Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».
(Маъноси: “Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман”).

Имом Муслим ривоятлари.

Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика