Tushda Vazir - Вазир ko'rsa

VAZIR (VAZIR) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushdagi vazir podshoh uchun yaxshi ishdir. X,ar kim tushida vazir bo‘lib qolganini, insofli va odil ekanini ko‘rsa, o‘zining insofli va adolati miqdorida ulug‘lik va izzat topishini bildiradi. Agar vazir tushida gilam yoki palos yoyganini ko‘rsa, uning uchun izzat, mol va ne’mat farovon bo‘lishiga, umri uzoq bo‘lishiga dalildir. Tushida vazir chopon va bosh kiyimi berganini ko‘rsa, odamlar uni hokim qilishiga dalildir. Tushida vazir uning uyiga kelganini ko‘rsa, podshoh sababli unga g‘amu anduh yetishiga dalildir. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushida vazir bilan taom yeganini ko‘rsa, undan izzat va ulug‘lik topishiga dalildir. Tushida vazirning uyi qulab ketganini, bemor bo‘lganini, podshoh uni ishdan olganini, ot yiqitib yuborganini, sigir shoxi bilan suzib yuborganini ko‘rsa, bularning hammasi uning ishdan ketishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushda vazirni ko‘rish to‘rt narsaga dalildir: ko‘zi oy va quyoshning ko‘ziga aylangan bo‘lsa; ko‘zi Dajla daryosiga aylangan bo‘lsa; podshoh beliga kamar bog‘lagan bo‘lsa; Rasululloh (s.a.v.)ning yoronlaridan biri uning boshiga toj kiydirganlarini ko‘rgan bo‘lsa, bularning hammasi vazirlik mansabini topishiga dalildir.


ВАЗИР (ВАЗИР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги вазир подшоҳ учун яхши ишдир. Х,ар ким тушида вазир бўлиб қолганини, инсофли ва одил эканини кўрса, ўзининг инсофли ва адолати миқдорида улуғлик ва иззат топишини билдиради. Агар вазир тушида гилам ёки палос ёйганини кўрса, унинг учун иззат, мол ва неъмат фаровон бўлишига, умри узоқ бўлишига далилдир. Тушида вазир чопон ва бош кийими берганини кўрса, одамлар уни ҳоким қилишига далилдир. Тушида вазир унинг уйига келганини кўрса, подшоҳ сабабли унга ғаму андуҳ етишига далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида вазир билан таом еганини кўрса, ундан иззат ва улуғлик топишига далилдир. Тушида вазирнинг уйи қулаб кетганини, бемор бўлганини, подшоҳ уни ишдан олганини, от йиқитиб юборганини, сигир шохи билан сузиб юборганини кўрса, буларнинг ҳаммаси унинг ишдан кетишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда вазирни кўриш тўрт нарсага далилдир: кўзи ой ва қуёшнинг кўзига айланган бўлса; кўзи Дажла дарёсига айланган бўлса; подшоҳ белига камар боғлаган бўлса; Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ёронларидан бири унинг бошига тож кийдирганларини кўрган бўлса, буларнинг ҳаммаси вазирлик мансабини топишига далилдир.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Loading...
Яндекс.Метрика