Туркистонда руслар [Abdurauf Fitrat]

Туркистонда руслар [Abdurauf Fitrat]
Туркистонда руслар [Abdurauf Fitrat]
Ислом маданияти тарихининг олтунли, юлдузли япроғларидан буюк бир қисми, шубҳа йўқдирким турклар тўғрисида ёзилғандир.
Юнондан Румоға[1], Убадан Константанияга[2] кўчиб келгандан кейин таъсир этиб, таассублари тарафидан қўл-оёғи боғланиб қолған маданияти билан улум ва фунун Бағдод салтанатининг эгалари бўлған аббосийлар тарафидан[3] тургизилди ва тарбиёт кўрди.
Ул чоғларда ер юзини бахтли муҳаббат кабилари қоплаған аббосийлар салтанати ёлғизғина сиёсат негизи эмас, улум ва фунун тенгизи ҳам эди.
Аббосий салтанати нифоқ, низў, ахлоқсизлик, ғурур, исроф ва зулм каби кўб ижтимоий касалларга тутулиб ўлғандан кейин унинг меросини яна ислом сиёсати билан ислом маданиятини ўз қўллариға олиб турклар сақладилар. Аббосийлардан сўнг улуғроқ ислом салтанатларини турклар қурдилар. Аббосийлар қўлидан чиқиб яна эгасиз қола бошлаған маданиятни турклар асрадилар.
«Бизнинг Туркистонимиз эса мана шу буюк турк улусининг бешиги бўлмоғи билан ифтихор қилади...» Ёлғиз шуми?.. Аббосийлардан сўнг ислом салтанатиға қоровуялиқ қилған турк хоқонларининг охири ва улуғларида бўлған Темур янглиғ турк қаҳрамонини Туркистон етиштирди. Яна аббосийлардан кейин «маданияти башария»ни бошлари узра кўтарган турк олимларининг каттаконлари бўлган Абу Али[4], Улуғбек, Жавҳарий[5] ва Форобий каби ҳикмат тиракларини Туркистон чиқарди.
Афлотунлар чоғинда Афина, Румо салтанатида Румо, аббосийлар хулофотинда Бағдод қанча тараққий қилған бўлса Темур ва Улуғбеклар замонида Самарқанд шунча тараққий қилған эди.
Бир кишининг миясиға чоғирнинг қандай таъсири бор эса, бир миллатнинг миясиға дахи салтанат ва маданият ичгусининг шундайин таъсири бордир. Салтанат, бойлиқ ва маданият ичгулари бизнинг миямизни бузди, бизни маст этди, қўлимиздағи салтанат қиличи билан маданият дафтарини бир ёнға қўйиб сафоат чолғуларини олдиқ. Урдик, чолдик, ичдик, йиқилдик, ёндик ва шунлар учун бир-биримиз билан урушдик...
Мана шул чоғларда эдиким: Русия давлати бизнинг ўлкаларимизни келиб босди. Ортуқ биз Туркистон турклари Оврўпа маданияти ташигучи бўлған рус миллатиға йўлиқған бўлдик. Маданий руслар билан қоришиб унларнинг далолати Оврўпанинг маданий ва ижтимоий усулларидан таъсир олмоғимиз керак эди.
Шуни ҳам айтиб ўтайлукким мундай бир таъсирни рус миллатининг авом табақасиндан олмоғи(ми)з мумкин эмас эди, чунки бизнинг авомимиз унлардан юз маротаба маданийроқ эдилар (ҳозир ҳам шундай). Русларнинг ўқуған, тарбияли кимсалариндан сосиализм ва қардошлиқ маслакинда юрғанлар ҳам императорлик ҳукумати тарафиндан қувилиб, қисилиб турғанлари учун бизга бирор таъсир қўёлмас эдилар.
