Android xunarlari
Кўштирнок ичида ишлатиладиган «xунар» сўзи кўпинча бирор фойдали, кўпчилик унча хабардор бўлмаган иш, ёки xатти xаракатларга нисбатан ишлатилади. Бу сўз, умуман олганда, xам ижобий ва ё салбий xолатлар учун xам кўлланилиши мумкин. Бу ерда асосий эътибор унинг кўпчилик бехабаррок бўлган, янги xатти- xаракат эканлигига каратилган. куйида сизларга Androidли телефонлар устида бажариладиган «xунарлар» xакида озгинагина маълумот бериб кетамиз.
Android ўз эгасини яхши танийди. Демокчимизки, уни xар хил килиб блокка кўйиб-чикариш мумкин. Шулардан биттаси Android эгаси ўз юзини кўрганда блокдан чикариш имкониятидир. Бу «xунар» Android 4.2, Jelly Bean тоифали амаллар тизимида мавжуд. Сиз фойдаланувчининг юзини «кўрганда» телефонни блокдан чикариш имкониятидан фойдаланишингиз керак! Буни фаоллаштириш учун: Настройки> Безопасность> Блокировка экрана> Разблокировка лицом (Face unlock) га кириб амалга оширасиз.
Шундок xам бўлиши мумкинки, Androidли телефон «осилиб, котиб» колади, xар канакасига уни жойида кимирлатиб бўлмайди, шундай пайтда, уни худди компьютерга ўхшаб кайта юклаш керак. Аммо, Androidда Reset- кайта юклаш тугмачаси йўк. Лекин унинг ўрнини босувчи тугмачалар комбинацияси эса мавжуд! Ёкув + Home Key + Овоз кўтариш тугмачаларини биргаликда боссангиз Android кайта юкланади. xамма акилли телефонлар, яъни смартфонлар интернетда ишлашга мўлжалланган. Androidда Google ни тез ишга тушириш имконияти мавжуд бўлиб, бу «xунар» куйидагича амалга оширилади. Бу кидирув саxифасига тез кириш учун менюга кириш тугмасини бир неча сония босиб туринг.
Android телефон xакида тўлик маълумотга эга бўлиш учун USSD- сўров жўнатишингиз мумкин. Бунда стандарт созлаш (стандартная настройка)дан фойдаланиб билиб бўлмайдиган масалан, Wi-Fi тармок, батарея ва xоказолар xакида маълумотларга эга бўлишингиз мумкин. Бунинг учун *#*#4636#*#* ни теришингиз керак.
Дастурларни SD-картага кўчириш
Одатда бизлар телефонга кўшимча дастурлар ўрнатамиз, улар эса унинг хотирасидан анча жойни эгаллаб кўйиши мумкин. Android телефонларда тез ва кийинчиликларсиз дастурларни кўчириб ўтказишнинг ажойиб имконияти мавжуд. Бунинг учун куйидаги:
Настройки > Приложения > Управление приложением> Керакли кўшимча дастурни танлаб «Переместить на карту памяти» ни босасиз.

Hard Reset бу Android телефонларнинг созламаларини (настройка) олиб ташлаш учун ишлатилади. Бу «xунар» телефонларни сотиш олдидан ишлатишга жудаям кулай. Чунки телефонингиз xар хил дастурлар ва созламалар билан «боши котиб», «тормозланиб» колаётган бўлиши мумкин. Умуман олганда, Androidли телефонларга бир неча хил усулар билан бичим бериш мумкин.
• Ишлаб чикарилгандаги созламаларини тиклаш усули. Бунда xамма сиз килган созламалар олиб ташланади ва маълумотлар ўчириб юборилади. Бунинг учун *#*#7780#*#* тугмачаларини босасиз.
• Ускунавий олиб ташлаш усули. Бунинг учун эса *2767*3855# ни босасиз. Бу xолатда ички ва ташки SD картадаги xамма маълумотлар, жумладан Android ли телефон созламалари xам ўчирилади.

Бу сўровни шунчаки текшириш учун киритиб ўтирманг, чунки бу сўров тасдиклаш талаб килиб ўтирмасдан иш бошлаб юборади.

Tavsiya qilamiz
Loading...
Яндекс.Метрика