Кимсасиз ҳовли (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev]

Кимсасиз ҳовли (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev]
Кимсасиз ҳовли (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev]
— Ой бориб, омон кел, болам. Сендан бошқа суянчиғим йўқ... — Умар ака ўғли Умматнинг кўксига пешанасини ишқаб-ишқаб йиғлар, Ҳосила опа унинг елкаларини силаб-сийпар эди.
— Эна! Ота дейман! Урушга кетаётганим йўқ-ку, келаман! — дерди Уммат ғашланиб ва алланечук қувониб.
— О, болам, мени!..
— Тез-тез хат ёз!
Машиналарга чиқишга буйруқ берилди. Ота-онанинг гаплари адо бўлмай оғизларида қолди. Уммат уларнинг бағридан чиқиб, машина кузовига интилди. Аскар йигитлар аллақачон ўтириб олишган эди. Машина ҳам Умматнинг чиқишини кутиб тургандек жилди.
Умар ака билан Ҳосила опа ҳам бошқа ота-оналар қатори орқага қайтишди. Умар ака шалоғи чиққан «Волга»сига кириб ўтирди. Ҳосила опа ҳам жойлашгач, секин, қўллари қалтираган ҳолда ҳайдаб кетди.
Шу куни улар ишга чиқмадилар. Умматжон ҳарбийга кетмас бўлса, турган гапки, магазинда бўлишарди. Эр-хотин дам олиш куни нималигини билмасди: бирламчи, ишни севганларидан. Иккиламчи, омборда, магазин ортидаги омборда қанча мол бор! Уни Барбосга ҳам ишониб бўлмайди. Нима, бир итни бир нарса бериб ўлдириш қийинми?
Қоровул Қадамбек пиёниста бўлсаям сергак, лекин бари бир... ичувчига ишониб бўлар эқанми!
Хуллас, бугун Умар ака билан Ҳосила опанинг неча-неча йиллар давомида биринчи марта дам олишга чиққан куни эди. Умматжоннинг кетиши керак бўлиб қолди-да. Йўғасам-ку...
Улар ҳовлига етишди. Ҳосила опа темир дарвозани очиб кирди. Ичкаридан ўтиб, ғиштин гараж эшигини очди. Умар ака машинани ичкарига қўйиб чиқди. Ҳовлидаги ғарқ пишиб турган бир туп хурмо тагига — эски чипта креслога ўтириб, бошини эгди.
Ҳосила опа гаражни ёпиб, эрининг қаршисида турган бошқа креслога хўрсиниб чўккан ҳам эди, анча нарида — Умматжон билан Қадамбек ясаган ёғоч катак олдида чўзилиб, ўзларига лоқайд тикилиб ётган Жекка кўзи тушди-ю:
— Вой-вой! — деб чайқалди, — Сиз-да, ўзингиз-да! — деди эрига. — Шуни опқолса бўларди...
— Э, алжима, — деди Умар ака ижирғаниб. — Ҳалиям ақлинг кирмади-кирмади-да. Райком секретарининг ўғли кетаёттанда, ҳазилми сенга...
— Ҳой! — Ҳосила опа кресло суянчиғига мушт урди. — Нега мени нуқул ақлсиз дейсиз? А! Ахир, ўйлаб кўринг ўзингиз...
— Уф! Яна ўша гап... Э, мен ўлай!.. — Умар ака ўрнидан туриб кетди.
— Сизниям топганингиз шу.
— Бўлди-бўлди-и! Ҳозир шу гапларнинг вақтими? Ҳосила опа жимиди. Яна кўзи Жекка тушди.
— Уни ётишини кўринг! Вой...
Умар ака итга гангиб тикилди. Сўнг қошига бориб чўнқайди. Бошини силади. Ит тумшуғини ерга чўзиб кўзларини хиёл юмди.
— Шуям хафа-я! — деди Умар ака.
— Хафа бўлади-да! Эгаси кетди!
— Бунга бир нима бериш керак... Ташвиш билан бўлиб, итни оч қолдирдик.
— Э-э... Ўзингиз беринг.
Умар ака кўксини уқалаб ўрнидан турди.
— Ундай дема, хотин. Замон тинч. Ҳосила опа тағин йиғлай бошлади:
— Бари бир-да...
Умар ака, ниҳоят, қаддини рост тутиб, темир панжарали деразалар тагидан эшик томон кетди. Йўл-йўлакай ахлат пақир ичида тикка турган супургини олиб, ётқизиб қўйди. Уваланган рахлари чаплаб ямалган тсемент зинадан кўтарилиб, ёмғир сувидан бўёғи кўчиб кетган эшикни қўш калитда очиб кирди.
Йўлакда ўзини анча бардам сезди. Қандил чироғи ёқиғли қолган экан. Ён деворларнинг зарҳал рангда товланиши, тўрдаги эшикка тутилган япон аждаҳоси оғзини очиб турган ҳарир парданинг жимжималари, полдаги чўғдек гилам унинг кўнглига аллақандай тасалли берган бўлди.
