Ватанни суймак [Abdulla Avloniy]

Ватанни суймак [Abdulla Avloniy]
Ватанни суймак [Abdulla Avloniy]
Ватан: ҳар бир кишининг туғулиб ўсган шаҳар ва мамлакатини шул кишининг ватани дейилур. Ҳар ким туғилган, ўсган жойи­ни жонидан ортиқ суяр. Ҳатто бу - Ватан ҳисси - туйғуси ҳайвонларда ҳам бор. Агар бир ҳайвон ўз ватанидан - уюридан айрилса, ўз еридаги каби роҳат-роҳат яшамас. Маишати талх бўлур, ҳар вақт дилининг бир гўшаси ўз ватанининг муҳаббати турар.

Абдулла Авлонийнинг педагогикага оид асарлари орасида унинг 1913-йилда ёзган ва 1917-йилда иккинчи бор нашр қилинган «Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ» асари ХХ аср бошларидаги педагогик фикрлар тараққиётини ўрганиш соҳасида катта аҳамиятга моликдир. Бу асар мазмун томонидан авторнинг бошқа ижтимоий ва педагогик асарлари билан узвий боғлиқдир.  
«Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ» асари ахлоқий ва таълимий асардир. Бу асарда Абдулла Авлоний ўз ижтимоий ва ахлоқий-таълимий қарашларини баён этади. «Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ» Кайковуснинг «Қобуснома», Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билик», Носир Хусравнинг «Саодатнома» Саъдийнинг «Гулистон» ва «Бўстон», Жомийнинг «Баҳористон», Навоийнинг «Маҳбубул қулуб», Аҳмад Донишнинг «Ўғилларга насиҳат» каби асарлари типидаги ўзига хос бир асардир. ХХ аср бошларида бундай асарни ўзбек тилида биринчи бўлиб Абдулла Авлоний яратди ва таълим-тарбия ишларида уни татбиқ этди.Абдулла Авлонийнинг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» китоби тўғрисида
Биз туркистонликлар ўз ватанимизни жонимиздан ортиқ суйдигимиз каби, араблар Арабистонларини, қумлик иссиқ чўлларини, эскимулар шимол тарафларини энг совуқ қор ва музлик ерларини бошқа ерлардан зиёда суярлар. Агар суймасалар эди, ҳавоси яхши, тириклик осон ерларга ўз Ватанларини ташлаб ҳижрат қилурлар эди.
Боболаримиз «киши юртида султон бўлгунча ўз юртингда чўпон бўл», демишлар.

Мен айблик эмас, эй Ватаним, тоғларим,
Бевақт ташлаб кетдим ой, боғларим.
Ҳижрон қилодур мени жудолиғ,
Дўнди ғама рўзу, шабу чоғларим.
Ҳаммага маълумдирки, энг муқаддас диний еримиз ўлан Арабистонга боғларини, ҳавлиларини сотуб ҳижрат қилган ҳожиларимизнинг аксари яна ўз ватанларига қайтуб келурлар. Бунинг сабаби, яъни буларни тортиб кетурган қувват ўз ватанларининг туфроқларининг меҳру муҳаббатидур.

Ватан, ватан дея жоним танимдан ўлса равон,
Банга на ғам қолур авлодима ую ватаним.
Ғубора дўнса ғаним, йўқ вужуд асри ваҳм,
Чароки ўз ватаним хокидур гўру кафаним,
Туғуб ўсан ерим ушбу Ватан вужудим хок,
Ўлурса аслина рожеъ бўлурму ман ғамнок.
Loading...
Яндекс.Метрика