Fotojamlanma: Kar-soqovlar madaniyat markazi a`zolariga prezident sovg'alari topshirildi

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Олмазор туманига ташрифи чоғида Ўзбекистон карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказидаги шароитлар билан яқиндан танишди. 

Давлат раҳбари жамият аъзолари билан суҳбатлашиб, уларнинг яшаш шароитлари, орзу-истаклари билан қизиқди. 

Президент ўтган йилларда мавжуд бўлган оғир шароитларга қарамай, сабр-матонат билан ўз устида ишлаб, катта муваффақиятларга эришган ёшларга миннатдорлик билдирди. Шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони Сирожиддин Зайниддинов, таэквондо бўйича Осиё чемпионати совриндори Даврон Хидиров, постановкачи режиссёр, халқаро танловлар ғолиби Олег Ошепковга Тошкент шаҳридан уй ажратишга топшириқ берилди.

Шунингдек, Кар-соқовлар маданият маркази ва спорт федерациясига иккита автобус совға қилинди.

1 июль куни Ўзбекистон карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказида ушбу совғаларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари Нодир Отажонов, Азиз Абдуҳакимов, Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари, маданият ва санъат намояндалари иштирок этди. 

«Kun.uz» мухбири ҳам ушбу тантанали байрам дастурида қатнашди. Қуйидаги фотожамланмада файзли дастурхон атрофидаги суҳбат жамият аъзоларига қанчалар катта хурсандчилик бағишлаганини кўришингиз мумкин.

Katagoriya:Ozbekiston
Joylangan vaqt: July 1, 2018
Яндекс.Метрика