Кейин, у нимага кирганини эслагандек, шошиб туфлисини ечди-да, деворга ўрнатилган қизил телефон аппаратини кўтариб, тагидан бир жуфт калит олди. Тўрдаги эшикка яқин чап эшикни очди.
Бирпасдан кейин у парқу тўшакда, четлари четларига мослаб букланган яшил, силлиқ, ялтироқ эллик сўмликдан бир талайини кафтида силаб ўтирар, лекин кўзлари ёшли эди.
Алланарсани тақир-туқир тушириб-тепиб, Ҳосила опа кириб келди.
— Утирибсиз.
Умар ака беҳол бош ирғади. Ҳосила опа эрининг қўлидаги яшил пулларни кўриб, тилла тишларини шимиб ўйланди.
— Шу пул тузук, — деди. — Ўнталикларингиз ярамайди. Ўтган оқшом сандиқни очсам, ичида мита юрипти. Ким билади ҳали...
Умар ака хотинига олайиб тикилди.
— Ростми? — деди аста.
— Кўринг ўзингиз!!
— Уф-ф.
Пулларда митти-митти ҳашоратдек доғлар кўри-нар, улар жуда беозордек эди. Умар ака сандиққа энгашди-ю, хотинига маъноли қараб: «Бор!» деди. Ҳосила опа ташқарига чиқди. Ғуборли осмонга, темир дарвозага туташ деворга қўшилиб ўсган толнинг сап-сариқ баргларига кўзлари қадалиб ўтганча, шиппагини оёғига илиб-илмай йўлкага тушди.
Хонага қайтиб кириб:
— Ҳеч ким йўқ, — деди. — Лекин шу толни кесиш керак. Кўчадан бир сакраса, қўли етади кишининг...
Умар аканинг қулоғига гап кирмас эди: у юмшоқ тумбада — оёқлари орасида уюлган даста-даста пулга термилиб ўтирарди.
— Шулар, бир қарасанг, оддий қоғоз-а. Гугурт чақсанг, ёниб кетади, — деди, ниҳоят.
— Алжиманг. Алжиб қопсиз.
— Ҳе-э, хотин! — Умар ака қўлларини тиззасига тиради. — Ҳа, айтмоқчи...
— Нима, «айтмоқчи?»
— Бир нима демоқчи эдим.
— Ит! — деб юборди Ҳосила опа. — Шунинг борига шукр.
— Ҳа... Вей, нимага овқат бермаяпсан ҳалиям? Яна эсли дейди ўзини.
— Хўп, буларни... — Ҳосила опа пул уюмига тикилди-да, бирдан титкилай кетди: пачкаларни олиб, ўнгу сўлига қарайди. Негадир ҳидлаб ҳам кўради. Баъзи доғли, эзилганларига кўзи тушса, бурнини жийиради. — Бари бир, — деди кейин, — элликталикка айлантириш керак.
— Аҳмоқ, ўнталикда гап кўп! — деди Умар ака. — Бор. Итга қара.
— Соб қўйинг жойига.
Умар ака бош ирғаб, тағин энгашиб олди.
Бу пуллар унга... уларга осонлик билан келмаган.
Рдамларни алдашнинг ўзи бўлмайди, ҳар дақиқада юрагингни ҳовучлаб турасан; ОБХСС бор, милитсия, журналист деган бир балолариям бор... Тўғри, айримининг томоғига ташласанг, лабини ялаб чиқиб кетади. Лекин шундаям қўрқиб турасан: кўнглида нима бор — ким билади.
Оддий харидорларнинг ичидаям оласи учраб туради.
Бу пуллар ўз-ўзидан келмаган, шуни деб эр-хотиннинг умри совурилди ҳисоб...
Қуриб кетгур айрим база бошлиқлари ёмон-да!
Э-э, ҳаммасининг оғзига бир нарса тутишингга тўғри келади, ҳатто юк ортувчиси ҳам умидвор.
— Ҳой, Жек овқат емаяпти.
— Нимага?
— Мен қайдан билай! — Ҳосила опа шундай деб, яна кўзига ёш олди. — Умматжон бўлса...
Умар ака шоша-пиша пулларни сандиққа ташлади.
— Шубангни ол! — деди жаҳл билан. — Ўшани чиқарганинг учун бунга ҳалигилар тушган!
— Қиш келяпти деб...
— Бари бир киймайсан-ку?
— Уйда кияман!
Умар ака мийиғида илжайиб, чиқиб кетди. Ҳосила опа ёшлигида ўйинчи бўлган. Ўшанда роса кийиниб юрарди. Умар акаям уни ўша кезлар роса ўйнатган ўз дойрасига...
Ўшанда у киши... ёш йигит — дойрачи эди. Одам бошда тутган касбини унутолмас экан. Ҳосила опа баъзан хуши келганда, яъники, мўмай пул қўлга кирганда: «Битта чертинг-э, йигит!» деб қолади. Умар ака чилдирмани тиззасига тираб қўйиб, билагидан чиққанча қотиб қолган қийшиқ қўли билан чалади.
Отаси дойра чалиб, онаси ўйин тушганда Уммат-жон ётиб-ётиб куларди. Булар хафа бўлишмасди. Умматжоннинг кулгиси беғубор эди. Унинг кулгиси сабаб буларнинг завқи ошарди. «Чертинг-э, йигит!» — дерди Ҳосила опа баттар авжланиб.
