Қайнона (роман) [Ahmad Lutfiy Qozonchi]

Қайнона (роман) [Ahmad Lutfiy Qozonchi]
Қайнона (роман) [Ahmad Lutfiy Qozonchi]
I
Мунавварҳоним аср намозини ўқиб бўлди. Шу пайт ўғлининг: "Яҳҳси қолинг,онажон. Аллоҳ ёр бўлсин", деган гапидан одати бўйича бозорга катаётганини англади. Она бошини қимирлатиб:"Оқ йўлўғлим," дея жавоб берди ва тасбеҳ ўгиришда давом этди. Мунтазам бир ҳолатда тасбеҳ доналари унинг ботинида кечаётган маълум бир зикр жараёнидан далолат берарди. Юзига дилидаги ҳузур-ҳаловат ва маънавий завқ акс этган Сокин ва нурли кўзлари эса мулойим бир тарзда тиззаларига қараган. Гоҳида бу сокин кўзлар бир нуқтага тикилиб қолар ва эҳтимол, ҳеч нарса кўрмас эди.
Ҳар бир она фарзандини яҳши кўриши табиий. Бироқ Мунавварҳонимнинг ўғлига бўлган меҳр-муҳаббати бошқача,ўғлидаги гўзал одоб-аҳлоқ йиллар давомида чеккан меҳнати ҳосиласи эди. Ўғли келишган, қовурли йигит эди. Бундан ташқари ўғлининг олийжаноблиги она кўнглига ҳузур баҳш этар эди. Мустафонинг аҳлоқидан онасининг кўнгли тўқ. Беъамни тенгқурларидан узоқлигини билади. Бу ишончни тоғасининг ўғли ҳам тасдиқлади. "Мунаввар, мен Мустафони жуда ҳам яҳши кўраман. У бизнинг ҳузуримизда қандай бўлса, бошқалар ёнида ҳам ҳудди шундай.Одоби, тарбияси ҳақида ортиқча ташвишланишнинг ҳожати йўқ. Бироқ,менинг сўзларим сени ҳотиржам қилмас, эҳтимол. Балким унинг ҳатоларини сезмаётгандирман. Майли, бошқалардан фикр сўрайлик-чи,нима дейишаркин?".

* * *
Чўрумнинг тинч ва осуда чойҳоналаридан бири. Чойҳўларнинг кўпчилиги қариялар. Юсуф афанди шу чойҳонанинг доимий мижозларидан бири. Аммо баъзан асрдан сўнг икки ёш йигит ҳам кексалар суҳбатига сомеъ бўлишади.Улардан бириМустафо. Ёш бўлишига қарамай катталарга эл бўлди. Ёшликнинг жўшқин туйғуларини ақлига бойъсундирди. Саратонинг киши нагфасини қайтарувчи ҳарорати секин аста пасайди. Аср намозини жомеъдаўқига намозҳонлар бир пиёла чой учун чойҳона томон юришди. Юсуф афанди ҳам икки дўсти билан чойҳонага кирди. Жойлашиб улгурмасларидан ҳизматга етиб келган чойҳоначи йигит стол устини чаққонлик биалн артгач қаддини ростлади. "Нима истайсиз?ъдеган саволга ўрин қолдирмай:
— Чой болам,дейишгач, "Ҳўп бўлади" деб узоқлашди.
Жомеъдан чиққач,Усмон оға бир етим масаласида сўз очди. Раҳматли бўлган маҳаладошининг болаларидан бирини асраб олишига қарор қилиган эди. Боқиб катта қилиш савобини олиш ниятида эди. Бироз нафас ростлагач:
— Нима қилай,оғайни? Аллоҳнинг неъматига шукр, Бизга берди. Бермади деб нонкўрлик қилмай, бир болани олиб катта қилсам нимам камаяди?Ҳотиним ҳам Ҳудо йўлида бунча рози бўлди. Аллоҳ даргоҳига олиб борадиган нима амалимиз бор? шу бола сабаб Аллоҳ бизни авф этар,-деди.Ҳурсанд бўлдим. Қарши чиқармикан деб ҳавотирланган эдим, - деди.
Юсуф афанди гапга қўшилди:
— Усмон оға, жуда ажойиб иш бўлди. Аллоҳ сендан рози бўлсин. Бир етимнинг кўнглини олиш, уйингда улғайтириш нақадар яҳши. Бу яҳшилик туфайли сенга савоблар ёғилади. Бундай ҳолатни бошдан ўтказмаган одам етарлича ҳис қила олмайди. Аммо етим ҳаққига етарлича риоя қила олармикансан?Бу ҳақда яҳшироқ ўйлаб кўр. Сўнггида нолийдиган аҳволга тушгандан кўра ҳозир чорасини қилган мақулроқ. Етим есирга шайтон ёндош бўлади,дейдилар. Уларнинг кўнглини топиш жуда мушкул. Отаси ўлгудек урганида овозини чиқармаган бола, у ўлгандан сўнг бошини силаган қўлни ураяпти деб ҳисоблайди. Етимнинг кўнгли ярим бўлади, оға. Шунинг учун бу ишни уддалаш жуда қийин....
Бир - икки ҳўплам чой ичиб сўзида давом этди:
— Мен сенга мақбулроқ бир йўл кўрсатай,мақул топсанг амал қил. Бу сен учун қулай ва савоблироқ.
Усмон оға сўради:
— Қандай?
Юсуф афанди яна бир ҳўплам чой ичгач:
— Бола онасининг ёнида қолсин. Ҳафтада, ойда бир эҳтиёжлари учун пул бериб тур. Егулик юбор. бирор дўкондан савдо- сотиқ қилсинлар, пулини тўла. Бирорта нонвойҳона билан келиш, нонларини ўш ердан олсинлар. Менга қолса буи йўл яҳшироқдир. Боласи биттами?
— Йўқ, учта. Кенжасини олмоқчиман.
— Жуда яҳши.Лекин бутун оила билан ҳизматида турсангиз ҳам унга она муҳаббати ҳасратини унуттира оласизми? Менимча, йўқ. Энг жоҳил, ҳатто боласини кунда калтаклайдиган оан ҳам ўша бола учун дунёнинг энг дилбар, меҳрибон оналаридан кўра севимлироқдир. Оқшомгача бир бурда нон бермай йиғаца ҳам унинг бу ҳоли саройларда ноз-неъмат ичида улғаймоқдан яҳсироқдир бола наздида. Қолаверса, сен бу болани олгач бир дардлари минг бўлади. Онадан туғишганларидан айрилиш дарди ёмон...
Юсуф афанди оҳангини бироз ўзгартириб сўради:
— Бу боалнинг онаси, ака укалари сизникига келиб-кетиб туришади,шундайми?
— Албатта, ҳоҳлаган пайтларида. Ҳоҳ кеча бўлсин. ҳпоҳ кундус. Истаган пайтларида эшигим улар учун очиқ. Болалар келсинлар, бирга ўйнасинлар. Онаси келсин,кўрсин, меҳрини қондирсин. Бу уларнинг ҳақлари. Зеро, уларнинг учрашишларига йўл қўймасам қилган ишим зулмдан бошқа нарса бўлмайди.
Юсуф афанди сўнгги ҳўплам чойини ичгач, Алҳамдулиллаҳ, деб дастрўмоли билан оғзини артгандан сўнг сўради:
— Бола олгач яҳши кийинтирасанми?
— Албатта, ўз фарзандимдек кўраман. Уни олдинги аҳволида ташлаб қўёлмайман-ку. Ўз фарзандимдек бағримга босмасам олиб нима қиламан. Ҳизматкордек таҳслаб қўйсам Аллоҳ нима дейди. Сен нима дейсан оға?
Шу пайтгач сўзга аралашмай ўтирган Маҳмуд оға гап- сўзларни диққат билан эшитмоқда эди. Кўзларини бир нуқтадан олмай жавоб берди:
— Сиз, ишга мени аралштирманг, бир тўҳтамга келинг, мен оҳирида фикримни айтаман.
Юсуф афанди давом этди:
— Жуда яҳши, бу болани кийинтирасан. Уни келган ҳолида таҳслаб қўймайсан, мен буни биламан. Бунга ишончим комил. Балки у сенинг уйингда ҳеч ерда тополмайдиган даражадаги ҳузур ҳаловатни топар. Лекин иш бу билан битмайди. унинг нозик бир жиҳати бор:қолган икки бола сизникига келганларида уни яҳши либосларини кўрадилар. Рафиқанг уларга уйларида доим ҳам бўлавермайдиган егуликлар тутади. Бу аслида жуда яҳши, лекин ўша болалар укаларидек шароитда бўлмагач ранжийдилар. Буни кўтара олмайдилар.Уйга бориб эҳтимол оналарига:"Бизга ҳам ўша нарсалардан олиб бер", ҳарҳаша қиладилар. Бу ёшларида улар:"Ҳа,майли укамиз яҳши яшаётган экан, биз сабр қилайлик", демайди албатта. Улардан буни кутиш яҳши эмас. Бола-да! Демак қаранг, бир болага яҳшилик қиласиз, иккинчи тарафдан икки бола ҳафа бўлиши мумкин.
Шу пайт Маҳмуд оға чой ташувчини ишора билан тўҳтатиб, деди:
— Чойларни янгилаб, қайноғидан келтиргин болам.
Юсуф афанди сўзида бир оз давом этди:
— Сиз яна менинг айтганларимни ўйлаб кўринг, довдираманг. Бир бола сизнинг уйингизда гўштли палов ейди, бошқа иккови қуруқ пиёз билан қориб тўйдиради. Менимча, уччовининг бир ерда ёвғон егани афзал. Агар ҳайрли бўлсин десангиз, шундай қилинг. Фикрим шу. Нима дейсиз,Маҳмуд оға?
Маҳмуд оға ўйламасдан сўйламайди. Ҳозирга қадар у ҳам муаммо устида жимгина бош қотирди. Икки суҳбатдошни диққат билан тинглаб, тўғри фикрни ажрим этишга ҳаракат қиларди. Бу орада чойчи қайноқ чой келтирди.Оға чойига шакар солиб аралаштираркан:
— Бу масалада шоҳсмаган мақул. Cгойдан ичинглар марҳамат. Ҳўш, модомики,ниятимиз ҳайрли экан, ишимиз ҳам шунга мувифиқ бўлади, Иншааллоҳ. Қани-қани чойдан ичинглар.
Чой ичиб бўлингач, Маҳмуд оға базминлик билан сўз бошлади:
— Азизим, тўғри, етим бошини силаш жуда савобли, жуда ҳайрли сиҳ.Бироқ етим ҳақига рисоладагидек риоя этиш эса ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Ҳолбуки, савоб олишнинг асосий сабабларидан бири ҳам шу!
Усмон оғага қараб:
— Модомики, эзгу бир ишни ният қилган экансиз, менга қолса Юсуф афанди айтган таклиф муносибга ўҳшайди. Агар боланинг онаси ҳам оаци ҳам бўлмаса уни уйингизга олиб борганингиз мақулроқ эди. Бироқ ҳозирги вазият бошқача. Демак, болани олмасдан орқаваротдан ёрдам бериш ҳайрлироқ бўлади. Агар рози бўлсангиз бу ишга мен ҳам бош қўшсам. Оғайни, ташаббус зидан, албатта. Аммо баробар ҳаракат қилиб, савобдан мен ҳам ҳисса олайин. Муҳими шуки, бу ёрдам фақат маҳфи бўлиши лозим. Уйга бориб, болани олмасликка қарор қилдим дейсиз. "Болани уриб сўкиб савоб ўрнига гуноҳ орттирмайлик тағин", дейсиз. Аёлингиз мабодо:"Боални олмадикку, еб ичишини таъминлаб турибмиз" деб қолса борми, бу гапни ўша она эшица, кўнгил қолишма бўлмасин. Шунай эмасми, афандим.
Юсуф афандининг ҳақ сўзига Усмон оға нима ҳам дея оларди.
— Тўғри жуда ҳам тўғри. Аллоҳ мададкорингиз бўлсин. Аллоҳ савобдан бебаҳра қилмасин, деди. Етим масаласи шу билан ёпилди.
Бир неча дақиқа жим қолдилар. Эшик томонга қараб ўтирган Юсуф афанди Мустафо билан ўртоғи кириб келганини кўргач, мавзуни очишга қулай фурсат эклди деб, секингина чақирди:
— Маҳмуд оға.
Оға бошини кўтарди:
— Ҳа, афандим,-деди. Кўпинча унга фақат афанди деб ҳитоб этарди.
— Оға, ана бу болаларни кўряпсизми? Ҳув анави столда ўтирибдилар.
Оға бошини ўша томонга бурди, қаради:
— Ҳа, ана у йигитларми? Уларни анчадан бери кўриб тураман.
— Ҳош, нима дейсан?
— Нимага, Нима дейман?
— Яъни бу йигитларнинг биздек кеса ёшли кишиларнинг орасига қўшилишига, бу чойҳонага келиб кетишларига. Кўряпсизки, орамизда бошқа ёшлар йўқ.
Маҳмуд ўға унга таажжуб аралаш қараб турди-да,гап бошлади:
— Ҳазиллашайпсизми?Сизга нима бўлди? Чарчаган кўринасиз. Булар олийжаноб, азамат йигитлар, менимча, бу ерга биздан кўра кўпроқ ярашади.Агар чойҳона бир боғу бўстон бўлса, унинг энг тоза гуллари шу икки азаматдир. Биз бугун ақл ҳушимизни йиғиб олганмиз. Аммо агар биз шу йигитлар ёшида бўлсак, вужудимизда куч-қувват тўлқинланиб турса ўзимизни тута билармидик? Ўйлаб кўрайлик биз ўспиринлик пайтимизда шуларга ўҳшармидик?Йўқ. Ҳозирги серфайз бир ҳолга киргунга қадар нелар қилмадик?Улар эса ҳосирданоқ ҳаётини ўзгача бир мезонлар асосига қурганлар. Ким билсин,бизнинг ёшимизга етганда қандай бўлади,улар?Фазилатлари шуки, улар ёмонликка кучи етмай қолганидан сўнггина ёмонликдан юз ўгирган эмас...
Маҳмуд ўга икки йигитга яна бир қур кўз қирини ташлади ва сўзида давом этди:
— Кеса киши нима учун ҳурмат қилинади?Менга тушунтиринг. Вазмин, подоб аҳлоқда ибратли, ҳаётда тажрибали тарбияли бўлгани учун меасми? Масалан, олтмишга чиққан киши оппоқ соқоли билан маст аласт юрса нима бўлади?Ҳатто бола ҳам уни калака қилади. Xорлайди. Одамлар олдида бир пуллик ҳурмати қолмайди. Ёки ёмон сўзлар билан икки гапнинг бирида сўкиниб, оғзига келганини айтадиган одамни ким ҳам ҳурмат қилади?!Инсоннинг иззт ҳурматга лойиқ нолойиқлиги ҳатти ҳаракатидан ҳам билинади. Назаримда, бу болалар, гарчанд ёш бўлсаларда, маънавий аҳлоқий жиҳатидан юксак даражага етишибди.Булар ҳам тенгдошларига ўҳшаб кайф сафога берилиб, турли қиморҳона ёки майҳоналарда кунини тунга уласа нима ҳам қилардингиз? Ота-оанлари ёки қариндош уруғарини иснодга қолдирсачи?Динга иймонга ҳамийятга душман доғ бўлса амалларини англамаса не қилардингиз?Ҳайвонлардек мақсадсиз тилсиз жониворлардек бепарво юриш булар табиатига нолойиқдир. Менимча булар баъзи безори ёшларга аралашмадан тўғри йўл тутмоқдалар. Орамизда булардай азаматларнинг кўпайгани яҳши-да!
Усмон оға унинг гапларини тасдиқлади:
— Жуда ўринли зарур гапни айтдингиз. Шуларга ўҳшаш одобли ўғлим эди, яна Аллоҳдан нима истардим?Қонлари қайнаган куч қавватлари тўлиб тошган бир пайтда қучоқ очиб турган мункирга берилмасдан,ибодатида эца, отаси бобоси, тенгдошларининг жиддиятига эришса, кошки замонавий ёшларимиз шулардай ҳеч бўлмаса, шуларнинг ярмича бўлса?
Усмон оға сўзини тугатаркан ачиниб, афсуслангандай бошини чайқаб қўйдида, Юсуф афандига қаради:
— Афандим, сиз ҳар ҳолда бир яҳшиликни ният қилдингиз.
Сўнг чой ташувчига сал овозини кўтариб:
— Болам..., - деди ва қўли билан бу ёққа кел имлади.
— Сен бизга учта қаҳва келтир, ҳов анави икки азаматга иккита чой олиб бор.Биздан эканини айтма.
Юсуф афандининг уйи. Кечки таом пайти...Уй бекаси назарида Юсуф афанди бироз маъюсдек кўринди.
— Афанди, бугун бироз ҳафа кўринасиз? Бирон нарсадан ҳафамисиз?
— Ҳа, ҳоним, бугун бироз ҳафа бўлдим.
— Бир гап бўлдими?Яҳшиликка бўлсин ишқилиб.
— Бўлди. Дўстларимиздан Усмон оға бор-у, шу киши бир етимни асрамоқчи...
— Ҳафа бўлганингизга қаранг. Буни нимасига қайғурасиз?
— Сен шошилма ҳоним.Мен ҳам бир етимга ёрдам берилаётгани учун ҳафа бўляпман демадимку. Оладиган етими уч ака-уканинг бири экан. Оталари яқинда вафот этибди. Усмон оға бирини олмоқчи,бошқа иккиси шундай қолар экан. Ҳаммаси онасининг бағрида бўлсин, сиз ташқаридан ёрдам беринг, дедим. Қабул қилди.Маҳмуд оға ҳам унга ёрдам бермоқчи. Фақат бу яҳшиликка мен ҳам қўшилайин, бу савобга мен ҳам шерикбўлайин деёлмадим. Ўйладим, ўзимиз тирноғимизнинг кирини сўриб ўтирган бўлсак, уларга қандай қилиб ёрдам берамиз, ҳайронман? Шароитмиз бемалол бўлса, биз ҳам етимни бошини силаб, кўнгини олсак ҳурсанд қилсак ҳоним.
Ҳоним унга тасалли берди:
— Афанди,сзи ҳам бир яҳшилик қилгансиз. Бири севиниб, бошқалари бошини эгиб қолишининголдини олгансиз. Яҳшиликўрнига, яҳшилик қилувчиларни тўсғувчилардан бўлганингизда додимизникимга айтардик! Ҳудо сақласин. Тўғри қўлимиз узун бўлса қани эди, биз ҳам бу ишга қўшилсак...Кўнгил истайди,аммо начора. Бобом айтарди, бир ҳайрли ишни бажармоқ истаб, имкони бўлмаса, шу нияти учун ҳам савоб оларкан. Энди дуо қилайлик, Аллоҳ ишимизни ўнгласин, ниятларимизнинг рўёбга чиқишига мададкор бўлсин.
Юсуф афанди бу сўзлардан мамнун бўлди. Имкони бўлса, Усмон ва Маҳмуд оғаларга шериклик қиларди. Айни пайтда яҳшилик этгани каби савобга сазовар бўлиш тушунчаси уни севинтирди. Яқинда имом айтган гапнияҳшилаб эслашга ҳаракат қилди:"Агар бирор киши дарё соҳилига йўловчилар дамолганда отларини боғлаб қўйиш учун бир қозиқ қоқиб қўйса Аллоҳ таоло шу сабабли унга савоб беради. Ундан кейин яна бир киши келиб одамлар суриниб йиқилмасинлар дея шу қозиқни суғуриб ташласа, унга ҳам ҳудди шундай савоб берилади. Ниятнинг аҳамияти муҳимдир".
Ҳотини бир пиёла қаҳва келтигунича шуларни ўйлаб қувонди, кўнгли таскин топди. Энди бемалол қаҳва ичса бўлади. Пиёлани бўшатар экан кўнглида бир савол туғилди.
— Дафтарга ёзилган савобнинг бу етимларга қандай алоқаси бор? Бу савоб уларнинг қорнини тўйғизадими ёҳурсанд қиладими? Йўқса устига бир кийим кийдирадими? Бечора Юсуф сен, номайи аъмолингга ёзилган савобда дарҳол ҳурсанд бўлдинг. Етимларчи? Уларнинг кўз ёшлари тинадими?
Ҳа,масала ғоят муҳим. Мабодо бу фақат ўзига алоқадор бўлса иш осонгина кўчар эди. Афсуски, бундай эмас. Юсуф афанди ўзининг ширин ўйларидан ўзи уялиб кетди. "Эй, ҳудойим, менга тўғри ўйлашни тўғри йўлдан юришни насиб этгин". Бу орада ҳотини кироб келди. Ҳозиргина ҳаёлидан ўтган фикрларни сўзлади, ҳотини бошини қимирлатиб, унинг гапларини тасдиқлади:
— Афанди кўп ўйланманг, етимларнинг онаси бор муаммо ҳал бўлади. Мана менинг учта кўйлагим бор, биттасини нерайлик. Иншааллоҳ, ҳурсанд бўлади. Эҳтимол ўзикияр ёки болаларига кийим қилиб берар.
Орадан жиндай фурсат ўтиб ҳотини ичкаридан янги бир кўйлак билан рўмололиб чиқди. Яҳҳсилаб ўраб эрининг қўлига берди. Шу пайт муаззин ҳуфтон намозига азон айтди. Юсуф афанди:"Ё, Аллоҳ" деб ўрнидан турди. Жомеъда намзоини адо этгач, ҳотини берган тугунчани олиб, тим қоронғу кўчага ойдин ният билан чиқди.
Тонг ғира-шира ёришган дамлар... Ҳароброқ уйнинг кичик боғи ўз бағрида уй бекаси учун кутилмаган совға сақларди. Тонг намозига уйғонган уй бекасининг лаблари бир муддат қимирлаб турди. Сўнг кўзлари отасиз уҳлашга энди-енди кўникаётган уч гўдагига тушди. Эзилди. Жимгина ётоқдан чиқди. Фарзандларига ризқ сўраб, уларни паришон қилмасликни тилаб Аллоҳга дуолар қилди. Кўзларида пайдо бўлган икки томчи ёшни сидириб ҳовлига чиқди. Юзларига урилган сарин шамол уйқусини ҳайдади. Дуолар қилиб, таҳорат олгач, ўрнидан юраркан девор тубидагҳи қорайган нарсага кўзи тушди. Нима экан у ? Қараса боғланган тугунча. Очиб кўрди. Янги,покиза кўйлак, битта рўмол. Бир зум нима қилишини билмай қолди. Ким қўйди экан? Олсамми, йўқми? Сўнг билдирмай яҳҳсилик қилувчиларнинг иши дея олиб ичкарига кирди. Намоз ўқиди. Қуръони каримни очди. Эри ўлганидан бери ҳар тонг "Ёсин" ўқишниодат қилган эди. Унинг руҳи ўқиган ўқиган Қуръон савоби билан ҳузур топишини ўйлаб, тиловатга киришди. Қайси бири олдин ўлса, тирик қолгани ўлгунича унга бағишлаб Қуръон ўқишни,унутмасдан дуолар қилишни эри билан аҳдлашишган эди. Бу ўша ваъдага вафо эди. Ўқиди. Қуръони каримни ёпди.Ўпиб кўзларига сурди. Келин бўлиб тушганида тиккан жилднинг ичига солди ва жойига илди....
Эрталаб соат саккизларда эшик таққилади. Усмон оғанинг ҳотини келган эди. Кенжа ўғлини ўзларига олиш таклифи...
Она юрагини таърифлаб бўлмас даражада қаттиқ изтироблар тўлдирган эди. Бир баҳона билан ташқарига чиқди. Ўғлини бағрига босди. ҳидлади,ўпди, такрор қучди. Бир ёқда кўз ёшларини артар, бир тарафдан:
— Гўдагим, болам, етим фарзандим,- дея секин инграр, бола эса нималар бўлаётганини англамасди.
— Она, йиғламнаг, йиғламнг она,- дея бошлади. Овозидаги титроқдан унинг ҳам йиғлаб юборишини англаган она, ўзини тутди,. боласини эзилишини ҳоҳламади. Дардини ичига ютиб, кўзларини артди ва ичкарига кирди. Нима деб бошлашни билмасди:
— Боламни олиб кетишга келдингизми?- демоқчи эди, айтолмади. Сўзни меҳмон ҳонимдан кутди. Усмон оғанинг ҳотини енгилгина йўталиб:
— Қизим, бугун болани олиб кетмоқчи эдим,-деди.Шу маҳал онаннг юраги даҳсаҳтли даражада ура бошлади. Ўртаниши юзида зуҳур этди.
— Бироқ, оғангиз кечасди келиб, фикридан қайтганини айтди."Балки етим ҳаққига етарлича риоя қилолмасмиз", деди."Савоб оламан дея гуноҳга қолмайлик, қизимга айт ҳафа бўлмасинъ, деди.
Она ҳаяжонланди. Фарзандининг кетмаслиги ундан жудо бўлмаслик севинчи билан қайғулари қоришиб кетди.н Ортиқ гапиролмади.
— Нега ҳафа бўлайин, мажбур эмассиз аҳир. Аллоҳ ризқларини берар, раҳмат,- дея олди, ҳолос.
Усмон оғанинг ҳотини кетди. Уни кузатиб қолган она болаларига билдирмасдан, ҳудди бирор иш билан машғул бўлгандек уй ортидаги деворга суяниб йиғалди, селу-селоб бўлиб йиғлади, шашқатор йиғлади, тўйиб-тўйиб йиғлади. Уларни боқиш учун эртага кимнингдир ҳизматини қилишга, бировлар эшигида болаларини тўйдириш учун уларнинг болаларига эрмак ўйинчоқ бўлишга рози эеканини ўйлаб, куйиб-куйиб йиғлади. Бошқа болалар нозу-ниёз ичида, ўз болалари боши эгик, ҳору ҳас ичида ўсишини ўйлаб, тўйиб-тўйиб йиғлади....
Қанча вақт ўтди билмади. Бирдан эсига тугунча тушди. Номаълум ҳайр соҳиби ким? Ёки ўғрими? Қочаётиб, қувиб етишларига кўзи етиб тугунчани бу томонга отдими?Йўғе, ўғри бир кўйлак ва бир рўмол учун ўзини таҳликага қўймас? Бу - ғамҳўрлик,яҳшилик аломати. Она буни ҳайрга йўйди. Аллоҳ гўдакларини оч-яланғоч қолдирмайди, ризқини етказади. Усмон оғанинг ҳотини болани ололмайдиган бўлдик деганини қандай тушиниш мумкин?Нима бўлганда ҳам боласини олиб кетмаганлари яҳши бўлди. Болалари кўз олдида, ўз бағрида ўсади. Аммо буларни боқиб улғайтирмоқ осон бўлмайди. Кимга ишонади,кимнинг юмушини бажаради?Бир кунлик нон топиш учун ўзгалар эшигида ишлаши, бировларнинг болаларига қараб, ўз болаларини қаровсиз қолдиради. Болаларнинг қорнини тўйғазди. Тозалигига кийим бошига қаради. Юз-кўзларини силади. Вақт пешинга яқинлашган эди. Туйқус эшик таққилади. Уйга 12 ёшлардаги бир болакирди. Устида қуриган ҳамирлар ёпишган униққан этак. Бундан боланинг нонвойҳонада ишлашини билиш мумкин. Сочлари, юз кўзларига ун уриб қолган. Сокин,сўлғин чеҳраси, заифгина вужуди кишида енгилроқ бўлсада, ачиниш ҳиссини уйғотади. Бола бир-икки йўталиб:
— Ҳола, Жамила ҳола сизмисиз?
— Ҳа, ўғлим.
Бола мўлжалдаги ҳонадонга келганига ишонч ҳосил қилгач, чўнтагидан бир кичик дафтар олиб, қаршидаги бева аёлга узатди.
— Ҳола, бу дафтарни олиб анави қайрилишдаги нонвойҳонага борасиз. Бир варағини йиртиб, узатиб битта бнон оласиз. Икки варағини узатиб иккита нон оласиз.
— Ўғлим буни ким берди?
— Устам бериб юборди. Нонвойҳонага бир кекса одам келди, уста билан суҳбатлашди, кейин шу дафтарни қўлимга тутқазиб, сзига бериб юборишди.
— Яҳши ўша кишини исмини биласанми?
— Билмайман ҳола.
— Суҳбат пайти эшитмадингми отини?
— Йўқ, унда мен ичкарида эдим. Эшитмадим.
Жамила ҳонимнинг ўйга толганини кўриб, бола сўрайдиган саволи қолмаганини англаб:
— Мен катяпман, ҳола, кўпқолсам устам урушади. ,- дея чиқиб кетди. Жамилаҳоним бунда бир яҳшлик бордир,дея эшикни ёпиб ичкарига кирди. Тонгдаги тугунча, Усмон оғанинг ҳотинининг келиб кетиши ва ниҳоят нонвойҳонадан нон олиш....
Эри ўлганидан кейинги кўнгилсиз ҳодисалар... Агар у ҳаёт бўлса, жигарпорасини бировга боқиш учун бериш кимнинг ҳам ақлига келарди. Ночорлик қурсин. Ҳозирги сирли ҳолатлар ғойибона марҳаматлар...Буларнинг оқибати қандай бўлади. Бир қарасанг, болани олишни ўзлари таклиф қиладилар ва яна ўзлари рад этадилар.Бир ёқдан билдирмай тугун ташлаб кетишади, яна кимлигини айтмасдан кунлик нонларини таъмин этишади. Шубҳасиз, бу Аллоҳнинг бир лутфи карамидир. Мўмин бандаси дилига етимларга меҳрибонлик туйғуларини эҳсон этган, Аллоҳнинг Ўзидир. Ер юзида ўзига ўҳшаган тул беваларнинг ҳоли паришон, қанча қанчаси йўқчилик гирдобида. нима қилиш керак? Бу ёрдамларни рад эцинми, қабул эцинми? Рад қилса ҳовучида не емиши бор ва қўлидан нима ҳам келарди? Болаларни қандай боқади? Эридан ўзига ва болаларига қолгани бир боғ ва икки ҳоналик кичик уй. Даромад келадиган жой йўқ. Сотишга арзигулик нарса ҳам. Бундат ёрдамни қабул қилмоқдан ўзга чора ва мулоҳаза йўқ. Зотан, шу пайтгача бировдан бирор нарса сўраган эмас. Сўраб олгандан ко;ра, сўрамасдан келганига рози бўлмоқ яҳҳсироқдир. Бу маҳфий ёрдам эди. Бунда АЛлоҳ ризосидан бошқа мақсад кўринмас эди. Жамилаҳоним ҳолига ҳсукр этиши лозим. Тўғри, мол-мулки бисёр эмсди. Истаганига эришган ҳам эмас. Эри ўлди. Болаларини базўр тўйғизар эди. Қолаверса, фарзандлари билан бирга яшашнинг ўзи ҳам катта неъмат. Ҳудога шукр. Саломатлиги жойида. Тириклик учун номусини топтамайди. Қолаверса, бу дунё роҳат ва фароғат макони эмаску!Ким ҳам истаганини топиб муродга етиб ғам ташвиш кўрмай ўтган бу дунёдан?
Бирвақтлар онаси унга шундай ривоят сўзлаб берган эди:
Бир подшоҳ ҳасталаниб узоқ ётиб қолибди. Табиблар даво топ[олмабди. Ниҳоят сайёҳ бир табиб подшоҳ яқибларига:"Агар ҳеч дарди йўқ бир кишининг кўйлагини кийдирсангиз касал шифо топади, - дебди. Буни эшитганлар бундан осони борми, дея,кўйлакни сўраб суриштира бошладилар. Бироқ, дардим йўқ, дегувчи топилмабди. Шаҳарнинг бойларига мансабдорларига учрабди. Ҳаммаси олам жаҳон дарди борлигини айтишибди. Ниҳоят, эшикма эшик юриб излаганлари ҳолда ҳам дарддан шикоят этмаган одам топилмабди. Шундан сўнг қўшни шаҳарга ҳабарлар юбориб дарди йўқлар бўлса подшоҳ ҳурсанд қилишини билдиришибди. Ниҳоят, бир кун қўшиқ айтиб тоғдан ўтин териб келаётган бир кишига рўбарў бўлиб ундан:
— Ота, дардинг йўқми?Нега ҳурсандсан? Устингда юк, ҳиргойи қилиб кетяпсан?-деб сўрашибди.
— Нима дардим бўлсин, ҳеч қандай дардим йўқ.
Ишонмай қайта сўрашибди. Шу жавобни такрор эшитгач:
— Жиддий сўзлаётган бўлсанг, сени ҳурсанд қиламиз. Бизга кўйлагингни берасан, биз оғирлигига тенг тилло берамиз,-дебдилар унга.
Киши жавоб берибди:
— Жиддий айтаяпман, ҳеч қандай дардим йўқ, аммо афсуски, кўйлагим ҳам йўқ.
Ишонмай уни ечинтириб кўришибди, ростдан ҳам унинг кўйлаги ҳам йўқ эди.
Жамиланинг онаси ҳикояни тугатгач:
— Қизим, дунёда дардсиз одам йўқ. Аҳволинг бундан ҳам ёмон эмасли учун шукр қил. Мусибатларга сабрли бўл,- деган эди...
ўша куни нон олиш учун дўконга борса одам жуда кўп экан. Ортига қайтди. Бирпас кутиб яна борди. Деярли навбат йўқ эди. Уялиб-тортиниб дўкнга кирди ва нон чекини узатди. Нонвой бироз аввал ўзи юборган чекни таниди, нон олиб Жамиланинг олдига қўйди. Жамила қўлини узатмади:
— Амаки, дафтарни менга юборган эҳсон соҳибини билмоқчи эдим.
Дўкон эгаси кўпни кўрган одамга ўҳшайди:
— Қизим,ўша киши ўзини танитишни ҳоҳласа чекни боладан бериб юбормай ўзи олиб борган ёки ўзингизни чақириб берган бўларди. Билиб ҳам нимақиласиз? Бу бир яҳшилик. Истаги: сиз билмасангиз, уни олдида тилингиз қисилмаса, ҳижолат ҳам бўлмасангиз. Уни нияти шу.
ҳонимни фаромуш кўриб, самимий оҳангда қўшимча қилди;
— Бунинг замирида ёмон ният йўқ, қизим. Сизнинг қийин ҳолга тушмаслигингиз учун, Аллоҳ ризоси учун ёрдан қизим. Ўзингиз сўраб борган эмассиз, тўғрими? Ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамадингиз-ку. Аллоҳ сизга ва болаларингизга меҳрибонлик қилиб яҳшилигини юзингизга солмайдиган бир ёрдамчи юборди. Бемалол ёрдамини қабул қилинг.У одам ҳам савобга эришсин. Сизнинг нонга эҳтиёжингиз қандай бўлса у кишининг ажр ва савобга эҳтиёжи шундай! Ва ҳатто ундан ҳам зиёд. Нонни ҳотиржам еяверинглар қизим.
— Ҳўп амаки, бу олийжаноб кишини танисам, ҳаққига дуо қилсам,дегандим.
Дўкин эгаси бу соддаликдан енгилгина кулимсираб қўйишдан ўзини тиёлмади. Нонни унинг қўлига қўйгач:
— Дуо қилинг. Агар сиз исмини айтмасангиз ҳам дуойингиз ижобат бўлади, Иншааллоҳ. Аллоҳ бу яҳҳсиликни ким қилганини билмайди деб ўйлайсизми? Бошқа сафар сиз овора бўлиб келманг, дафтарни болангиз олиб келсин. Бунинг ҳеч ҳам ҳижолат бўладиган жойи йўқ.
Жамилаҳоним нонни олиб уйига жўнади. Нон чекини савобталаб Усмон оға жўнатганини билмади. Шундай яҳшилик қилинажагини эшитган нонвой - етимпарвар кимса уларга нонни ярим баҳосида беришини айтган эди. Маҳмуд оға, Усмон оға ва нонвойдан иборат савобталаб инсонларнинг шу зайлда бошлаган иши сирлигича қолди...

* * *
II
Орадан бир ҳафта ўтди. Юсуф афанди Мунавварҳонимнинг илтимосига кўра Мустафо ҳақида маҳмуд ва Усмон оғалардан, бошқа чойҳоначига ўҳшаш яна бир икки танишларидан сўраб билди. Барчанинг фикри ижобий бўлди. "Бу ёшдаги йигитнинг айни ҳолатидан қувонмоқ лозим бўладиъ,- дейишди улар. Мунавварҳоним Юсуф афанди тавсифидан манун бўлди. Аллоҳга шукроналар айтди. Ёнидаги 11 яшар ўғли Алига ҳам ҳавас билан қаради. ичидан акасига ўҳшасин,Илоҳим,деди. Ўша сешанба куни Мустафонинг уйланишидан сўз очилди.Мунавварҳоним буни анчадан буён ўйлаётган эди. Энди юрак ютиб тоғасининг ўғлига маслаҳат солди.
— Мени ёлғиз ташлаб қўйманг, Мустафо мени ўғлим бўлса, сизга жиян бўлади. биргалашиб уни бошини икки қилиб қўяйлик. Муносиб жойдан келин излайлик.
Юсуф афанди нимадир демоқчи эди гапга ҳотини аралашди:
— Излаб узоққа боришни ҳожати йўқ. Ана, Маҳмуд оғанинг қизи Амина бор. Унга ҳамманинг ҳаваси келади. Одобли, ёқимли, гўзал қиз. Улар ҳам Мустафодан ортиқ яҳши йигит топишолмайди, менимча.
Юсуф афанди ҳотининг мулоҳазасини мақуллади:
— Тўғри, Маҳмуд оғанинг қизи жуда муносиб. Мунаввар шуни бир ўйлаб кўринг. Отаси менинг яқин дўстим. Ўтган куни Мустафони менга ўзи мақтаб қолди. Яҳши одам. Покиза бир мусулмон киши. бировдан ёрдамини аямайди. Маҳмуд оға учун мен кафил,лекин қизи тўғрисида бир нима деёлмайман. Қўшниларидан сўраб суриштиринг. Лекин эҳтиёт бўлинг, мени ҳижолат қилиб қўйманг...
Қўшниларнинг самимий ва ҳолис мақтовларидан кейин яҳши ҳулоса чиқарилди. Амина Мустафо учун сўраб бориладиган бўлди. Юсуф афанди дангалига кўчди:
— Менимча, ҳайрли ишни чўзишдан маъно йўқ. Аввал аёллар бир неча марта бориб, кейин эркаклар қатнайдилар. Менга қолса,бу қатновлардан фойда йўқ. Ўзим бориб Маҳмуд оға билан гаплашайин. Атрофга овоза қилмай бир сўраб кўрайчи. Кўнишса, гап йўқ, масала ҳал. Акси бўлса, ўзлари билади. Ёпиғлиқ қозон ёпиғлиқ қолади. Жилла қурса берибди-бермабди деган миш-мишлар бўлмайди.
Бу таклиф Мунавварҳонимга маъқул келди. Тўйга боғлиқ эркаклар билан битадиган ҳар ҳусусдаги ишни Юсуф оғага топширди. "Аллоҳ ҳайрли қилсин",-дея дуолар билан маслаҳатга якун ясалди. Вақт алламаҳла бўлиб қолгани учун Али секин-аста мудрай бошлаган эди.
Мустафодан сўралди:
— Онанг сени уйлантирмоқчи нима дейсан?
— Нима ҳам дердим/
— Кўз остингга олиб юрганинг борми?
— Йўқ. Иймонли, покиза, ҳушҳулқ бир қиз бўлса, бошқа истагим йўқ.
Бу қисқа суҳбат онасига билдирилди...
