиз.
Мана ҳозирда туркистонийлар учун хатарсиз йўл шу йўлдир.

(«Ҳуррият», 1917 йил, 49-сон)
Бухоро уламоси
Бухоро уламосини, асосан, икки фирқаға тақсим этиш мумкиндир. Бири Бухоро ва унинг теваракиндан тўпланиб таҳсил қилатурған бухорийлар, иккинчиси Бухоро хонлиғининг Шарқ тарафиндағи Кўлоб деган тоғлиқ ердан келган кўлобилар. Тарихи исломдакиси бани Ҳошим[135] бани Умавия[136] ўртасида бўлғани каби Бухоро уламоси ва кўлобилар орасинда эски бир даштлик[137] бордир. Бу душманликнинг бош сабаби ҳозирги Бухоро қозикалони бўлған Бурҳониддиннинг бобоси қози Садриддин Мулла Тўхмақ ўғли[138] деган зотдир.
Қози Садриддин(дан) бурун бўлған Бухоро муллаларининг барчасига бир кўз қараб ҳар бириға мустаҳиқ[139]буйдиги илмий мансабларни бера(р) эканлар, Мазкур Мулла Садриддин Мулла Тўхмақ ўғли Бухорода қозикалон ўлғач, иши тезлашиб кетган. Бу одам аввал Бухоронинг вақфлариға ва бошқа ишлариға буюк хиёнатлар қилган: халқ устига «аминона»[140] деган бир солуғки ёлғондан шаръий деб юклаған, кўб вақт ерларини, вақф оқчаларини ҳукумат хазинасига оғдарған, шу йўллар билан амирни(нг) ўзига тобеъ қилиб олғандан кейин Бухоронинг ёғли мансаблари (ки) ўз кўлобиларига олиб берган.
Бу одам диний илмлардан (Қуръон ва Ҳадисдан) бутун хабарсиз бир одам экан. Бир кун буюк бир илмий мажлисда Қуръонни очиб саҳифа бошиндаги сурадан ибтидоси бўлган «ҳамаси»[141] жумлайи шарифини «ҳам ишқ» ўқудиги Бухоро уламоси орасинда машҳурдир. Унинг бу ҳоллари бухороли уламонинг нафратлариға сабаб бўлди. Қози Садриддиндан неча йил кейин ўғли Бадриддин қозикалон бўлди. Бу одам дахи отасининг йўли билан юра бошлади. Ўзи илмсиз бир киши эдуги учун маълумотли уламодан қўрқар ва унларни иш бошиндан тушура эди.
Ўз кўлобилари орасиндан жоҳилларини сайлаб Бухоронинг буюк илмий мансабларини шунларға бера эди.
«Бухороли уламо» илмий мансаблардан маҳрум бўлдилар. Бухоронинг тубчаклари[142] бош кўтара олмай қолдилар. Бадриддиннинг бу ишлариндан ғайратли неча уламолар ҳаяжонга келдилар ва унга қаршу бир варақа чиқардилар. Бу варақанинг бошинда ғайратли уламолардан самарқандли марҳум Муфти Бурҳониддин тура эдилар. Қози Бадриддин ёлғон хабарлар чиқориб, муфти Бурҳониддинни Бухоро амирининг доимий ғазабига учратди. Муфти Бурҳониддин шу илм билан дунёдан ўтди.
Бу зот ўрниға фирқа бошинда устодим марҳум Охунд Мулла Ғиёсиддин ҳазратлари ўтдилар. Марҳум устодим диний ва шаръий илмлардан бошқа илми калом ва эски юнон фалсафасиндин тамоман воқиф бир зот бўлуб, сўзга ҳам кўб уста эдилар. Шунинг учун қози Бадриддинни бош кўтарарга қўймас эдилар. Кўб вақтлар қози Бадриддиннинг оғуси билан амирнинг ғазабиға учрасалар ҳам парво қилмасдан ўз ниқоблариға давом этиб, дунёдан ўтдилар.
Бу зотнинг ўрунлариға қози Бадриддинга қаршу бўлған фирқанинг бошиға уч зот келдилар, бунлар марҳум шайхулислом Бақохўжа ҳазратлари, марҳум устодимнинг укалари Маснаф ва Бухоронинг олим қозикалони бўлған қози Абдушукурнинг ўғиллари Шарифхон махдум эдилар[143].

(«Ҳуррият», 1917 йил, 48-сон)
«Шўройи исломия»нинг хатоси
Мақоламизнинг шу унвони, ўқувчиларимизнинг ҳайрат ва таажжублариға сабаб бўлса керак. Узимиздағи шул мақолани буюк бир ҳайрат ва таажжуб ичинда ёзиб турибмиз. Масала шу:
«Шўройи ислом» жамиятининг[144] сайлов тўғрисинда «уй эгалари»[145] отли бир рус партияси билан иттифоқ қилғанини барчамиз билиб олдик энди, Машҳур сўзларға қарағанда, шул иттифоқ икки мусулмон, бир рус тартиби ўзаро боғланган. Мунинг маъноси шуки, «Шўройи ислом» ўз рўйхатиға элли(қ) мусулмон ва йигирма беш русни, икки мусулмон бир рус қилиб ёзадир. Сайлов куни «Шўройи ислом» тарафдорлари бўлған мусулмонлар билан «уй эгалари» тарафдорлари бўлған руслар шул шўронинг рўйхатиға тавуш берурлар ва натижада масала 15 галос[146] олинса, 5 тасини русларга бериб, 10 тасини мусулмонлар олурлар.
Тунов куни мутафаккир бир дўстим билан шул тўғриларда гапуриб ўтирған эдим. Дўстим ҳақли бир суратда «Шўройи ислом»нинг шул иттифоқини танқид қилди, дедиким:
Самарқанд сайловиға қушилатурғанлар; мусулмондан (хотунлар ҳисоб эмас) ўнолти минг, жуҳуд икки минг беш юз, рус ўн бир минг беш юз, ҳаммаси ўттиз минг киши бўлур. Шул ўттиз минг кишини етмиш беш галосига тақсим қилсак, ҳар тўрт юз кишига бир галоси тушар. Эмди шуниси ҳам маълумдирки, сайловға қўшилатурған ўн бир минг беш юз руснинг ҳаммаси «уй эгалари» партиясига доҳил эмаслар. Чунки руслар орасинда «уй эгалари» партиясидан бошқа тўрт-беш партия бордур. «Уй эгалари» партияси ғайрат қилса, ўн бир минг беш юз русдан икки мингини ўз тарафига ола билур.
Фараз қилайликки: шўро жамияти шул сайловда ўз тарафиға, ўз рўйхати учун икки минг мусулмон товуши ола билсун. «Уй эгалари» партиясининг ўттиз беш галоси тушар. Энди иттифоқ юзиндан шўро жамиятининг ўзи шул ўттиз беш галосдан ўн икки минг мусулмон товуши олур 24 галосни; «уй эгалари» партиясига икки минг рус товуши учун берур ўн бир галосни!
Ҳолбуки, айри-айри списка бўлғанда «Шўройи ислом» ўн икки минг мусулмон товуши учун 30 галосни ва «уй эгалари» партияси икки минг рус товуши учун беш галосни олур эди. Мана шул ҳисоб юзиндан Шўро жамиятининг шул қилған иттифоқи мусулмон ҳақиға зарарлидир, чунки олти мусулмон галосининг ери русларға ўтган бўлур.
Дўстимнинг бу ҳисобларини эшитгач, ҳайратда қолдим. «Ажабо, Шўро жамияти нечун шуни тушунмайди?» дедим ва чиқиб келдим. Шўро шу масалани тушунмаған бўлса, миллатнинг ўзи тушунсин ва ортуқ қайси нўмир рўйхатға товуш бермак керак эдигини тайин этсун.

(«Ҳуррият», 1917 йил, 5 сентябр, 36-сон)
Қайта нашри: «Ёшлик», 1991, 10-сон, 45-бет (Н. Авазов нашрга тайёрлаган). Сайловларда иштирок этаётган ҳар бир фирқа қатори «Шўройи исломия» ташкилоти ва унинг рус «уй эгалари» фирқаси билан ҳамкорлиги танқид этилган.
Мусулмонлар, ғофил қолманг!
Яқинда шаҳар думаси[147] очилур. Шаҳар думаси, шаҳаримизнинг покизалик ва ободлиғи, мактабларимизнинг тараққий ва интизоми, болаларимизнинг тарбияси ва халқимизнинг тинчлиги учун керак бўлган ишларни ўз қўлига олур. Шаҳримиздан хазинага киратурган оқчаларни шу йўлларда сарф қилмоқчи бўлур.
Бу олдимиздаги шаҳар думаси эски ҳукумат замонидаги шаҳар думалариға ўхшамас. Йигирмадан ўтган бутун шаҳар одамларининг ихтиёрлари билан сайланурлар. Бу шаҳар думасинда жуҳуддан, русдан, мусулмондан вакил қилиб ўтурур[148]. Ва шаҳар ишлари учун гапурушурлар. Шаҳарнинг қайси қитъасинда касалхоналар қурмоқ керак, шаҳарнинг қайси қитъасиндағи йўлларни тузатмоқ керак, шаҳарнинг қайси қитъасинда қанча мактаб солмоқ керак деб кенгашурлар ва шул тўғрилардағи ишларни «вакиллар кўбчилиги» нинг қарори билан қилмоқчи бўлурлар. Вакиллар кўбчилиги ҳаммадан бурунроқ эски қитъанинг ерларин тузатурға қарор берса, чора йўқ, шу қилинур. Вакиллар кўбчилиги кўброқ касалхоналарни янги қитъада солмоқчи бўлса, иложи йўқ, шу бўлур.
Мана шуларни онглаган ҳар жамоат, ҳар миллат шаҳар думасига ўзидан кўброқ вакил ўтказмоқ учун тиришадир, думанинг кўбчилигининг ўзига олмоқчи бўладир. Ўтган ҳафтадаги «таҳрири нуфус»дан[149] онғлашилдики: шаҳримизда халқнинг тўртдан учи мусулмон ва тўртдан бири рус, армани ва жуҳуд эканлар. Шунга қарағанда унлар хазинадан чиқим бўлатурған оқчанинг уч шунчаси биз учун чиқғучидур. Унларға мактаб очилса бизга учта; унларға бир касалхона очилса бизга учтаси очғули; унларға бир пут буғдой керак бўлса бизга уч пут керакдир.
Қисқаси шулким: бизнинг ҳақимиз уларнинг ҳақтариндан уч йўла беркдир. Мана шуларни тилаб олмоқ учун шаҳар думасининг кўбчилигини олмоқ керак, шаҳар думасининг кўбчилигини олмоқ учун мусулмонларнинг сайлов куни лозимдур. Йўқ, сайлов куни ҳар ким ўз уйинда ўтирса; бошқалар кўбчилик бўлиб келсалар ва думанинг кўбчилигини ўз тарафлариға ўткарсалар; у вақт биз ҳеч бир ҳақимизға эришолмасмиз, яна эски каби ҳуқуқсиз бўлиб қолурмиз; яна эскиси каби ўз шаҳримизда ўз оқчамизнинг роҳатини ўзимиз кўролмасмиз.
Шунинг учун бағириброқ айтаманким, ўз халқларини яна бошқаларнинг оёқлари остинда қўймоқчи бўлмаған мусулмонлар! Сайлов куни ғофил қолманглар, кўбчилик бўлиб келурға тиришинглар.

