ASAL (ANGABIN) Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, asal moldan yetadigan imkoniyat va fe’ldan hosil bo‘ladigan yaxshilikdir, zero unda dardlarga shifo bor. Asal farovon rizq bo‘ladi. Chunonchi, Alloh ta’olo Qur’oni karimda aytadi: . . . Ularning qorinlaridan odamlar uchun shifo bo‘lgan turli rangdagi sharbat (asal) chiqur. . . (Nahl surasi, 69-oyat). Tushida asali borligini ko‘rsa, uning mikdoriga muvofiq ilm va donish hosil qilishiga dalildir. Agar asaldan odamlarga berayotganini va ular yeyayotganlarini ko‘rsa, odamlar uning ilmidan foyda topishlariga dalildir. Agar buning aksini ko‘rsa, foyda topmaydi. Hazrati Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushda asal ko‘rish uch narsaga belgi bo‘ladi: birinchi; halol rizqqa; manfaatga va maqsadga yetishga. Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushdagi mumli asal meros yoki halol boylik bo‘ladi. Tushida asali borligini ko‘rsa, uning mikdoricha biror yerdan halol meros topishiga dalildir. Ba’zi ta’birchilarning aytishlaricha, asal Qur’onga dalildir.
АСАЛ (АНГАБИН) Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, асал молдан етадиган имконият ва феълдан ҳосил бўладиган яхшиликдир, зеро унда дардларга шифо бор. Асал фаровон ризқ бўлади. Чунончи, Аллоҳ таъоло Қуръони каримда айтади: . . . Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур. . . (Наҳл сураси, 69-оят). Тушида асали борлигини кўрса, унинг микдорига мувофиқ илм ва дониш ҳосил қилишига далилдир. Агар асалдан одамларга бераётганини ва улар еяётганларини кўрса, одамлар унинг илмидан фойда топишларига далилдир. Агар бунинг аксини кўрса, фойда топмайди. Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда асал кўриш уч нарсага белги бўлади: биринчи; ҳалол ризққа; манфаатга ва мақсадга етишга. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги мумли асал мерос ёки ҳалол бойлик бўлади. Тушида асали борлигини кўрса, унинг микдорича бирор ердан ҳалол мерос топишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, асал Қуръонга далилдир.