.

Tushda Zahar - Заҳар ko'rsa

ZAHAR (ZAHAR) Ibn Sirinning aytishicha, har kim tushda zahar ichsa harom mol topadi yoki birovning qonini nohaq to‘kadi. Agar zahar ichib, badanini shishganini ko‘rsa, harom mol topishiga dalildir. Kirmoniyning aytishicha, agar badani zaharga bulg‘anganini ko‘rsa, o‘z ishiga o‘ta harismand bo‘lishiga dalildir. Ba’zi ta’birchilarning aytishlaricha, so‘z aytib, shu so‘z bo‘yicha harakatda bo‘lishiga dalildir. Agar tushida zahar badaniga ta’sir qilgani va tanda shish paydo bo‘lganini ko‘rsa, shish mikdoriga muvofiq unga g‘am va qayg‘u yetishiga dalildir. Agar zahar ichganini ko‘rsa, birovdan g‘azablanishiga dalildir.


ЗАҲАР (ЗАҲАР) Ибн Сириннинг айтишича, ҳар ким тушда заҳар ичса ҳаром мол топади ёки бировнинг қонини ноҳақ тўкади. Агар заҳар ичиб, баданини шишганини кўрса, ҳаром мол топишига далилдир. Кирмонийнинг айтишича, агар бадани заҳарга булғанганини кўрса, ўз ишига ўта ҳарисманд бўлишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, сўз айтиб, шу сўз бўйича ҳаракатда бўлишига далилдир. Агар тушида заҳар баданига таъсир қилгани ва танда шиш пайдо бўлганини кўрса, шиш микдорига мувофиқ унга ғам ва қайғу етишига далилдир. Агар заҳар ичганини кўрса, бировдан ғазабланишига далилдир.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
.
. .
Яндекс.Метрика