Tushda Burun - Бурун ko'rsa

BURUN (BINIY) Doniyol (a.s.)ning aytishlaricha, tushdagi burun tush ko‘ruvchining obro‘-e’tiboriga dalildir, burunda ko‘rilgan kamlik yoki ortiqchalik ko‘ruvchining qadru e’tiboriga dalildir. Agar burunining qisqarib qolganini ko‘rsa, obro‘e’tiboriga yetadigan nuqsonga dalildir. Agar burnining o‘z joyidan tushib ketganini ko‘rsa, obro‘-e’tibordan tushishini bildiradi. Agar burun teshiklarining kengayib qolganini ko‘rsa, maishati soz bo‘lishini bildiradi, agar torayib qolganini ko‘rsa, maishati tor bo‘lishini bildiradi. Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, burnidan miyasining oqib chiqayotganini ko‘rsa, bir ulug‘ kishidan manfaat topishini bildiradi. Agar burnidan biror jonivorning chiqqanini ko‘rsa, masalan, qurt, pashsha va shunga o‘xshashlarni, farzand tug‘ilishiga dalildir. Agar burun uchi bekilganini, chunonchi, nafas ololmayotganini ko‘rsa, ishlari yurishmay qolishiga dalil bo‘ladi. Agar burnidan gapirayotgan bo‘lsa, davlati qo‘ldan ketishiga dalil bo‘ladi. Agar burun uchi terisining tushib ketganini ko‘rsa, unga ziyon yetishini bildiradi. Jobir Mag‘ribiy (r.a.) aytadiki, tushda har kim burnidan qon oqayotganini ko‘rsa va ta’birchiga, men tush ko‘rdim, tushimda burnimdan qon oqayotgan emish, deb aytayotgan bo‘lsa, juda ko‘p mol topishiga dalildir. Agar har kim burnining ikki teshigini bitta bo‘lib qolganini ko‘rsa, oqila bir ayol bilash qovushmog‘ini bildiradi. Agar burnining uchi kesilganini ko‘rsa, o‘g‘lini xatna qilishiga dalildir. Ba’zilarning aytishicha, uning obro‘-e’tiboriga nuqson yetadi. Jobir Mag‘ribiy (r.a.) aytadiki, agar burnidan yoqimsiz bir narsa chiqqanini ko‘rsa, g‘azabga dalildir. Agar burnidan qon chiqqanini va bundan jumla tani qonga bo‘yalganini ko‘rsa, qo‘liga harom mol tushishiga dalildir. Agar burnidan yashil qon tushsa va u ozgina bo‘lsa, bolaning ona qornidan tushishiga dalildir. Ba’zi ta’birchilarning fikriga qaraganda kambag‘al bo‘ladi. Agar burnidan qon oqayotganini ko‘rsa, biroq tani qonga bo‘yalmagan bo‘lsa, bolasi yoki xotinini uydan haydab chiqarishiga yoki ularga biror zarar yetishiga dalildir. Agar burnining yerga uzilib tushganini ko‘rsa, qiz tug‘ilishiga dalildir. Agar burnini yuvayotganini ko‘rsa, birorga erkak uning xotiniga firib berishiga dalildir. Agar burnidan bir qushning chiqib ketganini ko‘rsa, chorvasi bo‘lsa, bola tug‘ishiga dalildir. Ta’birchilardan ba’zilarining fikriga qaraganda burundan qon ketishi yashab turgan diyoridagi podshoxdan mol yetishiga dalildir. Ismoil Ash’as (r.a.)ning aytishicha, agar burnini xartum kabi katta bo‘lib ketganini ko‘rsa yoki xartumdan kichikroq ekanini ko‘rsa ham, burunning katta-kichikligiga qarab, izzat va obro‘si oshishini va bundan qarindoshurug‘lari ham manfaatdor bo‘lishini bildiradi. Agar burnidan hid kelayotgan bo‘lsa, yaxshi farzand tug‘ilishiga dalildir. Agar burnidan noxush hid kelayotgan bo‘lsa, ta’biri yuqoridagining aksidir. Hofiz aytadiki, tushida burnining yo‘q ekanini ko‘rsa, qarindoshlardan birining o‘lishiga dalildir. Agar ikkita burni borligini ko‘rsa, xotini bilan o‘zi o‘rtasiga muxoliflik tushishini bildiradi. Agar bir kishi uning burniga xushbo‘y hidli narsani tutganini ko‘rsa, o‘sha kishidan foyda topishiga dalildir. Agar tushni ayol kishi ko‘rsa, undan solih farzand tug‘ilishiga dalildir. Agar bir kishi uning burniga noxush hidli narsa tutayotganini ko‘rsa, o‘sha kishining g‘azabiga duchor bo‘lishini bildiradi. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushda burun ko‘rmoq besh narsaga dalildir: izzatga; molga; ulug‘likka; farzandga va maishatga.


БУРУН (БИНИЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги бурун туш кўрувчининг обрў-эътиборига далилдир, бурунда кўрилган камлик ёки ортиқчалик кўрувчининг қадру эътиборига далилдир. Агар бурунининг қисқариб қолганини кўрса, обрўэътиборига етадиган нуқсонга далилдир. Агар бурнининг ўз жойидан тушиб кетганини кўрса, обрў-эътибордан тушишини билдиради. Агар бурун тешикларининг кенгайиб қолганини кўрса, маишати соз бўлишини билдиради, агар торайиб қолганини кўрса, маишати тор бўлишини билдиради. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, бурнидан миясининг оқиб чиқаётганини кўрса, бир улуғ кишидан манфаат топишини билдиради. Агар бурнидан бирор жониворнинг чиққанини кўрса, масалан, қурт, пашша ва шунга ўхшашларни, фарзанд туғилишига далилдир. Агар бурун учи бекилганини, чунончи, нафас ололмаётганини кўрса, ишлари юришмай қолишига далил бўлади. Агар бурнидан гапираётган бўлса, давлати қўлдан кетишига далил бўлади. Агар бурун учи терисининг тушиб кетганини кўрса, унга зиён етишини билдиради. Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушда ҳар ким бурнидан қон оқаётганини кўрса ва таъбирчига, мен туш кўрдим, тушимда бурнимдан қон оқаётган эмиш, деб айтаётган бўлса, жуда кўп мол топишига далилдир. Агар ҳар ким бурнининг икки тешигини битта бўлиб қолганини кўрса, оқила бир аёл билаш қовушмоғини билдиради. Агар бурнининг учи кесилганини кўрса, ўғлини хатна қилишига далилдир. Баъзиларнинг айтишича, унинг обрў-эътиборига нуқсон етади. Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, агар бурнидан ёқимсиз бир нарса чиққанини кўрса, ғазабга далилдир. Агар бурнидан қон чиққанини ва бундан жумла тани қонга бўялганини кўрса, қўлига ҳаром мол тушишига далилдир. Агар бурнидан яшил қон тушса ва у озгина бўлса, боланинг она қорнидан тушишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг фикрига қараганда камбағал бўлади. Агар бурнидан қон оқаётганини кўрса, бироқ тани қонга бўялмаган бўлса, боласи ёки хотинини уйдан ҳайдаб чиқаришига ёки уларга бирор зарар етишига далилдир. Агар бурнининг ерга узилиб тушганини кўрса, қиз туғилишига далилдир. Агар бурнини юваётганини кўрса, бирорга эркак унинг хотинига фириб беришига далилдир. Агар бурнидан бир қушнинг чиқиб кетганини кўрса, чорваси бўлса, бола туғишига далилдир. Таъбирчилардан баъзиларининг фикрига қараганда бурундан қон кетиши яшаб турган диёридаги подшохдан мол етишига далилдир. Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, агар бурнини хартум каби катта бўлиб кетганини кўрса ёки хартумдан кичикроқ эканини кўрса ҳам, буруннинг катта-кичиклигига қараб, иззат ва обрўси ошишини ва бундан қариндошуруғлари ҳам манфаатдор бўлишини билдиради. Агар бурнидан ҳид келаётган бўлса, яхши фарзанд туғилишига далилдир. Агар бурнидан нохуш ҳид келаётган бўлса, таъбири юқоридагининг аксидир. Ҳофиз айтадики, тушида бурнининг йўқ эканини кўрса, қариндошлардан бирининг ўлишига далилдир. Агар иккита бурни борлигини кўрса, хотини билан ўзи ўртасига мухолифлик тушишини билдиради. Агар бир киши унинг бурнига хушбўй ҳидли нарсани тутганини кўрса, ўша кишидан фойда топишига далилдир. Агар тушни аёл киши кўрса, ундан солиҳ фарзанд туғилишига далилдир. Агар бир киши унинг бурнига нохуш ҳидли нарса тутаётганини кўрса, ўша кишининг ғазабига дучор бўлишини билдиради. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда бурун кўрмоқ беш нарсага далилдир: иззатга; молга; улуғликка; фарзандга ва маишатга.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
.
Яндекс.Метрика