Prezident Olmazor tumanini rivojlantirish bo'yicha topshiriqlar berdi

29 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Президент матбуот хизмати хабар беришича, маҳаллий бюджетлар мустақиллигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида Олмазор туманида 5 миллиард сўмдан зиёд маблағ қолгани, бу ҳудуддаги муаммоларни ҳал этиш, янги лойиҳаларни амалга оширишга асос бўлиши таъкидланган.

«Лекин туман кўпгина кўрсаткичлар бўйича ривожланишдан орқада қолаётгани танқид қилинди. Хусусан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Тошкент шаҳридаги ўртача кўрсаткичдан 2 баробар, хизмат кўрсатиш кўлами 3 баробар кам экани кўрсатиб ўтилди», дейилган хабарда.

Мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ишламаётган заводларни тиклаш, янги корхоналар ташкил этиш, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш ҳисобидан одамларга даромад манбаи яратиш зарурлиги қайд этилган, туманда 15 мингта иш ўрни ташкил этиш бўйича топшириқ берилган.

Katagoriya:Ozbekiston
Joylangan vaqt: July 1, 2018
Яндекс.Метрика