Sudyalar oliy kengashi raisi tayinlandi

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раисини тайинлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.

Унга кўра, Убайдулла Мингбоев Судьялар олий кенгаши раиси этиб тайинланди.

Убайдулла Мингбоев бунга қадар Ўзбекистон Судьялар ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоат маркази раиси бўлиб ишлаб келаётган эди.

Katagoriya:Ozbekiston
Joylangan vaqt: July 1, 2018
Яндекс.Метрика