Tushda Podshoh - Подшоҳ ko'rsa

PODSHOH. Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, o‘n ikki narsa bordirki, bu o‘n ikki narsani tushida ko‘rsa, podshohlikka dalil bo‘ladi: payg‘ambar alayhissalom uni imom qilganini; ikkinchi — shar’iat ilmlarini o‘rganayotganini; uchinchi — payg‘ambar alayhissalomning qulog‘ini o‘z oldida ko‘rsa, ya’ni takbir va namozda muntazir bo‘lsa; to‘rtinchi — Rasululloh sollalohu alayhi vasallamning minbarda xutba o‘qiyotganini; beshinchi — Rasululloh sollalohu alayhi vasallamning libosini kiyganini; oltinchi — barmog‘ida uzuk borligini; yettinchi — quyosh yoki oyga aylanib qolganini; sakkizinchi — o‘z badanining daryoga aylanib qolganini; to‘qqizinchi — ko‘zi shahar devoriga aylanib qolganini; o‘ninchi — ko‘zi Jomi’ masjidining mehrobiga aylanib qolganini; o‘n birinchi — o‘lgan podshoh unga o‘z uzugini berganini; o‘n ikkinchi — ko‘zlari sigirga aylanib qolganini ko‘rsa. Bu o‘n ikkita narsani tushda ko‘rmoq saltanat va podshohlik topmoqqa dalildir. Doniyol (a.s.)ning aytishlaricha, podshoh libos yoki kuloh berganini ko‘rsa, u o‘z xalqiga rais yoki hokim bo‘lishiga dalil bo‘ladi. Agar podshohning boshida yangi pokiza bosh kiyimini borligini ko‘rsa, bu uning izzati va obro‘yi, iqboli, ishlarining sozligi va umrining uzun bo‘lishiga dalildir. Agar podshohning boshida kir va yirtiq boshkiyim ko‘rsa, podshohning ahvoli yomon bo‘lishiga dalildir. Podshohning boshida Rasul alayhissalomning davridagi sahobalar boshida bo‘lgani kabi salla borligini ko‘rsa, adolat va insof bilan ish tutuvchi podshohlikka yetishiga dalildir. Agar podshohni shamol ko‘targanini va shamol uning izmida bo‘lganini ko‘rsa, jahon podshohligini egallashiga dalildir. Agar podshoh bo‘lib qolganini ko‘rsa, tush ko‘ruvchining badavlat bo‘lishiga dalildir. Podshoh uning saroyi yoki ko‘chasiga kirganini ko‘rsa va kirgan joyda yig‘i-zori va nafrat hollari yuz berganini ko‘rsa, podshoh tomonidan o‘sha mavze ahliga g‘amu kulfat yetishiga daliddir. Alloh ta’olo aytadi: U aytdi: Aniq-ki, podshohlar qachon biror qishloqqa (bostirib) kirsalar uni vayron eturlar. . . (Naml surasi, 34-oyat). Agar podshoh kirgan joyda unga qarshilik qilinmayotganini ko‘rsa, o‘sha mavze ahliga ziyon-zahmat yetmasligiga dalil bo‘ladi. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, podshoh o‘lsa va dafn qilinmasa, unga yig‘lamayotgan bo‘lsalar, kafanlamayotgan yoki tobutini ko‘tarmayotgan bo‘lsalar, bu podshoh saroyining ba’zi qismlarining xarob bo‘lishiga dalildir va dili g‘amgin bo‘lishining ehtimoli borligiga ham dalolat qiladi. Agar podshoh Ka’baning o‘z saroyiga aylanganini yoki uning saroyi Ka’baga aylanib qolganini ko‘rsa, mamlakatining hech qachon zavol topmasligi va dushmandan omonda bo‘lishiga dalildir. Agar podshoh birovga salom qilsa yoki birov podshohga salom bersa, g‘amu anduxdan omon bo‘lishiga dalolat qiladi, chunonchi, X,aq ta’olo aytadi: . . .To qachonki, ular uning darvozalari ochilgan holda ekanida yetib kelganlarida va uning qo‘riqchilari: Sizlarga salom! Xush keldingiz! Bas, unga mangu qoluvchi bo‘lgan holla-ringizda kiringiz, deganlarida (ular behad shodlanurlar) (Zumar surasi, 73-oyat). Agar podshoh qo‘lida arqon borligini ko‘rsa, to‘g‘ri yo‘lga yurishi, adolat va insof bilan yo‘l tutishiga dalildir. Alloh ta’olo aytadi: Hammangiz Allohning arqoni (Qur’on)ni mahkam tuting va firqalarga bo‘linmang. . . (Oli Imron surasi, 103-oyat). Jobir Mag‘ribiy (r.a.) aytadiki, agar podshoh huzurida bo‘lganini ko‘rsa, podshohdan bahramandlik va nasiba topadi. Agar podshohni o‘ziga qarashli saroy yoki ko‘chada libosda ko‘rsa, podshoh obro‘yining oshishiga, ulug‘ligi va qudrati yuksalishi, a’yonlari, xodimlari, mol va xazinalari ko‘payishiga dalildir. Agar podshoxda biror kamchilik ko‘rinsa, ta’biri yuqorida aytilganning aksi bo‘ladi. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, podshoh yuzini osmonga qilib uxlayotgan bo‘lsa, podshohligi ketishiga dalildir. Agar podshoh yerga kirib ketganini ko‘rsa, o‘zga bir podshoxdan hurmat va e’tibori oshishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.) aytadiki, agar bir kishi podshohni ochiq yuzli va hurram holda ko‘rsa, ishlari yurishib ketishiga dalildir. Agar biror kishi tushida podshohning vazirini ko‘rsa, tezda sozlik topadigan biror ishni amalga oshirishiga dalildir. Agar podshohning Xojibini (eshik og‘asi)ni ko‘rsa, ishlarining buzilishi, biroq oqibat natijada murodiga yetishiga dalildir. Agar podshohning nadibini (yaqinini) ko‘rsa, unga biror kishidan nadomat yetishiga dalildir. Agar podshohning mulozimlarini ko‘rsa, ishlari sozu durust bo‘lishiga dalildir. Agar podshohning mirshablari va nadimlarini ko‘rsa, ishlarining yurishib ketishiga dalildir. Agar podshohning vazirini ko‘rsa, biror kishidan malomat topishi va yo‘qotgan narsasini yana qo‘liga qaytib kelishiga dalildir. Agar podshohning chorkarlarini ko‘rsa, biror kimsadan malomat topishi va yaramas ishidan ojizlik yetishiga dalildir. Agar podshohning zindonchilarini ko‘rsa, g‘amgin va nochor bo‘lishiga dalildir. Agar podshohning jallodini ko‘rsa, undan murodi hosil bo‘lishiga dalildir. Agar podshohning dabiri (kotibi)ni ko‘rsa, izlagan narsasini topishiga dalildir. Agar podshohning qurolini ko‘rsa, birorta ayoldan manfaat topishiga dalildir. Agar podshohning rikobdor (jilovdori)ni ko‘rsa, yolg‘on va foydasiz so‘z eshitishiga dalildir. Agar podshohning jomadori (liboslariga qarovchisi)ni ko‘rsa, ishlari yaxshi bo‘lishiga dalildir. Agar podshohning davotdori (qalam va siyohlarga qarovchisi)ni ko‘rsa, ayollardan biror narsa hosil bo‘lishiga dalildir. Ismoil Apgasning aytishicha, agar podshoh bir shaharga kirsa va o‘sha shahar ustidan g‘alaba qilsa, o‘sha shahar ishlari nuqson va ofatga yuz tushishiga dalildir. Agar podshoh uning uyida uxlaganini ko‘rsa, podshohning unga ishi tushishiga dalildir.


Подшоҳ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг қулоғини ўз олдида кўрса, яъни такбир ва намозда мунтазир бўлса; тўртинчи — Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг минбарда хутба ўқиётганини; бешинчи — Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг либосини кийганини; олтинчи — бармоғида узук борлигини; еттинчи — қуёш ёки ойга айланиб қолганини; саккизинчи — ўз баданининг дарёга айланиб қолганини; тўққизинчи — кўзи шаҳар деворига айланиб қолганини; ўнинчи — кўзи Жомиъ масжидининг меҳробига айланиб қолганини; ўн биринчи — ўлган подшоҳ унга ўз узугини берганини; ўн иккинчи — кўзлари сигирга айланиб қолганини кўрса. Бу ўн иккита нарсани тушда кўрмоқ салтанат ва подшоҳлик топмоққа далилдир. Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, подшоҳ либос ёки кулоҳ берганини кўрса, у ўз халқига раис ёки ҳоким бўлишига далил бўлади. Агар подшоҳнинг бошида янги покиза бош кийимини борлигини кўрса, бу унинг иззати ва обрўйи, иқболи, ишларининг созлиги ва умрининг узун бўлишига далилдир. Агар подшоҳнинг бошида кир ва йиртиқ бошкийим кўрса, подшоҳнинг аҳволи ёмон бўлишига далилдир. Подшоҳнинг бошида Расул алайҳиссаломнинг давридаги саҳобалар бошида бўлгани каби салла борлигини кўрса, адолат ва инсоф билан иш тутувчи подшоҳликка етишига далилдир. Агар подшоҳни шамол кўтарганини ва шамол унинг измида бўлганини кўрса, жаҳон подшоҳлигини эгаллашига далилдир. Агар подшоҳ бўлиб қолганини кўрса, туш кўрувчининг бадавлат бўлишига далилдир. Подшоҳ унинг саройи ёки кўчасига кирганини кўрса ва кирган жойда йиғи-зори ва нафрат ҳоллари юз берганини кўрса, подшоҳ томонидан ўша мавзе аҳлига ғаму кулфат етишига далиддир. Аллоҳ таъоло айтади: У айтди: Аниқ-ки, подшоҳлар қачон бирор қишлоққа (бостириб) кирсалар уни вайрон этурлар. . . (Намл сураси, 34-оят). Агар подшоҳ кирган жойда унга қаршилик қилинмаётганини кўрса, ўша мавзе аҳлига зиён-заҳмат етмаслигига далил бўлади. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, подшоҳ ўлса ва дафн қилинмаса, унга йиғламаётган бўлсалар, кафанламаётган ёки тобутини кўтармаётган бўлсалар, бу подшоҳ саройининг баъзи қисмларининг хароб бўлишига далилдир ва дили ғамгин бўлишининг эҳтимоли борлигига ҳам далолат қилади. Агар подшоҳ Каъбанинг ўз саройига айланганини ёки унинг саройи Каъбага айланиб қолганини кўрса, мамлакатининг ҳеч қачон завол топмаслиги ва душмандан омонда бўлишига далилдир. Агар подшоҳ бировга салом қилса ёки биров подшоҳга салом берса, ғаму андухдан омон бўлишига далолат қилади, чунончи, Х,ақ таъоло айтади: . . .То қачонки, улар унинг дарвозалари очилган ҳолда эканида етиб келганларида ва унинг қўриқчилари: Сизларга салом! Хуш келдингиз! Бас, унга мангу қолувчи бўлган ҳолла-рингизда кирингиз, деганларида (улар беҳад шодланурлар) (Зумар сураси, 73-оят). Агар подшоҳ қўлида арқон борлигини кўрса, тўғри йўлга юриши, адолат ва инсоф билан йўл тутишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Ҳаммангиз Аллоҳнинг арқони (Қуръон)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг. . . (Оли Имрон сураси, 103-оят). Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, агар подшоҳ ҳузурида бўлганини кўрса, подшоҳдан баҳрамандлик ва насиба топади. Агар подшоҳни ўзига қарашли сарой ёки кўчада либосда кўрса, подшоҳ обрўйининг ошишига, улуғлиги ва қудрати юксалиши, аъёнлари, ходимлари, мол ва хазиналари кўпайишига далилдир. Агар подшохда бирор камчилик кўринса, таъбири юқорида айтилганнинг акси бўлади. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, подшоҳ юзини осмонга қилиб ухлаётган бўлса, подшоҳлиги кетишига далилдир. Агар подшоҳ ерга кириб кетганини кўрса, ўзга бир подшохдан ҳурмат ва эътибори ошишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, агар бир киши подшоҳни очиқ юзли ва ҳуррам ҳолда кўрса, ишлари юришиб кетишига далилдир. Агар бирор киши тушида подшоҳнинг вазирини кўрса, тезда созлик топадиган бирор ишни амалга оширишига далилдир. Агар подшоҳнинг Хожибини (эшик оғаси)ни кўрса, ишларининг бузилиши, бироқ оқибат натижада муродига етишига далилдир. Агар подшоҳнинг надибини (яқинини) кўрса, унга бирор кишидан надомат етишига далилдир. Агар подшоҳнинг мулозимларини кўрса, ишлари созу дуруст бўлишига далилдир. Агар подшоҳнинг миршаблари ва надимларини кўрса, ишларининг юришиб кетишига далилдир. Агар подшоҳнинг вазирини кўрса, бирор кишидан маломат топиши ва йўқотган нарсасини яна қўлига қайтиб келишига далилдир. Агар подшоҳнинг чоркарларини кўрса, бирор кимсадан маломат топиши ва ярамас ишидан ожизлик етишига далилдир. Агар подшоҳнинг зиндончиларини кўрса, ғамгин ва ночор бўлишига далилдир. Агар подшоҳнинг жаллодини кўрса, ундан муроди ҳосил бўлишига далилдир. Агар подшоҳнинг дабири (котиби)ни кўрса, излаган нарсасини топишига далилдир. Агар подшоҳнинг қуролини кўрса, бирорта аёлдан манфаат топишига далилдир. Агар подшоҳнинг рикобдор (жиловдори)ни кўрса, ёлғон ва фойдасиз сўз эшитишига далилдир. Агар подшоҳнинг жомадори (либосларига қаровчиси)ни кўрса, ишлари яхши бўлишига далилдир. Агар подшоҳнинг давотдори (қалам ва сиёҳларга қаровчиси)ни кўрса, аёллардан бирор нарса ҳосил бўлишига далилдир. Исмоил Апгьаснинг айтишича, агар подшоҳ бир шаҳарга кирса ва ўша шаҳар устидан ғалаба қилса, ўша шаҳар ишлари нуқсон ва офатга юз тушишига далилдир. Агар подшоҳ унинг уйида ухлаганини кўрса, подшоҳнинг унга иши тушишига далилдир.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика