.

Tushda Go‘ng va tezak - Гўнг ва тезак ko'rsa

GO‘NG VA TEZAK (SARGIN) Ibn Sirinning aytishicha, ot va sigirning go‘ngi molu ne’matni bildiradi. Tushida ko‘p go‘ngni ko‘rsa, molu ne’matning ko‘p hosil bo‘lishiga dalildir. Erkak kishining go‘ngi harom moldir. Agar o‘z joyini ifloslab qo‘yganini ko‘rsa, molidan ba’zi qismini ba’zi ayoliga sarf qilishiga dalildir. Agar hojat ushatib, axlatini tuproq bilan bekitayotganini ko‘rsa, o‘z molini yerga ko‘mib, bekitishiga dalildir. Agar odam go‘ngini yeyayotganini ko‘rsa, harom mol yeyishiga yoki harom molni qo‘lga kiritishiga dalildir. Agar noma’lum bir joyga hojat ushatganini ko‘rsa, o‘z molini foyda va savob bo‘lmaydigan bir ishga sarf etishiga dalildir. Agar boshdanoyoq badani axlat bilan bo‘yalganini ko‘rsa, birorta gunoh qilishiga dalildir. Agar ichi ketayotganini ko‘rsa, molini behudaga isrof qilishiga dalildir. Agar ichidan najosati sel kabi oqib chiqayotganini ko‘rsa, podshohdan g‘amu anduh yetishiga dalildir. Doniyol alayhissalomning aytishlaricha, tushdagi odamlar go‘ngi harom molga dalildir. Chorva hayvonlarning go‘ngi ham harom moldir. Vahshiy va yovvoyi hayvonlarning go‘ngi zulm bilan qo‘lga kiritiladigan moldir. Jobirning aytishicha, odamdan chiqadigan barcha axlatlar o‘sha odamdan chiqadigan molini bildiradi. Agar axlatlar orasida ketayotgani yoki katga ko‘cha yoxud uyda axlatga botib qolganini ko‘rsa, unga podshoxdan g‘amu anduh yetishiga dalildir. Agar najosatga oyoq qo‘yganini va yiqilib tushganini, bosh-oyoq najosatga bulg‘anganini, turgan joyi pastlik va yomon ekanini ko‘rsa, hokimdan yoki valiydan unga biror yoqimsiz holat yetishiga dalildir. Hazrati Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushda ich ketishi, agar o‘zining joyida bo‘lsa, to‘rt narsani bildiradi: harom molni; ishlarning yurishuvini; oilaga nafaqa kelishini; g‘amning yo‘q bo‘lishini. Tushda hojat ushatish boylik va muroddir.


ГЎНГ ВА ТЕЗАК (САРГИН) Ибн Сириннинг айтишича, от ва сигирнинг гўнги молу неъматни билдиради. Тушида кўп гўнгни кўрса, молу неъматнинг кўп ҳосил бўлишига далилдир. Эркак кишининг гўнги ҳаром молдир. Агар ўз жойини ифлослаб қўйганини кўрса, молидан баъзи қисмини баъзи аёлига сарф қилишига далилдир. Агар ҳожат ушатиб, ахлатини тупроқ билан бекитаётганини кўрса, ўз молини ерга кўмиб, бекитишига далилдир. Агар одам гўнгини еяётганини кўрса, ҳаром мол ейишига ёки ҳаром молни қўлга киритишига далилдир. Агар номаълум бир жойга ҳожат ушатганини кўрса, ўз молини фойда ва савоб бўлмайдиган бир ишга сарф этишига далилдир. Агар бошданоёқ бадани ахлат билан бўялганини кўрса, бирорта гуноҳ қилишига далилдир. Агар ичи кетаётганини кўрса, молини беҳудага исроф қилишига далилдир. Агар ичидан нажосати сел каби оқиб чиқаётганини кўрса, подшоҳдан ғаму андуҳ етишига далилдир. Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги одамлар гўнги ҳаром молга далилдир. Чорва ҳайвонларнинг гўнги ҳам ҳаром молдир. Ваҳший ва ёввойи ҳайвонларнинг гўнги зулм билан қўлга киритиладиган молдир. Жобирнинг айтишича, одамдан чиқадиган барча ахлатлар ўша одамдан чиқадиган молини билдиради. Агар ахлатлар орасида кетаётгани ёки катга кўча ёхуд уйда ахлатга ботиб қолганини кўрса, унга подшохдан ғаму андуҳ етишига далилдир. Агар нажосатга оёқ қўйганини ва йиқилиб тушганини, бош-оёқ нажосатга булғанганини, турган жойи пастлик ва ёмон эканини кўрса, ҳокимдан ёки валийдан унга бирор ёқимсиз ҳолат етишига далилдир. Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда ич кетиши, агар ўзининг жойида бўлса, тўрт нарсани билдиради: ҳаром молни; ишларнинг юришувини; оилага нафақа келишини; ғамнинг йўқ бўлишини. Тушда ҳожат ушатиш бойлик ва муроддир.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
.
. .
Яндекс.Метрика