.

Tushda Ko‘r - Кўр ko'rsa

KO‘R (NOBIYNO) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, har kim tushida ko‘r bo‘lib qolganini ko‘rsa, din va islom yo‘lida gumroh bo‘lishiga dalildir. Tushida bitta ko‘zi ko‘r bo‘lganini ko‘rsa, yarim dinining ketishi yoki katta gunoh qilishi yoxud a’zolaridan biriga musibat yetishiga dalildir. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushida ko‘rning qo‘lidan tutganini ko‘rsa, gumroh bo‘lishiga dalildir. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushida ko‘r bo‘lganini ko‘rsa yaxshi ishlari qo‘ldan ketishiga dalildir. Agar birovning bir ko‘zining ko‘r qilganini ko‘rsa, o‘sha kishini din yo‘lidan chiqarishiga dalildir. Agar hayvonning ko‘zini ko‘r qilganini ko‘rsa, bu o‘sha hayvonning egasiga taalluqli bo‘lib, o‘sha odamga birorta zarar yetkazishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushda ko‘r bo‘lish yetti narsaga dalildir: kambag‘allikka; holi yomon bo‘lishiga; g‘amu anduhga; badan nuqsoniga; musibatga; boylik nuqsoniga; dinning buzilishiga. Agar ko‘r kishi tushida ko‘radigan bo‘lib qolganini ko‘rsa, dunyo ishlari yaxshilanishini bildiradi va umidsizlangan narsaga umid paydo bo‘lishiga va Haq ta’olo rahmatidan nasiba topishiga dalildir.


КЎР (НОБИЙНО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида кўр бўлиб қолганини кўрса, дин ва ислом йўлида гумроҳ бўлишига далилдир. Тушида битта кўзи кўр бўлганини кўрса, ярим динининг кетиши ёки катта гуноҳ қилиши ёхуд аъзоларидан бирига мусибат етишига далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида кўрнинг қўлидан тутганини кўрса, гумроҳ бўлишига далилдир. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида кўр бўлганини кўрса яхши ишлари қўлдан кетишига далилдир. Агар бировнинг бир кўзининг кўр қилганини кўрса, ўша кишини дин йўлидан чиқаришига далилдир. Агар ҳайвоннинг кўзини кўр қилганини кўрса, бу ўша ҳайвоннинг эгасига тааллуқли бўлиб, ўша одамга бирорта зарар етказишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда кўр бўлиш етти нарсага далилдир: камбағалликка; ҳоли ёмон бўлишига; ғаму андуҳга; бадан нуқсонига; мусибатга; бойлик нуқсонига; диннинг бузилишига. Агар кўр киши тушида кўрадиган бўлиб қолганини кўрса, дунё ишлари яхшиланишини билдиради ва умидсизланган нарсага умид пайдо бўлишига ва Ҳақ таъоло раҳматидан насиба топишига далилдир.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
.
. .
Яндекс.Метрика