.

Tushda Kitob o‘qish - Китоб ўқиш ko'rsa

KITOB O‘QISH (KITOB XONDAN) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida tafsir kitobini o‘qiganini ko‘rsa, dinda taqvoli bo‘lishiga va to‘xtab qolgan ishlarining yurishib ketishiga dalil bo‘ladi. Agar tushida fiqhga oid kitob o‘qiganini ko‘rsa, qilinishi mumkin bo‘lmagan ishlardan qaytishiga dalildir. Agar hadis kitobini o‘qiganini ko‘rsa, podshoh oldida fikri o‘tadigan bo‘lishiga dalildir. Agar usul kitobini o‘qiganini ko‘rsa, foyda qiyinlik bilan hosil bo‘ladigan ishga mashg‘ul bo‘lishiga va dinda savob bo‘ladigan amalni qilishiga dalildir. Agar qissa kitobini o‘qiganini ko‘rsa, avliyo va anbiyolar so‘ziga harismand bo‘lishiga dalildir. Agar nujum kitobini o‘qiganini ko‘rsa, bu jahon yaxshiligi hosil bo‘lishiga dalildir. Agar nahv va odob kitoblarini o‘qiganini ko‘rsa, biror narsani qidirish va biror narsani tanish ishtiyoqida bo‘lishiga dalildir. Agar she’rlar kitobini o‘qiganini va she’rlar g‘azal va madhlardan iborat bo‘lsa, odamlar malomat qiladigan bir ish bilan mashg‘ul bo‘lishiga dalildir. Agar she’r na’t va tavhid haqida bo‘lsa, yaxshi bo‘lishiga dalildir. Agar ta’bir (tush) kitobini o‘qiganini ko‘rsa, bir ulug‘ odam so‘zlaridan minnatdor bo‘lishi va undan foyda topishiga dalildir. Agar tushida Hidoya kitobini o‘qiganini ko‘rsa, odamlar dono deb atashlariga bois bo‘ladigan amalga mashg‘ul bo‘lishiga dalildir, lekin din uchun foydasi bo‘lmaydi. Agar qozilik hukmlari haqidagi kitobni o‘qiganini ko‘rsa, safarga borishi va undan foyda topishiga dalildir. Agar hisob kitobini o‘qiganini ko‘rsa, doimo g‘amgin bo‘lishiga dalildir. Agar latifa va afsonalar haqidagi kitobni o‘qiganini ko‘rsa, xunuk bir ishni qilishiga dalildir. Agar hajv va nuqson haqidagi kitobni o‘qiganini ko‘rsa, odamlarning nuqsonini qidirish va odamlar orasida badnom bo‘lishiga dalildir.


КИТОБ ЎҚИШ (КИТОБ ХОНДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида тафсир китобини ўқиганини кўрса, динда тақволи бўлишига ва тўхтаб қолган ишларининг юришиб кетишига далил бўлади. Агар тушида фиқҳга оид китоб ўқиганини кўрса, қилиниши мумкин бўлмаган ишлардан қайтишига далилдир. Агар ҳадис китобини ўқиганини кўрса, подшоҳ олдида фикри ўтадиган бўлишига далилдир. Агар усул китобини ўқиганини кўрса, фойда қийинлик билан ҳосил бўладиган ишга машғул бўлишига ва динда савоб бўладиган амални қилишига далилдир. Агар қисса китобини ўқиганини кўрса, авлиё ва анбиёлар сўзига ҳарисманд бўлишига далилдир. Агар нужум китобини ўқиганини кўрса, бу жаҳон яхшилиги ҳосил бўлишига далилдир. Агар наҳв ва одоб китобларини ўқиганини кўрса, бирор нарсани қидириш ва бирор нарсани таниш иштиёқида бўлишига далилдир. Агар шеърлар китобини ўқиганини ва шеърлар ғазал ва мадҳлардан иборат бўлса, одамлар маломат қиладиган бир иш билан машғул бўлишига далилдир. Агар шеър наът ва тавҳид ҳақида бўлса, яхши бўлишига далилдир. Агар таъбир (туш) китобини ўқиганини кўрса, бир улуғ одам сўзларидан миннатдор бўлиши ва ундан фойда топишига далилдир. Агар тушида Ҳидоя китобини ўқиганини кўрса, одамлар доно деб аташларига боис бўладиган амалга машғул бўлишига далилдир, лекин дин учун фойдаси бўлмайди. Агар қозилик ҳукмлари ҳақидаги китобни ўқиганини кўрса, сафарга бориши ва ундан фойда топишига далилдир. Агар ҳисоб китобини ўқиганини кўрса, доимо ғамгин бўлишига далилдир. Агар латифа ва афсоналар ҳақидаги китобни ўқиганини кўрса, хунук бир ишни қилишига далилдир. Агар ҳажв ва нуқсон ҳақидаги китобни ўқиганини кўрса, одамларнинг нуқсонини қидириш ва одамлар орасида бадном бўлишига далилдир.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
.
. .
Яндекс.Метрика