Prezident Olmazordagi ichki ishlar bo'limiga bordi

Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги 2-сонли ички ишлар бўлимига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мазкур бўлим Олмазор туманидаги “Шифокорлар”, “Жийдали”, “Ҳислат”, “Беруний”, “Мирза Ғолиб", “Чиғатой Оқтепа” каби маҳаллаларни тасарруф этади. Ҳудудда кўп қаватли уйлар, олий таълим муассасалари, шифохоналар ва бошқа ижтимоий объектлар талайгина.

Куни кеча бўлим ходимлари янги бинода иш бошлади. Улар ўз хизмат вазифаларини сифатли бажариши, жамоат хавфсизлигини таъминлаши учун барча шароитлар яратилган. 

Президент соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ҳудудни кечаю кундуз кузатиб, аҳолининг осойишталигини мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар берди.

Katagoriya:Ozbekiston
Joylangan vaqt: July 1, 2018
Яндекс.Метрика