.

Tushda Kamon, yoy - Камон, ёй ko'rsa

KAMON, YOY (KAMON) Doniyol (a.s.)ning aytishlaricha, tushida kamonni o‘qsiz tortayotganini ko‘rsa, safarga borib, foyda bilan qaytishiga dalildir. Agar kamonni tortayotganda ipi uzilib ketganini ko‘rsa, safari tugamasligi, balki yo‘lda ziyon yetishiga dalildir. Tushida bir odamning unga kamon berganini ko‘rsa, o‘g‘il yoki uka tug‘ilishiga dalildir. Agar tushida kamoni sinib qolganini ko‘rsa, izzat va ulug‘likdan tushishini yoki molidan biror narsa yo‘q bo‘lishini bildiradi. Tushida kamondan o‘q otganini ko‘rsa, bir ulug‘ odamdan uning uchun maktub kelishiga dalildir. Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida kamondan o‘q otganini ko‘rsa, o‘q to‘g‘ri va egriga ketgani kabi rost va yolg‘on so‘z aytishiga dalildir. Tushida o‘zi uchun kamon tayyorlaganini ko‘rsa, Ajam podshohidan unga sharaf va ulug‘lik hosil bo‘lishiga yoki ajamlik ayolga uylanib, undan o‘g‘il ko‘rishiga dalildir. Tushida kamondan o‘q ota olmaganini ko‘rsa, unga podshoxdan yoki uylangan ayolidan foyda yetmasligiga dalildir. Tushida kamonini sotib yuborganini yoki birovga berib yuborganini ko‘rsa, uning izzat va obro‘yiga nuqson yetishiga dalildir. Ba’zilarning aytishicha, kamon umrning uzoqligiga dalildir. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushida yangi va toza kamoni borligini ko‘rsa, xotin olishiga dalildir. Tushida kamonni tortganini ko‘rsa, doimo yashaydigan ayolni bildiradi. Agar kamoni yo‘qolganini ko‘rsa, xotinidan judo bo‘lishini bildiradi. Tushida kamoni qattiq ekanini, biroq otadigan paytda yumshoq bo‘lib qolganini ko‘rsa, ayolni nikohiga olishi va bu ish oson ko‘chishiga, agar safarga chiqsa, safarning muborak bo‘lishi va safardan maqsadga yetishiga dalildir. Kamonning bo‘shligini, otadigan vaqtda qotganini ko‘rsa, ta’biri aksincha bo‘ladi. Agar tushida kamonni o‘z qo‘li bilan o‘zi uchun tayyorlaganini ko‘rsa, ishlari soz bo‘lishiga dalildir. Tushida kamonni sotganini va kamon uchun dinor va diram olganini ko‘rsa, dinorni dindan ustun qo‘yganini bildiradi. Agar kamonning bahosi diramdan o‘zga narsa bo‘lmaganini ko‘rsa, murodi hosil bo‘lishini bildiradi. Tushida unga kamon hadya qilganlarini ko‘rsa, tezda xotin olishiga va dushman ustida zafar topishiga dalildir. Tushida o‘zi tortmasa ham, biroq tortilgan kamonni unga berganlarini ko‘rsa, umri uzoq bo‘lishiga dalildir. Agar kamonni kamondonga solganini ko‘rsa, dunyodan ketishini bildiradi. Tushida kamonlari ko‘p ekanini ko‘rsa, qiyin paytda dodiga yetadigan do‘stlari ko‘p bo‘lishiga dalildir. Tushida toza va yangi kamoni borligini ko‘rsa, yaxshi xulq, toat va hasanotlar qilishi, Hajga borishi, shu kabi ishlar bilan Alloh ta’ologa yaqin bo‘lishiga dalildir. Alloh ta’olo aytadi: So‘ngra yaqinlashib, pastladi. Bas, (Muhammadga) ikki kamon oralig‘idek yoki (undan ham) yaqinroq bo‘ldi (Najm surasi, 8 —9-oyatlar). Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushdagi kamon olti narsaga dalil bo‘ladi: safarga; farzandga yoki aka-ukaga; xotinga; quvvatga; yaxshi fe’llarga va yaxshi kishiga.


КАМОН, ЁЙ (КАМОН) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида камонни ўқсиз тортаётганини кўрса, сафарга бориб, фойда билан қайтишига далилдир. Агар камонни тортаётганда ипи узилиб кетганини кўрса, сафари тугамаслиги, балки йўлда зиён етишига далилдир. Тушида бир одамнинг унга камон берганини кўрса, ўғил ёки ука туғилишига далилдир. Агар тушида камони синиб қолганини кўрса, иззат ва улуғликдан тушишини ёки молидан бирор нарса йўқ бўлишини билдиради. Тушида камондан ўқ отганини кўрса, бир улуғ одамдан унинг учун мактуб келишига далилдир. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида камондан ўқ отганини кўрса, ўқ тўғри ва эгрига кетгани каби рост ва ёлғон сўз айтишига далилдир. Тушида ўзи учун камон тайёрлаганини кўрса, Ажам подшоҳидан унга шараф ва улуғлик ҳосил бўлишига ёки ажамлик аёлга уйланиб, ундан ўғил кўришига далилдир. Тушида камондан ўқ ота олмаганини кўрса, унга подшохдан ёки уйланган аёлидан фойда етмаслигига далилдир. Тушида камонини сотиб юборганини ёки бировга бериб юборганини кўрса, унинг иззат ва обрўйига нуқсон етишига далилдир. Баъзиларнинг айтишича, камон умрнинг узоқлигига далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида янги ва тоза камони борлигини кўрса, хотин олишига далилдир. Тушида камонни тортганини кўрса, доимо яшайдиган аёлни билдиради. Агар камони йўқолганини кўрса, хотинидан жудо бўлишини билдиради. Тушида камони қаттиқ эканини, бироқ отадиган пайтда юмшоқ бўлиб қолганини кўрса, аёлни никоҳига олиши ва бу иш осон кўчишига, агар сафарга чиқса, сафарнинг муборак бўлиши ва сафардан мақсадга етишига далилдир. Камоннинг бўшлигини, отадиган вақтда қотганини кўрса, таъбири аксинча бўлади. Агар тушида камонни ўз қўли билан ўзи учун тайёрлаганини кўрса, ишлари соз бўлишига далилдир. Тушида камонни сотганини ва камон учун динор ва дирам олганини кўрса, динорни диндан устун қўйганини билдиради. Агар камоннинг баҳоси дирамдан ўзга нарса бўлмаганини кўрса, муроди ҳосил бўлишини билдиради. Тушида унга камон ҳадя қилганларини кўрса, тезда хотин олишига ва душман устида зафар топишига далилдир. Тушида ўзи тортмаса ҳам, бироқ тортилган камонни унга берганларини кўрса, умри узоқ бўлишига далилдир. Агар камонни камондонга солганини кўрса, дунёдан кетишини билдиради. Тушида камонлари кўп эканини кўрса, қийин пайтда додига етадиган дўстлари кўп бўлишига далилдир. Тушида тоза ва янги камони борлигини кўрса, яхши хулқ, тоат ва ҳасанотлар қилиши, Ҳажга бориши, шу каби ишлар билан Аллоҳ таъолога яқин бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Сўнгра яқинлашиб, пастлади. Бас, (Муҳаммадга) икки камон оралиғидек ёки (ундан ҳам) яқинроқ бўлди (Нажм сураси, 8 —9-оятлар). Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги камон олти нарсага далил бўлади: сафарга; фарзандга ёки ака-укага; хотинга; қувватга; яхши феълларга ва яхши кишига.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
.
. .
Яндекс.Метрика