Davlat xavfsizlik xizmatiga oid me`yorlar barcha qonunlarda aks etadi

Давлат хавфсизлик хизмати сифатида қайта ташкил этилиши билан айрим қонун ҳужжатларидаги «Миллий хавфсизлик хизмати» деган сўзлар «Давлат хавфсизлик хизмати» деб ўзгартирилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни маъқулланди.

Унга кўра, Давлат хавфсизлик хизматига оид меъёрлар барча қонунларда акс этиши назарда тутилган. Шу сабабли муҳокама этилаётган қонун билан бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги, «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги, «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонунларга, Жиноят-процессуал кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, Ҳаво кодексга, Солиқ кодексига ва бошқа қатор қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар шулар жумласидандир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизмати сифатида қайта ташкил этилганди. Шундан сўнг, махсус хизмат тизими тарихида илк марта «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.​

Katagoriya:Ozbekiston
Joylangan vaqt: July 1, 2018
Яндекс.Метрика