(-buxarskiy -- bars-) hikoyalar (quvnoq uchun
....Қилган гуноҳларини арз этиб тавба-тазарру қилиш учун икки хотин нуроний бир чол ҳузурига келдилар. Булардан бири ҳали ёш, иккинчиси эса қирқ~қирқ бешларга кирган ўрта ёшли хотин эди. Ёш хотин ўзининг зўр гуноҳли эканини билиб, шу қилган гуноҳи учун қайғурарди. Ўрта ёшли хотин эса ўзини художўй хотин ҳисоблаб баъзи майда-чуйда гуноҳлардан бўлак зўр гуноҳ қилмаганига ишонарди ва бунинг учун ўз ҳолидан мамнун эди.

....Чол икки хотиннинг ҳар биридан қандай умр кечирганини сўради. Ёш хотин кўзларидан ёш тўкиб:

~ Мен жуда зўр гуноҳ қилдим, эрим билан уришдим, қаттиқ~қаттиқ сўзлар айтиб, унинг кўнглини вайрон қилдим,~ деди. Ўрта ёшли хотин:

....Мен художўй хотинман, эҳтимол баъзи майда-чуйда гуноҳ қилган бўлсам керак, буларни эслай олмайман, аммо зўр гуноҳ қилмаганимга ишонаман, майда гуноҳларимга тавба қилсам бас,~ деди.

....Чол буларнинг сўзларини диққат билан тинглаб, ёш хотинга:
~ Мана шу боғчанинг четида анчагина катта-катта тошлар ётибди. Шулардан ўзинг кўтара оладиган бир тошни олиб кел,~ деди.

....Художўй ўрта ёшли хотинга:
~Сен ҳар қаердан майда тошларни териб олиб бир халтага солавер, халтанг тўлгандан кейин олиб кел,~ деб буюрди.

....Хотинлар чол буйруғини бажардилар. Ёш хотин катта бир тошни, ўрта ёшли хотин эса бир халта тўла майда тошларни келтирди. Чол ҳар икки хотиннинг келтирган тошларини кўздан ўтказгандан сўнг уларга:

~ Энди келтирган тошларингизни ўз жойларига элтиб қўйиб, кейин менинг ёнимга қайтиб келинг,~деди ва майда тошлар келтирган ўрта ёшли хотинга:
~ Сен ҳар қайси майда тошни қаердан олган бўлсанг, уни ўз жойига қўй,~ деб алоҳида таъкидлади.

....Хотинлар тошларини олиб кетдилар. Катта тош келтирган ёш хотин тошини янглишмасдан жойига элтиб қўйиб, дарров чол ёнига қайтиб келди. Ўрта ёшли хотин эса ҳар бир тошни қаердан олганини била олмай гаранг бўлди. Чол ҳар икки хотинга қарата:

~ Гуноҳлар ҳам шу тошлар каби катта ёки кичик, майда бўлади. Майда гуноҳларга эътибор бермасак, кейинчалик катта гуноҳлар қилишга ўтамиз. Шунинг учун майда гуноҳларни унутмайлик,~деди ва ёш хотинга:

....Сен оғир тошни қаердан олганингни эсингдан чиқармай, яна ўз жойига элтиб қўйдинг, Шунга ўхшаш қилган айбинг, гуноҳингни ҳам унутмай қайғурдинг, виждонан азобландинг, тавба қилдинг, шу билан гуноҳ шумлигидан қутулдинг,~ деб қўшимча қилди~да, художўй хотинга:

~ Сен майда тошлар ўринларини унутганинг каби майда гуноҳларингни ҳам унутгансан, аста~секин гуноҳлар лойига ботганингни ҳам сезмай қолгансан, тавба қилмай шу кунгача гуноҳли умр кечиргансан, кўрдингми, ёш хотин қилган гуноҳига иқрор бўлиб йиғлаб тавба қилди. Художўйлик амалсиз бўлса, унга эътибор берилмайди. Кел, катта~кичик ҳамма гуноҳларингга тавба қил, бундан кейин ҳеч гуноҳ этмасликка аҳд қил,~ деди.

....Нуроний чолнинг сўзлари бу художўй хотинга қаттиқ таъсир этди. Йиғлаб ҳамма гуноҳларидан тавба қилди...

Биз~чи? Бизнинг ҳолимиз қандай...?
- Kutubxona
Tavsiya qilamiz
Loading...
Яндекс.Метрика