.

Tushda Kaltaklash - Калтаклаш ko'rsa

KALTAKLASH (ZADAN) Doniyol alayhissalomning aytishlaricha, tushida qamchi bilan urishayotganini va qamchi izi badanida qolayotganini ko‘rsa yoki qo‘l-oyog‘ini bog‘lab, savalayotganlarini, natijada badanidan qon oqayotganini ko‘rsa, bularning barchasi yomondir. Bu tush biror kimsa uni tili bilan xafa qilishi va chiqqan qon mikdoriga muvofiq g‘amgin bo‘lishiga ham dalolat qiladi. Muhammad ibn Sirinning aytishicha, tushida qo‘l-oyog‘ini bog‘lamay, qamchi bilan urayotganlarini, badanidan esa qon ravon bo‘layotganini, badani qon bilan bo‘yalganini ko‘rsa, harom mol topishiga dalildir. Agar jarohat sababli holsizlik yuz berganini ko‘rsa, holsizlik miqdoriga muvofiq har kimdan foyda olishiga dalildir. Kirmoniyning aytishicha, bir kishi yelkasiga qamchi bilan urganini va u yerdan qon oqayotganini ko‘rsa, o‘sha kishidan mol topishiga yoki urgan odamni bir gunoh bilan ayblashiga dalildir. Agar yelkasida jarohat borligini va uni kim urganini bilmasa, uning diniy va dunyoviy ishlari yaxshi bo‘lishiga dalil bo‘ladi. Agar birovni qamchi bilan urganini va qamchi porapora bo‘lib ketganini ko‘rsa, oilasi parokanda bo‘lishiga dalildir. Agar birov tayoq bilan urganini ko‘rsa, bir dini buzuq va munofiq odam sababli g‘amgin bo‘lishiga dalildir. Agar muhtasibni olib ketganini va urganini ko‘rsa, podshoh ish berishi va ishlari yaxshi bo‘lishiga dalildir. Agar bir kishi uni kesak bilan urganini ko‘rsa, unga qandaydir foyda hosil bo‘lishiga dalildir. Agar birov yelkasiga kesak bilan urganini ko‘rsa, biror kishi unga nasihat qilishiga dalildir. Agar birov uni musht bilan urganini ko‘rsa, uruvchidan unga urilgan zarbning kuchiga yarasha zarar yetishiga dalildir. Agar kimdir uni shapaloq bilan urganini ko‘rsa, birovdan yomon so‘z eshitishi va obro‘yi ketishiga dalildir. Jobir Mag‘ribiyning aytishicha, birov uni urganini ko‘rsa va nima sababdan urganini bilmasa, mol topishi va yangi kiyim kiyishiga dalil bo‘ladi, agar qo‘l-oyog‘i bog‘langan bo‘lsa, biroq uruvchini tanimagan bo‘lsa, yanada yaxshiroq bo‘ladi. Agar biror kishi uni tayoq yoki qamchi bilan urganini, uruvchi tanish kishi ekanini ko‘rsa, tush ko‘ruvchidan o‘sha odamga biror narsa yetishi dalil bo‘ladi, tush ko‘ruvchiga esa yaxshi bo‘lmaydi. Ismoil Ash’asning aytishicha, qandaydir o‘lik uni urayotganini ko‘rsa, safardan foyda topishiga yoki qo‘lidan ketgan narsaning qaytib qo‘liga kelishiga dalildir. Agar o‘zining o‘lik ekanini va uni urishayotganini ko‘rsa, dini baquvvat bo‘lishiga dalildir. Ba’zi ta’birchilarning aytishlaricha, qarzidan qutuladi. Agar o‘zi murdani urayotganini va bu urishdan o‘zi rozi ekanini ko‘rsa, o‘sha murdaning ahvoli oxiratda yaxshi bo‘lishiga dalildir. Hazrati Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushdagi urish va kaltaklash olti narsani bildiradi: shafoatni; janjalni; mushkil ishning hal bo‘lishini; safarni; sharaf va ulug‘likni; harom molni.


КАЛТАКЛАШ (ЗАДАН) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушида қамчи билан уришаётганини ва қамчи изи баданида қолаётганини кўрса ёки қўл-оёғини боғлаб, савалаётганларини, натижада баданидан қон оқаётганини кўрса, буларнинг барчаси ёмондир. Бу туш бирор кимса уни тили билан хафа қилиши ва чиққан қон микдорига мувофиқ ғамгин бўлишига ҳам далолат қилади. Муҳаммад ибн Сириннинг айтишича, тушида қўл-оёғини боғламай, қамчи билан ураётганларини, баданидан эса қон равон бўлаётганини, бадани қон билан бўялганини кўрса, ҳаром мол топишига далилдир. Агар жароҳат сабабли ҳолсизлик юз берганини кўрса, ҳолсизлик миқдорига мувофиқ ҳар кимдан фойда олишига далилдир. Кирмонийнинг айтишича, бир киши елкасига қамчи билан урганини ва у ердан қон оқаётганини кўрса, ўша кишидан мол топишига ёки урган одамни бир гуноҳ билан айблашига далилдир. Агар елкасида жароҳат борлигини ва уни ким урганини билмаса, унинг диний ва дунёвий ишлари яхши бўлишига далил бўлади. Агар бировни қамчи билан урганини ва қамчи порапора бўлиб кетганини кўрса, оиласи пароканда бўлишига далилдир. Агар биров таёқ билан урганини кўрса, бир дини бузуқ ва мунофиқ одам сабабли ғамгин бўлишига далилдир. Агар муҳтасибни олиб кетганини ва урганини кўрса, подшоҳ иш бериши ва ишлари яхши бўлишига далилдир. Агар бир киши уни кесак билан урганини кўрса, унга қандайдир фойда ҳосил бўлишига далилдир. Агар биров елкасига кесак билан урганини кўрса, бирор киши унга насиҳат қилишига далилдир. Агар биров уни мушт билан урганини кўрса, урувчидан унга урилган зарбнинг кучига яраша зарар етишига далилдир. Агар кимдир уни шапалоқ билан урганини кўрса, бировдан ёмон сўз эшитиши ва обрўйи кетишига далилдир. Жобир Мағрибийнинг айтишича, биров уни урганини кўрса ва нима сабабдан урганини билмаса, мол топиши ва янги кийим кийишига далил бўлади, агар қўл-оёғи боғланган бўлса, бироқ урувчини танимаган бўлса, янада яхшироқ бўлади. Агар бирор киши уни таёқ ёки қамчи билан урганини, урувчи таниш киши эканини кўрса, туш кўрувчидан ўша одамга бирор нарса етиши далил бўлади, туш кўрувчига эса яхши бўлмайди. Исмоил Ашъаснинг айтишича, қандайдир ўлик уни ураётганини кўрса, сафардан фойда топишига ёки қўлидан кетган нарсанинг қайтиб қўлига келишига далилдир. Агар ўзининг ўлик эканини ва уни уришаётганини кўрса, дини бақувват бўлишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, қарзидан қутулади. Агар ўзи мурдани ураётганини ва бу уришдан ўзи рози эканини кўрса, ўша мурданинг аҳволи охиратда яхши бўлишига далилдир. Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги уриш ва калтаклаш олти нарсани билдиради: шафоатни; жанжални; мушкил ишнинг ҳал бўлишини; сафарни; шараф ва улуғликни; ҳаром молни.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
.
. .
Яндекс.Метрика