Sug'oriladigan yer maydonlari suv ta`minotini yaxshilash qanday qoidalar asosida amalga oshiriladi?

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига амалга ошириладиган ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари рўйхатини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига амалга ошириладиган ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари рўйхатини шакллантириш, лойиҳаолди/лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланиши мумкин.

Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига амалга ошириладиган ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари рўйхатини шакллантириш, лойиҳаолди/лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Давлат ривожланиш дастурлари асосида амалга оширилади.

Ирригацияни ривожлантириш Давлат дастури Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.

Суғориладиган ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш қуйидаги принципиал қоидалар асосида амалга оширилади:

ирригация тизимларининг хавфсиз ва самарали ишлашини таъминловчи механизмни сифат жиҳатидан такомиллаштириш ҳамда суғориш тармоқлари орқали сувларни етарли миқдорда суғориладиган экин майдонларига етказиб бериш;

суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшилаш муаммоси, умуман комплекс ҳолда, ирригация тизими билан биргаликда, энг кам экологик оқибатлар билан юқори ҳосил олишга қаратилган суғориш режими ва суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизими яратилиши сифатида қаралиши зарур;

суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшилашга ва унумдорлигини оширишга йўналтирилган экинларни алмашлаб экишнинг юқорида кўрсатиб ўтилган тизимини амалга ошириш, сувни ҳисобга олиш, режалаштириш ҳамда такомиллаштириш йўли билан таъминлаш;

республика ҳудудларида экиладиган барча турдаги экинларнинг сув билан таъминланганлик даражасидан келиб чиқиб жойлаштирилишини, айниқса, кўп сув талаб қиладиган экин майдонларини зарур ҳолларда қисқартириш чораларини кўриш зарур;

ирригация-мелиорация тизимининг ишончли ишлашини ҳисобга олиш ва баҳолаш, уларни таъмирлаш, тиклаш, қуриш ва реконструкция қилиш заруриятини аниқлаш, объектларнинг энг мақбул лойиҳавий ечимлари нуқтаи назаридан амалга оширилиши керак.

Ирригацияни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширишда унинг устуворлиги ҳамда экологик ва бошқа табиий-хўжалик шарт-шароитлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари Давлат дастурининг тасдиқланган параметрлари асосида ҳар йили:

қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларининг лойиҳа-қидирув ишлари;

келгуси йилдаги бошқа сув хўжалиги чора-тадбирларининг ҳудудий аниқ дастурлари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш Давлат дастури Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ шакллантирилади

Жойларда ҳақиқий шарт-шароитларни ўрганиш, ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларнинг аниқ дастурларини шакллантириш бўйича таклифларни тайёрлаш учун ҳар йили Ҳавза бошқармалари буйруқлари билан махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилади. Ишчи гуруҳлар ҳар бир туманлар бўйича тузилади.

Katagoriya:Ozbekiston
Joylangan vaqt: July 1, 2018
Яндекс.Метрика