Жек ҳамон тумшуғини чўзиб, кўзлари мўлтираб ётар, олдидаги сирли косада турган колбаса кесимларига қарамасди. Умар ака тағин унинг бошини силади. Ит қулоқларини бўйни томон пасайтириб, кўзларини хиёл юмди, холос.
— Тавба! — Умар ака инқиллаб ўрнидан турди. — Э, хотин! Қорни очса, ейди.
— Ҳа, мен ҳам шуни ўйлаб турибман.
Йўқ, Жек бошқа қайтиб овқат емади. Ҳафта охирида ўлди.
Умар ака билан Ҳосила опа Жекнинг ўлимидан қаттиқ қайғуришди. Умматжон Жекни яхши кўрарди.
Кетар олдидан ити билан роса ялашиб-юлқашган, ҳаттоки катагини ҳам янгилаб берган эди.
Бу фожиани унга сираям билдирмасликлари керак: хафа бўлади, тағин хафачиликда бирор ишкал чиқармасин.
Ҳар қалай, бу аҳволнинг ҳам табиий чораси топилди: магазин омборидаги Барбоснинг бир бола-сини Қадамбек орқали топиб келтирдилар. Ажаб! У Барбосдан ҳам кўра Жекка кўпроқ ўхшаб кетарди.
Ҳосила опа ҳовли девори устини айлантириб тиканли сим билан ўратди. Бу анча хунук эди; нимаси биландир қамоқхона деворларини эслатарди.
Бироқ... олам ҳодис, бир нима деб бўлмайди.
Ичкарида анча мол бор...
Сандикдаги пуллар — уларнинг бир улушй.
...Энди булар тарихидан икки шингил сўзлаш ҳам мумкинди. Умар ака ўн олти ёшида отасини поезд босиб кетгач, ундан мерос қолган дойрачиликни касб қилган — раёндаги халқ театрида бироз ишлаб, ке-йин саёқ отарчиларга қўшилиб кетган эди. Кўп юрди, кўп топди, топганини совурди. Албатта, у пуллар суюқ аёллар йўлига кетди.
Бу орада Фарҳод канали қурилишида ҳам бўлди. У ерда дўкончилик қилиб юрганида, бор молини бир кавказлик ошнаси уриб кетиб, ўзи у совға қилган бир папоғу бир ханжар билан қолди. Хайрият, соғ чикди.
Кейин яна дойрачилик...
Иттифоқо бир қиш музда сирғалиб йиқилиб, қўли билагидан чиқиб кетди. Табибга солдирган эди, қийшиқ битди. Кейин тўғрилатаман деб ногирон қилиб қўйди.
Бу унинг учун фожиа бўлди: дойрани илгаригидек зўр чалолмас эди...
Ўшанда бир ўйинчи қизга кўнгил бериб, у — «тегарман», бу — «оларман» бўлиб юрган эди. Уйинчини топиш осонми! Тўй кўп маҳали эди. Излаб-излаб маъшуқаси хизмат қиладиган отарчиларни топди. Лекин қиз кетиб қолган экан.
Таваккал қилиб, уйига борган эди, бир пўрим би-лан ўтирган экан. Уни «ерим» деб таништирди. Умар индамай чиқиб кетди.
Тентираб юриб, шу раёнга келиб қолди-да, очнинг кўнгли ҳолвага кетибди дегандек, қўғирчоқлар дўконига кириб қолди.
Қараса, мудира кўзига танишдай. Бир замонлар ўз дойрасига ўйнатиб юрган Ҳосилахон...
Сўрашдилар. Умар унга аҳволини айтди. У дўкон ичкарисига киритиб, олдига ул-бул қўйди. Ишдан кейин, бир оз-бир оздан ичишди. Кейин Ҳосила дангалига шундай деди:
— Менга уйланасанми? Умар ўйланди:
— Одаминг йўқми?
— Афтимга қара.
Эртасига Умар унга уйланар бўлиб шарт қўйди:
— Оёғингни қийшиқ боссанг ўласан!.. Кейин, мени «сиз»лайсан.
Ҳосила йиққан бисотини сарфлаб анча тузук тўй қилди. Умар унинг бир холасидан қолган ҳовлига «йиғилиб» борди. Кейин, Ҳосила тўйда бош бўлган магазин директоридан илтимос қилиб, эрини ҳам қўшни нон дўконига ишга олдирди.
Умар савдо ишидан хабардор эди, эплаб кетди.
Ойдан ой, кундан кун ўтиб, булар бир магазинда ишлай бошладилар.
...Умматжон беш ёшга кирганда, Ҳосилага ҳозир ишлаётган магазин директорлиги тегди. Салдан кейин директорликни эрининг номига ўтказиб, бошқа ҳамма ишни ўз қўлига олди. Магазин катта. Учта бўлими бор: бирида мебел сотилади, бирида — газмол, яна бирида — рўзғор буюмлари.
Қўлларида ўзларидан бўлак яна учта қизча ишлайди.