Қолди: рус миллатчилари, рус бойлари ва рус пўплари билан шунларнинг қоровули бўлған император ҳукумати. Биз туркистонлилар ёлғиз шунларнинг қўлинда қолдиқ. Не кўрган бўлсак шунлардан кўрдик.
Энди кўрайлик қани: шунлар бизнинг тараққийимиз ва Оврўпа маданиятидан таъсир олмоғимиз йўлинда бирор иш қилдилар ёхуд қилмоқчи бўлдиларми?!
Рус капиталистлари билан рус пўпларининг содиқ ва ишончли қоровуллари бўлған эски Русия ҳуқушти элли(к) йил орасида, Туркистондағи турк болаларининг фойдалариға бирор иш кўрдими, кўрмоқчи бўлдими?
Мана шул саволга, Малтаассуф[6], «йўқ!» дан бошқа бир жавобимиз йўқдир. Юртимиз: элли(к) йиллик бир идорайи аскария остида турдиғи учун биз Оврупанинг маданий миллатлари билан кўришолмадик, унларнинг ижтимоий ва иқтисодий фикрлариндан истифода қилолмадиқ. Бизнинг кўзларимизни очдурмаслик учун фикри очиқ тотор қариндошларимизнинг дахи Туркистонда мактаб очмоқлари манъ этилди.
Бизнинг диний ва миллий ҳиссиётларимизни ўлдурмак тилаги билан Ўстраумов каби мутаассиб пўпларнинг идорасинда газит[7] чиқарилди, мактаб очилди, лекин ўз миллатимиз ва диёнатимизни онглатмоқ учун ўз тарафимиздан очилған мактаблар ва газитлар боғланди, шаръий маҳкамаларимизнинг ҳуқуқ ва салоҳиятларидан буюк бир қисми ғасб этилди.
Маҳкамаларда, уйларда, йўлларда, тижорий ишларда, ҳатто вагон арбаларинда Туркистон ерлисининг ҳуқуқи Туркистон мусофири бўлған рус ва арманидан тубанда тутилди.
Бухоро ва Хива ҳукуматларининг дохили истиклоллариға, миллий номуслариға турли баҳоналар билан тажовузлар қилинди. Бу икки ҳукумат ўз ўлкаларинда ўз ҳукмларини юрутолмас бўлдилар. Мамлакат ва миллат қоидалариға бу икки ҳукумат тарафиндан сира бирор ҳаракат содир бўлмади, содир бўлғанда ҳам неча қизғин нўталари ва золимона таҳқир билан йўллари олинди.
Элли(к) йилда(н) бери шундайин ҳақсизлиқлар ва зулмлар орасида бўғулиб келган Туркистон букун ўз мухториятини Ҳўқандда[8] эълон қилди. Ҳўқандда ижтимў этган[9] Туркистоннинг тўртинчи қурултойи ўз баённомасинда «Федаратса асосига қурулған Русия жумҳурияти ила бирликда қолғани ҳолда Туркистон мухторияти» деган сўзни ёзиб, Рус ҳукуматиға содиқ қолдиғини билдурди.
Шунинг ила баробар «Туркистонда ақлият ташкил қилған миллатларнинг ҳуқуқтарининг ҳар жиҳатдан сақланмоғини ҳам тантанали суратда» эълон этилиб, адолат байроғини кўтарди.
Элли(к) йилдан бери шунча зулм орасинда қолған Туркистон бу кун ўз мухториятини шунча адолат ва садоқат билан эълон қилибдир. Билмадик нечундурким, ҳозирда иш бошинда адолатчи болшевиклар муни қабул қилмай туралар..!

(«Ҳуррият», 1918 йил, 63-64-сонлар)
Қайта нашри: «Шарқ юлдузи», 1992, 4-сон, 183-184-бетлар. Нашрга тайёрловчи ва сўз боши муаллифи Ҳ. Болтабоев.


↑ Юнондан Румоға - Гретсиядан Туркияга қадар.

↑ Убадан Канстантанияға - Юнонистондаги шаҳар Убадан Константинопол, (яъни Истанбулга) кўчган маданият.

↑ Ислом тарихида умавийлардан халифаликни қўлга олган аббосийлар эронли Абу Муслим воситаси билан халифаликни эгаллаган бўлиб, уларнинг даврида мусулмонлик жаҳон миқёсида катта шарафга эга бўлган. Хорун ар-Рашид, Маъмун сингари халифалар етишиб чиққан. Улардан сўнгги ислом жаҳонгирлигининг марка-зи Мовароуннаҳр ва Рум бўлган Темур Кўрагон ва Боязид темурийлар ҳамда усмонлилар сулолалари назарда тутилади.

↑ Абу Али - Абу Али Ибн Сино.

↑ Жавҳарий Абу Наср Исмоил ибн Ҳаммод (940-1008) - Фаробда туғилган. Кўпроқ Бағдодда яшаган тилшунос олим ва файласуф. Асосий асари «Тожу л-луға ва саҳоху-л-арабийя» («Луғат тожи ва арабчанинг ҳақиқийси») асаридир. Араб тилида ёзилган бу асарнинг 1865-75-йиллар давомида Қоҳирада нашр этилган нусхаси машҳурдир.

↑ маалтаассуф - ажабланиш белгиси: таассуф.

↑ «Туркистон вилоятининг газети» ва унинг русча нашри «Туркестанские ведомости» ҳамда унинг муҳаррири Остроумов назарда тутилади.

↑ 1917 йилнинг 28 ноябрида Қўқонда эълон этилган Туркистон Мухторияти назарда тутилади. Бу ҳақда Фитратнинг «Мухторият» мақоласига қаранг.

↑ ижтимў этган - қўшилган, бириккан, жам бўлган.
Mualifning boshqa asaralari
1 Angliz va Turkiston [Abdurauf Fitrat] 651
2 Англиз ва Туркистон [Abdurauf Fitrat] 612
3 Buxoro ulamosi [Abdurauf Fitrat] 663
4 Buxoro vaziri Nasrullohbey parvonac... [Abdurauf Fitrat] 630
5 Buxoroda inqilob [Abdurauf Fitrat] 589
6 Buxoroning holi [Abdurauf Fitrat] 598
7 Бухоро вазири Насруллоҳбей парвонач... [Abdurauf Fitrat] 574
8 Бухоро уламоси [Abdurauf Fitrat] 563
9 Бухорода инқилоб [Abdurauf Fitrat] 597
10 Бухоронинг ҳоли [Abdurauf Fitrat] 575
11 Johilona taassubgʻa misol [Abdurauf Fitrat] 688
12 Жоҳилона таассубға мисол [Abdurauf Fitrat] 592
13 Musulmon sevgisi (hikoyat) [Abdurauf Fitrat] 924
14 Musulmonlar, gʻofil qolmang! [Abdurauf Fitrat] 717
15 Muxtasar Islom tarixi [Abdurauf Fitrat] 1408
16 Muxtoriyat [Abdurauf Fitrat] 612
17 Мусулмон севгиси (ҳикоят) [Abdurauf Fitrat] 615
18 Мусулмонлар, ғофил қолманг! [Abdurauf Fitrat] 571
19 Мухтасар Ислом тарихи [Abdurauf Fitrat] 669
20 Мухторият [Abdurauf Fitrat] 624
21 Publitsistik asarlar [Abdurauf Fitrat] 1663
22 Публицистик асарлар [Abdurauf Fitrat] 742
23 Siyosiy hollar [Abdurauf Fitrat] 618
24 Сиёсий ҳоллар [Abdurauf Fitrat] 562
25 Turkistonda ruslar [Abdurauf Fitrat] 822
26 Yopishmagan gajjaklar [Abdurauf Fitrat] 1438
27 Ёпишмаган гажжаклар [Abdurauf Fitrat] 560
28 Yurt qaygʻusi [Abdurauf Fitrat] 2555
29 Yurt qaygʻusi (ona bilan oʻgʻil) [Abdurauf Fitrat] 784
30 Юрт қайғуси [Abdurauf Fitrat] 649
31 Юрт қайғуси (она билан ўғил) [Abdurauf Fitrat] 577
32 Sharq siyosati [Abdurauf Fitrat] 702
33 «Shoʻroyi islomiya»ning xatosi [Abdurauf Fitrat] 906
34 «Шўройи исломия»нинг хатоси [Abdurauf Fitrat] 575
35 Шарқ сиёсати [Abdurauf Fitrat] 610
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика