Davlat test markazi yopiq ish rejimiga o'tkazildi

Давлат тест маркази 2018/2019 ўқув йилида олий, олий ҳарбий таълим муассасалари ва ҳарбий академик лицейларда қабул учун ўтказиладиган тест синовларига сифатли ҳамда ўз муддатида тайёргарлик кўриш, ўтказиш мақсадида 2018 йилнинг 26 июнь кунидан бошлаб ёпиқ иш режимига ўтказилди. Бу ҳақда ДТМ маъмурияти хабар берди.

Ёпиқ иш режими бошланганлиги муносабати билан Давлат тест марказида фуқароларни қабул қилиш, диагностик тест материаллари бўйича буюртмалар қабул қилиш ва фуқаролар билан бошқа ваколатли масалалар бўйича иш олиб бориш 2018 йил 15 сентябрга қадар тўхтатилади, шунингдек, тегишли бошқарма ва бўлимларда телефон алоқалари ўчирилади. 

Бу даврда муддатли навбатчилик жорий этилади.

Katagoriya:Ozbekiston
Joylangan vaqt: July 1, 2018
Яндекс.Метрика