JONIVORLARNING QICHQIRISHI (BONGDOShTANI JONIVORON) Muhammad ibn Sirinning aytishicha, tushida jonivorlarning qichqirishini ko‘rsa va bu paytda odamlar uyquda bo‘lsa, o‘sha mavzeda g‘am va musibat yuz berishiga dalildir. Agar uzoq joydan unga qarab qichqirayotgan bo‘lsalar, u esa ularga javob berayotganini ko‘rsa, tez orada vafot etishini bildiradi, javob bermayotgan bo‘lsa, kasal bo‘lishini bildiradi. Agar yig‘i ovozini eshitsa, xursand bo‘lishini bildiradi. Agar ohu nola ovozini eshitsa, biror yoqimsiz ish yuz berishi va tezda bu narsaning yo‘q bo‘lishiga dalildir. Kirmoniy (r.a.)ningaytishicha, otning kishnayotganini eshitsa, bashorat eshitishiga dalildir. Boshqa ta’birchilarning aytishicha, unga biror yoqimsiz holat yuz beradi. Chunki hayvonotlar yolg‘on so‘zlamaydilar, Agar eshakning xangrayotganini ko‘rsa, birorta dushman yoki johil odamdan baqirish yoki nizo so‘zlarini eshitadi. Alloh ta’olo aytadi: (Yurganingda) o‘rtahol yurgin va ovozingni past qilgin. Chunki, ovozlarning eng yoqimsizi eshaklar ovozidir (Luqmon surasi, 19-oyat). Agar tuyaning qichqirayotganini ko‘rsa, X,ajga borishi yoki tijorat ishi bilan ketishi va bu tijoratdan foyda va manfaatlar ko‘rishiga dalildir. Agar birorta qo‘yning ma’rayotganini ko‘rsa, bir ulug‘ odamdan xayru manfaat ko‘rishini bildiradi. Agar echki bolasining ma’rayotganini ko‘rsa, xurramlik, shodlik va ne’matga dalil bo‘ladi. Ohuning ma’rayotganini ko‘rsa, kanizak topishiga dalildir. Agar sherning o‘kirayotganini ko‘rsa, podshohdan xavf va qo‘rqinch yetishini bildiradi. Agar yo‘lbarsning o‘kirayotganini ko‘rsa, birov bilan jang va xusumatga tushishiga dalildir. Agar yuz (yoldor bo‘ri)ning uvillayotganini ko‘rsa, birovning o‘ziga nisbatan g‘azab sochishiga dalildir. Agar bo‘rining uvillayotganini ko‘rsa, dushman ustidan zafar qazonishini bildiradi. Agar chiya bo‘rining qichqirayotganini ko‘rsa, xotinlar sababli g‘am va andishaga giriftor bo‘lishiga dalildir. Agar tulkining qichqirayotganini ko‘rsa, biror yolg‘onchi kishi unga nisbatan makru hiyla qilishiga dalildir. Agar mushukning miyovlayotganini ko‘rsa, o‘g‘ridan xavf yuz berishiga dalil bo‘ladi. Agar tuyaqushning qichqirayotganini ko‘rsa, serg‘ayrat xodimga ega bo‘lishiga dalildir. Agar karkasning qichqirayotganini ko‘rsa, ulug‘ bir kishidan g‘amgin bo‘lishini bildiradi. Agar kabutarning qichqirayotganini eshitsa, podshoh lashkarboshisidan xabar kelishiga dalildir. Agar xo‘rozning qichqirayotganini eshitsa, bir yosh oliyhimmat kishining xabarini eshitadi. Agar tovusning qichqirayotganini eshitsa, Ajam podshohining xabarini eshitishiga dalildir. Agar turna tovushini eshitayotgan bo‘lsa, darvish bir kishining xabarini eshitishiga dalildir. Agar laylakning tovushini eshitsa, bir dehqon kishining xabarini eshitishi va undan shodlik topishiga dalildir. Agar kaklikning sayrayotganini eshitsa, chiroyli bir ayol xabarini eshitishiga dalildir. Agar qarg‘aning ovozini eshitsa, xaromho‘r erkakning xabarini eshitishiga dalildir. Agar chumchuqning ovozini eshitsa, xushxabar eshitishini bildiradi. Bulbulning sayrayotganini eshitsa, birorta ashulachi yoki sozandaning xabarini eshitishyga dalildir. Agar g‘ozning ovozini eshitsa, qayg‘u g‘am yetishiga dalil bo‘ladi. Agar o‘rdakning ovozini eshitsa, biror kishiga yetgan musibat xabarini eshitishiga dalildir. Tovuq bolalarining ovozini eshitsa, motam va musibatni bildiradi. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishlaricha, barcha qushlarning tushdagi ovozini eshitmoq yaxshidir, biroq ovozidan fol ochiladigan qushlarning tovushi g‘am va musibatni bildiradi. Ilonning ovozi dushman xavfini bildiradi. Arilarning va chigirtkalarning ovozi ham qo‘rqinchni bildiradi. Jobir Mag‘ribiy (r.a.) aytadiki, tushida osmonda, yerda yoki havoda dahshatli qattiq ovoz eshitsa, podshohga yetadigan g‘am, qayg‘u va musibatni bildiradi. HIKOYaT. Aytishlaricha, bir kishi Ibn Sirinning oldiga kelib: Tushimda harakat qiluvchi bir dobba (hayvon) men bilan so‘zlashdi, — dedi. Ibn Sirin unga: Ajaling yaqin qolibdi, — deb javob berdi. Alloh ta’olo aytadi: Qachon (kofirlarning) ustiga so‘z (azob) tushganda (ya’ni, qiyomat oldidan) Biz ular uchun yerdan bir jonivor chiqarurmiz. U ularga odamlar oyatlarimizga ishonmaydigan bo‘lib qolganlari haqida gapirur (Naml surasi, 82-oyat).
ЖОНИВОРЛАРНИНГ ҚИЧҚИРИШИ (БОНГДОШТАНИ ЖОНИВОРОН) Муҳаммад ибн Сириннинг айтишича, тушида жониворларнинг қичқиришини кўрса ва бу пайтда одамлар уйқуда бўлса, ўша мавзеда ғам ва мусибат юз беришига далилдир. Агар узоқ жойдан унга қараб қичқираётган бўлсалар, у эса уларга жавоб бераётганини кўрса, тез орада вафот этишини билдиради, жавоб бермаётган бўлса, касал бўлишини билдиради. Агар йиғи овозини эшитса, хурсанд бўлишини билдиради. Агар оҳу нола овозини эшитса, бирор ёқимсиз иш юз бериши ва тезда бу нарсанинг йўқ бўлишига далилдир. Кирмоний (р.а.)нингайтишича, отнинг кишнаётганини эшитса, башорат эшитишига далилдир. Бошқа таъбирчиларнинг айтишича, унга бирор ёқимсиз ҳолат юз беради. Чунки ҳайвонотлар ёлғон сўзламайдилар, Агар эшакнинг ханграётганини кўрса, бирорта душман ёки жоҳил одамдан бақириш ёки низо сўзларини эшитади. Аллоҳ таъоло айтади: (Юрганингда) ўртаҳол юргин ва овозингни паст қилгин. Чунки, овозларнинг энг ёқимсизи эшаклар овозидир (Луқмон сураси, 19-оят). Агар туянинг қичқираётганини кўрса, Х,ажга бориши ёки тижорат иши билан кетиши ва бу тижоратдан фойда ва манфаатлар кўришига далилдир. Агар бирорта қўйнинг маъраётганини кўрса, бир улуғ одамдан хайру манфаат кўришини билдиради. Агар эчки боласининг маъраётганини кўрса, хуррамлик, шодлик ва неъматга далил бўлади. Оҳунинг маъраётганини кўрса, канизак топишига далилдир. Агар шернинг ўкираётганини кўрса, подшоҳдан хавф ва қўрқинч етишини билдиради. Агар йўлбарснинг ўкираётганини кўрса, биров билан жанг ва хусуматга тушишига далилдир. Агар йуз (ёлдор бўри)нинг увиллаётганини кўрса, бировнинг ўзига нисбатан ғазаб сочишига далилдир. Агар бўрининг увиллаётганини кўрса, душман устидан зафар қазонишини билдиради. Агар чия бўрининг қичқираётганини кўрса, хотинлар сабабли ғам ва андишага гирифтор бўлишига далилдир. Агар тулкининг қичқираётганини кўрса, бирор ёлғончи киши унга нисбатан макру ҳийла қилишига далилдир. Агар мушукнинг миёвлаётганини кўрса, ўғридан хавф юз беришига далил бўлади. Агар туяқушнинг қичқираётганини кўрса, серғайрат ходимга эга бўлишига далилдир. Агар каркаснинг қичқираётганини кўрса, улуғ бир кишидан ғамгин бўлишини билдиради. Агар кабутарнинг қичқираётганини эшитса, подшоҳ лашкарбошисидан хабар келишига далилдир. Агар хўрознинг қичқираётганини эшитса, бир ёш олийҳиммат кишининг хабарини эшитади. Агар товуснинг қичқираётганини эшитса, Ажам подшоҳининг хабарини эшитишига далилдир. Агар турна товушини эшитаётган бўлса, дарвиш бир кишининг хабарини эшитишига далилдир. Агар лайлакнинг товушини эшитса, бир деҳқон кишининг хабарини эшитиши ва ундан шодлик топишига далилдир. Агар какликнинг сайраётганини эшитса, чиройли бир аёл хабарини эшитишига далилдир. Агар қарғанинг овозини эшитса, харомҳўр эркакнинг хабарини эшитишига далилдир. Агар чумчуқнинг овозини эшитса, хушхабар эшитишини билдиради. Булбулнинг сайраётганини эшитса, бирорта ашулачи ёки созанданинг хабарини эшитишйга далилдир. Агар ғознинг овозини эшитса, қайғу ғам етишига далил бўлади. Агар ўрдакнинг овозини эшитса, бирор кишига етган мусибат хабарини эшитишига далилдир. Товуқ болаларининг овозини эшитса, мотам ва мусибатни билдиради. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишларича, барча қушларнинг тушдаги овозини эшитмоқ яхшидир, бироқ овозидан фол очиладиган қушларнинг товуши ғам ва мусибатни билдиради. Илоннинг овози душман хавфини билдиради. Ариларнинг ва чигирткаларнинг овози ҳам қўрқинчни билдиради. Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушида осмонда, ерда ёки ҳавода даҳшатли қаттиқ овоз эшитса, подшоҳга етадиган ғам, қайғу ва мусибатни билдиради. ҲИКОЯТ. Айтишларича, бир киши Ибн Сириннинг олдига келиб: Тушимда ҳаракат қилувчи бир добба (ҳайвон) мен билан сўзлашди, — деди. Ибн Сирин унга: Ажалинг яқин қолибди, — деб жавоб берди. Аллоҳ таъоло айтади: Қачон (кофирларнинг) устига сўз (азоб) тушганда (яъни, қиёмат олдидан) Биз улар учун ердан бир жонивор чиқарурмиз. У уларга одамлар оятларимизга ишонмайдиган бўлиб қолганлари ҳақида гапирур (Намл сураси, 82-оят).