Tushda Qorin - Қорин ko'rsa

QORIN (SHIKAM) Qorinning ta’birida ta’birchilar uch fikrdalar, qorinning tashqarisi va ichkarisi ham moldir. Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, farzand bo‘ladi. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, qarindoshlarga dalildir. Agar tushida qorni katta bo‘lib qolganini ko‘rsa, molning, farzandning yoki qarindoshlarning ko‘payishiga dalil bo‘ladi. Agar tushida qornining kichrayib qolganini va terisiga nuqson yetganini ko‘rsa, mol yoki farzand nuqsoniga dalil bo‘ladi. Tushida qornida nimaki bo‘lsa, tashqariga chiqqanini, ularni yuvganini va qaytarib joyiga solganini ko‘rsa, holi yaxshi bo‘lishi va maqsadiga yetishiga dalildir. Agar erkak kishi tushida qornidan bola chiqqanini ko‘rsa, oilasining e’tibori va ulug‘ligini oshiradigan bir kishi paydo bo‘lishiga dalildir. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, agar kishi tushida qornining shishib ketganini ko‘rsa, ko‘p mol topishiga dalildir. Agar tushida qornining yorilganini ko‘rsa, unga musibat yetishiga dalildir. Agar qorniga mo‘ylar o‘sib chiqqanini ko‘rsa, ayoli tomonidan qarz bo‘lishiga dalildir. Agar qornidagi mo‘ylarning qirilganini ko‘rsa, g‘ami ketib, qarzdan kutilishiga dalildir. Agar qornida teshik borligini ko‘rsa, ayol uning molini yeyishiga dalildir. . Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushdagi qorin to‘rt narsani bildiradi: ilm joyini; xazinani; tirikchiligining batartibligini; farzandni.


ҚОРИН (ШИКАМ) Қориннинг таъбирида таъбирчилар уч фикрдалар, қориннинг ташқариси ва ичкариси ҳам молдир. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, фарзанд бўлади. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, қариндошларга далилдир. Агар тушида қорни катта бўлиб қолганини кўрса, молнинг, фарзанднинг ёки қариндошларнинг кўпайишига далил бўлади. Агар тушида қорнининг кичрайиб қолганини ва терисига нуқсон етганини кўрса, мол ёки фарзанд нуқсонига далил бўлади. Тушида қорнида нимаки бўлса, ташқарига чиққанини, уларни ювганини ва қайтариб жойига солганини кўрса, ҳоли яхши бўлиши ва мақсадига етишига далилдир. Агар эркак киши тушида қорнидан бола чиққанини кўрса, оиласининг эътибори ва улуғлигини оширадиган бир киши пайдо бўлишига далилдир. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, агар киши тушида қорнининг шишиб кетганини кўрса, кўп мол топишига далилдир. Агар тушида қорнининг ёрилганини кўрса, унга мусибат етишига далилдир. Агар қорнига мўйлар ўсиб чиққанини кўрса, аёли томонидан қарз бўлишига далилдир. Агар қорнидаги мўйларнинг қирилганини кўрса, ғами кетиб, қарздан кутилишига далилдир. Агар қорнида тешик борлигини кўрса, аёл унинг молини ейишига далилдир. . Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қорин тўрт нарсани билдиради: илм жойини; хазинани; тирикчилигининг батартиблигини; фарзандни.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика