.

Tushda Odam tanasi - Одам танаси ko'rsa

ODAM TANASI (TANI MARDUM) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, odam tanasini tushda ko‘rish g‘amu anduh bo‘ladi, negaki tanadagi har bir nuqson yoki ortiqchalik ayshu maishatga dalil bo‘ladi. Agar tanasini ozg‘in va ingichka ko‘rsa, kambag‘allik va ishlariga to‘siq yetishiga dalildir. Semiz tana esa badavlatlik va ishlarning yurishib ketishiga dalildir. Badanidan rishta39 chiqsa va o‘sib ketsa, tirikchilikni xush o‘tkazishi va moli ziyoda bo‘lishiga dalildir. Agar u tanini temir yoki misdan ekanini ko‘rsa, umri uzoq bo‘lishiga dalil bo‘ladi, rizqi va ne’mati serob bo‘ladi. Tani shishadan ekanini ko‘rsa, ajali yaqinlashganiga dalolat qiladi. Kirmoniy (r.a.) aytadi: Agar tani tandurust va kuchli ekanini ko‘rsa, ishlari joyida, sirlari yashirin bo‘ladi. Badanining zaif ekanini ko‘rsa, kambag‘al bo‘lib, sir-asrori ochilib ketishiga dalil bo‘ladi. Hazrati Sodiq (r.a.)ning aytishicha, agar tanasida ortiqchalik ko‘rsa, quvvat, boylik va dushman ustidan zafar qazonishiga belgi bo‘ladi. Agar tanasida nuqson ko‘rsa, ta’biri yuqoridagining aksidir. Badanining boshdan oyoq shishib ketganini ko‘rsa, kasal bo‘lishiga dalolat qiladi.


ОДАМ ТАНАСИ (ТАНИ МАРДУМ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, одам танасини тушда кўриш ғаму андуҳ бўлади, негаки танадаги ҳар бир нуқсон ёки ортиқчалик айшу маишатга далил бўлади. Агар танасини озғин ва ингичка кўрса, камбағаллик ва ишларига тўсиқ етишига далилдир. Семиз тана эса бадавлатлик ва ишларнинг юришиб кетишига далилдир. Баданидан ришта39 чиқса ва ўсиб кетса, тирикчиликни хуш ўтказиши ва моли зиёда бўлишига далилдир. Агар у танини темир ёки мисдан эканини кўрса, умри узоқ бўлишига далил бўлади, ризқи ва неъмати сероб бўлади. Тани шишадан эканини кўрса, ажали яқинлашганига далолат қилади. Кирмоний (р.а.) айтади: Агар тани тандуруст ва кучли эканини кўрса, ишлари жойида, сирлари яширин бўлади. Баданининг заиф эканини кўрса, камбағал бўлиб, сир-асрори очилиб кетишига далил бўлади. Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, агар танасида ортиқчалик кўрса, қувват, бойлик ва душман устидан зафар қазонишига белги бўлади. Агар танасида нуқсон кўрса, таъбири юқоридагининг аксидир. Баданининг бошдан оёқ шишиб кетганини кўрса, касал бўлишига далолат қилади.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
.
. .
Яндекс.Метрика