(«Ҳуррият», 1917 йил, 25 август, 33-сон)
Қайта нашри: «Ёшлик», 1991,10-сон, 44-45-бетлар (Н. Авазов нашрга тайёрлаган). Мақола Самарқанд шаҳри думасига сайловлар олдидан ёзилган.
Изоҳлар

↑ «Жалил Бойбўлатовга очиқ хат» шаклида ёзилган ушбу мақола 1919 йил «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 15-16 сентябр (215-216) сонларида эълон қилинган бўлиб, Ж. Бойбўлатов қатор чиқишларида Фитратни «пантуркизм» ва «панисломизм»да айблайди. Айниқса, Фитрат томонидан тузилган «Ўзбек адабиёти намуналари, И жилд» (1928) ва сўз боши муаллифи Отажон Ҳошим кескин танқид остига олинган эди.

↑ Муҳаррир - муаллиф маъносида.

↑ Абдурауф Фитрат. Ўзбек адабиёти намуналари. 1 китоб. Самарқанд - Тошкент, 1928 йил.

↑ Фитратнинг «Ўзбек адабиёти намуналари» китоби муносабати билан «Қизил Ўзбекистон» рўзномаси саҳифаларида Ж. Бойбўлатов чиқиш қилиб, фақатгина ушбу китобни эмас, умуман, Фитрат ижодини кескин танқид қилган эди.

↑ Қоплови - қамрови.

↑ Текириш - текизиш.

↑ Бошқа кўпгина манбаларда Фитратнинг туғилган йили деб 1886 йил санаси кўрсатилган. Хусусан, С. Айний шундай маълумот беради: «Абдурауф Фитрат Бухорий - туғилган йили 1304 ҳижрий» (яъни милодий 1886 га тўғри келади). Қаранг: С. Айний. Намунаи адабиёти тожик. - М.: 1926, ИИИ қисм. Шунингдек, Фитрат ҳаёт пайтида эълон этилган «Катта Совет қомуси»да ҳам шу сана келтирилади. Қаранг: Фитрат Абдурауф. БСЭ, М., 1936, т.57. 6.656.

↑ «Ўрта Осиёда тасаввуф тарихи» номли китоб ёзаётгани ҳақида бир неча бор маълумот беради, бироқ бу иш охиригача етмаган. Тугалланмаган қўлёзманинг тақдири эса номаълум. Фитрат томонидан келтирилган «заҳарли», «зарарли» сўзлари унинг тасаввуфга муносабатини белгиламайди. Бу фақат давр тақозоси билан юзага келган, ноҳақ танқиддан ўзини ҳимоя қилишнинг бир йўли, холос. Фитратнинг ўзбек адабиёти тарихи ҳақидаги қатор ишлари билан танишишнинг ўзиёқ бу фикрни тасдиқлайди.

↑ Юсуф Алиев (1891 - 1946) назарда тутиляпти. Туркистон Компартиясининг арбобларидан бўлиб, ўша пайтда Туркистон Ички ишлар халқ комиссарининг ўринбосари эди.

↑ Бу ўринда динсиз сўзини атеист сўзи билан алмаштирмаслик керак. Чунки Фитрат томонидан ёзилган асарларни синчиклаб кузатганда бу нозик айирма очиқроқ кўринади.

↑ Сангсор - тошбўрон қилиш.

↑ Гап «Мунозара» хусусида кетяпти. «Мунозара»нинг Истанбул нусхасида ўзига хос «Муқаддима» ва «Хотима» ёзилган бўлиб (Ҳожи Мўйин таржимасида бу тушиб қолган), унда Фитрат Бухоро амирига мурожаат этиб, мамлакатнинг қолоқ аҳволини баён қилган эди.

↑ Тилга олинган мақола «Маориф ва ўқитғучи»да босилган. Қаранг: журналнинг 1927 йил, 6-8-сонлари.

↑ Фикрнинг нотугаллигидан ва Фитрат услубидан (у деярли ҳар бир илмий ишининг бошланишида тилга олинган истилоҳга қайтади ва кўпинча, унга бўлган муносабатини такроран таъкидлаш билан асарини тугаллайди) сезиладики, «хат»нинг давоми бўлган. Буни Фитрат замондошларидан Л. Азиззода ва М. Раҳим қизи тасдиқлаган. Мақоланинг якуни таҳририят томонидан «қайчиланған» бўлиши мумкин. «Идорадан» номи остида берилган редактсион мақолачадан газетанинг ўша пайтдаги адабиётга нисбатан тутган «позитсия»сини билса бўлади:

«Идорадан» - Фитратнинг бу мақоласи Чиғатой адабиёти масаласига оид бир неча муҳим пайтларини очиб беради, бироқ бу билан чиғатойизм унсурлари ва уларнинг қолдиқлари билан кураш тамом бўлмайди. Идора бу масала теварагида очган музокарани давом эттиришни лозим топади.

↑ Фитратнинг бу мактуби илк бор 1910 йили Истанбулда чиқадиган «Таъруфи муслимин» («Мусулмонлар таърифлари») номли «диний, сиёсий, тарихий, фалсафий ва аҳволи олам»дан баҳс қилувчи ҳафталик мажалла саҳифаларида, (1328/1910 йил, 25-адад, 2-жилд; 8 декабр, пайшанба) эълон қилинган. Мактуб Амир Олимхон Бухоро тахтига ўтиргандан кейин Насруллоҳ Парвоначининг бош вазир лавозимига тайинланиши муносабати билан ёзилган. Фитратнинг Истанбулда чоп этилган илк асарлари каби бу мактуб ҳам форс тилида битилган. Гарчи мажалла турк тилида чиқиб турган бўлса ҳам Фитратнинг бу мактубини айни ҳолда, яъни форс тилида чоп этган. Асар форс тилидан таржима қилиниб, эълон қилиняпти. Дастлаб, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати»нинг 1996 йил 9 май сонида эълон қилинган (мутаржим Ҳ. Болтабоев).

Фитратнинг бошқа жадидчилик руҳига ҳамоҳанг бўлган бу мактуб улуғ адибимиз салоҳиятининг янги қирраларидан китобхонни хабардор этади деб ишонамиз.

↑ Вазоратпаноҳ - вазирларни паноҳига олган. Бу ерда: бош вазир лавозими.

↑ Фано саҳроси - йўқлик гирдоби

↑ Ҳазрати Рабъу-л-иззат - Аллоҳнинг сифатларидан бири билан унинг муборак номи тилга олиняпти.

↑ Падари меҳрибонимиз - Бухоро тахтига янгигина чиққан Амир Олимхон назарда тутилади.

↑ Танзим қилиш - низомга, тартибга солиш.

↑ Тарбият ва танзим - тарбия ва тартиб.

↑ Наузибиллоҳ - Аллохдан паноҳ сўрамоқ.

↑ Нуширавон ёки Ануширвон - машҳур Эрон (сосоний) ҳукмдорларидан бўлиб, истибдодпеша саркардалар орасида фақат яхши ном бидан, яъни адолатли подшоҳ сифатида тарихда қолганига ишора.

↑ Фитратнинг «Шарқ сиёсати» рисоласи И жаҳон урушидан кейин давом этаётган ва урушда қатнашган Оврупа мамлакатларининг Шарқни ўзаро бўлиб олиш сиёсатига қарши миллий руҳда ёзилганлиги билан алоҳида аҳамиятлидир.Фитратнинг шу номдаги рисоласи дастлаб «Иштирокиюн» газетасида (1919 йил, 23, 25, 26 октябр) сўнгра эса, Тошкентда алоҳида рисола ҳолида чоп этилган. 1991 йилда Бухородаги «Навқирон Бухоро» илмий маркази томонидан қайта нашр этилган.Асарнинг илк нашри асосида тайёрланди ва кейинги нашри билан солиштирилди.

↑ обдираб - довдираб, аланглаб.

↑ килисо - черков.

↑ Парис - Париж.

↑ ангел - фаришта.

↑ йиртғучи - йиртқич.

↑ фас - Марказий Африка.

↑ осуғ - фойда.

↑ охсум - Бу ўринда «ҳамла» маъносида.

↑ нухта - тизгин.

↑ хоч буйруқлари - насронийлик талаблари.

↑ фаранга - таносил касаллиги.

↑ моя - сармоя жойи.

↑ муқаддасатин - қадриятлар.

↑ ҳафз сиҳати - гигиена қоидалари.

↑ мусовот - тенглик.

↑ ёзақдилар - қаратдилар.

↑ яғинчоқ - клуб.

↑ Дардония - Дардонел бўғози.

↑ Инглизларнинг Ҳиндистон ҳисобига орттирган бойликлари назарда тутилади.

↑ хўппок - ҳеч нарса, ҳемири.

↑ ихтилол - инқилоб.

↑ сийғсиз - фойдасиз.

↑ Кариб - орол номи.

↑ мужтаҳид - жиҳодга кирган.

↑ Имом Али Ризо - татар олими ва адиби Ризо Фахруддин.

↑ Ҳазрат Али равзаси - Ҳазрат Али барпо қилган боғ.

↑ Мақола «Очиқ сўз» газетасидан (санаси кўрсатилмаган) олиниб, «Шўро» журналининг 1917 йил 15 январ сонида (Сана 10, Адад 2, 34-35-бет) босилган. Айни ўша манбадан олиниб нашрга тайёрланди. Фитратнинг ушбу мақоласини бизга тақдим этганлари учун япон олими Хисао Кўматсу жанобларига лутфан миннатдорчилик билдирамиз.

↑ ўрамларина - Бухоро шаҳрини ўраб турувчи деворлар, қўрғон назарда тутилади. Мақола дастлаб татар лаҳжасида эълон этилгани учун унда татарча сўз ва грамматик белгилар кўпдир.

