.

Tushda Keli, kelicha, havoncha - Кели, келича, ҳавонча ko'rsa

KELI, KELICHA, HAVONCHA (HOVAN) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, keli va kelisop bir-biriga sherik bo‘lib, ular bir-biriga muhtojdirlar, ular birga bo‘lganlarida foyda keltiradilar. Agar tushda ulardan bittasi ko‘rilsa, foyda bo‘lmaydi. Tushida keli yoki kelichada biror narsa tuyayotgani va u narsa yemish ekanini ko‘rsa, uning miqdoricha ranj va qiyinchilik bilan foyda yetishiga dalildir. Agar u narsa dori bo‘lsa, molining ziyoda bo‘lishiga dalildir. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushida havonchada tuygan narsasi shirin bo‘lsa, mashaqqat bilan foyda topishiga dalildir, agar nordon va achchiq bo‘lsa, g‘amu anduhga dalildir. Agar javohirlar bo‘lib, uni havonchada tuyib, mayda qilganini qo‘rsa, uning mikdoricha foyda topishi, oxiri molini ko‘kka sovurishiga dalildir.


КЕЛИ, КЕЛИЧА, ҲАВОНЧА (ҲОВАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, кели ва келисоп бир-бирига шерик бўлиб, улар бир-бирига муҳтождирлар, улар бирга бўлганларида фойда келтирадилар. Агар тушда улардан биттаси кўрилса, фойда бўлмайди. Тушида кели ёки келичада бирор нарса туяётгани ва у нарса емиш эканини кўрса, унинг миқдорича ранж ва қийинчилик билан фойда етишига далилдир. Агар у нарса дори бўлса, молининг зиёда бўлишига далилдир. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида ҳавончада туйган нарсаси ширин бўлса, машаққат билан фойда топишига далилдир, агар нордон ва аччиқ бўлса, ғаму андуҳга далилдир. Агар жавоҳирлар бўлиб, уни ҳавончада туйиб, майда қилганини қўрса, унинг микдорича фойда топиши, охири молини кўкка совуришига далилдир.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
.
. .
Яндекс.Метрика