«Nurli navolar» xalqaro folklor festivali tashkil etilmoqda

Адлия вазирлигининг «​Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида маълум қилинишича, ​«Нурли наволар» халқаро фольклор фестивалини ташкил эти​ш ва ўтказиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ фестиваль 2018 йилдан бошлаб ҳар икки йилда ўтказилади. Шундай қилиб, фестивалда қуйидаги номинациялар бўйича танловлар ўтказилади:

- фольклор санъати (алла, ўлан, лапар, рақс, терма, маросим қўшиқлари, халфачилик ва ҳоказо);

- қўғирчоқбозлик томоша санъати.

Фестивалнинг биринчи босқичи Маданият вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилади. Фестивалнинг якуний босқичи эса Навоий вилоятининг Нурота туманида ташкил этилади. Фестиваль ғолиблари қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин(ҳар бир номинация) – 3 500 АҚШ доллари;

2-ўрин(ҳар бир номинация) – 2 500 АҚШ доллари;

3-ўрин(ҳар бир номинация) – 1 500 АҚШ доллари.

Katagoriya:Ozbekiston
Joylangan vaqt: July 1, 2018
Яндекс.Метрика