.

Tushda Ketmoq - Кетмоқ ko'rsa

KETMOQ (RAFTAN) Ibn Sirin (r.a.) aytadiki, tushida shahardan ketayotganini ko‘rsa, biroq qayoqqa ketayotganini bilmasa, bechora va sargashta bo‘lishiga dalildir. Xotini va bolalarini ham o‘zi bilan olib ketayotganini tush ko‘rsa, hammasining sargashta va hayronlikda qolishiga dalildir. Tushida tuyaga o‘xshab ketayotganini ko‘rsa, dunyo saodatini topishiga dalildir. Tushida yirtqich hayvonga o‘xshab ketayotganini ko‘rsa, ta’biri yomon bo‘lishiga bildiradi. Tushida chayon kabi ketayotganini ko‘rsa, uning ta’biri ham shuning o‘zidir. Qushlar kabi ketayotganini ko‘rsa, xayriyat va yaxshilikka dalildir. Tushida qorong‘idan yorug‘lik tomon ketayotganini ko‘rsa, botil yo‘lga yo‘ldan haq yo‘lga ketishiga dalildir. Xarobalikdan obodonlikka tomon ketayotganini tush ko‘rsa, qiyinchilikdan osonchilikka yetishiga dalildir. Obodonlikdan xarobalik tomon ketayotganini ko‘rsa, yomon bo‘ladi, yaxshi joyga ketayotganini ko‘rsa, yaxshi bo‘ladi.


КЕТМОҚ (РАФТАН) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушида шаҳардан кетаётганини кўрса, бироқ қаёққа кетаётганини билмаса, бечора ва саргашта бўлишига далилдир. Хотини ва болаларини ҳам ўзи билан олиб кетаётганини туш кўрса, ҳаммасининг саргашта ва ҳайронликда қолишига далилдир. Тушида туяга ўхшаб кетаётганини кўрса, дунё саодатини топишига далилдир. Тушида йиртқич ҳайвонга ўхшаб кетаётганини кўрса, таъбири ёмон бўлишига билдиради. Тушида чаён каби кетаётганини кўрса, унинг таъбири ҳам шунинг ўзидир. Қушлар каби кетаётганини кўрса, хайрият ва яхшиликка далилдир. Тушида қоронғидан ёруғлик томон кетаётганини кўрса, ботил йўлга йўлдан ҳақ йўлга кетишига далилдир. Харобаликдан ободонликка томон кетаётганини туш кўрса, қийинчиликдан осончиликка етишига далилдир. Ободонликдан харобалик томон кетаётганини кўрса, ёмон бўлади, яхши жойга кетаётганини кўрса, яхши бўлади.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
.
. .
Яндекс.Метрика