Tushda Tuyaqush - Туяқуш ko'rsa

TUYAQUSH (USHTURMURG) Ibn Sirin (r.a.) zytadiki, tushdagi tuyaqush sahroyi kishini bildiradi. Agar tuyaqush moda bo‘lsa, sahroyi ayolni bildiradi. Agar moda tuyaqushni olganini ko‘rsa yo bo‘lmasa birov unga bergan bo‘lsa, aytib o‘tilgan sifatidagi ayolga uylanishini yoki shu sifatidagi kanizak sotib olishini bildiradi. Agar tuyaqushga minib olganini ko‘rsa, biyobon safariga chiqishiga dalildir. Ba’zi ta’birchilarning aytishlaricha, biyobonda o‘tiradigan kishiga g‘olib kelishi va ulug‘ bir ishga yetishishiga dalildir. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tuyaqushni o‘ldirganini ko‘rsa, sahroyi bir odamga g‘olib kelishi va uni yengishiga dalil bo‘ladi. Agar tuyaqush tuxumi, pati yoki suyagiga ega ekanini ko‘rsa, bir sahroyi odamdan mol topishiga dalildir. Agar tuyaqushning bolasiga ega ekanini ko‘rsa, sahroyi odam farzandiga ega bo‘lishini bildiradi. Jobir Mag‘ribiy (r.a.) aytadiki, agar tuyaqush bilan birga o‘tirganini va tuyaqush unga mute ekanini, uni havoga ko‘tarib ketganini, yana qaytarib yerga tushirib qo‘ygansni ko‘rsa, sahroyi bir odam bilan uzoq safarga chiqishi va foydalar bilan qaytib kelishiga dalildir. Agar buning aksini ko‘rsa, yomondir.


ТУЯҚУШ (УШТУРМУРГ) Ибн Сирин (р.а.) зйтадики, тушдаги туяқуш саҳройи кишини билдиради. Агар туяқуш мода бўлса, саҳройи аёлни билдиради. Агар мода туяқушни олганини кўрса ё бўлмаса биров унга берган бўлса, айтиб ўтилган сифатидаги аёлга уйланишини ёки шу сифатидаги канизак сотиб олишини билдиради. Агар туяқушга миниб олганини кўрса, биёбон сафарига чиқишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, биёбонда ўтирадиган кишига ғолиб келиши ва улуғ бир ишга етишишига далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, туяқушни ўлдирганини кўрса, саҳройи бир одамга ғолиб келиши ва уни енгишига далил бўлади. Агар туяқуш тухуми, пати ёки суягига эга эканини кўрса, бир саҳройи одамдан мол топишига далилдир. Агар туяқушнинг боласига эга эканини кўрса, саҳройи одам фарзандига эга бўлишини билдиради. Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, агар туяқуш билан бирга ўтирганини ва туяқуш унга муте эканини, уни ҳавога кўтариб кетганини, яна қайтариб ерга тушириб қўйганцни кўрса, саҳройи бир одам билан узоқ сафарга чиқиши ва фойдалар билан қайтиб келишига далилдир. Агар бунинг аксини кўрса, ёмондир.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика