(-buxarskiy -- bars-) hikoyalar (quvnoq uchun
....Тупроқ ойнага деди:
~ Сенга жудаям ҳавасим келади. чунки сенга қараган киши ўзини кўради. Менга боққанда эса фақат мени кўради, холос.

....Ойна жавоб берди:
~ Эй тупроқ, беҳуда ғам чекяпсан. Мен юзимга боққанларнинг бугунинигина кўрсатаман. Сен эса кишиларга эрталаридан хабар берасан.
Жавоб тупроққа ёқди, аммо таскин бўлолмади.

....Бир оздан кейин яна гап бошлади:
~ Балки мени юпатиш учунгина айтаётгандирсан бу гапни? Чунки ҳеч ким ҳеч қачон сендан юз буриб, менга қарамайди~ку!

~ Қарайди, ~ жавоб қилди ойна. Менга қарашга юзи қолмаганларнинг кўзи доим сен томонга қарайди...!
- Kutubxona
Tavsiya qilamiz
Loading...
Яндекс.Метрика