Bosh prokuratura: 2017 yilda 68 764 nafar shaxs intizomiy, ma`muriy va moddiy javobgarlikka tortildi 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги Ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг 2017 йилда прокуратура органлари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бош прокурор О.Муродов Олий Мажлис Сенати аъзоларига 2017 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, ҳозирги вақтда фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда келгусидаги вазифалар ҳақида батафсил ахборот берди.

Кўрилган чоралар, шу жумладан давлат идоралари ҳуқуқий ҳужжатларини ўрганиш натижасида 2017 йилда 118.200 та прокурор назорат ҳужжатлари қўлланилган, 18.527 та ҳуқуқий ҳужжатлар қонунга мувофиқлаштирилган, қонунбузилишлар сабабларини бартараф этиш юзасидан 22.800 та тақдимномалар юборилган, судларга 223,4 млрд. сўм моддий зарарни ундириш ҳақида 25.012 та аризалар киритилган, 68.764 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган.

Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга ошириш, вояга етмаганларнинг ҳимояси ва маънавий-ахлоқий тарбиясини кучайтириш ва бошқа соҳаларга оид қонунлар ижроси устидан тизимли равишда назорат олиб борилган.

Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш, тезкор-қидирув ва тергов фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида идоралараро ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу билан бирга, Бош прокурор томонидан прокурор назорати самарадорлигини ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар жорий йилда ҳам фаол равишда олиб борилаётганлиги қайд этилди. Бош прокуратура ҳузурида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси тузилганлиги, Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти этиб, Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари Бош прокуратура Академияси этиб қайта ташкил этилганлиги таъкидланди.

Katagoriya:Ozbekiston
Joylangan vaqt: July 1, 2018
Яндекс.Метрика