Shavkat Mirziyoyev Vestminster universiteti talabasiga katta lavozim taklif qildi

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 29 июнь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари, масъул раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Маълумотларга қараганда, тадбир иштирокчиларидан бири, Тошкентдаги Вестминстер университетининг учинчи босқич талабаси йиғилиш қатнашчилари олдида чиқиш қилган.

Талабанинг ўз нутқида таъкидлашича, хорижий давлатларга тез-тез боради ва туризмни ривожлантиришга катта қизиқиш билдиради. Умуман, у Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш истиқболлари хусусида ўз фикрини айтган.

Талаба чиқиш қилганидан сўнг, Шавкат Мирзиёев унга Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимини таклиф қилди.

Ўз навбатида, президент Ўзбекистон бундай ёш, ижодий фикрловчи ва шижоатли кадрларга муҳтожлигини таъкидлади.

Kun.uz манбалари хабарига кўра, президент ҳақиқатан ҳам талабага Давлат туризм қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимини таклиф қилган, бироқ тайинлов ҳақида ҳозирча қандайдир расмий ҳужжатлар йўқ.

Katagoriya:Ozbekiston
Joylangan vaqt: July 1, 2018
Яндекс.Метрика