Bojxona organlari endi bojxona nazorati chog'ida sanitar-epidemiologik nazoratni ham amalga oshiradi

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади

2018 йил 1 сентябрдан эътиборан шундай тартиб белгиланадики, унга мувофиқ:

чегара божхона постларида божхона органлари томонидан божхона назоратини ўтказиш чоғида ветеринар, фитосанитар, экологик ва санитар-эпидемиологик назорат ҳам амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатларнинг аккредитациядан ўтган органлари томонидан мувофиқлик сертификатлари берилган товарларга нисбатан мувофиқликка мажбурий сертификатлаштиришни амалга ошириш талаб этилмайди;

товарларнинг “эркин муомалага чиқариш (импорт)” режимига божхона расмийлаштируви учун товарларни давлат тилида мажбурий маркировка қилиш талаб этилмайди;

“божхона омбори” режимида олти ойдан кўп бўлган товарларнинг божхона расмийлаштируви чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан божхона тўловлари юзасидан тақдим этилган имтиёзлар қўлланилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

а) 2018 йил 1 сентябрга қадар муддатда:

республикага товарлар олиб киришда божхона тўловлари бўйича имтиёзларни бекор қилиш юзасидан таклифлар киритилишини;

товарларни реализация қилишнинг қулайлигини таъминлаш учун чегара ҳудудларда савдо мажмуаларини ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилишини;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг веб-сайтида товарларнинг божхона чегараси орқали ҳаракати режимини тартибга солувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, товарларнинг божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар, ҳар бир товарга мос равишда божхона божлари ставкалари, ушбу ҳужжатларни берувчи органлар тўғрисидаги батафсил ахборотни, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун бошқа маълумотларни реал вақт режимида бепул асосда олиш имконини берадиган “Интеграциялашган тариф” интерактив хизмати жорий этилишини;

б) икки ой муддатда:

“Интеграциялашган тариф” интерактив хизмати орқали тақдим этиладиган ахборотнинг, жумладан, санитар-карантин, фитосанитар ва ветеринар назорати бўйича, рухсатнома бериш хусусиятига эга бўлган бошқа ҳужжатлар тўғрисидаги талабларнинг тўлиқ рўйхати;

“Интеграциялашган тариф” интерактив хизмати орқали тақдим этиладиган ахборотни ўз вақтида янгилаб бориш бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг ушбу ахборотни ўз вақтида янгилаб бормаганлиги ҳамда сифатсиз янгилаб борганлиги учун жавобгарлигини назарда тутган ҳолда технологик йўриқнома ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;

в) “Интеграциялашган тариф” интерактив хизматининг узлуксиз ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлайди.

Белгиланишича, тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш чоғида давлат органларига “Интеграциялашган тариф” интерактив хизматида назарда тутилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб этиш ман этилади.

Katagoriya:Ozbekiston
Joylangan vaqt: July 1, 2018
Яндекс.Метрика