Мустафо бу масалада онаси билан гаплашмади. Фақат тўй бўлгунча намозларида, ёлғиз қолган кезларида дуода бўлди:"Ё, Раббим, уйланадиган бўлсам, менга покиза бир ҳоним насиб эт. Ҳалол сут эмган, Сенга бандалик қиладиган,мени Сенинг йўлинган қўймайдиган умр йўлдошга рўбаро қил. Менинг ҳам, онамнинг ҳам ҳаққига риоя қиладиган, бу дунё у дунё юзимни ёруғ қиладиган бир жуфти ҳалол насиб эт.Эй, Аллоҳим, яҳши турмуш, гўзал ҳаёт, насиб айла. Агар турмуш яҳши кечмаса, бир-биримизни тушунмасак, менинг уйланишдан фойда йўқ. Аллоҳим, мени ҳузури покингда уятга қўйма!"
Маҳмуд ўга билан Юсуф афанди аср намозини Қуббали жомеъсида ўқиб чиқишди.Қуёш шомга аста секин йўл олган. Дарахт шоҳлари енгилгина қимирлайди.
— Афанди, бирор пиёла чой ичиб икки оғзи гурунглашсак, нима дейсиз?
— Яҳши,аммо ҳолироқ жойни танласак. Чой биздан...
— Бунинг аҳамияти йўқ. Чой баҳона бироз гурунглашсак.
Уларга чойҳонанинг ҳолироқ жойи ҳам маъқул келмади.Шунда Маҳмуд оға:
— Юсуф оға, яҳшиси бизникига борсак. Ҳўп денг. Бироз дамолиб, бемалолроқ ўтирамиз.
Дўсти иккиланганини кўриб Маҳмуд оға унинг қўлтиғидан олди.
— Қани, қани, менга бу жойлар ёқмайди. Ҳали замон ҳар ҳил одамлар келади, туриб кетишга мажбур бўламиз. Яҳшиси, уйга юринг.
— Мен сиз билан шаҳсий масалада гаплашмоқчиман.
— Жуда яҳши уйда бундай суҳбатлар тақиқланмаган. Бемалол гаплашамиз. Ҳеч ким ҳалал бермайди.
Юсуф оға кўнди. Уйга боришди. Маҳмуд оға ичкарилади. Бироздан кейин:"Келинг, марҳамат қилинг!"таклиф қилди. Ичкари кирилди. Оёқ кийимларини ечиб бир чеккага қўяр экан Юсуф оға деди:
— Болалигимиздан онам шундай ўргатган. Раҳматли, интизомга жуда қаттиқ эдилар. Оёқ кийимларни маҳсус жойга қўйилмаса, қулоғимизни енгилгина чўзар ва айтганини қлдирар эди. Ҳар нарсани ўз жойига қўйишга одатланганмиз. Тунда чанқаб уйғонган киши сувни қийналмай топарди. Кийим-кечаклар ҳар доим саранжом турарди.
Маҳмуд оға буни мақуллади.
— Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Ота-онамиз тарбия бермаса,ҳудо билади ҳозир ким бўлардик. Болаликдан менга намзо ўқишни ўргатди. Ўйин энг қизиган пайти отам беҳосдан сўраб қоларди:"Намоз ўқидингми, ўғлим?" Ёлғон гапирсанг жаҳаннамга тушасан. Бу тушунча миямга муҳрланган. Шу сабаб тўғрисини айтардим:"Йўқ, бироздан кейин ўқийман". Отамнинг бунга жавобини ҳам жуда яҳши биламан. Аммо ўйинни ташлаб кетиш ҳам қийин. Илинж билан отамга қарайман. Отам эса:"Бўлмайди болам, намоз ўтиб кетади. Ўйин ўтмайди",дер эдилар. Шунда ўйинни қолдириб намозга шош.ардим. Шундай улғайдик. Ҳудога шукр, шу ёшга кирдик, намозни ўтказиб юбормадик. Эсдан чиқармадик. Аллоҳ таоло оатмни беҳисоб раҳмат билан сийлаган бўлсин!
Шу пайт эшик оҳиста таққилади. Остонада 17-18 ёшлардаги гўзал бир қиз пайдо бўлди. Бошига чиройли рўмол ўраб олган, муслималарнинг бежирим либосидаги истарали қиз отасига қараб:"Лаббай,отажон",деди.Отаси Юсуф афандига ишора қилиб:
— Қизим, амакинг меҳмон. Чой-нон келтиргин.
— Ҳўп ота, амаки ҳуш келибсиз.
— Аллоҳ ҳушбаҳту, ҳушвақт қилсин, қизим.
Қиз секингина изига қайтди...
Маҳмуд оға:
— Менинг ёлғизгизна қизим бор, афанди. Ибодатли,итоатли, Аллоҳдан қўрқувчи бўлсин дуолар қилдим,Ҳудога шукр,шундай бўлди.
— Машааллоҳ,қизингиз одобли тарбияли экан.Аллоҳ қўлласин.
Суҳбат асносида мақсад ўз-ўзидан ўртага чиқиб келмоқда эди. Юсуф афанди гапни нимадан бошлашни билмай тараддудланар экан,оға бир нарса ногоҳ эсига тушгандек:
— Афанди, ҳали шаҳсий бир масала ҳусусида гапирдингиз,-деди.
Энди иккилнаишга ҳожат қолмаганини сезган меҳмон ҳозирланиб томоқ қирди. Негадир юрак уриши тезлашгандек бўлди. Ташқарида сукунат,қадам қадам товушлари ҳам тинди. Ҳали бир дақиқа аввал ёнида бўлган Аминанинг отасига Юсуф оға деди:
— Оға, сизга бир куни чойҳонада икки йигитни кўрсатган эдим. Эсингиздами?
— Ҳа. Ўтган куни гаплашган йигитлар...
— Ҳа. Улардан бири Мустафо,аммамнинг набираси, қизининг ўғли.
Оға бирдан ҳаяжонланиб:
— Шундайми?
Юсуф афанди:
— Шундай оға. Унинг бувиси билан менинг отам туғишган ака-сингил.
— Кўп яҳши,жуда соз,ундай бўлса,нега ўша куни танимаганга олдингиз?
— Бир куни онаси бизникига келиб,Мустафони четдан кузатган бир-икки одамлар фикрини билиб бер, деб мендан илтимос қилди. Мен сизлардан сўрадим оға. Табиийки,ҳатойимиз учун жазога тайёрмиз, оға...Биз шу йигитни уйлантириш ҳаракатидамиз.
Бу орада ташқаридан қадам товуши эшитилиб яқинлаб кела бошлади. Юсуф афанди жим бўлди. Бир-икки сониядан кейин Амина ичкарига кирди. Олиб келган айронни иззат-икром билан аввал меҳмонга, кейин эса отасига тутди. Отаси:
— Қўлинг дард кўрмасин,қизим. Айронни шу ерга қўйгин.Сен боравер,-деди.
Амина айронни қўйиб чиқиб кетгач, Юсуф афанди давом этди:
— Нима эди, ҳа, ўша Мусатфони уйлантирмоқчимиз. Аллоҳнинг амри, Расулуллоҳ с.а.в. суннатларига биноан қизингиз Аминани ўғлимиз, жиянимиз Мустафога сўраб келдим,оға. Мана, сиз билан бўладиган шаҳсий гапимиз шу.
Юсуф афанди бир икки лаҳза тин олиб, Маҳмуд оғанинг оғзига тикилди ва жавоб кутиб ўтирмасдан сўзида давом этди:
— Одатимизга кўра аввал аёллар бир икки марта қатнайди, сўнг ишга эркаклар аралашади. Мен эса бошқача йўл тутмоқчи бўлдим. Табиийки, масала фақат сизнинг мақуллашингиз билан ҳал бўлмайди. Албатта, онасидан сўрайсиз, қизнинг фикрини биласиз ва шунга кўра жавоб берасиз. Агар ризолик берсангизлар яҳши бўларди. Шунда совчилигимизни ошкор этардик. Бирор сабабга кўра бермайдиган бўлсангиз, бу сирлигича қоларди.
Маҳмуд оғани ҳаяжон босгандек бўлди. Қулоқларим алдамаяптими, дегандек кўзларини бир нуқтадан олмасдан сўради:
— Аминани Мусатфога дедингизми,афанди?
— Ҳа,оға.
— Мусатфо яҳши йигит. Маданиятли. Ўтган кун ҳам у ҳақдаги фикримни айтиб эдим. Вазмин,олийжаноб йигит.
Сўнг Юсуф афандига қаради:
— Афанди, иншааллоҳ бу ишни чўзмасмиз. Мен раъйимни ҳозирданиқ билдиришим мумкин. Агар онаси ва қизим рози бўлсалар, мен ҳам бу таклифни маъқуллайман. Аллоҳ ҳайрли эцин. Баробар дуода бўлайлик. Мендан сўрасангиз, қизим Мустафодек йигитга аслида лойиқ ҳам эмас. Энди бизгабироз муҳлат берсангиз. Уйдагиларга вазиятни тушунтирай. Чунки турмуш қиладиган Амина.
— Тўғри оға, аслида қиз ва ҳотиндан сўрамай маслаҳатлашмай, ўзбошимчалик билан қизини дуч келганга бериб юборишга мен ҳам қаршиман. Бу динимизга зид. Баъзилар пулига, мол-давлатига қараб қизини узатади ва икки кун ўтар - ўтмас иш маҳкама эшигига тақалади. Қиз бормайман деб қаршилик қилишига қарамай ота қайсарлик қилиб туриб олади. Натижада қиз бир олийжаноб йигит билан қочиб кетади. Икки кундан кейин эса мажбуран никоҳ ўқилади.
Улар бу мавзуда узоқ суҳбатлашиб ўтирдилар.Юсуф афанди оқшом яқинлашгани учун ог;анинг қистовига қарамасдан ўрнидан турди:
— Ўтирсам бўлар эди, аммо кеч қайтишимни уйга айтмаган эдим...
Амина отаси билан келган бирга келган меҳмоннинг мақсадини билмайди. Ташқарида қўйларини соғмоқда. Айни пайтда ичкарида ота-онаси унинг турмушга узатилиши ҳузусида маслаҳатлашаётганидан ҳам ҳабари йўқ. Орадан бироз вақй ўтгач, шом намзоига чорлаган муаззининг тиниқ овози янгради. Отаси қўлига ҳассасини олиб ҳонасидан чиқди. Оёқ кийимларини кийди, одатдагидек нималарнидир пичирлаб боғ эшигига қараб юрди. Амина қўлида сут челакни кўтарганича ҳар диомгидек:
— Аллоҳ қабул қилсин,-дейишни унутмади.Отаси:"Раҳмат, соға бўл,қизим!ъ, дегандек бош қимирлатиб қўйди. Ҳеч нарсадан ҳабарсиз қизига меҳр ва изтироб билан қаради. Сўнг жамоатдан кечикмаслик учун қадамини тезлатди. Намозда ва намоздан сўнг, агар бу турмушга чиқишнинг оқибати ҳайрли бўлса осонлик ва саодатлар ато этишини, йўқса, ўртага бир тўсиқ чиқаришини ҳар ишга Қодир Аллоҳдан сўради.
Шу куни таомни бироз вақтлироқ танаввул қилиб, эртароқ уйидан чиққан Маҳмуд оға кўнглига ором берадиган масжид бурчагида жимгина ўтиргандек кўринсада, аслида Аллоҳнинг уйида эканини, Унинг уйида зикр билан машғул бўлиш кераклигини яҳши билади. Яна биладики, меҳмонни эъзозлашга буюрган бир дин соҳиби АЛлоҳ,жомеъларда меҳмондорчилик одобига риоя этган мўмин қулларни мутлақо мамнун этажак.
Тил жим. Фақат дил йўли Аллоҳга очилган,ўз истагини ўзидан яҳши билувчи Парвардигори ҳузурига чиққан, арзи ҳол айлаган. Йиллар шамолида тўзимас ихлос билан қилинган ибодатдан, оппоқ нурга ғарқ боўлган соқол ҳам қалбдан қўзғалиб кўздан оққан ёшлар билан нам бўлмоқда.
Бу орада масжид минорасидан бир садо эшитилди. Қарши биноларда акс-садолар бериб янгради. Кўнгилдан чиқиб, кўнгилларни тўлдирувчи нидо. Аллоҳнинг буюклигини эълон этувчи фиғон. Юксаклик,улуғлик,камол Аллоҳга оидлигини англатувчи нола:"Аллоҳу Акбар! Аллоҳу АКбар!". Мўминларни АЛлоҳнинг уйига чорлов. Мўминларни Аллоҳниг уйига меҳмонга, маънавий зиёфатларга чорловчи энг гўзал, энг дилбар товуш! Янгроқ наво. Бу сс оёқни толғин, таззару ҳолидан умидли ҳолатга келтиради. Буюк Аллоҳ уйида қилинган сўривни қайтармаслиги ва ҳузурида самимият ила кўтарилган қўлларни бўш қўймаслиги кўнглида бир қаноат ҳосил этади. Намоз ибодати шу қаноат ва ҳузур ичида адо қилинади...
Уйда она билан қиз ёлғиз. Онаси Аминани ёнига чорлади. "Қизим, сенга гапим бор". Она сўз бошлади:
— Амина, бугун бизникига келиган киши бор-ку...
— Ҳа, она.
— Шу киши совчи бўлиб, Мустафо деган жиянига сени сўраб келибди,қизим...
Амина бундай таклифни кутмагани учун довдиран қолди. Юзи ҳаёдан қирмизи тус олди. Тили тутилиб, ерга қарди. Бир муддат шу зайлда жим ўтирди. Унинг жавоб бермаганини кўрган онасисочларини тузата туриб, илова этди:
— Нима бўлди сенга Амина? Ҳафа бўлдингми,қизим? Бу барчанинг бошида бор гап. Бу Аллоҳнинг бир қонуни-ки, уни ўзгартириб бўлмайди. Ҳеч ким бунга қарши боролмайди. Отангнинг айтишича, покиза, аҳлоқли, одобли, олийжаноб йигит эмиш. Онасининг онаси Мунаввар, отаси аввалроқ вафот этган экан. Яна 11 ёшли ўғли ҳам бор эмиш. Ўйлаб кўр. Уч кун ичида менга жавобингни айтгин, қизим.
Маҳмуд оғанинг ойдек қизи Амина ўзича келин бўлишига ҳали уч-тўрт йил борлигини чамалаб қўйгандию,лекин онасининг ногоҳ таклифи уни шошириб қўйди,ҳаяжонлантирди, ўйлантириб қўйди. Ёши ўн еттида эди. Йигирма ёшга қадар ҳали фурсатим бор деган қаноат билан ўзини овутиб юрарди. Яна тўғрисини истасангиз, Амина ҳатто турмушга чиқмасликка ҳам рози эди. Нечун дейсизми?
Атрофда бундай ҳаёл-ҳулосага олиб келувчи мисоллар кўп эди. У ҳеч бир қайнона ва келин ўзаро турмушларидан мамнун эканликларини эшитган эмас. Ҳонадон сири кўчага чиқмасиндегувчиларнинг тил учида:"Яҳшимиз, бинойидек яшаб юрибмиз",десалар ҳам, уларнинг гап оҳангларидан "Чиқиша олмаяпмиз, аммо начора", деган маънони уқиш қийин меас эди. Икки ҳотин учрашиб қолишса, қайнонаси ёки келинидан шикоят қилади. Ёки маҳалла куйдаги шундай баҳцизлардан гап очади. Оддий бир мисол:тўрт эшик наридаги қўшнинг келини Казбон. Унинг айтишича эри бозордан келганда кутиб олишга уялган. Қайнонаси дарҳол:
— Ўғлимни кутиб олмайсизми? Нимага турибсиз? Сизни ким учун олиб келдим?-дея аразлаган эмиш. Икки кун ўтганидан кейин уйида бир меҳмон борлигида, боғ эшигидан кираётган эрини кутиб олиш учун бораёца, қайнонаси:
— Қизим айб бўлади.ел юрт бор-а, дея меҳмон олдида изза қилган эмиш.
Бундай ақлдан, мантиқ ва инсонийликдан йироқ ҳодисаларни тинглаш Аминанинг кўнглини ҳира қилар, турмушга чиқиш истагини секин аста йўққа чиқариб борарди. Яна Казбон айтишича, бироз эътиборсизлиги туфайли пишираётган таоми тагига олиб куяди.Қайнона ови ўнгидан келган қопландек унга ташланди. Аҳир келин кўр бўлмаса, ўғли отдек ишлаб топган нарсаларни исроф этадими? Бели оғриб пул топмаганда...Устига устак ўтин ҳам кўп, истаганингча куйдир, ёқ...
Қайнонам бирпас тўнғиллагач, менга қараб шундай деди:
— Аллоҳдан қўрқинг, қизим, бошқа нарса демайман. У менинг ўғлим бўлса, сизнинг эрингиз.
— Она билмай қолибман. Атай куйдирмадимку....
— Албатта,билмай куйдирасиз. Қандай топилаётганини, қандат тер тўкилаётганини билмаганингиз учун,куйдирсангиз ҳам зарарини сезмайсиз. Агар ота уйида шу ишни қилсангиз нима бўлади? Эҳтимол ҳеч нарса...тарбияга қарайди-да.Бўй ўсгани билан иш битмайди. Теракда ҳам боиъй бор, натижа мева йўқ...
Қайнонам арзимаган баҳонани топиб авжига чиқарди. Овқатни билмасдан кудириб қўйганим учун шунчалик қилиши шартми? Шунга ҳафа қилиш шартми? Шуми инсонийлик? Қайси аҳлоқ китобида битилган бу? Ўзимни айбли санаб:
— Она бошқа такрорланмайди. Эътиборли бўламан,десам, жавоби ҳаммасидан ошиб тушди. Икки соатча жаврадию, тағин нима дейди денг:
— Яҳшиям бугун бировга озор берилмайдиган муборак кун. Йўқса кўнглингизни ҳуфтон қилардим. Шукр этинг. Яна бир бор шундай иш тутадиган бўлсангиз, ўзингиздан кўринг. Қозоннинг қопқоғини шундай эрингизни олдида очаман!...
Шунчалик аччиқ сўзлар айтиб кўнглимни оғритгач:"Ҳафа қилардиму, шукр этинг", деганичи. Ўйладики, мен ҳафа бўлмадим. Унинг мени ҳафа қилмади, шунчаки надиҳат қилди. Кўргулик дея ўйладим, кўргулик. Ҳақоратни фазилат дея санайдиган аёл билан яшайманми? Кўрглик эмасми? Бундай аччиқ гапларни умримда эшитмаганман. Ота-оанм мнега бундай сўзларни асло айтган эмас. Бу гаплар ўй ҳаёлимга ҳам келмаган. Кўнгил қолиш ва ҳафагарчилик нелигини билиб олдим...
— Инсон зоти биор айб учун бундан ортиқ маломатга қолиши мумкинми? Аҳир уйимиздан бундей қўпол, қаттиқ гапирилмас, отам бунга йўл қўймас эдилар.Меҳрибон оанжоним менга бу тарзда муомала қилган эмас, бошимга шундай кунлар келишини ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Қизиқ, бизнинг уйда ҳам келин бўлса унга қандай муомала қилган бўлардик-а? Инсон зулмни бошидан кечирагни, танигани учун ҳам шундай золим бўлармикан ё?Аслида ҳар бир қайнона ҳам келин бўлиб кўрган-ку аҳир. Ҳўш, нега энди мушкетти? Ўзи тортган зулм аламини бировдан олмоқ керакж? Йигирма беш йил кейинги ҳаёримни ҳаёлан тасаввур қиламна. Сочларим оқарган, ўғлим уйланган. Келин ҳизматда. Қаҳва тайёрлаб олдимга қўяди. Менинг қўлларим титрайди, қаҳвани тўкиб юбораман. Устига-устак келинга жаҳл қиламан. Бақираман:"Бироз нари қўйсанг бўлмасмиди?"Кўнглини оғритаман.Айбсиз келин,менинг аччиқ заҳар гапларимга чидолмайди,йиғлайди.Унга раҳм қилиш ўрнига, жаҳл қиламан:
— Йиғла, йиғла,бир пайтлар мени ҳам йиғлатганлар.Мен бошимдан ўтказдим бу кўргуликни. Сен ҳам тотиб кўр. Буниси ҳали ҳолва, бошимдан ўтган азобларни сенга ҳам торттирмасам,Казбон отимни бошқа қўяман. Қаҳва тўкишни кўрсатаман ҳали сенга...
"Имиллама,Казбон овқат кечга қолмасин".
Қайнонам овозидан чўчиб ўзимга келдим. Енг шимариб дарҳол овқатни пишира бошладим. Ҳалиги ҳаёлим кўз ўнгимдан кетмади. Ё, АЛлоҳ мен ҳам наҳот шундай инсофсиз бўлсам.Агар шундай қайнона бўладиган бўлсам, ўша кунга етказмай мени жонимни ол,Раббим,-дея дуо қилдим.
Бу сафар бир нуҳошлик бўлмасин дея эътибор бериб пиширдим овқатни. Кечқурун дастурҳонга тортилганида негадир яна куйган ҳид келгандек бўлди. Эрим бир икки қошиқ овқат егандан кейин менга:
— казбон, овқатда куйик ҳиди борми, қарагин-а?-деди. Инкор эта олмадим. Чунки ҳидни мен ҳам сезган эдим.
— Ҳа бироз куйган шекилли,-дедим ноилож. Гапга қайнонам аралашди:
— 0 Шунақаси ҳам бўлиб туради,келин ҳали ўрганмаган.Ўрганиб кетади. Кейингиз сафар э;тибор беради. Э, болам,биз ҳам шунақа эдик. Янги келин бўлиб тушганимда неча марталаб куйдирганман...
Онасининг гапларидан эримнинг кайфияти чоғ бўлган эди. Кулимсираб сўради:
— Она, сиз ҳам овқатни куйдиргнамисиз?
— Албатта,ўғлим,-деди қайнонам ва менга қараб:
— Ҳали янги келинсан. Баланд пастни яҳҳси билмайсан. Ҳоҳлайсанми, йўқми бундай акс ҳоллар содир бўлади. Бир куни ўчоққа обқат қўйиб қўшни ҳонага ўтдим. Бир пайт бурнимга куйган нарсани ҳиди урилгандек бўлди. Бу нима экан-а?Қўшнилардан бирортаси ўчоққа овқат қўйгану унутган. Қозондаги овқат эса часир чусур куймоқда деган ҳаёлга бордим. Ташқарига чиқдим, ҳид озайди. Бирдан овқат қўйганим эсимга тушди. Ва бошимдан бир пақир қайноқ сув қуйгандек бўлди. Югурдим. Не кўз билан кўрайки, овқат куйиб жизғанак бўлибди. Эшик ёпиқ бўлгани учун ҳид ташқарига чгиқмаган. Шундаги овқатга сув қуймаганим эсимга тушди. Бироқ ғишт қопилдан кўчган эди. Дарҳол онамга:"Шу-шу нарсаларни олиб келинғ,дея ҳабар юбордим. Ҳеч ҳам унутмайман, онам айтиб юборган нарсаларимни ўзлари югуриб олиб келдилар. "Тинчликми,қизим". Овқатни куйдириб қўйганимни айтдим. Онам енг шимариб овқат таёрлашга киришди.Мен қозон тагидаги куйганларни қириб тозаладим.Уларни боққа кўмаётган маҳалим қайнонамкелдилар. Ҳеч нарсани сезмади.
Қайнонам буларни гапириб бўлгач,керишиб:
— Эҳ-ҳе, қайда қолди у эски қайноналик даври. Шундай ҳолат юз берса, эри бор демай қозонни нақ бошига кийгизиб қўяди. Бундай ҳолатлар бўлиб туради,болам. Қани ейлик,бўлар иш бўлибди.
Бу ерда бир англашилмовчилик борга ўҳшайди. Чунки овқат пишиши билан мазасини татиб қўйган эдим. Яҳши эди. Балки қайнонам кундузи айтган гапларига пушаймон бўлганмикин?Менга гап тегмаслиги учун бундай инсонийлик намунасини кўрсатаётганмикин? Тун бўйи бундай саволлар менга тинчлик бермади.Бироқ саҳарда идиш товоқларга қарар эканман, турган жойимда қотиб қолдим. Мен куйган қозонни яҳҳсилаб ювмаган эканман. Қозон ичида қолиб кетган куйик қолдиқлари бир қошиқ билан яҳшилан қириб олинган эди. Ўзимча ўйладим:овқатдан ўз-ўзидан куйик ҳиди келса, куйган қозонни биров тозалаб қўйса...Бунинг моҳиятига ақл етмаслик учун аҳмоқ бўлиш керак ҳолос. Тишимни тишимга қўйиб, сабр қилдим. Овозимни чиқармадим.
Орадан бир неча кун ўтди. Кундузлари менга душмандек ташланадиган қайнонам, ўғлининг ёнида онамдек меҳрибон эди.Унинг бу мунофқилиги менга шундай алам қилардики, бир неча бор бу ишини юзига айтмоқчи бўлдим. Уни шарманда қилиб ичимни бў;шатиб енгил тортай дедиму, ўзимни тийдим. Кунларим шу зайлда ҳафагарчилик билан ўтди. Эрим сўраганда "тобим йўқ" дедим. Ишонди, суриштириб ўтирмади. Бир куни кайфиятим яҳши эди, тўпланиб қолган кирларни юваётган эдим. Чарчаб дам олган кезларим дарахтдаги қушларни томоша қилардим. Бу орада икки чумчуқ уришиб қолди. осмонда бир-бирига урилиб, кейин новдадан узилиб ерга тушган икки олмадек, ерга тап этиб тушарди. Ерда ҳам гўёки, бир-бирини ер эди.Атрофида бошқа қушлар чуғурлашиб уларга қўшиалр, эҳтимол уларни ажратмоқ бўлиб аралашар эдилар. бу орада тўдадан ажраган икки қуш яна осмонга кўтарилин ёнма ён учиб урушар эдилар. Шу қушларнинг ҳам бир-бирига шу қадар шафқациз эканликларимени ҳайрон қолдирди. Улар нимани талашади? Аҳир бу дунё уларники кемаску? Ювган кирларни қуриши учун дорга осиб қуриганларини йиғар эдим. Қайнонамнинг кийимларини диққат билан ювиб дарахт остига осган эдим. Бир маҳал қарасам, қушлар ифлос қилибди. Дарҳол қайта ювишга киришдим. Агар бу ҳолдан воқиф бўлс қайнонам яна алланималар деб юлиб олиши аниқ эди. Қайрилиб икки қадам юриб юрмай унинг ёқимсиз овозидан чўчиб тушдим. Деразадан бақирарди:
— Казбон, кўйлагимни нега олдингиз.
Ёлғон гапиргим келмади. Ҳожат ҳам йўқ эди. Табиий ҳол деб ўйладим.
— Қуш ифлос қилиб қўйибди. Бошқадан ювммоқчиман.
— Дарахт остига оссангиз қуш ифлос қилади-да, чанг тушади. Бошқа бўлади. Нега ўзингизникини у ерга эмас, очиқ жойга илдингиз. Табиий, ҳонимафандининг либослари тоза, бизники эса не бўлса бўлсин.
Қайнонам яна шунга ўҳшаш сўзлар билан ўйиб олди. Сўнгра:
— Онангиз ўрнида онангизман. Лекин сиз онангиздек кўрмайсиз, уни ҳурм,ат қилгандек қилмайсиз. Бунинг учун ҳали Аллоҳ ҳузурида жавоб берасиз,Аллоҳдан қў;рқинг. Қилган ишингиз онага зулм эмасми?-деса бўладими. Тепа сочим тикка бўлди. Келинликнинг ҳам бир чегараси, ҳадди бордир дедим. Ўзимни тутиб туролмадим. Кўнглимни бўшатдим:
— Қандай қилиб онам ўрнида она бўласиз? Бундай сўзларни душманга ҳам айтмайдиларку. Қандай қилиб онам ўрнида она бўласиз?Ҳато қилсам онам мени кечирганлар. Сиздек ўйиб олган меаслар. Ёки сиз қизингизга менга гапиргандек гапирасизми?Нечун кун бўйи турли жафолар қилиб,оқшом ўғлингиз келганида ўзингизни сипо тутасиз?Шуми она ўрнида она бўлганингиз? Уялмайсизми? Аллоҳдан қўрқмайсизми?Келганимдан бери еган ичганимни заҳар қилиб,жонимдан тўйдирдингиз. Онадан туғилганимга пушаймон бўлдим. Бу ёлғонлар, бу зулмларучун сиз АЛлоҳ олдида жавоб бермайсизми?
Миаймга қон қуйилди. Ўзимни йўқотган эдим. Бақириб чақириш ва ёмон сўзалр айтишни кўтаролмас эдим.Қайнонам нималар деди,мен нималар дедим билмайман. Қайнонам сўзини тугатар тугатмас мен бошлардим. Тилимга келганини айтардим. Бироздан кейин иккимиз ҳам шунадй ҳолга келдикки, на у, на мен айтаётган сўзимизни билмасдик. Бир маҳал беҳосдан бир жуфт бошни кўрдим. Қўшнилар томошага чиқишган экан. Ақлим ўзимга қайтгандек бўлди.Шу ерда гапни кесдим:
— Иншааллоҳ, яйраб киёлмассиз,-дея бошқадан юва бошладим...
Ишим битгач ҳонамга кириб ётдим. Кўпдан бери бундай роҳат қилиб уҳламагандим. Эрталаб жоним кириб уйғондим. Энди жим туришдан фойдан йўқ эди. Ғавғо бўлармикан?Албатта, ғавғосиз кунни ўзи йўқ. Қайнонамни ҳурмат қилишим керакми? Асло! Ҳеч қачон! Чунки у ҳурматга лойиқ эмас. Арзимас нарсаларга ғавғо коотарувчи бу аёлни ҳурмат қилишга не ҳожат?Кечқурун эрим кеиб уйда нималардир бўлиб ўтганини сезди. Сўради, ҳеч нарса бўлгани йўқ, бироз беҳузурлик, дедим. Ишонмади, яна сўради. Кейин айтдим:
— Энди чидолмайман. Кулар юзим сўлди. Ҳар куни минг турли сўз эшитдим. Еб-ичганим заҳар бўлди. Мен ҳам инсонман. Мени бу ерга фақат қаҳру ғазаб кўрсин деб олиб келдингизми?
Бу сўзалрни эшитиб эримни қовоғи осилди.
— Нега бундай гапиряпсан, Казбон? Аҳир онам сендан шикоят этган эмас. Ҳар доим яҳшилигинган сўзлайдилар. Нега ўшанда ҳеч нарса демадинг?Сенга ҳар куни ёмонлик қилган киши келиб менга мақтайдими?Бошқа бундай ҳолни кўрмайин. Бор, энди қўлларини бориб ўп.Яна шундай қиладиган бўлсанг, у ёғини яҳши биласан, бошқа гапим йўқ! - деди ва бу масала шу тариқа ёпилди.
Эрим ҳақли дея ўйладим. Бугунгач ўзини мени яҳҳси кўргандек кўрсатган қайнонам ҳаммасини шундай кунга тайёрлаб юрган экан. Овқат куйган кунда туғилган саволга жавоб энди топилди. Кечки овқат маҳалида ҳам қайнонамнинг қовоғи солиқ эди. Овқатланиб бўлгач:
— Ўғлим, кел ёнимга ўтир. Гаплашиб олайлик,-деди. Эрим ёнига ўтирди. "Ҳўп, она", деди. Қайнонам мени бошдан оёқ кўздан кечиргач, унга қаради:
— Ҳотинингдан шикоятим бор ўғлим. Мана бу еримга келди(бўғзига ишора қилди). Бугунгач ҳеч нарса демадим, фақат яҳшилигини айтдим. Яқинда ота уйидан келган, ҳам ёш, ўрганиб кетар дедим. Майда-чуйда қусурларини сенга айтмадим. Кечиримли бўлдим. Аммо энди ортиқ чидолмайман. Келин заҳрини кўтара олмайман. Бунга мажбур ҳам эмасман. Келин қайнонага бундай муомала қилмайди. Мен она ҳисобидаман,аҳир. Бугунгача яҳҳси муомала қилдим, фойдаси йўқ. Ёшим улуғ.Улуғларга ҳурмат қани? Қайнонага ҳурмат-иззат шуми?
Қайнонам яна нималар деди билмадим. Уятдан ер ёрилмади. Қизардим. Бу қадар ҳаёсиз гапирган кишининг ўзида ҳаё бор дейиш мушкул. Ортиқ чидаб туролмадим. Қўлларимни юзимга босиб ташқарига отилдим. Кечаси эримдан яна гап эшитдим. Мен қайнонамга душман бўлиш учунбу уйга келмагандим. У ҳақида ҳеч бир ёмон ҳаёлга бормагандим. Истардимки, у менга дўстона қучоқ очсин, мен ҳам унга чин дилдан ҳизмат қилай. Аммо, бўлмади. Бир-биримизга минг йиллик душманлардек бўлдик. Бошқалар қандай билмадим,аммо мен омадсиз эканман, синглим. Орадан ойлар ўтди. Мен ҳам тилимга эрк бердим. У нима деса мен ҳам гап қайтардим. Бир кунимиз ҳам жанжалсиз ўтмади. Ҳеч бўлмаса ёшини ҳурматидан тилимни тияй дедим, қўлимдан келмади. Бу аҳвол яна қанча давом этади, билмадим синглим...
Казбон ҳикояси Аминанинг кўнгил осмонига маъюслик булутларини ҳайдади. Наҳотки менинг ҳам ҳаётим қайнона зулми кўланкасида ўца! Уч кун... шу уч кун ичида Амина нималарни ўйламади. Келин бўлиб борадиган оилани, ўғлининг исми Мустафо эканини билади,лекин улар яҳши ёмон деган фикрга боролмади,чунки уларни танимас, яҳши билмас эди. Ҳуфтон намозини одатдагидан эртароқ ўқиб ҳонасига кирди. Чироқни ўчирди, деразани очди. Чуқур ўйга толди, ўйлари беқарор бўлди. Дам-бадам ҳаёлига Мустафо исми тақалиб, зеҳн қоронғулигидан ўзи танимаган йигитни қувиб чиқармоқчи бўлди. Лекин барибир кўз олдига келишган бир йигитнинг ғира-шира қиёфаси намоён бўлаверди. Кейин бўлжак қайнонанинг исми Мунаввар эканини эслади. Бу исм унга аввалроқ бўлиб ўтган бир ҳодисани эслатди. Ўшанда онаси ҳаста эди. Докторлар иложини тополмаган бир ҳасталик. Амина онасининг соғ кунларини эслолмайди. Йилнинг бир бурчида йилларча инграб ётган бир бемор. Болалигидан қолган энг теран, энг чуқур, унутилмас ҳотира. Аминанинг онаси ҳаста. Қачон ҳонасига кирса ётган ҳолда кўради, доимо инграйди. Шу боис у бошқалардан зиёдароқ севарди онасини. Аминанинг кўнглида бир яра, бир дард бор эди. Бу дард касалванд онасининг қизини бир бор бағрига босибоналик меҳри билан суюб, сочларини силамагани туфайли пайдо бўлган дард эди...Гўдагига ўз қўли билан нон тутмаган, ҳасталикдан боши чиқмаган онанинг фарзанди кўнглида жароҳат бор эди...
Бир куниотаси уйга ҳурсанд кириб келди. Амина бу ҳолни англай олмади. Сўраб биларман деб қўйди, ўзича. Фақат отаси аввалроқ жуда билимдон бир доктор борлигини айтди. Онасини шифоҳонага олиб боришмоқчи эди.Амина йиғлади, изтироб чекди, бормасин деди. Фақат тузалишига ишонтиришгач рози бўлди. Шифоҳонага оғир аҳволда тушган онаси бир ойда оёққа турди. У ерда онаси оппоқ ҳалат кийган, масъум чеҳрали фариштадай бир аёл ҳамширалик қилар эди. Унинг исми Мунаввар эди.Балки уни ҳозир таний олмас. Аммо Аминанинг кўнглида яҳҳси ҳотиралар, гўзал таассуротлар қолдирганди. Ҳар гал бу исмни эшитиши билан кўнглини миннатдорлик ва ҳурмат туйғулари эгаллайди. Бир куни келиб ўша ҳонимга ҳизмат қилишни кўнглига тугиб қўйган эди.
Ажабо ўша Мунаввар ҳониммикан ё? Лекин бу дунёда Мунаввар исмли аёл биттагина эмасдир?Ким билсин...Ўғлини уйлантирмоқчи бўлаётган қанчадан - қанча Мунавварлар бордир бу шаҳри азиймда. Шу зайлда қанча вақт ўтганини билмади. фақат қобоқларига тушган юк ухлаш лозимлигини англатиб турар, туриб ётоғига кирди. Тиловат ва дуолар қилди. Бу ишни ҳайрли бўлишини Аллоҳ таолодан сўради...

* * *
III
Жуда иссиқ бир кун. Одамни лоҳас қилувчи ҳаво. Амина боғда куйманади. Чарчаган, ҳолдан тойган,томоқлариқуриган. Оҳ, қани сув бўлса, қона-қона ичса?Сув сўрай деб атрофга қаради, ҳеч ким йўқ. Ноилож сабр этишни лозим кўрди. Қимирлашга ҳаракат қилди. Бўлмади. Оёқлари боғлангандек. Онаси ёдига тушди. "Онажон, сув беринг", дея бақирди. Жавоб бўлмади. Ҳеч ким кўринмади. Яна шу ҳол такрорланди. Нима қилсам экан деб ўйланиб ётганида, ўнг тарафида бир аёл кўринди. Юз-қўлидан бошқа жойлари ёпиқ бир ҳоним. Юзларидан нур ёғилади. Аминага яқин келди ва сув тўла пиёлани узтди. Амина уни дарҳол олиб оҳиригача ичди. Бошини кўтарди:
— Ҳола, Аллоҳ рози бўлсин, ташаккур,-деди.Аёл жавоб берди:
— Менга эмас, сувни яратганга шукр эт, болам!
Амина Аллоҳга шукр этди. Аёл бошқа гапирмади ва чиқиб кетди. Бу покиза, нурюзли ҳонимнинг ортидан қараб қоларкан, азон эшитилди. Амина кўзларини очди. Тонг намозига яқин кўрилган тушлар ҳайрли бўлади, дея эшитганди. Туриб таҳорат олди, намозини ўқиди. Узундан-узун ўй сурди. Чанқаганда нотаниш бир аёл унга муздай берди - бу яҳшилик аломати. Онаси ўрнига ғамҳўрлик қилган нотаниш аёл - борадиган жойида роҳат кўришига ишорат эди. Аминанинг ақли шундай дерди. Аммо ҳислари-чи?
Орадан уч кун ўтди...Амина овқат пишириш билан машғул. Онаси қўлидаги ёпинчиққа ямоқ солмоқда. Аминага берилган муҳлатни оҳирги куни. Бугун ўша масала ҳал бўлади. Амина жавоб айтиши лозим. Кетиш ёки қолиш танланади. Мушкул иш, қийин аҳвол бу. Амина ёшидагилар учун машаққатли кечиши табиий, чунки бу масалага илк дуч келиши. Ҳаттоки онаси бўлса ҳам, турнушга чиқиш истагини билдириш - оғир иш. Кўрган туши ҳайрли ва эзгу ишга ишорат бўлса-да уйини тарк этмоқ осон меас. Уч кун ичида Амина оғир ўй ичида қолди. Уй ашёларига, қўйларига ҳудди видолашаётгандек қаради. Кўз ёшларини зўрға тийди,бўғзига нимадир тиқилди. Баъзан онасидан, сизларни жонингизга тегдимми, дея ич-ичидан сўрагиси келади. Фақат онасининг:"Бу Аллоҳнинг қонуни қизим. Уни ўзгартирмоқ ҳеч кимни қўлидан келмас", дегани ёдига тушиб меҳр муҳаббат билан авайлаб ўстирган ота-онаси ҳақида шундай ўйлагани учун ўзидан ҳафа бўлади. Айрилиқ бешафқат эди. Ким билсин борадига жойи қандай?Борган уйида танимаган аёлни онам дейди, кўпинча уни ёнида бўлади. Ҳатто ўзи туғилиб ўсган уйига меҳмонга келади. Ўз ота-онасини ҳафтада балки ойда бир кўради. Онасини кўриш учун изн сўралади, руҳсат берилмаса яна айрилиқда қолади. Қандай қаттиқ ва шафқациз иш бу - айрилиқ.Ё Раббий!Инсон ўз отасини онасини кўриш учун бошқа бировдан, умуман ўзида ҳеч қандай ҳаққи бўлмаган кишидан руҳсат сўраса. Йиллар бўйи оқ ювиб, оқ тараган ширин уйқуларини тарк этган еру кўкка ичонмаган ўстирган, кўкси меҳр шафқатга тўла ўз онаси энди иккинчи она ўрнига тушади. Биринчи она эса нотаниш она бўлади. Жуда ҳам оғир иш бу. Ҳатто ўйласа юраги орқага тортиб кетади. Амина шу кўйи қолса яна нималарни ўйларди, номаълум, фақат:
— Амина, - деб чақирган онаси унинг ҳаёлини бўлди.
— Лаббай онажн,- дер экан Амина ҳозиргина сурган ҳаёллари таъсирида пайдо бўлган кўзёшларини базўр тутди.
— Қизим қандай фикрга келдинг. Тунов куни айтганларимга нима дейсан, қизим?
Онасининг вужудини ҳам айрилиқ азоби эзаётган бўлса ҳам сўзларидаги ўта майинликдан, одатдагидан озъгача бир меҳрибонликдан сезиш мумкин. Энди Аминанинг кўзлари рўй- эост ёшланди. Онасининг кўксига бошини қўйиб йиғлай бошлади. Бу жондан азиз кўкракка бош қўяркан, таърифига сўз ожиз оналик ҳидидан кўнгли бўшаб, қаттиқроқ қучиб кўз ёш тўкарди. Аминанинг бу ҳоли онасининг ҳам дардини оширди. Жигарпорам энди қўлимдан учган қуш каби учиб ўзга қўлга қўнади, деган уйқусини қочирган ўйлари, ўзини қадрсиз кўрсатишлари, сабр матонатлари тугагандай, йўқ, балки тўлиб тошгандай эди. Қўллари энди бир меҳмондай кўринаётган қизининг счларини силар экан, оҳиста титрар, кўз ёшларини тутиб туролмасди. Она-бола бир муддат шундай йиғлашдилар.
Йиғлаш кимга фойда келтирган? Ҳеч кимга. Йиғламоқ билан бирор иш битадими? Йиғламоқ қайси дарднинг давоси? Кўз ёш кўнгил бўшатмоқдан бошқа бир нарсага яраса, кетган қайца, бу дунёда кулганлар жуда-жуда оз қоларди. Шу сабаб она кўзалрини рўмолининг учи билан артди.
— Бўлди қизим, мени ҳам паришон қилма. Бошқа йиғлама,- дея Аминага тасалли берди. Кўз ёшларини артиб, оҳиста силади, ёноқларини ўпди. Амина гўё бир неча ёшга кичрайиб қолгандек эди. Аслида вазмин Аминага онасининг бу ҳаракати ўзгача таъсир қилди. Масъум ғдакдек ёшли кўзларини онасига тикди:
— Она, мендан безор бўлдингизми? энди мени яҳши кўрмай қўйдингизми?
— Қизим, ҳеч замонда ота-она ўз боласидан безор бўладими? Бунга қандай тилинг борди, бундай гаплар қандай аҳёлингга келди?
— Унда нега мени узатмоқчисиз?Нега отам бизнинг келин бўладиган қизимиз йўқ деб ўша кишини қайтармади?Мен борган еримда роҳат кўраманми? Улар мени сизлар яҳши кўргандек яҳҳси кўрадиларми? Уларни она дейманми? Уйда, кўнглингизда Амина учун жой қолмадими? Биркун келиб бошқа уйга жўнатар экансиз, нега мени бу қадар яҳши кўрдингиз? Нечун ҳар куни уриб сўкмадингиз/ Нечун қуруқ нон билан боқмадингиз? Ўзингизга шунчалар боғлаб қўйиб, энди нега мени ўзга эшикка йўллайсиз? Кўнглингиз бунга нечук рози бўлди? Ичингиз ачимадими, она?Бу уйда мен ортиқҳcа болиб қолдимми? Ота-онасига юк бўлиб қолган менми?
Аминанинг бу сўзларини тинглаб йиғламоқ гали энди онасига келди. Бу сўзларни тинглаб туриб, чидаш мушкул эди.
— Бўлди, Амина. Бундай гапларга қнадай тилинг борди? Сендан ким безор бўлибди? Сени ким ёмон кўрибди, қизим? Сен она кўнглини ҳали ҳис қила олмайсан, болам. Сенинг қўлингга кирган тикон менинг қалбимга ботади. Жигарпорамни келин қилиб узатиш, айрилиш азоби менинг кўнглимни пораламайди, деб ўйлайсанми?Ҳатто ҳайвон ҳам боласидан кўнгли оғриб айриларкан. Мен инснманку! Аммо, Аллоҳнинг амри бу. Сен келин бўлмасанг, мен бўлмасам,ким бўлади?Ҳар аёл Аллоҳнинг иродасига қарши боролмайди. Шу тариқа наслимиз, ҳаётимиз давом этади. Эртяга бизга ким фотиҳа ўқийди. Аллоҳ ҳоҳласа, у ерда роҳат топасан, яҳши қайнонага дуч келасан, Иншааллоҳ.
Она бола шу тариқ узоқ гаплашишди, дардлашишди. Амина турмуш қурмасликка чора йўқлигини тушуниб етди.
— Майли, она, агар борган еримда беҳузур бўлсам, ароқҳўр,қимирбоз, аҳлоқсиз бир кимсага узцангиз, икки қўлим ёқангизда бўади,- дея сўзини тугатди...
Ўтган бир-икки ҳафталик вақт Мустафо ва Мунавварҳонимни билиш учун етарли бўлди. Маҳмуд оға Мустафони олдиндан танир эди. Онаси-чи? Онаси қандай аёл? Буни ўрганмоқ керак. Мустафо қанчалик яҳҳси бўлмасин, онаси муаммо чиқарувчи бўлса, оилада тинчлик бўлмайди,келин-куёв бир-бирга қарши бўлиб қолишади. Маҳмуд оға:"Ўғли яҳши экан, деб танимаган қайнона қўлига қизимни беролмайман", деган ҳотинига тан берди. Мунавварҳоним ҳақида орқаваротдан сўраб суриштирилди.
— Покиза аёл. Ёмонлигини кўрмагнамиз. Шунча йиллик қўшнимиз,биров билан урушганини билмадик. Ортидан ёмонлаган ҳам бўлмади. Унга ҳавасимиз келади,- деди қўшни аёл. Бошқаси:
— Мунавварҳонимми? Нимасини айтасиз? Одобли, ҳуш аҳлоқ. Саси садоси йўқ. Иши ибодат ва зикр. Уйини бир кўринг. Ҳаммаёғи тоза, сарнжом саришта. Ҳар куни эртадан кечгача уйини йиғиштирадими, дейсиз. Бир ҳафат аввал уларникига борувдик,биттаси:
— Во ажаб, Мунавварҳоним, уйингизда ҳудди бўйи етган қиз борга ўҳшайди, қачон кжелсанг, қачон қарасанг тоза, тартибли. Менинг уйимда қизим, келиним бор, яна ўзим ҳам ёрдамлашаман. Бари-бир сизнинг уйингиздек саришта бўлмайди. Майли қиз, қиз. Лекин келиним тиниб-тинчимйди.
Буни эшитиб Мунавварҳоним кулимсиради:
— Тонгда уйни саранжомлаб, нарсаларни жой-жойига қўйиб, тартибга келтираман. Олинган нарсаларни яна қайтариб ўз ўрнига қўяман. Шундай қилсангиз излаган нарсаларнгизни ўз жойидан топасиз. Супургини жойида бўлмаслиги ишни қийинлаштиради. Лозим бўлганда излаб овора бўласиз. Ҳолбуки, мен тунда туриб чироқ ёқмасдан излаган нарсамни топаман. Буни сизга ҳам тавсия қиламан. Ортиқча овора бўлмайсиз.
— Мунавварҳоним шунақа аёл. Ўзимиз у каби бўлмасак ҳам, шундай қўшнимиз борлигидан ҳурсандмиз.
Бир кун ўтириб суҳбатлашар эканлар, Юсуф афанди Маҳмудоғага Мустафо билан Аминани муносиб бир тарзда кўриштириш кераклигини айтди. Оға бу таклифни яҳши қабул қилди:
— Жуда ўринли гап, Иншааллоҳ, эртага жума намозини ўқигандан кейин Мустафо билан бизникига келинг. Аллоҳ насиб этганини баҳам кўрамиз. Бу орда ёҳлар ҳам бир-бирларини кўришади,- деди.
— Аммо биз учун ортиқча ташвиш қилманг. Уйда ҳар куни не бўлса шу. Ундан ортиғига биз рози эмасмиз.
— Ҳижолат бўлманг. Самимиятимиз бунақа нарсаларда устун. Қирқ йиллик дўстмиз-ку аҳир. Ҳаммаси жойида бўлади, Иншааллоҳ.
Жума намозидан чиқиб, оёқ кийим ипини боғлаётган Мустафони кўрган одам қаттиқ ҳаяжонда эканини сезиш қийин эмасди. Ҳатто Юсуф афанди ҳам шунга яқинроқ ҳолда эди. Ҳозир у ҳам ўзининг уйланганлиги ва ҳонимини тўй кечасига қадар кўрмаганлигини ўйлади:"Биз ҳам ўшанда кўришганимизда нималарни ҳис этган бўлардим, ўзимни қандай тутардим".
Уч киши дастурҳон атрофида ўтирдилар. Дастурҳонда меҳмон кутилганини билдирувчи алоҳида тайёргарли йўқ.
— Ҳудога шукр, бундан зиёдароқ зиёфатга ҳам қурбимиз етмайди десак, ношукрлик қилган бўламиз. Аллоҳ берган неъматни инкор қилган бўламиз. Фақат дастурҳон атрофига ўтирганимда маҳалладаги фуқаро кўз олдимга келади. Ўрта ҳолдан зиёда ейдиган бўлсам, ҳудди уларнинг ҳаққини танаввул қилаётгандек бўламан. Шу сабаб сиз каби самимий дўстларим билан шу тарзда таомланаман. Бу гапни ҳам илк бора сизларга айтяпман. Бошқа биров эшица, намойишкорлик ҳисоблайди. Бизлар эса кўпдан бир-бирмизни биламиз, яҳҳси тушунамиз.Овқатдан кейин эшик оҳиста таққилади.Амина қўлида қаҳва билан ичкарига кирди. Юз-қўлида бошқа жойлари ёпиқ. Меҳмонларга қаҳва узатаркан:
— Ҳуш келибсизлар,- деди.
Маҳмуд оға курсига ишора қилиб:
— Ўтир, қизим,- деди. Амина ўтирди. Қаттиқ ҳаяжонланаётгани юзини қирмизи тус олганидан билиниб турарди. Бир замон кўзларини ерга тикиб, бир нуқтага тикилиб қолди. Бу орада Мустафо Аминани кўриди. Қусур тополмади. Соф,покизалиги шундай билиниб турарди. Ким билсин ёнларига келиб ўтириш учун қанча куч сарфлаган.
Юсуф афанди Мустафони суҳбатга тортиш учун бир-иккита савол берди. Уч эркак суҳбатлашар экан, бироз ўзига келган Амина неча кунки тасаввурида жонлантираётган - Мустафога қаради. Ёқимсиз ҳеч қандай нарса йўқ. Доно-доно сўлзаши, кўпроқ тинглаши ўзига жуда ярашади. Бирпас ўтиб меҳмонлар қўзғолди. Маҳмуд оға эса ҳонимига вазиятни билишни тайинлади. Онаси Мустафо ёққан ёқмагани сўраши билан Аминанинг юзи қизариб ерга қаради. Бу ҳолни эшитган Маҳмуд оға "Сукут - аломати ризо" дея ўйлади.
Бир куни Юсуф афандини топиб Мустафога Аллоҳнинг амри билан қизини беришини айтди. Ҳайрли турмуш, баҳт-саодат тилади. Икки дўст бу мавзуда бироз суҳбатлашдилар. Маҳмуд оға розилигини сабаби яҳши оила эканлигини бир бор эслатгач:
— Мен учун яҳши турмуш муҳим. Қизимни олтин кумуш инжулар билан безатганингиз билан тумуши яҳҳси бўлмаса бойликни бир пуллик қиймати йўқ. Ишонаманки,қизим борган жойида келинлик бурчини адо этади. Катталарни ҳурмат - иззатда ва ҳизматда қусур қилмайди. Албатта, ҳали ёш, камчиликлари бор. Агар қасддан камчиликка йўл қўядиган бўлса, бу бошқа гап. Фақат билмасдан қилса, ҳатоларини кечирсангиз, қизидан айрилган бағри ёниқ отага тасалли берган бўлардингиз,- деди.
Оға сўнгги сўзалрини айтаётиб, бошини буриб деразадан ташқарини кузатаётган қилиб кўрсатди. Аммо Юсуф афандиу унинг кўзларида пайдо бўлган ёшларини пайқади. Юсуф афанди бир муддат оғани ўз ҳолига қўйди. Сўнг дона-дона қилиб ҳундай деди:
— Ўга,мен сизни яҳши кўраман. Сизнинг кўнглингиз ўксиса, мен ҳам ҳафа бўламан. Амина борган жойида беҳузур бўлса, менинг ҳам виждоним қийналади. Агар бу уйда Амина яҳши яшашига ишонмасам, уни сўраб бормас эдим. Мустафо олийжаноб йигит. Уни ўзингиз ҳам яҳши биласиз. Онасига келсак ажойиб аёл. Мустафодек йигитни йигирма йил тарбиялаб вояга етказган аёл Мунавварҳоним. Яна очиқроқ айтадиган бўлсак, бу уйда қизингизни қайнона меас, ўз фарзандидек бағрига босувчи,меҳрибон бир она кутади. Бунга ишончингиз комил ўлсин. Қизингиз Мунавварҳоним фақат инсонийлик ва яҳшилик кўради. Соҳталикни билмайдиган, самимий аёл Мунавварҳоним.Бир кун келиб бу ишга сабабчи бўлган каминга раҳматлар айтасиз, Иншааллоҳ.

IV
Мунавварҳоним қирқ ёшларда, бўйи ўртадан баланд, ориқ ҳам, семиз ҳам бўлмаган гўзал юзли бир ҳоним. Йилларнинг гоҳ вазмин, гоҳ маҳзун шамоллари сочининг ярмини оқартирган. Юзида пайдо бўлган бир-икки чизиқ, гоҳи-гоҳида тақиладиган кўзойнак етукликдан кексаликка қўйилган илк одимдир. Агар исми жисмига, ҳулқига, ўзига мос ҳонимга мисол излаш лозим бўлса мисоллар бошида Мунавварҳоним турарди. Ҳатти-ҳаракатларидаги самимият Мунаввар(нурли ва нурланган)исмини олишга лойиқ эканлигини исбот этадиган даражада очиқ ойдиндир. Қўшнилар ҳурматини қозонган, вазмин, сокин аёл. Лозим бўлмаганда сўзлаш унга ёт,ўйламасдан сўзлаш унинг луғатида йўқ.Шу сабаб сўзлаган сўзидан пушаймон бўлмайди. Гўё жимлиги учун афсус чекмагани каби. Кичиклигидан бери тўйларда ҳам тақинчоқ тақмаган. мақсад - бир фақир кўриб, менда ҳам бўлсайди, деб ўксинмасин. Мунавварҳонимнинг тақинчоқ тақмаслиги билан иш битадими? Йўқ. Тўйларга мақтаниш, кўз - кўз қилиш, учун қимматбаҳо тақинчоқлар тақин келувчилар озми? Фақирларни ҳаёлларидан ўтказмайдиганлар кўп. Шу сабабли Мунавварҳоним тақинчоқ тақсада, тақмасада фақирнинг кўнгли ўксийди. Фақат Мунавварҳоним бу кўнгилсиз ишга ўз ҳиссасини қўшишни истамайди. Кимки балчиққа боца эс-ҳушига келгач бу ишдан ўзини тортиши табиий. Ёмонга қўшилган яҳшиланмайди.
Мунавварҳоним жағи очиқ, эзма ҳотинлардан эмас. Суҳбатни ҳам, сукут сақлашни ҳам билади. Нўрин сўзламайди. Бир куни ғийбатга чоғланган бир аёлга:
— Аллоҳ сизни ҳам, уни ҳам, мени ҳам авф эцин,- дейиш билан кифояланди. Аёл ҳовлиқди:
— Аллоҳ мени нечун кечиради?
— Чунки сиз динимиз тақиқлаган нарсани қидингиз, гап ташидингиз,у айтган гапни менга етказдингиз. Бу иш гуноҳ, тўғри эмас. Мабодо гапирган бўлса ҳам, менга айтмаслигингиз лозим. Иккимизнинг орамиз бузиладиган бўлса, бундан сиз фақат гуноҳ орттирасиз,-деди Мунавварҳоним.
Бундайт муомалани кутмаган аёлнинг кайфияти бузилди. Ражасига кўра Мунавварҳоним уни тинглагач:
— Вой шунақами....- дея ўша ҳотинни ёмонлаши, орага совуқлик тушиши керак эди. Довдираб қолган аёл яна сўради:
— Унинг ва сизнинг гуноҳингизни авф этилиши недан?
— У менинг ғийбатимни қилди ва гуноҳ орттирди. Мен ҳам гуноҳкор бир аёлман. Иккингиздан ҳам кўпроқ гуноҳкорман. Бунинг устига суянадиган, ишонадиган бирор амалим ҳам йўқ. Аллоҳнинг кечиришидан умидворман.
Самимий айтилган бу гаплар аёл кўнглида кучли ҳаяжон қўзғаб юборди. Ўзини тавбага бошлайдиган қувват таъсирида қолди.Фасодчи зеҳнидаги б у ҳотин кетаётиб Мунавварҳонимнинг фазилатларини ўйлаб, ўзининг бу фазилатлардан йироқ яшаган умрига бадал бўлишини ҳис қилди...
Бошқа бировнинг қабоҳатини кўрмаслик мумкинми?Йўқ, мумкин меас. Аммо Мунавварҳоним бу қусурни ўзидан қидиради,тополмаса бошқа камчилигим бор деб ўйлайди,асло ўзгалар қабоҳатини тилга олмайди,аксинча ўз нуқсонларини тузатиш йўлига киради. Ҳар овқатланганида Роббига ниёз қилади,бу таомдан ибодат учун қувват бер, агар гуноҳ учун бўлса бўғзимдан ўтказма. Неъматнинг жавобини ўйлаб титрайди, ҳатто баъзан кўзлари ёшланади.
Эрталаб туриб мерҳум эри ва яқинларига "фотиҳа" ва учу "ихлосъ ўқимасдан овқатланишни муруввацизлик санайди. Ўтганларни эсламасак, келгуси авлод бизни ўйламайдилар, марҳумлар тириклар нон-сувга муҳтож бўлганидан зиёдароқ фотиҳага дуога муҳтождирлар деб ўйлайди. Уларни маҳрум этмайди,дуо ила ёд қилиб, руҳларини шод этади. Марҳумлар дуоларимизни кутиб туришига қаттиқ ишонади.
Мунавварҳонимнинг эшигига "почтачилар"кўп қатнайди. У почтачи деб фақир, мискинларни айтади. Яҳши ният билан берилган ҳар бир садақа, эҳсонни охиратга, кўзланган манзилга элтувчи "почтачилар".Дунёда энг катта ва машҳур почтаҳона ҳам, почтачилар ҳам янглишиши мумкин. Ҳатто омонатлар ҳам баъзан талончил;ик сабаб йўқолиши мумкин. Аммо охират почтачилар ундай эмас. БНерилган садақанинг йўқолиши ёки ўзга манзилга тушиб қолиши мумкин эмас. Почта пули(муҳри, белгиси, маркаси) ўрнида ихлоа ва самимият бўлса, зое кетмаслигига Аллоҳнинг ваъдаси бор. Баъзан фақир мискинларни ўзига шерик деб билади. Яъни мол ўзингдан, экиб-тикиб охиратда кам деганда ўн баробар ҳосил кўтариш шартномасини ташкил қилган шерик. Шу сабаб ҳар келганда озми -кўпми уларни ҳурсанд қилишга ҳаракат қилади, берганлари охиратда Аллоҳ тарафидан ўн баробардан зиёда қайтарилишига ишонади.
Мунавварҳоним алоҳида диний таҳсил кўрмаган. Лекин Қуръон ўқишни, намозда ўқиладиган сураларни ўрганган,енг кўп ўқийдиган "Табарок" ва "ёсин" сураларини ёдлаган, етарлича диний билими бор. Уйининг бир бурчида доимо тоза жойнамоз, яқинидаги жавонда Қуръони карим, фақат намозу Қуръон учун ажратилган оқ рўмол.... Бу ўзи учун ҳозирлаган масжиди...
Намозни вақтида адо этгач икки-уч саҳифа Қуръон ўқийди, ўпиб, кўзига суради, шу ҳол ҳар куни такрорланади. :Ё Раббий, бизни бу Китобинг ва бу китоб билан юборган севикли Пайғамбаринг шафоатларига муяссар айлаъ,- дея дуолар қилади. Тонг намозини вақтида адо этади. «Намоз ва Қуръон билан бошланмаган кундан қандай ҳайр кутиш мумкин «, дейди. Кечаси ётаркан истиғфор айтар, билиб-билмай қилган, яширин-ошкор гуноҳларини кечиришини сўраб Парвардифорга ёлварар, агар ажалим еца сўнгги сўзим шаҳодат калимаси бўлсин, дея илтижо этар, кейин тилини қимирлатмасдан дили Аллоҳ,Аллоҳ! дея уйқуга кетарди.
Уй ишларини бажараётганида, овқат пиширайтоганида кўнглида Аллоҳни зикр этар, баъзан ҳар игна ўтказганда бир бор «Ла илаҳа иллалоҳъ дейишни унутмасди. Дастлаб қийиндек туюлди, бир – ики, ниҳоят уч дақиқа давом эттирарди-да, сўнг иши билан банд бўлиб қоларди. Орадан ярим бир соатлар ўтгач тамоман ишга берилиб кетганини эслар ва такрор зикрни бошларди. Ўзидан уялиб кетарди. Менга ҳисобсиз неъматлар ато этган Раббимни бир-икки дақиқа хотирлаб, шунча соатлар унутибман, гуноҳку бу дея, яна-да диққатли бўлиш азми билан машғулотини, зикрини давом эттирарди. Аввалари буни бажара олмасам керак деб ўйлади. Масалан бирор соат ишлаб танаффусда зикр билан машғул бўлмоқҳcи эди, воз кечди. Ақлини ишимга ҳам, зикримга ҳам ишлата оламан деди, азм этди. Бир замон келдики, қўлига қачон иш олса, кўнгли ҳеч зўриқмасдан Аллоҳ зикрини бошларди.
Мунаввархонимни икки жумла билан таъриф эцак, дини хусусида доимо ўзидан илғорларга қараб улардек бўлишга ғайрат қилади, дунёси ҳақида ўзидан ортдагиларга боқиб, ҳолидан рози бўлади ва Роббига шукр этади. Мана унинг ахлоқи. Нони ёғсизми, гўшцизми, пишлоқсизми, ҳолвасизми? Гап бунда эмас. Чунки ёғсиз қуруқ нон тополмаётганлар ҳам бор. Бир кун оч қолганми? Икки – уч кун ейдиган нарса тополмаётган ҳам йўқ эмас. Мунаввархоним бунга ўхшаш моддий ҳар нарсадан кечиши мумкин. Фақат одоб ва тарбия, дин ва ахлоқ хусусида асло бундай эмас. Масалан, у:»Ҳар ким ҳар кун ёлғон гапиради, мен бир марта сўзласам ҳеч нарса қилмайдиъ, деёлмайди. «ҳеч намоз ўқимаганлар, қиблага ҳеч йўналмаганлар,Аллоҳ ва Пайғамбарни САВ ҳеч хотирламайдиганлар бор», деб бир вақт намозини қазога қолдиришни хуш кўрмайди.
Кимлардир одобдан айрилган, кимлардир ахлоқсизликни ғурурла намойиш этган бу оламда иродасига ҳоким, тўғри йўлда ёлғзи қолсада умидсизликка тушмаган, хонимлар хонимини кейинроқ янада яхшироқ таниб олиш имкони бордир.
Одамларнинг бари тўғри,бари виждон соҳиби бўлмаслиги мумкин. Xайрли сиҳ қилмоқчимисзи? Олдингда девордек турувчи йўлтўсарлар, бошқанинг фалокатидан ҳузурланивчилар, таги паст, келиб чиқиши номаълум, нотайин бадбахтлар бор. Ҳар қайда, ҳар қачон, ҳар даврда бу тур инсон қиёфасидаги инсоният душманлари топилади.
Булар жамият вужудига тушган қуртлардир, яра очмагунча тинчимайдилар. Икки оила, икки досът орасини бузиб завқланадилар. Етолмаган неъматини ўзганинг қўлида кўриб унга адоват туяди. Овини олдирган йитқичдек унга ташланмоқ пайида бўлади. Ёки тулкидек пайт пойлайди. Амина Мустафога унаштирилгач, бу оч қуртлар фақат бир ҳафта сабр эта билдилар. Бир куни пешиндан сўнг Мунаввархонимнинг эшигини секин таққилатди. Нотаниш бир аёл келди. Эшик очилар-очилмас ўзини ичкарига олди.
— Меҳмон қабул қиалсизми?
— Марҳамат,-дея Мунаввархоним уни ичкарига таклиф этди. Сўрашди. Аёл нимадир демоқчи.
— Сизни яхшироқ таниёлмай турибман, ҳижолатдаман. Кимлардансиз?
Аёл айни пайти келганидан гап бошалди. Аминалар маҳалласидане кан, Аминани ўғлига унаштирилаётганини тасодифан эшитиб ҳайрли бўлсин демоққа келганини айтгандан сўнг:
— Аллоҳ ҳайрли қилсин, яхши бўпти, Эгачи, яхши бўпти-ю, аммо ўғлингиз олийжаноб бир инсонлигини эшитдим. Аина ҳам яхши қиз-у, лекин, тўғрисини айцам кўнглим рози эмас. Оғлингизга кимлар қизни бермайди? Кимни кимга қўшаётганингизни сўраб- суриштирсангиз бўлмайдими?
Мунаввархоним аёлга сўзида бошқа давом этиши учун имкон бермади. Ҳали эшикдан шошилиб, таклифни кутмай киришиданоқ бу хотиннинг бузғунчи эканини наглагандек бўлганди. Энди гумони кундек аён бўлди.
— Бу масалани қўяйлик, жигарим, бошқа гаплардан гаплашайлик,- деди Мунаввархоним.
— Аммо болангизни мушкул ҳолга қўймоқдасиз?
Мунаввархоним гапни бўлди.:
— Мен ўғлимни бошқалардан зиёдароқ ўйлайман. Бозордан помидорни ҳам текшириб оласиз, мен бир умр бирга яшайдиган келинимни суриштирмасдан оламанми? Шу қадар нодонманми хоним? Бизни жоҳил ҳисоблайсизми? Ўғлини ўялйдиган менман. Сизнинг қизингизни олиб бераётганим йўқку. Келиним ҳақида бирор нарса сўрасам жавоб беринг. Ортиқча гапга ҳожат йўқ. Жим турган маъқул. Менга яхшиликни раво кўрсангиз, ортимдан дуо этинг. Келиним бошдан оёқ қусурли бўлса ҳам, танлаганим шу. У билан яшайдиган ҳам мен.
Вазият хотин кутгандек бўлиб чиқмади. Бундай бўлишини ҳеч ўйламаганди. Мунаввархоним чой, қаҳва келтирди: ҳар на бўлса меҳмон. Аёл қаҳвани ичар ичмас қўзғалди. Мунаввархонимнинг кўнгли хотиржам эди. Керакли сабоқ берилди. Фақат унинг кўнгли жойига тушиши керак. Инсонийлик, яхшилик қилганга яхшилик қилишгина эмас, ундан зиёда яхшилик қайтариш, ёмонлик қилганни эса аввал авф этиб, кейин унга яхшилик қилишдир. Шу сабаб Мунаввархоним бу аёлга яхшилик қилгиси келди ва буни инсоний бурч деб биларди. Балки хотин Аминанинг қўшнисидир ёки қариндошидир. Ораларида озми – кўпми келишмовчилик бордир. Бу гаплар Аминанинг қулоғига етиши ҳам мумкин. Бу хотинни ортиқча уялтиришнинг маъноси йўқдир.
— Xонимафанди,сизни танимайман. Балки эклинимни қариндошидирсиз.Қандай бўлмасин,бошқа бундай иш қилмаслигингизни ўтинардим.Мен келинимни аввал сўраб суриштирдим, кейин олишга қарор қилдим. Яна қирқ киши келиб, уалрни қораласа ҳам мени фикримдан қайтара олмайди, шундай, энди сизга келсак, хавотирланманг, шу гап шу ерда қолади.Бориб Аминага айтмайман. СЎзим рост. Мен бундай ишларни ёқтирмайман. Бунга ишончингиз комил бўлишини истардим.
Аёл қаршисидаги хоним мустақил фиркли бўлиб, тортилган тарафга судралмаслигини тушуниб етди. Тураркан узр сўради. Ич-ичидан бошқа бундай иш тутмасликка қарор бериб ажралди. Мунаввархоним унинг гапига алданмагани, яхшини ёмондан ажратолгани учун Аллоҳга шукроналар айтди. Сўнгра:
— Ё Раббим! Бу аёлни бундай ёмонликларга тушмоқдан Ўзинг қўриқла, уни авф эт! – дей дуо қилди.
Маҳаллада Мунаввархонимдан ёмонлик кўрган бирор ҳамсоя-қўшни, бир хеш ақробо бирор қариндош – уруғ йўқ эди. Бир кун Аминаларнинг эшиги таққилади. Келган бўхчачи аёл эди. Чойшаб, кўрпа-ёстиқ жилдларига ўхшаш нарсалар сўтади. Тилини чапиллатиб:
— Қизим, жуда чанқадим, муздек сув бер, ичайин,- деб гап бошлади. Совни охиригача сипқоргач, бўхчасидаги нарсаларни бирма-бир чиқариб кўрсата бошлади. Ёқтирмаганларини бир четга қўйди:
— Уйда яхшироғИ бор, ҳоҳласангиз эртага олиб келаман,-деди. Xотин жуда эзма эди. Шаҳарда танимайдиган одами йўқдек фалончи шу мовий кўрпа жилдидан олган, пистончи бир дунё кўрпа-тўшак, ёстиқ жилдларини сотиб олди ва ҳоказо.
— Одамалр ҳар хил қизим. Биров сариқни хуш кўради, биров қирмизини йўқтириб олади. Кимдир яхшига,яхшиликка, кимдир эса ёмонга, ёмонликка ишлатади пулини. Кучи етмайдиган камбағлари бор, яна хасис, зиқнаси бор. Шунинг учун ҳар қайсининг истагига, имконига, кўнглига мос мол топиб келтираман,-деди.
У бир чойшаб ва кўрпа жилдини очмасдан секин эҳтиётлаб ён томонига олиб қўйди.
— Xола, уни ҳам кўрялик,-деди Амина.
— Булар сотилди, қизим. Кеча бировга ваъда берувдим. Қолаверса сизга ёқмайди, жуда одми нарса. Ҳоҳласангиз кўринг,-деб уларни ҳам кўрсатди хотин. Ҳақиқатан, нарёғИ кўринар даражада юпқа, ҳарир, бир пулга қиммат нарса экан. Xотиннинг яна жағи очилди:
— Айтдимку қизим, беш бармоқ баробар эмас. Бири қашшоқ, бири хасис кимдир олгиси келадию, олмайди. Ўғлини уйлаётган эмиш. Гапига қараганда қуда тарафа бироз бойроқ эмиш:
— Отасининг ёлғиз қизи, ҳамма нарсани тўкис қилишалри тайин, мен ҳаражат қилиб нима қиламан, мен учун қилмайдиларку, ўз қизига беради-да,дейди.
Чуқур нафас олгач:
— Ҳар ким ҳам сендек эмас, болам. Биров ҳаракат қилиб топади, мол-мулкини фарзанди учун сарфлайди, бировбнинг туки ҳам қимирлаб қўймайди. Не қиласан элчилик!...
СЎнгра ўша нарсаларни тахлаб, жойига қўяркан ўчича қўшиб қўйди:
— Инсон буни фақирга бергани ҳам уялади. Кошки уйи яқинроқ бўлса, жаҳаннамнинг туби. Бормасдиму, аммо начора нон қайғуси!
Амина беовталанди. Ҳалиги матоҳни бир аёл уйланадиган ўғли учун олмоқда. Қиз оиланинг ёлғиз қизи. Бу шубҳа атрофида узоқ тўхтамади АМина. Аёл ишини битирганди. Амина шубҳадан тамоман қутулишни истади. Ўша аёл Мунаввархонимми ё бошқами?
— Xола,,бу нарсаларни ўша аёлга элтасизми?
— Ҳа, қизим, нимайди, нечора.-Қўли билан бўғзига ишора қилиб,-шунча оғизни тўйдирмоқ лозим. У ердан бошқа муштарийлар чиқар.
Шу пайт онаси ҳам гапга қўшилди:
— У аёл қайси маҳалладан? Кимлардан? Биласизми?
Бўхчага эътибор бермагандек бошини бироз кўтариб илгарига ишора қилди:
— Xув, ўша ёқда, ҚОракўлдан нари. Нимайди отиям. Ҳозир, Мурувватмиди, Мунаввармиди! шунақа бўлса керак.
Она бола бир-бирларига қараб қўйишди. Қарашларида кўп мазмун ниҳон эди. Амина маъюс тортди. Xотин айтган аёл ўша Мунаввархоним эди. Ҳозирдан бу тушунчада бўлган қайнона ёнида мен нима қиламан деган ҳаёлда эди. Онаси хотинга қараб деди:
— Шошманг, буви, бундай ишлар айб-ку, буларни ўз қизингизга раво кўрасизми, демадингизми?
Хотин кўзларини ярим юмиб, сал иягини кўтариб, :қани бўш келма» дегандек:
— Эй, менинг ишим нима қизим. Ақли, виждони бор бўлса, менинг маслаҳатимга эҳтиёжи борми? Демак, ҳамияти буни кўтаради. Мендай бир бўҳчачининг гапи деб ўз сўзидан қайтармиди? Ҳақиқатда шайтон чалғитган. Сизга бир нарса айтайми? Ўша уйга келин бўлиб борадиган қизга юрагим ачийди, оғир бўлди унга дейинми, нима дейишни ҳам билмайман. Ота-онаси сўраб суриштиришса бўларди-да. Ота-онасининг жони йўқми, зардаси йўқми, билмадим. Боламни бундай куйдиргандан кўра уйда сақлардим. Сўнг ўзича созъалди:
— Қорнини тўйғизолмасанг, бўғзига ип солиб торт. Ҳеч бўлмаса бола бечора кимлиги номаълум бир кишининг қўлида умр бўйи қийналишдан озод бўлади.
Аёл созъалри етарли бўлганини фаҳмлади, шекилли, бўғчасини олиб, «Аллоҳга топширдик,ҳайр», деркан:
— Кимнинг қизини олаётганини билганимда эди, тап тортмай огоҳлантирган бўлардим. Бундай ишлар савоб. Ҳеч бўлмаса масъум бир қизчани қутқарган бўлардим. Одамгарчилик бизни тарк этди. Онам акамни уйлантираётганида нималар қилмади. Ўша кунлар ўтди-кетди!
Шуларни айтиб-айтиб бўхчасини кўтариб чиқди-кетди. Ортидан эшик ёпган Амина ва онаси бу сўзлардан бир қарич чўккандек бўлди.
Умуман аёллар шундай. Ю дафъа ёлғон тузоғига тушиб, яна ёлғонни эшица, ишонади, шу қадар кўп бошдан кечирдимку, дейиш уларга ёт. Бўхчачи аёл бу иш билан нимага эришиб, нимани йўқотади. Йўқотадиганнарсаси йўқ. Аслида одобдан, ҳаёдан иффатдан маҳрум кимсанинг одатий иши. Ҳар кун шу зайлда кечади. У учун муҳими, пул, иғво, ғийбат. Б иши тўғрими, йўқми, ўйлаб ҳам кўрмайди.
Маҳмуд оға оқшом уйга келиб қовоқлари осилган она-болани кўрди. Ҳол сўради. Амина дарҳол ташқарига отилди. Онаси аҳволини, бўлиб ўтган гапларнинг ҳаммасини айтди. Сўнгра қўшимча қилди;
— Шошилдик, отаси. Йигитни биламан, яхши, яхши дедингиз. Яхшилаб сўраб суриштирмасдан қизингизни бердингиз қўйдингиз. Тезда «хўп» дедингиз. Xўп, ўғли яхши, қайноначи? Жигарпорам эртаю кеч у билан қоладими? Не савдолар солади, қизимнинг бошига. Бу ишда бир гап бор деб, кўнглижм сезувди-я. Ҳеч кўрмаган эдик совчиликка аёллар қолиб эркаклар келганини. Нечун ҳозиргача қорасини кўрсатмади бу аёл? Бошида кали бўлмаса, келиб кўринган бўларди. Биз ҳам билар эдик.
Онаси чуқур хўрсиниб қўйди. Кўнгли негадир хуфтон бўлди. Кўп пушаймонлар чекди,нечун рози бўлдим? Аламини оғадан олмоқчи бўлди.
— Пиёзни келин қилмишлару қирқ кун ҳиди чиқмабди. Бунинг ҳиди бир ҳафтада чиқди. Қани, кўрайликчи, яна нималар эшитамиз. Куйдирдингиз қизни, ўзимга қўйиб бермадингиз. Қайда кўрилган, бир ҳафта ичида совчи келиб, қизни олсин. Мен яккаю ягона қизимни шундай жойга бериб, шундай узтаманми? Шошиб бошни ёрдингиз. ЙАхшилаб ўйлаб кўрайлик, ўзингиз тузата оларсиз. Ўзингиз бошладингиз, энди чорасини ҳам ўзингиз топинг.
Маҳмуд оға хотининг сўзлари нега бунчалик тушкун ва куйгун эканлигини биларди. Ҳар гапни санаб, ҳар эшитганига ишонишини, бунинг устига оловга тараша қалаб, ермой сепишини неча йилки билади.
Бир ҳафта аввал ўзи ҳам Мунанвар хонимни бир неч қўшниларидан сўраб суриштиргач;
— Менга қолса, бундан яхши аёл бўлмайди. Ҳамма яхҳси деди, мақтади. Кошки бизни ҳам одамлар шундай мақташса,- деган хотинининг ўзи эди. Бир ҳафтадан бери жим эди. Бундай воқаеларни кўп кўргани учун аҳамият бермади. Фақат асаблари жойига тушиб, тинчланишини кутиш керак эди.
— Кўрамиз, керагича ҳал қиламиз. Сен куйинма, бу ишни менга қўйиб бер,-деди, оға ва ташқарига чиқди.
— Амина, қани болам, дастурхон ёз! Отам келди, очиққандир ҳам демайсан? Ҳаҳ сен хоин қиз-а! ҳаҳ сен-а!
Амина бироздан кейин келди. Юзи ғамгин. Кўзларидан йиғлагни билиниб турарди.
— Қизим нима бўлди? Ё мендан ҳафамисан? Таомни ёлғиз ўзимга едирмоқчимисан? Ўзингчи? Кел, ёнимга ўтир, мен ҳам хотиржам бўлайин. Майли, қани кел, бундай. Йўқса ҳафа бўламан,-деди отаси.
Овқатланишаётганида ҳам она-болани чеҳраси ёришмади.
Отасининг;
— Қани, Амина мен сенинг ёшингда бундай оз овқатланмасдим, - дейишига қарамасдан ҳеч нарса емади. Ниҳоят дастурхон атрофидан қўзғалишди. Амина отасига чой,қаҳва таёрлаш билан овора экан, МАҳмуд оға бундай вазиятда Мунаввархонимнинг келиш хабарини қандай айтишни ўйларди.
Аср намозидан чиқар экан Юсуф афанди айтган эди:
— Оға бу оқшом сизларникига борамиз. Мунаввархоним тезроқ борайлик,деса-да, икки кундан бери мен орқага ташлаб келяпман. Насиб эца бугун борайлик деганди.
Уйга эклиб уйдагиларни бу ҳолда кўраман деб ўйламаганди. Ҳозир тўғридан тўғри бу оқшом бизнкига улар келадилар деса ким билсин не қиёматлар кўради. Қаҳвасини ичаётиб бирдан ёдига тушиб қолди;
— Онаси,сенга латифа айтиб берайми, нима дейсан?
— Нима дердим, бекорчиликда латифабозликдан бошқа нимаям қилардингиз? Қизни жа-а ўрнига жойладингиз. Энди навбат латифага келди.
Хотини изтироб билан гапирар эди. Зарда билан юзини ўгириб олмасидан деди;
— Xотин,шу Ҳўжа Насриддин ҳалиги Насриддин Афанди қанча яшаб, қачон вафот этганини биласанми?
— Ҳей,отаси, сиз мени нега масхара қиляпсиз? Вафотини сўрагинча, қачон туғилди,қачон суннат қилинди, қайси кун уйланди, нечта боласи бўлган,қандай яшаган, деб сўрамайсизми? Тавба. Мен мактаб-мадраса кўрибманми? Қачон ўлса ўлсин. Биров ўламан деса, бу киши куламан дейдилар. Ҳозир шунинг ўрними? Нега мени калака қиляпсиз?
Оға арқонни янада узунроқ ташлади. Паст келди. Янада пастроқдан келди. Xотининг тиззасига енгилгина уриб қўйгач:
— Қачон ўлганлигини билмаслигингни биламан.Ўзим ҳам ачон яшаб, қачон ўлганини билмайман. Фақат кўп қадим замонларда яшаб ўтганини биларсан,-деди.
— Биламан, хўш?
— Эшит. Бир куни Афандининг ёнига келиб эшагини сўрашибди. Xўжа эшаги уйда эмаслигини айтиши билан, эшаги ҳанграб қолибди.
— Xожам оппоқ соч-соқолингиз билан уялмайсизми ёлғон гапиришга? Эшак ҳовлингизда эканку.
Афанди дарҳол жавоб қайтарибди:
— Оппоқ соч-соқолим билан менинг гапимга иҳсонмай, эшакнинг гапига ишонасанми? – дебди. Xулос шулки, Xўжа Насриддин ўлганига кўп бўлгнан, аммо сўзлари қимматли. Сен ҳам шундай. Бир хонимни мақтаб гапирган элнинг сўзига қулоқ солмайсан, бир тайинсиз, бир бўхчачининг гапига кирасан, ишонасан. Уятмасми? Мен қизим бораётган оила яхши чиқишини хоҳламайманми? Ёмон жойга тушса менинг кўнглим тўлади деб ўйлайсанми? Қизим фалокатга тушса, мен саодатга эришаманми? Ё қизимни фаат фақат сен яхши кўрасанми? У аёлни ҳали кўрмадингку? Кўриб,таниб уяларсан, бу ишингга пушаймон бўларсан. Инсон дуч келганга, айниқсам фисқ фасодчига ишониб кетаверадими? Бир эмас, беш уйда сўрадинг. Бирига ишонмадинг бошқасига бординг. Яхшилигини айтганларга ишонмасдан, ёмонлигини сўзлаган аллақандай нотайинга ишонасанми? Мен ҳам сенга ўхшаб ишониб, ишни бузсам, нима бўлади? Мунаввархоним биз эшитганларимиздан ортиқроқ фазилатли аёл бўлсачи?
Оға созъалрини айтаётиб қандай таъсир қилаётганини билиш учун хотининг юзига қараб қўйди.
— Бугун улар бизникига кеишаркан. Вазмин, сипо бўл. Меҳмон эканликларини унутма. Меҳмонларга муносиб иззат икром кўрсат. Ўзинг ўйла, ҳақиқат аввалги эшитганларингми, бугунгисми рости! ИншаАллоҳ охири ҳайрли бўлар.
Ярим соатлардан кейин дарвоза таққилади.
Содда, лекин тоза кийинган бир хоним. Вазмин. Созъалши ҳам, сукут сақлаши ҳам ўринли. Ҳар ҳоли ҳурматга сазовар фазилат соҳибаси. Маҳмуд оға айтганидек, икки соат илгари айтган соз;алри учун хотинини хижолат чектирадиган,уялтирадиган етук хислатларга эга бир аёл. Аминанинг кўнглига бу кеча ишонч ҳислари тўлди. Уни кўриши билан юраги ҳузурланди. Одамлар шунақа. Меҳри кўзидан, яхшилиги юзидан билиниб туради. Бир хиллари бор-ки, қанча ҳаракат қилинса-да, юзи-кўзини кўриб сўзини эшитиб,асло яхши кўриб бўлмайди. Шундай одамлар борки, уларни кўришинг билан, кўнглингда яхшилик қилиш туйғулари туюлади. Улар таъсирида латиф ҳислар оғушига киради инсон. Юзларида нур бор, илиқилик бор. Аллоҳ улар кўнглига муҳаббат билан назар солган, уларнинг юзлари Аллоҳнинг зикри билан нурланган қалблари акс этган ойнадир. Одам уларнинг юзларида қалбларидаги самимият ва ихлос гўзал инсоний туйғулар аксини кўриб дарҳол меҳри ортади. Азалдан танийдиган, биладигандек бир-бирига эл бўлиб қолади.
Мунаввархоним Аминада шундат таассурот қолдирди. Амина йироқдан келган холаси қаршисида тургандек ҳис этди ўзини. Унинг дона-дона созълари, сўзлаётиб маъноларга тўла масъум кўзлари билан Аминага қараб қўйишлари кўнглига ором берарди. Ярим соат аввал кошки келмасалар эди дея ўйлаган Амина кетишлари яқинлаган сайин яна бироз ўтиришларини чин кўнгилдан истарди.
Эй, ҳуш ҳулқ! Эй,гўзал аҳлоқ! Қандай қимматли, қандай буюксан. Сен-ла душманлар дўстга, мусибатлар саодатга айланади. Эй, гўзал аҳлоқ! Аллоҳ ҳузурида шарафинг улуғ!!!!Аминанинг бўлажак қайнонаси ҳақидаги тушунчаси Мунаввархонимнинг ҳуш феъли, гўзал ҳулқи, очиқ чеҳраси туфайли қисқа бир фурсатда ўзгарди.
— Қандай онаси, нима дейсан? Бошида кали бўлмаса бир бора келарди, дегандинг. Ўша ўйдамисан?
Хотини кулимсираб турарди. Мамнун эди.
— Ҳозирча бир нарса деб бўлмайди. Яхши аёлга ўхшайди. ИншаАллоҳ охири ҳайрли бўлар.
Мустафо ўқирди. Уйланадиган эркак вазифаларини, ўзига омонат берилаётган бир хонимга ҳақсизлик қилмасликни ўқиб ўрганмоқда эди. Адолатли, меҳрибон оила бошлиғи қандай аҳлоқ қоидаларига риоя этиши кераклиги тўғрисида изланмоқда эди у. Унинг изланиши ўзига оид вазифаларини билишига алоқадор. Аминага алоқадорини Амина ўйласин. Оилада яхшилик ва инсонийлик йўлини, ҳар бир яхши ишни ўзига раво кўриш, шу билан бирга Аминага ҳам гўзал муомала қилиш йўлини тутиш лозим. Аввало пичоқни ўзингга ур оғримаса бировга. Номусга алоқаси бўлмаган айбларни беркитиб авф этмоқ йўлини, йиллар бўйи онасидан ўрганган сабр, азму қарор йўлини тутмоқ лозим. Амина ҳам буларни билса керак,еҳтимол эшитгандир. У ҳам инсон. Мустафонинг яхшилигига ёмонлик билан жавоб қайтармас, ахир?!
Хато камчиликсиз, бекаму кўст инсонни ахтариш! имкондан ташқари иш. Шу қадар имконсиз-ку, ўз яратганига қарши ҳатто кеч-кундуз исён қилган инсон, ўзига ўхшаш бир инсонга нисбатан вазифасини адо этолмаса, бу ғариб-ғалат қабул қилинмаслиги керак, яъни бундан ажабланмаса бўлади. Модомики гулнинг ҳам тикани бор экан, Мустафо гулни тикани билан бирга яхши кўради. Ким билсин, ўзининг ҳам қилажак қанча хатолари бор? Ўзаро муносабатларда Мустафо яхши инсонлигини кўрсатишга азму қарор қилди. Ҳаётда ҳам, оилада ҳам яхши яшашни таъминлаш – Аллоҳ ризосини топиш учун ҳаракатдир. Мустафо шундай қилмоқчи. Асло одамлар яхши яшадилар, дейишалри учун эмас.

V
Амина яна икки бор қайнонасини учратди. Уни ўз холасидек кўриб қолди. Чунки хаёлидаги қайнонага зид ўлароқ, бир самимиятни кўрди унда. Уйига келгунча сохта меҳр туйган, уйига келгач эса ҳар куни оз-оздан ўзгариб борувчи қайнона ҳислати унда йўқ. Шу сабаб Амина уни ўзига яқин олди. Унга нисбатан кўнглида меҳр-муҳаббат ва ҳурмат жўш урди.
Ажабо, Мустафоси қандай экан Аминанинг. Агар у Мунаввархонимнинг ўғли бўлиб, тарбияни ундан олган бўлса,муаммо йўқ. Аммо иш фақат унинг ўғли бўлиш билан битмайди, албатта. Ота-онаси пок, хуш аҳлоқли бўлиб, болалари одобсизлар ҳам учраб турибди-ку ҳаётда. Уларда ўша ота-она тарбиясидан ҳеч бир аломат кўринмайди. Ҳатто баъзилари умрини ибодат билан зийнатлаган ота-онасини айблашгача боради-ку.
Худди бебаҳо инжуни ўғлидан асрагандек сочлари ҳам бегона кўзлардан яшириб ўраб-чирмаб, асраб авайлаб ўстирилган қизлар шу қадар очилдики, ҳатто ҳаёсизлик ва яланғочликнинг энг сўнгги даражасига қадар етиб бордилар. Кўзини ҳаромдан сақлаш учун кўр бўлишни орзу қилганларнинг ўғиллари иславотхоналарда тунашни одат қилди. Эрталабгача қиморхона ва майхоналарни обод қилувчиларнинг бир қисмини ота-онаси ҳаром емоқдан олов ютишни афзал кўрувчилар эди.
Мустафо-чи, деб ўйлар эди Амина. У ҳам шунақа тоифаданми ёки она тарбияси билан ҳаёли ўсган бир йигитми? Лекин ҳозирча бу саволлар жавобсиз қолиб, ҳаёлида айланар,уни безовта қиларди. Оҳ!!! Мунаввархоним келса эди,у ҳақида бир икки оғиз сўзласайди, уялмасайди, йўлини топиб сўрасай у ҳақида. Баъзан Аминани некбин туйғулар туйғулар чулғар, Мунаввархонимдек аёл ўғли лойиқ бўлмаса уйлантиришга отламсди деб ўйларди. Эртага уялтириб қўйишини билиб бу ишга қадам ҳам қўймасди, бировларнинг эшигига қиз сўраб, келин ахтариб бормасди. Лекин қайси она ўғлини ёмон дейди, ёмон кўради ва ўғлининг уйланмаслигини истайди? Агар Мустафони уйлантириш лозим бўлса, ўзи чекиниб, қариндошларига ташлаб қўймайди-ку! Лекин бўлар иш бўлди. Сўз берилди. Отаси сўзидан қайтадиган киши эмас. Агар Мустафога бермаса, кимга узтади? Яна ўшандек нотаниш бировга. Шундай экан не бўлса бўлар. Ҳеч қурса Мунаввархонимдек асл ва покиза бир қайнона бор-ку!
Амина дуо қилмоқда. Мустафо ароқхўр, қиморбоз бир ким бўлиб чиқмаслигини сўраб, дуолар қилмоқда. «Ё Раббим, ҳар ишга қодирсан, ҳар не сенинг қудрат қўлингда, ҳар не сенинг хазинангда етарли. Борадиган жойимда уялтирма, турмуш қилолмай ортга қайтишдан Ўзинг сақла. Одобли, номусли яшашни, иймонли, ибодатли дунёдан ўтишни, ҳузурингга покиза ҳолда боришни насиб айла ё Раббий!»
Амина намоздан кейин шундай дуолар қиларди.
Тўй учун лозим бўлган ҳозирликлар кўрилди. Бу борада анча тушунча ва ҳаётий тажрибаси бўлган Маҳмуд оға Юсуф афанди орқали Мунаввархонимга шу хабарни етказди:
— Баъзиларга эргашиб, афсуски, урф ҳолига клеиб қолган исроф ва турли ташвишларга берилмасин. Мутлақо шарт бўлганини бажарсин. Элнинг оғзига элак тутиб бўлмайди. Уларни мамнун қилиш учун уриниб қолмасин.
Мунаввархоним Маҳмуд оғанинг бундай файзли маслаҳати ва таклифларини жуда яхши қабул қилди. Оға сўзида ҳақли эди. Тўйларда беҳисоб пуллар нечун беҳуда сарфланмоқда?Хосицизлик учун! Мақтаниш учун! Шуҳрат учун!!!
Келинпошша бир кун, бор йўғИ бир соатгина киядиган либослар учун! Ҳар бири бир фақирнинг бир неча ойлигига тенг бўлган қимматбаҳо, лекин ўринсиз зийнат ашёлари учун! Булар қанча камбағалларни тангликдан қутқариши, қанча масъум гўдакларга шодлик улашиш мумкин эди, дея яқинларига тушунтиришдан чарчамсди Мунаввархоним. Элнинг бу ҳолга тушишига сабаб бўлган икки тоифа инсонлар бор. Биринчи тоифа молини сарфлаб тугатолмайдиган, ўринсиз жойларга исроф этадиган бойлар. Иккинчиси, шундай бойлардан олинган қарз остида қолиб тўй – маърака ўтказиб, бойлар билан беллашмоқчи бўлиб, бели синадиган фақирлар. Ана шу икки тоифа орасидан баъзан тиканлар аро қулф урган рангин чечакдек, ақлли ва бу ақлини ҳайрли йўлда ишлатадиганлар ҳам чиқиб қолади. Уларнинг тўйга ҳадяси исрофу ҳаражат эмас, шу ёшлар тарбиясидир. Тўй ва турмуш фақат мол дунё билан эмас маънавий ҳол, бир-бирини тушуниш, гўзал аҳлоқ билан бунёд бўлишини яхши биладилар, ёшларни шу йўлда тайёрлаб етиштирадилар.
Демак, Маҳмуд оға шуларнинг бири. Исроф эмас, яхши турмуш зарурлигини чуқур англаган бўлса керак-ки, қудаларига ҳам шундай хабар жўнатди.
Орадан икки ой ўтди. Тўй ҳозирлиги тугади. Аслида ҳеч бир тўйда бундай таёргарлик мукаммл бўлган эмас. Тўй хоҳ келишувдан бир ой сўнг қилинсин,хоҳ икки йил кейин қилинсин, натижа бари бир шу, бари бир яна талай ишлар, тикилиши, бичилиши, олиниши керак бўлган ашёлар қолиб кетади. Инсон бу дунёдан ҳар бир ишини тамомлаб кетолмаганига ўхшайди бу ҳол.
Уч кундан кейин Аминани олиб кетадилар. Энди ўзга бир оиланинг қизи бўлади, у ерни юрт тутади ва бир умр ўша ерда қолади. Ҳозирланган нарсалар ўралди, чирмалди, тугилди, сандиққа солинди. Йўлга чиқиши яқин мусофир гўё. Эт билан тирноқ ажралишидек ҳолат бу ҳол. Нон ва сувдан ортиқ севилган ота-онанинг қўллари ўпилажак. Бу маҳалла, бу уй, бу боғ Аминага фақат бир меҳмонхона бўлажак. Энди Амина яйраб кезган, шодланиб, ўйнаб-кулган, умрининг энг ширин, энг саодатли кунлари кечган бу хонадонга хоҳлаган пайтида келолмайди. Қўйларини соғаркан отаси елкасига оҳистагина уриб, силаб «ҳайр, Амина» дейишини эшитмайди ва жавобан:»Ишингизни Аллоҳ ўнгласин!» дейиш завқини энди туймайди.
Ҳа, отланиш дамлари яқинлашмоқда. Ҳар бўйи етган қизнинг бошида бор бу ҳодиса. Буни четлаб ўтиб бўлмайди. Лекин баъзан Амина чидай олмай қолади, айрилиқ ўгир кўринади. Дунёга келмасайдим, аёл бўлмасайдим демоқчи бўларди. Фақат бу билан ҳеч нарса ўзгармаслигини, бу фикр Аллоҳга хуш келмаслигини яхшуи тушунади. Истиғфор айтади дарҳол. У бўлмаса, бошқа бир қиз ўша уйдан кетади. Айрилиқ азобини тортиб, унинг юраги ҳам доғланмайдими?
Амина ота-онасига ичдан тошиб келаётган нималарнидир айтмоқчи бўлади. Фақат нима дейди? Оҳ, уларга дилини ёрсайди, шашқатор ёшлар тўксайди. Йўқ, бу ҳолат уларни ҳам йиғлатади, дардларини зиёда қилади. Лекин қўйлари унақа эмас, улар Аминанинг ҳамдардлари. Шу сабаб икки-уч кун дардини уларга ёрди, кўзларидан ўпди, бошларини силади, ҳидлади, эркалади. Тўйиб-тўйиб йиғлади!
Ўша оқшом Амина ўз хонасида экан, ташқаридан оёқ товуши келгандек бўлди. ҚУлоқ солди. Ҳа, зинадан кимдир кўтарилмоқда. Отаси:
— Амина, ётдингми қизим?
Амина эшикни очи:
— Ҳали ётмадим, ота, киринг,-деди.
— Болам, биласан, сенинг хонанагга кириш одатим йўқ,аммо бугун икки ўгиз суҳбатлашиб бир пас ўтирсам дедим.
Отасининг ростан ҳам бундай одати йўқ эди. Амина бироз ҳаяжонланди,аммо бу тезда ўтиб кетди. Ўзини ўнглади.
— Қизим,икки кундан кейин келин бўлиб кецан. Аллоҳ ҳайрли турмуш ато қилсин. Икки дунё юзингни ёруғ қилсин. Бу ердан кетиб, борган ерингни қизи бўласан. Қайнонангни онангдек ҳурмат қилишнгни истардим. Доимо кичиклигингни, катталарга иззат-икром кўрсатишни унтма, ёмон сўз эшицанг ҳам яхши сўзла. Сен самимиятдан айрилма. Шуни унутма-ки, қилган кичик яхшилигинг, Аллоҳ тарафидан зиёда қилиб қайтарилади. Бугун катталарга ҳурмат кўрсацанг, эртангилар сени ҳам ҳурмат этишади. Сени борган жойингда уялмайдиган бир одаоб ўрганишга, яхши тарбия беришга ҳаракат қилдим. Умид қиламанки, сен ҳам мени уялтирмаслик учун қўлингдан келганинича ғайрат кўрсатасан.
Маҳмуд оға сукут сақлади. Қарешисида бош эгиб турган қизига бир-икки лаҳза қараб қолди. Ўзи ҳам ҳаяжонланди. Ёлғиз қизини узатиш арафасида бу созъалрни айтиш осонми? Элликдан ошганига, тажрибаларда кечган умрига қарамасдан ҳаяжонлана бошлади. Қаршисида одоб ва тарбия билан ўстирган ёлғиз гули, малаксифат қизи,лекин бир меҳмондек ўтирибди. Оға умр бўйи унинг ўсиб унишига ҳаракат қилди.Умрини шу гулни етиштириш завқи безади. Шу завқ билан овунарди. Энди, мана айрилиқ кунлари Энди у кетмоқда. Фарзанд меҳри билан тўла кексайиб бораётган кўнгли ҳам у билан кетмоқда. Фақат энди ҳиснинг эмас, ақлнинг амрига мувофиқ иш тутиш пайти эди. Қизига айтиши керак бўлган сўзлари бор эди. Шу боис сўзларини дона-дона, вазмин-вазмин давом эттирди.
— Улар билан келганингда доимо эшигим очиқ. Фақат улардан шикоят қилиб, турмушингдан нолиб келмагайсан. Доимо ўз ҳолингдан рози бўл, қизим,шукр қил. Дунё инсон истаган нарсасини топадиган жой эмас. Унутма-ки, турмуши бузилиб ичидан қон йиғлаҳан аёллар бор. Сени онангдек яхши кўрадиган бир қайнонага рўбарў келишингга, сенинг ҳақларинг топталмаслигига ишонамиз. Яхши тарбияли куёв топишга ҳаракат қилдик. Аллоҳ бизни уялтирмасин. Ҳамма ҳам турмуш қуради, бунга қарши бормоққа бировнинг ҳаққи йўқ. Шу сабабли ҳафа бўлма, болам. Аллоҳнинг қонунига, амрига сен ҳам албатта, итоат этурсан. Сен ҳам Аллоҳнинг буйруғига мувофиқ оила қурурсан. Қуръон ва намоз ўқишда давом эт. Аллоҳнинг қули экналигингни ҳеч ҳам унутма. Яхши турмуш ато этиши учун доимо Унга ёлвор. Сен Аллоҳни унутмасанг,Аллоҳ ҳам сени асло унутмайди. Қани, энди менга рухсат, қизим.Сенга ҳайрли тун тилайман.
— Xудо ҳайрингизни берсин, ота.

VI
Амина отасининг кўнгли тўлиб- тўлиқиб, сал бузилиб, жон қулоғИ билан тинглади ва узоқ вақт унинг маънодор сўзларини ўйлаб ётди. Унинг насиҳатлари ҳаёлидан кетмади. Кўнглини банд этди. Ўзича уларни ақл тарозусига қўйиб, отасининг ҳар сўзи нақадар салмоқдор эканига тан берди ва жон деб қабул қилди. Яхши турмуш қуришни истаган ҳар бир ақлли инсон бундай насиҳатларга амал қилиш мажбуриятида эканини, буни четлаб ўтишнинг иложи йўқлигини эътироф этмоқдан ўзга чора тополмади. Зотан, ҳаёт тажрибасига эга, яхши ёмонни ажратадиган ота қизига янглиш ўгит бермайди. Шуларни ўйлаб Амина ўз ётоғига, ўрнига кирди ва бирпасдан кейин уйқуга кетди. Тўй ажойиб бир нарса, гўзал йиғин. Бор-фақир, дўсту ғаним бир жойга тўпланади. Дардлини ҳам чорлайди тўй. Ҳатто инсон тахаммул қилиш мушкул бўлган дарди бепаёнлар ҳам келишади тўйга. Барчаси шод хуррамга ўхшайди. Аммо копларнинг дарди тўйда янгиланади, кўплари янги дард орттириб оладилар. Масалан, бу тўйда фарзанд доғИ, йўқотиш азонбини кечираётган бир она бор. Одамлар орасида ўзини тутиб турган, қалби пора-пора бўлаётган йиллар давомида оқ ювиб, оқ тараб ўстирган гул юзли боласини қўлдан олдирган она дардини ўзидан бошқа ким ҳам чуқуррқо ҳис этарди? Тўйга таклиф этилганлар орасида бир хоним бор, ёнида сўлғин юзли икки фарзанди билан маҳзун-маҳзун атрофни томоша қилмоқда. Гоҳ-гоҳ ойлардан буён ота қўли тегмаган етимлар бошларини, тош каби қаттиқлашган бошларини силаб, сочларини тараб қўйгандек бўларди. Исми Жамила унинг. Жамилахоним ҳар куни икки дўсти билан уникига нон ва озиқ овқатлар юбораётган Маҳмуд аканинг уйида эканлигни билмасди. Бу хоним ҳозир Келинлик либоси ичида минг бир ҳаяжон билан ота ота уйида сўнгги кечани ўтказаётган қизга боқарди. У қадар ҳаяжонли эмас, фақат унда зиёда ўйчанлик бор. Неча йиллар бу ҳаётни бугунги ҳолга тушишини ҳаёлига келтирмасдан яшади. Бугун иккиси ёнида, бири қўшниси қарамоғида, жами уч етими бўлган Жамилахоним келинлик завқини тўйиб-тўйиб тотган эди.
Тўйда ёш қизлар бор. Аминага ҳасад-ҳавас аралаш боқиб, бир кун клеиб биз ҳам ёпинчиққа ўраниб келин бўламиз, дея мағрур юрган қизлар. Яна бу тўйда борган жойида тотли ҳаётга видо айтган, келин бўлганига эмас, дунёга келганига пушаймон бўлиб, ота-онасига лаънат ёғдирганлар ҳам бор. Бу ерда ўтириб,сассиз-садосиз йиғлашган, атрофга эътиборсиз икки ёш хонимга не дейсиз? Юз – кўзлари бир бирига нақадар ўхшаш буларнинг. Тўйга фақат йиғалмоқ учун келишганми? Бошқа топишиб йиғлайдиган жойлари йўқми? Ҳа, булар ойлардир бир-бирини кўришдан маҳрум, агар тасодифан учрашсалар-да, суҳбатлашиш ман этилагн бахти қаро опа сингиллар. Иккови ҳам оилали, эрлари орасидаги келишмовчилик туфайли тойъда ҳам суҳбатлашолмайдилар. Суҳбатлашсалар эрлари ажрашишни шарт қилган. Аслида тўйга бир-биридан тамоман хабрасиз келган бу хонимлар тасодифан кўришиб, қучоқлашиб, ўпишиб, йиғлашдилар,аммо бир сўз айтоламйдилар, қалайсан, жигарим деёлмайдилар. Энди ёнма – ён ўтириш завқини тотар эканлар, айни пайтда суҳбатлашмаслик изтиробидан эзилар, бу икки туйғу қўшилиб, севинч ва азоб остида йиғлашар эди. Бир уйда ўсиб, минглаб ширин – аччиқ хотирларни созъалшдан маҳрум. Бу зулм. Қайси аҳлоқ қоидасида бор бу.
Шунга қарамасдан тўй кўнгилхушлик билан давом этарди. Баъзан бир-бирига қараб ўйнаймиз деб туришган икки болакай томошабинларга завқ улашар, уларни кулдиришарди. Баъзан базўр қўлларидан тортиб ўртага таклиф этилган келинлар бир икки айланиб ўз жойига ўтиришарди. Бу орада семиз қорнини сакрата-сакрата ўртага ёш бир жувон чиқди. Модомики, тўйга келидикми, ўйнаб кулайлик дея айланди. Турли нағма, муқом ҳунарларини кўрсатиб, гоҳ ўнгга, гоҳ чапга айланиб завқ ва шодлик улашарди.


«Қозонда ҳедик қайнона,
Тишлари кемтик қайнона,
Ўғлинг егулик келтирмиш,
Сенсиз едик қайнона.»
Мунаввархонимга қараб сизга айтяпман, дегандек бўларди. Ёши ўттиз бешлар атрофида кўринган бу аёлнинг ё қайнонаси йўқ, ё унинг ўгзини очирмайдиган ҳолга келтирган. Яна ким билсин, ўз уйида келинидан мағлуб, ўъг;ини уйлантирганидан, шу ўй бошига келганидан пушаймон, ҳар кун келинидан ёмон сўз эшитадиган,калтак ейдиган қанча – қанча қайноналар бордир-ки, бу созъалр уларга балки игнадек ботиб борарди. Бошалрига мушт тушгандек бўларди. Қориндор аёл етарлича ўйнади. Сўнг тишларининг бир қисми тушган, бир қисми чирий бошлаган ўн олти ўн еттиларга кирган бир қизни терларини артиб, бир тарафдан қиз сенинг қандай ҳунарларинг бор, дегандек кулимсираб ўртадаги қизни кузата бошлади. Қиз агар бошқаси таклиф этмаса, ўзи ўртага отилиб чиқадиганлар хилидан эди. Баъзиларнинг уяла-уяла, бир айланиб – қоқилиб, ўтириб қоладиган ўйингоҳни завқ ва ҳаяжонла кезсиҳлари бутун маҳоратини намоён қилиб усталикларини кўрсатарди. Тишларининг хунуклигига қарамасдан ниҳоятда хуш овоз эди.


«Онажоним, жигарни мушуклар еди,
Оҳ, шу мушукни тутиб олсам!
Шу мушукнинг тукалрини юлиб олсам,
Этларини дудлаб қоқ қилсам,
Қайнонамга, қайнсинглимга едирсам! »
Шу зайлда куйлаб ҳаммани кулдирар, тўйни қиздирарди. Фақат у о;йлаб кўрмаган балки ўйласа-да бепарво қарайдиган бир нарса бор эди. Балки бўлажак қайнонаси ҳозир уни тинглаётгандир. На қадар хунук бўлса ҳам, битли ёсмиққа ҳам бир кўр харидор топилади. Унга:»Эҳ, бир қўлимга тушсайдинг», деб тиш қайраганлар билан бирга:»Аллоҳ сендан ўзи қарасин, ҳозирдан шундай десанг, ким билсин борган жойингдагиларнинг бошига не савдолар, не кунлар соласан.Аллоҳ бўлкаж қайнонагга сабр берсин», дегувчилар ҳам бор. Тажрибали келинлар унинг бу сўзларидан келжак ҳаётини тасаввур қилаётгандек, ачинаётгандек бўлишарди. Шулардан бирининг кўзлари унга:»Дунё нелигини тезда биларсан ва бу созъалриннг пушмон қиларсан», дегандек боқиб турарди.
Мунаввархоним ҳаммасини тинглар, атрофни вазмин ва оҳиста кузатиб юрарди. У бу хил қайноналардан бўлмоқчи эмас. Бўлмайди ҳам. Бунинг учун қўлидан келганча ҳаракат қилади. Унинг сабри бир кун, биро й, бир йиллик эмас. Тошларни чатнатиб, энг марҳамациз, энг виждонсиз кимсаларни тиз чўктиражак бир сабр бу! Ҳач бир қайнонага насиб бўлмаган тенгсиз бир сабр! Мунаввархоним кечиримли, бу хислатни келинига кўрсатади. Ҳар кун қусурли иш қилувчи, ҳар кун қабиҳ бир ёмонлик этадиган келин келса ҳам уни кечиради. Яхшилик ёмонликни кетказишини билади. Яхшилик душманларни дўст айлашига ишонган бир азму қарор ила авф этади. Фақат одамлар:»Мунаввархоним келинини яхши идора этди», дейишлари учун эмас, Аллоҳ ризоси cуҳун ва ҳурмати учун кечиради, сабр этади. Мунаввархоним шундай тўйга тарафдормиди? Йўқ. Қўлидан келса янада сода ва самимий бир тўй қиларди. Фақат турли одатларга кўниккан жамоатни қандай қилиб бирданига кўнгилдагидек тўйга кўндира олади? У зиммасига тушган вазифани қўлидан келганича адо этди. Масалан, аёллар орасига эркак чолғучи киргизмоқ у ёқда турсин, ҳар бири эркаксифат, аёллик одобидан йироқ беҳаё чолғучиларни ҳам яқинлаштирмади. Аммо бу маҳрумият ичида ҳам ўзича бир кўнгилхушлик тартиби тузиб олганларга уддавурон аёллар ҳар тўйда топилади. Қолаверса то;й ҳам бир кўнгилочар дилхушлик бўлгани cуҳун бундайлар, агар Аллоҳга исён даражасига бормаса, яхши кутиб олиниши керак. Кемтик тишли қиз қориндор аёл намойиш этган мақомларни давом эттирди. У маромига етказа олмаган ўринларни қойиллатишга ҳаракат қиларди, оёқларини куйга мос тарзда ўйнатар экан:


«Қозонда пиш қайнона,
Тиларга туш қайнона,
Ўғлингни сенга қолдирмам,
Кел, ундан кеч, қайнона».
Шу тўртликни куйлаб яна айлана бошлади.
Мунавврахонимниг чап томонида бир аёл ўтирибди. Юзида ҳеч кулгу, табассум йўқ. Мунаввархоним уни илк кўрганини,уйига келганини эслади. Аёл уни кўриши билан уялиб, бироз ортга чекингандек бўлди. Лекин Мунаввархоним ўзини ҳеч нарсани билмагандек, у аёлни танимагандек кўрсатди. Тўй давом этган икки-уч соат ичида аёлни хижолат қилмаслик cуҳун у тарафга бирор марта ҳам қарамади. Кейин ҳам бу аёл,Аминанинг қариндошидир, ора-сира Мунаввархонимга рўбарў келади. Бир куни ёлғиз қолганларида узр сўраш учун бу мавзуда ўгиз очса Мунаввархоним:»Ўтмишдаги ёмонликларни фақат тавба қилиш учун эслайлик», дейди албатта. Мунаввархонимнинг олдидан ўтар экан бошлаган ашуласини ниҳоясига етказди:


«Мен бошқа дард истамам,
Қайнона дардим бор менинг».
Тўйга келганлар,айниқса қайнонадан куйганлар,юрагини олдириб қўйганлар, ўз дардларига шерик бўлган қизни телбаларча олқишладилар. Вақт алламаҳал бўлиб қолди. Меҳмонлар бирин-кетин тарқала бошладилар. Амина бу сўнгги кечада ота-онаси билан уйда ёлғиз қолди.
Бугун Мустафолар хонадонига келин келадиган севинчли бир кун. Лекин вазият бошқачароқ. Мустафога келиннинг келганлиги хушхабарини бериладиган пешин вақти. Шу маҳалда катта жомеъ ҳовлисида Мустафонинг кўзларидан ёш қуйилмоқда. Шу онда Амина ота уйини тарк қилаётганини ўйламоқда Мустафо. Ўзига омонат сифатида топширилаётган бир аёлнинг ҳақларига кўнгилдагидек риоя этолмаслик қўрқувидан кўз ёш тўкмоқда.
Уч кун аввал онаси айтган насиҳатларни эслади Мустафо. Кечки овқатдан сўнг онаси шундай насиҳат қилганди. "Ўғлим, Аллоҳ насиб қилса уч кундан кейин келин келади. Уйимизга бир қиз ота-онасини тарк қилиб келади.АҲил бўлайлик, келганига афсус чекмасин. Шафқатли, марҳаматли бўлиб, унга инсоний муомала қилишингни истайман. Ҳеч қачон уни ҳафа қилмаслигингни сўрайман. Сени ҳар кимдан зиёда яхши кўраман. Лекин Аллоҳ омонат сифатида берган келин,агар ўғлимдан норози бўлса, мен клеинни эмас, ўғлимни айбдор деб биламан. Бир кун Аллоҳ ҳузурига сен билан чиқамиз ва келин ҳаққи риоясининг ҳисобини берамиз. Уни ҳурмат қилганинг мени ҳурмат қилганингдир. Уни ҳафа қилсанг, эмн баттар ҳафа бўламан. Мен унинг қайнонаси эмас, ўз онасиман. У ҳам менинг келиним эмас, қизимдир.
Ҳамма оила ҳам бир хил эмас. Унга ўз уйининг одатларини тарк этиш қийин кечиши мумкин.Сен ва менга нисбатан камчиликка йўл қўйиши мумкин. Бундан ҳафа бўлма. Инсон баъзан Аллоҳнинг йўлига юра олмай хатога йўл қўяди. Бу бандага нисбатан ҳам бўлиши мумкинлигини ўйлаб, тасалли топ, тинчлан. XОм сут эмган банда, лекин у ҳам виждон соҳиби, секин аста хоним бўлар, яхшилик йўлини тутар.
Доимо Аллоҳга дуо қил. Яхшилик ва яхши турмуш ато этишини сўраб ёлвор ўғлим. Сени уйлнатирдим, мени уялтирма!Менинг сутимни эмганингни, мени ўғлим эканингни исботла. Аллоҳ сени шод эцин,икки дунёда юзингни ёруғ қилсин.
Мунаввархоним шундай деб икки қўлини Мустафонинг елкасига қўйиб:
— Менга сўз бер, Мустафо, қўлингдан келганича, кучинг етганича, айтганларимни бажар. ЙАхҳси турмуш кечириш учу сабр матонат билан ҳаракат қилишга сўз бер. Мусулмон сўзидан қайтмайди, сўз бер ўғлим,-деди ва Мустафонинг ваъдасини олди.
Мустафо катта жомеъ ҳовлисида ана шуларни эслади. Кошки берган сўзим ёлъон чиқмасайди, деб ўйлар эди.
Осмон тиниқ, қуёшли, сарин шабада эсиб турган бир кунда Амина кўз ёшлари сел бўлиб,ота уйи билан хўшалшди. Улуғларнинг қўлларини ўпди, дуоларини олди. Янги уйга бормоқ учун мураккаб, ғаройиб туйғулар оғушида машинага, шу беш-ўн кун ичида таний бошлаган бир икки аёл орасига ўтирди. Улов йўлга тушди. Аминани бир уйга туширдилар. Униб - ўссин дейилди. Устидан танг пул сочдилар. Эркаклар чекингач илк бор Мунаввахоним унинг ёнига борди. Аминага:
— Қайнонагни қўлини ўп-, дейишди.
Мунаввархоним уларга қайрилиб қаради:
— Йўқ, бу менинг қизим, онасининг қўлини ўпади,-деди ва қўлини тутди.
Амина йиллар бўйи фақат яхшилик учун очилган, фақат яхшилик cуҳун чўзилган гуллардек пок озода қўлни ўпди ва кўзига пшонасига оҳиста босди. Уйга қадам ташлаши билан айтилган бир жумла сўз беран ишионч унга кифоя. Гўё ғариблик ва ёлғизлик ҳислари тумандек тарқаб кўнгли офтобли осмондек чарақлаб кетди. Мунаввархонимнинг :Хуш келдинг, болам!" деб очилган қучоғи Аминага ором ва ҳузур боғидек туюлди.
Оқшомгача келиб кетувчилар кўп бўлди. Кечгача уй аёлларга тўлди. Оқшом яқинлашгач, эркак меҳмонлар кела бошлади. Юсуф афанди уй соҳиби сифатида келганларни кутиб олди. Азон айтилгач, жомеъга борилди. Шом намозидан кейин таом тортилди. Таклиф этилан икки ҳофиз Қуръони Карим ўқиди. Амина хонасида илоҳийни тинглади:


Хос боғингга келганлар,
Гулларингни терганлар,
Хабар берди кўрганлар,
Нури Қуръон ичинда.
Бу ҳикматлар барчанинг кўзалрини ёшлади. Маъно мақоми билан кўнгилларда ҳузурбахш туйғулар уйғотарди.Ҳофиз афанди Фахри Коинот сав учун ёзилган бир наът ҳам ўқиди:

Севармиз суннатингизни сиздан асар, из деяроқ,
Эслармиз исмингизни ҳар он Сарваримиз деяроқ,
Узоқ тушмасак сзининг лутфингиздан.шоҳи Расул,
Торттармиз шарбати мавтни,қўрқмасдан Аллоҳ деяроқ.
Тилармиз: қоламйлик ҳеч сизни севмоқдан йироқ,
Умматингиз маҳшарга етгай шафоат деяроқ.
Tavsiya qilamiz
.
. .
Яндекс.Метрика