.

Tushda Kema - Кема ko'rsa

KEMA (KESHTIY) Doniyol (a.s.)ning aytishlaricha, tushdagi kema g‘am va o‘y yoki qamoq yoxud ranj va balo keltiruvchi bir ishga dalildir, xususan, kema daryodan chiqmagan yoki daryo suvi ichida qolgan bo‘lsa. Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, har kim tushida kema ichida ekanini va undan sog‘-salomat chiqqanini ko‘rsa, g‘amdan qutilishiga dalildir. Agar tushida kemaning daryodan halok bo‘lganini ko‘rsa, birorta qavm tomonidan xalok bo‘lishiga dalildir. Agar tushida kemasi yer ustida qolganini ko‘rsa, ranju baloga mubtalo bo‘lishi, oxiri qutilishiga dalildir. Tushida kemaning g‘arq bo‘lganini va o‘zi salomat qolganini ko‘rsa, moli talon-taroj bo‘lishiga, o‘zining sog‘ qolishiga dalildir. Agar tushida kema singanini va barcha g‘arq bo‘lganini ko‘rsa, katta musibatga mubtalo bo‘lishini bildiradi. Tushida kemaning baland joyiga o‘tirib olganini va kema esa suvda yurib ketayotganini ko‘rsa, ulug‘ podshohlardan yaqinlik va izzat hosil bo‘lishiga dalildir. Agar daryo o‘rtasida kemalar ketayotganini ko‘rsa, safarga borishiga dalildir. Alloh ta’olo aytadi: Uning dengizda (yelkanlari) tog‘lar kabi baland ko‘tarilgan kemalari ham bordir (Ar-Rahmon surasi, 24-oyat). Agar kemada o‘tirganini, bu unga yoqayotganini, kemani yaxshi yurgizayotganini ko‘rsa, g‘amu qayg‘udan qutilib, shod bo‘lishini bildiradi. Tushida kemaning to‘xtab turganini va har tomondan to‘lqin kemaga urilayotganini ko‘rsa, o‘lim xavfi bo‘lgan qiyinchilik unga yuzlanishiga dalildir. Alloh ta’olo aytadi: . . . ular bundan shodlanib turganlarida, qattiq shamol kelib hamda har tomondan to‘lqin kelganda, ular qurshovda qolganlarini bilib: Agar shundan bizni xalos qilsang, albatta, shukr qiluvchilardan bo‘lurmiz! deb ixlos bilan Allohga iltijo qilurlar. . . (Yunus surasi, 22-oyat). Tushida oldinda kema ketayotganini va u kemaga yeta olmayotganini ko‘rsa, bir og‘ir ishga mubtalo bo‘lishi va oxiri xalos bo‘lishiga dalildir. Alloh ta’olo aytadi: So‘ng Biz (Nuh)ga va kemadagi hamrohlariga najot berdik va uni (barcha) olamlarga ibrat qilib qo‘ydik (Ankabut surasi, 15-oyat). Agar tushida kema yonida dengizga borganini ko‘rsa, safarga borishi va ko‘p foyda va mol topishiga dalildir. Alloh ta’olo aytadi: (Ey, insonlar,) Rabbingiz Uning fazlidan (rizq) izlashlaringiz uchun sizlarga dengizda kemalarni yurgizib qo‘ygan zotdir. Darhaqiqat, U sizlarga rahmlidir (Isro surasi, 66-oyat). Agar kemalarning ichida hech narsa yo‘qligini va barchasi bo‘sh ekanini ko‘rsa, podshoh o‘z elchilarini biror yerga jo‘natishiga dalildir. Agar kemalar g‘arq bo‘lganini ko‘rsa, podshoh o‘z elchilarini qaytarishiga dalildir. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushida kema dengizga cho‘kkanini va kema uniki emasligini ko‘rsa, o‘lim haqida andishasi yo‘qligini bildiradi. Tushida kemada o‘tirganini va podshohdan qo‘rqayottanini ko‘rsa, podshohga yaqin bo‘lishiga va kemaning kattaligi barobarida foyda topishiga dalildir. Agar kemada xavf-xatarsiz o‘tirganini ko‘rsa, podshoxdan unga xavf yetishiga dalildir. Agar tushida dengizdagi kema rang-barang liboslar bilan bezatilganini ko‘rsa, podshohga yaqin bo‘lishini bildiradi. Agar kemaning dengiz tubiga cho‘kib ketganini ko‘rsa, podshohdan unga katta kuch yetishiga dalildir. Agar kema to‘xtab turganini ko‘rsa, ta’biri aksincha bo‘ladi. Ismoil Apgas (r.a.)ning aytishicha, tushida kichkina kemada o‘tirganini va kema dengizda yurmay turganini ko‘rsa, g‘amu qayg‘usi ziyoda bo‘lishiga dalildir. Agar kema suvda yurib ketayotganini ko‘rsa, safarga borib, tez qaytib kelishiga dalildir. Agar kemasini quruqlikda turganini ko‘rsa, biror ishda chorasiz qolishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushda kema ko‘rish sakkiz narsaga dalildir: farzandga; otaga; xotinga; ulovga; shodlikka; omonlikka; ayshga va badavlatlikka.


КЕМА (КЕШТИЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги кема ғам ва ўй ёки қамоқ ёхуд ранж ва бало келтирувчи бир ишга далилдир, хусусан, кема дарёдан чиқмаган ёки дарё суви ичида қолган бўлса. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида кема ичида эканини ва ундан соғ-саломат чиққанини кўрса, ғамдан қутилишига далилдир. Агар тушида кеманинг дарёдан ҳалок бўлганини кўрса, бирорта қавм томонидан халок бўлишига далилдир. Агар тушида кемаси ер устида қолганини кўрса, ранжу балога мубтало бўлиши, охири қутилишига далилдир. Тушида кеманинг ғарқ бўлганини ва ўзи саломат қолганини кўрса, моли талон-тарож бўлишига, ўзининг соғ қолишига далилдир. Агар тушида кема синганини ва барча ғарқ бўлганини кўрса, катта мусибатга мубтало бўлишини билдиради. Тушида кеманинг баланд жойига ўтириб олганини ва кема эса сувда юриб кетаётганини кўрса, улуғ подшоҳлардан яқинлик ва иззат ҳосил бўлишига далилдир. Агар дарё ўртасида кемалар кетаётганини кўрса, сафарга боришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Унинг денгизда (елканлари) тоғлар каби баланд кўтарилган кемалари ҳам бордир (Ар-Раҳмон сураси, 24-оят). Агар кемада ўтирганини, бу унга ёқаётганини, кемани яхши юргизаётганини кўрса, ғаму қайғудан қутилиб, шод бўлишини билдиради. Тушида кеманинг тўхтаб турганини ва ҳар томондан тўлқин кемага урилаётганини кўрса, ўлим хавфи бўлган қийинчилик унга юзланишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: . . . улар бундан шодланиб турганларида, қаттиқ шамол келиб ҳамда ҳар томондан тўлқин келганда, улар қуршовда қолганларини билиб: Агар шундан бизни халос қилсанг, албатта, шукр қилувчилардан бўлурмиз! деб ихлос билан Аллоҳга илтижо қилурлар. . . (Юнус сураси, 22-оят). Тушида олдинда кема кетаётганини ва у кемага ета олмаётганини кўрса, бир оғир ишга мубтало бўлиши ва охири халос бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Сўнг Биз (Нуҳ)га ва кемадаги ҳамроҳларига нажот бердик ва уни (барча) оламларга ибрат қилиб қўйдик (Анкабут сураси, 15-оят). Агар тушида кема ёнида денгизга борганини кўрса, сафарга бориши ва кўп фойда ва мол топишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: (Эй, инсонлар,) Раббингиз Унинг фазлидан (ризқ) излашларингиз учун сизларга денгизда кемаларни юргизиб қўйган зотдир. Дарҳақиқат, У сизларга раҳмлидир (Исро сураси, 66-оят). Агар кемаларнинг ичида ҳеч нарса йўқлигини ва барчаси бўш эканини кўрса, подшоҳ ўз элчиларини бирор ерга жўнатишига далилдир. Агар кемалар ғарқ бўлганини кўрса, подшоҳ ўз элчиларини қайтаришига далилдир. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида кема денгизга чўкканини ва кема уники эмаслигини кўрса, ўлим ҳақида андишаси йўқлигини билдиради. Тушида кемада ўтирганини ва подшоҳдан қўрқаёттанини кўрса, подшоҳга яқин бўлишига ва кеманинг катталиги баробарида фойда топишига далилдир. Агар кемада хавф-хатарсиз ўтирганини кўрса, подшохдан унга хавф етишига далилдир. Агар тушида денгиздаги кема ранг-баранг либослар билан безатилганини кўрса, подшоҳга яқин бўлишини билдиради. Агар кеманинг денгиз тубига чўкиб кетганини кўрса, подшоҳдан унга катта куч етишига далилдир. Агар кема тўхтаб турганини кўрса, таъбири аксинча бўлади. Исмоил Апгьас (р.а.)нинг айтишича, тушида кичкина кемада ўтирганини ва кема денгизда юрмай турганини кўрса, ғаму қайғуси зиёда бўлишига далилдир. Агар кема сувда юриб кетаётганини кўрса, сафарга бориб, тез қайтиб келишига далилдир. Агар кемасини қуруқликда турганини кўрса, бирор ишда чорасиз қолишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда кема кўриш саккиз нарсага далилдир: фарзандга; отага; хотинга; уловга; шодликка; омонликка; айшга ва бадавлатликка.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
.
. .
Яндекс.Метрика