↑ живлашиб - қаршилик билдириш.

↑ Бу эълоннинг остига бир ҳадис ҳам ёзилган бўлиб, унинг сўзлари келтирилмаган. Бизнингча, Фитратнинг «Мунозара» асарида келтирилган ҳадислардан бири шунга мазмунан мос келади.

↑ тугул - эмас. Бу ерда: мумкин эмас.

↑ ниндай - нима, қандай нарса.

↑ тўғувларинда - яратиш, тарбия бермоқ. Бу ерда: ахлоқ, тарбияларида.

↑ зибар - безак, зийнат.

↑ ший - шу, шундай.

↑ акфор - куфр қилмоқ, кўпликда: кофирлар.

↑ екунчилик - деҳқонлик.

↑ ниндай фалсафага қўрадир - қандай фалсафага асосланади.

↑ мусоида - «мусоид» ёрдам берувчи. Бу ерда: ёрдам бермади маъносида.

↑ кўмоч нарсаси ширкати - Бухорода жадидлар томонидан очилган тижорат ширкатларидан бири.

↑ ижтиҳод - тиришиш, сайъ-ҳаракат.

↑ отиш ўйновчи - қиморбоз. Бу ерда: ошиқотувчи.

↑ Бухорий - асли исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий (810-870). «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ» китобидаги ҳадислар назарда тутилади.

↑ Муслим - Муслим ан-Нишопурий машҳур муҳаддис назарда тутилади.

↑ ботиллик - ноҳақ, асоссиз. Бу ерда: беҳуда.

↑ Мақола «Колесов воқеалари» деб ном олган Март воқеаларидан (1918) аввал ёзилган бўлиб, унда ёш бухоролиларнинг Тошкентга кўчиши, унинг аъзоларининг амир томонидан қамоққа олиниши ва Самарқанддаги солдатлар томонидан озод қилиниши каби воқеалар акс этган. Мақола мазмунидан ва Фитратнинг ўз сўзларидан маълум бўладики, бу асар алоҳида рисола шаклида тартиб берилган эди, бу ерда келтирилаётган қисмлар унинг бошлангич боблари, холос. Кейинги Март воқеалари, «Ҳуррият» газетининг ёпиб қўйилиши рисоланинг тугалланишига халақит берган кўринади. Рисола кейинчалик ҳам на алоҳида шаклда, на бошқа вақтли нашрларда эълон қилинмаган. Бироқ шу тугалланмаган парча ҳам Фитратнинг Бухоро экинчиси (деҳқон)нинг аҳволидан нақадар чуқур бохабарлиги, уни ўзгартириш учун дилдан уринаётганига гувоҳ бўла олиши мумкин.

↑ ҳаводис - ҳодисалар.

↑ раис Абдуллоҳхўжа Садур - вақф ва дин ишлари билан шуғулланувчи амалдор Бухоро хонлигида раис деб юритилган, у кўпинча садрлардан бўлгани учун, қолаверса, бу мансаб диний ишлар билан боғлиқ бўлгани учун садр ва эшонлар қўйилган. Абдуллоҳхўжа эса, Фитрат бошлиқ жадидчиларнинг талаби билан амирнинг буйруғига кўра қатл қилинган эди (бу ҳақда Фитратнинг аввалги мақолаларида ҳам сўз юритилади).

↑ муфти Аскар Маснаф - шариат масалаларини талқин қилувчи ва шул ҳақда ҳукм чиқарувчи Бухоронинг юксак лавозимдаги шахсларидан. Қозикалон Бурҳониддин билан бирга бу лавозимдаги кишилар ҳам қатл қилинган эди. Бу ҳақда қаранг: Фитрат. Бухоро уламоси, «Ҳуррият», 1917, 48-сон.

↑ Бойдоқ - намойиш.

↑ Бу шахс Ф. Хўжаевнинг шаҳодатига кўра (Ф. Хўжаев. Асарлар, И жилд, Тошкент, 1976, 118-бет) Мирза Насрулла эди. 17 мартда амир чиқарган манифест муносабати билан намойиш ўтказилган бўлиб, бу намойиш иштирокчиларидан, яъни ёш бухоролиларнинг фаолларидан бир нечасини Амир «обхона»га қаматган эди. Калтакланган Насрулла эртасигаёқ вафот этади. Мақоланинг қуйироғида Фитрат яна икки киши калтакланганини ёзади. Улар С. Айний ва Мирбобо эдилар. Қамоқдан улар билан бирга Отахўжаев ва Юсуфзодалар ҳам озод этилади.

↑ «Ғазо» - мусулмонларнинг ялпи уруши, мазлумларнинт золимларга қарши урушидир. Бу ерда: камбағал мусулмонларнинг ўз душманларига қарши уруши назарда тутилади.

↑ «Рисолани... қўлимга олдим» - Таассуфки, бу рисола охиригача етмаган. «Бухоронинг ҳоли» деб номланган биринчи қисмдан айрим мақолалар чоп этилди, холос. «Фитна соатлари» деб номланган иккинчи, «Ёшларнинг тилаклари» деб номланган учинчи қисм эса, кейин ҳеч қаерда эълон этилмаган. Бизнингча, у ёзилмай қолиб кетган.

