«Кундаликлар»идан [Alber Kamyu]

«Кундаликлар»идан [Alber Kamyu]
«Кундаликлар»идан [Alber Kamyu]
Эркинлик, бу — ёлғон гапирмаслик ҳуқуқидир.

* * *
Нега мен санъаткорман, файласуф эмасман? Чунки мен ғоялар орқали эмас, сўзлар воситасида фикрлайман.

* * *
Ҳаётнинг буюк саволи — одамлар орасида қандай яшаш.

* * *
Трагедия.
Л.: Дунёни қайта яратиш — арзимас вазифа.
С.: Дунёни эмас, одамни қайта яратиш даркор.

* * *
Фақат образлар орқали тафаккур қилиш мумкин. Агар файласуф бўлишни хоҳласанг, романлар ёз.

* * *
Гренйе коммунизм ҳақида: «Адолат идеалини деб бемаъниликларга рози бўлиш керакми». «Ҳа», деб жавоб бериш мумкин, бу — гўзал. «Йўқ», деб ҳам жавоб бериш мумкин, бу — виждонан бўлади. — Бутун масала ана шунда.»

* * *
Эркин матбуот яхши ҳам, ёмон ҳам бўлиши мумкин. Эрксиз матбуот фақат ёмон бўлади.

* * *
Камдан-кам одам санъатни англашга қодир.

* * *
Ёзиш — миннациз юмуш демакдир.

* * *
Ману қонуни:
«Аёлнинг дудоғи, ёш қизнинг кўкси, гўдакнинг дуоси, қурбонлик олови ҳамиша покиза».

* * *
Ўлимда ўйин ва қаҳрамонлик ўзининг ҳақиқий маъносига эга бўлади.

* * *
(1936), март.
Менинг шодлигим чегарасиз.

* * *
31 Март.
Менда шундай туйғу борки, гўё мен бир маромда тубанликдан кўтарилаётгандекман...

* * *
Май.
Жазоирда кун оғаётганда аёллар нақадар гўзал.

* * *
Аёлнинг аёвли ва сипо дўстлиги.

* * *
ХХ асрнинг энг кучли эҳтироси — малайликдир.

* * *
Энг хавфли йўлдан озиш: ҳеч кимга ўхшамаслик.

* * *
Мен ҳеч нарсадан кўз юммасликни афзал биламан.

* * *
Ҳамиша ҳақ бўлишга интилиш — ақлнинг тарбия топмаганлиги белгисидир.

* * *
Ҳар қандай одамнинг ҳаётида буюк туйғулар кам, майда ҳислар кўп бўлади...

* * *
Ҳа, менинг ватаним бор: франсуз тили.
Tavsiya qilamiz
.
. .
Яндекс.Метрика