TISH (DANDON) Doniyol (a.s.) aytadilar: Tushdagi tishlar ahli xonadonga dalolat qiladi. Tepadagi tishlar erkaklarga, pastdagilar esa ayollarga dalil. Tepadagi tishlarning old tomonidagilari farzandlar, aka-ukalar, opa-singillar yoki ota-onaga, ularning yonidagilari esa amaki va amakivachchalarga dalolat qiladi. Tishlarning oq va tozaligi ahli oilaning izzat va quvvatiga belgidir. Oldingi tishlaridan birining qimirlayotganini ko‘rsa, yuqorida aytilganlardan biri bemor bo‘ladi. Ibn Sirin (r.a.) aytadi: Tushida oldingi tishi kaftiga tushganini yo yoniga yoki yerga tushganini ko‘rsa va tuproqqa belanmasa, o‘zida aka-uka, yoki opa-singilda farzand tug‘iladi. Tishi tuproqqa tushib, yo‘qolib qolganini ko‘rsa, aytilganlardan biri o‘ladi. Tishi sinsa yoki chirib maydalansa aytilganlardan biriga ofat yetadi. Oldingi tishlardan birining ziyoda bo‘lganini ko‘rsa, aytganlarimizdan birining xurramlik va rohat topishiga dalil bo‘ladi. Hamma tishlari birdaniga to‘kilsa, ahli xonadonining halok bo‘lishiga dalildir. Tishlari qo‘l kaftiga yoki yon atrofiga tushsa, ahli xonadoni ko‘payishiga dalolat qiladi. Tishlarining kumushdan yo shishadan yoki sopoldan ekanini ko‘rsa, halok bo‘lishiga dalildir. Ta’birchilarning aytishlaricha, tishning tushishi qarzdan qutulishiga dalil bo‘ladi. Kirmoniy (r.a.) aytadi: Tepa tishlar erkaklarga, pastki tishlar ayollarga dalolat qiladi. Tishlari to‘kilsa va ularni qo‘liga yig‘ib olsa, qarindosh-urug‘larini to‘playdi va o‘zidan judo bo‘lishlariga yo‘l qo‘ymaydi. Tishidan xushbo‘y hid kelayotganini ko‘rsa, yaqinlari uni maqtaydi. Aksini ko‘rsa, uni g‘iybat qilishadi. Tishi og‘riganini ko‘rsa, g‘amu anduhga dalildir. Tishlari sariq bo‘lsa, o‘zi mansub kishining bemor bo‘lishiga dalildir. Tishlari qora bo‘lsa, unga qayg‘u g‘am yetadi. Jobir Mag‘ribiy (r.a.) aytadi: Tishi og‘riyotganini ko‘rsa va tishini qo‘li bilan sug‘urib, ikki qo‘li bilan tutsa, ko‘p mol topadi. Ja’far Sodiq (r.a.) aytadiki tushda tish ko‘rish olti narsani bildiradi; ahli oilani; molu davlatni; manfaatni; g‘amu anduhni; ayriliqni; zararni.
ТИШ (ДАНДОН) Дониёл (а.с.) айтадилар: Тушдаги тишлар аҳли хонадонга далолат қилади. Тепадаги тишлар эркакларга, пастдагилар эса аёлларга далил. Тепадаги тишларнинг олд томонидагилари фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар ёки ота-онага, уларнинг ёнидагилари эса амаки ва амакиваччаларга далолат қилади. Тишларнинг оқ ва тозалиги аҳли оиланинг иззат ва қувватига белгидир. Олдинги тишларидан бирининг қимирлаётганини кўрса, юқорида айтилганлардан бири бемор бўлади. Ибн Сирин (р.а.) айтади: Тушида олдинги тиши кафтига тушганини ё ёнига ёки ерга тушганини кўрса ва тупроққа беланмаса, ўзида ака-ука, ёки опа-сингилда фарзанд туғилади. Тиши тупроққа тушиб, йўқолиб қолганини кўрса, айтилганлардан бири ўлади. Тиши синса ёки чириб майдаланса айтилганлардан бирига офат етади. Олдинги тишлардан бирининг зиёда бўлганини кўрса, айтганларимиздан бирининг хуррамлик ва роҳат топишига далил бўлади. Ҳамма тишлари бирданига тўкилса, аҳли хонадонининг ҳалок бўлишига далилдир. Тишлари қўл кафтига ёки ён атрофига тушса, аҳли хонадони кўпайишига далолат қилади. Тишларининг кумушдан ё шишадан ёки сополдан эканини кўрса, ҳалок бўлишига далилдир. Таъбирчиларнинг айтишларича, тишнинг тушиши қарздан қутулишига далил бўлади. Кирмоний (р.а.) айтади: Тепа тишлар эркакларга, пастки тишлар аёлларга далолат қилади. Тишлари тўкилса ва уларни қўлига йиғиб олса, қариндош-уруғларини тўплайди ва ўзидан жудо бўлишларига йўл қўймайди. Тишидан хушбўй ҳид келаётганини кўрса, яқинлари уни мақтайди. Аксини кўрса, уни ғийбат қилишади. Тиши оғриганини кўрса, ғаму андуҳга далилдир. Тишлари сариқ бўлса, ўзи мансуб кишининг бемор бўлишига далилдир. Тишлари қора бўлса, унга қайғу ғам етади. Жобир Мағрибий (р.а.) айтади: Тиши оғриётганини кўрса ва тишини қўли билан суғуриб, икки қўли билан тутса, кўп мол топади. Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики тушда тиш кўриш олти нарсани билдиради; аҳли оилани; молу давлатни; манфаатни; ғаму андуҳни; айрилиқни; зарарни.