Безгакшамол-2 (ҳажвий ҳангомалар) [Anvar Obidjon]

Безгакшамол-2 (ҳажвий ҳангомалар) [Anvar Obidjon]
Безгакшамол-2 (ҳажвий ҳангомалар) [Anvar Obidjon]
Ғазалсимонлар
1. Мақтанувчан зўр ғазал

Менингдек ташнабоп шоир олмадек камдир айронда,
Биров бунда ҳақиқий дур, бировлар сохта маржонда.
Молдан инсон қилодир фарқ ўт ўрниға ғазал кавшаб,
Ғазал таъмин хушламаслик фанда учрайди ҳайвонда.
Солиқбонлик эди касбим, ғазал битмас эдим, найлай,
Бобом руҳи сачратиб шавқ танам бўйлаб сузар қонда.
Бобом носкаш эди машхур, вале менга табак манзур,
Табак ичра «Казбек»и зўр, тутатсанг — дардинг осмонда.
Бобонг кимдир демас назмий қудуқда ғаввос ўлғонлар,
Алар Гулмат ёйин сезгай Кулкулийча бу пайконда.
Кулкулий — Иккинчи Гулмат, бобомни ким этса ҳурмат,
Қилиб шеърим газак-шарбат, қимиздан тортсин айвонда.
2. Шунчаки зўр ғазал

Тожиқорин тўйга келар киндигини яланглатиб,
Лико-лико қилиб бошин, қуймичини лапанглатиб.
Елкада тўн, оғзида нос, дўпписи қошин учида,
Калишда тўзон кўтариб, иштонбоғин саланглатиб.
Ўтиб ялангдан тўрига, чикди ғижирлоқ сўрига,
Ўхшата бурнин мўрига, қилди дуо жаранглатиб.
Жувонлара бир қараса, қозонлара уч қарагай,
Соатдаги мушук мисол кўзин аланг-жаланглатиб.
Бир лунжига қази солиб, бир лунжига тиқди патир,
Кемирди борин борича шерикларин гаранглатиб.
Қолдирди Кулкулга ушоқ дастурхонни ғарот қилиб,
Бўкканича кетди аранг ниманидир варанглатиб.
3. Таклифли зўр ғазал

Кел, соқовдек турма, сайрона бўлайлик,
Бир-бировга шаъму парвона бўлайлик.
Нотаруслаб оврўпавий никоҳ-ҳужжат,
Муллага сўнг бориб шарқона бўлайлик.
Жадал ишлаб чиқармак-чун бола-бақра,
Иккимиз зўр қўшма корхона бўлайлик.
Тижорий сайр этиб Истамбулу Теҳрон,
Бозорларда умри кайфона бўлайлик.
Келса омад — бирга яшнаб, кжсалиб жуфт,
Кетса омад — бирга вайрона бўлайлик.
Бўлди эртак бирлашиб Фарҳоду Ширин,
Жанна-Кулкул бўлиб, афсона бўлайлик.
4. Замонавий зўр ғазал

Э бўтакўз, қўндинг хаёлга мана қушдек,
Шеъримни дучор айлайин сенга яна муштдек.
Шеъримни қўйиб мўдалар эълонини ёдлаб,
Жонимни жигин қирқма тобора жанақушдек .
Томда мушук инграса бил ҳолим чатоқдир,
Мен ҳам хаёлингга қўнай гоҳ чала тушдек.
Ростини айт, нега мени кўрганда доим
Метрога қочиб беркинадурсан каламушдек?
Узро эсанг Вомиқ бўлай, кинога кирсанг —
«Тико»нгни қўриқлай ўша полвон Сиёвушдек.
Шеър-хат битиб Кулкул секин сўмкангга тикдим,
Сўмканг ичида кетди фиғоним лашу-лушдек.
5. Гарангсираган зўр ғазал

Севдим Фотима-Зуҳрани — во униси! Во буниси!
Зора ёниб севса мени ҳо униси, ҳо буниси.
Ўтса иковлон кўчадин икки кўзим тарқоқланиб,
Оҳ ураман жаланг-жуланг: «О, униси! О, буниси!»
Мўри-мўри табак чекиб ишқ йўлида ютсам заҳар,
Мен зорини айлар мазаҳ го униси, го буниси.
Кутсам этак ўпмоқ учун, ўтгай этак чангин қоқиб,
Гўёки мен паскаш гадо, шо униси, шо буниси.
Қайси бирин чин севасан дейди куйиб содда онам,
Дилга ахир бирваракай жо униси, жо буниси.
Икковининг феълин синаб билдим аниқ, Кулкулмамат,
Ўлдирадир бир кун мени ё униси, ё буниси.
6. Эзгин зўр ғазал

Севги дарди мени уйга қўйди паққос кўммалаб,
Зиён кўрдим дўконимни очолмай кўп сўммалаб.
Қайданам шум балобозга дуч келибман бемахал,
Титки-питки қилди бағримни кўзида бўмбалаб.
Лолман унга магар мен зулм этмасам-да бир грамм,
Нега устимга жафолар ёғдиродир тўнналаб?
Зораки шеър-тузоғимга силовсиндек суқса бош,
Мўйловим ё бутоқ айлаб ўтса қушдек қўнмалаб.
Унга бир танбеҳ берарга шайману, лек қўрқаман,
Юродир тйғ тирноғини эгов бирла йўнмалаб.
Учрашиб миршабга, Кулкул, бошга ёр хавф солғонин
Арзланиб айтсамми ёки шартта лўнда-лўндалаб?
7. Мавсумий зўр ғазал

Мана келдим ёнингга, ёр, йигирматта уриб бодринг,
Қувончинг мен учунму ё тугунчамда кўриб бодринг?
Ана таажжуб, ана ҳайрат — тугунни тешгудек туртиб,
Талпинодир сен томонга мендан олдин юриб бодринг.
Такосин тарк этиб эчкинг келур барра пўчоқ истаб,
Чўлоқ-шабкўр итинг ҳатто тилар мендан ҳуриб бодринг.
Соддалар қиз дилин овлар тутиб олтин узук-балдоқ,
Менингдек серфаҳмлар лек айлагай ром бериб бодринг.
Бу йил, э ёр, тўйга тахтман, ҳосилу ҳам даромад мўл,
Шўрим қурғон эди бултур эртароқ сал қуриб бодринг.
Келиб омад такдиринг гар қўшилса мард Кулкулийга,
Ўтар умринг фароғатда чопиб, гўнглаб, териб бодринг.
8. Ғирт зўр ғазал

Зуҳрани «пакка» деб чопсак, менга Тоҳир етолмайди,
Бибини деб касалландим, биби ҳатто йўталмайди.
Қанча севсам шунча ичдим, яна севдим, яна ичдим,
Бундан ортиқроқ севишни арганизм кўтармайди.
Мажақ-маймоқ хаёлдан ғум бўлиб бош ҳар куйга тушдим,
Йигитни қиз бузар шайтон унча йўлддн чиқармайди.
Нуқуб кўксимга қарғанди чаёндан ёр бўлиб баттар,
Чаён ўз ошиғин ейди, кўксидан лек итармайди.
Севиб тўхтамга келдимки зоти сал суст қизни сўйсанг,
Пастлигинг ҳеч озармайди, иззатинг ҳам кўпармайди.
Аё Кулкул, бориб назминг ўқи оддий одамларға,
Кунинг қолса «даҳо»ларға битта шеъринг кўкармайди.
9. Тўйдаги зўр ғазал

Деманг тўйда келин зебо ўтирғонлар оросинда,
Бўлак бир қиз биза шайдо ўтирғонлар оросинда.
Куёвга биз куёвўртоқ, келинга у келинсепчи,
Гулмиз ажриқ ичра гўё ўтирғонлар оросинда.
Бири ўйнаб, бири эснаб, емас авқот сатанг қизлар,
У қиз «хўр-хўр» ичар шўрво ўтирғонлар оросинда.
Севдигимнинг қади шампон, ёнида мен пепсикола,
Аканг шумшук, у таманно ўтирғонлар оросинда.
Юзи бўличкаю лаби хўрозқанд, гажжаги пашмак,
Ўзи тўқсон кило ҳолво ўтирғонлар оросинда.
Ҳама жойда ҳама шоир ҳама қизга ёқар, Кулкул,
Мени севғон умас танҳо ўтирғонлар оросинда.
10. Кайфбахш зўр ғазал

Э қақа қиз, қийпанглама, кимга керак ғамзаларинг,
Қийпанглатиб вино узат — «Чашма», «Кагор», «Гимза»ларинг.
Бўлсин десанг олий базм тўлгунча қуй, тошгунча қуй,
Бобовга бер қанду асал, чучвараю сомсаларинг.
Келса шароб — ёнингдаман, бегонаман — кетса шароб,
Янгича ошиқман ғалат, қотса қотар энсаларинг.
Ағдарадур тегса шамол — шалвираган жуссанг дема,
Кайфимда дуч келса агар яксон бўлар нинзаларинг.
Май беру сўнг жаврамагил қайларда санғийсан дебон,
Бир тош ахир мастлик чоғим Бишкек, Боку, Пензаларинг.
Дил хумига илҳом-шароб тўлганда шеър битсамки, бил,
Бас кела билмас Кулкула Ҳамзатову Ҳамзаларинг.
11. Қишлоқона зўр ғазал

Муқом қилди сой бўйинда қоқигул,
Сўққа бўйдоқ, беллари ўйноқи гул.
Бошқа гуллар сирлашурлар жуфт бўлиб,
Ўйнаши йўқ биргина шу тоқи гул.
Сарғайиб турмай етилтир тўзғоғинг,
Оқбаданлар ичра бўл энг оқи, гул.
Қўл узатсам нега баргинг силтадинг,
Доғ дилимнинг ошди баттар доғи, гул.
Излаюрсан балки донороқ ошиқ,
Бу ўрамда ўзимман энг соғи, гул.
Шаҳар кетсам «Ромашка» кўп Кулкула,
Куним сенга қолмас, э қишлоқи гул.
12. Ўгитли зўр ғазал

Мардга меҳринг бас қилма ўтар-кетар дунёда,
Номардларга арз қилма ўтар-кетар дунёда.
Миннатсиз қоқ нон қўйган Нор йўқсилнинг пойин ўп,
Бойга бурнинг паст қилма ўтар-кетар дунёда.
Хомуш турса Хол пиён, яхшилик қил, вино бер,
Лек ўзингни маст қилма ўтар-кетар дунёда.
Итфеъл Ёрмат хасисдан сўраб юрма сигарет,
Қийматингни хас қилма ўтар-кетар дунёда.
Пўчтачидек етказма Эшмат сўзин Тошматга,
Ғийбатланиб сас қилма ўтар-кетар дунёда.
Эй Кулкул, шеър дафтаринг четин еса ер сичқон,
Кичикларга қасд қилма ўтар-кетар дунёда.
13. Тантанавор зўр ғазал

Келодир кўкрагин элаб байрамда юрғон дўмбоғим,
Орқа этакларин силаб байрамда юрғон дўмбоғим.
Қўрқадурман бугун бехос посон мўйловни куйдиргай,
Дилга гўлахдек ўт қалаб байрамда юрғон дўмбоғим.
Қиё боқмас пул узатсам гадолар эргашиб унга,
Ўтар бир ноз-ла ҳақ тўлаб байрамда юрғон дўмбоғим.
Киссавурлар у ёнимдан қочар ҳамёнимни талаб,
Бу ёндан жонимни талаб байрамда юрғон дўмбоғим.
Балки ишқимда ёнгандир, совутди ўз-ўзин аста,
Музқаймоққа бармоқ булаб байрамда юрғон дўмбоғим.
Пайқадимки адо қилгай мени ҳам бир куни, Кулкул,
Музқаймоқдек ялаб-ялаб байрамда юрғон дўмбоғим.
14. Кўркўрона зўр ғазал

Оғрир оёғим дарди ишқ тиззада марказлашиб,
Ёзмасам бўлмас қўйиб ошпазлигим, шеърпазлашиб.
Пулла, эй газмолсотар, газчўпда ўлчаб газмолинг,
Мен сотай дил газзагини мисралар газ-газлашиб.
Ғам чекиб эл ишқида ўкранса ёт шоир агар,
Сизга мен хўнграй сулувлар жабридан бир ваъзлашиб
Жаззава тутганча ёр юрса тушибон жазда рақс,
Жазманин жони буёкда жиззадир жаз-жазлашиб.
Чўлдаги юлғун мисол сўлдим уни суйган сайин,
Суймасам юргай эдим мен ҳам қорин гумбазлашиб.
Кулкул афанди севдики, хўшшайма ёр, сен ҳам сев,
Севмасанг расво бўлодир шеърларим пирказлашиб.
15. Носқовоқбоп зўр ғазал

Гоҳида қолмай табак кифтладим оз-оз нос,
Бир-биридан ўткиру хуштаъму соз-соз нос.
Айниди кўнглим пича кайф уриб, бош айланиб,
Чот кериб босдим қадам, айлади ғоз-ғоз нос.
Билмадим балки бошим қилди носга ишва ё,
Рақс этиб бошим ичинда қилди ё ноз-ноз нос.
Дер табиб: «Бадбўй димоғ тушларинг алғовлатур,
Ки этур соғ бандани тентагу вос-вос нос».
Турса «Казбек» ҳайкали Иккинчи Гулмат қалбида,
Қистади Гулмат Биринчи: «Э болам, ёз-ёз нос!»
16. Дод-войли зўр ғазал

Қочди дўндиқ мен фақирни ортидан ҳак-ҳаклатиб,
Кўзларим ёшини сузма сингари чак-чаклатиб.
Аҳли эркак жонига қасдлар қўмондони бўлиб,
Тортди устимга балолар аскарин лак-лаклатиб.
Мен ўкинч даштида бўзлаб мисли ғижжак йиғласам,
Боғда у айшин суродир дойрасин бак-баклатиб.
Барчиной Алпомишин асраса, ул раҳми йўқ —
Эзғилаб ўтди жигарни тўфлисин так-таклатиб.
Қайдадир ул майсақошим, лаби гўё шўрданак,
Мақтайин киприкларини битталаб як-яклатиб.
Халқаро мавзу қолиб, борсам-да ишқий шеър тўқиб,
Хдйдади Кулкулмаматни итларин вак-ваклатиб.
17. Очиқчасига зўр ғазал

Бўрини қонхўр деманглар, ўлмасига қон керак,
Катта тошнинг остида минг майда тош — қурбон керак.
Юрмангиз беҳуда қарғаб, бўрилик осон эмас,
Бўри бўлмоққа темир тиш ҳам пўлатдан жон керак.
Шерхону йўлбарслар ичра бўрилик қилмоқ оғир,
Шу зайл кун кўрса одам, юзталаб иштон керак.
Сақлагайдир тоза иймон ерда одам наслини,
Бўрича даврон сурарга бўрича виждон керак.
Эсла одамлигинг Кулкул гоҳ кўриб ҳайвон зотин,
Ўз-ўзин танирга инсон гоҳида ҳайвон керак.
18. Доғланган зўр ғазал

Бандиликка мени ташлаб озодлигингдан доғман,
Ётибман ербиринг вайрон, ободлигингдан доғман.
Э паранг қиз, отанг бирла онангга гар эсанг авлод,
Макр бобида шайтонга аждодлигингдан доғман.
Бошқаларга бўлиб малҳам «Тез-искўрий ёрдам» мисол,
Ишқ ўтимга пажарникдек жаллоддигингдан доғман.
Ишқда Мажнун майўр бўлса, севгида мен-ку палкўвник.
Ефрейтўрфеъл бир сатангга саллотлигингдан доғман.
Ҳисларим тирнабон беҳис, асаб торимни ўйнайсан,
Дутор топган жунсотардек бедодлигингдан доғман.
Қўйиб қизга тузоқ, Кулкул, ўзинг, эҳ, ҳар сафар мажруҳ,
Ўлимдан қўрқмаган ботир сайёдлигингдан доғман.
19. Саёҳатли зўр ғазал

Тоғ-дала кезмоқ бўлиб, ташлаб шаҳар қизлар билан,
Бир ўзим чиқдим сайлга ўн нафар қизлар билан.
Ўзбегу уйғур, қозоғу тожигу туркман, ўрис,
Қорақалпоғу карис, қирғиз, татар қизлар билан.
Чучмомо кавлаб адирда, жарда қувлаб қурбақа,
Қочдик илондан шатталаб новча-пакар қизлар билан.
Сўнг дала ялпизларин ҳидлаб фаранглар атридек,
Отқулоқ еб устига сепдик шакар қизлар билан.
Даштда бир ташландиқ уйни айладик «Супер отел»,
Дойра базмин қиздириб ҳуфтон қадар қизлар билан.
Кулкулмуҳаммад, шўр қуриб, қолдим-ку томда дилдираб,
Уйда бир бахтли мушук ухлаб ётар қизлар билан.
20. Аттангли зўр ғазал

Чиққанди эрдан севгилим, бошқа меров олди яна,
Кирмади бағрим қасрига, торгина уй солди яна.
Ажрашдию атторидан, даллолга кўнгил бойлади,
Катта бир шоирни банд этмакка уёлди яна.
Хаппа ютарди ёт аёл мен каби юмшоқ луқмани,
Васлима парҳезланиб нафсини тиёлди яна.
Бу буюк фожеъ магар, на унда айб, на менда айб,
Муттаҳам такдир оёқни орқадан чолди яна.
Ҳоригай ўйлаб бошим, чарчаб ёзармон ўнг қўлим,
Сўйлабон ишқ дарсини нодонга жағ толди яна.
Гулмат бобо, гар чеваранг Кулкул афанди «оҳ» деса,
Англаки ўзбек учун бир зўр ғазал қолди яна.
21. Қўлланма зўр ғазал

Жўжа шоир, энди пандимга тоқат қил,
Сўзим умринг хонишига нақорат қил.
Бу оламда хаёл ашё, юрак дастгоҳ,
Дўкондир бош, ёйиб фикринг тижорат қил.
Назм чўнг мўъжиза, ноёб, муқададсдир,
Назм битсанг наср бирла тахорат қил.
Кангул — бир уй, агар шоир десанг ўзни,
Ўз уйингни ўзинг ёндир ва ғорат қил.
Хатойимни қидирма гап титиб, э бит,
Хатомни ҳам ўзингга сен маҳорат қил.
Кулкулийга эгилма, лек билиб мактаб,
Шеърларимни ҳар куни бир зиёрат қил.
22. Тортимли зўр ғазал

Юсуфдек мен ўсал ошиқ, Зулайҳодек даво «Казбек»,
Ўкинганда тасаллимдир, қўшиқ айтсам наво «Казбек».
Тамокини қилиб малҳам, берур шоирга зўр илҳом,
Агар танқидчи бир тортса ўлдирур беҳаво «Казбек».
Айламиш гуржилар юртин Мангуберди нечук ишғол,
Наҳот ул зотни ҳам этмиш ўзиға муфтало «Казбек»?
Чекар ўзбек, ўрис, озар, балки ҳинду хабаш, инглиз,
БМТдан бурун қурган алоқа халқаро «Казбек».
«Прима», «Лайка»ю «Шипка», «Памир»лар ўлди савдода,
Яшаб келмоқда «Кент», «Камел», «Ҳолливуд», «Хон» аро «Казбек».
Кулкулийдек зиёлилар тутатса фахр этур яйраб,
Юрислар ҳам чекиб баъзан бўлур бахти қаро «Казбек».
23. Янгича зўр ғазал

Боқмасанг ёрим дилимга ёприлур жумбоқ, боқ,
Мўлтираб умринг ўтодир нега беўртоқ тоқ?
Қийнадинг ёшлик қилиб бу шоиринг шашлик қилиб,
Гар таним тандирга тиқсанг бўлмағай андоғ доғ.
Тушмадим молу амал ё зебу зийнатга асир,
Севгига таслим бўлойин силкитиб байроқ оқ.
Норасо бўлсам ўзинг айлаб расороқ сев, ахир —
Кашта тиксанг гул чизиб, бўлғай-ку чит белбоғ боғ.
Қувнадим ишқ занжирин солсанг-да жонинг соғ кўриб,
Қўл ипингда мисли қул мўнди кўзмунчоқ чоқ.
Қувди ёр галдирлигимни Кулкулийга эс бериб,
Оқибат бўлмиш кўрингки шоири носоғ соғ.
24. Ижтимоий зўр ғазал

Ким Бақокал каби оччангал бўлур,
Савлати зўр ақли ҳам сал-пал бўлур.
Ҳар амалға ишқибоз, у лоақал —
Икки ялқов узра бош танбал бўлур.
Қаро кўнглин ниқоби оқ галстўк,
Феъли исқирт, тўни пок баҳмал бўлур.
Бурун тиқса агар ҳарбий жабҳага,
Бир аскарга қалбаки генрал бўлур.
Айтса бошлиқ тонар ҳатто жинсидан,
Кеча айғир, бугун у байтал бўлур.
Бақо сур бўлмадинг, Кулкул, шукур қил,
Тийик нафсинг сенга зўр ҳайкал бўлур.
25. Сўққабош зўр ғазал

Кипригинг чархланиб «шир-шир» шу оқшом менга ёйлансин,
Менга ўқ тегсину бунда, душманим унда «вой»лансин.
Тилим тинсин сўкишлардан, дилим ром айласин васлинг,
Уйимдан тарқатиб зулмат юзинг кўрпамда ойлансин.
Хиром этсанг қистиройин ҳама мақтовни дўппингга,
Занглағон бу кангул мойдек сўзингдан қайта мойлансин.
Ки бармоқда узук посбон, қулоғингда сирға соқчи,
Бебаҳо лабларинг энди мўйловим бирла пойлансин.
Кўзларингдан кўзларимга ҳисларинг чаккалаб томсин,
Икки зулфинг икки дарё бўлиб кўксимда сойлансин.
Ширин авқот умид қилмай ширин ёр орзула, Кулкул,
Қари қирчанғиликдин кеч, юракда туйғу тойлансин.
26. Кечинмали зўр ғазал

Деманг ким у сени бежиз қийнади,
Бисмиллосиз туғилғон қиз қийнади.
Белимдан ушлади дебдур чақимчи,
Уч акоси қувиб ғиз-ғиз қийнади.
Отоси мушт уриб шилди жағимни,
Оноси жағга босиб туз қийнади.
Опоси бўчкада музқаймоқ сотур,
Тўкиб ичга бир ҳовуч муз қийнади.
Тағосидан сўраб борсам ҳимоят,
Қуйдириб ғишт ёзу то куз қийнади.
Ройиши бор ўзга қиз топ, Кулкулий,
Аз-азал шоирни беюз қийнади.
27. Кутилмаган зўр ғазал

Яхшига эш бўлиш шарти — яхшилардан суринмаслик,
Ёмондан асраниш шарти — ёмонларга кўринмаслик.
Кучук зўр чиқмоғин билса бўрилар ёприлиб ғажир,
Ўлиб довруғ солиш шарти — тирикликда билинмаслик.
Бошингга гоҳ бало келғай ихтирою ташаббусдан,
Хатосиз иш қилиш шарти — иш қилишга уринмаслик.
Болари бойимас — хотам, жим ташиб, жим ютар сичқон,
Ўзингга тўқ яшаш шарти — ўзгаларга илинмаслик.
Кичик чумчуққа дап қилмай магар турна топар иззат,
Бўрилик обрўйин шарти — қуёнга авф қилинмаслик.
Ҳаётга зоғ боқиб Кулкул ҳар қадам ғам-алам тортдинг,
Тузук шоир бўлиш шарти — дард чекишдан эринмаслик.
28. Зардали зўр ғазал

Суйган қизим бой кўсанинг ёри бўлиб,
Йиғлар ана шоирининг зори бўлиб.
Бойнинг ширин сўзлари ҳам унга заҳар,
Энди менинг дўқ-пўписам дори бўлиб.
Кулбама у келса агар зийнат эди,
Бой ғазнаси ичра турар хори бўлиб.
Ташвиш юкин остида бой — букри туя,
Мен юраман эркин ҳаёт нори бўлиб.
Қунт ила ёр сочин силаб, ором бериб,
Аврар эдим тонггача ҳинд мори бўлиб.
Бойни қара, Кулкул афанди, то саҳар —
Хуррагида дам соладур қори бўлиб.
29. Зўраки зўр ғазал

Балофеъл ёримни сизга сўйлайин бобу боб айлаб,
Магар исми Адолатдир, адолатсиз ҳисоб айлаб.
Адолатмас, Адўлифдек ётиб бункерсимон уйда,
Мени ташқида қолдирди худди Робинтроп айлаб.
Каммиди қиз жафоси, ваҳ, тағоси бўғди бўйнимдан,
Кўзиға «Кабек»им босдим муносиб бир жавоб айлаб.
Гулматийча десам: тузлаб юрак, буйрак, жигар, ўпкам,
Бошимга етди охирда мени тўрт сих кабоб айлаб.
Аридек тўздириб илҳомларимни ишқ чўпин ниқтаб,
Шеърларим каштазор қилди тилгинамни попоп айлаб.
Қизиқ ҳолат тушиб бошга қотибдур Кулкулий мумдек,
Юрар ўз кўзёшимга ёр ўзимни бош мироб айлаб.
30. Жўғрофик зўр ғазал

Фарғона — Шошнинг ўртаси яланг-юланг,
Қамчиқ довонин йўллари иланг-биланг.
Шошдаги қизларни бориб кўрай десам,
Уйдаги ёримни кўзи жаланг-жуланг.
Шошда кезар дутор-гитар оҳанглари,
Уйда қозон, киртоғора даранг-дуранг.
Гоҳида ер чопиб, гоҳи мол боқаман,
Гоҳи кўмир ташиб тилим саланг-суланг.
Мен каби зўр шоир сира бўлмас унут,
Юрсам-да қишлоқисифат гаранг-гуранг.
Кулкулни Наврўзда — туғилғон кунида
Эслайди халқ мушак отиб варанг-вуранг.
31. Айронлашган зўр ғазал

Зап етилмишдир бўйинг ой юзларинг ширмонлашиб,
Олд томондан олмазору орқадан хирмонлашиб.
Суйканиб ёшликда кино келса патта олдириб,
Энди ҳеч қилмай писанд ўтдинг сочинг ўрмонлашиб.
Бўлма кўп беюз десам мен, «Фу!» дединг захринг сочиб,
Чиқмаса басдир газетда дўкдаринг фармонлашиб.
Бир пақир айрон билан қолдим кетингдан термулиб,
Юз пақир орзу-умидлар минг пақир армонлашиб.
Мен қолиб кетдинг сайлға сатта пулдорлар билан,
Ўрганиб Лўндўн, Порижда юрғали меҳмонлашиб.
Чиқмадинг хорижга, Кулкул, сотмадинг ҳеч ўзлигинг,
Борса ким Берлинға балки қайтадур гирмонлашиб.
32. Даракчи зўр ғазал

Кирди бир қиз қалбима разбег билан,
Васлининг хуммори тенг «Казбек» билан.
Айлади ишғол дилим бир зарбада,
Тўқнашиб лолман спесназдек билан.
Ортидан чопдим лапанг ўрдакланиб,
Ишқ кўлинда сузгали ғоздек билан.
Соғиниб келдим фалон хил нозини,
Ажрашиб нози пича оздек билан.
Ки ўша «Тико»симон қиздан кечиб,
Бир очомлашсам эдим «МАЗ»дек билан.
Севгида манзил тополмай Кулкулий,
Бўзлагай куйган юрак — жаздек билан.
33. Тентакпарвар зўр ғазал

Хомила олмасин ғўри — ўша испиропкасиз жинни,
Ўта сассиқтутун мўри — ўша испиропкасиз жинни.
Зоти жиприқ ғийбат аҳлин подаси гоҳ қурса давра,
Жойи шу молхона тўри — ўша испиропкасиз жинни.
Қутирғоч ўз қизин иғво қилиб ёзса ажабланманг,
Тузатғай букрини гўри... ўша испиропкасиз жинни
Чала англаб, чала сўйлаб, чала битгай, чала ғажиб,
Чала кўппак, чала бўри — ўша испиропкасиз жинни.
Амал-обрў топса кимдир ортидан изма-из кавлар,
Шалоқ иблисга кир чўри — ўша испиропкасиз жинни.
Кулкулий ҳеч ишонма ким қоплону шер деса ҳавфли,
Қончи ҳайвонни энг зўри — ўша испиропкасиз жинни.
34. Қардошларча зўр ғазал

Украин қиз севги муҳрин юракка босдию кетди,
Ўзимдан дор ясаб унга ўзимни осдию кетди.
Кўзи зангор ўша отин сездириб бой-баланд зотин,
Зулфига пуркабон олтин менга гўр қаздию кетди.
Юракни бир қилиб дангал, дедим «пастўй» чўзиб чангал,
«Ай-яй» дея чап бериб сал, ўзин қутқаздию кетди.
Қолмас эрдим кўзим ёшлаб кетса бир қисмини ташлаб,
Оёкдин бош қадар бошлаб баланду пастию кетди.
Оносиға бориб тикка, десам: «Қизни бер ўзбекка»,
Боқиб оғзимда «Казбек»ка ҳушидан оздию кетди.
Отосин билсам улфат деб, қувлади бирбало «...мат» деб,
Буни ёш авлодга хат деб Кулкулий ёздию кетди.
35. Тамтамланган зўр ғазал

Қизиқ шеърлар тўқиб Шошга тижорат қилғали келдим,
Олифта баъзи шоирни хижолат қилғали келдим.
Ёрга ёлғондакам йиғлаб, элга ҳам қалбаки куйғон
Дардфуруш тўдалар бирла рақобат қилғали келдим.
Миллатин қоқлаган бойлар, юртга бефарқ казоларни
Ширин гаплар билан зимдан ҳақорат қилғали келдим.
Ўлдириб хун олишликдан кулдириб жон олиш яхши,
Нафратимни мазаҳлардан иборат қилғали келдим.
Кулкулий, кул, димоғдорлар кулгининг қудратин кўрсин,
Қисинган Кулгининг рамзин Жасорат қилғали келдим.
36. Ачинарли зўр ғазал

Бўйи етғон санамни деб бўлиб қолди бошим ғир-ғир,
Бузиб ўтғоч қовоқ-киприк тўғонин кўзёшим ғир-ғир.
Ана Булбул яна Гулга менинг шеъримни куйлайдур,
Бўлак шоирга мухлис ул Қарғаларга тошим ғир-ғир.
Бошокдек бел эшиб дилдор кўзин бежо сузар бўлса,
Нафас пиш-пиш бўлиб туйқус имо қилғай қошим ғир-ғир.
Ёғилса тош берардим дош, соғинтирса вале ёрим —
Танамни тарк этар чумчуқ тўпидек бардошим ғир-ғир.
Кўзи гўё ўгит айтур жабр қилсам сабр қил деб,
Тушунмас ул пақиркалла — ўтиб борғай ёшим ғир-ғир.
Совчи бўл деб, э Кулкулмат, ёлладим қанча қондошни,
Етмади наф алардин лек бўлди ғойиб ошим ғир-ғир.
37. Дағдағали зўр ғазал

Охиратни сотиб қилғон кайфингга ўртанча бармоғим,
Одам номи яна исроф — ҳайфингга ўртанча бармоғим.
Пиён қўш улфатинг қурсин — бири қўшнинг, бири божанг,
Ўша қўш кулфатинг Нору Сайфингга ўртанча бармоғим.
Бобом ул деб, зотим бул деб кўринғон зотга қайдингга
Ва бўғиздан булоқ бўлғон қайтингга ўртанча бармоғим.
Айни рўза ойи миршабхона олдида донг қотдинг,
Танлаган жойингу топган пайтингга ўртанча бармоғим.
Тавба айлаб зора ювсанг қўланса айб-гуноҳингни,
Аслида бор гуноҳу бор айбингга ўртанча бармоғим.
Шеър ёзишни қийиб қўйдинг зўр радиф кашф этиб, Кулкул,
Ўз-ўзинг мақтағон сўнгги байтингга ўртанча бармоғим.
38. Чўпчакнамо зўр ғазал

Дугонангдир бўйнига дур, қулоққа тилла осғонлар,
Улфатимдир куя тушғон қулоқчин бошда тўзғонлар.
Сенга сирдош фан-ҳунардан бахт қидирғон орзумандлар,
Менга йўлдош текин ишрат топарға режа тузғонлар.
Ялаб болу мурабболар ёнингда бир гала тўлпоқ,
Қуруқ вино ичиб сўлғин ётар теграмда озғонлар.
Китобхонлик бир баҳона кезарсиз уйма-уй меҳмон,
Бетаклиф тўйма-тўй юрсак биз — уйдин кўнгил узғонлар.
Бўлиб бир кўча ўтдингиз чирманиб шоҳи-атласга,
Тикилдик жим мазгисин ис, кўйлагин бурга босғонлар.
Марксий бир хулоса шу бу ҳолатға, аё Кулкул,
Биз — қаровсиз эзилғонлар, гўзаллар — бизни эзғонлар.
39. Тилим-тилим зўр ғазал

Емрилса сўз бойлиги — тоғ қирчаланур,
Тил бузила борса элат парчаланур.
«Иноқ», «Тотув» унут бўлиб, фақат «Аҳил»
Қолса агар жингала соч калчаланур.
Арабий Ҳақ сўзидир, сев, форсийни уқ,
Лек жўясиз қўлласа, гап ғалчаланур.
Ўз тилимиз — ўз еримиз узра чинор,
Оврўпача чатишса мўл, арчаланур.
Ўзбекникин жангчи тили дерлар азал,
Бой берса қўрс эркаклигин, маржаланур.
Асра тилинг, Кулкул, яна ёт тилни бил,
Шунда жаҳонга қулоғинг дарчаланур.
40. Доимгидек зўр ғазал

Қайданам э қушбурун қиз тузоғингда шақал бўлдим,
Мамайқўрғон каби зулминг лашкарига қамал бўлдим.
Таксига пул бўлиб исроф совчилар сўлжайиб қайтгач,
Тахт суякни оғиздан олдириб итдек ўсал бўлдим.
Юрибман энди тентакваш, унутдим қайдаман, кимман,
Бемакону беметирка, беисм, бемучал бўлдим.
Бўлиб кўзёшларим уммон сузодирман кема янглиғ,
Йиғилса мен кабилар бу флотга адмирал бўлдим.
Яшардим шод ғўдайганча ўз-ўзимга бўлиб ҳайкал,
Оёғинг остида аспалга қоришдим, шағал бўлдим.
Кулкулий мен эдим одам дилдаги сирларим асраб,
Ўзимни шу қағозга беаёв чаплаб ғазал бўлдим.
41. Эс-хушли зўр ғазал

Билмагаймиз умр сўнгин, аммо билодир ўлим,
Жонимизни белгиланган дамда юлодир ўлим.
Ер устинда сиғмайин гоҳ жой талашсак зўрлашиб,
Ер остинда жим ётарға мажбур қилодир ўлим.
Эслабон бесамар кунлар, сергуноҳ онларни биз,
Ўкраб-ўкраб йиғлар эрсак, пинҳон кулодир ўлим.
Ғафлат ичра ётар вақти тирик дўстмиз ўлимга,
Ўлиб ҳам гар ҳаёт юрсак бағрин тилодир ўлим.
Яшай олсак одамий дард ва инсофда, Кулкулий,
Абаддурмиз биздан олдин ўзи ўлодир ўлим.
42. Қаландарона зўр ғазал

Келса санам нархини Лайло қилажак,
Мажнунлатиб гўлларни шайдо қилажак.
Илдириб ишқ тўрвасини, васл тилатиб,
Кўпни гадо, ўзни яна шо қилажак.
Ким биладур — бизни атай айлаб гадо,
Саховатин қай куни ижро қилажак?
Кутсак-да ҳеч бор этмайин ҳимматини,
Ҳар гал яна бир фитна пайдо қилажак.
Энг ёмони — ялинтира, тилантира,
Мендек йирик шоирни майдо қилажак.
Бағрим эзиб, тангрига тинсиз йиғлатиб,
Кулкулни у сохта Ҳувайдо қилажак.
43. Ҳазилкаш зўр ғазал

Кўпқават уйда яшарға кимники тоқати бўлғай,
Оносин елкалаб ҳажга борандек жаннати бўлғай.
Бошланур илк азоб-қийноқ оёқ ювмай ҳали сўфи,
Сутчи қизда опера хонандасин санъати бўлғай.
Иш-ўқишга чопса ҳамма, зина «так-так», «тарақ-туқ», «гурс!»,
Ит югурғон пиёнино товшининг ғурбати бўлғай.
Тунда кимдир ўқир оят, сўкар қай маст қувиб ёрин,
Чапда аза, ўнгда қизтўй, сўғин жанг навбати бўлғай.
Остки қўшнинг турбани «дангданг» қилур кўпроқ йўталсанг,
Усткининг гоҳ тепангдан сув қуярға мандати бўлғай.
Ишда роҳат қилиб Кулкул, безиллаб уйга қайтмокдин,
Кулаҳмаддек ер остиға кирурға рағбати бўлғай.
44. Сўроқли зўр ғазал

Девор оша боқай-чи бир ул қўшни қиз яккамикин,
Тирноғини бўяр, ана, хиногами, лаккамикин?
Неси мени мафтун этар, пишлоқсимон юзларими,
Ё ўзи думбул-шўрвада пишган ширин маккамикин?
Феъли жуда жангаридир, гап отмадим, қони унинг —
Қайси қабилага туташ — массагетми, саккамикин?
Қанча тузук-сузик билан қувлашмачоқ ўйнаб роса,
Охир келиб тўхтаганим менга шу қиз паккамикин?
Тўзитадир хаёлларим юракка оғудек томиб,
Ёки бошим чаноғидан тешиб ўтган чаккамикин?
Сескантириб Кулкулни ким шақиллади боғ ортида,
У — севгилим оносими, ё шунчаки ҳаккамикин?
Рақамсиз охирги зўр ғазал

Демиш Гулмат — гулиқаҳқаҳ бўлиб тарихга киргум мен,
Куйса Машраб шами, гулдек сўлиб тарихга киргум мен.
Агар Машраб ёқиб қаҳрин чирмовуқларға ўт қўйса,
Илжайиб аста томирдан юлиб тарихга киргум мен.
Ўзин мангу ҳайкалини қурса Машраб ўзи билмай,
Илгаритдан жойим созлаб, билиб тарихга киргум мен.
Чақнаса фарқсиз боқурлар, додлашар портласа юлдуз,
Ҳама алломалар янглиғ ўлиб тарихга киргум мен.
Яна Гулмат демиш — Машраб сўзин нопокка ўқ қилди,
Ҳаром қўлга захарли гул илиб тарихга киргум мен.
Кулкулий шеърларинг бол-хат, таъмида — кислота сулфат,
Элга Гулмат сирин улфат қилиб тарихга киргум мен.
Тўртқаватлилар

Нари тур э дилёқар қиз, ўзни мен ўтга топширмай,
Бир азобим қилиб мингта, ярамни йодга топширмай.
Йўлинг пойлаб аёзда кўп, тумов бўлдим, жавобгарсан,
Сени солдим Худойимга ишингни сўдга топширмай.
* * *

Умринг бўйи шукур қил — чапдан ўнғайгунингча,
Сени асраб келди Ҳақ ўсиб-қўнқайгунингча.
Балки бир юрт йўқ бўлди сен алжираб маст-алас —
Бир йиқилиб, бир туриб, яна дўнқайгунингча.
* * *

Бир гўзални мадҳ айламиш Мир бобонинг ўзлари:
Кипригининг соясинда ул парининг юзлари...
Жаҳонга бир айтсин энди Кулкулий ҳам ўхшатиб:
Ётар бурним салқининда уч маҳалла қизлари.
* * *

О, мадам,
Бизам одам.
Ошиқларни
Деманг подам.
* * *

Мўминтой қулга бу — фармонли дунё,
Орзуманд бандага — армонли дунё.
Фаҳмдор кишиға — қамчили каззоб,
Яллабоз анқовга — гармонли дунё.
* * *

Ўз сўзи-ла яшар шоир пишиқ ё хомидан сўйлаб,
Бу руҳий хасталар қасрин тиканли ромидан сўйлаб.
Бўлма артис, Кулкилийжон, кеча бир артисни кўрдим,
Ўзи ножинс, турар аммо Темурнинг номидан сўйлаб.
* * *

О Кулкул, тескари дунё — тагингда,
Билмасдинг сирин маст ётмаганингда:
Энг қизиқ нарса — энг зерикарлигу,
Энг кутган нарсанг — энг кутмаганингда.
* * *

Бу оламнинг тенг ҳуқукди аҳлисан,
Бахтли бўлиш учун тўла ҳакдисан.
Шеърим ўқи, мағзин тушун, бахтга бот,
Тушунмасанг, ундан баттар бахтлисан.
* * *

Ўтиб баҳор-ёзим, шу қишдан —
Истеъфога чикдим севишдан.
Демак боши очиқ хонимлар
Энди ҳоли хатар-ташвишдан.
* * *

Гўё менинг вужудим кўпмиллатли бир хонлик,
Гоҳ ўйиним ҳиндчаю, гоҳ оҳанггим эронлик.
Ошпазликда ғирт уйғур, тиловатда арабман,
Дилим, тилим ўзбегу, бурним озарбайжонлик.
* * *

Ўйлагил қўркдим дўқингдан мен қачон,
Чақчайиб бурнингни қилма бақлажон.
Шер учун обрў эмас пашша қувиш,
Э рақиб, давримда майли сақла жон.
* * *

Шерик топмай ўзим бирла ўзим ойнакда ичгайман,
Коса синса, орқасига қуйиб пойнакда ичгайман.
Ичарман гоҳ ўзим мақтаб, йўқ ғанимдан куйманиб гоҳ,
Безрайиб гоҳи ҳайъатда майни чойнакда ичгайман.
* * *

Уёти йўқ зот уётдин ўлмағайдир ўлмаса,
Фикри қул нурсиз ҳаётдин ўлмағайдир ўлмаса.
Ўзганинг дардларин уқмас то ўзи дард чекмаган,
Ўз «Баёт»и йўқ «Баёт»дин ўлмағайдир ўлмаса.
* * *

Аста келдим далда бирла яхши гапга оч бўлиб,
Ёра айтай ҳасратимни кўнглима тилмоч бўлиб.
Барча қиз хил-хил таому, севдигим ёлғиз палов,
Қақраниб турсам нетар мен ёнида қирмоч бўлиб?
* * *

Нозингга учиб девона Машраб бўлақолдим,
Хўрликда қолиб кўзёшга хумдек тўлақолдим.
Тарк этиб жабринг дўзахин, ўз хотинимдан —
Жаннатни исин сездиму уйга келақолдим.
* * *

Умринг сўнар бахт деган юлдуз милтиллагунча,
Кўз аланглаб кипригинг ҳайрон пилпиллагунча.
Ёшлигингни берма бой, бос тиканни, ўтга кир,
Ёшлик ўтар қўшни қиз уч-тўрт жилпиллагунча
* * *

Мен ухласам нафас ростлар қаламим,
Дилим тирнар тушимда зўр аламим:
Ичишда тенг келсам^да минг улфатга,
Ёзишда тенг келмадим бир Гулматга.
Сўтарубойилар

Дутор чертай динғир-динғир,
Ўйна, ёрим, қинғир-синғир.
Бир кунда бир ичиб келсам,
Қилма ҳадеб минғир-минғир.
* * *

Ясансанг мен тақинчоқман,
Чўмилсанг мен оқинчоқман.
Безиб кетсанг қочолмассан,
Оёғингда қоқинчоқман .
* * *

Гарчи жанжалда баланддир,
Дод солишда зўр талантдир.
Қўшнилар билмас, хотинчам —
Худо урғон семувлантдир .
* * *

Шоирликка тутилғонман,
Фаҳми бўрдоқ етилғонман.
Э рақиб, ул «Тарих»ингта
Сенсиз таклиф этилғонман.
* * *

Мўйқалам дер мўйлови ўқ:
«Сариқ ранг — оч, қора ранг — тўқ.
Шундан фараз қилурмизки,
Бу оламда ҳақиқат йўқ!»
* * *

Гуруч эдим бошокланиб,
Кўп эзилдим оқшоғланиб.
Рубоб билан солдим охир
Ўжар қизни машшокданиб.
* * *

Чимлоқда чим чайнаб юрдим,
Чойдишдек гоҳ қайнаб юрдим.
У ёмон қиз эрга теккач,
Кўнглим тиниб, ўйнаб юрдим.
* * *

Шафқатинг, ёр, сероб бўлсин,
Лабинг бепул гулоб бўлсин.
Севги қоидасин бузсам,
Бу жоним иштароп бўлсин.
* * *

Кел, ошна, қаҳрингдан узат,
Ёв қўпса, жаҳлингдан узат.
Ортса лек жоҳиллигим,
Ахлиққа ақлингдан узат.
* * *

Қўлма-қўлсан, сен ясанғи,
Сенга, ёрим, мен асранғи .
Асқотурман, чиқса ишдан —
Барча қаланғи-қасанғи.
* * *

Ўй-хаёлга итоб бўлдим,
Шеър ёзарда шитоб бўлдим.
Эдим балки ёмон одам,
Вале михдек китоб бўлдим.
Учпахса

Кўп қийнади йиғлатиб...
Охир мени ухлатиб,
Эрга тегиб кетди у.
* * *

Уй ёнмоқда беомон,
Соҳиби юрар шодон,
Куймади деб соқолим.
* * *

Наша уруғ еб оз-моз,
Ҳужум қилди ёш хўроз
Оч ёттан бир қассобга.
* * *

Силлиқ ўтсин деб пора,
Бошлиққа бир бечора
Пул берганмиш совунлаб.
* * *

Топилди чит тўшагим,
Солғон экан эшагим
Севгилисин остиға.
* * *

Бу денгизнинг балиғи
Нега «Шўрсув солиғи»н
Тўламасдан юрибди?
* * *

Бир шилқим дер: «Бу тентак
Одам қуриб кетгандек,
Ўз хотинин севармиш».
Эговлашди асабим,
Мен ҳам эгов ясадим...
Арзигудек асаб йўқ.
* * *

Буғдой ўрим — бир бора,
Пахта кетма-кет бола —
Кўраверар ўзбекдек.
* * *

— Қизиқ фожиа айт-чи!
— Жондан тўйган бир қайчи
Ўзин қиёлмай хуноб...
* * *

Олтиариқ томонда
Юрибди кўк чопонда
Сен ўлдирган бир йигит.
* * *

Уқдирдим гўл сичқонга:
— Тушдим дема қопқонга,
Янги номи — божхона.
* * *

Доим дорда ўйнайдур...
Уни кимлар қийнайдур
Сиғдирмасдан кенг Ерга?!
* * *

Шеър — мияга ош бўлар,
Тўдасига бош бўлар
Китоб еган каламуш.
Иккиқатлар

Шароб ичсанг яна шерикман,
Э ҳайрият, демак тирикман.
* * *

Гоҳ чекаман жиддий азият,
Хом шеъримга ўқиб таъзия.
* * *

Отингни сот, молингни сот сен
Ва сотиб ол андак уёт сен.
* * *

Тамаки гоҳ дардим оладур,
Ҳаётимни сақлаб қоладур.
* * *

Норполвонга қарашли ҳў гўр...
Мен бугунча Норполвондан зўр!
* * *

Гарчи сенга йўлчиюкдурман,
Унутма, ёр, мен буюкдурман!
* * *

Лабингдаги бу хол кишмишдан,
Қорайган у турли миш-мишдан.
* * *

Кўзинг чироқ, бирам хумордир,
Кенг шлёпанг чироқтумордир.
* * *

Тошқин бўлсанг, ўзим қирғоқман,
Мошин бўлсанг, автотурғоқман .
* * *

Ўлсак бизда ўлар манманлик,
Душманларда эса — душманлик.
* * *

Ҳар балодан асрайман сени,
Йўқ қилмасанг бас, дўстим, мени.
* * *

Оёғимдан чалавердилар,
Чалиб ортда қолавердилар.
* * *

У шоирдир, йўкдир амали,
Амал асли — шоир ажали.
* * *

Шу кунгача сақладимки жон,
Демак дунё эмасдир ёмон.
* * *

У — нодиру сарсонроқ эди,
Бу — шодону арзонроқ эди.
* * *

Шеър — Алпомиш, ғазал — Барчиной,
Бирон-бирин ёмонлама, ҳой!
* * *

Кеча ўлдинг демагил менга,
Туғилгайман асли индинга.
Ўртабармоқ

Товуғингни едим, ҳей хўроз!
* * *

Илжаймай ўл, севдирдинг мени.
* * *

Бир қоп савоб олдим бозордан.
* * *

Гўрдан чикди сигарет сўраб.
* * *

Хотинига сотди эрлигин.
* * *

Ит — саёқ, лек қимор ўйнамас.
* * *

Рўмолча бор, Дездемона йўқ.
* * *

Тушликда уч ликоб бахт едим!
* * *

Уйланганмиш коптокка тарвуз.
* * *

Зиндонда бит? Гуноҳи нима?
* * *

Ол-е, ана маданиятинг!
* * *

Гўшт еса-ку қўйдан қўрқардик.
* * *

Калда тароқ, кўрда чироқ бор.
* * *

Сол пашшани! Гап пойлаяпти!
* * *

Ким танир? Бу кимнинг ҳайкали?
* * *

Ҳинд киноси хотиндир унга.
* * *

Гўнг еб кўрди ҳаваскор юлғич.
* * *

Саройгами? Қалин шим кийвол.
* * *

Қийнайсан-да инсофли бўлсам.
* * *

Навбатга тур... калтак ейишга.
* * *

Ит эгасин қопмас, пул қопар.
* * *

Кўнглингга кўп бурнингни тиқма.
* * *

Музей — Гулмат нос тупурган жой.
* * *

Ҳў, гадой! Ма... данак чақиб бер!
* * *

Йиқилдингми? Нега чиқувдинг?
* * *

Қоч! Қуёшни тўсма, шамчироқ!
* * *

Шеър ёзмадим... Ана маҳорат!
* * *

Дўст бўлармиш... тилимни тийсам.
* * *

Еб бўлдингми? Энди хизмат бор...
* * *

Энг қизиқчи — тобут ўғриси.
* * *

Ошқозонга ўхшар нигоҳи.
* * *

Шу шўрвага чўкким келяпти...
* * *

Дўстлашолмас Най ва Ноғора.
* * *

Бекор кетдинг. Соғинмадим ҳеч.
* * *

Танийман, ғирт эрхўр хотин бу!
* * *

Ўзи сассиқ, овози ширин.
* * *

Шимим мендан кўра пулдорроқ.
* * *

Сотиб олдим уч кило китоб!
* * *

Бир ўпич деб овқатсиз қолдим.
* * *

Мени тинч қўй... Бўпти, даҳосан...
* * *

Ой бунча тез бўғоз бўгггурар?
* * *

Ўлиб қолди қарсак чалётиб...
* * *

Калтак еб-еб, қизиқчи бўлдим.
* * *

Ўз шоирин танимади шеър.
* * *

Кема чўкди... Сузмокда калиш...
Хушлашув

Мен ўқиб шеър, сен текин май ичиб турдинг,
Қочиб оғзинг иштонбоғи, қичиб турдинг.
Гаҳи «Қойил!», гаҳи «Ҳа, дўст!», «Офарин!» деб,
Ҳар гужум байт шаъниға қин бичиб турдинг.
Шеър — ўртада, лек қачон май илиндинг сен?
Кулиб сохта, ёлғондакам куюндинг сен.
Хотиндан дод десам бирга уриб фарёд,
Аслида хўп ич-ичингдан суюндинг сен.
Бевафо дўст, ўжар ёрдан жоним куйди,
Элу юрт деб томирларда қоним куйди.
Шуки қўшғон улушинг бу ёнишларға,
«Хон»ингдан чўғ тушиб дастурхоним куйди.
Майфурушни куйласам, сўз далда қилдинг,
Сутчи қиздан сўйласам, сал зарда қилдинг.
Охири гал келанда «Ўртабармоқ»қа,
Хуррагингни илҳомимга парда қилдинг.
Пайти етди, балки ошна хушлашармиз,
Ҳали шеър, май устида кўп қўшлашармиз.
Китобда шеър, кўзада май тугаб битди,
Ўтирсак гап айниб энди муштлашармиз.
Mualifning boshqa asaralari
1 Aspan attorning arizalari (hajviya) [Anvar Obidjon] 708
2 Ayollar va xayollar (hajviya) [Anvar Obidjon] 688
3 Аспан атторнинг аризалари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 555
4 Аёллар ва хаёллар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 748
5 Babangida (hajviya) [Anvar Obidjon] 560
6 Baqalarning niyati buzuq (hajviya) [Anvar Obidjon] 715
7 Bayram intyervyusi (hajviya) [Anvar Obidjon] 545
8 Berkinib olgan sirgʻacha (hikoya) [Anvar Obidjon] 779
9 Bezgakshamol-2 (hajviy hangomalar) [Anvar Obidjon] 1294
10 Boymamat Beshinchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 598
11 Buguncha bayram... (hajviya) [Anvar Obidjon] 556
12 Buzoq guvohlikka chaqirilsin! (hajviya) [Anvar Obidjon] 528
13 Бабангида (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 521
14 Байрам интервюси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 551
15 Бақаларнинг нияти бузуқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 608
16 Беркиниб олган сирғача (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 560
17 Боймамат Бешинчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 548
18 Бугунча байрам... (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 539
19 Бузоқ гувоҳликка чақирилсин! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 503
20 Dardingni stadionda ayt (hajviya) [Anvar Obidjon] 679
21 Davolanish (hajviya) [Anvar Obidjon] 512
22 Даволаниш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 502
23 Дардингни стадионда айт (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 485
24 Eh, la’nati ombor… [Anvar Obidjon] 798
25 Eh, shoʻrlik erkaklar! (hajviya) [Anvar Obidjon] 640
26 Eng iste’dodli oʻlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 558
27 Энг истеъдодли ўлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 444
28 Эҳ, лаънати омбор… [Anvar Obidjon] 653
29 Эҳ, шўрлик эркаклар! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 534
30 Gulixonning gulzorchasi (hikoya) [Anvar Obidjon] 514
31 Гулихоннинг гулзорчаси (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 473
32 Hakka xolaning igʻvolari (hikoya) [Anvar Obidjon] 581
33 Halokatdan asrovchilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 508
34 Hemma Malina (hajviya) [Anvar Obidjon] 510
35 Ҳакка холанинг иғволари (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 592
36 Ҳалокатдан асровчилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 482
37 Ҳемма Малина (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 519
38 Impoʻrtbop yigit (hajviya) [Anvar Obidjon] 576
39 Импўртбоп йигит (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 464
40 Jaqqi (hikoya) [Anvar Obidjon] 807
41 Жаққи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 512
42 Kambagʻalbop Gulmatiy (hajviya) [Anvar Obidjon] 973
43 Kasofati temirtak (hajviya) [Anvar Obidjon] 463
44 Keksa yamoqchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 519
45 Kemaga tushganning joni bir (hajviya) [Anvar Obidjon] 630
46 Kezargon Boychechak (qissa) [Anvar Obidjon] 783
47 Камбағалбоп Гулматий (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 435
48 Кезаргон Бойчечак (қисса) [Anvar Obidjon] 497
49 Кекса ямоқчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 510
50 Кемага тушганнинг жони бир (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 708
51 Madaniy zoʻravonlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 719
52 Maqolasiz sarlavha (hajviya) [Anvar Obidjon] 590
53 Maqtanchoq (hikoya) [Anvar Obidjon] 1014
54 Marayim gʻijjak (hajviya) [Anvar Obidjon] 605
55 Menga til oʻrgatmoqchi boʻlishgani (h... [Anvar Obidjon] 705
56 Meshpolvonning janglari [Anvar Obidjon] 3660
57 Ming soʻmlik poʻstak (hajviya) [Anvar Obidjon] 591
58 Mirzaqand naynovning hasratlari (hajviya) [Anvar Obidjon] 501
59 Mishmishali (hajviya) [Anvar Obidjon] 518
60 Маданий зўравонлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 445
61 Марайим ғижжак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 429
62 Мақоласиз сарлавҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 455
63 Мақтанчоқ (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 545
64 Менга тил ўргатмоқчи бўлишгани (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 464
65 Мешполвоннинг жанглари [Anvar Obidjon] 646
66 Минг сўмлик пўстак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 456
67 Мирзақанд найновнинг ҳасратлари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 430
68 Мишмишали (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 466
69 Nishon buqoq va ritmik gimnastika (ha... [Anvar Obidjon] 670
70 Nokdaun (hajviya) [Anvar Obidjon] 472
71 Нишон буқоқ ва ритмик гимнастика (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
72 Нокдаун (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 501
73 O...o...jon (hikoya) [Anvar Obidjon] 488
74 Odobli boʻlish osonmi? (hikoya) [Anvar Obidjon] 0
75 Ola-bula sharf (hajviya) [Anvar Obidjon] 478
76 Olovjon (hikoya) [Anvar Obidjon] 426
77 Oltiariq hangomalaridan [Anvar Obidjon] 1940
78 Oltin vasvasasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 573
79 Oltin yurakli avtobola (qissa va hiko... [Anvar Obidjon] 4124
80 Ortigʻalining oʻzginasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 557
81 Oshqovoqsiz satira (hajviya) [Anvar Obidjon] 581
82 Oxirgi sedanatut qissasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 535
83 О...о...жон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 477
84 Одобли бўлиш осонми? (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 0
85 Ола-була шарф (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 484
86 Олий табақали меҳмонлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 488
87 Оловжон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 468
88 Олтиариқ ҳангомаларидан [Anvar Obidjon] 502
89 Олтин васвасаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 463
90 Олтин юракли автобола (қисса ва ҳикоялар) [Anvar Obidjon] 656
91 Ортиғалининг ўзгинаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 471
92 Охирги седанатут қиссаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 418
93 Ошқовоқсиз сатира (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 462
94 Pidboʻl (hajviya) [Anvar Obidjon] 498
95 Poygakdagilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 504
96 Poʻpisaning ogʻirligi qancha? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
97 Пидбўл (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 511
98 Пойгакдагилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 472
99 Пўписанинг оғирлиги қанча? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
100 Qadrdon yigʻilar (hikoya) [Anvar Obidjon] 558
101 Qiygʻirakning shamoli (hajviya) [Anvar Obidjon] 528
102 Qora bodring (hajviya) [Anvar Obidjon] 516
103 Qorinbotir (doston) [Anvar Obidjon] 890
104 Qoʻgʻirchoqlar (hikoya) [Anvar Obidjon] 762
105 Qoʻlaqabli bogʻkursi (hajviya) [Anvar Obidjon] 643
106 Quvish (hajviya) [Anvar Obidjon] 513
107 Қадрдон йиғилар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 453
108 Қийғиракнинг шамоли (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 595
109 Қора бодринг (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 466
110 Қоринботир (достон) [Anvar Obidjon] 474
111 Қувиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 509
112 Қўлақабли боғкурси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 425
113 Қўғирчоқлар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 495
114 Restoranda tanishganlar (hajviya) [Anvar Obidjon] 627
115 Ресторанда танишганлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 493
116 Serkaxonim (hajviya) [Anvar Obidjon] 521
117 Sotti satang hayotidan (hajviya) [Anvar Obidjon] 503
118 Sovigan koʻngil (hajviya) [Anvar Obidjon] 621
119 Soʻlim xiyobonda (hajviya) [Anvar Obidjon] 570
120 Sudxoʻrning ziyofati (hajviya) [Anvar Obidjon] 567
121 Серкахоним (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 512
122 Совиган кўнгил (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 487
123 Сотти сатанг ҳаётидан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 524
124 Судхўрнинг зиёфати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 418
125 Сўлим хиёбонда (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 460
126 Talablarga binoan (hajviya) [Anvar Obidjon] 487
127 Tip-tiniq vujud (hikoya) [Anvar Obidjon] 444
128 Tomoqqa taqaladigan gap (hajviya) [Anvar Obidjon] 579
129 Toʻgʻon Takayevning qoshiqbozi (hajviya) [Anvar Obidjon] 565
130 Toʻnni teskari kiyish (hajviya) [Anvar Obidjon] 737
131 Toʻporicha gap-gashtaklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 571
132 Tushuntirish xati (hajviya) [Anvar Obidjon] 1011
133 Tutunfurush (hajviya) [Anvar Obidjon] 592
134 Талабларга биноан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 434
135 Тип-тиниқ вужуд (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 479
136 Томоққа тақаладиган гап (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 444
137 Тутунфуруш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 433
138 Тушунтириш хати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 829
139 Тўнни тескари кийиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 471
140 Тўпорича гап-гаштаклар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 476
141 Тўғон Такаевнинг қошиқбози (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 469
142 Uch ogʻa-ini (hikoya) [Anvar Obidjon] 672
143 Uyquda nimalar boʻlmaydi! (hikoya) [Anvar Obidjon] 751
144 Уйқуда нималар бўлмайди! (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 441
145 Уста Гулматнинг жумбоғи (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 440
146 Уч оға-ини (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 506
147 Val… valay… (hajviya) [Anvar Obidjon] 694
148 Вал… валай… (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 660
149 XX asr talonchiligi (hajviya) [Anvar Obidjon] 535
150 XX аср талончилиги (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 456
151 Xizmatchilik-da, xizmatchilik (hajviya) [Anvar Obidjon] 529
152 Xorij radiosi va... kalish (hajviya) [Anvar Obidjon] 580
153 Xususiy koʻprikcha (hajviya) [Anvar Obidjon] 510
154 Хизматчилик-да, хизматчилик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 496
155 Хориж радиоси ва... калиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 487
156 Хусусий кўприкча (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 487
157 Yerliklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 540
158 Ерликлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 504
159 Ziyodbotirdan boshqasi topiladi (hajviya) [Anvar Obidjon] 549
160 Ziyolicha olishuv (hajviya) [Anvar Obidjon] 556
161 Зиёдботирдан бошқаси топилади (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 438
162 Зиёлича олишув (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 453
163 Oʻshaning erimikan? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
164 Ўшанинг эримикан? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
165 Gʻilay sichqon (hajviya) [Anvar Obidjon] 616
166 Ғилай сичқон (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 436
167 Shiliqabiliq (hajviya) [Anvar Obidjon] 486
168 Shomurod hasibfurushning futbolga bor... [Anvar Obidjon] 444
169 Shubha (hajviya) [Anvar Obidjon] 516
170 Shumqadam (hajviya) [Anvar Obidjon] 494
171 Шилиқабилиқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 458
172 Шомурод ҳасибфурушнинг футболга борга... [Anvar Obidjon] 425
173 Шубҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 491
174 Шумқадам (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 415
175 Chakalakzor afsonasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 612
176 Чакалакзор афсонаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 644
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика