Abdulaziz Komilov TIV duch kelayotgan muammolarni aytdi

Ташқи ишлар вазирлиги олдида турган вазифаларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қиладиган муаммоларнинг аксарияти ўз ечимини топмоқда, аммо баъзилари ҳозиргача долзарб бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида маълум қилди, деб хабар бермоқда ТИВ ахборот хизмати.

Вазирнинг сўзларига кўра, хорижий муассасалар орқали келадиган таклифларнинг тегишли вазирлик ва идоралар томонидан узоқ муддатларда кўриб чиқилиши;

батафсил ишлаб чиқилган ва профессионал тарзда тузилган инвестицион лойиҳаларнинг камлиги;

ҳокимликларда хорижий шериклар билан ҳамкорлик қилиш борасида аниқ режаларнинг мавжуд эмаслиги;

дипломатик ваколатхона ходимларининг ҳисоботлар тайёрлаш билан ортиқча бандлиги (ойига 30 дан ошиқ) сабабли улар ўз салоҳиятларидан тўла фойдалана олмаётганликлари каби муаммолар бор.

Мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун қуйидагилар таклиф этилди: 

идоралараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш, хорижий миссиялар фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича Вазирлик томонидан киритилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинишини тезлаштириш;

ҳар бир халқаро ташриф ва хорижий ишбилармон доира делегацияларининг ҳудудларга келишидан аввал ҳокимиятлар томонидан олдиндан пухта тайёргарлик кўриш;

вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар фаолиятига хорижий шериклар билан ўтказилган учрашувлар ва музокаралар натижалари бўйича Ташқи ишлар вазирлигига ҳисоботлар тақдим этиш амалиётини киритиш;

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳисобот беришнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш;

турли соҳалар бўйича тақдим этилаётган ҳисоботлар инвентаризациясини ўтказиш ва уларнинг сонини оптималлаштириш.

Katagoriya:Ozbekiston
Joylangan vaqt: July 1, 2018
Яндекс.Метрика