30 iyun kuni Toshkentning qaysi ko'chalari yopiladi – IIBB oydinlik kiritdi

2018 йил 30 июнь куни “Ёшлар куни” муносабати билан Тошкентнинг айрим кўчалари ва чорраҳаларида ҳаракатланиш вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот-медиа маркази хабар қилмоқда. Шаҳарда “Марафон-2018” ташкил этилиши сабабли айрим йўллар вақтинча ёпилади. 

“Ёшлар куни“ муносабат билан жорий йилнинг 30 июнь куни Тошкент шаҳрида “Марафон-2018“ тадбири ўтказилади. Шу муносабат билан қуйидаги кўчаларда автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланаишини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.

Унга кўра, 2018 йил 30 июнь куни эрталаб соат 9-00дан соат 11-00гача Миробод туманида Темирйўлчилар кўчасининг Саракўл кўчаси ва Ҳайдар Алиев кўчалари билан чорраҳасигача, Ҳайдар Алиев кўчасининг Темирйўлчилар кўчаси ва Т-шаклли С.Толипов ва С.Банокатий кўчалари чорраҳаларигача бўлган қисми;

Фото: iibb.uz
Фото: iibb.uz

Яккасарой туманида эрталаб 9-30дан 11-00гача Глинка кўчасининг Шота Руставели кўчаси ва Нукус кўчаси билан чорраҳасигача бўлган қисмлари автомототранспорт воситалари учун ёпиқ бўлади. 

Katagoriya:Ozbekiston
Joylangan vaqt: July 1, 2018
Яндекс.Метрика