Тўғри, бу магазинни олиш осон бўлмади. Ҳосила бултур урилиб кетган шаҳар савдо бошлиғига кўп нарса ваъда қилган эди: уни узгунча бўлари бўлди.
Лекин, кейин...
Улар ишга пишиқ-пухта эдилар: икки савдо ходимининг тили бир бўлса, кўп иш қилса бўларкан.
...Қисқаси, уларнинг имони ҳам, умрлари маъноси ҳам пул бўлиб қолди. Планни бажариш — би-ринчи ўринда, албатта. Бироқ магазинга боришдан мақсад — бугун нима тушади, деган талабни қондириш, холос.
Бироқ улар камтар, кўринишда камсуқум, кўпчилик ўртасида кўзга ташланмасди ҳам.
Қадамбекни алдаб-сулдаб ҳайҳотдек ҳовлисини сотиб олишгач, энди орзу-ҳавас кўйига тушдилар: пишиқ режа билан иморат бошлашди. Дарҳол унинг атрофи хом ғишт билан ўралиб, ички томон тсемент сувоқ қилинди. Иморат битгач, деразаларига ичкаридан темир панжаралар ўрнатилди.
Бунга анча харажатга тушдилар.
...Бу ёкда Умматжон ўсиб келарди.
Энди улар бошлашди.
Пул, пул, пул...
Унинг йўлида виждон, андиша, одамийлик — сариқ чақа.
Агар уларнинг моли текширилса, шу раёнда эмас, қўшни раёнларда ҳам «ёмонотлиқ» бўлиб, бир «Жигули»ни вариллатиб юрган манман деган олифта магазинчининг молидан ўн чандон кўп чиқади.
Лекин булар камтар — фақир: харидорлар билан етимчадек муомала қиладилар.
Улар кулгини яхши кўришади. Кундузлари ишлаб, тунлари тотли суҳбат асносида, кимни қандай «туширганлари», кимга чап берганларини айтиб, харидорларнинг устидан кулишади. Ўзлари доно, ақлли. Чунки улар пул топиш йўлини билишади. Уларнинг пуллари бор!
Кейин... истиқбол ҳақида ширин хаёл суриш бош-ланади.
Умматжон! Умматжон!..
Мана, Умматжон ҳарбийга кетди. Унинг ити ҳам ўлди. Ўрнига келтирилган кичик Жек гуриллаб ўсяпти... Эр-хотин эса магазинда: харидорларни алдашяпти, улар устидан кулишяпти... ўзларига ола қараган битта-яримта шубҳали «хит»нинг кўнглини ҳам овлаб, кейин шубҳалари қийноғида ҳам қолишяпти. Энди уларнинг ашаддий душманлари — ОБХСС одамлари ё милитсионерлар ёки журналист, ёки шубҳали шахсларгина эмас...
Улар ҳаммадан қўрқишади.
...Умматжон кетгандан бери бир йил ўтди. Ундан хат келиб турипти. Хизмати чегарада. «Сизларни со-ғинаман. Лекин бу ерда қолиб кетишим ҳам мумкин», деб ёзади. Кейин, албатта: «Маҳаллага салом, Қадамбек бобога салом... Жекка салом!» дейди.
Умар ака билан Ҳосила опанинг қувончлари!.. Кейин унинг «қолиб кетишим ҳам мумкин» деган гапидан ғоят ҳайрон бўлишиб, бир-бирига тикилиб қолишади.
Ҳолбуки, Умматжон болаликдан ота-онасини ҳайрон қолдиришни яхши кўрарди. Баъзан шкафга кириб олиб, уларни кунлар сарсон қилар, кейин чиқиб, қаҳ-қаҳ уриб куларди.
Эътироф этиш керак: у содлд, қинғирликдан йироқ йигит эди.
Булар каби ота-онанинг боласи ундай бўлмайди, деб ўйлаш мумкин. Лекин гап шундаки, Умар ака билан Ҳосила опа кўпчиликда қолдириб юрган «яхши» таассуротларини ўғилларига қолдиришни истамаганлариданми, ўз қинғирликларини Умматжондан зинҳор яширишар, боланинг назарида, ота-онаси сутдек оқ, мусичадек беозор эди.
Ҳа, улар қандай камтар, камсуқум.
Ишдан бошқа нарсани билишмайди...
Бир куни кечқурун «субботник»дан қайтиб, барг ёзиб қолган хурмо тагида, креслоларда ҳорғинликдан маст бўлиб ўтиришар, Ҳосила опанинг овқат қилишга ҳуши йўқ, ўртадаги учоёқли столчада таомнинг «қуруғи»дан колбаса, яхна гўшт, икра бор эди.
— Қаранг, шу хурмо «одам» бўлди-я!
— Э! Ҳозир Тошкентдаям ўсяпти.
— Енг энди!
...Таомлардан чўқиниб, қоринларини «алдашгач», илиқ кўклам офтобида мизғигилари келиб тураркан, ўртада беозор суҳбат давом этди:
— Баҳор ҳам ўтиб кетяпти!.. Биз магазинга қамалиб ётибмиз.
Умар ака жавоб бермади: у темир дарвоза тагида қулоғини динг қилиб ётган Кичик Жекни кўрсаткич бармоғи билан имларди. Ниҳоят, амр оҳангида;
— Же-эк! — деган эди, авлоди бўрилардан айниган, бироқ эгасига биниҳоя содиқ овчарка учиб келди ва Умар аканинг тиззасига суйкалиб, унга порлаб турган кўзларини бир муддат тикди-да, аста ерга бағрини бериб ётди. Умар ака уни силаб-сийпади. — Хотин, худди Катта Жекнинг ўзи-я! Ё қудратингдан!
— Умматжон келса таниёлмайди, — деди Ҳосила опа.
— Лекин отпускага келса, бари бир билади...
— Унда майли!
— А-а... унгача буям тўппосдай бўлиб қолар.
— Эшшакдай бўлади, денг... Вей-вей ҳозироқ... афтига қаранг. Ундан ҳам зийрак!
— Барбосдан тарбия олган-да.
...Бундан тўрт ойча муқаддам Қадамбекнинг масла-ҳати билан Барбосни ўн кун кундузи уйга келтириб қўйиб, ундан гўё ҳадис оддиришган эди: Барбос ҳовли саҳнига қўнган мусичани ҳам қўймас, нари кўчадан бир шарпа эшитилса ҳам дарвоза тагига бориб писиб ётарди.
Ўзи, ажойиб ҳайвон-да, бу зот! Итни ўзимизда одамлар ҳурксин, ҳовлини қўрисин, овози чиқса, ўғри ҳам қочади, деб сақлашади кўпинча.
Бу жнивор эса — худди бўрининг ўзи: на ҳуради, на одамни қўрқитади. Индамай ётса-да, важоҳатини кўрган одамнинг имони қирқ газ учади.
— Ҳой, сиз бир нарсани ўйлайсизми ҳеч?— сўраб қолди Ҳосила опа. — Умматжон армиядан келса...
— Нимани ўйлашим керак? — деди Умар ака. — Келиши шарофатига ресторанда зиёфат қилиб берасиз...
— Ресторанда?
— Рес-торан-да! — уқтирди Умар ака. — Ҳали ҳаммани шу ерда тўплаймиз, деб ҳам қоларсиз?
— Йўғ-э...
— Сен менга шуни айт, уни қайси ўқишга жойлаб қўйишимиз керак? Ўғлинг анча содда...
— А-а, уни биламан.
...Умматжоннинг соддалиги маҳалла одамларига ҳам беш қўлдай аён, уни кўплар мақташар эди. Ўзи ҳам катта-кичик демас, бемалол аралашиб кетаверарди.
Умматжон Қадамбекка ҳам ёқарди. Йигитча унга уйларидан газак ўғирлаб обориб берар, унинг алкаш-чалкаш гурунгларини ғоят қизиқиш билан тингларди.
Умар ака ирғиб турди.
— Ўзи келсин!.. Дийдорига бир тўяй! Бас... Кейин айтганини қиламиз! Боримиз ўшаники-да!
— Ўшаники!
— Эй, уч-тўрт йилдан кейин магазинни топширсак...
— Ундай деманг! — деди Ҳосила опа кўзлари ола-кула бўлиб. — Кейин нима қиламиз?
— Ақллиман дейсану ўйламайсан...
— Хўш?
Умар ака турди-турди-да, кулиб юборди.
— Ўзим ҳам билмайман.
...Шундан кейин улар бугунги ҳашар ҳақида, раён прокурорининг немисча мебел керак, деб илтимос қилгани, ундай мебелдан бир эмас, бир нечтаси дўкон ортидаги омборда тургани ҳолда, унга «йўқ» деганлари ва ундай мебел келиши ҳамон у кишининг уйига телефон қилишларини айтганларини. Эслашиб кулиб ўтиришди.
— Лекин ўзи яхши одам-а, — деб қолди Ҳосила опа.
Умар ака хотинига ола қаради:
— Ҳа, ёшгина йигит...
— Тавба! Қарисангиз ҳам қуйилмайсиз-да!
— Йўқ, ўзингизга боқинг...
— Хўп. У ёмон одам!
— Бу бошқа гап.
— Бир келиб қолганди-да.
Умар ака итни яна бир оз силади-да, чуқур хўрсинди.
— Одамнинг-ку, яхшисиям кўп, — деди аста. — Лекин сен, мен шундай жойдамизки..
— Тушунаман-э!
— Ўгмишимизни эсла...
Ҳосила опа эрининг гапини ўзича тушунди:
— Яна бошлаяпсизми?
— Оббо! — Умар ака яна кулиб юборди. — Ҳали айтдим-ку, ишдан чиқсак деб...
—Хўш?
У мийиғиди кулди.
— Илгаригидек... яшаб кетаоламизми? — Кейин дарҳол хотинига қаради. — Йўқ, — деди. — Ҳозир, шукр, обрўйимиз ҳам бор. Ҳе, илгариям...
— Кўряпсизми, давлатнинг, халқнинг савдосини деб, ейиш-ичишимизда ҳаловат йўқ дедим, Хушбековга.
