Toshkent shahri bekatlaridagi marketlar yopiladi

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ёшлар марказида бўлиб ўтган ёшлар билан учрашувда бу ҳақда айтиб ўтди, деб ёзмоқда ЎзА.

У пойтахт ёшларини мамлакатда биринчи марта нишонланаётган байрам – Ёшлар куни билан чин қалбдан самимий табриклади. Шундан сўнг ёшларнинг фикрлари, таклифлари, илтимосларини тинглади. 

Ёшлар вакилларидан бирининг пойтахтда жойлашган бекатларда ёшлар кутубхонаси, wi-fi ҳудудлари ва бошқа имкониятларга эга кичик ёшлар маркази ташкил этиш лойиҳасини тинглар экан, шундай жавоб қайтарди. 

– Буни бекатлардан бошқа ерда ташкил этсак мақсадга мувофиқ, чунки бекат транспортлар, автобуслар тўхташи учун. Кўпчилик «дўкон» қурмоқда натижада автомашиналар тўхтаб, жамоат транспортлари ҳаракатига халақит қилмоқда. Яқин кунларда бекатларда дўкон бўлмайди. Бекат бекатлигича қолади, – деди Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаев. 

Katagoriya:Ozbekiston
Joylangan vaqt: July 1, 2018
Яндекс.Метрика