Samarasiz soliq va bojxona imtiyozlari hamda preferensiyalari bekor qilinadi

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат билан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ва самарасиз солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларини бекор қилиш бўйича янгиланган ишчи комиссия таркиби тасдиқланди.

Ишчи комиссия (Б.Мавлонов):

бир ҳафта муддатда тегишли йўналишлар бўйича эксперт гуруҳлари фаолиятини, шу жумладан, улар ишига солиққа тортиш соҳасида амалий тажрибага эга экспертлар ва бизнес вакилларини жалб қилган ҳолда ташкил этади;

2018 йил 1 ноябрга қадар самарасиз солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларини бекор қилиш, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ва Божхона кодексларига мувофиқ доимий амалда бўладиган солиқ ҳамда божхона имтиёзларини тақдим этиш тартибини жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлашни таъминлайди

2018 йил 1 декабрга қадар янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси лойиҳасини Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва бошқа ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг асосий йўналишларидан келиб чиқиб, унинг кенг жамоатчилик муҳокамасини таъминлаган ҳолда ишлаб чиқишни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси лойиҳасини тайёрлашда ва Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилишда техник жиҳатдан кўмаклашишни таъминлаш учун Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш чораларини кўради.

Katagoriya:Ozbekiston
Joylangan vaqt: July 1, 2018
Яндекс.Метрика