— Сен боплайсан аммо-лекин!..
...Орадан яна бир йил ўтди. Умар ака билан Ҳосила опанинг юриш-туришида илгари кўрилмаган бир шошқалоқлик пайдо бўлган, бунга фақат Умматжоннинг келиш муддати яқинлашгани сабаб, деб бўлмас, ундан каттароқ пинҳоний сабаблар ҳам борга ўхшарди.
Тўғри, Умматжон чегарада хизмат қилаётгани учунми, йўл узоқ, бир йўла битириб бораман, деб отпускага кемади. Шу боис Умар ака билан Ҳосила опа тоза диққат бўлишди, сал нарсага бир-бири билан айтишиб қолган пайтлари ҳам бўлди. Бу — бир. Кейин буёғи — савдонинг ҳам мазаси қочди. Мол кўп, харидор кўп, лекин кимдан оларингни билмайсан. Текшир-текшир... Харидорларнинг ҳам тилгинаси чиқиб қолган, бир тийиннинг устида минг марта ўлиб-тирилади. Савдода икки хил барака бор, бири — давлату халқники, иккинчиси — эплаган сотувчиники. Шу иккинчисига путур етди-ю, ваҳимаси ҳам эр-хотинни тентиратиб, асабий қилиб қўйди. Энди унча-мунча танишга ҳам «ака-ука» деб ўтиришмас, мабодо магазинга тумонли кириб қолса, иккиси бир оғиздан «талаб беришарди».
— Гап борми? Айтинг... Йўқ, биз сиз ўйлаганлардан эмас!.. Ишонмасанг, ана ОБХССга бор, мелисага бор!.. Бизлар бир ойликхўр одамлармиз! Савдодан ёмонлар, устига қўйиб сотарлар чиққан бўлса, чиққан! Бизга нима!..
— Мана, бизнинг туриш-турмуш!..
Ҳалиги одам бундай гапни эшитгандан кейин изза бўлиб чиқиб кетарди.
Эр-хотин эса, шу асно ўзларини янада доно ва удда-бурро сезишарди. Ақчалари кўпайгандан кўпаймоқда: ўнталик қизил пуллар яшил элликталикларга айланган, энди ўн қатор даста билан бир қатор дастанинг бўйи тенглашиб қолган эди.
Эр-хотиннинг пулга муккалари билан кетишига сабаблардан яна бири — вақтнинг зиқлиги, ҳарна, уларни бу ерга боғлаб қўйишгани йўқ, бир кунмас-бир кун ишдан кетишлари тайин. Бошқа сабабларини билгич одамлар бундай таърифлашади: пул — балойи азимки, домига тушган кимса ўзини тўхтатолмайди.
...Бир куз кечаси. Йўлакларда дарахтлардан тўкилган япроқлар шилдираб югуришар, эсаётган шабада жуда ёқимли эди. Кичкина шаҳар аҳли уйқуга кетиб қолган. Фақат кўча соқчилари, маст-аластлар ҳамда вокзаллардаги автобус ва поезд кутаётган йўловчилар уйғоқ.
Тошкент поездидан бир неча аскар болалар ҳам тушишди. Аксарини кутгани чиққанлар бор экан — улар тўхтаб қолишди-ю, бир йигит чамадонини енгил силкитиб, перронга чиқди.
Атрофга қаради. Бекатга борди. Одам кўп. Хиёбон оралаб пиёда кетди.
У раёндаги энг йирик магазин олдидан ўтаётиб тўхтади-да, гулзор четида, чўткачиларнинг бошпанасига ўхшаб турган ёғоч уйчага қаради. Унда чироқ бор эди.
У илдам ўтиб борди.
— Қадамбек бобо!
Буклама каравотда энгашган кўйи ухлаётган қария чўчиб бошини кўтарди. Қўли ёнбошида ётқизиб қўйилган милтиққа югурди.
— Танимаяпсизми? Умматжонман-ку, мен! — деди йигит. — Э, яшанг-э! Тоза маст бўпсиз... Бермайман энди! Сизга деб «Пертсовка» олиб эдим.
Чол туриб, кўзига ёш олди.
— Афв эт, бўталоғим! — У қаттиқ интилиб, Умматжонни қучди. У бети, бу бетидан ўпди. — Ўтир, ўтир, бўталоқ... — Ўзи ўтира солиб, гап бошлади. — Сени соғинар эдим! Мени ҳурмат қилардинг, биламан...
— Албатта ҳурмат қиламан!
— Кам бўлма! — Чол шундай деб, бошини эгиб бир зум жим қолди-ю, бирдан хуррак торта бошлади.
...Умматжон бирпас жилмайиб турди. Кейин тислана-тислана узокдашди.
Уммат яхши хизмат қилиб, кўп нарсани кўриб, етилиб, кўп нарсага фаҳми етар бўлиб қолганди-ку, бироқ ҳалигача соддалик, беғуборлик ва болаларча шўхлик уни тарк этмаган эди...
У уйларига етиб, дарвоза тирқишидан қаради. Ҳеч нарса кўринмади. Ота-онаси ё дарвозада тирқиш ҳам қолдиришмаган, ёки ҳовли чироғи ўчиқлиги учун шундай «кўринди».
«Нима қилай? — деб ўйлади. Қўли электр қўнғироққа чўзилди-ю, ортга тортилди. — Сюрприз қиламан!»
Сўнг дарвоза тагига энгашиб қараган эди, ниманингдир пиш-пиш этгани эшитилиб, юраги қинидан чиққудек бўлиб кетди.
— Жек, Жек! — деди.
Дарвоза ғалати тирналди-ю, жимиди.
— Э, Жек оғайни! — деди-да, девордан ошиб тушиш учун тисланиб қаради. Кўча чироғи нурида ҳарбийликдан таниш тиканли сим кўринди. — Оббо!..
Отам ҳам, онам ҳам қизиқ-да! — деди-да, қўнғироқ тугмачасини босди.
Болаликдан таниш қўнғироқ оҳиста жиринглади. У кута бошлади; бошқа сас эшитилмади.
«Қаттиқ ухлашипти-да», деди-ю, ҳайрат билан эс-лади: олдин ҳам бир неча шундай овора бўлган эди.
Умар ака билан Ҳосила опа кечаси эшик очишни аллақачон тарк этишган эди.
...Умматжон яна девор бошларига қарай кетди-ю, бирдан кўзи толга тушди. «Ў-ў!» деб юборди. Сўнг ўйланиб, чамадонини гараж устига отди: ҳали олади. Олмаса... бир ҳисобда олмагани ҳам тузук. «Ўғри тунади», дейди, уларни бир оз қўрқитади, кейин...
Қаҳ-қаҳ отиб кулади.
У шаҳд билан толга тирмашди-ку, лекин бўлмади — этиклари тийғонди. Сўнг югуриб келиб, бир сакради-да, шохга осилиб олди.
У девор устида!
Ана, ҳаммаёқ барала кўриняпти.
...У пастга қаради; ҳовлилари. Секин симдан ўтиб, бир қўли тол бутоғидан тутди-да, пастга сакради. Шу... бир бало гарданидан босди.. Типирчилаб ағдарилган эди, бўйнига ёпишди.
Ҳосила опа, одатда, вақтли уйғониб, ҳовлини бир кезиб чиқар, кейин, чой қўйиб, Умар акани уйғотарди.
Бугун ҳам барвақт ташқарига чикди-ю, ҳовли юзида ётган, чайналган аскарча шапкани кўриб қолди. Гангиб бориб, эгилмоқчи бўлиб турганида, худди биров унга: «У ёққа қара!» дегандай бўлди.
Қараб...
...Хотинининг бўғиқ овозидан уйғониб кетган Умар ака ҳам шошиб ташқарига чиқди. Зинадан тушганда, кўзи уйқудан аримаган эди.
Ниҳоят у ҳам...
— О, болам!.. О, мен!.. — дея олди.
Кичик Жек, зўр иш қилгану эгасидан сийлов-сийпалаш ва яна алланималардан умидвордек хурмо тагида чўнқайиб ўтирарди. У Умар аканинг ҳам йиқилганини кўриб, қўзғалди. Аста юриб келиб у кишини, сўнг Ҳосила опани ҳидлаб кўрди.
Кейин, тол тагига қараб қўйиб, яна хурмо остига борди-да, чўнқайиб ўтирди.

1984
Mualifning boshqa asaralari
1 Ahad Mirzo yigʻladi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1310
2 Arosat (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1577
3 Arpali qishlogʻida (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1340
4 Аросат (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1117
5 Арпали қишлоғида (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1014
6 Аҳад Мирзо йиғлади (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1024
7 Bahor (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1509
8 Bahor oʻtdi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1228
9 Baxtli boʻlinglar (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1154
10 Bir guzar odamlari (novella) [Shukur Xolmirzayev] 1144
11 Bir koʻrgan tanish (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1292
12 Bitikli tosh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1229
13 Biz kech qolib yuramiz (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 991
14 Bodom qishda gulladi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 4841
15 Boychechak ochildi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1433
16 Bulut toʻsgan oy (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2535
17 Бахтли бўлинглар (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1040
18 Баҳор (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1063
19 Баҳор ўтди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 971
20 Биз кеч қолиб юрамиз (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 966
21 Бир гузар одамлари (новелла) [Shukur Xolmirzayev] 1020
22 Бир кўрган таниш (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1126
23 Битикли тош (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 881
24 Бодом қишда гуллади (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1096
25 Бойчечак очилди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1166
26 Булут тўсган ой (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1053
27 «Esse – erkin ijod» [Shukur Xolmirzayev] 3412
28 «Эссе – эркин ижод» [Shukur Xolmirzayev] 1243
29 Farzand (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1436
30 Фарзанд (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1007
31 Haykal (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1223
32 Hayot abadiy (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1853
33 Hukumat (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1034
34 Ҳайкал (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 966
35 Ҳаёт абадий (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1033
36 Ҳукумат (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 963
37 Ikki koʻrgan bilish (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1142
38 Икки кўрган билиш (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 962
39 Jarga uchgan odam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1499
40 Joʻraboshi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1083
41 «Jahonbop asar yoza olaman, lekin» [Shukur Xolmirzayev] 1417
42 «Жаҳонбоп асар ёза оламан, лекин» [Shukur Xolmirzayev] 991
43 Жарга учган одам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1006
44 Жизнь вечна (рассказ) [Shukur Xolmirzayev] 1392
45 Жўрабоши (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1046
46 Kechagi kun kecha (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1449
47 Keksa gʻijjakchi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1384
48 Kimsasiz hovli (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1817
49 Koʻk dengiz (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1453
50 Koʻkboy (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1239
51 Koʻngil (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1195
52 Kulgan bilan kuldirgan (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1180
53 Кекса ғижжакчи (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 982
54 Кечаги кун кеча (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1278
55 Кулган билан кулдирган (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 960
56 Кўк денгиз (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 970
57 Кўкбой (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 995
58 Кўнгил (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1070
59 Nasib etsa (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1069
60 Nimadir yoʻq boʻldi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1361
61 Notanish odam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2517
62 Насиб этса (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 988
63 Нимадир йўқ бўлди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 971
64 Нотаниш одам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1035
65 Odam (falsafiy hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1240
66 Olam tortilish qonuni (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1018
67 Olis yulduzlar ostida (voqeiy hi... [Shukur Xolmirzayev] 3816
68 Olma yemadim (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1637
69 Omon ovchining oʻimi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 6349
70 Oqtosh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1232
71 Ora yoʻl (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1113
72 Ot egasi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 30865
73 Ota yurt (boʻlgan voqea) [Shukur Xolmirzayev] 1144
74 Oy yorugʻida (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1032
75 Ozodlik (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2457
76 Одам (фалсафий ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 928
77 Озодлик (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 998
78 Ой ёруғида (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 929
79 Олам тортилиш қонуни (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 897
80 Олис юлдузлар остида (воқеий ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1097
81 Олма емадим (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1181
82 Омон овчининг ўими (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1016
83 Ора йўл (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 953
84 От эгаси (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1329
85 Ота юрт (бўлган воқеа) [Shukur Xolmirzayev] 909
86 Оқтош (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 951
87 Qadimda boʻlgan ekan... (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1253
88 Qariya (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 3704
89 Qaytish (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1191
90 Qish hangomasi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1059
91 Qorbobo keladi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1480
92 Qumrilar (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1047
93 Qush tili (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1499
94 Quyosh-ku falakda kezib yuribdi ... [Shukur Xolmirzayev] 1255
95 Қадимда бўлган экан... (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 929
96 Қайтиш (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1002
97 Қария (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 969
98 Қиш ҳангомаси (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 934
99 Қорбобо келади (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1019
100 Қумрилар (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 928
101 Қуш тили (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1019
102 Қуёш-ку фалакда кезиб юрибди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1038
103 Sayr (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1028
104 Sirli militsioner (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1098
105 Sogʻinch (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1174
106 Сайр (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 992
107 Сирли милитсионер (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 990
108 Соғинч (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1006
109 Tabassum (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2445
110 Tikan orasidagi odam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1224
111 «Tolstoyning niyati meni maftun ... [Shukur Xolmirzayev] 1230
112 «Толстойнинг нияти мени мафтун э... [Shukur Xolmirzayev] 1008
113 Табассум (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 999
114 Тикан орасидаги одам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 924
115 Uchinchi hamroh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1180
116 Uh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 994
117 Ukki sayrayapti (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1147
118 Ustoz (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 4613
119 Укки сайраяпти (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 912
120 Устоз (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1021
121 Учинчи ҳамроҳ (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 976
122 Уҳ (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 987
123 Xorazm, jonginam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1278
124 Xorun ar-Rashid (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1164
125 Xumor (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1829
126 Хоразм, жонгинам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 956
127 Хорун ар-Рашид (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 928
128 Хумор (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1014
129 Yigʻi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1214
130 Йиғи (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 961
131 Yangi zot (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1007
132 Yashil «Niva» (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1376
133 Янги зот (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 934
134 Яшил «Нива» (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1037
135 Yosuman (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1209
136 Yovvoyi gul (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1227
137 Yozuvchi (Xotira hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1373
138 Ёввойи гул (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1002
139 Ёзувчи (Хотира ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1136
140 Ёсуман (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 961
141 Zov ostida adashuv (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1653
142 Зов остида адашув (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 976
143 Oʻzbek xarakteri (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 5244
144 «Oʻzbekning soddasi» (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1835
145 «Ўзбекнинг соддаси» (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1025
146 Ўзбек характери (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1163
147 Shudring tushgan bedazor (ikki i... [Shukur Xolmirzayev] 1092
148 «Sholoxovning ashaddiy muxlisi edim» [Shukur Xolmirzayev] 1479
149 «Шолоховнинг ашаддий мухлиси эдим» [Shukur Xolmirzayev] 1026
150 Шудринг тушган бедазор (икки инж... [Shukur Xolmirzayev] 1039
151 Chillak oʻyin (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1504
152 Choʻloq turna (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1978
153 Чиллак ўйин (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1062
154 Чўлоқ турна (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 1095
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика