.

Tushda Kindik - Киндик ko'rsa

KINDIK (NOF) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushdagi kindik xotin yoki qo‘l ostidagi kanizak bo‘ladi. Tushida kindigi tushib qolganini ko‘rsa, xotinini taloq qilishi yoki kanizagining o‘lishiga dalildir. Tushida kindigining kesilganini ko‘rsa, xotinining o‘lishi va barcha ishlarining izdan chiqishiga dalildir. Tushida kindigi kichrayib qolganini ko‘rsa, ta’biri buning aksiga bo‘ladi. Tushida kindigida teshik paydo bo‘lganini ko‘rsa, ahvolida nuqson paydo bo‘lishiga dalildir. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushida kindigi yoki ko‘kragida chiziqqa o‘xshab mo‘y chiqqanini ko‘rsa, Payg‘ambar (s.a.v.) sunnatlarini bajarishga rag‘batli bo‘lishiga dalildir. Tushida kindigining tomiri kesilganini ko‘rsa, ota yoki onasidan judo bo‘lishini bildiradi. Agar kindigidan to qornigacha yorilganini ko‘rsa, dono va bilimdon bo‘lishiga dalildir, biroq boyligi ketadi. Ismoil Apgas (r.a.)ning aytishicha, tushida birovning kindigini kesganini va yeb yuborganini ko‘rsa, uning mikdoricha mol yo‘q bo‘lishiga dalil bo‘ladi. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushdagi kindik besh narsaga dalildir: chiroyli xotinga; kanizakka; boylik va rizqqa; o‘g‘ilga va ota va onaga.


КИНДИК (НОФ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги киндик хотин ёки қўл остидаги канизак бўлади. Тушида киндиги тушиб қолганини кўрса, хотинини талоқ қилиши ёки канизагининг ўлишига далилдир. Тушида киндигининг кесилганини кўрса, хотинининг ўлиши ва барча ишларининг издан чиқишига далилдир. Тушида киндиги кичрайиб қолганини кўрса, таъбири бунинг аксига бўлади. Тушида киндигида тешик пайдо бўлганини кўрса, аҳволида нуқсон пайдо бўлишига далилдир. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида киндиги ёки кўкрагида чизиққа ўхшаб мўй чиққанини кўрса, Пайғамбар (с.а.в.) суннатларини бажаришга рағбатли бўлишига далилдир. Тушида киндигининг томири кесилганини кўрса, ота ёки онасидан жудо бўлишини билдиради. Агар киндигидан то қорнигача ёрилганини кўрса, доно ва билимдон бўлишига далилдир, бироқ бойлиги кетади. Исмоил Апгьас (р.а.)нинг айтишича, тушида бировнинг киндигини кесганини ва еб юборганини кўрса, унинг микдорича мол йўқ бўлишига далил бўлади. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги киндик беш нарсага далилдир: чиройли хотинга; канизакка; бойлик ва ризққа; ўғилга ва ота ва онага.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
.
. .
Яндекс.Метрика