JON Muhammad ibn Sirin aytadiki, tushdagi jon farzand, mol yoki itoatkor ayolni bildiradi. Agar jon tanidan chiqqanini ko‘rsa, farzandi, ayoli o‘lishiga yoki molining yo‘q bo‘lishiga yoxud halok bo‘lishiga dalildir. Agar o‘z jonini yaxshi bir erkak suratida ko‘rsa, oilasida yaxshi farzand tug‘ilishi va ahvoli yaxshi bo‘lishi yoki oliyjanob yoxud xushtabiat bir podshohning xizmatini qilishi va ahvoli soz bo‘lishiga dalildir. Agar o‘z jonini xunuk bir odam suratida ko‘rsa, yuqoridagi aytganlarimizning aksi bo‘ladi. HIKOYaT. Xabarda kelishicha, bir kishi Alloh Rasulining huzuriga kelib: Yo Rasulalloh (s.a.v.), tushimda jonim tanimdan chiqqanini va meni quchog‘iga olganini, so‘ng osmonga chiqib ketganini ko‘rdim, — dedi. Rasululloh (s.a.v.): Vasiyat qilki, joning o‘z makoniga ketibdi, — dedilar. O‘sha kuni u dunyodan o‘tdi. Kirmoniy (r.a.) aytadiki, agar har kim o‘z jonini o‘z kaftida turganini ko‘rsa, bir xatarli ishga ko‘l urishi va bu ishda uning joniga xavf bo‘lishiga dalildir. Agar jon uning kaftidan osmonga uchib ketganini ko‘rsa, tez orada o‘lishiga dalildir. Agar jonining rangi sariq ekanini ko‘rsa, og‘ir kasallikdan o‘lishini bildiradi. Agar jonining qizil yoki oq rangda ekanini ko‘rsa, oqibati yaxshi bo‘lishi va g‘amdan qutulishiga dalildir. Agar jonining qora rangda ekanini ko‘rsa, Xaq ta’olo azobiga duchor bo‘lishiga dalildir. Jobir Mag‘ribiy (r.a.) aytadiki, murda jon berayotganini, yaqinlari unga yig‘i-zori qilayotganini ko‘rsa, o‘sha murdaning ahli oilasiga g‘amu anduh yetishiga dalildir. Agar yaqinlari unga ohista yig‘layotganlarini ko‘rsa, joni azobda bo‘lishiga dalildir.
ЖОН Муҳаммад ибн Сирин айтадики, тушдаги жон фарзанд, мол ёки итоаткор аёлни билдиради. Агар жон танидан чиққанини кўрса, фарзанди, аёли ўлишига ёки молининг йўқ бўлишига ёхуд ҳалок бўлишига далилдир. Агар ўз жонини яхши бир эркак суратида кўрса, оиласида яхши фарзанд туғилиши ва аҳволи яхши бўлиши ёки олийжаноб ёхуд хуштабиат бир подшоҳнинг хизматини қилиши ва аҳволи соз бўлишига далилдир. Агар ўз жонини хунук бир одам суратида кўрса, юқоридаги айтганларимизнинг акси бўлади. ҲИКОЯТ. Хабарда келишича, бир киши Аллоҳ Расулининг ҳузурига келиб: Ё Расулаллоҳ (с.а.в.), тушимда жоним танимдан чиққанини ва мени қучоғига олганини, сўнг осмонга чиқиб кетганини кўрдим, — деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): Васият қилки, жонинг ўз маконига кетибди, — дедилар. Ўша куни у дунёдан ўтди. Кирмоний (р.а.) айтадики, агар ҳар ким ўз жонини ўз кафтида турганини кўрса, бир хатарли ишга кўл уриши ва бу ишда унинг жонига хавф бўлишига далилдир. Агар жон унинг кафтидан осмонга учиб кетганини кўрса, тез орада ўлишига далилдир. Агар жонининг ранги сариқ эканини кўрса, оғир касалликдан ўлишини билдиради. Агар жонининг қизил ёки оқ рангда эканини кўрса, оқибати яхши бўлиши ва ғамдан қутулишига далилдир. Агар жонининг қора рангда эканини кўрса, Хақ таъоло азобига дучор бўлишига далилдир. Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, мурда жон бераётганини, яқинлари унга йиғи-зори қилаётганини кўрса, ўша мурданинг аҳли оиласига ғаму андуҳ етишига далилдир. Агар яқинлари унга оҳиста йиғлаётганларини кўрса, жони азобда бўлишига далилдир.