Samarqand IIB respublikada ilk bor dronlardan foydalanishni yo'lga qo'ymoqda

Самарқанд вилояти ИИБ жиноятчиликнинг олдини олиш, жиноятларни иссиқ изидан очиш ва фош этиш, оммавий тартибсизликлар ва бошқа махсус тадбирларда фойдаланишдаги самарадорлигини таҳлил қилиш, вилоят ички ишлар органлари тизимида инновацион технологияларни қўллаш бўйича кўрсаткичларини ошириш, ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаларини амалиётга жорий этиш мақсадида учувчисиз бошқариладиган замонавий «Дрон» технологиясидан тажриба тариқасида фойдаланишни йўлга қўйди.

Фото: Самарқанд ИИБ матбуот хизмати

Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

Вилоят ИИБ дрондан асосан қўйидаги йўналишларда фойдаланишни йўлга қўймоқда:

  • учувчисиз бошқариладиган технологиядан ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳидан олдин етиб бориши натижасида, жиноят давом этаётган объектда қанча жиноятчи борлиги, уларнинг қай ҳолатда ва қаерда турганлиги, жиноятчилар томонидан кимларни гаровда ушлаб турганлиги, жиноятчилар қанақа қуроллар билан қуролланганлиги ва бошқа шу каби тергов-тезкор гуруҳига зарур маълумотларни тезкорликда онлайн режимида кўриш имкониятини яратишда;
  • тоғли ва бошқа ҳаракатланиш ноқулай ҳудудларда наркотик воситалар ҳамда контрабанда маҳсулотларини олиб кирилишини ва бошқа шу каби жиноий ҳолатларни аниқлаш, зарур маълумотлар ва далилларни тўплашда;
  • «Қорадори» тадбирларини ўтказиш чоғида иқтисодий харажатларни камайтириш, вертолёт ва бошқа шу каби, кўп сарф-харажатлар талаб қилувчи қурилмалар ўрнига қўллаб, иш самарадорлигини ва тежамкорлигини оширишда;
  • оммавий тадбирлар, жумладан, турли хил сайиллар, рухсат этилган ва рухсат этилмаган турли хил намойишларни онлайн кузатиб бориш, назорат қилиш ҳамда бу бўйича тезкор ва аниқ қарорлар қабул қилишда;
  • ҳудудларда содир бўлган йирик ёнғинларни ўчиришда учувчисиз мослама ёрдамида олинган маълумотларга таяниб, ёнаётган объект тўғрисида тўлиқ маълумот олиш ва шу асосида куч воситаларни тўғри тақсимлаш, йўналтириш, ўт ўчириш мосламаларини биринчи бўлиб, қаерда ишлатиш ва бошқа шу кабиларда;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва ҳуқуқий тарғибот ишларини таъсирчанлиги ва самарадорлигини ошириш, замонавий кўринишда амалга оширишда;
  • ички ишлар органларининг матбуот хизматлари фаолиятида фойдаланишда.

Бундан ташқари, вилоят ИИБ бошқа йўналишларда ҳам учувчисиз қурилманинг имкониятларини текшириб кўрмоқда.

Katagoriya:Ozbekiston
Joylangan vaqt: July 1, 2018
Яндекс.Метрика