OLTIN (ZAR) Muhammad ibn Sirinning aytishicha, oltin erkak kishi uchun tushda qayg‘u va g‘am bo‘ladi. Ayollar uchun yaxshi va yoqimli bo‘ladi. Agar tilla topib olganini yoki birov berganini ko‘rsa, moli yo‘q bo‘lishi, tovon to‘lashi yoki kimdir unga g‘azabini sochishiga dalildir. Kirmoniyning aytishicha, har kim tushida oltin eritayotganini ko‘rsa, odamlarning tiliga tushishiga dalildir. Agar oltinlarni qopga solib, uyiga olib ketayotganini ko‘rsa, ko‘p mol topishiga dalildir. Agar oltinlarni yeyayotganini ko‘rsa, yegani mikdorida oilasiga mol xarj qilishiga dalildir. Jobirning aytishicha, oltindan qilingan narsalar erkak uchun yomon, ayollar uchun yaxshi bo‘ladi. Agar oltin va kumushning bir yerda jam bo‘lib turganini ko‘rsa, izzat va ulug‘likka dalil bo‘ladi. Agar kumush konini ko‘rsa, ulug‘vor qizni xotinlikka olishiga dalildir, biroq g‘amgin bo‘ladi. Agar zargar bilan o‘tirib, u bilan muomala qilayotganini ko‘rsa, bir yolg‘onchi odam bilan muomala qilishiga dalil bo‘ladi.
ОЛТИН (ЗАР) Муҳаммад ибн Сириннинг айтишича, олтин эркак киши учун тушда қайғу ва ғам бўлади. Аёллар учун яхши ва ёқимли бўлади. Агар тилла топиб олганини ёки биров берганини кўрса, моли йўқ бўлиши, товон тўлаши ёки кимдир унга ғазабини сочишига далилдир. Кирмонийнинг айтишича, ҳар ким тушида олтин эритаётганини кўрса, одамларнинг тилига тушишига далилдир. Агар олтинларни қопга солиб, уйига олиб кетаётганини кўрса, кўп мол топишига далилдир. Агар олтинларни еяётганини кўрса, егани микдорида оиласига мол харж қилишига далилдир. Жобирнинг айтишича, олтиндан қилинган нарсалар эркак учун ёмон, аёллар учун яхши бўлади. Агар олтин ва кумушнинг бир ерда жам бўлиб турганини кўрса, иззат ва улуғликка далил бўлади. Агар кумуш конини кўрса, улуғвор қизни хотинликка олишига далилдир, бироқ ғамгин бўлади. Агар заргар билан ўтириб, у билан муомала қилаётганини кўрса, бир ёлғончи одам билан муомала қилишига далил бўлади.