↑ Иликот - қўлимиздаги; бу ерда: кундалик маъносида.

↑ Амлок - бу ерда: амлок - мулуклар, яъни давлат томонидан солиқ олинадиган махсус руйхатдаги ерлар.

↑ мулки ҳур - озод ерлар, яъни солиқолинмайдиган ерлар.

↑ Вақф - мулкдорлар томонидан диний муассаса, масжид ёки мадраса тасарруфига берилган ерлар. Унда ишлаб, кўрган фойдалари айни муассасалар учун сарф бўлади. Вақф ерларини сотиш ёки бировга хатлаб бериб юбориш манъ қилинади.

↑ Ҳирож - ердан олинадиган солиқ, бу ерда: мулки ҳирожий - солиқ талаб этиладиган ерлар.

↑ Сайис - иш юритувчи.

↑ Муҳарриф - сарф-харажат.

↑ истифода - фойдаланмоқ.

↑ Хасбар - хос (махсус) ва бар (самара, натижа) сўзларидан ҳосил қилинган бу тушунча солиқ ундиришнинг бир усули бўлиб, бунда ҳосил битмай туриб (кечаси ё кундуз тўсатдан) ерлардан олинадиган ҳосил тахмин қилиниб, ёзиб кетилади. Мана шу тахмин бўйича Бухоро деҳқонларининг ерларидан солиқ ундирилган.

↑ Хубб - севиш, муҳаббат билан, бу ерда: (хуббидан чиқариб - кўнгилдан чиқариб, астойдил, муҳаббат билан маъноларида.)

↑ Кафсан, от еми, мирзаёна - кафсан маҳаллий туман маъмурияти учун (туман бошлиқларининг идоравий сарфи учуи) олинадиган солиқ; от еми - амир сарбозларининг отлари учун деган баҳона билан олинадиган дон солиғи; маҳаллий ҳокимиятдаги хат, ҳужжат ишлари деб олинадиган солиқ мирзаёнадир.

↑ муҳораба - уруш, бу ерда: Биринчи жаҳон уруши назарда тутилади.

↑ тухум - уруғ, бу ерда: уруғлик маъносида.

↑ качи закоти - қўй, эчки каби чорва молларидан келадиган фойданинг қирқдан бири миқдорида олинадиган солиқ. Бу ерда: «качи-кичи - эчки» маъноларида ишлатилади (шевага оид сўз).

↑ сарфона, котибона - сарф-харажатлар учун, котиблар учун деган баҳоналар билан қирқдан бир эмас, балки йигирмадан бир миқдоридан олинадиган закот.

↑ чакана закоти - нисобга (ҳисса, миқдор, бу ерда: ҳисобга қўшилмаган маъносида) эришмаган уй ҳайвонларидан олинадиган солиқ. Масалан, ҳисоблаш пайтида бу қўй ва эчкилар йўқ бўлиб, улар рўйхатга олишдан кейин туғилган. Улар учун чакана закот олинган.

↑ таниндаки (танидан) йўниндан (йўсининдан) - закот олинган уй ҳайвонларининг танидан (ҳисобидан) яна закот олиш (худди савдогарлардан бир неча бор закот олингани каби).

↑ Мақола тугалланмаган эканини юқорида айтилди (буни ушбу фикрнинг тугалланмаганидан ҳам билса бўлади).

↑ «Ҳуррият» газетасининг 64-сонидаги «Англиз ўюнлари» ва «Тақсими аъмол» (67-сон) мақолалари назарда тутилади.

↑ Сафар Бадлов - Когонда (янги Бухоро) яшаётган рус муҳожирларидан бири. Амир Олимхоннинг маслаҳатчиси ва ноиби Миллернинг буйруғига кўра Когонда кўплаб рус ва яҳудий бойлари тўплаган эди.

↑ кашиш - тортилган, жалб этилган.

↑ амру аву - афв этиш ҳақидаги буйруқ. Бу ерда: амнистия.

↑ инар - келар, тушар.

↑ «Туркистоннинг толеъи» ҳақида Фитрат айни 10-йиллар охиридаги сиёсий воқеаларни чуқур таҳлил этган «Шарқ сиёсати» (Тошкент, 1919) рисоласида батафсил маълумот берган.

↑ Юнондан Румоға - Гретсиядан Туркияга қадар.

↑ Убадан Канстантанияға - Юнонистондаги шаҳар Убадан Константинопол, (яъни Истанбулга) кўчган маданият.

↑ Ислом тарихида умавийлардан халифаликни қўлга олган аббосийлар эронли Абу Муслим воситаси билан халифаликни эгаллаган бўлиб, уларнинг даврида мусулмонлик жаҳон миқёсида катта шарафга эга бўлган. Хорун ар-Рашид, Маъмун сингари халифалар етишиб чиққан. Улардан сўнгги ислом жаҳонгирлигининг марка-зи Мовароуннаҳр ва Рум бўлган Темур Кўрагон ва Боязид темурийлар ҳамда усмонлилар сулолалари назарда тутилади.

↑ Абу Али - Абу Али Ибн Сино.

↑ Жавҳарий Абу Наср Исмоил ибн Ҳаммод (940-1008) - Фаробда туғилган. Кўпроқ Бағдодда яшаган тилшунос олим ва файласуф. Асосий асари «Тожу л-луға ва саҳоху-л-арабийя» («Луғат тожи ва арабчанинг ҳақиқийси») асаридир. Араб тилида ёзилган бу асарнинг 1865-75-йиллар давомида Қоҳирада нашр этилган нусхаси машҳурдир.

↑ маалтаассуф - ажабланиш белгиси: таассуф.

↑ «Туркистон вилоятининг газети» ва унинг русча нашри «Туркестанские ведомости» ҳамда унинг муҳаррири Остроумов назарда тутилади.

↑ 1917 йилнинг 28 ноябрида Қўқонда эълон этилган Туркистон Мухторияти назарда тутилади. Бу ҳақда Фитратнинг «Мухторият» мақоласига қаранг.

↑ ижтимў этган - қўшилган, бириккан, жам бўлган.

↑ мафъиу-л-замири - замирига (остига) яширилган нарса.

↑ қушбегиси - Бухоро амири Олимхоннинг қушбегиси Насруллоҳбий парвоначи назардатутилади. Ҳозирги бош вазирга яқин лавозим.

↑ меҳрохўр - йиғилган солиқларни қабул қилувчи.

↑ тўхсобалиқ - Бухоро амирлигидаги олий ҳарбий вазифалардан. Негадир луғатларда «тўқсабо» деб форсча талаффуз билан берилган. Бу асл туркча сўз «Фарҳанги забони точики»да нисбатан тўғри ёзилган: Фарҳанги забони точики, 2-жилд, Москва, 1969, 383-бет.

↑ ангиз исиюн - «ангиз» қасд, қасос. Қасос олишни тезлатиш маъносида.

↑ қинаб - қийноқ, азоб бериш.

↑ пилон - режа, план.

↑ «Ҳуррият» газетасининг 57-58-сонларидаги Бухородаги аҳволга тааллуқли мақолалар назарда тутилади.

↑ муосий - гуноҳкорлик.

↑ жинояли - жинояткорона демоқчи. Бухоро амири Олимхоннинг 1918 йил 17 март Фармони назарда тутилади. Фармоннинг тўла матни учун қаранг: Ф. Хўжаев. Танланган асарлар, уч томлик, 1-том, Тошкент, 1976, 108- 109-бетлар.

↑ вазуротпаноҳ - вазирлар кенгаши.

↑ «баённома - ҳамма бунга кўмак этмак» шиори ёш бухоролилар партиясининг «Колесов воқеалари» деб номланган воқеаларгача бўлган шиори бўлиб, дастлаб улар амирдан ислоҳот талаб қилган эдилар. Кейинроқ март воқеаларида амир гарчи ислоҳот ваъда қилган юқоридаги баённомани чиқарган бўлса-да, воқеалар рус ҳарбийларининг аралашуви билан жанговар тус олиб кетганди.

↑ Бухоро ёшлиғи - еш бухоролилар партияси.

↑ ўғурли - ҳайбатли, буюк.

↑ «қўшма халқ жумҳурияти» усули - Русиянинг федератсия асосидаги бошқарилуви назарда тутилади. Дастлаб, бошқа республикалар иттифокдош жумҳуриятлар бўлиб эмас, балки Русия ҳудудидаги мухтор (автоном) жумҳуриятлар бўлиб бирлашганлар.

↑ қўнуқ - навбат, гал.

↑ ярашароқ - ярашиқлироқ.

↑ ўзгариш - Октябр инқилоби.

↑ Риғо - Рига шаҳри. Русиянинг Болтиқбўйини эгаллаш илинжидаги жанглардаги муваффақиятсизлиги назарда тутилади.

↑ еътимод - юпанч, таянч.

↑ муттафиқ - бирлашган, иттифоқчи.

↑ орқаси айсимас - натижасиз.

↑ Биринчи жаҳон урушидаги Олмония ва Италия қўшинларининг ўзаро курашлари назарда тутилган. Италян қўшинлари Алп тоғларини ошиб ўтиши билан ўз ички мудофаасидан узоқлашиб кетади. Олмониянинг Италия ичкарисига йўл очиши воқеалари назарда тутилмоқда.

↑ монеъ - тўсиқ.

↑ Бани Ҳошим - Қурайш қабиласининг Ҳошим ибн Абдуманнофдан туғилган фарзандлари, яъни унинг авлодлари бани Ҳошим номи билан юритилтан. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳам шу уруғдан бўлиб, тўртинчи бўғинни ташкил қилади (Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдумуталлиб ибн Ҳошим). Ҳошим ибн Абдуманноф ўғлининг фарзанди Абдумуталлиб вафотидан сўнг уруғ ичида ўзаро нифоқлар кўчайиб кетади. Айниқса, бани Ҳошим авлодлари билан Абу Суфён авлодлари ўртасида нифоқлар кескин жангларга айланиб кетган. Бунинг биргина мисоли Бадр ғазотидир.

↑ Бани Умавия - Абу Суфён авлодларидан бўлиб, Пайғамбаримиз ва чаҳорёрлардан сўнг халифаликка мушарраф бўлгаи Муовия ибн Суфёндир. У Имом Ҳасан истеъфосидан сўнг халифаликка муқаррар бўлган бўлса, халифаликда наслий сулолани расм қилдирди (бунгача халифалик Пайғамбаримиздан бошлаб бир кишининг ҳаққи эмас эди, мусулмонлар кимни сайлашса ўша халифа бўлар эди). Дастлаб, унинг ўғли Язид, сўнг Валид бинни Абд ал-Малик ва сулоланинг охирги бўғини Марвон бинни Муҳаммад бўлган.

↑ даштлик - душманлик, нифоқ маъносида. Юқоридаги сулолалар ўртасидаги нифоқ каби бухоролилар билан кўлоблилар ўртасида ҳам нифоқ бўлиб, маълум маънода мана шу нифоқ ХХ аср бошларидаги Бухоронинг таназзулини келтирган сабаблардан биридир.

↑ Садриддин Мулла Тўхмақ ўғли - Бухоронинг амир Музаффариддин ва амир Абдулаҳадхон давридаги қозикалонларидан. Шу кишининг сайъ-ҳаракатлари билан қозикалонлик Бухорода наслий шакл олган. Шундайлардан бири унинг набираси Бурҳониддин эди.

↑ мустаҳиқ - лойиқ, сазовор.

↑ аминона - Бухоро амирлигидаги солиқлардан бир тури; ердан олинадиган солиқ бўлиб, вақф ерларидан ташқари шаръий диний масалаларда фойдаланиш учун амирнинг ҳаққи деб белгиланган солиқлардан. Қозикалон Садриддин даврида урф бўлган.

↑ Қуръони каримнинг «Ал-Бақара» сурасидаги жумла.

↑ тубчак - туб аҳолиси, асил бухоролилар назарда тутилади.

↑ Мақола сўнгида «Боқияси (яъни давоми) бор» ибораси келтирилган. Бироқ айни шу номдаги бошқа мақола чоп этилмаган.

↑ Шўройи исломия - 1917 йил 1 апрелда мазкур ташкилотнинг 1 қурултойида таъсис этилган жамият. Собиқ ўнг жадидлар, асосан, шу жамият қурувчилари эдилар. Унииг дастури қурултойда Мунаввар Қори нутқида эълон этилган.

↑ Уй эгалари - Туркистонда мавжуд рус партияларидан бири.

↑ галос - овоз.

↑ Дума - Русиядаги сайлов тизимига кўра мустамлака ўлкалардаги халқ вакиллиги органлари ҳам дума деб юритилган.

↑ вакил қилиб ўтурур - Самарқанд шаҳри кўп миллатли бўлгани учун шаҳар думасига, асосан, турк, рус ва яҳудий миллатига мансуб кишиларгина сайловларда қатнашиш ҳуқуқини олганлар.

↑ таҳрири нуфус - Самарқандда 1917 йил 18-20 августларда сайлов олдидан аҳолини рўйхатга олиш ўтказилган, ўша назарда тутилади.
Mualifning boshqa asaralari
1 Angliz va Turkiston [Abdurauf Fitrat] 651
2 Англиз ва Туркистон [Abdurauf Fitrat] 612
3 Buxoro ulamosi [Abdurauf Fitrat] 663
4 Buxoro vaziri Nasrullohbey parvonac... [Abdurauf Fitrat] 630
5 Buxoroda inqilob [Abdurauf Fitrat] 589
6 Buxoroning holi [Abdurauf Fitrat] 598
7 Бухоро вазири Насруллоҳбей парвонач... [Abdurauf Fitrat] 574
8 Бухоро уламоси [Abdurauf Fitrat] 563
9 Бухорода инқилоб [Abdurauf Fitrat] 597
10 Бухоронинг ҳоли [Abdurauf Fitrat] 575
11 Johilona taassubgʻa misol [Abdurauf Fitrat] 688
12 Жоҳилона таассубға мисол [Abdurauf Fitrat] 592
13 Musulmon sevgisi (hikoyat) [Abdurauf Fitrat] 923
14 Musulmonlar, gʻofil qolmang! [Abdurauf Fitrat] 717
15 Muxtasar Islom tarixi [Abdurauf Fitrat] 1407
16 Muxtoriyat [Abdurauf Fitrat] 612
17 Мусулмон севгиси (ҳикоят) [Abdurauf Fitrat] 615
18 Мусулмонлар, ғофил қолманг! [Abdurauf Fitrat] 571
19 Мухтасар Ислом тарихи [Abdurauf Fitrat] 669
20 Мухторият [Abdurauf Fitrat] 624
21 Publitsistik asarlar [Abdurauf Fitrat] 1663
22 Siyosiy hollar [Abdurauf Fitrat] 618
23 Сиёсий ҳоллар [Abdurauf Fitrat] 562
24 Turkistonda ruslar [Abdurauf Fitrat] 822
25 Туркистонда руслар [Abdurauf Fitrat] 560
26 Yopishmagan gajjaklar [Abdurauf Fitrat] 1437
27 Ёпишмаган гажжаклар [Abdurauf Fitrat] 560
28 Yurt qaygʻusi [Abdurauf Fitrat] 2554
29 Yurt qaygʻusi (ona bilan oʻgʻil) [Abdurauf Fitrat] 784
30 Юрт қайғуси [Abdurauf Fitrat] 649
31 Юрт қайғуси (она билан ўғил) [Abdurauf Fitrat] 577
32 Sharq siyosati [Abdurauf Fitrat] 702
33 «Shoʻroyi islomiya»ning xatosi [Abdurauf Fitrat] 906
34 «Шўройи исломия»нинг хатоси [Abdurauf Fitrat] 575
35 Шарқ сиёсати [Abdurauf Fitrat] 610
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика